ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат божхона хизмати органларини замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали «Интеллектуал божхона»га трансформация қилиш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан холи тизимга айлантириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
(а) тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида божхона тартиботларини соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;
(б) 2030 йилга қадар:
(i) рақамли технологияларни ривожлантириш орқали инсон омилисиз божхона расмийлаштируви кўламини 60 фоизга етказиш;
(ii) божхона тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 4,4 фоизга етказиш;
(iii) божхона расмийлаштируви вақтини икки баробарга қисқартириш;
(в) божхона хизматлари сифатини яхшилаш ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг божхона органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
II. «Янги Ўзбекистон божхонаси — 2030» стратегияси
2. 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон божхонаси — 2030» стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
(а) божхона жараёнларида тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;
(б) божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш;
(в) божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш;
(г) божхона органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда комплаенс тизимини ривожлантириш;
(д) халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
III. Божхона жараёнларида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш
3. Белгилансинки:
(а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бекор қилинади:
(i) ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклови;
(ii) ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш;
(iii) товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки тўловнинг кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;
(iv) озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш. Бунда ваколатли орган томонидан маҳсулотлар миқдори синов учун етарли эмаслиги тўғрисида хат тақдим этилади;
(v) божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш.
Бунда рухсатнома ва гувоҳнома мавжудлиги мажбурий мувофиқликни баҳолаш ҳамда санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш вақтида назорат қилинади;
(б) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб:
(i) солиқ органларида хавф даражаси паст ҳамда қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;
(ii) товарлар экспортида назорат жараёнларининг рақамлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ҳисобига божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати ва фумигация ҳамда товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар миқдори 30 фоизга камайтирилади;
(в) 2027 йил 1 январдан бошлаб товарларнинг божхона қийматини назорат қилиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қуйидаги чоралар кўрилади:
(i) хавф даражаси паст ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини товарлар эркин муомалага чиқарилгандан кейин назорат қилиш;
(ii) божхона қийматини назорат қилиш мақсадида товарлар учун қатъий божхона қийматини белгилашни тақиқлаш;
(iii) божхона қиймати бўйича дастлабки қарор қабул қилиш амалиётини жорий этиш;
(iv) товарларнинг божхона қийматини назорат қилишда расмий диллер ва дистрибьюторларнинг нарх маълумотларидан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйиш;
(г) 2027 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар бўйича ягона божхона тўлови миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлган тақдирда, ушбу йиғимлар ундирилмайди;
(д) 2028 йил 1 январга қадар тадбиркорларга божхона органлари томонидан кўрсатиладиган барча хизматлар ва тўловларни бир жойдан амалга ошириш имкониятига эга бўлган мобил илова жорий этилади.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 июндан бошлаб:
(а) божхона назорати жараёнида товарнинг келиб чиқиш сертификати ва тақдим этилган ҳужжатлар ўртасида товарнинг хусусиятига таъсир этмайдиган кичик тафовутлар аниқланганда, ушбу тафовутлар сертификатни рад этишга асос бўлмайди;
(б) экспорт қилишда экологик сертификат экспорт қилувчининг ихтиёрий мурожаатига асосан расмийлаштирилади;
(в) ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги аризани тақдим этиш, кўриб чиқиш ва жавоб йўллаш жараёнлари марказлашган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади;
(г) божхона юк декларациясини тўғридан-тўғри қайта расмийлаштириш орқали:
(i) реэкспорт қилишда қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилган ҳамда товарлар бўйича чегара божхона постида божхона назорати якунланган тақдирда, илгари тўланган божхона божи ва солиқлар қайтарилади;
(ii) товарлар божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона режимига қабул қилинган санадан бошлаб бир йил ичида лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда, энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими тикланади;
(д) товарлар эркин муомалага чиқарилганидан кейинги божхона назоратида келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги сертификат лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги аниқланганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилган санадан бошлаб уч йил давомида тўғри сертификат тақдим этилганда тариф преференцияларини тиклаш ҳуқуқи берилади (бундан халқаро нормаларда назарда тутилган ҳоллар мустасно);
(ж) транзит декларацияларини транспорт воситалари чегара божхона постига етиб келишидан олдин тақдим этиш тартиби жорий этилади;
(з) дастлабки божхона юк декларациясини тақдим этишнинг қуйидагиларни ўз ичига олган янги соддалаштирилган амалиёти жорий этилади:
(i) дастлабки божхона юк декларацияси ваколатли идоралар томонидан товарларга сертификат ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун ариза сифатида қабул қилинади;
(ii) ваколатли идоралар томонидан дастлабки божхона юк декларацияси асосида хавф даражаси паст бўлган товарларга сертификат ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олдиндан берилади;
(iii) якуний декларацияда ваколатли идоралар томонидан берилган сертификат ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни акс эттириш амалиёти бекор қилинади;
(iv) дастлабки божхона юк декларацияси асосида олиб киришга рухсат берилган товарлар чегара божхона постига етиб келганда, уларнинг хавф даражаси асосида тезлаштирилган тартибда чиқарилади;
Мазкур кичик бандда белгиланган талабларни қўллаш тартиби ва унинг босқичлари Божхона қўмитаси томонидан белгиланади;
(и) экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун молиявий жарималар ваколатли иқтисодий операторларга нисбатан қўлланмайди.
IV. Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш
5. Божхона қўмитаси 2028 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ахборот тизимлари орқали товарлар эркин муомалага чиқарилгандан кейин аниқланган тафовутлар бўйича тадбиркорни автоматик равишда хабардор этиш ва уларни ўз ихтиёри билан бартараф этишга қаратилган текширувдан олдинги «AI-таҳлил» шаклини жорий этсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2027 йил 1 январдан бошлаб:
(i) божхона ҳудудида қайта ишлаш муддати ўтган товарлар 30 кун ичида олиб чиқилмаган ёхуд бошқа божхона режимларига жойлаштириш билан тугалланмаган ҳолларда уларни қайта ишлаш муддатининг охирги кунидан кейинги кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммаси сўзсиз тартибда ундириб олинади;
(ii) товарлар божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида амалда қайта ишланмаган ёки фақат содда операциялар (қадоқлаш, ўраш, саралаш, тозалаш ва бошқа товарларга мослаштириш) бажарилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилганда, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида бўлган ҳар бир календарь кун учун қайта ҳисоб-китоб қилинган божхона тўловлари суммасидан Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида фоизлар ундирилади;
(б) 2027 йил 1 апрелдан бошлаб импорт билан шуғулланувчи субъектларга нисбатан сайёр шаклдаги солиқ ва божхона текширувларини биргаликда ўтказиш амалиёти жорий этилади.
7. Белгилансинки, инсон омилисиз расмийлаштирув кўламини ошириш мақсадида хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлар учун «Post Clearance» шартларига риоя этган ҳолда 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:
(а) Жаҳон божхона ташкилотининг Хавфларни бошқариш тавсиялари асосида қуйидаги шартлар бир вақтда бажарилганда божхона юк декларацияси автоматик тарзда расмийлаштирилади:
(i) товарлар бир шартнома доирасида бир неча бор олиб келинганда;
(ii) Хавфларни бошқариш ахборот тизими томонидан аниқланган қўшимча божхона тўловлари миқдори БҲМнинг 10 бараваригача бўлганда;
(iii) божхона органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари учун етарли маблағ мавжуд бўлганда;
(iv) декларант аниқланган қўшимча божхона тўлови тизим томонидан автоматик ундириб олинишига розилик билдирганда;
(б) ахборот алмашинуви йўлга қўйилган эркин савдо зонаси ёки эркин савдо режими тўғрисидаги битим иштирокчиси бўлган давлатларда ишлаб чиқарилган ҳамда олиб кирилган товарлар юзасидан тақдим этилган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаган ва божхона юк декларациясида экспортёр давлатнинг божхона декларацияси реквизитлари қайд этилганда, мазкур товарлар автоматик тарзда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
(в) декларант божхона юк декларациясини автоматик расмийлаштиришга розилик берганда, мазкур божхона юк декларацияси божхона ходими аралашувисиз расмийлаштирилиши мумкин. Бунда декларант томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича бош таъминотни тақдим этиш мажбурий ҳисобланади.
V. Божхона тўловлари ва имтиёзларини тартибга солиш
8. 2027 йил 1 январдан бошлаб ягона божхона тўлови ставкаси товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгилансин.
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси билан биргаликда 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(а) амалда божхона божидан озод этиш ва ноль ставкани қўллаш бўйича тақдим этилган имтиёзларни уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолиш;
(б) божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини 2029 йил 1 январь этиб белгилаш.
Бунда Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг ташқи савдодаги тариф чораларини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатлари 2028 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.
VI. Божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш
10. Божхона қўмитасининг ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси негизида божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Рақамли технологиялар марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда божхона органлари фаолиятида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш, киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш, вазирлик, идоралар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро интеграциялашган ахборот алмашинувини ташкил этиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
11. Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилсин.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Божхона-сервис» масъулияти чекланган жамияти фаолиятини ташкил этиш, унинг инвестиция ва молиялаштириш механизмларини, ваколатлари ҳамда хизмат кўрсатиш тартибини белгилаш, шунингдек, «Safe Customs» ягона рақамли ахборот экотизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилсин.
12. Белгилансинки:
(а) Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий давлатларнинг божхона хизматлари ва ташкилотларига ахборот технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳамда дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади;
(б) Марказнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади;
(в) Марказнинг ахборот технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларига қўшимча устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар Божхона қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган тартиб ва мезонлар асосида Марказ бошлиғи томонидан белгиланади. Бунда мазкур устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
(г) Марказ фаолиятини таъминлаш учун ахборот технологиялари соҳасидаги алоҳида билим ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар шартнома асосида жалб этилиши мумкин. Бунда мазкур мутахассисларни жалб этиш тартиби ва мезонлари, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдори Божхона қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади ҳамда харажатлар Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
13. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
(б) Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;
(в) халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларининг грантлари;
(г) чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммасининг 10 фоизи;
(д) божхона органлари томонидан транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун божхона йиғимларининг 100 фоизи;
(ж) фитосанитария ва ветеринария назорати объектларига кўрсатилган хизматлар учун ундирилган йиғимларнинг Божхона қўмитасига ўтказилиши белгиланган миқдори;
(з) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
14. Божхона қўмитаси уч ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида ва уларга олиб борувчи йўлларда транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатини ташкил этиш, ташувчилар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда чегара постларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида ушбу ўтказиш пунктларига яқин (туташ) ҳудудларда автотураргоҳ ва логистика инфратузилмаларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қуйидаги чоралар кўрилсин:
(а) Андижон, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари томонидан уч ой муддатда Божхона қўмитасига ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида ер участкалари ажратиш;
(б) лойиҳалар учун танланган ер участкалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилик ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод этиш;
(в) ажратиладиган ер майдонларида Божхона қўмитасининг муассасаси томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида божхона терминаллари ва автотураргоҳларни босқичма-босқич ташкил этиш.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
16. Божхона қўмитаси бир ой муддатда Стратегияни амалга ошириш бўйича Божхона қўмитаси раҳбарияти бошчилигида бошқарув мониторинг гуруҳини тузсин ва мониторинг механизмини ишлаб чиқсин.
17. Божхона соҳасини янада ислоҳ қилиш, айрим тартиб-таомилларни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
18. Қуйидагилар:
вазирлик ва идоралар раҳбарлари — Стратегияда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда натижаси бўйича ҳар ой якунида Божхона қўмитасига маълумотларни тақдим этиш учун;
Божхона қўмитаси раиси (А.Ю. Мавлонов) — Стратегияни амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
19. Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
21. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 август,
ПФ-174-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2026 — 2030 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БОЖХОНАСИ — 2030» СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
2026 — 2030 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон божхонаси — 2030» стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминловчи божхона ва ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда — ТИФ) соҳасини ривожлантиришнинг ўрта ва қисқа муддатли мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.
Стратегия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сон Фармони ва 2025 йил 29 декабрдаги ПҚ-394-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ иккинчи даражали стратегик режалаштириш ҳужжати сифатида ишлаб чиқилган.
Стратегиянинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
божхона жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;
божхона соҳасига сунъий интеллектни кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш;
божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш;
божхона органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда комплаенс тизимини ривожлантириш;
халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида фискал барқарорликни таъминлаш, транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш ҳамда миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадларини изчил амалга ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Жумладан, 46-мақсадда фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш назарда тутилган.
2-боб. Жорий ҳолат таҳлили
Сўнгги йилларда божхона органларини ислоҳ этиш, самарадорлигини ошириш ва фаолиятига илғор ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, шунингдек, халқаро алоқаларни яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
4 та йирик чегара божхона постларига ёндош ҳудудларда божхона терминаллари барпо этилиб, юк транспорт воситалари оқими 2 бараварга ортди;
чегара божхона постлари замонавий техника воситалари билан жиҳозланиб, рентген ускуналаридан фойдаланиш самарадорлиги 3 баробарга ошди;
тадбиркорлар учун янги ахборот платформалари яратилиб, транзит, юк операциялари ва экспорт жараёнлари соддалаштирилди ва декларациялар ҳажми 2,5 бараварга ортди;
божхона расмийлаштируви масофавий тарзга ўтказилиб, тадбиркорлик субъекти ва божхона ходими ўртасида юзма-юз мулоқот чекланди ва божхона расмийлаштирувининг ўртача вақти 3 бараварга қисқарди;
соҳага хавфларни бошқариш ахборот тизими жорий этилиб, декларацияларнинг 79 фоизи соддалаштирилган тартибда («сариқ» ва «яшил» йўлак) ва 10 фоизи инсон омилисиз автоматик тарзда, қолган 11 фоизи эса тўлиқ назорат тартибида («қизил» йўлак) расмийлаштирилди;
2025 йилда Давлат бюджетига божхона тўловлари тушуми 76,2 триллион сўмга етказилиб, 2024 йилга нисбатан 21 фоизга ошди;
8 та давлатнинг божхона хизматлари билан экспорт қилинган товарлар бўйича, 41 та халқаро ва миллий авиакомпаниялардан учиб келувчи йўловчилар ва уларнинг багажлари ҳақида олдиндан ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши натижасида маълумотларни қайта ишлаш ва хавфларни олдиндан баҳолаш имконияти яратилди.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Жаҳон банкининг 2024 йилги ҳисоботига мувофиқ Логистика самарадорлиги халқаро индексининг Божхона самарадорлиги субиндикаторида мамлакатимиз 140 ўриндан 74 ўринга кўтарилди.
Бундан ташқари, Божхона қўмитаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури доирасида «Давлат муассасалари учун гендер тенглик нишони» дастурида иштирок этиб, кумуш медаль соҳиби бўлди ва «Гендер чемпиони» деб эътироф этилди.
