Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.10.2009
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН МАРКАЗИЙ БАНКДА МАЖБУРИЙ ЗАХИРАЛАРНИ ДЕПОНЕНТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 17 сентябрда 1444-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/8-сонли «Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2004, 09.09.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги 147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақларидан нақд пулдаги тўловларни узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисида»ги низомга (2005 йил 18 январь, рўйхат рақами 1444) киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 2005 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Мазкур қарор амалга киритилган кундан эътиборан, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 11 июндаги 13/7-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 август,
18/3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 289-модда)