Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Белгиласинки, кўрсатиб ўтилган комиссиялар аъзолари бошқа ишга ўтган ҳолларда уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар уларнинг таркибига киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 июль,
302-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 302-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 июлдаги 287-ф-сон фармойишида:
Молия вазирининг ўринбосари Ж. А. Қўчқоров ва «Ўзбекнефтегаз» миллий корпорацияси раисининг ўринбосари Х. Б. Жумаев мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари этиб тасдиқлансин, В. С. Беганов, И. А. Зайнутдинов кўрсатиб ўтилган вазифалардан озод этилсин.