Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони ҳамда «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-270-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-270-сон қарорига мувофиқ:
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари нотижорат ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши;
нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилгани;
нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли ва холис кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолиятини йўлга қўйиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармонига мувофиқ суд эксперти сифатида нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида фаолият юритаётган суд экспертларининг касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификатни олган шахслар Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ягона реестрга киритилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 февраль,
73-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган нотижорат ташкилот ҳисобланади.
3. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш учун таъсис этилган, штатида бир хил ёки турли хил суд экспертизаси йўналиши бўйича суд экспертлари (суд эксперти) бўлган ҳамда юридик шахс шаклида бўлган ташкилотдир.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият юритади.
Суд эксперти фақат битта нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
5. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муассасалари каби функцияларни амалга оширади, улар каби ҳуқуққа эга бўлади, мажбуриятларни бажаради ва жавобгар ҳисобланади.
7. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилишига рухсат берилган суд экспертизалари турларининг рўйхатида кўрсатилган суд экспертизаларини ўтказишга ҳақли.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга амал қилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари экспертиза тайинловчи органлар билан электрон ҳужжатлар алмашинувини таъминлашга мўлжалланган «E-ekspertiza» электрон ахборот тизимидан нодавлат суд экспертларини фойдаланиши учун тегишли шароитлар яратилишини таъминлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
8. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида рухсат этилган суд экспертизаси турлари бўйича шартномага мувофиқ тадқиқотлар ўтказиши мумкин. Тадқиқот натижалари бўйича эксперт фикри берилади.
9. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ўзининг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёхуд уни тасарруф этиш ҳуқуқи асосидаги бинога, тегишли суд экспертизасини хавфсиз ўтказиш имконини берадиган ва стандартлар талабларига мос бўлган ҳамда ҳар бир экспертиза турида фойдаланишга доир жиҳозларга қўйиладиган минимал талабларда кўрсатилган моддий-техник базага эга бўлиши лозим.
Бунда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари зарур ускунага эга бўлмаган тақдирда, шундай ускунага эга бўлган давлат суд-экспертиза муассасалари билан ҳақ эвазига шартнома асосида фойдаланишга рухсат этилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан суд-экспертлик фаолиятини турар жойда амалга ошириш тақиқланади.
11. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан суд экспертизалари ўтказилгани учун тўлов суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўланади. Экспертизани ўтказиш бўйича шартномага кўра тўлов амалга оширилмагани текшириш объектлари ва иш материалларини экспертиза ўтказмасдан қайтариш учун асос ҳисобланади.
12. Суд экспертизасини тайинлаган орган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилган суд экспертизаси хулосасига қўшилмаган тақдирда, қайта суд экспертизасини фақат давлат суд-экспертиза муассасаси ўтказади.
13. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари республиканинг барча ҳудудларидан, шунингдек, хорижий мамлакатлардан олинган буюртмалар асосида суд экспертизаси ва тадқиқотини ўтказиш ҳуқуқига эга.
14. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда тегишли давлат суд-экспертиза муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан маъқулланган илмий-методик қўлланмаларга, шунингдек, мустақил тарзда ишлаб чиқилган ва давлат суд-экспертиза муассасаларида синовдан ўтган методикаларга риоя қилиши лозим.
15. Суд эксперти лавозимдан бўшатилганда, вафот этганда ёки белгиланган тартибда қасддан жиноят содир этишда айбдор деб топилганда ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд экспертизасини ўтказишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар юзага келганда, унинг юритувида бўлган суд-экспертиза иши нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари томонидан бошқа малакали суд экспертига топширилиши мумкин. Бу тўғрисида суд экспертизасини тайинлаган органга дарҳол хабар берилади.
Суд-экспертиза ишини бошқа малакали суд экспертига топшириш имконияти бўлмаганда, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари уч иш кунида текшириш объектлари ва иш материалларини суд экспертизасини тайинлаган органга қайтаради. Бунда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти амалга оширилган тўловни шартномага мувофиқ қайтариб беради.
16. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан экспертизани тайинлаган орган (шахс) билан келишмасдан бошқа шахсларни экспертиза ўтказиш учун жалб қилишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертларига қўйиладиган талаблар
17. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари раҳбар ёрдамчиси, шунингдек, суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга эга бўлиши мумкин.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари давлат экспертиза муассасаларида асосий ёки ўриндошлик асосида фаолият юритиши мумкин эмас.
18. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида олий маълумотга эга бўлган шахслар суд эксперти лавозимини эгаллаши мумкин.
19. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судлангани олиб ташланмаган шахс суд эксперти сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
20. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари раҳбари ва суд экспертлари ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимларини оширишлари лозим.
21. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд эксперти томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда суд эксперти сертификатини олмасдан туриб ёки ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимини оширмасдан суд экспертизаси ўтказилишига йўл қўйилмайди.
22. Суд эксперти сертификатини олгандан кейин узлуксиз равишда беш йил давомида ўз ихтисослиги бўйича суд-экспертлик фаолиятини юритмаган шахс фақат қайта тайёрлаш курсларидан такроран муваффақиятли ўтгандан кейин суд экспертизасини ўтказишга ҳақли.
4-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига 2-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини нотижорат ташкилот сифатида ҳамда юридик шахс шаклида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг фирма номида унинг нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шу жумладан, суд-экспертлик фаолиятини якка тартибда амалга ошириш учун ташкил этилган суд-экспертлик бюроси эканлиги кўрсатилиши шарт.
3. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
2-боб. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
4. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари муассиси ёки унинг вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда ариза берувчи нодавлат суд-экспертиза ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилади.
5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
6. Ариза берувчи томонидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлиги ЯИДХП орқали Тизим томонидан автоматик тарзда текширилади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
нодавлат суд-экспертиза ташкилотини ташкил этиш, уларнинг муассислари ҳақидаги, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг давлат тилидаги баёни;
давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав, суд-экспертлик бюроси учун фақат устав;
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти бўлинганда ёки унинг таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанда, қайта ташкил қилинаётган нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, шу жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси. Бунда таъсис шартномаси ва (ёки) устав қабул қилингани тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни нодавлат суд-экспертиза ташкилоти муассислари томонидан ЯИДХП орқали электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин;
ҳар бир суд-экспертиза турлари бўйича уларни моддий-техник база билан жиҳозлашга қўйиладиган минимал талаблар асосида жиҳозланиш режаси (харид қилинадиган ёки фойдаланиши йўлга қўйиладиган ускуналар рўйхати).
9. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
10. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Марказ ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб 4 иш куни давомида уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги жиҳатидан кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, Марказ ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади;
давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилгани ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
12. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмагани;
қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингани;
ҳар бир суд-экспертиза турлари бўйича уларни моддий-техник база билан жиҳозлашга қўйиладиган минимал талаблар асосида жиҳозланиш режаси (харид қилинадиган ёки фойдаланиши йўлга қўйиладиган ускуналар рўйхати) мавжуд эмаслиги;
агар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида (низомларда) ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, Марказ ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингани тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
14. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари мазкур бобда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади.
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари қайта ташкил этилганда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда, улар ўн кун муддатда Марказга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш орқали киритилади.
16. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатлар ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда, бу ҳақида Марказни ўн кундан кечиктирмай ўзининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
Марказ нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг почта манзили ва раҳбари ўзгаргани ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш соати ичида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
18. Ариза берувчи Марказга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда — Марказ) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Марказ
Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади.
Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.
Сўровнома келиб тушгач,
4 иш куни мобайнида
3-босқич
Ариза берувчи
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилади.
Хабарнома олган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида
4-босқич
Марказ
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилгани ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юборади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):
III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Давлат тилидаги таъсис йиғилишининг баёни.
2. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав, суд-экспертлик бюроси учун фақат устав.
3. нодавлат суд-экспертиза ташкилоти бўлинганда ёки унинг таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида, қайта ташкил қилинаётган нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, шу жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси.
________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.
____________(давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш)
Рад этиш асослари:
1.
2.
3.
Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 14-бандига асосан ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, 5 иш куни мобайнида нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар янги берилган ҳисобланади.
_________________________
_____________________
(масъул шахснинг лавозими)
(Ф.И.О)
QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига 3-ИЛОВА
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
1. Ушбу Низом нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
малака ошириш — нодавлат суд экспертининг мазкур Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда амалий билимлари, кўникма ва малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида малака ошириш курсларида касбий билим ва кўникмаларини ошириши;
нодавлат суд эксперти — нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида суд экспертизасини ўтказувчи суд эксперти;
тингловчи — суд-экспертиза соҳасида қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш курсларига қабул қилинган шахс;
қайта тайёрлаш — олий маълумотга эга бўлган шахсларни нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида суд эксперти сифатида фаолият юритиши учун зарур билим ва малакага эга бўлиши учун касбга қайта тайёрлаш;
ҳуқуқий билимини ошириш — нодавлат суд эксперти сифатида фаолият юритиш учун лозим бўлган ҳуқуқий билимларни эгаллаш ва амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
3. Нодавлат суд экспертлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этиладиган давлат муассасаларининг рўйхатида кўрсатилган муассасалар (кейинги ўринларда — давлат муассасалари) томонидан ушбу рўйхатда белгиланган экспертиза турлари бўйича қайта тайёрланади ҳамда уларнинг малакаси оширилади.
Нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий билими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида оширилади.
Суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг амалий қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази базасида ташкил этилиши мумкин.
Давлат муассасалари қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни уч кун ичида ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилади.
Тақдим қилинган маълумотда нодавлат суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми, берилган ҳуқуқий ва малака оширгани бўйича берилган сертификат рақами ҳамда санаси кўрсатилади.
2-боб. Тингловчиларни қайта тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
4. Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлашнинг мақсади — суд экспертизалари муайян тури бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакани шакллантириш, талабгорни нодавлат суд эксперти сифатида фаолият юритишга тайёрлашдан иборат.
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш суд экспертларини қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблар асосида ташкил қилинади.
5. Қуйидагилар нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлашнинг вазифалари ҳисобланади:
тингловчиларни суд экспертизаси бўйича мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги мавжуд илмий ахборот ресурслари, илмий ва ўқув адабиётлари билан таништириш;
тингловчиларда суд экспертизаларининг муайян тури бўйича замонавий фан ва технологияга мувофиқ бўлган, илмий асосланган методикаларни амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш;
тингловчиларни муайян суд экспертизасининг шаклланиш босқичлари, замонавий суд экспертизасининг сўнгги ютуқлари ва имкониятлари ҳақида долзарб ахборот билан таъминлаш;
суд-экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш;
тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани шакллантириш.
6. Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар учун ташкил этилади.
7. Қайта тайёрлаш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат муассасалари ва нодавлат суд экспертининг ихтисослиги юзасидан давлат суд-экспертиза муассасалари базасида ўқитиш;
8. Давлат муассасалари ва нодавлат суд экспертининг ихтисослиги юзасидан давлат суд-экспертиза муассасалари базасида ўқитишда ўқув курси бошлангунга қадар таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича дастур тасдиқланади. Ушбу дастур суд экспертиза қонунчилиги ва соҳага оид ўзгаришларни инобатга олган ҳолда янгиланиб борилади.
Ишлаб чиқилган дастурлар асосида ўқув режаси ва ўқув амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунда таълим жараёнининг 40 (қирқ) фоизи назарий, 60 (олтмиш) фоизи амалий қисмга ажратилади.
Тингловчиларга таълим жараёнининг назарий қисми тегишли давлат муассасасида, амалий қисми тегишли давлат суд-экспертиза муассасасида ташкил этилади.
9. Давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида тингловчиларга амалий тажрибага эга амалиёт раҳбари бириктирилади.
Бунда бириктирилган амалиёт раҳбарига меҳнат ва фуқаролик қонунчилигига мувофиқ унинг меҳнатига тегишли қўшимча ҳақ тўланиши инобатга олинади.
Амалиёт раҳбарининг фаолияти давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан назорат қилинади ва бириктирилган тингловчиларни тўлиқ ва сифатли тайёрлашга масъул ҳисобланади.
10. Давлат муассасаларида ўқитиш 1+3, 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 25, 50 ёки 75 фоиз — мустақил равишда билим орттириш, 75, 50 ёки 25 фоиз — бевосита давлат муассасаларида) масофадан қайта тайёрлаш ёки манфаатдор ташкилотлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажариш шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.
Масофавий таълим тегишли соҳа мутахассисларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва масофадан ўқитишга мўлжалланган махсус таълим дастурлари орқали онлайн ҳамда офлайн тарзда амалга оширилади.