Бироқ амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга қарамай, глобал геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик, шу жумладан, халқаро савдо йўлакларидаги узилишлар шароитида божхона соҳасида қатор тизимли муаммолар ва номутаносибликлар сақланиб қолмоқда. Жумладан:
(а) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рақамли ва барқарор савдони енгиллаштириш бўйича глобал тадқиқоти таҳлили:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2025 йилги рақамли ва барқарор савдони енгиллаштириш бўйича глобал тадқиқотида мамлакатимизнинг савдони енгиллаштириш кўрсаткичи 92,4 фоизни ташкил этган.
Шундан шаффофлик — 100 фоиз, расмиятчиликлар — 95,8 фоиз, институционал келишув ва ҳамкорлик — 66,6 фоиз, қоғозсиз савдо — 96,3 фоиз ҳамда чегаралараро қоғозсиз савдо 88,8 фоизни ташкил этган.
Мазкур кўрсаткичлар идоралараро ҳамкорликни кучайтириш зарурати ва чегаралараро қоғозсиз савдони ривожлантириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатмоқда;
(б) Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда берилган тавсиялар:
2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровига асосан, Халқаро валюта жамғармасининг Божхона қўмитаси фаолияти бўйича ўтказилган диагностик ҳисоботида божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор тавсиялар берилган.
Жумладан, божхона тизимида корпоратив бошқарув ва операцион жараёнларни рақамлаштиришни қайта кўриб чиқиш, ташкилий тузилма ва молиялаштириш моделини янгилаш, хавфни бошқариш, товарлар чиқариб юборилгандан кейинги назорат (аудит) ва ҳуқуқни қўллаш соҳаларида ходимлар салоҳиятини ошириш ҳамда коррупцияга қарши қатъий курашиш сиёсатини юритиш зарурлиги қайд этилган.
Шунингдек, тадбиркорга божхона расмийлаштируви жойини танлаш ва жисмоний кўрикда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш, чегарада кўрикларни чеклаш, трансчегаравий электрон савдода қўшилган қиймат солиғини ундиришнинг келгуси моделини муҳокама қилиш ва дастлабки қарорлар функциясини марказлаштириш таклиф этилган.
Операцион ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида хавфни бошқаришни кенгайтириш, уни аудит жараёнларига интеграция қилиш, аудиторлар малакасини ошириш, аниқ хавфларга асосланган йиллик аудит режаларини ишлаб чиқиш ҳамда хусусий сектор билан ҳамкорликда ваколатли иқтисодий операторлар дастурида иштирокни кенгайтириш тавсия этилган.
Шу билан бирга солиқ ва божхона органлари ўртасида маълумот алмашинувини кучайтириш, техник муаммоларни ҳал этиш учун халқаро маслаҳатчиларни жалб этиш ва икки идора ходимларини ўқитиш самарадорлигини ошириш тавсия этилган;
(в) сунъий интеллектнинг қўлланиши таҳлили:
2025 йилнинг октябрь ойида Жаҳон божхона ташкилотининг (кейинги ўринларда — ЖБТ) сунъий интеллект бўйича эксперти томонидан божхона органларида сунъий интеллектнинг қўлланиши ўрганилди ва бир қатор тавсиялар берилди.
Жумладан, божхона органлари томонидан синов тариқасида қўлланаётган товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТН) бўйича кодларини аниқлаш, рентген тасвирларини ҳамда ҳужжатлардаги маълумотларни таҳлил қилиш, овозли ёрдамчи хизматидан фойдаланиш бўйича сунъий интеллект лойиҳалари юқори техник имкониятга эга бўлсада, келгусида алоҳида лойиҳалар кўринишида эмас, бутун тизимда мувофиқлаштирилган ҳолда сунъий интеллектни қўллаш лозимлиги таъкидланган.
Шу билан бирга божхона органларида сунъий интеллектни қўллаш бўйича бир нечта алоҳида гуруҳлар бир-биридан мустақил равишда иш олиб бораётганлиги, бу эса самарадорликни пасайтириб, вазифаларнинг такрорланишига олиб келаётганлиги билдирилган.
Мазкур масаланинг ечими сифатида Божхона қўмитаси таркибида сунъий интеллект лабораториясини ташкил этиш, уни малакали мутахассислар ва сифатли маълумотлар билан таъминлаш тавсия этилган;
(г) Жаҳон банкининг «Business Ready 2025» ҳисоботи таҳлили:
Жаҳон банкининг «Business Ready 2025» ҳисоботининг Халқаро савдо индикаторида божхона соҳасига алоқадор айрим кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Республикаси балларни йўқотган.
Жумладан, рақамли валюталарда ҳисоб-китоб қилиш имкониятининг мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида (кейинги ўринларда — чегара пунктлари) мавжуд инфратузилма ва хизматлар, уларнинг техник жиҳозланганлиги, ахборот тизимларининг бошқа идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашганлиги, мувофиқлаштирилган назоратнинг амалга оширилиши каби кўрсаткичлар бўйича балл йўқотилган.
Бундан ташқари, қўшни мамлакатларнинг давлат идоралари билан ҳамкорликда назорат амалга оширилмаслиги ва ишончли тадбиркорлик субъектлари — ваколатли иқтисодий операторларни давлатнинг бошқа идоралари тан олмаслиги мамлакатимизнинг рейтинг кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатган;
(д) Жаҳон банкининг «Connecting to Compete 2025» ҳисоботи таҳлили:
Жаҳон банкининг «Connecting to Compete 2025» ҳисоботида Ўзбекистон ва унга ўхшаш денгизга чиқиш имконияти чекланган давлатлар учун бир нечта муҳим муаммоли нуқталар кўрсатиб ўтилган.
Хусусан, ҳисоботдаги янги LPI 2.0 методологияга биноан (катта ҳажмдаги маълумотларга асосланган) қуйидаги тизимли муаммолар кўрсатиб ўтилган.
Ҳисоботдаги энг асосий хулосалардан бири шуки, денгизга чиқиш имконияти чекланган давлатлар учун асосий муаммо юк машиналари ёки поездларнинг йўлдаги тезлиги эмас, балки уларнинг тўхтаб туришидир.
Ҳужжатларни расмийлаштиришдаги сусткашлик, божхона назоратининг мураккаблиги ва инфратузилманинг ўтказувчанлик қобилияти пастлиги сабабли юк ташиш умумий вақтининг катта қисми портларда, терминалларда ва чегара масканларида «статик» ҳолатда ўтади.
Шу билан бирга LPI 2.0 индикаторлари чегара пунктларидаги самарадорлик пастлигини алоҳида кўрсатади. Жумладан, чегара пунктидаги идоралараро мувофиқлаштиришнинг сустлиги ва жисмоний текширувларнинг ҳаддан ташқари кўплиги бунга асосий сабаб этиб кўрсатилган.
Ҳисоботда хавфни бошқариш тизимларини такомиллаштириш ва чегара назоратини тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги келтирилган.
Бундан ташқари, рақамли кўринувчанликнинг (Digital Visibility) йўқлиги, таъминот занжирининг барча иштирокчилари (ташувчи, божхона, омбор, мижоз) учун юкнинг қаердалиги ва ҳолати ҳақида реал вақт режимида маълумот олиш имконияти чекланганлиги, маълумот алмашинувидаги узилишлар жараёнларни мувофиқлаштиришга имкон бермаслиги ҳамда қўшимча харажатлар талаб этилиши кўрсатиб ўтилган;
(ж) SWOT таҳлил натижалари:
Ахборот тизимларининг кўплиги ва ўзаро интеграция даражасининг пастлиги фойдаланувчиларга ортиқча маъмурий юклама юзага келтириб, вақт ва ресурс сарфига сабаб бўлмоқда.
Айрим божхона постларининг инфратузилмаси замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги, уларнинг ўтказиш қобилияти ва хизмат кўрсатиш тезлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Тариф сиёсатининг узоқ муддатли ва барқарор ҳуқуқий асосларда шакллантирилмаганлиги, шу жумладан, тариф эскалацияси принципларининг тизимли равишда ҳисобга олинмаганлиги тадбиркорлик субъектлари учун прогнозлилик даражасини пасайтиради.
Ваколатли идоралар томонидан нотариф тартибга солиш чораларини қўллашда замонавий ёндашувларнинг етарли даражада татбиқ этилмаганлиги божхона расмийлаштируви муддатларининг узайишига сабаб бўлмоқда.
Импорт товарлари бўйича олдиндан тақдим этиладиган маълумотларнинг сифат даражаси пастлиги хавфни бошқариш тизимидан самарали фойдаланиш имкониятини чекламоқда.
Маълумотларни бошқариш (data governance) ва таҳлилий воситалардан фойдаланиш тизимли йўлга қўйилмаган.
3-боб. Стратегиянинг мақсад ва йўналишлари
Стратегиянинг асосий мақсади 2030 йилга қадар божхона органлари фаолиятини ривожлантириш ва ташқи савдо жараёнларини енгиллаштириш орқали божхона органларини сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланадиган, фаолияти рақамлаштирилган ва шаффоф йўлга қўйилган минтақадаги етакчи ташкилотга айлантириш.
Таъсир кўрсаткичлари (Impact):
божхона тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 4,4 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш;
инсон омилисиз божхона расмийлаштируви кўламини 60 фоизга етказиш;
божхона расмийлаштируви вақтини ўртача импортда 2 соат, экспортда 30 дақиқага қисқартириш.
1-йўналиш (а). Божхона жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш.
1.1-вазифа: ТИФ билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш.
Натижа кўрсаткичлари:
божхона қийматини ҳисоблашда асосий усулни қўллаш улушини 89 фоизга етказиш;
божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари улушини 3 млрд АҚШ долларига етказиш;
ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган ТИФ иштирокчилари сонини 500 тага етказиш.
2-йўналиш (б). Божхона соҳасига сунъий интеллектни кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш.
2.1-вазифа: замонавий ахборот тизимлари, шу жумладан, сунъий интеллектни кенг жорий этиш.
Натижа кўрсаткичлари:
«Ягона дарча» божхона ахборот тизимида кўрсатиладиган электрон хизматлар сонини 49 тага етказиш.
3-йўналиш (в). Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш.
3.1-вазифа: фискал вазифаларни самарали амалга ошириш ва божхона тартиботларини такомиллаштириш.
Натижа кўрсаткичлари:
декларацияни тақдим этиш жараёнида хавфларни бошқариш ахборот тизими ёрдамида таҳрирлаш орқали қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари миқдорини 2 трлн сўмга етказиш;
божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилган ташкилотлар сонини 800 тага етказиш;
божхона органлари томонидан қабул қилинадиган дастлабки қарорлар сонини 100 тага етказиш.
3.2-вазифа: божхона органларида уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавий техника воситалари билан таъминлаш орқали қонунчилик бузилишининг олдини олиш.
Натижа кўрсаткичлари:
божхона органларини замонавий назорат техника воситалари билан таъминлаш орқали товарларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва қонунбузилиши ҳолатида аниқланган товарлар қийматини 450 млрд сўмга етказиш;
транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширишда электрон пломбаларни қўллаш улушини 30 фоизга етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль Давлат чегара ўтказиш пунктларида товарларни олиб ўтиш ҳажмини 30,6 млн тоннага етказиш;
4-йўналиш (г). Божхона органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда комплаенс тизимини ривожлантириш.
4.1-вазифа: ходимлар билан ишлаш, касбий маҳоратини ошириш ва комплаенс механизмларини такомиллаштириш ҳамда рағбатлантириш тизимини яхшилаш.
Натижа кўрсаткичлари:
хорижий мутахассислар иштирокида 25 та ўқув курсларини ташкил этиш;
Миллий кинология маркази томонидан божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун 210 нафар кинологларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ЖБТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтказилган ҳамда малака тоифасига (мастер тренер) эга бўлган божхона ходимлари сонини 7 нафарга етказиш;
5-йўналиш (д). Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
5.1-вазифа: халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Натижа кўрсаткичлари:
товарлар ва транспорт воситалари бўйича онлайн ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилган хорижий давлатлар сонини 18 тага етказиш;
ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш амалиёти йўлга қўйилган хорижий давлатлар сонини 7 тага етказиш;
жалб этилган халқаро грант маблағлари миқдорини 800 минг АҚШ долларига етказиш.
4-боб. Стратегиянинг мақсадларига эришиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Божхона жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда қулайликлар яратиш;
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини 120 кунгача муддатга таъминот асосида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш;
товарлар божхона ҳудудига етиб келингунга қадар дастлабки божхона юк декларациясини тақдим этишнинг янги соддалаштирилган амалиётини жорий этиш;
чегара пунктлари орқали товарларни эркин муомалага чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш чораларини кўриш;
тадбиркорларга товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратида келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги аниқланганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилган санадан бошлаб уч йил давомида тўғри сертификат тақдим этилганда тариф преференцияларини тиклаш ҳуқуқини бериш;
товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришда божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг энг юқори миқдорини ошириш;
ваколатли иқтисодий операторлар учун қўшимча енгилликлар яратиш;
ТИФ иштирокчиларининг ўз фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган маълумотлар асосида уларнинг хавф даражасини белгилаш амалиётини йўлга қўйиш;
божхона юк декларациясини тўлдириш тартибини соддалаштириш;
вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш тартиботларини халқаро конвенциялар талаби асосида қайта кўриб чиқиш;
хорижий валютани республикадан олиб чиқиш тартибини соддалаштириш;
божхона юк декларацияларини расмийлаштириш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи навбат модулини яратиш;
барча нотариф чораларнинг реестрини ишлаб чиқиш ва рақамлаштириш;
ТИФ иштирокчилари учун божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг кафолат турини соддалаштириш;
халқаро ташувларни амалга оширишда товар-транспорт юкхатларини тўлдириш тартибини аниқ белгилаш;
божхона назорати зонаси режимини бузиш ва божхона органига ҳисоботларни тақдим этмаслик каби божхонага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини биринчи маротаба содир этган ТИФ иштирокчиларига нисбатан маъмурий огоҳлантиришни қўллаш амалиётини жорий этиш.
Божхона соҳасига сунъий интеллектни кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Божхона қўмитаси таркибида божхона органлари фаолиятида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни кенг жорий этишга ихтисослаштирилган Рақамли технологиялар марказини ташкил этиш;
темир йўл транспортида контейнер ташувларини амалга оширишда темир йўл юк хатини электрон расмийлаштириш тартибини йўлга қўйиш;
ҳаво транспортида ташиладиган ташқи савдо юкларини расмийлаштириш жараёнларини рақамлаштириш;
юридик шахсларга ваколатли иқтисодий оператор мақомини бериш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш жараёнларини рақамлаштириш;
жисмоний шахсларга божхона органлари томонидан қўлланган жарима солиш ҳақидаги қарорлар билан танишиш, жаримани имтиёзли тўлаш муддатларидан хабардор бўлиш, улар юзасидан тўловларни амалга ошириш имконини берувчи «Customs fine» мобил иловасини яратиш;
сунъий интеллект ёрдамида товарнинг божхона қийматини назорат қилиш моделини жорий этиш;
«Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар турини кенгайтириш орқали унинг янги талқинини ишлаб чиқиш;
ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича «Божхона тўловларини қайтариш» интерактив хизматини жорий этиш;
маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган хорижий давлатлардан Ўзбекистонга экспорт қилинган товарлар ҳақидаги маълумотларни автоматик таҳлил қилиш имкониятини яратиш;
ТИФ иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни рақамлаштиришга қаратилган «ТИФ иштирокчилари рўйхати» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
божхона органлари томонидан кўрсатиладиган барча хизматларни бир жойдан, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш имкониятига эга бўлган мобил иловани жорий этиш;
божхона юк декларациясига илова қилинган инвойс ва бошқа ҳужжатларни «OCR» технологиялари ёрдамида ўқиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, улардаги маълумотларни рақамлаштириш ҳамда автоматик солиштириш имкониятини яратиш;
сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда транспорт воситасининг ўлчамлари (габаритлари) асосида унинг турини автоматик аниқлаш моделини яратиш;
сунъий интеллект функцияларига эга видеокузатув тизими — юзни таниш, давлат рақам белгиларини автоматик ўқиш (ANPR), транспорт оқимини таҳлил қилиш ва шубҳали ҳаракатларни автоматик аниқлаш имкониятига эга «Smart CCTV» тизимларини босқичма-босқич жорий этиш.
Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
ТИФ ТН кодларини манипуляция қилиш хавфи мавжуд бўлган товарлар рўйхатини шакллантириш ва божхона божи ставкаларини қайта кўриб чиқиш;
ташқи савдо операциялари мониторинги жараёнларини такомиллаштириш;
дастлабки қарорларни қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш;
товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш жараёнларини соддалаштириш;
божхона юк декларациясини божхона органига малака сертификати асосида тақдим этиш амалиётини жорий этиш;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг ТИФ ТН кодларини белгилаш;
товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодларини кичик субпозициялар даражасида деталлаштириш жараёнлари юзасидан аниқ мезонларни белгилаш;
товарларни ташиш харажатларини сунъий интеллект асосида автоматик ҳисоблаш модулини такомиллаштириш ва барча етказиб бериш шартларига (жумладан, С ва D гуруҳларига) татбиқ этиш ҳамда йўналиш, масофа, транспорт ва товар тури, оғирлиги, ҳажми каби мезонлар асосида аниқ ҳисоб-китоб қилишни йўлга қўйиш;
халқаро курьерлик жўнатмалари тезкор ва сифатли етказилишини таъминлаш мақсадида соҳага «Экспресс ташувчи» институтини жорий этиш;
электрон тижоратни ривожлантириш ва ушбу йўналишдаги тартиботларни янада соддалаштиришга қаратилган жўнатмалар декларациясини жорий этиш;
товарларни қайта ишлашга рухсат этиш ва бошқа соҳаларда хавфни бошқариш тизимини қўллаш амалиётини жорий этиш;
божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тартибини Солиқ кодекси талабларига мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг ягона ҳужжат тамойили остида товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари, улар юзасидан ЖСТ доирасида келишилган максимал миқдорлар (bound rate) ҳамда амалиётда қўлланаётган импорт божхона божи ставкаларини қонун билан белгилаш;
сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда товарларни божхона кузатуви остида ташиш жараёнларида «GPS» электрон пломбаларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш;
божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган хорижий транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг тўғри ундирилишини божхона органларининг ахборот тизимлари орқали мониторинг қилиш;
ваколатли иқтисодий операторлар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилиши ёхуд талабларга риоя этилмаслигининг олдини олишга қаратилган чораларни белгилаш;
Божхона кодексида белгиланган товарлар чиқариб юборилгандан кейинги назорат тартибларини соддалаштириш ва имтиёзларни қўллаш шаффофлигини таъминлаш;
божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга нисбатан хавфларни барвақт аниқлаш, олдини олиш ва самарали бошқариш бўйича сунъий интеллект элементларига асосланган рақамли хавф-профил моделини яратиш;
Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларини босқичма-босқич бирлаштириш орқали ҳудудлараро божхона бошқармаларини ташкил этиш, хусусан, «Ягона ТИФ» тамойили асосида синов тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги ТИФ божхона постларини бирлаштириш;
чегара божхона постларида уч ва тўрт сменали хизматни ташкил этиш орқали самарали божхона назоратини ташкил этиш;
Халқаро валюта жамғармаси кўмагида Божхона қўмитаси раисига божхона ислоҳотлари самарадорлигини ошириш бўйича доимий маслаҳатчи — экспертни жалб этиш;
республикада бўлиш муддати ўтган транспорт воситаларини аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
жиноятларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида Божхона қўмитасининг таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармасига Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази дастурий таъминотининг барча элементларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
фитосанитария, ветеринария, экология, санитария ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда такомиллаштириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
ягона транзит сиёсатини амалга ошириш ва давлат назорати органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш;
карантин назорати остидаги товарларни республика ҳудудидан транзит олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш;
ишончли тадбиркорлик субъектлари — ваколатли иқтисодий операторларнинг бошқа вазирлик ва идоралар томонидан тан олиниши ва улар томонидан қўшимча енгиллик ва имтиёзлар берилишини жорий этиш;
Марказий божхона лабораторияси таркибида товарларни республика бўйича жойига чиққан ҳолда экспресс таҳлил қилиш учун мобил сайёр (автомобилга ўрнатилган) лаборатория хизмати фаолиятини йўлга қўйиш;
Марказий божхона лабораториясида ноаниқ кимёвий моддалар, янги психоактив моддалар (NPS), синтетик наркотиклар ва фентанил аналогларини тезкор аниқлашга қаратилган юқори аниқликдаги масс-спектрометрия технологияларини жорий этиш;
терговга қадар текширув ва суриштирув жараёнларини рақамлаштириш;
чегара божхона постларини инспекцион кўрик мажмуалари, электрон тарозилар, «Body scanner», рентген қурилмалар, «GPS» пломбалар, дронлар, боди-камералар, интеллектуал кузатув камералари ва бошқа турдаги зарур назорат-техник воситалар билан таъминлаш;
Марказий божхона лабораториясининг экспертизага оид ҳужжатларини рақамлаштириш, улар асосида электрон эталон маълумотлар базасини (Digital Reference Library) босқичма-босқич шакллантириш ҳамда ундан товарларнинг ТИФ ТН бўйича таснифланишини ўрганишда хавфни бошқариш тизимида қўлланадиган сунъий интеллект маълумотлар базасини такомиллаштириш;
Рақамли ҳукумат маълумотлар маркази базасида Божхона қўмитасининг захира (резерв) маълумотлар марказини ташкил этиш учун зарур сервер ускуналари, аппарат ва дастурий таъминот воситалари билан таъминлаш;
ахборот хавфсизлигини таъминлашни янада кучайтириш бўйича SOC (Security Operations Center) мониторинг тизимини жорий этиш;
чегара пунктларига туташ ҳудудларда транспорт воситалари учун автотураргоҳлар ва божхона терминалларини ташкил этиш;
чегара божхона постларида сунъий интеллект асосида ишловчи интерактив роботлардан фойдаланиш орқали янги рақамли ечимлар асосида йўловчиларга божхона қоидалари, декларация тўлдириш тартиби ва назорат жараёнлари бўйича тезкор маълумот беришни йўлга қўйиш.
Божхона органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда комплаенс тизимини ривожлантириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
халқаро ташкилотлар кўмагида божхона аудити, хавфларни бошқариш ва сунъий интеллект бўйича ўқув семинарлари, малака ошириш курсларини ташкил этиш;
ходимларни ахборот технологиялари инфратузилмасининг барқарорлиги, юқори даражадаги ахборот хавфсизлиги ҳамда рақамли хизматларнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича «DevOps» ва «Pentest» йўналишларида ўқитиш;
Миллий кинология маркази кинологлари ва хизмат итларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, ва бу борада кадрлар салоҳиятини юксалтириш чораларини кўриш;
олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг божхона органларида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш;
«Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари битирувчилари ҳамда хорижда таҳсил олаётган талабалар билан доимий равишда учрашувлар ташкил этиш ва уларни божхона органларига ишга қабул қилиш чораларини кўриш;
божхона органлари томонидан ташкил этиладиган инновацион лойиҳалар, китобхонлик, ижодкорлик, спорт ва маънавий тадбирлар совриндорларини моддий ва идоравий мукофотлар билан рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
Божхона қўмитасида Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари (ISO 37001:2025) халқаро стандартини босқичма-босқич жорий этиш;
«Integrity monitoring» тизими орқали юқори коррупцион хавфга эга лавозимларда хизмат олиб борувчи ходимларнинг турмуш тарзини таҳлил қилиш амалиётини жорий этиш;
халқаро ташкилотлар томонидан эксперт сифатида тан олинган, аккредитациядан ўтказилган божхона ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
божхона соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида ташаббус кўрсатган божхона ходимларини ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш тартибини белгилаш;
ходимлар учун хизмат уйлари ва ипотека субсидиялари ажратилишини кенгайтириш;
маҳаллий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда божхона органларида фаолият юритаётган IT-мутахассисларининг замонавий ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, дастурлаш ҳамда сунъий интеллект йўналишлари бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.
Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Арманистон, Таиланд ва Индонезия давлатлари билан божхона ишларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаларини имзолаш чораларини кўриш;
Бирлашган Араб Амирликлари билан статистик маълумотлар алмашиш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
қўшни давлатларнинг назорат органлари билан ҳамкорликда «Ягона тўхташ» (one-stop border post) тамойили асосида фаолият кўрсатувчи чегара божхона постлари фаолиятини йўлга қўйиш;
Халқаро темир йўлларда юк ташиш қатновлари тўғрисидаги битимга аъзо давлатлар темир йўл идоралари билан темир йўл транспорти юк хатини электрон алмашиш тартибини йўлга қўйиш;
Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясини ЖБТнинг минтақавий лабораторияси мақоми ҳамда имижини мустаҳкамлаш мақсадида «Товарларни таснифлашда божхона лабораторияларининг ўрни ва уйғунлашган тизимни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида минтақавий семинар ўтказиш;
Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CАREC) доирасида Рақамли божхона ва логистика альянси (CAREC Advanced Transit System — CATS) лойиҳасида Ўзбекистон иштирокини таъминлаш;
ЖБТнинг Товарларнинг чиқиш вақти тадқиқ қилиш услубиётидан (WCO Time Release Study — TRS) фойдаланиш орқали импорт-экспорт жараёнларидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Божхона институтини ЖБТнинг минтақавий ўқув марказига айлантириш бўйича ЖБТ билан музокаралар ўтказиш;
ЖБТ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ТИФ ТНнинг янги 2027 йилги талқинини ишлаб чиқиш;
ЖБТнинг «ClikC!» платформасидаги дарсларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда унда божхона ходимларининг таълим олиши ва сертификатларни қўлга киритишини таъминлаш;
Ўзбекистон божхона органлари ходимларининг ЖБТ томонидан ташкил этиладиган инсон капиталини ривожлантириш бўйича дастур ва танловларида (WCO Fellowship Programme ва WCO-Japan Career Development Programme) иштирок этиши;
Божхона қўмитасининг ЖБТ бошқарув органлари, қўмиталари ва ишчи гуруҳларидаги иштирокини кенгайтириш;
халқаро грантлар ва техник кўмак лойиҳаларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда божхона ходимларининг хорижий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш;
Миллий кинология марказининг халқаро нуфузини оширишга қаратилган халқаро кўргазма, семинар, мусобақа ва форумларни ташкил этиш;
ЖБТ томонидан ташкил этиладиган технологик конференция ва кўргазмаларда Божхона қўмитаси ходимларининг иштирокини таъминлаш;
ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича битимлар имзоланган ҳамкор давлатлар сонини кўпайтириш.
5-боб. Стратегияни амалга оширишнинг асосий тамойиллари
Стратегияни самарали ва тизимли амалга ошириш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қуйидаги тамойилларга асосланилади:
Инсон манфаатларини таъминлаш тамойили — ҳар бир чора-тадбир тадбиркорлик субъектлари учун хизматларнинг қулайлиги ва тезкорлигини таъминлашга қаратилади.
Мувофиқлик (уйғунлик) тамойили — мақсадлар «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, тармоқ ва ҳудудий дастурлар ҳамда халқаро келишувларга мос келади.
Иқтисодий самарадорлик тамойили — инвестициялар аниқ иқтисодий фойда келтириши ва харажатларни қисқартириш орқали ўзини оқлаши лозим.
Молиявий барқарорлик тамойили — барча мақсадлар бюджетлаштириш жараёни билан уйғун ҳолда етарли ресурслар билан режалаштирилади.
Ҳисобдорлик тамойили — ҳар бир вазифа бўйича аниқ масъул ижрочи белгиланади ва натижалар мунтазам баҳолаб борилади.
Шаффофлик тамойили — ислоҳотлар, инвестиция дастурлари ва давлат харидларида очиқлик таъминланади.
Узлуксиз режалаштириш тамойили — режалаштириш, мониторинг ва баҳолаш жараёнлари бир-бирини узвий давом эттиради.
Имкониятлар тенглиги тамойили — барча ҳудудлар ва ТИФ иштирокчилари учун тенг шарт-шароитлар яратилади.
6-боб. Мақсадли аудитория ва унинг сегментларига ёндашув
Стратегиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ТИФ иштирокчиларининг ўзига хос эҳтиёжлари, иқтисодий фаолияти, бозордаги роли ва функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги сегментлар билан манзилли ишлаш назарда тутилади:
давлат органлари ва назорат идоралари — «Ягона дарча» тамойили асосида ўзаро ахборот алмашинувини ривожлантириш, мувофиқлаштирилган чегара бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматларини интеграциялаш мақсад қилинган;
жисмоний шахслар (йўловчилар ва фуқаролар) — божхона хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, чегара орқали ҳаракатланишда қулайлик ва тезкорликни таъминлаш, божхона қонунчилигига ихтиёрий риоя этиш маданиятини шакллантириш ҳамда рақамли хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятларини яратиш мақсад қилинган;
экспортёрлар ва импортёрлар — ТИФни амалга оширишда вақт ва харажатларни қисқартириш, божхона расмийлаштирувини рақамлаштириш, прогноз қилинадиган ва шаффоф тартиб-таомилларни жорий этиш ҳамда ташқи савдо рақобатбардошлигини ошириш мақсад қилинган;
микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари — ташқи савдо фаолиятига киришни енгиллаштириш, маслаҳат ва ахборот хизматларини кучайтириш, соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсад қилинган;
йирик солиқ тўловчилар ва ҳалол ТИФ иштирокчилари — ишончга асосланган ҳамкорликни, шу жумладан, ваколатли иқтисодий оператор институтини ривожлантириш ҳамда товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назорати механизмларини кенг қўллаш орқали божхона тартиботларини енгиллаштириш мақсад қилинган;
божхона брокерлари, божхона ташувчилари, божхона омборлари, эркин ва махсус иқтисодий зоналар, логистика ва транспорт ташкилотлари — логистика занжирининг узлуксизлигини таъминлаш, рақамли маълумотлар алмашинувини ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш ва давлат-хусусий шериклик асосида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсад қилинган;
электрон тижорат иштирокчилари, курьерлик ва почта операторлари — тезкор ва хавфларга асосланган божхона назоратини ташкил этиш ва электрон маълумотлар алмашинувини тўлиқ йўлга қўйиш орқали трансчегаравий электрон савдо учун замонавий божхона ечимларини жорий этиш мақсад қилинган;
халқаро ташкилотлар ва хорижий божхона маъмуриятлари — ахборот алмашинувини кенгайтириш, ўзаро тан олиш механизмларини ривожлантириш, чегаралараро ҳамкорликни кучайтириш ва халқаро стандартларни миллий амалиётга жорий этиш мақсад қилинган;
инвесторлар ва хорижий компаниялар — инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қулай божхона муҳитини шакллантириш, ҳуқуқий кафолатлар ва хизматлар шаффофлигини таъминлаш орқали мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсад қилинган;
божхона органлари ходимлари — профессионал компетенциялар, рақамли кўникмалар ва хизмат маданиятини ривожлантириш, ҳалоллик ва меритократия тамойилларини мустаҳкамлаш, замонавий меҳнат шароитларини яратиш ҳамда инсон капитали салоҳиятини ошириш мақсад қилинган;
жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари — божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш, ҳуқуқий онг ва қонунларга итоаткорлик маданиятини юксалтириш мақсад қилинган.
Мақсадли аудитория билан ишлашда уларнинг ҳуқуқий мақоми билан бир қаторда қонунчиликка риоя қилиш даражаси, хавф профили ва ишонч индекси асосий мезонлардан бири сифатида қўлланади.
Шунга мувофиқ:
ишончли иштирокчилар учун хизматлардан фойдаланишни максимал даражада соддалаштириш, автоматлаштирилган расмийлаштириш, устувор хизмат кўрсатиш ва божхона назоратидан кейинги назоратга асосланган ёндашув қўлланади;
умумий тоифадаги иштирокчилар учун рақамли хизматлар, хавфларни бошқариш тизимига асосланган стандарт назорат ва профилактик маслаҳатлар таъминланади;
хавф даражаси юқори бўлган иштирокчилар бўйича сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар таҳлили ва замонавий хавфларни бошқариш воситаларига асосланган кучайтирилган божхона назорати амалга оширилади.
Мақсадли аудиториянинг барча сегментлари билан муносабатлар «Мижозга йўналтирилган божхона хизмати», «Рақамли биринчи (Digital First)», «Хавфларни бошқариш» ва «Ишончга асосланган ҳамкорлик (Compliance Partnership)» тамойиллари асосида ташкил этилади.
7-боб. Стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури
Стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ амалга оширилади. Дастур Стратегияни амал қилиш муддати (2026 — 2030 йиллар) билан мувофиқ.
Стратегиянинг самарадорлик кўрсаткичлари (таъсир ва натижа) ва Дастурдаги тадбирлар ва уларнинг бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари ўзаро узвий ва мантиқий боғлиқликда амалга оширилади.
Масъулиятни аниқ тақсимлаш мақсадида ҳар бир чора-тадбир бўйича қуйидаги роллардан фойдаланилади:
бажариш учун масъул — чора-тадбирни бевосита амалга оширувчи орган;
жавобгар — Божхона қўмитаси (бош мувофиқлаштирувчи);
маслаҳатлашувчи — Стратегик режалаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш.
Дастур динамик хусусиятга эга бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳолатларда қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда ўзгартириш киритилади:
мониторинг ва таҳлил натижаларига кўра айрим тадбирларнинг самарадорлиги паст деб топилганда;
ТИФ иштирокчиларининг эҳтиёжлари ва ташқи муҳитдаги (иқтисодий, технологик) ўзгаришлар янги ёндашувларни талаб этганда;
қўшимча молиявий ресурслар ёки халқаро грантлар жалб қилинганда.
8-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2030 йилга қадар божхона органларини фаолияти рақамлаштирилган, самарали ва халқаро стандартларга мувофиқ тизимга айлантиришда қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
савдони енгиллаштириш соҳасида расмийлаштирув жараёнлари тезлашади, ТИФ иштирокчилари учун вақт ва харажатлар қисқаради. Ягона рақамли платформа ва онлайн тўлов тизимлари жорий этилиши орқали давлат органлари ва бизнес ўртасидаги муносабатлар содда ва шаффоф шаклга келтирилади;
хавфларни бошқариш ва рақамли таҳлил воситалари қўлланиши натижасида назорат самарадорлиги ошади, ортиқча текширувлар камаяди, қонунбузарликларни аниқлаш даражаси ортади. Божхона аудити ва пост-аудит механизмлари кучайиши орқали Давлат бюджетига тушумлар барқарор таъминланади;
чегара инфратузилмасининг модернизация қилиниши ўтказувчанлик қобилиятини оширади, инсон омилини камайтиради ва хавфсизликни мустаҳкамлайди. Инсон капитали соҳасида кадрлар салоҳияти, ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик даражаси ҳамда ҳалоллик тамойиллари кучаяди.
9-боб. Стратегияни амалга оширишдаги эҳтимолий хавф-хатарлар ва уларни юмшатиш
Стратегияни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ички ва ташқи хавф-хатарларни олдиндан прогноз қилиш ҳамда уларнинг божхона соҳаси ва ТИФни ривожланишига салбий таъсирини минималлаштириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланади:
Иқтисодий хавфлар: глобал иқтисодий беқарорлик, ташқи савдо ҳажмининг пасайиши, инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш манбалари чекланиши натижасида инвестиция фаоллигининг сусайиши.
Юмшатиш чоралари: молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш, халқаро молия институтлари маблағлари ва грантларини фаол жалб этиш, юқори иқтисодий самарадорликка эга устувор лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш.
Геосиёсий ва ташқи савдо хавфлари: геосиёсий зиддиятлар, санкциялар, ташқи савдо чекловлари ёки айрим транспорт йўлакларида узилишлар юзага келиши натижасида ташқи савдо ҳажмларининг қисқариши.
Юмшатиш чоралари: қўшни давлатлар билан транспорт ва транзит соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, янги ташқи бозорлар ва логистика йўналишларини шакллантириш.
Институционал хавфлар: давлат органлари ва соҳадаги иштирокчилар ўртасида мувофиқлаштириш даражасининг пастлиги, бюрократик тўсиқлар ҳамда айрим ислоҳотларни амалга оширишда институционал салоҳиятнинг етарли эмаслиги.
Юмшатиш чоралари: идоралараро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат назорати жараёнларини рақамлаштириш, инсон омилини қисқартириш.
Технологик ва киберхавфсизлик хавфлари: рақамли платформалар, электрон навбат ва божхона тизимларида техник носозликлар, маълумотлар хавфсизлигига таҳдидлар ҳамда кибержиноятчилик ҳолатларининг юзага келиши.
Юмшатиш чоралари: киберхавфсизлик тизимини халқаро стандартлар асосида кучайтириш, рақамли инфратузилмани мунтазам техник аудитдан ўтказиш, маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда захира рақамли инфратузилмаларни шакллантириш.
10-боб. Стратегияни амалга оширишнинг ресурс ва молиявий таъминоти
Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун молиявий, моддий-техник, инфратузилмавий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
10.1. Умумий молиялаштириш ҳажми
Стратегияни 2026 — 2030 йилларда амалга ошириш учун зарур жами капитал қўйилма 1,7 трлн сўм этиб баҳоланган. У манбалар кесимида қуйидагича тақсимланади (Стратегияда келтирилган молиялаштириш ҳажмлари дастлабки ҳисоб-китоблар бўлиб, лойиҳаларнинг якуний қиймати техник-иқтисодий асослар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг белгиланган тартибда аниқлаштирилади):

