Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.07.2012
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ШАҲАР, ШАҲАР АТРОФИ ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ОЧИШ (ЁПИШ) ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 майда 1363-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2012 йил 28 июндаги 1-сонли ««Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини очиш (ёпиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1363-1, 09.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли «Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини очиш (ёпиш) тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Агентлик бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 22 март,
44-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 245-модда)