11. Нодавлат суд эксперти шартномага мувофиқ пулли асосда қайта тайёрланади.
Давлат муассасалари ва нодавлат суд экспертининг ихтисослиги юзасидан давлат суд-экспертиза муассасалари базасида қайта тайёрлашда шартноманинг тўлов миқдори улар томонидан ҳар бир тингловчининг қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар миқдори инобатга олинган ҳолда белгиланади.
12. Суд экспертизасининг муайян тури бўйича суд эксперти сифатида камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар ҳамда давлат суд-экспертиза муассасаларида суд эксперти сифатида сўнгги икки йил давомида узлуксиз ишлаб келаётган шахслар қайта тайёрлашдан ўтмасдан якуний имтиҳон топширишга ҳақли.
Нодавлат суд эксперти сертификатини олгандан кейин узлуксиз равишда беш йил давомида ўз ихтисослиги бўйича суд-экспертлик фаолиятини кўрсатмаган шахс фақат қайта тайёрлаш курсларидан такроран муваффақиятли ўтгандан кейин суд экспертизасини ўтказишга ҳақли.
13. Давлат муассасаларида суд экспертлари ўқув дастурлари ва режалари асосида қайта тайёрланади.
14. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг раҳбари суд экспертларининг ўз вақтида малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш учун масъул ҳисобланади.
3-боб. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш
15. Қайта тайёрлаш ўқув курсига қабул қилишни ташкил этиш учун ҳар йили давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тоқ сондан иборат қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссия) ташкил этилади. Ушбу қабул комиссияси календарь йил давомида фаолият юритади.
16. Қабул комиссияси таркибига давлат муассасаси раҳбари, тегишли соҳа бўйича тажрибали суд экспертлари ҳамда давлат муассасаси бўйсунадиган вазирлик ёки идора вакиллари киради. Давлат муассасаси раҳбари комиссия раиси ҳисобланади. Комиссия аъзолари ичидан унинг котиби тайинланади.
Комиссия унинг учдан икки қисми аъзолари ҳозир бўлганда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисларида котиб томонидан мажлис баённомаси юритилади.
17. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ўқув курслари, қоида тариқасида, йилига икки марта сентябрь ва март ойларида ташкил этилади.
18. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ўқув курси бошланишидан икки ой олдин бошланади ва ўқув курси бошланишига бир ой қолганда тўхтатилади.
19. Талабгорлар ўқув курсига суҳбат шаклида қабул қилинади ва қабул ўқув курси бошланишидан бир ой олдин бошланади.
20. Қайта тайёрлаш ўқув курси ташкил этилиши, ўқув курсларининг тегишли суд-экспертлик ихтисосликлари бўйича давомийлиги, тўлов миқдори, ҳужжатлар қабул қилинадиган ва суҳбат ўтказиладиган жой тўғрисида давлат муассасасининг веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.
21. Талабгор тегишли давлат муассасасининг расмий веб-сайти орқали ёки бевосита давлат муассасаси раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади. Аризада талабгорнинг муассасада таълим бериладиган тиллардан бирида таълим олиш ва имтиҳон топширишни истаги кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Қуйидаги ҳужжатлар давлат муассасаси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
экспертлик фаолияти ва турини тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари.
22. Қабул комиссияси котиби томонидан ҳар бир талабгор учун ҳужжатлар йиғмажилди шакллантирилади ва қабул комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
23. Суҳбат талабгорнинг умумий дунёқараши ва касбга қизиқиши, соҳа бўйича билимларини синовдан ўтказиш мақсадида қабул комиссияси томонидан ўзбек ёки бошқа тилларда ўтказилади.
24. Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорга икки нусхада қайта тайёрлаш ўқув курсида ўқиш тўғрисидаги шартномани имзолаш таклиф этилади.
25. Қайта тайёрлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган ва тўловни амалга оширган талабгорлар қайта тайёрлаш ўқув курсларига давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан қабул қилинади.
4-боб. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил қилиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
26. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқув машғулотлари маъруза, семинар, амалий машғулот, шунингдек, интерфаол ўқитиш шаклларида (амалий, лаборатория, кейс-стади, тренинг, дебат) ташкил қилинади.
Таълим жараёни ўзбек ёки бошқа тилларда амалга оширилади.
Шартнома тузган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, қоида тариқасида, ўн нафардан йигирма нафаргача тингловчидан иборат академик гуруҳлар шакллантирилади.
Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга бевосита қайта тайёрлаш, малака ва ҳуқуқий билимини ошириш бўйича таълим муассасаларида ўтказиладиган онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.
Электрон портфолио кўрсаткичлари ва онлайн тест синовлари натижалари асосида тингловчиларга малакавий ишини (рефератни) ҳимоя қилишга рухсат берилади.
27. Ўқув жараёнининг давомийлиги ўқув режасига мувофиқ белгиланади. Ўқув жараёни ҳафтасига кўпи билан 36 академик соат ҳажмида амалга оширилади. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми суд экспертларини қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.
Маъруза, семинар ва амалий машғулотнинг ўқув соатлари миқдори қайта тайёрлаш курсининг давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда маъруза ва семинар ўқув юкламасининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
28. Суд экспертларини қайта тайёрлаш суд экспертиза турларига боғлиқ равишда камида олти ойдан (24 ҳафта) кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.
29. Ўқув курсининг барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги — 80 дақиқа (икки академик соат) этиб белгиланади. Ўқув машғулотлари орасида танаффус эълон қилинади.
30. Ўқув курсининг ҳар бир модуль ёки бўлим якунида тингловчи танланган мавзу бўйича малакавий ишини (рефератни) ҳимоя қилади ва малакавий иши (реферат) ҳажми, ҳимоя қилиш, тақриздан ўтказиш тартиби ўқув дастурида белгиланади.
31. Амалий машғулотларда дастур асосида тингловчилар тегишли суд-экспертлик фаолияти бўйича тадқиқотлар ва текширувларни мустақил тарзда ўтказади ҳамда уларнинг натижаси бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш кўникмаларини эгаллайди.
32. Жорий, оралиқ ва якуний назорат, амалий машғулотлар натижаларини қайд қилиш, тингловчилар давоматини юритиш учун тегишли журнал юритилади.