(млрд сўм)

Манба

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

Жами

Давлат бюджети

0

40

35

34

0

109

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари

175

324

292

367

371

1 529

Рақамли технологиялар маркази

0

23

25

4

26

78

ЖАМИ

175

387

352

405

397

1 716

10.2. Манбалар таснифи
Молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси, Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси, Божхона қўмитасининг Рақамли технологиялар маркази маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шу билан бирга музокараларда эришилган келишувларга асосан халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар грантлари ва техник кўмак маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
10.3. Шаффофлик ва назорат
Стратегия доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва инвестиция лойиҳаларининг молиявий ҳамда натижавий кўрсаткичлари бўйича доимий мониторинг тизими жорий этилади.
Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва грантлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлар асосида аудит ва баҳолаш натижалари эълон қилиб борилади.
Давлат харидлари, тендер ва лойиҳаларни молиялаштириш жараёнларида рақамли технологияларга асосланган шаффоф бошқарув механизмлари кенг жорий этилади.
11-боб. Стратегияни амалга оширишни мониторинг қилиш ва ҳисобот бериш тартиби
Стратегия ижросини мониторинг қилиш қонунийлик, холислик, очиқлик ва ишончлилик тамойиллари асосида Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси ҳамда «Ijro.gov.uz» тизими орқали амалга оширилади.
Божхона қўмитаси умумий мониторингни амалга оширади ва умумлаштирилган ҳисоботларни тайёрлайди.
Масъул ташкилотлар маълумотларни 2-иловадаги намунага мувофиқ тақдим этади.
Ҳисобот бериш муддатлари ягона тартибда белгиланади:
бевосита натижа (output) ва натижа (outcome) кўрсаткичлари — ҳисобот йилидан кейинги йил март ойининг 20-санасига қадар;
таъсир (impact) кўрсаткичлари — ҳисобот йилидан кейинги йил апрель ойининг 10-санасига қадар.
12-боб. Стратегияни амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш механизми
Стратегиянинг мақсадларига эришилганлик даражаси, ривожланиш динамикаси ва уларга эришиш жараёнида ресурслардан фойдаланиш натижадорлиги, қўйилган мақсадларнинг стратегик аҳамияти ҳамда улар орқали эришилган натижаларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва барқарорлигини аниқлаш мақсадида оралиқ ва якуний баҳолаш ўтказилади.
Баҳолаш тизими ва даражалари:
Божхона қўмитаси Стратегия якунлангунга қадар (заруратга кўра 2028 йилда) Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда оралиқ баҳолашни ўтказади. Бунда муайян мақсадларни ўзгартириш ёки уларга эришиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Оралиқ баҳолаш натижаларига асосан аниқланган камчиликлар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш усул ва воситаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга киритилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан, заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасига Стратегияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритилади.
Божхона қўмитаси Стратегия муддати якунлангандан сўнг Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда якуний баҳолашни ўтказади.
Якуний баҳолашда Стратегияда белгиланган мақсадларга эришилганлик даражаси, ривожланиш самарадорлиги, таъсири ва барқарорлигига баҳо берилади ҳамда келгусидаги муайян стратегик режалаштириш ҳужжатлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Якуний баҳолаш натижаларига асосан ишлаб чиқилган таклифлар Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасига киритилади.
13-боб. Якунловчи қоидалар
Стратегия божхона органлари фаолиятини ривожлантириш ва ташқи савдо жараёнларини енгиллаштириш орқали божхона органларини сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланадиган, фаолияти шаффоф ва рақамлаштирилган минтақадаги етакчи ташкилотга айлантиришнинг асосий мақсад ҳамда механизмларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ва ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясига
1-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон божхонаси — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ва ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини 2030 йилга қадар ривожлантириш мақсади ва самарадорлик кўрсаткичи

46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш ҳамда унинг 46.3-самарадорлик кўрсаткичи

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг умумлашган ҳисоботи учун масъул ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг мақсади:

Барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминловчи божхона ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасини ривожлантиришнинг ўрта ва қисқа муддатли мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг таъсир (impact) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

Божхона тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 4,4 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш.

Фоиз

Ҳисобот йилида божхона тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши

4,1

2026 йил — 4,3

Божхона тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 4,4 фоиз

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ҳар йил якуни бўйича апрель ойининг 10-санасига қадар

2027 йил — 4,3

2028 йил — 4,4

2029 йил — 4,4

2030 йил — 4,4

Инсон омилисиз божхона расмийлаштирувини 60 фоизга етказиш.

Фоиз

Ҳисобот йилида инсон омилисиз божхона расмийлаштируви ҳажми

20

2026 йил — 26

Инсон омилисиз божхона расмийлаштируви ҳажми — 60 фоиз

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича апрель ойининг 10-санасига қадар

2027 йил — 30

2028 йил — 35

2029 йил — 50

2030 йил — 60

Божхона расмийлаштируви вақтини ўртача импортда 2 соат, экспортда 30 дақиқага қисқартириш

Соат

Ҳисобот йилида расмийлаштирув (импорт/экспорт) ўртача вақти

4:10/2:20

2026 йил — 4:00/2:00

Расмийлаштирув ўртача вақти импортда 2 соат, экспортда 30 дақиқага қисқаради

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича апрель ойининг 10-санасига қадар

2027 йил — 3:30/1:30

2028 йил — 3:00/1:00

2029 йил — 2:30/0:45

2030 йил — 2:00/0:30

1-йўналиш (а). Божхона жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш

Стратегиянинг 1.1-вазифаси

Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг натижа (outcome) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

Божхона қийматини ҳисоблашда асосий усулни қўллаш улушини 89 фоизга етказиш.

Фоиз

Ҳисобот йилида божхона қийматини ҳисоблашда асосий усулни қўллаш улуши

80

2026 йил — 85

Божхона қийматини ҳисоблашда асосий усулни қўллаш улуши 89 фоиз

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 86

2028 йил — 87

2029 йил — 88

2030 йил — 89

Божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари улушини 3 млрд АҚШ долларига етказиш.

Млн АҚШ доллари

Ҳисобот йилида божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари улуши

1

2026 йил — 1,5

Божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари улуши 3 млн АҚШ доллари

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 2

2028 йил — 2,3

2029 йил — 2,6

2030 йил — 3

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган ТИФ иштирокчилари сонини 500 тага етказиш.

Нафар

Ҳисобот йилида ваколатли иқтисодий операторлар сони

150

2026 йил — 200

Ваколатли иқтисодий операторлар сони 500 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 250

2028 йил — 300

2029 йил — 400

2030 йил — 500

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Мазкур чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Якуний кўрсаткич

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот/идора

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Бажариш муддати

Тадбиркорларга товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратида келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги аниқланганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилган санадан бошлаб уч йил давомида тўғри сертификат тақдим этилганда тариф преференцияларини тиклаш ҳуқуқини бериш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси амалда мавжуд

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришда божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг энг юқори миқдорини 200 минг евро эквиваленти этиб белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори амалда мавжуд

Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил март

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларида олиб келинган (номига келган) товарлар бўйича ягона божхона тўлови ёхуд божхона божи ва солиқлар миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлса, ушбу йиғимларнинг ундирилмаслик тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси амалда мавжуд

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини беришда қуйидагиларни инобатга олиш:

юридик шахснинг ташқи савдо шартномалари бўйича дебитор қарздорлиги билан боғлиқ мезонлар қўлланилмаслиги;

мурожаатчи барқарорлик рейтингида юқори ёки ўрта даражани эгаллаган бўлиши.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори амалда мавжуд

Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил сентябрь

ТИФ иштирокчилари томонидан товарлар етказиб берувчиларнинг идентификация рақамлари «LEI» (Legal entity identifier, ISO 17442) идентификация кодини ихтиёрий тақдим этишни хавфни бошқариш тизимида ижобий баҳолаш мезони сифатида инобатга олиш.

«Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш

-

«Хавфларни бошқариш» ахборот тизими амалда мавжуд

Баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил сентябрь

Божхона статистикаси, тўловлари, божхона назорати ва расмийлаштирувига ҳамда нотариф чораларга боғлиқ бўлмаган маълумотларни киритишни бекор қилиш орқали божхона юк декларациясини тўлдириш тартибини соддалаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Божхона қўмитаси қарори амалда мавжуд

(рўйхат рақами 2773, 06.04.2016 й.)

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2028 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган транспортларни божхона тўловлари тўланиши таъминланган ҳолда нотижорат мақсадларида вақтинчалик олиб кириш имкониятини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси амалда мавжуд

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Жисмоний шахслар томонидан республикадан нақд валютани олиб чиқиш меъёрини 10 минг АҚШ доллари эквиваленти этиб белгилаш ва фақатгина ушбу миқдордан ошганда декларациялаш лозимлиги тизимини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси амалда мавжуд

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда навбат модулини яратиш.

Навбат модулини ишлаб чиқиш

-

Амалда мавжуд эмас

Навбат модули яратилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2028 йил декабрь

2-йўналиш (б). Божхона соҳасига сунъий интеллектни кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш

Стратегиянинг 2.1-вазифаси

Замонавий ахборот тизимлари, шу жумладан, сунъий интеллектни кенг жорий этиш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг натижа (outcome) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

«Ягона дарча» электрон хизматлари сонини 49 тага етказиш.

Дона

Ҳисобот йилида «Ягона дарча» платформасида кўрсатиладиган электрон хизматлар сони

41

2026 йил — 42

«Ягона дарча» платформасида кўрсатиладиган электрон хизматлар сони 49 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 43

2028 йил — 45

2029 йил — 47

2030 йил — 49

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Мазкур чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич (энг охирги долзарб кўрсаткич)

Якуний кўрсаткич

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот/идора

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Бажариш муддати

Контейнер ташувларида темир йўл юк хатини электрон расмийлаштириш тартибини йўлга қўйиш.

Расмийлаштириш тизимини рақамлаштириш

-

Мавжуд эмас

Жараён рақамлашади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 йил ноябрь

Ҳаво транспортида ташиладиган ташқи савдо юкларини транзит декларацияси асосида ҳисобга олиш.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш

Ахборот тизими

Мавжуд эмас

Ахборот тизими ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини бериш (ариза тақдим этиш ва кўриб чиқиш) жараёнларини рақамлаштириш.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш

Ахборот тизими

Мавжуд эмас

«VIO» ахборот тизими яратилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Жисмоний шахслар учун божхона органлари томонидан қўлланилган жарима солиш ҳақидаги қарорлар билан танишиш, жаримани имтиёзли тўлаш муддатларидан хабардор бўлиш, улар юзасидан тўловларни амалга ошириш жараёнларини «Customs fine» мобил иловаси орқали рақамлаштириш.

Мобил иловасини ишлаб чиқиш

Ахборот тизими

Мавжуд эмас

Мобил илова жорий этилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Сунъий интеллект ёрдамида товарнинг божхона қийматини назорат қилиш моделини яратиш. Бунда божхона расмийлаштирувига тақдим этилган товарлар тўғрисидаги маълумотларни (тавсифи, техник параметрлари, товар коди ва бошқалар) интеллектуал таҳлил қилинади.

Сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш

-

Мавжуд эмас

Сунъий интеллект модели яратилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил июль

ТИФни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботлар ва хизматларни ўз ичига олган ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

1. Норматив ҳуқуқий ҳужжат

Мавжуд эмас

1. Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Божхона қўмитаси

2028 йил декабрь

Бунда хизматларни мақбуллаштириш, уларни композит ва проактив шаклга ўтказиш, ортиқча босқичларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви орқали маълумотларни бир марта тақдим этиш тамойилини жорий этиш (once only principle).

ТИФ иштирокчилари учун «шахсий кабинет» орқали қуйидаги имкониятларни назарда тутиш:

ташқи савдо шартномаларини шакллантириш ва рўйхатга олиш;

божхона декларацияларини тўлдириш ва божхонага тақдим этиш;

барча тўловларни тўлаш;

сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун ягона ариза шаклини яратиш ва рақамли шаклда расмийлаштириш;

дастлабки қарорлар учун ариза бериш ва расмийлаштириш;

халқаро ташувчилар томонидан босқичма-босқич транспорт логистика хизматларини кўрсатиш;

суғурта хизматларини кўрсатиш;

божхона экспертизаси хулосаларини олиш;

божхона ва юк операцияларини амалга ошириш;

божхона хизматларини кўрсатиш;

божхона қонунбузарликлари тўғрисида ахборот олиш;

интеллектуал мулк объектлари божхона реестрини юритиш;

ТИФ иштирокчилари фаолиятига тааллуқли ҳисобот шаклларини олиш.

Ушбу ахборот платформаси функцияларини такрорловчи ахборот тизимлари, порталлар орқали ариза, декларация ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш механизмларини жорий этиш тақиқланишини белгилаш.

2. Ахборот платформасини ишлаб чиқиш

2. Ахборот платформаси

2. Ахборот платформаси яратилади

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича «Божхона тўловларини қайтариш» интерактив хизматини ишлаб чиқиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш.

Интерактив хизмат ишлаб чиқиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш

Интерактив хизмат

Мавжуд эмас

«Божхона тўловларини қайтариш» интерактив хизмати ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва ундан чиқиб кетаётган барча турдаги халқаро йўловчи ташиш вагонларида ҳаракатланаётган фуқароларни «Хавфни бошқариш тизими»дан фойдаланган ҳолда назоратдан ўтказиш.

Ахборот тизимини такомиллаштириш

-

«Хавфларни бошқариш» ахборот тизими амалда мавжуд

Ахборот тизими такомиллаштирилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил октябрь

ТИФ иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни рақамлаштиришга қаратилган «ТИФ иштирокчилари рўйхати» ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.

Ахборот тизимини амалиётга жорий этиш

Ахборот тизими

Мавжуд эмас

Ахборот тизими амалиётга жорий этилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил ноябрь

Маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган хорижий давлатлардан экспорт қилинган товарлар ҳақидаги маълумотларни автоматик таҳлил қилиш имкониятини яратиш.

Ахборот тизимини такомиллаштириш

Ахборот тизими

«Хавфларни бошқариш» ахборот тизими амалда мавжуд

Ахборот тизими такомиллаштирилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил ноябрь

Божхона органлари томонидан кўрсатиладиган барча хизматларни «бир ойна»дан амалга ошириш имкониятига эга бўлган ягона мобил иловани жорий этиш.

