1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, акциядорлаштирилган корхоналарда ва янгидан барпо этилган акциядорлик жамиятларида ташкил этилган бошқарув органлари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатувчи кенгаш ва бошқарув) умуман олганда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўрмоқда.
Шу билан бир вақтда бир қанча акциядорлик жамиятларида ва холдинг компанияларида маъмурий — буйруқбозлик принципларига асосланган эски бошқарув усуллари ҳамон сақланиб қолмоқда, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва кузатувчи кенгашларнинг раҳбарлик ўрни зарур даражада таъминланмаяпти. Акциядорлик жамиятлари бошқарувлари раҳбарларини ёллашнинг контракт тизими механизми ишга туширилмаган.
Акциядорлик жамиятлари раҳбарлик ва ижро этувчи органлари фаолиятини аниқ тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги бунинг сабабларидан биридир.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг фаол қатнашишини таъминлаш, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатувчи кенгашнинг аҳамиятини ошириш, бозор шароитларида корхоналарнинг самарали ишлаши учун ижро этувчи органларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
2. Акциядорлик жамиятларига уч ой муддатда:
ўзларининг таъсис ва ички меъёрий ҳужжатларини мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштириш;
Кузатувчи кенгашлар таркибини, уларга акцияларнинг энг кўп пакетлари эгаларини киритган ҳолда, қайта кўриб чиқиш;
Акциядорлик жамияти номидан иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси билан ижро этувчи орган раҳбари ўртасида уни ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш тавсия қилинсин.
Ижро этувчи орган раҳбарининг корхона фаолияти натижалари тўғрисида кузатувчи кенгаш олдида ҳар чоракда ва акциядорларнинг умумий йиғилишида вақти-вақти билан ҳисобот бериши амалиётга жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар амалга оширилишида акциядорлик жамиятларига кўмаклашсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари 1998 йил 1 октябргача устав жамғармаларида давлат улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик жамиятларининг Кузатувчи кенгашларига давлатнинг ишончли вакиллари тайинланишини амалга оширсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 22 август,
361-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 1-ИЛОВА
Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом «______________» акциядорлик жамияти Акциядорлари умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.
1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда __________ __________________ акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт (очиқ акциядорлик жамияти Акциядорларининг умумий йиғилиши шахсан қатнашиш шаклида, ёпиқ акциядорлик жамияти Акциядорлар умумий йиғилиши шахсан қатнашиш ёки сиртқи шаклда ўтказилади).
1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.
1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:
а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
е) жамият устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш), агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига киритилмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари томонидан жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйилган ёки уни бажариш барбод қилинган тақдирда, улар билан тузилган шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно;
(2.1-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
и) жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
л) жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно) жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерлик балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
(2.1-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
л1) Жамиятнинг кузатувчи кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш бўйича унинг ҳисоботларини эшитиш;
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарорига мувофиқ «л1» кичик банди билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
(2.1-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
н) акциялар очиқ ёзилиш орқали жойлаштирилган ҳолларда акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
о) Умумий йиғилиш иш тартибини тасдиқлаш;
п) акцияларни бўлиш ва жамлаш;
р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:
бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг эллик фоиздан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конвертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;
(2.1-банднинг «р» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
2.1-банднинг «р» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
с) содир этилишидан жамият кузатувчи кенгаши аъзоси, жамият бошқарувининг бошқа органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига қарам бўлган (аффилиор) шахс билан биргаликда жамиятнинг йигирма фоиз ёки ундан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) манфаатдор бўлган битишувларни тузиш, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар, уларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барчаси аффилиор шахслар бўлса:
— бундай битишувнинг тарафи ҳисобланса ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашса;
— битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашувчи юридик шахс акцияларининг йигирма фоизига ёки ундан ортиқ акцияларига эгалик қилса;
— битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса.
Бунда тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда: 1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активлари қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлса; 2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битишув жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга конвертация қилинадиган бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади.
(«с» кичик банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
«а», «б», «в», «д», «р» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар тўртдан уч қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
(2.1-банднинг охирги хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
III. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч календарь кунда шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.4. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.6. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
3.7. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.