33. Тингловчилар ўқув жараёнидан қуйидаги ҳолатларда давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан четлаштирилади:
давлат муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;
узрли сабабларсиз 24 академик соатдан кўп ўқув машғулотларини қолдирганлик учун;
ўз аризасига асосан;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилгани муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
5-боб. Тингловчилар билимини баҳолаш
34. Ўқув курсида тингловчиларнинг билими ва амалий кўникмалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Тингловчилар томонидан ўқув дастурларини ўзлаштириш даражаси жорий, оралиқ ва якуний назорат орқали аниқланади.
Якуний назорат ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлаш мақсадида тест ҳамда суҳбат шаклида ўтказилади.
Жорий, оралиқ ва якуний назорат ўтказиш жараёнида тингловчига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, махсус адабиётлардан, алоқа воситаларидан, шунингдек, бошқа манбалардан фойдаланиш, бошқа талабгорлар (тингловчилар) билан гаплашиш тақиқланади.
35. Ёзма ва амалий имтиҳон саволлари ўқув жараёнида ўзлаштирилган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан ўтказиш учун ўқув жараёнида ўтилган мавзулар ва материаллар асосида тузилади.
36. Қайта тайёрлаш курсини тамомлаган, якуний назоратларни муваффақиятли топширган тингловчиларга мазкур Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги диплом берилади.
37. Жорий, оралиқ ва якуний назорат кўрсаткичларидан норози бўлган тингловчи уч кун ичида давлат муассасаси раҳбари номига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун давлат муассасаси раҳбари буйруғи билан тоқ сондан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади. Қабул комиссияси аъзоларининг кўпи билан ярми апелляция комиссияси таркибига кириши мумкин.
Шикоят апелляция комиссияси томонидан тингловчи иштирокида уч кун ичида кўриб чиқилади ҳамда тингловчининг жорий, оралиқ ва якуний назорат кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш ёки ўзгартириш киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади. Комиссия қарори унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
6-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
38. Нодавлат суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари (кейинги ўринларда — Талаблар) суд экспертларининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари, таълим сифатини баҳолаш ва назорат қилиш бўйича ҳужжатларни давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Суд экспертларини қайта тайёрлаш, уларнинг малака ва ҳуқуқий билимини ошириш курслари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш, амалиёт ўташ, натижаларини баҳолаш ва назорат қилиш тартиблари давлат муассасаларининг коллегиал органи томонидан белгиланади.
39. Қуйидагилар суд экспертларини қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган асосий принциплар ва қоидаларни, қонунчилик ҳужжатлари нормаларини билиш, тўғри англаш ва қўллаш қобилияти;
суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш қобилияти;
илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш қобилияти;
турли вазиятларга нисбатан руҳий барқарорлик.
40. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган асосий принциплар ва қоидаларни, қонунчилик ҳужжатлари нормаларини билиш, тўғри англаш ва қўллаш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган асосий принциплар ҳамда қоидаларни, шунингдек, процессуал нормаларни билиш, уларнинг моҳиятини тушуниш ва қўллаш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини билиш ва уларнинг қонун билан кафолатланишини англаш;
давлат ҳокимияти органлари тизимини ва уларнинг ташкил этилиш асосларини билиш;
соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини билиш, тушуниш ва уларни амалиётда қўллай олиш.
41. Суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
суд экспертизаси соҳасидаги билимларни қўллаш кўникмаларига эга бўлиш;
мустақил ижодий фикрлаш ҳамда соҳага оид ҳуқуқий нормаларни тўғри, бир хилда тушуниш ва қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлай олиш;
суд экспертизаларининг методикаларини билиш, тадқиқотлар ўтказишда мустақил ва тўғри қўллай олиш;
дастлабки, қайта, қўшимча, комиссиявий ва комплекс экспертизалар бўйича тадқиқотларни ўтказа олиш;
суд экспертизаси соҳасида замонавий ахборот технологияларини мустақил қўллаш, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш;
суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда мавжуд хатоларни аниқлай олиш ҳамда бартараф этиш йўлларини билиш;
ўз фаолиятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишнинг асосларини билиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
42. Илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
суд-экспертиза соҳасида алоҳида мавзу ёки мавзунинг бир қисми бўйича илмий изланишлар ҳамда тажриба ўтказа олиш ва бундай фаолиятда иштирок этиш;
суд экспертизаларининг мавжуд методикаларини такомиллаштириш ёки янги методикалар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
янги турдаги суд экспертизаларини жорий қилиш бўйича тегишли илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.
43. Турли вазиятларга нисбатан руҳий барқарорлик қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
фаолиятида учраб турадиган зиддиятли вазиятларни олдиндан билиш ва баҳолай олиш;
суд-экспертлик фаолиятида юзага келадиган зиддиятли ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини билиш;
турли вазиятларда аниқ ва қонунга мувофиқ ҳаракат қилиш.
44. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган умумий талаблар, суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини баҳолаш ҳамда назорат қилиш тартиби тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.
7-боб. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш
45. Малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошираётган суд экспертларига ўқишнинг бутун даври мобайнида иш берувчи билан келишилган ҳолда асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолиниши мумкин.
46. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш курслари, давлат муассасаси томонидан тасдиқланган график-тақсимот асосида ташкил этилади.
47. Суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимлари шартномага мувофиқ тўлов асосида оширилади.
48. Нодавлат суд экспертининг навбатдаги малака ва ҳуқуқий билимини ошириш муддатидан камида бир ой олдин нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари тегишли давлат муассасасига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
49. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тегишли ўқув курси бошланишидан камида ўн кун олдин шартномага мувофиқ тўлов амалга оширилади.
8-боб. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш
50. Суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билими алоҳида ўқув дастурлари асосида шартномага мувофиқ пулли асосда оширилади.
Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат муассасаларида ўқитиш;
масофавий таълим.
Давлат муассасаларида ўқитиш 1+3, 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 25, 50 ёки 75 фоиз — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 75, 50 ёки 25 фоиз — бевосита давлат муассасаларида) масофадан малака ошириш ёки манфаатдор ташкилотлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажариш шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари мавжуд бўлган тақдирда қўлланади.
Масофавий таълим тегишли соҳа мутахассисларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва масофадан ўқитишни амалга оширишга мўлжалланган махсус таълим дастурлари орқали онлайн ҳамда офлайн тарзда амалга оширилади.
