1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талабларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
механик, нурланиш, ёнгин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, портлашдан ҳимояланган ускуналарга қўйиладиган талаблар, шунингдек, мувофиқликни сертификатлаштириш орқали маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш ҳамда мувофиқликни декларациялаш шаклида маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш схемаларини назарда тутувчи Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — техник регламент) 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
3. Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент амалга киритилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 27 февралдаги 102-сон қарори ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. Бош вазир А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 декабрь,
839-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 839-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган.
Техник регламент қўлланадиган техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари ушбу Техник регламентга 1-иловада келтирилган.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
3. Ушбу Техник регламент қуйидаги телекоммуникациялар ускуналарига нисбатан татбиқ этилмайди:
давлат мудофааси, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш манфаатларида фойдаланиладиган ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг махсус техник воситаларига;
Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали транзит ўтадиган, божхона назоратида ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун даври давомида фойдаланилмайдиган телекоммуникациялар ускуналарига.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
4. Ушбу Техник регламент зарар етказиш хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда техник тартибга солиш объектларига қўйиладиган зарур талабларни белгилайди, уларнинг бажарилиши қуйидагиларни таъминлайди:
а) механик хавфсизликни;
б) нурланиш хавфсизлигини;
в) ёнгин хавфсизлигини;
г) электр хавфсизлигини;
д) экологик хавфсизликни;
е) портлаш хавфсизлигини.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
5. Телекоммуникациялар ускуналарининг ушбу Техник регламентга мувофиқлиги унинг талаблари бевосита бажарилиши ҳамда ушбу Техник регламент талабларига риоя этилишини ихтиёрий равишда таъминловчи стандартлар рўйхатига киритилган стандартларнинг талаблари билан бажарилиши мумкин.
2-§. Атамалар ва таърифлар
6. Техник регламентда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифларидан фойдаланилади:
ишлаб чиқарувчи — истеъмолчига реализация қилиш учун телекоммуникациялар ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхона, ташкилот, муассаса ёки якка тартибдаги тадбиркор;
клемма (улагич, терминал) — қурилманинг бир қисми бўлиб, унинг ёрдамида ташқи ўтказгичларга ёки бошқа қурилмаларга уланади;
тамғалаш — маҳсулотни идентификациялаш ва у тўғрисидаги маълумотни истеъмолчига етказиш мақсадида маҳсулот ёки қадоққа тушириладиган матн, шартли белги ва/ёки график тасвир кўринишидаги маълумот;
телекоммуникациялар воситалари — телекоммуникациялар ускуналари, телекоммуникациялар иншоотлари, кабель линиялари ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи тизимлар;
телекоммуникациялар ускуналари — телекоммуникацияларни амалга ошириш учун мўлжалланган техник ускуналар ва уларга ўрнатилган дастурий таъминот;
техник восита — исталган электротехник, электрон ва радиоэлектрон буюм, шунингдек, электр ва (ёки) электрон таркибий қисмлардан иборат ҳар қандай буюм;
техник воситани идентификациялаш — тақдим этилган техник воситанинг тамғасида кўрсатилган белгилари ва параметрлари ҳамда унинг тавсифларига тўлиқ мувофиқлигини аниқлаш;
фойдаланувчи — хизмат кўрсатувчи ходим бўлмаган ҳар қандай шахс;
эксплуатация қилиш ҳужжати — алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда маҳсулотни эксплуатация қилиш қоидаларини белгилайдиган ва/ёки ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг кафолатланган асосий параметрлари ва тавсифлари (хусусиятлари)нинг қиймат маълумотлари, кафолатлар ҳамда белгиланган хизмат муддати давомида уни эксплуатация қилиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи конструкторлик ҳужжати.
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган талаблар
1-§. Механик хавфсизликка қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
7. Механик хавфсизликни таъминлаш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
одамлар учун хавфли ўткир бурчаклари, қирралари ёки бурмалари бўлмаслиги;
таъминот манбаи ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилмаган таъминот манбаи билан алмаштирилиши мумкин эмас, агар телекоммуникациялар ускуналари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган таъминот манбаларидан қувват олиш учун лойиҳалаштирилган ва конструкцияланган бўлиши;
жароҳатланишга сабаб бўлиши мумкин бўлган телекоммуникациялар ускуналарининг хавфли ҳаракатланувчи қисмлари одамни эҳтимолий жароҳатлардан зарур ҳимоя қилишни таъминлайдиган тарзда жойлаштирилиши, тўсилиши ва ҳимояланиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
8. Телекоммуникациялар ускуналари ускунага илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида белгиланган механик хавфсизлик талабларига мос келиши керак.
2-§. Нурланиш хавфсизлиги бўйича талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
9. Инсон саломатлигига турли хилдаги номақбул нурланишлар салбий таъсирининг олдини олиш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
радиочастота, ионлаштирувчи ёки ультрабинафша нурланиш мавжуд бўлган ёки лазердан фойдаланиладиган ускуналар конструкцияси, шунингдек, ёнувчан суюқликлар, газлар ёки бошқа хавф манбалари бўлган ускуналар конструкцияси ходимларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиши, шунингдек, хавфсизликни таъминлайдиган материалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилиши керак;
эксплуатация қилиш жараёнида ускуна ҳосил қиладиган шовқин даражаси белгиланган йўл қўйиладиган максимал қийматлардан ошмаслиги, шовқин спектрида тонал компонентлар бўлмаслиги керак;
эксплуатация қилиш пайтида ускуна томонидан ҳосил қилинган электромагнит майдонлар фойдаланувчи учун хавфсиз бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
10. Телекоммуникациялар ускуналари ўзига илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган ушбу ускунани эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида белгиланган нурланишлар хавфсизлиги талабларига мос келиши керак.
