Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. 1-иловага мувофиқ вазирликлар ва идоралар корхоналарнинг айланма маблағларини (ишлаб чиқариш захираларини, тайёр маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотлари қолдиқларини ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришларини) ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини 1998 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсинлар, унинг натижаларини 1998 йилнинг 9 ойи бўйича бухгалтерия ҳисоботида албатта акс эттирсинлар.
Айланма маблағлар ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш 2-иловага* мувофиқ тармоқ эксперт комиссияларига юклансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Тармоқ эксперт комиссиялари 1-иловага мувофиқ вазирликлар ва идоралар бўйича айланма маблағларни қайта рўйхатдан ўтказиш натижаларини 1998 йил 1 декабргача умумлаштирсинлар ҳамда айланма маблағларнинг ҳақиқий аҳволи тўғрисидаги таклифларни, уларни тўлдириш манбалари, шу жумладан, бюджетдан қарзлар бўйича пеняларни ва корхоналарга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли вужудга келган банк кредитлари учун тўлов муддати ўтказиб юборилган фоизларни ҳисобдан чиқариш ҳисобига тўлдириш ҳақидаги таклифлар билан бирга, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этсинлар.
7. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига айланма маблағларни сақламаганлик, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар мавжудлиги, бухгалтерия ҳисоби қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тузатишлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар, шунингдек ушбу қонун бузишлар мунтазам равишда содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари кўрилишини назарда тутсинлар.