51. Суд экспертларининг малакасини ошириш муддати икки ҳафтани, ҳуқуқий билимларини ошириш муддати бир ҳафтани ташкил қилади.
Ўқув жараёни гуруҳ таркибида ёки якка тартибда суд экспертизаларининг муайян бир тури бўйича ташкил этилади.
52. Давлат муассасалари:
мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
фанларнинг суд экспертиза амалиёти билан боғлиқлигини таъминлайди, ўқув жараёнига суд экспертизаси соҳасидаги илғор илмий тадқиқотлар натижалари, педагогик технологиялар, машғулотлар ўтказишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
суд экспертлари томонидан ўз мутахассислиги бўйича янги назарий билимлар ва замонавий тадқиқот усуллари, илғор амалий тажрибадан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришни таъминлайди;
мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқилган суд экспертизаси фанларига тааллуқли илмий, методик ва техник янгиликлар, илғор тажрибани ўрганади ҳамда ўқув жараёнига жорий қилади;
ўқув жараёнининг лозим даражада ташкил қилиниши ва ўтказилиши учун жавоб беради.
53. Ўқув жараёни муайян йўналиш бўйича узлуксиз машғулотлар тарзида (кун давомида бошқа турдаги машғулотларга жалб этмасдан) амалга оширилади.
54. Нодавлат суд экспертларининг малакасини ошириш жараёнида малакавий амалиёт ўтказилиши назарда тутилади.
55. Нодавлат суд экспертини малака ва ҳуқуқий билимни ошириш курсига қабул қилиш бўйича давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
56. Нодавлат суд экспертлари қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:
давлат муассасаси ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;
узрли сабабларсиз 8 академик соатдан кўп ўқув машғулотларини қолдирганлик учун.
57. Нодавлат суд эксперти ўз аризасига кўра ўқув жараёнидан четлаштирилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра ўқишни давом эттира олмаган нодавлат суд экспертига келгусида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқиш имкони берилади.
58. Нодавлат суд экспертини ўқув жараёнидан четлаштириш давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва бу ҳақида тегишли нодавлат суд-экспертиза ташкилотига хабар берилади.
9-боб. Нодавлат суд экспертларининг билимини баҳолаш
59. Ўқув жараёнига жалб қилинган суд экспертлари билимлари якуний назоратлар натижасига кўра баҳоланади.
Малака ва ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича якуний назорат компьютерда топшириладиган тест ёки ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.
Тест синовларининг натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
60. Якуний назоратни ўтказиш учун давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига давлат муассасаси бўйсунадиган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари улар билан келишган ҳолда киритилиши мумкин.
Якуний назорат натижалари комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган қайднома варақаларига киритилади.
61. Малака ошириш ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган нодавлат суд экспертига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.
Ҳуқуқий билимини ошириш ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган нодавлат суд экспертига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.
62. Якуний назоратлардан ўта олмаган ёки узрли сабабларга кўра уларда иштирок эта олмаган нодавлат суд экспертига унинг аризасига кўра бир ой ичида якуний назоратни қайта топшириш имкони берилади.
63. Белгиланган муддатларда малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширмаган ёки якуний назоратдан қайта ўта олмаган нодавлат суд эксперти малакасини ва ҳуқуқий билимини оширишдан ўтмаган деб ҳисобланади.
64. Малакасини ва ҳуқуқий билимни оширишдан ўтмаган нодавлат суд эксперти ушбу Низомда белгиланган тартибда малака ва ҳуқуқий билимини ошириш курсида такроран ўқиши мумкин.
65. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишдан ўтган нодавлат суд экспертлари тўғрисидаги маълумотни уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилади.
66. Белгиланган муддатларда нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимлари оширилишини таъминламаган нодавлат суд-экспертиза ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан огоҳлантириш берилади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
67. Малакасини ва ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтган суд экспертлари тўғрисидаги маълумот Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритилади.
10-боб. Якунловчи қоида
68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
__________________________________
(давлат муассасасининг номи)
________________________________га
(муассаса раҳбарининг Ф.И.О.)
__________________________________
(нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номи)
_______________________________дан
(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)
Суд экспертларининг малакасини/ҳуқуқий билимини ошириш бўйича ариза
Суд экспертларининг малака/ҳуқуқий билимини ошириш курсларида қуйидаги ходим(лар)ни ўқитиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман:
Т/р
Ходим(лар)нинг Ф.И.О.
Ходим(лар)нинг лавозими
Мутахассислик номи
1.
2.
3.
____________________________
_________________
______________________
(раҳбар лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О.)
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20_____ йил _________________________________дан 20______ йил ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________гача
тури бўйича _____________ соатга мўлжалланган Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш курсида таълим олиб, ___________ баҳога ҳимоя қилди ва қайта тайёрлаш ўқув курсини муваффақиятли тамомлади.
Муҳр ўрни
Директор _____________
Сана _____________
Қайд рақами __________
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_________________________________
(Давлат муассасасининг номи)
нодавлат суд экспертининг малакасини оширгани тўғрисида
(нодавлат суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)
20____ йил «____» _____________ дан 20____ йил «____» _____________ гача _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________соатли
____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ни
(малака ошириш курсининг номи)
муваффақиятли тамомлади.
Мазкур сертификат нодавлат суд экспертининг суд экспертизасининг _____________________________
касбий лаёқатини тасдиқлайди.
Комиссия раиси
___________________________
__________________
(Ф.И.О)
(имзо)
Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
QR-код
____________________________
____________________________
Амал қилиш муддати 2 йил
Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
___________________________________________
(Давлат муассасасининг номи)
нодавлат суд экспертининг ҳуқуқий билимини оширгани тўғрисида
(нодавлат суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)
20____ йил «_____» ______________ дан 20____ йил «_____» ____________ гача _____________________________________________________________________________________________________________________________________________соатли
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ни
(малака ошириш курсининг номи)
(курснинг номи)
муваффақиятли тамомлади.
Мазкур сертификат нодавлатсуд экспертининг суд экспертизасининг ____________________________ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.
Комиссия раиси
____________________________
__________________
(Ф.И.О)
(имзо)
Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
QR-код
Амал қилиш муддати 2 йил
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига 4-ИЛОВА
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нодавлат суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификатни олган шахсларни Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти — шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган нотижорат ташкилот;
суд эксперти сертификати — муайян суд экспертизаси тури бўйича нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертининг касбий лаёқатини тасдиқловчи ҳужжат;
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр) — суд эксперти сертификатини олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базаси.