3-§. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
11. Ёнгин содир бўлишининг олдини олиш ва ёнгин хавфсизлиги ҳамда мулкнинг сақланишини таъминлаш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
нормал эксплуатация қилиш шароитларида ва турли иш режимларида ёнгин хавфини тугдирмаслиги;
компонентларнинг нотўғри ишлаши, изоляциянинг тешилиши ва бошқа омиллар оқибатида нормал шароитларда ҳамда ўта юкланиш шароитларида ускунанинг ичида ёнгин содир бўлганда, аланга ёниш манбаидан ташқарига тарқалмаслиги керак;
ускунанинг нормал шароитларда ва носозлик шароитларида ҳароратнинг йўл қўйилган қийматлардан ошиб кетмаслиги;
агар ускунада батареялардан фойдаланилса, нормал иш шароитларида ва ускунада якка ҳолдаги носозликдан кейин ёнғин, портлаш ва кимёвий сизиб чиқиш хавфини, шу жумладан, батареяларнинг шикастланиш хавфини камайтиришни таъминлайдиган конструкцияга эга бўлиши керак;
агар ускунада ёнувчан суюқликлар бўлса, улар ускунанинг ишлаши учун зарур бўлган миқдордан ташқари, ёпиқ идишда сақланиши керак;
алангаланиш содир бўлгунга қадар ускунани ҳимоя қилиш мосламасининг ҳарорати ошиши оқибатида авария ҳолати юзага келган ҳолда, электр занжирининг бир қисмини электр энергияси манбаидан автоматик равишда узиш;
ўта юкланиш шароитларида ва ускунанинг нормал бўлмаган иш шароитларида ёнғин пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя тизимига эга бўлиши;
кабель ускуналарида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ёнғин таъсирларига нисбатан зарур чидамлилик даражасини таъминлаш;
ускунада алангаланиш хавфини ва ёнғин тарқалишини камайтириш учун аланга тарқалишини чеклайдиган материаллар, бутловчи қисмлар, конструкциялар ва ёнгинга қарши қопламаларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилиши керак;
ускуна айрим қисмларининг ўта юқори ҳароратгача қизиб кетишидан ҳимояланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
12. Телекоммуникациялар ускуналари уларга илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида ушбу Техник регламентда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.
4-§. Электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
13. Электр хавфсизлигини таъминлаш учун телекоммуникациялар ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
конструкцияси илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда электр токи уриши эҳтимолини истисно қилиши;
кучланиш остида бўлган қисмлардан электр токи уришидан ҳимоялаш таъминланиши;
нормал эксплуатация қилиш шароитларида ҳамда якка ҳолдаги шикастланишдан сўнг одамнинг тегиб кетиш эҳтимолини истисно қилиш учун ўта паст кучланиш занжирларида хавфсиз кучланиш таъминланиши;
тегиб кетиш мумкин бўлган қисмлардан ёки одам томонидан қопқоқ олиб ташлаганидан кейин очиқ бўлган қисмлардан электр токи билан шикастланиш хавфи бўлмаслиги;
асосий изоляция ва очиқ ўтказгич қисмларини электр ускунасининг ҳимояловчи ўтказгичига улаш элементи мавжуд бўлган фойдаланувчи учун очиқ телекоммуникациялар ускунасининг металл қисмлари ускунанинг ерлантириш ёки ускуна киришидаги ҳимояловчи ноллаштириш контактига доимий ва ишончли уланган бўлиши;
телекоммуникациялар ускунасининг конструкциясида илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шартларга мувофиқ ускунанинг электр таъминоти тармоғига уланишига қадар одам тегиб кетиши мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмларни ерлантириш кўзда тутилган бўлиши;
қўлланадиган изоляция (мослама, электр симлари ва бошқа ўтказгичларни изоляция қилиш учун фойдаланиладиган моддий муҳит) илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда хавфсиз фойдаланиш учун яроқли бўлиши;
илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда қўлда ишлатиладиган ускуналарнинг изоляцияси таъминот кучланиши қийматининг кескин ўзгаришларига чидамли бўлиши;
изоляция материали нормал эксплуатация қилиш шароитларида етарлича электр ва иссиқлик мустаҳкамлигини таъминлаши;
изоляция учун гигроскопик материаллар, шунингдек, озонни емирувчи моддаларни ўз ичига олган асбест, табиий резина, кўпикли полимер материаллардан фойдаланмаслиги;
ҳимояловчи ерлантиришнинг асосий клеммасидан фойдалана олиш мураккаб бўлмаслиги ва тегишли белги билан тамғаланиши керак. Телекоммуникациялар воситаларини ҳимояловчи ерлантириш телекоммуникациялар тармоқлари орқали амалга оширилмаслиги;
фойдаланиш мумкин бўлган қисмлар ёки уларга уланган қисмлар ва инсон ҳаёти учун хавфли қисмлар орасидаги изоляция ўтиш жараёнлари сабабли юзага келадиган юқори кучланишга бардошли бўлиши;
ўзгарувчан ток таъминот тармоғига уланган қисмларни тутиб турадиган изоляцияловчи материал қизишга чидамли бўлиши;
винтли уланишлар ускунанинг бутун ишлаш муддати давомида ишончли электр уланишни таъминлаши;
ечиб олинмайдиган шнурлар, клеммалар, асбоб ва кабель киришлари каби уланиш воситалари ўзгарувчан ток тармоғига ва ҳимояловчи ерлантиришга хавфсиз ва ишончли уланишни таъминлаши;
ускуна доимий равишда ўзгарувчан электр тармоғига уланган бўлса, ускунанинг барча етказувчи таъминот линияларини бир вақтда узиш учун узгичларга эга бўлиши керак. Шунингдек, ўчириш қурилмаси ёки қурилмалари хизмат кўрсатиш вақтида ускунани ўзгарувчан ток тармоғидан узиш имкониятини таъминлаши;
ҳимоя қурилмалари ва ўчиргичлар уларнинг номинал қийматларига мувофиқ ишлатилиши;
фойдаланиладиган вилкалар ва розеткалар нотўғри уланиш эҳтимолини истисно қилиши;
ускуналар нормал эксплуатация қилиш шароитларида ҳамда носозлик шароитларида ҳам электр токи уришидан ҳимоя қилиш таъминланадиган тарзда конструкцияланган ва тайёрланган бўлиши;
тегиниш токи, ҳимояловчи ерлантириш ўтказгичининг токи нормал эксплуатация қилиш жараёнида мавжуд бўлиши мумкин бўлган намлик, ҳарорат ва бошқа иқлим омиллари таъсирида инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги;
трансформаторлар, тармоқ фильтрлари, конденсаторлар ва бошқа маҳсулотлар каби фойдаланиладиган компонентлар, шунингдек, ташқи эгилувчан симлар, ташқи симлар учун қисқичлар ва бошқа маҳсулотлар каби бутловчилар эксплуатация қилиш пайтида электр хавфсизлиги даражасини пасайтирмаслиги;
антенна тирқичлари, ўлчаш занжирларини улаш тирқичлари, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларининг занжирлари кучланиш ва токнинг ортиқча юкланишидан ҳимояланган бўлиши.
