Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 октябрь 474-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 октябрь 474-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида Низомга ҳамда давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларини 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа ҳамда Юридик бўлимларига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 4 апрель,
180-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида
Низом
1. Хусусийлаштирилган уй-жойларга пулли, имтиёзли ёки бепул асосда мулк қилиб берилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) киради.
2. Хусусийлаштирилган квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми) мулкдори жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.
Хусусийлаштирилган уй-жойнинг мулкдори мазкур уй-жойни ўз хоҳишига кўра ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсларга ёки кўчмас мулк билан операцияларни амалга оширишга вакил қилинган органга бериш ва васият қилиб қолдириш, шунингдек, уни кўчмас мулк савдоси бўйича кимошди савдосига қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Квартирани (квартиранинг бир қисмини), уйни (уйнинг бир қисмини) жисмоний ёки юридик шахсларга беришда мулкдор бошқаларга бериш шартномасини тасдиқлатиш учун нотариал идорага, кимошди савдоси орқали сотишда эса – кўчмас мулк савдосини амалга оширишга вакил қилинган органга мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бошқаларга берилаётган хусусийлаштирилган уй-жойнинг қиймати томонларнинг келишувига кўра, бироқ бошқаларга бериш пайтида уй-жойнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан баҳоланган қийматидан паст бўлмаган миқдорда белгиланади. Мерос тартибида ўтадиган уй-жойнинг қиймати меросхўрлик тайинланган кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 689-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Хусусийлаштирилган квартирани (квартиранинг бир қисмини), уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш, алмаштириш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва доимий яшовчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатномаси бўлган фуқаролар эга бўладилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон «Ўбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори.
5. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мулкдордан сотиб олинган уй-жойдан фақат уй-жой сифатида фойдаланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекитсон Республикаси Фуқаролик кодексининг 29-боби («Олди-сотди») ва 31-боби («Ҳадя»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлашда ва хусусийлаштирилган уй-жойга меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беришда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
9. Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битишувлари амалга оширилгандан сўнг, шунингдек, мулкчилик ҳуқуқи меросхўрлик тартибида ўтгандан сўнг, бошқаларга бериш ёки мерос қилиб қолдириш вақтидан қатъи назар, квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми) хусусийлаштирилган уй-жой мақомини йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Нотариал тартибда расмийлаштирилган, техник олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаси, шунингдек, қонун билан белгиланган тартибда берилган меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома илгари хусусийлаштирилган сотиб олинган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

МАЪЛУМОТНОМА‎‎

Фуқаро ______________________________________________________________‎
_____________________________________________________________________‎
манзилида жойлашган квартира, уй (уйнинг бир қисми) ‎
_____________________________________________________________________‎‎
_____________________________________________________________________‎‎
асосида унинг хусусий мулки эканлиги тўғрисида берилди. ‎
Бу ерда қуйидагилар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган:‎

Т/р‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Туғилган йили‎

Қариндошлик даражаси‎

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган вақти‎

1.‎
2.‎

3.‎

4.‎
5.‎
6.‎
‎‎
Ишлаб чиқариш-уй-жой
‎инспекцияси бошлиғи ‎
Ишлаб чиқариш-уй-жой
‎инспекцияси бош муҳандиси ‎
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг асосларини, тартибини ва шартларини белгилайди.
Мудофаа вазирлигининг уй-жой фонди квартираларини хусусийлаштириш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондида яшаётган ишчилар, хизматчилар ва бошқа шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
3. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги квартиралар ва уйлар, ётоқхоналардаги квартиралар, яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) ҳисобланган, икки ёки ундан кўп ижарачилар яшайдиган квартиралар (эгаллаб турган квартираларни хусусийлаштириш бўйича уларнинг розилиги бўлмаган тақдирда), бошқа давлатларнинг Қуролли Кучларида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан банд этиб турилган бўш квартиралар ҳамда банд этиб қўйилган квартиралар хусусийлаштирилмайди.
4. Квартираларни хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни расмийлаштириш шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тегишли органлар томонидан уй-жой фонди эгаси билан тузилган шартнома шартлари бўйича ёки Мудофаа вазирлигининг квартиралардан фойдаланиш органлари томонидан амалга оширилади.
5. Квартираларни хусусийлаштирган ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
6. Ҳарбий хизматчилар янги хизмат жойига жўнаб кетишаётганда ўз хоҳишига кўра хусусийлаштирган уй-жойи бўйича Мудофаа вазирлигининг квартиралардан фойдаланиш органлари билан ёки уларнинг тавсиясига биноан навбатдаги ҳарбий хизматчи билан қолдиқ баланс қиймати бўйича сотиб олиш-сотиш шартномасини расмийлаштиришлари мумкин, бунда улар уй-жойни топширганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотнома оладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» 1992 йил 13 августдаги 378-сон қарори;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг 10-банди.