1.1. Мазкур бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (кейинги ўринларда — стандарт) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, бундан инвентаризацияси ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ўтказилган мол-мулк мустасно. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль)га мувофиқ товар-моддий захиралар инвентаризацияси бир йилда камида бир марта амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь)га мувофиқ асосий воситалар инвентаризацияси икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2.7. Ҳисобот йилидаги инвентаризациялар сони, уларни ўтказиш санаси, активлар ва мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан белгиланади, бундан мазкур стандартнинг 1.5 ва 1.6-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Доимий ишлайдиган ва ишчи инвентаризация комиссияларининг шахсий таркибини хўжалик юритувчи субъект раҳбари тасдиқлайди (1-иловага* мувофиқ буйруқ, қарор, фармойиш).
Буйруқлар бухгалтерия томонидан инвентаризацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар бажарилишини назорат қилиш китобида рўйхатга олади (2-илова*).
2.22. Инвентаризацияни расмийлаштириш учун 5 — 18-иловаларга* мувофиқ активлар ва мажбуриятлар инвентаризацияси бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатлари шакллари қўлланилади.
2.23. Инвентаризация тугаганидан кейин инвентаризация тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текширишлар ўтказилиши мумкин. Уларни инвентаризация комиссиялари аъзолари ва моддий жавобгар шахслар иштирокида албатта инвентаризация ўтказилган омбор, омборхона, шуъба ва ҳоказолар очилишига қадар ўтказиш керак. Инвентаризациялар тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади (3-илова*) ва инвентаризация тўғри ўтказилганлигини назорат тариқасида текширишларни ҳисобга олиш китобида рўйхатга олинади (4-илова*).
3.50. Тугалланмаган ишлаб чиқаришни инвентаризацияси унинг ҳажмлари ва ҳақиқий таннархини Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низом ва унинг асосида ишлаб чиқилган тармоқ йўриқномалари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ белгилаш мақсадини қўяди.
Кўрсатилган харажатларни ҳисобга олиш тартиби Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь)да белгиланади.
5. Инвентаризациядаги фарқларни тартибга солиш ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш тартиби
камомад ва бузилишларнинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ҳолларда, қийматликларнинг йўқотиш меъёрларидан ортиқча камомади ва қийматликлар бузилишидан йўқотишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш ва давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши ёки бюджет ташкилотида молиялаштиришни (фондларни) камайтиришга акс эттирилиши мумкин.
5.72. Ҳисобот йилида ўтказилган инвентаризация натижалари маълумотлари инвентаризацияда аниқланган натижалар қайдномасида (5-илова*) умумлаштирилади.
* 1 — 18-иловалар рус тилидаги матнда берилган.