|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 сентябрь,
ПҚ-185-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорининг 4-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 мартдаги ПҚ-26-сон қарорининг 3-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 28 июндаги ПҚ-110-сон қарорининг 2-иловасидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 284-модда; 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)