14. Телекоммуникациялар ускуналари электр токи уришидан ҳимояланган бўлиши керак.
15. Телекоммуникациялар ускуналари уларга илова қилинган техник ҳужжатларда кўрсатилган ушбу ускунани эксплуатация қилиш шартларига риоя қилган ҳолда, бутун хизмат муддати давомида ушбу Техник регламентда белгиланган электр хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.
5-§. Экология хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
16. Телекоммуникациялар ускуналарини эксплуатация қилиш жараёнида атроф-муҳитга зарарли таъсирларнинг олдини олиш ёки чеклаш, товуш босими, тебранишлар, электр ва магнит майдонларни ва бошқа зарарли физик таъсирларни камайтириш чоралари кўрилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
17. Ускунани эксплуатация қилиш жараёнида заҳарли чиқиндилар ҳосил бўлганида, фойдаланувчилар уларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва утилизация қилишни таъминлаши керак. Фойдаланувчилар ҳудудида заҳарли чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлашга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
18. Заҳарли чиқиндиларни сақлаш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш тартиби ва усуллари ускунадан фойдаланувчи томонидан тегишли ваколатли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
19. Заҳарли чиқиндилар фойдаланувчи ёки фойдаланувчи шартнома асосида мазкур ишларни бажаришни топширадиган ташкилотлар томонидан утилизация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
20. Заҳарли чиқиндилар давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, Давлат кадастри ягона тизимига киритилган объектларда утилизация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
21. 3аҳарли чиқиндилар махсус муҳандислик иншоотларида — полигонларда ёпиқ усулда — инсинераторларда ёқиш, зарарсизлантириш, консервация қилиш орқали уларнинг хавфлилик синфини ҳисобга олган ҳолда санитария қоидаларига мувофиқ зарарсизлантирилади ва консервация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
22. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган ускуналарни эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди.
6-§. Портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
23. Портлаш хавфи бор муҳитда фойдаланишга мўлжалланган телекоммуникациялар ускуналарини портлаш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ички учқун ҳосил қилувчи элементларнинг ташқи портловчи муҳит билан алоқага киришиш имконияти истисно қилиниши;
портловчи муҳитнинг ўз-ўзидан ёниш ҳароратигача қизиб кетишининг олдини олиш таъминланиши;
ускуналарда портлаш хавфи бўлган муҳитнинг портлашига олиб келиши мумкин бўлган бир-бирига урилиши пайтида учқун ҳосил қилмайдиган материаллар қўлланиши;
кимёвий реакциялар ва механик таъсирларнинг хавфли иссиқлик намоён бўлиш эҳтимоли истисно қилиниши;
телекоммуникациялар ускунасининг ички қисмида пайдо бўлган портлашнинг ташқарига чиқишига тўсқинлик қилинишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
24. Телекоммуникациялар ускуналари илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган шароитларда ҳамда авариявий иш режимларида, шунингдек, нотўғри эксплуатация қилинганда ҳам портлашдан ҳимояланган бўлиши лозим. Портлаш хавфи бўлган компонентлари мавжуд бўлганда, ускуналар бундай компонентларнинг портлаши оқибатларидан қўшимча ҳимояланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
25. Портлашдан ҳимояланган телекоммуникациялар ускуналари портлашдан ҳимояланганлик тамғаларига эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
26. Телекоммуникациялар ускуналари зарур даражада портлашдан ҳимояланган бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
27. Телекоммуникациялар ускуналари портлаш хавфсизлигига оид техник регламент талабларига, шунингдек, ўзига илова қилинган техник ҳужжатларда белгиланган эксплуатация шартларига риоя қилинган тақдирда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига бутун хизмат муддати давомида мувофиқ бўлиши шарт.