3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
4. Марказ ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
5. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровномалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровномалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни сўровномаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумот ва ҳужжатларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
8. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, Face-ID, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Ягона реестрга киритиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
11. Ариза берувчи Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
12. Ваколатли орган 5 иш куни ичида сўровномани кўриб чиқиб, ариза берувчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Ягона реестрга киритилгани ҳақидаги 3-иловага мувофиқ маълумотномани ёки Ягона реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги 4-иловага мувофиқ хабарномани Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Марказ маълумотнома ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Марказ ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
13. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
ариза берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунида нодавлат суд эксперти учун белгиланган талабларга жавоб бермаганда.
14. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчи бир ой муддатда рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Ягона реестрни юритиш тартиби
15. Ягона реестр ваколатли орган томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
суд экспертига берилган тартиб рақами;
Ягона реестрга киритилган сана;
суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми;
суд эксперти фаолият юритадиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи, манзили, телефон рақами;
суд экспертининг ихтисослашган суд-экспертиза турлари;
суд эксперти сертификатининг реквизитлари;
Ягона реестрдан чиқарилган сана;
қўшимча маълумотлар (малака ва ҳуқуқий билимни оширганлик ва бошқа).
16. Ягона реестр ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда юритилади.
17. Ягона реестрдан маълумот олиш бепул амалга оширилади.
4-боб. Ягона реестрга ўзгартириш киритиш тартиби
18. Суд эксперти қуйидаги ҳолларда 5 иш кунида Марказга бевосита ўзи келиб мурожаат этиши ёхуд ЯИДХПда электрон шаклда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдириши лозим:
суд эксперти фаолият юритадиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари номи, жойлашган жойи (почта манзили) ёки телефон рақами ўзгарганда;
суд экспертининг ихтисослашган суд-экспертиза турлари сони кўпайганда;
суд эксперти навбатдаги малака ва ҳуқуқий билимини оширганда.
20. Ваколатли орган ариза берувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида Реестрга ўзгартириш киритади ва маълумотномани Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
5-боб. Ягона реестрдан чиқариш тартиби
21. Қуйидаги ҳолларда суд эксперти тўғрисидаги маълумотлар Ягона реестрдан чиқарилади:
нодавлат суд эксперти ўзини Ягона реестрдан чиқариш тўғрисида ариза берганда;
суд эксперти вафот этганда;
Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунида нодавлат суд эксперти учун белгиланган талабларга жавоб бермаганда;
суд эксперти нодавлат суд-экспертиза ташкилотидан ишдан бўшаганда.
22. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд эксперти билан меҳнат муносабатлари тугатилган тақдирда, бу ҳақида беш кун муддатда ваколатли органга ёзма тарзда маълум қилиши шарт.
23. Ягона реестрдан чиқариш ваколатли органнинг қарори билан расмийлаштирилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Марказ ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
25. Ваколатли орган ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Марказ фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади.
26. Нодавлат суд экспертлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни Ягона реестрга киритиш рад этилгани ёки Ягона реестрдан чиқарилгани юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга ёки бошқа органларга шикоят қилишлари мумкин.
27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
2. Реал вақт режимида
3-босқич
Ваколатли орган
Ваколатли орган ариза берувчи Ягона реестрга киритилганлиги ҳақидаги 3-иловага мувофиқ маълумотномани ёки Ягона реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани тегишли Марказга ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади
5 иш куни ичида
4-босқич
Марказ
1. Маълумотномани ёки QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1. 10 дақиқа ичида
2. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
2. Ариза берувчининг сўровига кўра
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишга доир
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи шахс тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси:
2. Исми:
3. Отасининг исми:
4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
5. Телефон рақами:
6. Яшаш манзили:
II. Суд эксперти фаолияти тўғрисида маълумот:
7. Суд эксперти фаолият юритувчи нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шу жумладан, суд-экспертлик бюросининг номи:
8. Суд эксперти фаолият юритувчи нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг манзили:
9. Суд эксперти сертификатининг реквизитлари:
10. Ихтисослашган суд-экспертиза тури:
III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Суд эксперти сертификати.
2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотига ишга қабул қилингани тўғрисидаги буйруқ.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қасддан содир этган жиноятлари учун судланган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланганлиги ёки судлангани олиб ташлангани юзасидан маълумотлар.
Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритилганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
№ _________
Суд экспертининг (ариза берувчи) Ф.И.О. __________________________________________
Суд эксперти фаолият юритувчи нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шу жумладан, суд-экспертлик бюросининг номи ва манзили: _______________________________________________________________
Ягона реестрга киритилган сана ва рақами: _______________________
Маълумотномани берган масъул шахс Ф.И.О: ______________________________________
Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.
QR-код
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш рад этилганлиги тўғрисида
ХАБАРНОМА
№ _________
Суд экспертининг (ариза берувчи) Ф.И.О. __________________________________________
Суд эксперти фаолият юритувчи нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шу жумладан, суд-экспертлик бюросининг номи ва манзили: _______________________________________________________________
Ягона реестрга киритиш рад этилган сана ва рақами: _______________________
Маълумотномани берган масъул шахс Ф.И.О: ______________________________________
Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.
QR-код
Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестри шакли
Суд экспертига берилган тартиб рақами
Ягона реестрга киритилган сана
Суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми
Суд эксперти фаолият юритадиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи, манзили, телефон рақами
Суд эксперти ихтисослашган суд экспертизаси турлари
Суд эксперти сертификати реквизитлари
Ягона реестрдан чиқарилган сана
Қўшимча маълумотлар
(малака ва ҳуқуқий билимни оширганлик ва бошқа)
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) ваколатларини ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Комиссия:
нодавлат суд эксперти сифатида суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат учун тест синовлари ҳамда суҳбат шаклида имтиҳон ўтказиш ҳамда натижаларига кўра сертификат бериш;
нодавлат суд экспертларини даврий аттестациядан ўтказиш;
нодавлат суд экспертларининг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли ва холис кўриб чиқилишини таъминлаш;
нодавлат суд экспертларининг суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
интизомий иш юритиш — нодавлат суд эксперти томонидан қонунчилик ҳужжатлари, нодавлат суд экспертларининг касб этикаси қоидаларининг бузилиши аниқлангани, нодавлат суд экспертининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлари, экспертиза тайинлаш ваколатига эга органларнинг (шахсларнинг) тақдимномалари (ажримлари) бўйича Комиссия томонидан ўтказиладиган ўрганиш;
малака имтиҳони — нодавлат суд эксперти сифатида суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш истагидаги шахснинг танланган ихтисослик бўйича билим ва малакасини тест синовлари ҳамда суҳбат шаклида аниқлаш жараёни;
нодавлат суд эксперти — нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида суд экспертизасини ўтказувчи суд эксперти;
талабгор — суд экспертизаси соҳасида қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ёки суд экспертизасининг муайян тури бўйича суд эксперти сифатида камида беш йиллик иш стажига эга бўлган ёхуд давлат суд-экспертиза муассасаларида суд эксперти сифатида сўнгги икки йил давомида узлуксиз ишлаб келаётган ҳамда нодавлат суд эксперти сифатида суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс.
