1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддат | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | Қон билан ишлаш хизмати | Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини ислоҳ қилиш, шу жумладан, мазкур «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда ишчи гуруҳ таркибига республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа даволаш-профилактика ташкилотлари вакиллари киритилишини назарда тутиш. | 2026 йил январь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «UZINFOCOM» МЧЖ, Республика қон қуйиш маркази |
2. | Қон маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни стандартлаштириш. | 1. Қон билан ишлаш хизматидаги барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солиш ҳамда қон хизмати учун стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларини ишлаб чиқиш мақсадида соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. | 2026 йил январь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази |
2. Халқаро тажриба асосида қон ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва лаборатория текширувларини ўтказиш бўйича қон билан ишлаш хизматидаги барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солиш учун қон хизматининг стандарт операцион жараёнлар, хавфсизлик баённомаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил май | ||||
3. Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари бўйича ходимларни ўқитиш режа-жадвали ва дастурини тасдиқлаш. | 2026 йил апрель | ||||
4. Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари бўйича 1 ҳафталик (72 соатлик) семинарлар ташкил қилиш ва барча қон хизмати ташкилотлари ходимларини ўқитиш. | 2026 йил май — август (режа-жадвал асосида) | Республика қон қуйиш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари | |||
5. Қон хизмати ташкилотлари учун қўлланиладиган сарфлов воситаларини харид қилиш, қон ва қон препаратларини қайта ишлаш, лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа иш жараёнларига стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларини жорий этиш. Бунда зарур моддий-техника база шакллантирилиши, шу жумладан, ўз вақтида харид қилиниши ва ўрнатилишини таъминлаш. | 2026 йил октябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази | |||
3. | Қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёжни шакллантириш, тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, етказиш ва беморга қуйиш, таҳлил ва ҳисоботларни юритиш, сифат назоратини таъминлаш ва қон маҳсулоти муомаласини мониторинг қилиш жараёнларини бошқариш тизимини жорий этиш. | 1. «Эҳтиёж — қайта ишлаш — етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларни такомиллаштириш. | 2026 йил январь — июль | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази |
2. Янгиланган бизнес-жараёнлар бўйича ходимларнинг билимларини ошириш. | 2026 йил август-сентябрь | ||||
3. «Эҳтиёж — қайта ишлаш — етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларни бошқариш тизимини амалиётга жорий этиш. | 2026 йил октябрь | ||||
4. | Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларидаги иш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари захираси реестрини яратиш. | 1. Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси доирасида қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари захираси реестрига қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш. 2. «Қон маҳсулотларини электрон ҳисобга олиш ва юритиш» электрон ахборот тизимини яратиш. Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси орқали қон ва унинг таркибий қисмлари ҳаракатини назорат қилиш, эҳтиёжни шакллантириш, буюртма бериш, захирани онлайн кузатиш, қон ва унинг таркибий қисмлари реестрини шакллантириш имкониятини яратиш. Бунда қон билан ишлаш хизмати бўйича барча жараёнларни Республика қон қуйиш маркази томонидан мувофиқлаштириш ҳамда эҳтиёжлар асосида қон ва унинг таркибий қисмлари билан тиббиёт муассасалари узлуксиз таъминланишини назорат қилиш назарда тутилади. | 2026 йил якунига қадар | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «UZINFOCOM» МЧЖ, Республика қон қуйиш маркази |
3. «Қон маҳсулотларини электрон ҳисобга олиш ва юритиш» электрон ахборот тизимида ишлаш бўйича ходимларни ўқитиш режа-жадвали ва дастурини тасдиқлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
4. Режа-жадвал асосида ходимларни ўқитиш. | 2027 йил январь-февраль | ||||
5. «Қон маҳсулотларини электрон ҳисобга олиш ва юритиш» электрон ахборот тизимини жорий этиш. | 2027 йил март | ||||
5. | Қон донорлиги ҳамда унинг аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш. | 1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари билан ҳамкорликда беғараз донорлик акцияларини ўтказиш. 2. Жамоат жойларида, шу жумладан, савдо шохобчалари (бозорлар, маркетлар ва бошқалар), таълим ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари, дам олиш зоналари, маданий, кўнгилочар муассасалар ҳамда олий таълим ташкилотларида кўчма донорлик пунктларини ташкил қилиш. | 2026 — 2030 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. Қон донорлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқиш. 4. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламли ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш ва ёритиб бориш. | 2026 — 2030 йиллар (ҳар йили) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги | |||