3-боб. Қадоқлаш, тамғалаш ва эксплуатация қилиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
28. Телекоммуникациялар ускуналарининг қадоғи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ статик электр зарядларидан, шунингдек, автомобиль, темир йўл, денгиз транспортида, ҳаво кемаларининг герметикланган бўлимларида сақлаш ва ташишда ташқи механик ва иқлимий таъсир этувчи омиллардан ҳимоя қилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
29. Қадоқланган шаклдаги телекоммуникациялар ускуналари атрофдаги ҳаво ҳарорати — 50 °С дан + 55 °С гача ва ҳавонинг нисбий намлиги 100 фоиз қийматда + .25 °С ҳароратда брезент билан ёпилган автомобиль транспортида, ёпиқ темир йўл вагонларида, дарё транспортининг трюмларида, ҳаво кемалари ва вертолётларнинг герметикланган бўлимларида ушбу транспорт турларига нисбатан амал қиладиган қоидаларга мувофиқ ташишга чидамли бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
30. Қадоқланган шаклдаги телекоммуникациялар ускуналари иситиладиган омборхоналарда + 5 °С дан + 40 °С гача бўлган ҳароратда ва +20 °С ҳароратда 60 фоиз нисбий намликнинг ўртача йиллик қийматида 12 ой (ускуналарни юклаб жўнатган пайтдан бошлаб, шу жумладан, транспортда ташиш муддати) давомида сақлашга чидамли бўлиши керак, бунда намликнинг юқори қиймати + 25 °С ҳароратда 80 фоизга етиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
31. Техник жиҳатдан тартибга солиш объектининг ўзи, унинг эҳтиёт қисмлари, материаллари, қадоқ воситалари ва эксплуатация ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади ва тартибга солинади.
2-§. Телекоммуникациялар ускуналарини тамғалаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
32. Телекоммуникациялар ускуналари бутун хизмат муддати давомида сақланадиган фойдаланувчи учун тушунарли, осон ўқиладиган ва фойдаланиш қулай бўлган тамға билан таъминланиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
33. Телекоммуникациялар ускуналарига тушириладиган тамға давлат тилида бўлиши шарт ва истеъмолчи учун қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
ускунанинг номи, типи, модели, модификацияси, савдо номи, серия рақами;
ишлаб чиқарувчининг номи, савдо маркаси ёки товар белгиси;
ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг номи;
мувофиқлик белгиси;
таъминот ишчи кучланиши ёки кучланишлар диапазони;
номинал частота кўрсатилмаган бўлса, ток турининг шартли белгиланиши;
қаттиқ зарралар ва намликнинг тушишидан ҳимоя қобиғи томонидан таъминланадиган ҳимоя даражаси;
кимёвий ток манбалари учун хавфсизлик белгилари ва утилизация қилиш усуллари;
номинал истеъмол қилинадиган ёки фойдали қувват ва (ёки) номинал ток тўғрисидаги ахборот;
ускуналар массаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
34. Қадоқ тамғаси ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) унинг товар белгиси, телекоммуникациялар ускунасининг номи ва белгиланиши (типи, модели, модификацияси, савдо номи), ишлаб чиқарилган санаси, мувофиқлик белгиси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
35. Агар ушбу Техник регламентнинг 34-бандида кўрсатилган маълумотларни телекоммуникациялар ускуналарига тушириш мумкин бўлмаса, улар эксплуатация қилиш ҳужжатлари ва қадоқларида кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
37. Телекоммуникациялар ускуналарининг тамғаси электр токи уришидан ҳимоя қилиш синфлари тўғрисидаги ахборотни ҳам ўз ичига олиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
38. Ускунани портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси рельефли белгиларининг сақланиши ускунанинг бутун хизмат муддати давомида, у мўлжалланган шароитларда таъминланиши керак.
II гуруҳ ускуналарини портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси қисмларга бўлинмаган ҳолда, ягона белги кўринишида жойлаштирилиши керак.
I гуруҳ ускуналарини портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси икки қисмни ўз ичига олиши керак. Биринчи қисмда портлашдан ҳимоя қилиш даражаси кўрсатилади, ўнгда ёки биринчи қисмдан пастда жойлаштириладиган иккинчи қисмда — тамғанинг қолган қисми.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
39. Портлашдан ҳимоя қилиш тамғаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ишлаб чиқарувчининг номи ёки рўйхатдан ўтказилган савдо белгиси;
б) ускуна типининг белгиси;
в) ускунанинг портлашдан ҳимоя қилиш турлари бўйича стандартларга мувофиқлигини кўрсатадиган «Ex» белгиси;
г) портлашдан ҳимоя қилиш белгисининг тури;
д) ускуналар гуруҳини белгилаш;
е) II гуруҳ ускуналари учун — ҳарорат синфи ёки юзанинг максимал ҳароратини ёки иккаласини ҳам белгилаш. Агар ушбу маълумотларнинг иккаласи ҳам тамғада кўрсатилган бўлса, ҳарорат синфи қавслар ичида охирида кўрсатилиши керак. Ҳарорат синфи кабель киришларида тамғаланмайди;
ж) портлашдан ҳимоя қилиш тамғасидан кейин «X» белгиси қўйилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
40. Телекоммуникациялар ускуналарининг турли қисмларида портлашдан ҳимоя қилишнинг ҳар хил турларидан фойдаланилганда, ҳар бир тегишли қисм унда қабул қилинган портлашдан ҳимоя қилиш турининг белгисига эга бўлиши керак.
Агар ускуналарда портлашдан ҳимоя қилишнинг бир нечта турларидан фойдаланилса, биринчи навбатда портлашдан ҳимоя қилишнинг асосий турининг, кейин эса бошқа турларининг белгиси қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
41. Алмаштириладиган батарея одам фойдаланиши мумкин бўлган жойга жойлаштирилганда, яқин жойда огоҳлантириш ёзуви жойлаштирилиши ёки тегишли огоҳлантириш эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш йўриқномасида ёзилган бўлиши керак.
Алмаштириладиган батареяни ускунанинг бошқа жойига жойлаштирилганда, ёзув алмаштириладиган батареянинг ёнига жойлаштирилиши ёки тегишли огоҳлантириш эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада ёзилган бўлиши керак.
