Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида
(Фармон номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, пенсияларни, нафақаларни, стипендияларни, бюджет маблағидан пул билан таъминланадиган корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақини ўз вақтида тўлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцион судининг «Корхоналар ҳисоб рақамидан пул маблағларини чиқариш навбатини тартибга соладиган қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида»ги 1998 йил 16 январдаги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1998 йил 20 январдаги 568-I-сонли қарорига мувофиқ:
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори қилан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март).
1. 1998 йил 1 февралдан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамидан пул маблағларини чиқаришнинг қуйидаги тартиби белгилансин.
Ҳисоб рақамида унга қўйиладиган барча талабларни қондириш учун етарли миқдорда пул маблағи бўлса, бу маблағ мижознинг фармойиши ва бошқа ҳужжатларнинг тушиши тартибига (қайси бири олдин тушганига) қараб ҳисобдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисоб рақамидаги пул маблағи унга қўйиладиган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб рақамларидан пул маблағи биринчи навбатда бюджетга, мақсадли давлат жамғармаларига тўловларни ҳамда иш ҳақини тўлашга пул маблағи беришни кўзда тутган тўлов (ижро) ҳужжатларига мутаносиб равишда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлар ҳамда меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича мажбуриятларини баравар таъминлайдиган даражада ҳисобдан чиқарилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 8 февралдаги қарори билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига пул маблағларини қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш календардан ташқари навбатда амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 апрелдаги ПФ-1992-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Марказий банк ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафталик муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб рақамидан пул маблағини чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82, 2011-41-сонли қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2342, 15.03.2012 й.).
2. Давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг молия, солиқ, божхона ва банк муассасалари ишига хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқаришда белгиланган тартибни бузишга олиб келадиган аралашуви тақиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу Фармоннинг 1-бандида келтирилган маблағни ҳисобдан чиқариш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ қаттиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.
3. Тўловларнинг давлат бюджети даромадларига ўз вақтида ўтказилиши ва бюджетнинг даромад қисми бўйича операцияларнинг бажарилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб дафтарларидан маблағни чиқаришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик тижорат банклари муассасалари ва марказий банк бош бошқармалари ҳисоб-китоб-касса марказлари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 796-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 796-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси корхоналар ва ташкилотларнинг бюджетга тўловлар бўйича 1998 йил 1 январгача қолган қарзлар тузилмасини ўзгартиришга доир таклифларни бир ой муддатда солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссиясига тақдим этсин.
7. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
идораларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари ва йўриқномаларини ушбу Фармон талабларига мувофиқлаштирсин;
амалдаги қонунларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни киритишга доир таклифларни тайёрласин ва тақдим этсин.
8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 февраль,
ПФ-1923-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 796-модда)