|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.03.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ОРҚАЛИ ТАШИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА КУЗАТУВИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 27 сентябрда 1278-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 февралдаги 01-02/12-07-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 3-сонли ««Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1278-5, 04.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 103, 105-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунини 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 5-6-сон, 102-модда) «Транзит режими тўғрисида»ги Тартиб (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 577-рақам билан ўтган), «Автомобиль транспортида товарларни божхона назорати остида етказиб бериш тўғрисида»ги Тартиб (Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 19 январда 875-рақам билан рўйхатдан ўтган), Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли ва 1999 йил 31 декабрдаги 552-сонли қарорларига мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисида Низом* иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилида берилган.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган пайтидан бошлаб, ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 4 сентябрь,
01-02/12-35-сон
Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 4 сентябрь,
5-сон