3-§. Телекоммуникациялар ускуналари учун эксплуатация ҳужжатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
42. Телекоммуникациялар ускуналари учун эксплуатация ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ушбу Техник регламентнинг 34-бандида кўрсатилган ахборот;
телекоммуникациялар ускуналарининг вазифаси тўғрисидаги ахборот;
тавсифлари ва параметрлари;
телекоммуникациялар ускуналарини монтаж қилиш, уни электр тармоғига ва бошқа техник воситаларга улаш, ишга тушириш, тартибга солиш ва эксплуатацияга киритиш қоидалари ва шартлари, агар ушбу қоидалар ва шартларнинг бажарилиши ушбу Техник регламент талабларига телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлигини таъминлаш учун зарур ҳисобланса;
телекоммуникациялар ускуналарининг турар жой, тижорат ва ишлаб чиқариш зоналарида ишлаши учун уларнинг вазифасини ҳисобга олган ҳолда улардан фойдаланишдаги чеклашлар тўғрисидаги талаблар;
самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
сақлаш, транспортда ташиш, сотиш ва утилизация қилиш қоидалари ва шартлари (агар зарур бўлса, уларга қўйиладиган талабларни белгилаш);
телекоммуникациялар ускуналарининг носозлиги аниқланганда, кўрилиши лозим бўлган чоралар тўғрисидаги ахборот;
хизмат (яроқлилик) муддати ва истеъмолчининг ушбу муддат тугаганидан кейин зарур ҳаракатлари, шунингдек, ушбу кўрсатилган ҳаракатлар бажарилмаганда, мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқарувчининг ва улар томонидан истеъмолчидан даъволарини қабул қилиш учун ваколат берилган ташкилотларнинг, шунингдек, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчининг жойлашган жойи (почта манзили);
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), у билан боғланиш учун маълумотлар;
телекоммуникациялар ускуналари ишлаб чиқарилган ойи ҳамда йили ва (ёки) ишлаб чиқариш йилини тушириш жойи ва уни аниқлаш усули тўғрисидаги ахборот.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
43. Эксплуатация қилиш ҳужжатлари давлат тилида расмийлаштирилиши шарт ҳамда қўшимча сифатида бошқа тилларда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Эксплуатация қилиш ҳужжатлари қоғоз нусхада расмийлаштирилади. Уларга электрон ташувчиларда эксплуатация қилиш ҳужжатларининг тўплами илова қилиниши мумкин. Маиший бўлмаган мақсадлар учун телекоммуникациялар ускуналари тўпламига киритилган эксплуатация қилиш ҳужжатлари фақат электрон ташувчиларда берилиши мумкин.
4-боб. Телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш
1-§. Идентификация қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
44. Телекоммуникациялар ускуналари намунага (турга, партияси) ёки уларнинг тавсифига бир хиллиги ва мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, телекоммуникациялар ускуналарининг тамғалашда кўрсатилган аҳамиятли белгиларга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида идентификация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
Телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлигини декларация қилиш шаклида тасдиқлашда ариза берувчи ёки унинг топшириғига асосан мувофиқликни баҳолаш органлари, мувофиқликни тасдиқлашнинг сертификатлаштириш шаклида сертификатлаштириш органи томонидан идентификация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
45. Идентификация қилиш визуал назорат усули билан уларнинг идентификация белгиларини қуйидаги ҳужжатларда келтирилган ахборот билан қиёсий таққослаш усули билан амалга оширилади:
телекоммуникациялар ускуналари учун техник ҳужжатлар;
телекоммуникациялар ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича стандартлар;
товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатлар (юк божхона декларацияси, инвойс, контракт ва бошқалар).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
46. Идентификация қилиш белгиларининг умумий таркибига қуйидагилар киради:
ускуна типи (тури, модели) тўғрисидаги ахборот;
тузилиш тавсифлари;
бутлиги;
ишлаб чиқарувчи томонидан берилган серия рақамлари;
партия ҳажми;
ишлаб чиқарилган сана;
ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи;
ишлаб чиқарувчи корхона жойлашган мамлакат.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
47. Телекоммуникациялар ускуналарини юқорида санаб ўтилган белгилар бўйича идентификация қилишни, шунингдек, ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлашни қуйидагилар амалга оширади:
уни муомалага киритувчи ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш учун сертификатлаштириш органи;
мувофиқликни баҳолаш бўйича орган ёки мувофиқлик декларациясини қабул қилувчи шахс билан тузилган шартнома шартларига кўра ўз аккредитация соҳаси доирасида мувофиқликни тасдиқлаш мақсадида телекоммуникациялар ускуналари намуналарини синовдан ўтказувчи синов лабораторияси;
мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилувчи шахс (мувофиқликни декларация қилишда);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маҳсулотнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини текширувчи давлат органи.
2-§. Мувофиқликни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
48. Телекоммуникациялар ускуналарининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини аниқлашда намуналар олиш, синаш ва текшириш, мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш каби мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
49. Телекоммуникациялар ускуналари муомалага чиқарилишдан ёки фойдаланишга топширилишидан олдин уларнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
50. Мувофиқликни тасдиқлаш шакли ариза берувчи томонидан танланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
51. Телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлиги, мувофиқликни сертификатлаштириш ёки мувофиқликни декларация қилиш шаклларида тасдиқланади.