3.8. Юридик шахс раҳбари жамият акциядори Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
3.9. Акциядор юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот раҳбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.
(3.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.11. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.
(3.11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
3.12. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини (2-иловага) оладилар.
(3.12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.13. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига «__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «_____» да берилган ишончнома бўйича» деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади (3, 3а-иловалар).
(3.15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.151. Агар жамият акциялари бир неча шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлса, у ҳолда акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш бўйича ваколат уларнинг хоҳиши бўйича умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бирининг ваколати зарур тарзда расмийлаштирилиши керак.
(3.151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни Кузатувчи кенгаш амалга оширади. Кузатувчи кенгаш қуйидагиларни белгилайди:
Акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган санаси, жойи ва вақти;
Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;
умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;
акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;
акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига маълум қилиш тартиби;
акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим қилинадиган маълумотлар (материаллар) рўйхати;
4.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин тузилган жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга ёзма билдиришнома (4-илова) юбориш йўли билан амалга оширилади.
Акциядорлик жамияти ёзма билдиришномани акциядорга ва давлат вакилига мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали юборишга ҳақлидир.
Акциядорнинг талабига кўра жамият акциядорга унинг акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш муддати жамият томонидан белгиланади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан олдин 10 календарь кундан кечикмай акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма билдиришнома юборилиши керак.
4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:
жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили);
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
жамият акциядорлари реестри тузилган сана;
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
акциядорларни ва давлат вакилини Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар) билан таништириш тартиби.
4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)га жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартномани бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида жамият Кузатувчи кенгаши хулосаси, жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчиларга) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлатнинг вакилига тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
(4.1 — 4.4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахс акцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номинал эгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилган шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.
4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доир таклифлар (5-иловада кўрсатилган шакл бўйича) жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башарти жамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йили тамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва жамият тафтиш комиссиясига (тафтишчига) номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(4.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унга тегишли акциялар сони ва типи кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчига) номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва типлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва типлари кўрсатилади.
(4.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
4.8. Жамиятнинг кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 15 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.
4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчига) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан истиснодир:
— акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаса;
— акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди;
— жамиятнинг сайлов органларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
— таклиф қонун ҳужжатларига талабларига мувофиқ бўлмаса.
(4.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
4.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчига) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.
(4.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
4.11. Жамият кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчига) сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
(4.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият Кузатувчи кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:
(5.1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
— талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (6-иловага мувофиқ).
5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 45 кундан кечикмай амалга оширилади.
5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.
5.4. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
(5.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, типи кўрсатилиши керак.
(5.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
(5.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:
(5.8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
— акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 10 фоизига эгалик қилмаса;
— жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган саволлардан ҳеч бири унинг ваколатига тегишли бўлмаса;
— кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
5.9. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидаги қарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.
5.10. Жамият кузатувчи кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
5.11. Агар 45 кун ичида жамият кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмаган сабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Ушбу ҳолда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.
5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатувчи кенгашнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.
VI. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ
6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.
LexUZ шарҳи
6.1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат битта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.
6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.
6.4. Бўлиб ўтмаган Акциядорлар умумий йиғилиши ўрнига чақирилган янги Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акциялари овозларининг жами камида 60 фоизига эгалик қилган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса ҳуқуқий ваколатлидир
(6.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
6.5. Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) ҳозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади.
(6.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
6.6. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш санаси 20 кундан оз муддатда кворум йўқлиги муносабати билан кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар бўлиб ўтмаган Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрга мувофиқ аниқланади.
(6.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
7.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши раёсати ва раиси Акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиуми таркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради.
(7.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.
7.6. Овозларни ҳисоблаб чиқиш, Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун Жамият кузатувчи кенгаши томонидан сони ва шахсий таркибини Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлайдиган саноқ комиссияси ташкил этилади.
(7.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шунингдек номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.
