|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
БУЙРУғИ
АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА БОШҚА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШ ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 сентябрда 1511-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш ва жорий этиш дастури» ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:
1. Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
3. Ушбу буйруқ бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Акбаров зиммасига юклатилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 26 август,
97-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34–36-сон, 269-модда)