3-§. Мувофиқликни тасдиқлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
52. Телекоммуникациялар ускуналарнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:
1С схема — серияли ишлаб чиқариладиган телекоммуникациялар ускуналарини сертификатлаштиришда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
2С схема — ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
3С схема — телекоммуникациялар ускуналари тўпи учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган телекоммуникациялар ускуналари ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди. Телекоммуникациялар ускуналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келгунга қадар мазкур схема орқали сертификатланиши мумкин. Бунда сертификатланаётган телекоммуникациялар ускуналарининг танлаб олинган намуналарига ва уларни сертификатлаштириш органига етказиб беришга ариза берувчи масъул ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
4С схема — ягона (битта) буюм учун ушбу Техник регламентда белгиланган синов ва ўлчашларни ўтказиш жараёнида ушбу буюмга путур етказилмаса, қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
5С схема — тайёр телекоммуникациялар ускуналарини синов ва ўлчашларда ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тўлиқ тасдиқлаш имкони мавжуд бўлмаган серияли ишлаб чиқариладиган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
6С схема — тайёр телекоммуникациялар ускуналарини синаш ва ўлчашларда ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тўлиқ тасдиқлаш имкони мавжуд бўлмаганда ҳамда ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
7С схема — серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган телекоммуникациялар ускунаси учун маҳсулот модификацияларини чиқариш режалаштирилган ҳолларда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
8С схема — серияли ишлаб чиқариш учун мўлжалланган телекоммуникациялар ускунаси модификацияларини чиқариш режалаштирилган ва ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган телекоммуникациялар ускуналарининг мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
9С схема — республика ҳудудидаги корхоналарни жиҳозлаш учун мўлжалланган ягона (битта) буюмларга қўлланади. Мазкур схема бўйича техник ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида сертификатланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ҳисобланади.
4-§. Мувофиқликни декларациялаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
53. Телекоммуникациялар ускуналарнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги декларациялаш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:
1D схема — серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун ариза берувчининг ўз далилларига асосланиб мувофиқликни эълон қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
2D схема — телекоммуникациялар ускуналарининг тўпи ёки ягона телекоммуникациялар ускунаси учун ариза берувчининг ўз далиллари асосида мувофиқликни эълон қилишда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
3D схема — серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
4D схема — телекоммуникациялар ускуналарининг тўпи ёки ягона телекоммуникациялар ускунаси учун, синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
5D схема — серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган телекоммуникациялар ускуналари учун маҳсулот модификацияларини чиқариш режалаштирилганда қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
6D схема — ишлаб чиқарувчи менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи томонидан сертификатланиб, жорий этилган менежмент тизимига эга бўлган серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун қўлланади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
54. Сертификатлаштирилиши лозим бўлган техник воситалар бозорга муомалага чиқаришдан ёки уларни фойдаланишга топширишдан олдин телекоммуникациялар ускуналари Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тартиб-таомили асосида сертификатлаштиришдан ўтган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
55. Сертификатлаштириш шаклида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган техник воситаларнинг рўйхати ушбу Техник регламентга 2-иловада келтирилган.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
56. Телекоммуникациялар ускуналарини сертификатлаштириш тартиби техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизимининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ белгиланади.
5-§. Намуналарни танлаб олиш ва синовлар ўтказиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
57. Намуналар телекоммуникациялар ускуналарининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида танлаб олинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
58. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг муайян объектини хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказиш усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгиланади.
5-боб. Ўтиш даври
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
59. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва ушбу Техник регламент билан назарда тутилган телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартлар ушбу Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар ушбу Техник регламентга зид бўлмаган қисмида қўлланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
60. Ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар телекоммуникациялар ускуналари учун белгиланган тартибда олинган мувофиқлик сертификатлари қуйидаги муддатларда амал қилишни давом этади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
серияли ишлаб чиқарилган телекоммуникациялар ускуналари учун мувофиқлик сертификатлари — ушбу сертификатларда белгиланган муддат давомида;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
телекоммуникациялар ускуналарининг алоҳида тўплари учун мувофиқлик сертификатлари — ушбу тўпни бозорда сотиш муддати давомида.
6-боб. Давлат назоратини ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
61. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Техник регламент талабларига риоя қилмаганлик учун жавобгарлик
62. Техник регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Телекоммуникациялар ускуналари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА
Техник регламент талаблари тегишли бўлган техник тартибга солиш объектлари
5. Симли ва симсиз уланадиган охирги терминал ускуналари.
6. Мобил алоқа тизимлари.
7. Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидениенинг ерусти ва сунъий йўлдош тизимлари.
8. Ерусти сунъий йўлдошли навигация ва позициялаш тизимлари.
9. Кабелли телевидение ва радиоэшиттириш тизимлари.
10. Радиобошқарув ва телеметрия қурилмалари.
11. Студия аудио ва видеоаппаратураси.
12. Тасвирни қайта акс эттириш қурилмалари.
13. Антенналар ва фидер қурилмалари.
14. Рақамли узатиш тизимлари ускуналари.
15. Симли ва симсиз уланадиган маълумотларни узатиш ускуналари.
16. Тармоқни бошқариш ва мониторинг қилиш тизими ускуналари.
17. Электр таъминоти ускуналари.
18. Микроиқлимни сақлаш ҳамда назорат қилиш қурилмалари ва тизимлари.
19. Алоқа кабеллари ва кабель ускуналари.
20. Қабул қилувчи ва узатувчи аппаратура.
21. Радиоалоқа ускуналари ва аппаратураси.
22. Радиотелефон ускуналари.
23. Ахборот технологиялари ускуналари.
24. Компьютерга улаш учун мўлжалланган электромеханик ва электрон қурилмалар ва ускуналар.
25. Радиоэлектрон ва телевизион аппаратура.
26. Симли алоқа ускуналари ва аппаратураси.
27. Радиорелели ва стационар сунъий йўлдош алоқа тизимлари.
28. Радиолокация ва радионавигация воситалари.
29. Фойдаланиладиган токнинг кимёвий манбаларидан ва уларнинг конструкциясидан қатъи назар, аккумуляторлар ва аккумулятор батареялари.
30. Дизель генераторлари.
Телекоммуникациялар ускуналари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 2-ИЛОВА
Мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган телекоммуникациялар ускуналари
РЎЙХАТИ
Т/р
Маҳсулот номи
ТИФ ТН коди
1.