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг Комиссия фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
5. Комиссия ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Комиссиянинг қабул қилган қарорлари тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6. Комиссия фаолиятининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
2-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
7. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан камида тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда уч йил муддатга тасдиқланади.
Комиссия таркиби давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат экспертиза ташкилотларининг тажрибали суд экспертлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда жамоат ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади. Бунда Комиссия таркибига айни бир ташкилотдан бир нафардан ортиқ аъзо киритилишига йўл қўйилмайди.
8. Комиссия раиси ва унинг ўринбосари давлат суд-экспертиза муассасаси вакилларидан тайинланишига йўл қўйилмайди.
10. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳолатларда Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз аризасига биноан;
суд эксперти мақоми тўхтатилган ёки тугатилганда;
иш жойи ўзгарганда ёки ишдан бўшатилганда;
ушбу Низом талабларини қўпол равишда бузганда;
соғлиғининг ҳолатига кўра вазифаларини бажариш имкони бўлмаганда;
Комиссия йиғилишларида узрли сабабларсиз кетма-кет уч марта иштирок этмаганда.
Ушбу банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича Комиссия аъзосини Комиссия таркибидан чиқариш масаласи Комиссия раиси томонидан киритилади.
Комиссия аъзосини Комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор Комиссия аъзоларининг учдан икки қисми овозлари билан қабул қилинади.
Бунда қабул қилинган қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Қабул қилинган қарор ҳақида Комиссия таркибидан чиқарилган Комиссия аъзосига ёзма равишда маълум қилинади.
Комиссия аъзоси Комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
Комиссия таркибидан чиқарилган аъзо ўрнига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда Комиссия тасдиқланган муддат доирасида янги аъзо киритилади.
11. Комиссия аъзоси бўлган нодавлат суд эксперти юзасидан интизомий иш ёки малака имтиҳони натижалари бўйича шикоят кўриб чиқилаётган ҳолларда, улар Комиссия аъзоси мажлисда қатнашишга ҳақли эмас.
Комиссиянинг аъзоси қуйидаги ҳолларда рад этилиши керак:
Комиссия мажлиси кўрилаётган масалалар бўйича талабгор, суд эксперти ва бошқа манфаатдор шахс Комиссия аъзосининг яқин қариндоши бўлса;
Комиссия мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт.
12. Комиссиянинг мажлиси, агар унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Кворум бўлмаган ҳолда, Комиссиянинг мажлисига ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча хабар қилинади.
13. Комиссия мажлислари заруратга қараб, бироқ олти ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси Комиссия мажлиси ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.
14. Комиссия қарорлари унинг мажлисида қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссиянинг қарорлари улар қайси мажлисда қабул қилинган бўлса, ўша мажлисда раислик қилувчи томонидан эълон қилинади.
15. Комиссиянинг ишини юритиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тайинланадиган Комиссиянинг масъул котиби (кейинги ўринларда — масъул котиб) зиммасига юкланади. Масъул котиб Комиссиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Масъул котиб:
Комиссиянинг мажлисида кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлайди ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
Комиссия аъзоларини, шунингдек, ариза берган шахсларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида хабардор қилади;
Комиссия мажлисларининг баённомаларини юритади ва сақлайди;
раислик қилувчининг Комиссия мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича бошқа топшириқларини бажаради, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
16. Комиссия қуйидагиларни амалга оширади:
малака имтиҳонларини ўтказади ва уларнинг натижаларини тасдиқлайди;
суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
нодавлат суд экспертларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
нодавлат суд экспертларининг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқади;
нодавлат суд экспертининг суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
17. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
талабгорлар, суд экспертлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
сертификатнинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида тегишли ташкилотларнинг мурожаатлари бўйича хулосалар бериш;
ушбу Низомда назарда тутилган ҳолларда, талабгорлардан малака имтиҳонларини ўтказиш ва топшириш натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш вақтида манфаатдор шахслар ва тегишли ташкилотлардан қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш ҳамда зарур мутахассисларни иш юзасидан жалб этиш;
умумлаштириш ва таҳлил натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш.
18. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидагиларга мажбур:
Комиссияга кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга;
қонунчилик ҳужжатларига, суд-экспертлик фаолиятининг асосий принципларига қатъий риоя этишга.
Комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Малака имтиҳонларини ўтказиш ҳамда суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби
19. Малака имтиҳонлари Комиссия томонидан умумий ҳуқуқий билимлар ва суд-экспертлик фаолияти бўйича махсус билимлар юзасидан икки босқичда — тест синовлари ҳамда суҳбат шаклида ташкил этилади.
20. Комиссиянинг малака имтиҳонларни ўтказиш бўйича йиғилишлари расмий веб-саҳифаларда реал вақт режимида трансляция қилинади.
21. Комиссиянинг битта мажлисида бир нечта талабгорлар учун малака имтиҳони ўтказилганда талабгорлар малака имтиҳонига, қоида тариқасида, беш нафаргача талабгордан иборат гуруҳ шакллантирилиб, навбат бўйича киритилади.
Талабгорлар малака имтиҳонига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
22. Тест ва суҳбат саволлари Комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгилаб борилади.
23. Тест ва суҳбат саволлари талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган саволлар Комиссия масъул котиби томонидан принтерда чоп этилади ва талабгорга тақдим қилинади.
24. Тест саволлари бешта ҳуқуқий ҳамда ўз бешта суд-экспертлик фаолиятига оид саволлардан иборат бўлади.
Суҳбат саволлари битта ҳуқуқий, учта суд-экспертлик фаолиятига оид саволлар ҳамда битта казусдан ташкил топади.
