|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.01.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 январда 1306-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 августдаги 27/4-сонли «Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3460, 29.09.2023 й.) асосан 2024 йил 4 январдан ўз кучини йўқотади.
1. «Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида»ги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 2 ноябрдаги 16/2-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг кредит ва депозитлар бўйича фоизлар ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1998 йил 2 декабрь 558-сонли рўйхат рақами).
Марказий банк Бошқарувининг раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 октябрь,
25/8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 51-модда)