Факс машиналари
8443 32 300 0
2.
Ўрнатилган босиб чиқариш мосламаси бўлган бошқа электрон ҳисоблаш машиналари
8470 21 000 0
3.
Ҳисоблаш машиналари, касса аппаратлари, терминаллар
8470 30 000 0
8470 50 000 1
8470 50 000 9
4.
Маълумотларни қайта ишлаш блоклари, 8471 41 ёки 8471 49 субпозицияларда тавсифлангандан фарқланадиган битта корпусда қуйидаги қурилмалардан бири ёки иккитаси бўлган ёки бўлмаган: хотира қурилмалари, киритиш қурилмалари, чиқариш қурилмалари
8471 50 000 0
5.
Бошқалар (портатив RFID карталари учун қурилмалар «IP Intercom»)
8471 70 700 0
8471 90 000 0
6.
Тангаларни саралаш, санаш ёки қадоқлаш учун ускуналар, банкоматлар, матнни қайта ишлаш қурилмалари
8472 90 100 0
8472 90 300 0
8472 90 910 0
8472 90 920 0
7.
Ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блокларига аудиосигналларни қайта ишлаш имконини берадиган аппаратура (овоз карталари); камида радиокарнайлар ва/ёки микрофон ва ҳисоблаш машинаси ва унинг блокларига аудиосигналлар (овоз картаси)ни қайта ишлаш имконини берадиган электрон модулдан ташкил топган, чакана савдо учун мўлжалланган ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блокларини модернизация қилиш учун тўпламлар
8473 30 200 2
8473 30 200 8
8473 40 170 0
8473 40 700 0
8473 50 200 0
8473 50 800 0
8.
Симсиз телефон билан симли алоқа учун телефон аппаратлари
8517 11 000 0
9.
Смартфонлар, мобил тармоқлар ёки бошқа симсиз тармоқлар учун бошқа телефон аппаратлари
8517 13 000 0
8517 14 000 0
10.
Ахборотни узатиш ёки қабул қилиш учун ускуналар (SIP-дан фойдаланадиган ускуналар)
8517 18 000 0
11.
База станциялари, радиокириш тармоғи ускуналари, радиоузатувчи қурилмалар, рақамли автоматик телефон станциялари
8517 61 000 1
8517 61 000 2
8517 61 000 8
12.
Компьютер қурилмалари, абонент станциялари, синхрон рақамли иерархия (SDН) узатиш тизимлари учун ускуналар, плезиохрон рақамли иерархия (PDН) узатиш тизимлари учун ускуналар, кириш тармоқ ускуналари, IP тармоқлари орқали реал вақт режимида маълумотларни узатиш функциясини амалга оширадиган ускуналар, рақамли РВХ, асосий тармоқ (C№ UMTS), CDMA2000 IX ускуналари, xDSL маҳаллий линия ускуналари, WLA№ маҳаллий тармоқлари учун симсиз кенг полосали уланишга эга маълумотларни узатиш ускунаси, WDM ускуналари
8517 62 000 9
8517 62 000 2
8517 62 000 3
13.
Видеотелефонлар, домофонлар, радиотелефон ёки радиотелеграф алоқалари учун қабул қилувчи ускуналар
8517 69 100 0
8517 69 200 0
8517 69 390 0
8517 69 900 0
14.
Радиотелеграф ёки радиотелефон ускуналари учун антенналар, моторли транспортда ўрнатилган портатив қурилмалар ёки қурилмалар учун телескопик ва тескари антенналар ва бошқалар*
851771 110 0
8517 71 150 0
8517 71 190 0
15.
Микрофонлар ва улар учун ўрнатма (подставка)лар
8518 10 300 0
8518 10 960 0
16.
Корпусга ўрнатилган ёки ўрнатилмаган радиокарнайлар
8518 21 000 0
8518 22 000 0
8518 29 300 0
17.
Симли телефон аппаратлари
8518 30 200 0
8518 30 950 0
18.
Телефон ва ўлчагич кучайтиргичлари, телефон кучайтиргичлар, товушни кучайтирувчи электр тўпламлари ва бошқалар
8518 40 300 2
8518 40 300 8
8518 40 800 0
8518 50 000 0
19.
Автожавоб бериш телефонлари
8519 81 100 0
20.
Радиоэшиттириш учун овозни ёзиш қурилмалари
851981 110 0
21.
Овозни ёзиш ёки овозни чиқариш аппаратуралари
8519 20 100 0
8519 20 910 0
8519 20 990 0
8519 30 000 0
8519 81 110 0
8519 81 150 0
851981 210 0
8519 81 250 0
8519 81 310 0
8519 81 350 0
8519 81 450 0
8519 81 500 0
851981 510 0
8519 81 550 1
8519 81 550 9
8519 81 650 1
8519 81 650 9
8519 81 750 1
8519 81 750 9
8519 81 810 1
8519 81 810 9
8519 81 850 1
8519 81 850 9
8519 81 950 0
8519 89 110 0
8519 89 150 0
8519 89 190 0
8519 89 900 0
22.
Смарт-карталар (RFID тизимлари учун смарт-карталар), икки ёки ундан ортиқ электрон интеграл микросхемалар билан, таъсири яқинликка асосланган махсус белгилар қўлланадиган карталар ва биркалар
8523 52 100 0
8523 52 900 1
8523 52 900 9
23.
Ясси дисплей панели модуллари, шу жумладан, сенсорли экранлар: драйверларсиз ёки бошқарув занжирларисиз
8524 11 002 1
24.
8518 40 300 2 телефон субпозицияси кучайтиргичлари учун
8524 12 002 1
8524 19 002 1
8524 91 002 1
8524 92 002 1
8524 99 002 1
25.
Узатувчи ускуналар, қабул қилувчи ускуналар
8525 50 000 0
8525 60 000 0
26.