(7.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
(7.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
7.9. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг бир овоз берувчи акцияси 1 овоз» принципи бўйича амалга оширилади (жамият кузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб, қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари).
7.10. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овоз беришда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.
7.11. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюллетенининг умуман ҳақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.
7.12. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ва кузатувчи кенгашнинг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.
7.13. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.
7.14. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги функцияларини амалга оширади:
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;
овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюллетенлар ҳисобини олиб боради.
7.15. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари)ни беради;
Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.
7.16. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:
Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;
овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;
овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
VIII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ
8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир Умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.
8.2. Кузатувчи кенгаш раиси Умумий йиғилишнинг саноқ комиссиясини, раёсатини ва котибини (котибият - йирик акциядорлик жамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.
8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган Умумий йиғилиш раёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият Устави билан белгиланган тартибда ўтказилади.
8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама қилинаётган масала бўйича Акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этилади.
8.6. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар Умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.
(8.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
8.8. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис Акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ
9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур Низомнинг 7.10-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.
9.3. Умумий йиғилиш котибияти:
— Умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
— ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
— Умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг 15 кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.
9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:
— Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;
— жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони;
— йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони;
— йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;
— нутқларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар, овоз бериш якунлари ва Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.
9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни Акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.
9.6. Саноқ комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.
9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг рўйхатдан ўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.
X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ
10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият кузатувчи кенгаши амалга оширади.
10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари Умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.
________________йил «__»__________________да акциядорларнинг йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишида овоз бериш учун __________АЖнинг____та овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорининг ________-сон* БЮЛЛЛЕТЕНИ
(овозлар сони)
№
Кун тартибидаги масала
Тарафдорлар
Қаршилар
Бетарафлар
1.
2.
3.
4.
5.
6.
......
Фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари___________________________________
_____________
(имзо)
* Қайд этиш рўйхати бўйича акциядорнинг рақами кўрсатилади.
манзилида жойлашган АЖ телефон Сизга 19___ ____________ соат________минутда манзилида акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг йиллик(навбатдан ташқари) йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 19__йил ___________даги ҳолатига кўра тузилади.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. 2. 3. ...
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:
1. 2. 3. ...
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи гувоҳнома бўлиши сўралади.
Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этиш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш, акциядорлик жамиятининг жорий ваколатини унча яхши билмай ва ноҳалол бошқариш сабабли уларнинг манфаатларига зарар етказмаслик юзасидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда акциядорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Кузатувчи кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:
Кузатувчи кенгаш қарори;
жамият тафтиш комиссияси ёки аудиторнинг талаби;
талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида 10 фоиз овоз берувчи акцияси эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар)нинг талаби.
3. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабларнинг сабаби ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Уставга, Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;
жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлиқ зиён етказганлик;
жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.
4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб Кузатувчи кенгашга берилади ва унда аниқ сабаблар ҳамда уларнинг асослилиги кўрсатилган ҳолда йиғилишнинг кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масаладан ташқари кун тартибига Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш масаласини киритиш алоҳида таклиф бўлиши керак.
Кузатувчи кенгаш янги таркибини сайлаш масалаларини йиғилиш кун тартибига киритиш ишлаб турган Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилгандан сўнггина Умумий йиғилишда амалга оширилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома акциядор (акциядорлар)дан тушган ҳолларда унда унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган ҳолда йиғилиш чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) бўлиши керак.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабнома уни чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5. Кузатувчи кенгаш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талабнома тақдим этилган пайтдан бошлаб кечи билан 45 кундан сўнг уни чақиришни таъминлашга ёки 10 кун давомида уни чақиришни рад этиш тўғрисида асосли жавоб беришга мажбурдир.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги Кузатувчи кенгаш қарори ёки асосли равишдаги рад жавоби тўғрисидаги қарор у олинган пайтдан бошлаб кечи билан уч кунда уни чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.
6. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Агар белгиланган муддатлар давомида Кузатувчи кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
1.1. Мазкур Низом «__________» акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), тушунилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва _______________ акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
2.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг сон таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий-хўжалик харажатлари сметалари асосида ва доирасида жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
2.1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
2.2. Акциядорлик жамиятининг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш жамият Кузатувчи кенгаши ваколатига тегишли деб топилмаган бўлса, жамият Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади, ёлланади ва ҳоказо). Жамият уставига мувофиқ ёки тегишли равишда Акциядорлар умумий йиғилиши ёки жамият Кузатувчи кенгашининг қарорига кўра якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши мумкин.
(2.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
2.3. Ижро этувчи орган аъзолигига номзодлар кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.
(2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
2.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш томонидан якка тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.
(2.4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.
2.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ёки Кузатувчи кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.
(2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари ва ҳар бир аъзоси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатувчи кенгаш раиси ёки Кузатувчи кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.
(2.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
2.7. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижро этувчи орган таркибига кирадиган шахснинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, унинг вазифалари Жамият кузатувчи кенгашининг қарори билан белгиланадиган шахс томонидан жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажарилишига йўл қўйилади.
(2.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
2.8. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзоси акциядорлик жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзосини чақириб олиш ва у билан тузалган контрактни бекор қилиш ҳақидаги қарор Акциядорлар умумий йиғилиши ёки агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ кўпчилик овоз билан берилган бўлса, Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.
Кузатувчи кенгаш якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.
(2.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ ВА ТАРКИБИ
3.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти раҳбарлигининг барча масалалари киради, Акциядорларнинг умумий йиғилиши мутлақ ваколатига ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
3.2. Ижро этувчи органнинг сон таркиби бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.
3.3. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органига:
— ижро этувчи орган раҳбари ўринбосари, бош бухгалтер, бош муҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
— асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг раҳбарлари бўлган бошқарувчилар;
— акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим йўналишларини таъминловчи бошқа мутахассислар кириши мумкин.
3.4. Ижро этувчи орган аъзолари лавозим йўриқномаси томонидан белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат контракти шартлари, Акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатувчи кенгашининг, ижро этувчи органнинг қарорлари ва ижро этувчи орган раҳбарининг кўрсатмалари доирасида иш тутади.
Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи органни, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
3.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари мазкур Низомга мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа ҳолатлар муносабати билан акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ РАҲБАРИ
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
4.2. Ижро этувчи орган раҳбари акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилди, Умумий йиғилиш ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
4.3. Ижро этувчи орган раҳбари:
— акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
— акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруф қилиш.
— шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
— ишончномалар бериш;
— банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
— ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
— ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш ҳуқуқига эгадир.
4.4. Ижро этувчи орган раҳбарининг вазифалари:
— ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгашнинг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;
— Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
— ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
— жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
— ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
— жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
— жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
— жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши. Ижро этувчи органнинг раҳбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида Кузатувчи кенгашга ҳисобот беради.
(4.4-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
— жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
— давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
— жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
— хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
— жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган мажлиси баёнларини имзолаш;
— жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
— меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
— ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
—- жамоа музокараларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
— ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатувчи кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
— амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
— ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
4.5. Ижро этувчи орган раҳбарининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари контрактда у билан олдиндан келишиб олинади.
V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ ИШ ТАРТИБИ
5.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Ижро этувчи орган томонидан Кузатувчи кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг фикри ҳақида Кузатувчи кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида ижро этувчи орган раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган ижро этувчи орган аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
5.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлисини ижро этувчи орган раҳбари ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.
5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи котиби акциядорлик жамияти ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади. Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:
мажбурий тартибда Кузатувчи кенгаш раҳбарига ва тафтиш комиссияси раҳбарига;
бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақат ижро этувчи орган раҳбарининг рухсати бўйича;
амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.
VI. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамияти томонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.
6.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.
6.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак.
6.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолари аъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашини хабардор қилмоғи лозим.
6.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорлик жамиятига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб берадилар.
6.6. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишга олиб келган қарорга қарши овоз берган ижро этувчи орган аъзолари жавоб бермайдилар.
6.7. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида ижро этувчи орган аъзоларига ёки акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг айрим аъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.