6. | Аҳоли орасида беғараз донорлик акцияларини ташкил этиш. | 1. Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш. | 2026 — 2030 йиллар | Ижрочилар маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Ҳар чоракда «Қон донорлиги ҳафталиги» миллий акциясини ўтказиш режа-жадвалини туман (шаҳар) кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаб бориш. | Ҳар чоракда | ||||
3. Давлат ташкилотларида «Қон донорлиги ҳафталиги»ни ҳар ойда режа-жадвалга мувофиқ ўтказиб бориш ҳамда мазкур йўналишда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш. 4. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишонига сазовор бўлган шахслар ва кўп йиллар беғараз қон топшириб келаётган донорлар билан ёшлар ва талабалар учрашувларини ташкил этиш. 5. Жойларда ва ташкилотларда ўтказиладиган донорлик акцияларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. | 2026 — 2030 йиллар | ||||
7. | Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳамда кўчма донорлик пунктларини ташкил қилиш орқали қон захирасини кўпайтиришга ҳисса қўшиш учун мотивацион дастурларни ташкил этиш. | 1. Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳамда кўчма донорлик пунктларини ташкил қилишда иштирок этган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларга «Қон хизматининг фахрий дўсти» сертификатини бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил февраль | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. «Қон хизматининг фахрий дўсти» сертификати берилган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлари вакилларини Бутунжаҳон донорлар куни байрамида тақдирлаш. | 2026 — 2030 йиллар | ||||
8. | Қон йиғувчи мобил гуруҳларнинг моддий-техника базасини кучайтириш. | Қон йиғувчи мобил гуруҳларга 14 та махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини харид қилиш. | 2026 йил декабрь | Маҳаллий бюджет маблағлари 5 млрд сўм | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
9. | Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини зарур сарфлов материаллари билан таъминлаш. | 1. Қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган йиллик эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини қуйидаги сарфлов материаллари билан доимий таъминлаш: | 2026 йилдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
а) лейкофильтрли гемоконтейнерлар: 2026 йил — 600 минг дона; | Давлат бюджети маблағлари 64,8 млрд сўм | ||||
б) ПЗР тест-реагентлари: 2026 йил — 6 000 та тўплам; в) ИХЛА тест-реагентлари: 2026 йил — 600 мингта таҳлил учун. | Давлат бюджети маблағлари 177,8 млрд сўм | ||||
2. Қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган йиллик эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини қуйидаги сарфлов материаллари билан доимий таъминлаш: а) лейкофильтрли гемоконтейнерлар: 2027 йил — 700 минг дона; 2028 йил — 800 минг дона; 2029 йил — 900 минг дона; 2030 йилдан бошлаб — 1 миллион дона; б) ПЗР тест-реагентлари: 2027 йил — 7 000 та тўплам; 2028 йил — 8 000 та тўплам; 2029 йил — 9 000 та тўплам; 2030 йилдан бошлаб — 10 мингта тўплам; в) ИХЛА тест-реагентлари: 2027 йил — 700 мингта таҳлил учун; 2028 йил — 800 мингта таҳлил учун; 2029 йил — 900 мингта таҳлил учун; 2030 йилдан бошлаб — 1 миллионта таҳлил учун. | 2027 йилдан бошлаб | Давлат бюджети маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
3. Гемоконтейнерларнинг хариди болалар ва катталар учун мўлжалланган ҳажмларда эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилишини таъминлаш. | 2026 йилдан бошлаб | Ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
10. | Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини 7 турдаги (вирус инактиватор, қон сепаратори, рентген нурлатгич, 2 турдаги қон учун рефрижераторли центрифуга, паст ҳароратли (-40°C) музлаткич ва совиткичлар) 146 та тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. | 2026 йил | Давлат бюджети маблағлари 60 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2027 йил | Давлат бюджети маблағлари 42 млрд сўм | ||||
2026 йил | «KfW» банки (Германия) грантлари 8 млн евро | ||||
2. Республика қон қуйиш марказида давлат-хусусий шериклик асосида йилига 20 тоннагача плазмани қайта ишлаш ҳажмига эга, «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» талабларига жавоб берадиган қон препаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиш. | 2026 — 2028 йиллар | Инвестиция маблағлари 10 млн АҚШ доллари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
11. | Қон ва унинг таркибий қисмлари логистикасини такомиллаштириш. | 1. Амалдаги қон ва унинг таркибий қисмлари логистикаси тизимини танқидий ўрганиш. Бунда чекка ва олис ҳудудлар, ҳудудларнинг ўзига хос шароитлари инобатга олинади. | 2026 йил март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Қон ва унинг таркибий қисмлари логистикаси тизимини такомиллаштириш бўйича соғлиқни сақлаш вазири буйруғини қабул қилиш. Бунда қон ва унинг таркибий қисмларини ташиш учун тиббиёт ташкилотларининг транспорт воситалари билан таъминоти, қон ва унинг таркибий қисмларини белгиланган талабларга мувофиқ хавфсиз ташиш шароитларини таъминлаш инобатга олинади. | 2026 йил апрель | ||||
12. | Қон донорларидан қон ва унинг таркибий қисмларининг давлат захирасини кўпайтириш. | 1. Қуролли Кучлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда беғараз донорликни ташкил этиш бўйича қўшма қарор қабул қилиш. | 2026 йил март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура |
2. Қўшма қарор доирасида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қон йиғувчи мобил гуруҳларнинг ташрифи бўйича йиллик режа-жадвалини тасдиқлаш ва ташрифларини ташкил этиш. | 2026 йил мартдан бошлаб режа-жадвал асосида | ||||
13. | Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини молиялаштириш усулларини такомиллаштириш. | 1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини улар томонидан тайёрланадиган (йиғиладиган) қон ва қон маҳсулотлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2026 йил июль | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини молиялаштириш усулларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил октябрь | ||||
14. | Қон билан ишлаш хизмати ходимларига моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш тизимини такомиллаштириш. | 2026 — 2030 йилларда аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларидан келиб чиқиб, қон билан ишлаш хизмати ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва уларга фаолиятининг натижадорлигига қараб (KPI) моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш. | 2027 йил март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
15. | Ҳудудий қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятини янги қуриб битказилган бино ва иншоотларда ташкил қилиш. | 2026 йил январь | - | Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси учун қўшимча бино қуриш. Наманган вилояти қон қуйиш станцияси учун биноларни қуриш ва реконструкция қилиш. | 2027 йил декабрь | 2027 йилда Давлат бюджетидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлар 24,5 млрд сўм | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган вилояти ҳокимлиги | ||
16. | Қон билан ишлаш хизмати мутахассисларининг касбий малакасини ошириш. | 1. Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларини инобатга олган ҳолда йилига 30 тадан мутахассисларни ривожланган давлатларда малака оширишга юбориш (жами 150 нафар). | 2026 — 2030 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази |
2. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг ходимларини 6 турдаги янги тиббий технологияларда ишлашни ўргатиш (ҳар бир ҳудуддан 6 та шифокор ва 6 та ҳамшира-лаборант, жами 90 та шифокор ва 90 та ҳамшира-лаборант). | 2026 йил (режа-жадвал асосида) | Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | |||
17. | Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. | Хорижий етакчи клиникаларнинг трансфузиология йўналишида фаолият юритаётган мутахассис ва экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2026 — 2030 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази |
2-ИЛОВА
Т/р | Ташкилот номи | Вирус инактиватор | Қон автоматик сепаратори | Рентген нурлатгич | Қонни қайта ишлаш учун рефрежираторли центрифуга | Қонни қайта ишлаш учун рефрежираторли центрифуга (ёпиқ тизимли) | Ўта паст ҳароратли музлаткич (-40°) | Совиткич |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | - | 2 | 1 | 2 | 2 |
2. | Андижон вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
3. | Бухоро вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
4. | Жиззах вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
5. | Қашқадарё вилояти қон хизмати маркази | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
6. | Навоий вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
7. | Наманган вилояти қон қуйиш маркази | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
8. | Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
9. | Сурхондарё вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
10. | Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
11. | Тошкент вилояти қон қуйиш станцияси | - | - | 1 | - | - | 2 | 2 |
12. | Фарғона вилояти қон қуйиш маркази | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
13. | Хоразм вилояти қон қуйиш маркази | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
14. | Тошкент шаҳар «Қон препаратлари» илмий ишлаб чиқариш корхонаси | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 2 |
15. | Республика қон қуйиш маркази | - | 2 | - | 4 | 2 | 2 | 2 |
ЖАМИ: | 13 | 15 | 13 | 30 | 15 | 30 | 30 | |
3-ИЛОВА
Т/р | Мақсадли кўрсаткичлар | 2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | 2029 йил | 2030 йил |
1. | Донациялар, қон (плазма, тромбоцитлар) топширишлар сони | 600 000 | 700 000 | 800 000 | 900 000 | 1 000 000 |
2. | Ҳар минг нафар аҳолига донациялар сони | 10 | 15 | 20 | 25 | 30 |
3. | Беғараз қон донорлари сони | 400 000 | 500 000 | 625 000 | 750 000 | 900 000 |
4. | Қон тайёрлашда мобил (сайёр) гуруҳларнинг улуши, фоизда | 40 | 42 | 44 | 46 | 50 |
5. | Тайёрланган қон миқдори, литрда | 250 000 | 300 000 | 350 000 | 400 000 | 450 000 |
6. | Альбумин, литрда | 1 000 | 2 000 | 2 500 | 5 000 | 10 000 |
7. | Иммуноглобулинлар, дозада | 2 000 | 3 000 | 4 000 | 6 000 | 12 000 |
8. | Гемотрансмиссив инфекциялар аниқланган қон ҳажмининг тайёрланган қон ҳажмига нисбати, фоизда | 5 | 4,5 | 4,0 | 3,9 | 3,8 |
9. | Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари бўйича қон хизмати ташкилотлари ходимларини ўқитиш, фоизда | 100 | - | - | - | - |
10. | Қон хизмати ташкилотлари ходимларини ривожланган давлатларда малакасини ошириш, сони | 30 | 30 | 30 | 30 | 30 |
4-ИЛОВА