Телевизион камералар, рақамли камералар ва видеокамералар
Кенг оммага эшиттириш радиоприёмниклари, ташқи электр таъминотисиз ишлашга қодир бўлганлар, овоз ёзиш ёки овозни қайта тиклаш аппаратуралари билан бирлаштирилган бошқа аппаратлар ва бошқалар, кенг оммага эшиттириш радиоприёмниклари, ташқи электр таъминотисиз ишлашга қодир бўлмаганлар, моторли транспорт воситаларида қўлланадиганлар, 8701 — 8705 товар позицияларидаги моторли транспорт воситалари, уларнинг узеллари ва агрегатларининг саноат йиғуви учун, овоз ёзиш ёки овозни қайта тиклаш аппаратлари билан бирлаштирилган, овоз ёзиш ёки овозни қайта тиклаш аппаратлари билан бирлаштирилмаган, бироқ соатлар жойлаштирилган ва бошқалар
8527 12 100 0
8527 12 900 0
8527 13 100 0
8527 13 910 0
8527 13 990 0
8527 19 000 0
8527 21 200 0
8527 21 520 0
8527 21 590 0
8527 21 700 0
8527 21 920 0
8527 21 980 0
8527 29 000 0
8527 91 110 0
8527 91 190 0
8527 91 350 0
8527 91 910 0
8527 91 990 0
8527 92 100 0
8527 92 900 0
8527 99 000 0
29.
Мониторлари электрон-нурли, катод трубкали ва бошқалар
8528 42 100 0
8528 42 300 0
8528 42 900 0
8528 49 100 0
8528 49 800 0
30.
Мониторлар, 8471 товар позициясидаги компьютерларга тўғридан-тўғри уланган ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган
8528 52 100 0
8528 52 300 0
8528 52 900 0
8528 59 100 0
8528 59 900 0
31.
Проекторлар, фақат ёки асосан 8471 товар позициясининг ҳисоблаш тизимларида фойдаланиладиган турдаги, компьютердан олинган рақамли маълумотларни кўрсатишга қодир бўлган текис дисплей панели (масалан, суюқ кристалли аппаратура) орқали бошқариладиган ва бошқалар
8528 62
8528 69
32.
Видеодисплей ёки экранга киритиш учун мўлжалланмаган, видеотюнерлар, компьютерларга жойлаштириш учун электрон модуллар, интернетга кириш учун модемга эга ва интерактив маълумот алмашиш функциясига эга бўлган, телевизион сигналларни қабул қилиш функциясига эга микропроцессорли қурилмалар (алоқа функцияли телевизион қабул қилувчилар)
8528 71 110 0
8528 71 150 0
8528 71 190 0
8528 71 910 0
8528 71 990 0
33.
Мониторлар ва проекторлар, қабул қилиш ускуналари телевизион ускуналарни ўз таркибига олмайдиган; телевизион алоқалар учун қабул қилувчи ускуналар, видеоёзув ёки видеони қайта ишлаб чиқариш ускуналари, суюқ кристалл LCD ёки плазмали экран, суюқ кристалли дисплей технологиясидан фойдаланган ҳолда тайёрланган экран билан, плазмали панелли технологиядан фойдаланган ҳолда тайёрланган экран билан, монохром тасвирли
8528 72 100 0
8528 72 200 1
8528 72 200 9
8528 72 300 1
8528 72 300 2
8528 72 300 3
8528 72 300 9
8528 72 400 0
8528 72 600 0
8528 72 800 0
8528 73 000 0
34.
Антенналар ва барча турдаги антенналар, қисмлар, ушбу маҳсулотлар билан ишлатиладиган буюмлар ва бошқалар *
8529 10 110 0
8529 10 310 0
8529 10 390 0
8529 10 650 0
8529 10 690 0
8529 10 800 0
8529 10 950 0
35.
Телерадиокомпания тизимининг ускуналари, ерусти рақамли телеэшиттиришни қабул қилиш учун ускуналар
8543 70
8543 70 800 1
8543 70 800 2
8543 70 800 3
8543 70 800 5
8543 70 800 6
8543 70 800 7
8543 70 800 7
8543 70 800 9
8543 90 000 0
36.
Радиочастотали коаксиал кабеллар
8544 20 000 0
37.
Оптик толали кабеллар
8544 70 000 0
38.
1000 В дан ошмайдиган кучланиш учун электр ўтказгичлар, телекоммуникацияларда қўлланади:
8544 42 100 0
8544 42 900 1
8544 49
8544 49 200 0
39.
Оптик толалар, оптик толали тўпламлар ва кабеллар
9001 10 100 0
9001 10 900 1
9001 10 900 9
40.
Телекоммуникациялар учун махсус мўлжалланган асбоблар ва аппаратура, бошқалар (масалан, кесишувчи тўсиқлар, кучайиш коэффициентлари, бузилиш коэффициентлари ўлчагичлари, псофометрлар)
9030 40 000 0
* Маҳсулотнинг мувофиқлиги мувофиқликни декларациялаш ёки сертификатлаштириш йўли билан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 839-сон қарорига 2-ИЛОВА
Телекоммуникациялар ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
2. Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган телекоммуникациялар ускуналарнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини шакллантиради ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Бир ой муддатда
2-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Телекоммуникациялар ускуналарнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш чораларини кўради.
Олти ой муддатда
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг миқёсда хабардор қилишни таъминлайди.
Жадвалга мувофиқ
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
4-босқич
Тадбиркорлик субъектлари
1. Техник регламентни ўрганади, масъул ходимларни ўқитади ва Техник регламентни ўз фаолиятида жорий қилади.
Келишилган муддатларда
2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди.
Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб
5-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Белгиланган тартибда
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
6-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳар чоракда
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 09/25/839/1247-сон)