Мобил иловани ишлаб чиқиш

Ахборот тизими

Мавжуд эмас

Мобил илова яратилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2028 йил январь

Божхона юк декларациясига илова қилинган инвойс ва бошқа ҳужжатларни «OCR» технологиялари ёрдамида ўқиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, улардаги маълумотларни рақамлаштириш ҳамда автоматик солиштириш имкониятини яратиш.

Ахборот тизимини такомиллаштириш

-

Мавжуд эмас

Ҳужжатлар автоматик таҳлил қилинади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2029 йил октябрь

Сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда транспорт воситасининг ўлчамлари (габаритлари) асосида унинг турини автоматик аниқлаш моделини яратиш.

Ахборот тизими моделини ишлаб чиқиш

-

Мавжуд эмас

Сунъий интеллект ёрдамида транспорт тури аниқланади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2029 йил октябрь

Сунъий интеллект функцияларига эга «Smart CCTV» видеокузатув тизимини (юзни таниш, давлат рақам белгиларини автоматик ўқиш (ANPR), транспорт оқими таҳлили ва шубҳали ҳаракатларни автоматик аниқлаш) босқичма-босқич жорий этиш.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш

Ахборот тизими ва зарур техника воситалари

Мавжуд эмас

Ахборот тизими ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2030 йил декабрь

3-йўналиш (в). Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш

Стратегиянинг 3.1-вазифаси

Фискал вазифаларини самарали амалга ошириш ва божхона тартиботларини такомиллаштириш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг натижа (outcome) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

Декларацияни тақдим этиш жараёнида хавфларни бошқариш ахборот тизими ёрдамида қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари миқдорини 2 трлн сўмга етказиш.

Трлн сўм

Ҳисобот йилида хавфларни бошқариш ахборот тизими ёрдамида қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари миқдори

1,4

2026 йил — 1,5

Қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари миқдори 2 трлн сўм

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 1,6

2028 йил — 1,8

2029 йил —1,9

2030 йил — 2

Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилган ташкилотлар сонини 800 тага етказиш.

Сон

Ҳисобот йилида божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш имкониятига эга ташкилотлар сони

544

2026 йил — 600

Ташкилотлар сони 800 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 650

2028 йил — 700

2029 йил — 750

2030 йил — 800

Божхона органлари томонидан божхона қиймати бўйича қабул қилинадиган дастлабки қарорлар сонини 100 тага етказиш.

Дона

Ҳисобот йилида қабул қилинадиган дастлабки қарорлар сони

0

2027 йил — 10

Дастлабки қарорлар сони 400 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2028 йил — 30

2029 йил — 60

2030 йил — 100

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Мазкур чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Якуний кўрсаткич

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот/идора

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Бажариш муддати

Ўзбекистон Республикасининг тариф жиҳатдан тартибга солиш сиёсатига мувофиқ равишда, ТИФ ТН кодларини манипуляция қилиш хавфи мавжуд бўлган товарларга бир-бирига яқин бўлган товарлар учун бир хил ставкаларни қўллаш тамойили асосида божхона божи ставкаларини белгилаш.

Товарлар рўйхатини шакллантириш ва Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиясига киритиш

-

Амалда мавжуд эмас

ТИФ ТН кодларини манипуляция қилиш хавфи мавжуд бўлган товарлар ставкалари қайта кўриб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

Ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартибини мавжуд амалиётдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори амалда мавжуд

Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Марказий банк,

Солиқ қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

Жисмоний шахслар томонидан қиймати беш минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган тижорат мақсадидаги товарларни олиб чиқиш ва ҳисобини юритишнинг шаффоф тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

Божхона қиймати бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тартибини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил январь

Давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг реализацияси жараёнларини соддалаштириш.

Бунда давлат фойдасига воз кечилган мол-мулкнинг божхона расмийлаштируви жараёнларида нотариф чоралар қўлланилмаслиги (реализация қилишдан олдин қўллаш) ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш, баҳолаш ва унинг қийматини пасайтириш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаларини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Қонун ва Ҳукумат қарори лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил март

Божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизматлар сифатини ошириш мақсадида, божхона юк декларациясини божхона органига малака сертификати асосида тақдим этиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил март

Импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларни ТИФ ТН кодларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил апрель

Товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодларини кичик субпозициялар даражасида деталлаштириш жараёнлари юзасидан аниқ мезонларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил апрель

Товарларни ташиш харажатларини сунъий интеллект асосида автоматик ҳисоблаш модулини такомиллаштириш ва барча етказиб бериш шартларига (С ва D гуруҳларига) татбиқ этиш ҳамда йўналиш, масофа, транспорт ва товар тури, оғирлиги, ҳажми каби мезонлар асосида аниқ ҳисоб-китоб қилишни йўлга қўйиш.

Ахборот тизимини такомиллаштириш

-

Мавжуд эмас

Товарларни ташиш харажатлари сунъий интеллект асосида аниқ ҳисоб-китоб қилинади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил июнь

Халқаро курьерлик жўнатмаларини тезкор ва сифатли етказилишини таъминлаш мақсадида «Экспресс ташувчи» институтини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил август

Электрон тижорат йўналишидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган жўнатмалар декларациясини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил август

Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими талабларини такомиллаштириш. Бунда:

а) хавф даражаси юқори баҳоланган товарларга нисбатан дифференциал тарзда;

б) охирги бир йил давомида товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш билан боғлиқ қоидабузарлик учун икки ва ундан ортиқ жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаб этилишини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаларини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Божхона кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 555-сон қарори амалда мавжуд

Қонун ва Ҳукумат қарори лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Божхона қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тартибини Солиқ кодекси талабларига мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг ягона ҳужжат тамойили остида товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари, улар юзасидан ЖСТ доирасида келишилган максимал миқдорлар (bound rate) ҳамда амалиётда қўлланилаётган импорт божхона божи ставкаларини Қонун билан белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Амалда мавжуд эмас

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Стратегиянинг 3.2-вазифаси

Божхона органларининг инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавий техника воситалари билан таъминлаш орқали қонунчилик бузилишини олдини олиш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг натижа (outcome) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

Божхона органларини замонавий назорат техника воситалари билан таъминлаш орқали товарларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва қонунбузилиш ҳолатида аниқланган товарлар қийматини 450 млрд сўмга етказиш.

Млрд сўм

Ҳисобот йилида аниқланган ноқонуний товарлар қиймати

342,7

2026 йил — 170

Аниқланган ноқонуний товарлар қиймати 220 млрд сўм

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 180

2028 йил — 200

2029 йил — 210

2030 йил — 220

Транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширишда электрон пломбаларни қўллаш улушини 30 фоизга етказиш.

Фоиз

Ҳисобот йилида электрон пломбалар улуши

0

2029 йил — 20

Электрон пломбалар улуши 30 фоиз

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2030 йил — 30

Ўзбекистон Республикасининг автомобиль Давлат чегара ўтказиш пунктларида товарларни олиб ўтиш ҳажмини 30,6 млн тоннага етказиш.

Млн. тонна

Ҳисобот йилида ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик ҳажми

21,3

2028 йил — 22,8

Ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик ҳажми 30,6 млн тонна

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2029 йил — 26,5

2030 йил — 30,6

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Мазкур чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Якуний кўрсаткич

Молиялаштириш манбаси ва ҳажми

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот/идора

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Бажариш муддати

Терговга қадар текширув ва суриштирув жараёнларини рақамлаштириш мақсадида божхона органлари суриштирув ходимларининг ишчи ўринларини Бармоқ изларини сканерлаш ҳамда электрон рақамли имзодан фойдаланиш имкониятига эга 32 та планшетлар билан жиҳозлаш.

Бармоқ изларини сканерлаш ҳамда электрон рақамли имзодан фойдаланиш имкониятига эга 32 та планшетлар харид қилиш

Дона

Мавжуд эмас

2028 йил — 32

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси ҳамда бошқа донорлар грантлари ва техник кўмак маблағлари

Дастлабки қиймати 320 млн. сўм

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2028 йил декабрь

Чегара божхона постларини 12 та инспекцион кўрик мажмуалари ва уларнинг марказлашган сервер тизими билан жиҳозлаш.

12 та янги инспекцион кўрик мажмуасини харид қилиш

Дона

29 та инспекцион кўрик мажмуаси амалда мавжуд

2027 йил — 2

Давлат бюджети ва Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 660 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2028 йил — 5

2029 йил — 9

2030 йил — 12

Чегара божхона постларини 35 та электрон тарози билан жиҳозлаш.

35 та янги электрон тарозини харид қилиш

Дона

50 та электрон тарози амалда мавжуд

2026 йил — 4

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 24,5 млрд сўм.

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2027 йил — 14

2028 йил — 24

2029 йил — 30

2030 йил — 35

Чегара божхона постларини 100 та транспорт воситалари давлат рақам белгиларини аниқлаш камераси билан жиҳозлаш.

100 та видеокузатув камерасини харид қилиш

Дона

107 та давлат рақамларини аниқлаш камералари амалда мавжуд

2027 йил — 50

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Дастлабки қиймати 1 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2027 — 2030 йиллар

2029 йил — 100

Чегара божхона постларини 7 та «Body scanner» билан жиҳозлаш.

7 та «Body scanner» харид қилиш

Дона

21 та инсон танасини сканер қилувчи «Body scanner» амалда мавжуд

2026 йил — 0

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 18 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2027 йил — 0

2028 йил — 3

2029 йил — 7

Чегара божхона постларини 5 000 та «GPS» пломбалари ва уларни зарядлаш станцияси билан жиҳозлаш.

5 000 та «GPS» пломбаларини харид қилиш

Дона

205 та «GPS» пломбалари амалда мавжуд

2026 йил — 2000

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 20 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2027 йил — 4000

2028 йил — 5000

Маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2 500 та хизмат компьютерини лицензияланган DLP (Data Loss Prevention) тизими билан таъминлаш.

DLP лицензияланган дастурий таъминотини харид қилиш

Дона

450 та хизмат компьютерида лицензияланган DLP тизими амалда мавжуд

2027 йил — 1500

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Дастлабки қиймати 6 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2028 йил — 2500

Чегара божхона постларини 3 000 та лицензияли антивирус дастурий таъминоти билан жиҳозлаш.

3 000 та лицензияли антивирус дастурий таъминоти харид қилиш

Дона

3 000 лицензияланган антивирус амалда мавжуд

(лицензия ҳар 3 йилда янгиланади)

2027 йил — 3000

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Дастлабки қиймати 12 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2027-2028 йиллар

Чегара божхона постларини 1 000 та замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш.

1 000 та компьютер техникасини харид қилиш

Дона

3 200 та хизмат компьютерлари амалда мавжуд

2027 йил — 200

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 25 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2027 — 2030 йиллар

2028 йил — 400

2030 йил — 1000

Чегара божхона постларини 20 та маршрутизатор ва 80 та коммутатор билан жиҳозлаш.

Маршрутизатор ва коммутатор қурилмаларини харид қилиш

Дона

175 та маршрутизатор ва 1 200 та коммутатор амалда мавжуд

2028 йил — 100

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Дастлабки қиймати 4 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Чегара божхона постларини 4 та сунъий интеллектни қўлловчи GPU серверлар билан жиҳозлаш.

4 та сунъий интеллектни қўлловчи GPU серверлар харид қилиш

Дона

Мавжуд эмас

2027 йил — 1

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Дастлабки қиймати 28 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2028 йил — 2

2029 йил — 2

2030 йил — 4

Чегара божхона постларини 3 та юқори қувватли илова серверлар (процессор ядролари сони 200 тадан кам бўлмаган) билан жиҳозлаш.

Юқори қувватли илова серверлари харид қилиш

Дона

25 та илова серверлар амалда мавжуд

2029 йил — 2

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Дастлабки қиймати 15 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2029-2030 йиллар

2030 йил — 3

Электрон ҳукумат Дата-марказида захира маълумотлар базасини яратиш учун жами 22 та қурилмалар билан таъминлаш.

Сервер ускуналари, аппарат ва дастурий таъминот воситаларини харид қилиш

Дона

Мавжуд эмас

2029 йил — 16

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси Рақамли технологиялар маркази маблағлари Дастлабки қиймати 200 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2028 — 2030 йиллар

2030 йил — 22

Маълумотлар маркази учун «IBM FlashSystem 5600 NVMe» русумли 1 та маълумотларни сақлаш тизими билан таъминлаш.

Маълумотларни сақлаш тизимини харид қилиш

Дона

Мавжуд эмас

2027 йил — 1

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 12 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Божхона постларини фуқароларнинг қўл-юк багажларини сканерловчи 44 та интераскоп қурилмалари билан таъминлаш.

44 та интераскоп қурилмаларини харид қилиш

Дона

201 та интераскоп амалда мавжуд

2027 йил — 10

Давлат бюджети ва Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 61,6 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2028 йил — 33

2029 йил — 33

2030 йил — 44

3 та маъмурий бинони реконструкция (мукаммал таъмирлаш, қўшимча иншоотларни қуриш) қилиш.

3 та маъмурий бинони реконструкция қилиш

Дона

22 та маъмурий бино амалда мавжуд

2026 йил — 1

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 98 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2030 йил — 3

8 та чегара божхона постларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.

Чегара божхона постларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш

Дона

61 та чегара божхона постлари амалда мавжуд

2026 йил — 5

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 232 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2027 йил — 6

2028 йил — 8

Чегара божхона постларига туташ ва яқин ҳудудларда 3 та автотураргоҳлар қуриш.

Автотураргоҳлар қуриш

Дона

2 та автотураргоҳ амалда мавжуд

2028 йил — 1

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 147 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

2029 йил — 2

2030 йил — 3

1 та божхона омборини реконструкция қилиш.

Божхона омборини реконструкция қилиш

Дона

3 та божхона органларига тегишли божхона омборлари амалда мавжуд

2026 йил — 1

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 5 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Жами 5 та хизмат уйлари ва ётоқхона биноларини қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш.

Хизмат уйлари ва ётоқхона биноларини қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш

Дона

70 та хизмат уйи ва 4 та ётоқхона бинолари амалда мавжуд

2026 йил — 2

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 82 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Oʻztextreyd» ДМ,

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Божхона қўмитаси

2026 — 2028 йиллар

2027 йил — 4

2028 йил — 5

Жами 200 та хизмат автотранспорт воситасини харид қилиш.

Божхона органи хизмат автопаркини янгилаш

Дона

503 та хизмат автотранспорт воситалари амалда мавжуд

2027 йил — 50

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 38 млрд сўм

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 — 2030 йиллар

2028 йил — 100

2029 йил — 150

2030 йил — 200

4-йўналиш (г). Божхона органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда комплаенс тизимини ривожлантириш

Стратегиянинг 4.1-вазифаси

Ходимлар билан ишлаш, касбий маҳоратини ошириш ва комплаенс механизмларини такомиллаштириш ҳамда рағбатлантириш тизимини яхшилаш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг натижа (outcome) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

Хорижий мутахассислар иштирокида 25 та ўқув курсларини ташкил этиш.

Дона

Ҳисобот йилида ўтказилган ўқув курслари сони

0

2026 йил — 4

Хорижий мутахассислар иштирокида ташкил этилган ўқув курслари сони 25 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 5

2028 йил — 5

2029 йил — 5

2030 йил — 6

Миллий кинология маркази томонидан божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун 220 та кинологларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Нафар

Ҳисобот йилида тайёрланган ва малакаси оширилган кинологлар сони

204

2029 йил — 210

Тайёрланган ва малакаси оширилган кинологлар сони 220 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2030 йил — 220

Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтказилган ҳамда малака тоифасига (мастер-тренер) эга бўлган божхона ходимлари сонини 7 тага етказиш.

Нафар

Ҳисобот йилида аккредитацияланган ва малака тоифасига эга ходимлар сони

2

2027 йил — 1

Малака тоифасига эга ходимлар сони 7 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2028 йил — 1

2029 йил — 1

2030 йил — 2

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Мазкур чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Якуний кўрсаткич

Молиялаштириш манбаси ва ҳажми

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот/идора

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Бажариш муддати

Халқаро ташкилотлар кўмагида божхона аудити, хавфларни бошқариш ва сунъий интеллект бўйича ўқув семинарлари, малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Ўқув семинарлари, малака ошириш курсларини ташкил этиш

-

Мавжуд эмас

Ўқув семинарлари, малака ошириш курслари ташкил этилади

Халқаро ташкилотлар гранти

Келишув асосида

Божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Ходимларни ахборот технологиялари инфратузилмаси барқарорлиги, ахборот хавфсизлиги ҳамда рақамли хизматларнинг узлуксизлиги бўйича «DevOps» ва «Pentest» йўналишларида ўқитиш.