25. Талабгорларга тест саволларини ечиш учун йигирма дақиқа ҳамда суҳбат саволларига жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ўн беш дақиқа вақт ажратилади.
26. Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
танлов ёки малака имтиҳони тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.
Талабгорнинг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни танловда ёки малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади ва Комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Танловда ёки малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида малака имтиҳонларига қўйилмайди.
27. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг талабгор тест жавобларини тақдим қилган ҳолда, Комиссияга суҳбат саволлари бўйича жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.
Талабгор саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг унинг хонадан чиқишига рухсат берилади.
28. Тест саволларининг ҳар бир тўғри жавоби икки баллик тизимда баҳоланади.
29. Малака имтиҳони натижаларини аниқлаш учун Комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини 10 баллик ҳамда казус жавобларини 20 баллик тизимда баҳолайди.
Бунда Комиссиянинг ҳар бир аъзоси талабгорни берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланиш қобилиятига кўра баҳолайди.
30. Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш бюллетенида балларни ҳамда тест натижаларини ҳисоблаб чиқиш учун Комиссия аъзолари орасидан беш кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш бюллетенларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги йиғма баҳолаш бюллетенига киритилади ва Комиссия аъзоларига эълон қилинади.
31. Малака имтиҳонлари натижаларига кўра 55 баллдан юқори балл тўплаган талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилади.
32. Малака имтиҳонини муваффақиятли тарзда топширган талабгорларга ушбу Низомга 4-иловага суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.
33. Суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
сертификат эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
сертификат рақами ва берилган санаси;
экспертиза мутахассисликлари (турлари) рўйхати;
сертификатнинг амал қилиш муддати;
Комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг муҳри.
5-боб. Нодавлат суд экспертларининг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиш тартиби
34. Комиссия томонидан бевосита экспертиза тайинлашга ваколатли органлар, Адлия вазирлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қуйидаги мазмундаги тақдимнома, билдирги ҳамда мурожаатлари кўриб чиқилади:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган суд экспертизасини ўтказиш тартиби ва муддатларининг бузилгани;
тегишли эксперт мутахассислиги (тури) бўйича суд экспертининг ваколат ва малакасидан ташқарига чиқадиган масалалар;
тақдим этилган тадқиқот материалларини зарур даражада сақлаш чораларининг кўрилмагани оқибатида уларни йўқотиш ёки уларнинг бузилишига олиб келгани ҳамда иш далилсиз қолишига сабаб бўлгани;
суд экспертининг касб этика қоидаларига риоя қилинмагани.
35. Тақдимнома, билдирги ҳамда мурожаатлар Комиссия томонидан улар масъул котибга келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.
36. Комиссияга киритилган масала ўз исботини топиши нодавлат суд экспертининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
37. Комиссия нодавлат суд эксперти томонидан суд экспертизаларини ўтказиш тартиби қўпол равишда бузилгани аниқланган тақдирда, унинг суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
38. Нодавлат суд экспертларининг суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган ҳолатларда Комиссия томонидан тўхтатиб турилади ёки бекор қилинади.
39. Комиссия томонидан Адлия вазирлигининг қуйидаги ҳолатлар бўйича тақдимномасига асосан нодавлат суд экспертининг суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатини амал қилиши тўхтатилади:
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ҳар бир суд-экспертиза турлари бўйича уларни моддий-техник база билан жиҳозлашга қўйиладиган минимал талабларига мос бўлган моддий-техник базаси мавжуд бўлмаса, бундан давлат суд-экспертиза муассасаларининг моддий-техник базасидан шартнома асосида фойдаланилаётган ҳоллар мустасно;
белгиланган тартибда ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимларини оширмаса;
нодавлат суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинмаганда.
40. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг нодавлат суд эксперти ушбу тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган асослар бекор бўлгунга қадар фаолиятини тўхтатиб туриши шарт.
41. Сертификатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, нодавлат суд эксперти суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади ва у Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификатни олган шахсларнинг ягона реестридан чиқарилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
42. Комиссия мажлисларида баённома юритилади ҳамда мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Комиссиянинг қароридан рози бўлмаган Комиссиянинг аъзоси комиссия мажлисининг баённомасига киритиладиган ўзининг нуқтаи назарини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.
43. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай Комиссия мажлиси баённомасидан кўчирма масъул котиб имзоси билан манфаатдор шахсларга юборилади ёки тилхат олинган ҳолда топширилади.
44. Нодавлат суд экспертларининг суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш бўйича маълумотлар Комиссия томонидан тегишли давлат органларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
45. Комиссиянинг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Нодавлат суд экспертларининг малака имтиҳондан четлаштириш ҳақида
ДАЛОЛАТНОМА
Тошкент шаҳри
20___ йил «____» ____________
Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, нодавлат суд экспертларига суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказишда ушбу Низомнинг 26-банди талабларига асосан талабгор ________________________________________
_____________________________________ қуйидаги сабабларга кўра
(Ф.И.О.)
танловдан соат _____:_____ да четлатилди:
¯
мобил телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланди;
¦
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;
¯
танлов тугамасидан хонадан ташқарига чиқди.
Комиссия аъзоси
__________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзоси
___________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзоси
___________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
».
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси аъзосининг
БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ
Т/р
Малака имтиҳони бўйича талабгорларнинг Ф.И.О.
Қўйилган балл
1-савол
(0 — 10)
2-савол
(0 — 10)
3-савол
(0 — 10)
4-савол
(0 — 10)
Казус
(0 — 20)
1.
2.
3.
4.
5.
...
Комиссия аъзоси
___________________
____________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссиясининг ____-сон мажлиси
ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ
Т/р
Малака имтиҳони бўйича талабгорнинг Ф.И.О.
Комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва улар томонидан қўйилган баллар
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
Ф.И.О.
(балл)
1.
2.
3.
...
Комиссия аъзоси
_______________________
____________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзоси
_______________________
____________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзоси
_______________________
____________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(нодавлат суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)
20___ йил «____» _______________ дан 20___ йил «____» ________________ гача ________________________________________________________________________________________________________________________________________соатли
Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг ________________________________ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.
Комиссия раиси
____________________________
_____________________
(Ф.И.О)
(имзо)
Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамаси «Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 мартдаги 180-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 50-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига 7-илованинг 6-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/73/0164-сон)