Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонининг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ўзининг «VISA» дебет ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни жадаллаштиришга доир қисмини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва эркин муомаладаги валютада хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тасарруфларидаги иловага* мувофиқ корхона ва ташкилотлар билан Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда хорижий банклар томонидан чиқарилган «VISA» карточкаларини муомалага киритиш бўйича шартномалар тузишни 1994 йилнинг 10 июнигача таъминласинлар.