Ўқув курсларини ташкил этиш

-

Мавжуд эмас

Ўқув курслари ташкил этилади

Рақамли технологиялар маркази маблағлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Миллий кинология маркази кинологлари ва хизмат итларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва бу борада кадрлар салоҳиятини юксалтириш чораларини кўриш.

Ўқув курсларини ташкил этиш

-

Ўқув курслари амалда мавжуд

Ўқув курслари ташкил этилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларини божхона органларида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш.

Амалиёт ўташ тартибини белгилаш

-

Мавжуд эмас

Кадрлар захираси яратилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

«Эл-юрт умиди» жамғармаси билан хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари битирувчилари ҳамда хорижда таҳсил олаётган талабалар билан доимий равишда учрашувлар ташкил этиш ва уларни божхона органларига ишга қабул қилиш чораларини кўриш.

Учрашувлар ташкил этиш ва номзодларни саралаш

-

Мавжуд эмас

Кадрлар захираси яратилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Божхона органлари томонидан ташкил этиладиган китобхонлик, ижодкорлик, спорт ва маънавий тадбирлар совриндорларини моддий ва идоравий мукофотлар билан рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

Ички идоравий ҳужжатни қабул қилиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Мавжуд эмас

Рағбатлантириш тизими жорий этилади

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати ўртача йилига 6 млрд сўм

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил январь

Божхона соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида ташаббус кўрсатган божхона, бошқа ҳамкор республика ва халқаро ташкилотлар ходимлари, жамоат вакиллари ҳамда фуқароларни рағбатлантириш мақсадида «Божхона ифтихори», «Божхона хизмати фидойиси», «Божхона хизмати ривожи учун» кўкрак нишонларини таъсис этиш.

Ички идоравий ҳужжатни қабул қилиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Мавжуд эмас

Рағбатлантириш тизими жорий этилади

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати ўртача йилига 120 млрд сўм

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Божхона қўмитасида «Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари» ISO 37001:2025 халқаро стандартини босқичма-босқич жорий этиш.

ISO 37001:2025 халқаро стандартини жорий этиш

-

Мавжуд эмас

ISO 37001:2025 халқаро стандарти жорий этилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

Коррупция хавфларини қисқартириш бўйича қуйидаги чораларни амалга ошириш:

ходим ва тадбиркор ўртасида бевосита мулоқотни камайтириш;

қарорларни QR-код орқали текшириш имкониятини яратиш;

ходимларнинг ҳаракатларини «Digital log» орқали қайд этиш;

«Integrity monitoring» тизими орқали юқори коррупцион хавфга эга лавозимларда хизмат олиб борувчи ходимларнинг турмуш тарзи таҳлилини жорий этиш.

Чора-тадбирларни амалга ошириш

-

Мавжуд эмас

Коррупция хавфлари қисқартирилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2029 йил ноябрь

5-йўналиш (д). Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

Стратегиянинг 5.1-вазифаси

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

Стратегик режалаштириш ҳужжатининг натижа (outcome) кўрсаткичи

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Оралиқ кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

Стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш якунидаги мақсадли кўрсаткич

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

Товарлар ва транспорт воситалари бўйича онлайн ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилган хорижий давлатлар сонини 18 тага етказиш.

Дона

Ҳисобот йилида ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилган хорижий давлатлар сони

15

2028 йил — 1

Ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилган хорижий давлатлар сони 18 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2029 йил — 1

2030 йил — 1

Ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш амалиёти йўлга қўйилган хорижий давлатлар сонини 7 тага етказиш.

Та

Ҳисобот йилида ўзаро тан олиш амалиёти йўлга қўйилган хорижий давлатлар сони

4

2028 йил — 1

Томонлар келишувига кўра хорижий давлатлар сони 7 та

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2029 йил — 2

2030 йил — 3

Жалб этилган халқаро грант маблағлари миқдорини 800 минг АҚШ долларига етказиш.

Минг АҚШ доллари

Ҳисобот йилида жалб этилган грант маблағлари миқдори

2026 йил — 400

Жалб этилган грант маблағлари миқдори 800 минг АҚШ доллари

Божхона қўмитаси

Ҳар йил якуни бўйича март ойининг 20-санасига қадар

2027 йил — 100

2028 йил — 100

2029 йил — 100

2030 йил — 100

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Мазкур чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

(энг охирги долзарб кўрсаткич)

Якуний кўрсаткич

Молиялаштириш манбаси ва ҳажми

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот/идора

Маълумот манбаси ва тақдим этишга масъул ташкилот

Бажариш муддати

БАА билан статистик маълумотлар алмашиш йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил октябрь

Хорижий давлатлар (БАА, Грузия, Корея, Латвия, Литва, Туркия) божхона хизмати билан товар ва транспорт воситалари ҳақида ўзаро ахборот алмашиш йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

«Риштон», «Водил», «Оққия» ва «Чашма» автомобиль ҳамда «Хонобод» темир йўл Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида «Ягона тўхташ» тамойили асосида давлат назоратини амалга ошириш бўйича қирғиз томони билан музокаралар ўтказиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

ДХХ Чегара қўшинлари,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

Халқаро темир йўлларда юк ташиш қатновлари тўғрисидаги битимга аъзо давлатлар темир йўл идоралари билан темир йўл юк хатини электрон алмашишни йўлга қўйиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

ЖБТ минтақавий лабораториялари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, WCO Regional Customs Laboratory Professionals дастурида Ўзбекистон божхона органлари ходимларининг иштирокини таъминлаш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 йил декабрь

Арманистон, Таиланд ва Индонезия давлатлари билан божхона ишларида ўзаро ҳамкорлик битим лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил июль

Товарларни таснифлашда божхона лабораторияларининг ўрни ва ТИФ ТНни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари мавзусида минтақавий семинар ўтказиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 100 млн сўм

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил сентябрь

Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CАREC) доирасида «Рақамли божхона ва логистика альянси» CATS (CAREC Advanced Transit System) лойиҳасида Ўзбекистон иштирокини таъминлаш ва кўп томонлама Битим имзолаш чораларини кўриш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил ноябрь

Жаҳон божхона ташкилотининг Товарларни чиқиш вақти тадқиқоти (WCO Time Release Study — TRS) дан фойдаланиш орқали импорт-экспорт жараёнларидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш.

Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиш

Ахборот хати

-

Вазирлар Маҳкамасига ахборот хати киритилади

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

Божхона қўмитаси

2028 йил март

Ўзбекистон Республикаси Божхона институтини ЖБТнинг минтақавий ўқув марказига айлантириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан музокаралар ўтказиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 йил декабрь

ЖБТ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ТИФ товар номенклатурасининг янги 2027 йилги талқинини ишлаб чиқиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Божхона қўмитаси

2028 йил сентябрь

ЖБТнинг «CLiKC!» платформасидаги дарсларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда унда божхона ходимларининг таълим олиши ва сертификатларни қўлга киритишини таъминлаш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Ўзбекистон божхона органлари ходимларининг ЖБТ томонидан ташкил этиладиган инсон капиталини ривожлантириш дастур ва танловларида (WCO Fellowship Programme ва WCO-Japan Career Development Programme) иштирок этиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг ЖБТ бошқарув органлари, қўмиталари ва ишчи гуруҳларидаги иштирокини кенгайтириш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Халқаро грантлар ва техник кўмак лойиҳаларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда божхона ходимларининг хорижий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

Миллий кинология марказининг халқаро нуфузини оширишга қаратилган халқаро кўргазма, семинар, мусобақа ва форумларни ташкил этиш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Молиялаштириш талаб этилмайди

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2026 — 2030 йиллар

ЖБТ томонидан ташкил этиладиган Технологик конференция ва кўргазмаларда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ходимларининг иштирокини таъминлаш.

Музокаралар ўтказиш

-

Мавжуд эмас

Томонлар келишувига кўра

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати 100 млн сўм

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2027 — 2030 йиллар

Ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича битимлар имзоланган ҳамкор давлатлар сонини кўпайтириш мақсадида хорижий томон билан музокаралар ўтказиш.

Музокаралар ўтказиш

-

4 та хорижий давлатлар билан битимлар имзоланган (Хитой, Россия, Беларус, Озарбайжон)

Томонлар келишувига кўра

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари Дастлабки қиймати ўртача йилига 100 млн сўм

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Божхона қўмитаси

2028 — 2030 йиллар

2026 — 2030 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон божхонаси — 2030» стратегиясига
2-ИЛОВА
Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот (идора) томонидан Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериш шакли

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Масъул ижрочи

Ижро ҳолати бўйича маълумот

1.

2.

Изоҳ: чора-тадбирлар ижроси учун масъул ташкилотлар (идоралар) Дастурда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан маълумотларни тасдиқланган намунага мувофиқ тайёрлайди ҳамда ҳисоботларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун белгиланган ижро муддатларида мувофиқлаштирувчи ташкилотга тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Божхона соҳасини янада ислоҳ қилиш, айрим тартиб-таомилларни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Амалий чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Божхона жараёнларида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш

1.

Товарлар экспортида назорат жараёнларининг рақамлаштирилиши ҳисобига божхона расмийлаштируви, фумигация, фитосанитария сертификати, экология рухсатномаси ва сертификати ҳамда товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар миқдорини 30 фоизга камайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

(А. Урунов),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

(Б. Хайдаров)

2.

Мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарликни кучайтириш орқали импортда сертификат ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни товар (озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари) эркин муомалага чиқарилганидан сўнг, лекин реализация қилинишидан олдин олиш тартибини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ахборот хати

2026 йил октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

(А. Урунов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров)

3.

Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтида ёки алоҳида электрон платформада хорижий автотранспорт воситалари учун халқаро юк ташишда рухсатнома талаб этилиши ёки этилмаслиги, шунингдек, йиғимлар тўланиши ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ йиғимлардан озод этилганлигини онлайн текшириш имкониятига эга «Рухсатнома ва йиғимни онлайн текшириш» хизматини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

4.

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома расмийлаштиришда товарнинг хусусиятлари, техник тавсифи ҳамда унинг бўлинмайдиган юк эканлигини ўрганиш тартибини жорий этиш. Бунда:

1. Рухсатнома беришда халқаро ташувга оид товарнинг кузатув ҳужжатларини мажбурий тарзда тақдим этиш талабини белгилаш.

2. Рухсатнома бериш жараёнида халқаро ташувга оид товарнинг кузатув ҳужжатларини таҳлил қилиш орқали товарнинг хусусиятлари ва унинг бўлинмайдиган юк эканлигини баҳолаш тартибини белгилаш.

3. Рухсатномани чегара божхона постига келгунга қадар олдиндан олиш тартибини жорий этиш.

4. Рухсатнома олмасдан ёки нотўғри маълумотлар асосида чегара божхона постига кириб келган автотранспорт воситалари бўйича жавобгарлик чораларини, шу жумладан, лицензия талабларини бузилганлик учун аниқ чораларни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

5.

Импортда сертификат ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тақдим этиш хизматлари учун тўловларни ҳақиқий сарф-харажатлар ҳажмига мутаносиб белгилаш орқали уларни оптималлаштириш, шунингдек, тўловлар миқдорини очиқ эълон қилиб бориш ҳамда давлат назорати механизмини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2027 йил январь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

(А. Урунов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров)

6.

Божхона назорати жараёнида товарнинг келиб чиқиш сертификати ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлар ўртасида кичик тафовутлар аниқланганда, агар сертификатдаги маълумотлар товар хусусиятларига мос келса, сертификатни расмийлаштирувга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2027 йил июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

7.

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларида олиб келинган (номига келган) товарлар бўйича ягона божхона тўлови ёхуд божхона божи ва солиқлар миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлса, ушбу йиғимлар ундирилмаслик тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2027 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

8.

Товарларни божхона тўловларига таъсир этувчи хавфлар бўйича чегара божхона постларида божхона кўригидан ўтказиш амалиёти бекор қилиниши муносабати билан тегишли тартиботларни белгилаш.

Бунда хавфсизликни таъминлаш мақсадида божхона кўриги ўтказилиши мумкин бўлган истисно ҳолатларни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2027 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

9.

Товарнинг ТИФ ТН кодини аниқлаш жараёнини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

а) аввал қабул қилинган дастлабки қарорларни очиқ эълон қилиб боришни йўлга қўйиш;

б) ТИФ ТН кодлари бўйича баҳсли ҳолатларни кўриб чиқувчи Ягона талқин қилиш комиссияси қарорларини ТИФ иштирокчиларига етказиб бориш;

в) ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ТИФ ТН бўйича интерактив қўлланма ва фото-каталог яратиш;

г) таснифлаш қарорларини тақдим этиш жараёнларига товарлардан намуналар олиш механизмини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил июль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

10.

Ташқи савдо шартномалари ижросида дебитор ва кредитор қарздорликлар юзага келишининг аниқ тартиботлари, муддатлари ва мезонларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил сентябрь

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

11.

Тадбиркорлик субъекти томонидан товарларни декларация қилмаслик ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар биринчи маротаба содир этилганида, уларга нисбатан ҳисобланган божхона тўловлари ихтиёрий тўланганлиги учун иш юритишни тугатиш назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича божхона органларининг ўзида иш юритишни тугатиб, товарларни тадбиркорлик субъектига қайтариб бериш тартибини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2027 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Олий суд

(Р. Махмудова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

12.

Жисмоний шахслар томонидан республикадан нақд валютани олиб чиқиш меъёрини 10 минг АҚШ доллари эквиваленти этиб белгилаш ва фақатгина ушбу миқдордан ошганда декларациялаш тизимини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2027 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

13.

Тадбиркорлар божхона тўловларини тўлаётганида тижорат банклари томонидан фоизлар ундирилиши амалиётини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2027 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

14.

Вақтинча олиб кириш божхона режимида олиб кирилиб, кейинчалик эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилаётган транспорт воситаларига утилизация йиғимини ушбу транспорт воситалари вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилгандаги ишлаб чиқарилган муддати асосида ҳисоблаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2027 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

15.

Божхона тўловларини тўлаш бўйича берилган имтиёзлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш механизмини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгилаш:

божхона тўловларини тўлаш бўйича берилган имтиёзлар бериш шартларига мувофиқ фойдаланиш мақсадларини аниқлаш;

божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганлиги муносабати билан фойдаланилиши ва тасарруф этилиши чекланган товарларни шартли чиқариб юбориш тартибини белгилаш;

божхона тўловларини тўлаш бўйича берилган имтиёзлардан мақсадли фойдаланганлигини назорат қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлари билан интеграция қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2028 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

16.

Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифатини қуйидагилар орқали ошириш:

а) интерактив видео қўлланмалар ва «AI-chatbot» жорий этиш;

б) импорт ва экспорт жараёнлари бўйича «step-by-step» электрон гид тизимини яратиш;

в) тадбиркорлар учун бепул онлайн семинарлар ўтказиш;

г) божхона қоидаларидаги ўзгаришлар ҳақида ТИФ иштирокчисининг электрон шахсий кабинети орқали автоматик хабар бериш (SMS/email) тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2028 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

17.

Тадбиркорларга улар томонидан тақдим этилган дастлабки божхона юк декларацияси асосида товарларни «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштириш учун электрон божхона юк декларациясини проактив тарзда (онлайн) автоматик шакллантириб бериш амалиётини жорий этиш.

Бунда божхона юк декларациясида акс эттирилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарликни декларант зиммасига юклатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2030 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш

18.

Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

19.

Халқаро ташувларда ўққа тушадиган оғирликни ўлчаш тартиботини қайта кўриб чиқиш.

Бунда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланиш ҳажмини ошириш ва тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида:

автотранспорт воситаларининг вазн параметрлари бўйича умумий оғирлиги божхона органлари;

автотранспорт воситаларининг ўққа тушувчи рухсат этилган оғирлик меъёрлари назорати ички ҳудудда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан назорат қилиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

20.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда божхона қийматини назорат қилишда ягона амалиётни жорий этиш:

Божхона расмийлаштируви маркази таркибида божхона қиймати бўлимини ташкил этиш;

божхона расмийлаштируви жараёнидаги муаммоли ва хавфи юқори бўлган товарлар бўйича коллегиал тарзда ечим топиш;

божхона қиймати бўйича онлайн апелляция механизмини ишга тушириш;

сунъий интеллект асосида хавфли операцияларни автоматик саралаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

21.

Божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизимини халқаро стандартлаш ташкилот(лар)и кўрсатма ва тамойилларига мувофиқлиги бўйича сертификатлаштириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2028 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

22.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида қуйидаги шарт ва талабларни белгилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини айни бир контракт (шартнома, келишув) бўйича кўпи билан бир марта ўтказилишини бекор қилиш;

товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини бир божхона юк декларацияси бўйича айни бир асосларга кўра бир марта ўтказилишини белгилаш;

декларант томонидан товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш тартиботини аниқлаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш;

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар индивидуал хусусиятга эга бўлмаслиги;

божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органи томонидан божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш учун монелик қилувчи сабаблар аниқланганда, имтиёзларни қўллаш вақтинча тўхтатиб турилиши ва божхона органи раҳбари томонидан қабул қилинган дастлабки қарор асосида амалга оширилиши;

инсонпарварлик ёрдами сифатида ҳамда давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар ва шахслар томонидан хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан, техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб чиқиладиган товарларга тариф имтиёзларини қўллаш;

божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилишида ноаниқликлар юзага келганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ёзма тушунтиришларига амал қилиш шартлиги;

тижорат банклари томонидан тўловчиларнинг божхона органларининг шахсий ғазна ҳисобварағига тўланадиган пул маблағларидан хизмат кўрсатилганлик учун ҳақ ундирмаслик тартибини белгилаш (бундан чегара ўтказиш пунктларидаги банк шохобчалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар мустасно).

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2027 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

23.

Замон талабларидан келиб чиқиб ҳамда шаҳар ҳудудидаги автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш мақсадида божхона омборларига қўйилган талабларни такомиллаштириш. Бунда:

божхона омбори ҳажми ва унга жойлаштирилиши мумкин бўлган товарлар миқдоридан келиб чиқиб, божхона назорати зоналари майдони ўлчамларини аниқ белгилаш (унда юк транспорт воситаларини сақлаш учун зарур майдон бўлишини назарда тутиш);

юк операцияларини (ортиш, тушириш, саралаш, ўлчаш ва бошқа) амалга ошириш учун зарур техника воситалари рўйхатини тасдиқлаш;

божхона омборларини хавф даражасидан келиб чиқиб, тоифаларга ажратиш (тоифадан келиб чиқиб жойлаштирилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини белгилаш).

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2027 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

24.

Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларини босқичма-босқич бирлаштириш орқали ҳудудлараро божхона бошқармаларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, Ҳукуматга таклиф киритиш.

Ахборот хати

2028 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

25.

Божхона кодексида божхона аудити тартиботларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2030 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш

26.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан Миллий кинология марказининг буюртманомаси бўйича ўқув макети сифатида фойдаланиш учун бир дона «Mercedes-Benz» русумли йўловчи автобусни беғараз ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

(А. Хужанов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

27.

Божхона органлари балансидаги иккита 12 метр (40 куб) контейнер жамланмаси ва уларнинг таркибига кирувчи товар-моддий бойликлари билан бирга, биттасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси балансига, иккинчисини Сергели тумани ҳокимлиги балансига белгиланган тартибда бепул ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Сергели тумани ҳокимлиги

(Д. Исматов)

28.

«Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Миллий кинология марказида мавжуд бўлган ва ўқув макети сифатида фойдаланилаётган «ЯК-40» русумли самолётни таъмирлаш ва «Uzbekistan Airways»нинг корпоратив ливрея элементларини қўллаган ҳолда бўёқлаш ишларини беғараз амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ

(Ш. Худайкулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

29.

Рақамли технологиялар маркази фаолиятини ташкил этиш.

Бунда Рақамли технологиялар маркази ташкил этилгунга қадар Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси ўз фаолиятини давом эттириб, ходимларнинг пул, устама, озиқ-овқат таъминоти ва бошқа компенсацияларни Божхона қўмитаси томонидан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

30.

Божхона тизимида жамоатчилик билан ишлашни кучайтириш ҳамда «Замонавий ва халқчил божхона» брендини шакллантириш мақсадида:

1. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими негизида Коммуникациялар ва контент тайёрлаш бошқармасини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

а) «очиқ божхона» медиа лойиҳасини шакллантириш орқали қисқа ва тушунарли видеоконтентларни тизимли тайёрлаш, жонли эфирлар ва савол-жавоблар ўтказиш;

б) коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кенг ёритиш;

в) ОАВ ва ижтимоий тармоқларда божхона органлари фаолиятига доир материалларнинг мунтазам мониторингини олиб бориш ва жамоатчиликда кучли резонанс уйғотган воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш;

г) тадбиркорлар ва жамоатчилик билан самарали «PR» алоқани амалга ошириш;

д) сунъий интеллектга асосланган замонавий визуал контентлар тайёрлаш;

ж) «Божхона — мамлакат қалқони» тарғибот концепциясини амалга ошириш.

2. Соҳага SMM + copywriter, Videographer + монтажёр ва PR координатор каби янги замонавий лавозимларни жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

31.

Миллий кинология маркази тасарруфидаги 1985 йилда ишлаб чиқарилган «АН-2» русумли ҳаво кемаси (борт рақами UK40940, завод рақами 1Г21640) ва авиация двигатели «АШ-62ИР»ни (К16395246) Арнасой тумани ҳокимлиги балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин ўтказиб бериш.

Бунда ҳаво кемаси ва авиация двигателини Арнасой туманига ташиш ва ўрнатиш билан боғлиқ барча ишларни туман ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(У. Мустафоев)

32.

«Яллама», «Ғишкўприк», «Навоий», «С. Нажимов», «Ойбек», «Бекобод», «Жартепа», «Учтурғон» ва «Қўшқанд» чегара божхона постларида электр таъминотида узилишлар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида қўшни давлатларнинг электр тармоқларидан захира линияларини ташкил этиш.

Мазкур йўналишда зарур техник ва ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ҳамда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(С. Исакулов)

33.

«Ўзбекистон-Туркманистон» давлат чегарасидаги Бухоро вилояти Олот тумани ҳудудида жойлашган «Олот» чегара божхона постига туташ, ўрмон хўжалиги тоифасидаги 1 гектар ер майдони тоифасини ўзгартириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларидан озод қилган ҳолда Бухоро вилояти божхона бошқармасига ажратиш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон хўжалиги ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Ўрмон агентлиги

(Э. Мухитдинов),

Кадастр агентлиги

(С. Турдиев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

34.

Янгийўл тумани «Қўштепа» МФЙ ҳудудида жойлашган «Халқобод» Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктига олиб борувчи янги автомобиль йўлини қуриш бўйича лойиҳани молиялаштириш манбасини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ахборот хати

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

35.

«Сирдарё» темир йўл чегара ўтказиш пунктида давлат назорати органлари хизмат олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил январь

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

36.

Марказий божхона лабораторияси таркибида товарларни республика бўйича жойига чиққан ҳолда экспресс таҳлил қилиш учун мобиль (автомобилга ўрнатилган) лаборатория хизмати фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда божхона органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мобил лабораторияни портатив экспресс таҳлил ускуналари ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш, малакали мутахассислар учун штат ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

37.

Республика аэропорт ва автомобиль чегара божхона постларида фуқаролар ҳамда транспорт оқимини самарали бошқариш, шунингдек, божхона назоратини амалга оширишда кинология хизматидан самарали фойдаланиш, соҳани рақамлаштириш ва инсон омилини оптималлаштириш мақсадида сунъий интеллектга асосланган инфо-роботлар, ўзи ҳаракатланувчи навигация роботлар ҳамда интерактив ахборот киоскларини жорий этиш чораларини кўриш.

Бунда инфо-роботлар, ўзи ҳаракатланувчи навигация роботлари ҳамда интерактив ахборот киоскларини ишлаб чиқарувчи хорижий давлатлардаги етакчи ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш ҳамда уларни харид қилиш (етказиб бериш ва жорий этиш) ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

(Б. Намазов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев)

38.

Марказий божхона лабораториясида ноаниқ кимёвий моддалар, янги психоактив моддалар (NPS), синтетик наркотиклар ва фентанил аналогларини тезкор аниқлашга қаратилган юқори аниқликдаги масс-спектрометрия технологияларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 — 2029 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

39.

Чегара божхона постлари ва унга туташ ҳудудларда юк транспорт воситалари учун автотураргоҳлар ва божхона терминалларини ташкил этиш. Бунда:

1) қуйидаги ер майдонларини божхона органларига ажратиш:

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида жойлашган «Хонобод» чегара божхона постига яқин ҳудудда 5 га;

Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган «Айритом» чегара божхона постига туташ ҳудудда 27 га;

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «С.Нажимов» чегара божхона постига туташ ҳудудда 20 га;

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов),

вазирлик ва идоралар

2) лойиҳалар учун танланган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликларнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод этиш бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш;

2026 йил октябрь

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов)

3) ажратилган ер майдонларида Божхона қўмитаси муассасаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан, босқичма-босқич божхона терминаллари ва автотураргоҳларни «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК буюртмачилигида ташкил этиш бўйича тегишли лойиҳалаштириш ва қурилиш тадбирларини амалга ошириш.

2027 — 2030 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов)

40.

Божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан хизмат автопаркини босқичма-босқич маҳаллий ишлаб чиқарилаётган замонавий, энергия тежамкор ва экологик жиҳатдан барқарор автотранспорт воситалари, шунингдек, хизмат фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб автобуслар, микроавтобуслар ва махсус транспорт воситаларини харид қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Ўзавтосаноат» АЖ

(У. Розукулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

41.

Божхона органлари ходимларининг жанговар тайёргарлик даражасини такомиллаштиришда моддий-техника базани босқичма-босқич замонавий типдаги махсус ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

42.

Чегара божхона постларида сунъий интеллект асосида ишловчи интерактив роботларни жорий этиш. Бунда янги рақамли ечимлар асосида йўловчиларга божхона қоидалари, декларация тўлдириш тартиби ва назорат жараёнлари бўйича тезкор маълумотларни беришни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

43.

Марказий божхона лабораториясининг экспертизага оид ҳужжатларини рақамлаштириш, улар асосида электрон эталон маълумотлар базасини (Digital Reference Library) босқичма-босқич шакллантириш ҳамда ундан товарларни ТИФ ТН бўйича таснифланишини ўрганишда хавфни бошқариш тизимида қўлланиладиган сунъий интеллект маълумотлар базасини такомиллаштириш учун фойдаланиш.

Бунда электрон эталон маълумотлар базаси имкониятларидан фойдаланиб, товарларни фото маълумотлари ёки калит (тег) сўзлар асосида хавфни бошқариш тизимида дастлабки идентификация қилиш ҳамда зарур ҳолларда экспертизани тайинлаш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2030 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

44.

Ахборот хавфсизлигини таъминлашни янада кучайтириш бўйича SOC (Security Operations Center) мониторинг тизимини жорий этиш.

Бунда божхона органларини ушбу тизимни жорий этиш учун зарур аппарат ва дастурий воситалар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2028-2029 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Oʻztextreyd» ДМ

(О. Рустамов),

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

(Б. Намазов)

Божхона органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда комплаенс тизимини ривожлантириш

45.

26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини нишонлаш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2026 йил октябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

46.

Дунёнинг топ-300 рейтингига (QS World University Rankings) киритилган олий таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ёки битирувчиларининг божхона органларида стажировка ўташ тартибини белгилаш. Бунда:

стажировкани уч ойдан бир йилгача муддатда иш ҳақи тўланмаган ҳолда ташкил этиш;

стажёрлар божхона органлари фаолиятига оид назарий билим ва амалий кўникмаларни эгаллаши учун зарур ташкилий ва методик шарт-шароитларни яратиш;

стажировка меҳнат муносабатлари ҳисобланмаслиги ва стажёрлар божхона органларининг штат бирлигига киритилмаслигини белгилаш;

стажёрлар томонидан иш берувчининг меҳнат функцияларини бажармаслиги ва улар ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунмаслигини назарда тутиш;

стажировкани фақат таълим (ўқув-амалий) мақсадларда амалга ошириш;

стажёрлар билан ўқув (стажировка) шартномасини тузиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

47.

Божхона органларининг ахборот тизими маълумотлари асосида хорижий транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларни ҳар бир транспорт воситаси учун ҳисоблаш, шунингдек, ундирилиши лозим бўлган йиғимлар суммаларини божхона органларига онлайн тақдим этиш механизмини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил июнь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

48.

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, юк операцияларини амалга оширганлик учун йиғимнинг 10 фоизини Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу операцияларни амалга оширган (иштирок этган) ТИФ божхона пости ходимига тўлаб бериш тартибини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

49.

Рақамли технологиялар марказининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда божхона органларида фаолият юритаётган IT мутахассисларининг замонавий ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, дастурлаш ҳамда сунъий интеллект йўналишлари бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда амалиёт ўташини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Хорижий мамлакатларнинг божхона органлари, халқаро ташкилотлар, давлат идоралари ҳамда бизнес вакиллари билан ҳамкорликни кенгайтириш

50.

Республикада бўлиш муддати ўтган автотранспорт воситаларини қидириб топиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидаги йўналишларда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликни, шу жумладан, «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали йўлга қўйиш:

а) божхона органлари республикада бўлиш муддати ўтган автотранспорт воситалари бўйича маълумотларни ички ишлар органларига электрон тарзда юбориш;

б) автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари (камералар) орқали республикада бўлиш муддати ўтган хорижий автотранспорт воситаларини аниқлаш ва божхона органларига онлайн хабар бериш;

в) ички ишлар органлари томонидан аниқланган хорижий автотранспорт воситаларини вақтинча жарима майдончасига жойлаштириш ва божхона органларига электрон хабар бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

51.

Жиноятларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида Божхона қўмитасининг тегишли ахборот тизимларига «Хавфсиз шаҳар» платформасини интеграция қилиш ҳамда белгиланган тартибда «Қалқон» платформаси маълумотларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

52.

Карантин назорати остидаги товарлар республика ҳудудидан транзит карантин рухсатномаси асосида транзит олиб ўтилаётганда, ушбу товарлар билан амалга оширилиши мумкин бўлган операцияларни аниқ белгилаш.

Бунда ушбу товарларни бошқа режимга жойлаштириш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

(А. Урунов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

53.

Божхона қўмитасининг ахборот тизимларида ва расмий веб-саҳифасида божхона органлари фаолияти ва божхона тартиб-таомилларини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш имкониятини берувчи «Feedback» модулини ишлаб чиқиш.

Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган баҳо асосида божхона бошқармалари, божхона постлари ва ходимларининг рейтингини юритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил июль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

54.

Экология, озиқ-овқат маҳсулотлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда такомиллаштириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Бунда маълумотлар алмашинуви, хавф профилларини шакллантириш ва назорат объектларини хавфга асосланган танлаш механизмларини ўзаро уйғунлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

(А. Урунов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

55.

Тадбиркорлик субъектлари, соҳавий уюшмалар ва бизнес вакиллари иштирокида доимий маслаҳатлашув амалиётини йўлга қўйиш. Бунда тегишли соҳавий уюшмалар ва бизнес ассоциациялари вакиллари орқали институционал мулоқотни таъминлаш. Амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокамасига бизнес жамоатчилигини кенг жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

56.

Тадбиркорлар учун «Customs Open Dialogue» платформаси ва ҳар ойлик очиқ мулоқотларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-93-сон Фармонида:
(а) 7-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошисидан «таъминотсиз ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) 1-илова 3-позициясининг «б1» кичик бандидан «таъминотсиз ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-57-сон Фармонида:
(а) 5-банд «амалга ошириш имконияти» сўзларидан кейин «босқичма-босқич» сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Белгилансинки, божхона режими муддати ўтган ҳолда божхона омборида сақланаётган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади»;
(в) 1-илованинг 23-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «Божхона-сервис» давлат муассасасига» сўзлари «Рақамли технологиялар марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 5-позиция чиқариб ташлансин;
(ii) 7-позицияда:
«Чора-тадбирлар номи» устунидаги «5300» рақами «5600» рақами билан алмаштирилсин;
«Ижро муддати» устунидаги «2025-2026 йиллар» сўзлари «2026-2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-232-сон Фармони 9-бандининг «а» кичик бандидаги «ички ишлар» сўзларидан кейин «ва божхона» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини мониторинг қилиб бориш режасининг 2.2.2-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармонига 5-иловада:
(а) 33-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

 

33.

Ундирилиши божхона органлари зиммасига юклатилган тўловлар бўйича қарздорликни аниқлаш ва ундиришда ҳамда товарларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари, шу жумладан муомаладан чиқарилган ва (ёки) муомаласи чекланган ашёларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда иштирок этган божхона ходимларини электрон платформа орқали рағбатлантириш механизмини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

 

 

 

 

».

(б) 57-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

 

57.

Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификатлари ҳақидаги маълумотларни алмашиш чораларини кўриш. Бунда:

Ташкилий чора-тадбирлар

 

 

 

Беларусь давлати билан имзоланган техник шартларга асосан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

 

2026 йил октябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

(Б. Хайдаров)

 

Россия ва Тожикистон давлатлари билан техник шартларни имзолаш;

 

2026 йил октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

 

Россия ва Тожикистон давлатлари билан имзоланган техник шартларга асосан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

 

2026 йил ноябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

(Б. Хайдаров)

 

Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Хитой давлатларига таклифлар киритиш.

 

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

 

 

 

 

».

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-47-сон Фармони 9-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(а) ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинган товарлар, дарахт, бута кўчатлари ва уруғлари, махсус ва технологик асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар:
(i) мажбурий мувофиқликни баҳолаш тартиботларидан ўтишдан;
(ii) белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатлар асосида божхона божидан».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарорида:
«б» кичик бандининг биринчи хатбошисидан «хорижий валютага» сўзлари чиқариб ташлансин;
«г» кичик банддаги «хорижий валютадаги тушумнинг тушиши» сўзлари «валюта тушумининг тушиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик бандида белгиланган тартибда ва ТСОЯЭА тизимига инвойс тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш шарти билан, экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин»;
(в) илованинг номланишидан «хорижий валютага» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4508-сон қарорида:
(а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
(б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказлари фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-365-сон қарорида:
(а) 1, 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 5-банд «давлат даромадига» сўзларидан кейин «ёки давлат эгалигига» сўзлари билан тўлдирилсин;
(в) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(г) 13-банддан «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
(д) 15-банддан «ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 ноябрдаги «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги ПҚ-422-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари ҳамда 1-илованинг 2-банди «Давлат хавфсизлик хизмати,» сўзларидан кейин «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси,» сўзлари билан тўлдирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорида:
(а) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов):
а) Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи ва уларнинг эҳтиёт қисмлари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш;
белгиланган стандарт талабларига мос келмайдиган қуёш панеллари республика ҳудудига олиб кирилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўрсин;
б) бир ҳафта муддатда қуёш панелларини импорт қилишни соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин»;
(б) қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Энергетика вазирлиги (Ш. Ходжаев):
а) фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларга қуёш панелларининг сифатли ўрнатилишини доимий назоратга олсин;
б) мазкур қарорнинг 18-бандида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин;
в) амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳамда фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларда қуёш панелларини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот киритиб борсин».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-431-сон қарори 4-бандининг «а» ва «д» кичик бандларидан «, солиқ ва божхона имтиёзлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 февралдаги ПҚ-44-сонли қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»нинг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

 

 

15.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «божхона омбори»ни қайта қуриш ва ҳудудини ободонлаштириш.

Бунда объект фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида «Божхона сервис» МЧЖга беғараз фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

1. Тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларни «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ экспертизадан ўтказиш.

2. Белгиланган тартибда тендер савдоси орқали бош пудрат ташкилоти аниқлаш.

3. Объектда қайта қуриш ишларини амалга ошириш.

4. «Божхона сервис» МЧЖга объектдан беғараз фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

2026-2027 йиллар

«Божхона сервис» МЧЖ маблағлари

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

вазирлик ва идоралар

 

 

 

 

 

».

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-122-сон қарорида:
(а) 12-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(i) «а» кичик банддаги «2026 йил» сўзлари «2027 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «б» кичик банддаги «Божхона-сервис» давлат муассасаси» сўзлари «Рақамли технологиялар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Давлат хавфсизлиги, мудофаа, божхона ва давлат чегараси хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиладиган махсус рентген-назорат қурилмаларига тиббий ва саноат рентген ускуналарига нисбатан белгиланган рухсат бериш ва давлат ҳисобидан ўтказиш тартиб-таомиллари татбиқ этилмаслиги белгилансин»;
(i) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Божхона қўмитасида Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ташкил этилади.
Махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Махсус жамғармани ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Махсус жамғарма тушумларининг камида 30 фоизи божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва замонавий техник воситалари билан жиҳозлаш учун йўналтирилади.
Божхона қўмитаси махсус жамғармаси ҳисобидан ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига асосан амалга оширилади»;
(ii) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) тузилмасини қуйидагилар ташкил этади:
а) божхона органлари:
Божхона қўмитаси марказий аппарати;
Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
божхона постлари;
Божхона қўмитасининг Божхона институти;
Марказий божхона лабораторияси;
Божхона расмийлаштируви маркази;
Рақамли технологиялар маркази;
Миллий кинология маркази;
б) божхона органлари муассасаси — «Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси»;
(iii) 10-банд «Божхона расмийлаштируви маркази,» сўзларидан кейин «Рақамли технологиялар маркази,» сўзлари билан тўлдирилсин;
(iv) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва «Божхона-сервис» давлат муассасалари» сўзлари «давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
(v) 15-банднинг йигирманчи хатбошиси «Божхона расмийлаштируви маркази» сўзларидан кейин «, Рақамли технологиялар маркази» сўзлари билан тўлдирилсин;
(vi) 17-бандда:
қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан, давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари ҳамда халқаро жамоатчилик вакилларини қўмитанинг идоравий мукофотлари билан рағбатлантириш ваколатига эга»;
йигирма саккизинчи ва йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишинча йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(д) 2-иловада:
(i) 2-бандда:
иккинчи хатбоши «Божхона расмийлаштируви маркази,» сўзларидан кейин «Рақамли технологиялар маркази,» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ва Божхона расмийлаштируви маркази» сўзлари «, Божхона расмийлаштируви маркази ва Рақамли технологиялар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 162-банднинг учинчи хатбошиси «Божхона расмийлаштируви маркази,» сўзларидан кейин «Рақамли технологиялар маркази,» сўзлари билан тўлдирилсин;
(iii) 221-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Календарь ҳисобдаги хизмат муддати йигирма йилдан ошиб, божхона органларидаги хизматдан бўшатилган ходимларга пенсияни ҳисоблашда Ўзбекистон Республикасининг давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида бир кун ўқиш муддати бир кун хизмат муддати ҳисобида божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади»;
(ж) 3-илованинг 36-банди биринчи хатбошиси «Божхона расмийлаштируви маркази» сўзларидан кейин «, Рақамли технологиялар маркази» сўзлари билан тўлдирилсин;
(з) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Божхона қўмитаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг бошқарув аппаратлари (ҳудудий божхона бошқармалари)

 

 

Божхона институти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Божхона расмийлаштируви маркази

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Марказий божхона лабораторияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рақамли технологиялар маркази

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Божхона постлари

 

 

Миллий кинология маркази

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

».

(и) 7-иловада:
(i) 25-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил декабрь» сўзлари «2027 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 28-позиция чиқариб ташлансин;
(iii) 32-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил декабрь» сўзлари «2027 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iv) 33-позиция чиқариб ташлансин;
(v) 36-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил январь» сўзлари «2027 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
(vi) 42, 45 — 47 ва 50-позициялар чиқариб ташлансин;
(vii) 51-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

 

51.

Божхона институти ҳамда Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетини Янги Тошкент шаҳрида ягона комплекс сифати қуриш.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан вазирлик ва идораларни Янги Тошкент шаҳрига кўчириш бўйича белгиланган тартиботларни мазкур объектга татбиқ этилади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Д. Адилов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(С. Муродов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

 

 

 

 

»;

(viii) 54-позиция чиқариб ташлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги «2025-2026 йилларда саноат учун муҳим минераллар хомашёси базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-128-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. «Ўзбекистон ТМК» АЖга ва унинг иштирокида ташкил этилган юридик шахсларга 2028 йил 1 январга қадар, истисно тариқасида, Дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатлар асосида импорт қилинадиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, материаллар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ҳамда қурилиш материаллари божхона божидан озод қилинади».
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги «Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-160-сон қарорининг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. 2028 йил 1 июнга қадар Университет томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатлар асосида олиб келинадиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар республикага олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади».
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 октябрдаги «Тошкент метрополитенининг янги линияларини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-307-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги «импорт қилинаётган барча» сўзлари «белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатлар асосида олиб кириладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик хўжаликлари озуқа базасини мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-334-сон қарорида:
(а) 2-банднинг «а» кичик банди хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(а) белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатлар асосида олиб кириладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва мазкур қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари»;
(б) 1-илова изоҳ қисмининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 ноябрдаги «Янги Тошкент ҳудудида замонавий спорт объектини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-341-сон қарори 6-банди «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(а) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат асосида импорт қилинадиган барча товарлар, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, инвентарлар, техникалар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни».
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарори билан тасдиқланган 2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатидан 63-позиция чиқариб ташлансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги «Сирдарё вилоятини 2026 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-132-сон қарорининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Белгилансинки, рақобатбардош полимер маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни сифатли ва арзон хомашё билан таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган пропилен сополимерлари (ТИФ ТН коди — 3902 30 000 0) учун импорт божхона божи ставкаси 1 фоиз миқдорида қўлланилади».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомда:
(а) 39-банднинг биринчи хатбошиси «тугайдиган товарлар,» сўзларидан кейин «бундан ташқари чорва моллари ва уй паррандалари,» сўзлари билан тўлдирилсин»;
(б) 52-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«52. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмаси ҳамда мобил қурилманинг IMEI-кодини рўйхатга олиш учун харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда, сотилишига қараб савдо ташкилоти ёхуд «Божхона сервис» МЧЖ томонидан тегишли Бюро органларининг махсус ҳисоб рақамига 3 кундан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади».
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 150-сон қарорининг 1-банди «Ички ишлар вазирлиги,» сўзларидан кейин «Миллий гвардия,» сўзлари билан тўлдирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Экспорт қилувчилар экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларини ТСОЯЭАТга инвойс тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқига эга»;
(б) 11-банднинг иккинчи хатбошисидан «хорижий» сўзи чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(а) 6-бандда:
(i) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(ii) учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(б) 17-банднинг биринчи хатбошисидан «товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг» сўзлари чиқариб ташлансин;
(в) 18-банднинг биринчи хатбошисидан «товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати 50 фоиз тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит олиб ўтиладиган юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига тегишлилиги бўйича ёзма тасдиқнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилади».
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низом қуйидаги мазмундаги 42-банд билан тўлдирилсин:
«42. Божхона қийматини назорат қилишда қатъий белгиланган минимал базавий божхона қийматларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди»;
(б) қуйидаги мазмундаги 141-боб билан тўлдирилсин:
«141-боб. Дастлабки ва даврий декларациялашда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби
1091. Дастлабки ва даврий декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда ушбу низомнинг 3 — 8-боблари қоидалари қўлланади. Бундай товарларнинг божхона қиймати божхона юк декларациясида маълум қилинади.
1092. Мазкур товарларнинг божхона қийматини аниқлашда товарларни Ўзбекистон Республикасига экспорт қилиш учун сотилган санадан фойдаланилади.
Бунда товарларни Ўзбекистон Республикасига экспорт қилиш учун сотилган сана жўнатувчи мамлакатнинг божхона хизмати томонидан расмийлаштирилган экспорт декларациясида кўрсатилган сана асосида, агар ушбу турдаги ҳужжат мавжуд бўлмаса, ҳисобварақ-фактура тузилган (инвойс) сана асосида белгиланади.
1093. Дастлабки ва даврий декларациялашнинг бошқа ўзига хос тартиботлари қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади».
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Божхона кодексининг 329 — 333-моддаларида белгиланган тартибда божхона тўловларини фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — 60 кун;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — 120 кун муддатга».
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 январдаги «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида»ги 13-сон қарорида:
(а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Божхона қўмитаси» сўзлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 1-банддан «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) томонидан ишлаб чиқилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
(ii) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Яшил энергия» ахборот тизими — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қувват) бўйича маълумотларни масофадан турган ҳолда киритиш ҳамда ўрнатилган қуёш панелларининг реал вақт режимида ҳисобини юритиш орқали мониторинг қилиш имконини берадиган ахборот тизими;
«Яшил энергия» ахборот тизимига киритиладиган маълумот — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва улар ўрнатилган объектлар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қувват) тўғрисидаги маълумотлар;
ваколатли органлар — «Яшил энергия» ахборот тизимига маълумотни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ киритиш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар (ҳокимликлар) ва ташкилотлар;
масъул шахс — «Яшил энергия» ахборот тизимига маълумотни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ киритиш учун ваколатли орган томонидан тайинланган шахс;
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг масъул шахси — «Яшил энергия» ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириб, тасдиқлаш учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тайинланган шахс;
вазирлик администратори — тизимга киритилган барча маълумотларни кўриш, таҳрир қилиш, ўчириш ва ҳисоботларни олиш имкониятига эга Энергетика вазирлиги ходими;
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ администратори — тизимга киритилган барча маълумотларни кўриш, таҳрир қилиш ва ҳисоботларни олиш имкониятига эга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходими;
«Яшил энергия» ахборот тизими администратори — давлат органлари ва хўжалик жамиятларининг масъул ходимларига тизимга ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни киритишига рухсат бериш, турли рукндаги маълумотларни ўзгартириш, тизимга ўзгартиришлар киритиш, таклифлар асосида такомиллаштириш имкониятига эга шахс (Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходими);
ҳудудий фойдаланувчи — тизимга ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни «Яшил энергия» ахборот тизимига ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ киритиш ҳамда киритган маълумотларни таҳрир қилиш ваколатига эга шахс (давлат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар ходими);
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдаланувчиси — «Яшил энергия» ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириб, тасдиқлаш ҳуқуқига эга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тайинланган шахс;
фойдаланувчи (объект эгаси) — тизимга ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни «Яшил энергия» ахборот тизимига киритиш ва ҳисоботларни кўриш имкониятига эга шахс (давлат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар ходими)»;
(iii) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Тизим базасига маълумотларни киритиш, янгилаш, ўзгартириш ҳамда уни такомиллаштириш қуйидаги мақомдаги фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади:
вазирлик администратори;
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ администратори;
«Яшил энергия» ахборот тизими администратори;
ҳудудий фойдаланувчи;
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдаланувчиси;
фойдаланувчи (объект эгаси).
Бунда тизимга киритилаётган маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ масъул шахси томонидан текширилиб, тасдиқланиши шарт»;
(iv) 4, 13 ва 14-бандлардаги «Божхона қўмитаси» сўзлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 мартдаги «Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларни Янги Тошкент шаҳрига кўчириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 146-сон қарорида:
(а) 1-илованинг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» бўлими қуйидаги мазмундаги 3.1 ва 3.2-позициялар билан тўлдирилсин:

«

3.1.

Божхона институти

3.2

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

»;

(б) 2-илованинг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» бўлими қуйидаги мазмундаги 3.1 ва 3.2-позициялар билан тўлдирилсин:

«

3.1.

Божхона институти

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Қозирабод кўчаси, 118-уй

55 236

3.2

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, 5-мавзе Қурувчи кўчаси, 5-уй

4 982

».

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 апрелдаги 168-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан Дастурга қўшимча киритиладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатининг 61-позицияси чиқариб ташлансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:
(а) 4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

4.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар

100*

Божхона органлари ва чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25**

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима

25**

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан бузилгани учун ундирилган жарима:

тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб икки йил давомида;

5

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан икки йил ўтган кундан бошлаб

7,5

Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан божхона органлари томонидан қўлланган жарима

50

Транспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш ҳамда товар ва транспорт воситаларини етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган кунлар учун ундирилган йиғимлар

100***

».

(б) 11-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

11.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жарималар, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жаримадан ташқари

39

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жарима (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима бундан мустасно)

48,5

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун Божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима

23,5

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлик учун тўлов

8

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

8

Ички ишлар органларининг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар

10

Чиқиш ва кириш визалари берилгани, улар муддатининг узайтирилгани, яшаш жойи ёки турган жой бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божлари

8

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун ундирилган жарима (бундан хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан бузилгани учун мустасно):

тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб икки йил давомида;

8,5

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан икки йил ўтган кундан бошлаб

13,5

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан бузилгани учун ундирилган жарима:

тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб икки йил давомида;

3,5

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан икки йил ўтган кундан бошлаб

6

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар («Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда ўрнатилган ҳолатларда)

5

Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар

25

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар

25

Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизими ва унинг атрофида балиқ овлаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш соҳасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар

100

Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

100

Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар

100

».

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 287-сон қарори билан тасдиқланган Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида инвестициялар ва савдо йўналишида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси йўл харитасининг 30-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

 

 

30.

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида Янгийўл туманидаги «Ҳалқобод-Карабай Конисбаев» иккитомонлама юк автомобиль йўли чегара ўтказиш пункти фаолиятини қайта тиклаш.

Лойиҳа қиймати: 220 млн АҚШ доллари. (2 та ўтказиш пунктини ташкил этиш билан)

1. Чегара ўтказиш пунктини ташкил этиш лойиҳа ҳужжатларини икки давлат ваколатли идоралари билан келишиш.

2027 йил декабрь

Транспорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Миллий хавфсизлик қўмитаси

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Чегара қўшинлари

(С. Хусанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

Лойиҳа жойлашуви: Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти; Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти.

2. Чегара ўтказиш пунктини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва хорижий ҳамкорни аниқлаш.

2027 йил март

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Қудратов)

 

 

 

 

 

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)