1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-206-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тарзидаги тўловлар (кейинги ўринларда — давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар) фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган (проактив шаклда) ҳолда, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали тайинланади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилган тижорат банки томонидан суғурталанган шахсларда мавжуд ижтимоий карта ёки банк картаси орқали амалга оширилади;
«Ягона реестр» АТ орқали суғурталанган шахсларнинг мобил алоқа воситаларига давлат ижтимоий суғуртаси билан боғлиқ жараёнлар бўйича бепул қисқа СМС-хабарлар юборилади.
2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ:
иш берувчилар меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) ўз вақтида рўйхатга олиши шарт этиб белгиланганлиги;
ходимнинг хоҳишига кўра қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат ижтимоий суғуртаси доирасида барча иш берувчилар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олиш тизими йўлга қўйилади;
суғурталанган шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра бир календарь йил давомида 2 иш кунидан кўп бўлмаган иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
бир ой муддатда «ЯММТ» ИДАКда ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатга олиш имкониятини яратсин;
2027 йил 1 январга қадар ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг, судьяларнинг ва прокуратура органларининг мартаба даражаларига (ҳарбий ва махсус унвонларга) эга бўлган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни «ЯММТ» ИДАКда киритиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Кузатув кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича медиа-режа 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Агентлик уч ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали суғурталанган шахслар томонидан суғурта стажлари, тўланган суғурта бадаллари ҳисобидан хабардор бўлиш, нафақа тайинлаш рад этилганлиги ёки унинг миқдори нотўғри ҳисобланганлиги ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилиш имкониятини яратсин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) 2026 йил 1 январга қадар Солиқ қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Ягона тиббий ахборот тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ягона тиббий ахборот тизимини Солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари ва «ЯММТ» ИДАК билан тўлиқ интеграция қилиш;
меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштириш вақтида суғурталанган шахснинг иш жойи Ягона тиббий ахборот тизимида автоматик равишда аниқлаш имкониятини яратиш;
меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ўтказиб юборилган кунлар учун расмийлаштиришнинг техник имкониятларини тўлиқ чеклаш, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандлик олиниши ёки васий қилиб белгиланиши бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришда, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари «Ягона реестр» АТга келиб тушганда, уларни расмийлаштириш мақсадини аниқлаш имкониятини яратиш;
б) бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 декабрь,
796-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директорининг буйруқлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
4. Жамғарманинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси;
қисқартирилган номи — Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственный фонд социального страхования Национального агентства социальной защиты при Президенте Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Государственный фонд социального страхования;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — State Social Insurance Fund of the National Agency for Social Protection under the President of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — State Social Insurance Fund.
5. Жамғарма Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
7. Жамғарма ўз фаолиятида Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда — Кузатув кенгаши) ва Агентликка ҳисобдордир.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
8. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради ва унинг ҳисоби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали юритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан миқдори белгиланадиган иш берувчилар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқнинг бир қисми;
суғурта бадали сифатида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан миқдори (ставкаси) белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми;
давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий тартибда қамраб олинадиган фуқаролар томонидан амалга ошириладиган суғурта бадаллари;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;
иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган манбалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тақсимотга мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан автоматик равишда Жамғармага йўналтирилади;
тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар фуқаролар томонидан тўғридан-тўғри Жамғармага тўланади.
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
11. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан бошқарилади.
Дирекция Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
12. Кузатув кенгаши:
ҳар йили Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни даврий равишда эшитиб боради ва тасдиқлайди;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш бўйича молиявий агентни жалб қилади;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларни жалб қилиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайрияларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.
Жамғарма Кузатув кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
13. Кузатув кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
14. Кузатув кенгаши мажлисини кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
15. Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Кузатув кенгашининг қарори кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Овозлар тенг бўлганда, Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
16. Кузатув кенгаши қарорлари Кузатув кенгаши мажлисининг баённомалари билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаган тақдирда эса, кенгаш раисининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
17. Дирекция Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш чораларини кўради;
Жамғарма фаолияти, шу жумладан маблағларнинг белгиланган йўналишлар бўйича мақсадли йўналтирилиши, давлат ижтимоий суғуртаси соҳасига доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Жамғарма Ижрочи директори ва унинг ўринбосарини лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимдан озод этади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
19. Дирекция:
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига киритади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш ва харажатлар самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кузатув кенгаши ҳамда Агентликка киритади;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси юзасидан ҳисоботни Кузатув кенгаши ҳамда Агентликка тақдим этади;
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан белгиланган тартибда мониторинг юритилишини таъминлайди ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Кузатув кенгаши ёки Агентликка таклиф киритади;
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
Дирекция штатлар жадвали ва харажатлар сметасини, зарур ҳолларда уларга киритиладиган тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайди;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
суғурта бадалларини ҳисобга олиш ва тўлаш бўйича ҳужжатларни (электрон маълумотларни), шунингдек, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни текшириш;
суғурталанган шахсни идентификация қилиш, суғурта стажини ва суғурта бадалининг миқдорини аниқлаш, суғурта ҳодисаси юзага келганлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган суғурталанган шахс тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш;
«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш;
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар, шу жумладан суғурталанган шахс томонидан тақдим этилган ишончсиз ёки сохта ҳужжатлар (маълумотлар) асосида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тайинланганлиги муносабати билан қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар билан судга мурожаат қилиш;
нафақаларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши мониторингини юритади;
Дирекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар учун суғурта бадалларини жамғариб бориш;
фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларнинг ўз вақтида тайинланишини ва белгиланган миқдорларда тўланишини таъминлаш;
суғурта бадаллари ва тўловларининг электрон ҳисобини юритиш;
суғурта бадалларини тўлаган шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртасини ахборот дастурлари ёрдамида автоматлаштирилган тартибда амалга ошириш;
суғурта қилдирувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш;
суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахсларнинг, Жамғарма тушумлари ва харажатларининг ягона ҳисобини юритиш, шунингдек, суғурталанган шахсларнинг персоналлаштирилган ҳисоби учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини бошқа давлат органлари билан электрон ахборот алмашинуви орқали текшириш;
суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахслар учун давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, шу жумладан суғурта бадалларининг ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича амалга оширилган тўловларнинг ҳисоби юзасидан шахсга доир маълумотларни, мазкур тўловлар бўйича мурожаат қилиш ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
22. Ижрочи директор Дирекциянинг раҳбари ҳисобланади.
Ижрочи директор:
Жамғарма жорий фаолиятини оператив бошқаради;
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади;
Жамғарма номидан вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиради, молиявий, хўжалик ҳамда бошқа шартномаларни имзолайди;
бажарилган ишлар ҳамда келгуси чорак учун иш режалари тўғрисида ҳар чоракда Кузатув кенгаши ёки Агентликка ҳисоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилиш, рағбатлантириш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда уларни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқлар чиқаради. Бунда Ижрочи директор ўринбосари ва Жамғарманинг мустақил бўлинмалари раҳбарлари Агентлик билан келишилган ҳолда ишга қабул қилинади;
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа буйруқлар қабул қилади;
Жамғарма номидан судларга ариза (даъво, шикоят) билан мурожаат қилади;
ички меҳнат тартиби қоидалари, таркибий бўлинмалар низомлари, лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
23. Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига тушади.
Жамғарманинг чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига тушган хорижий валютадаги маблағлар, заруратга кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиб, Жамғарманинг асосий ҳисобварағига ўтказилади ва ушбу Низомга мувофиқ фойдаланилади (бундан мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолатлар ва алоҳида харажатлар мустасно).
Жамғарманинг чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар импорт шартномалари, хорижий маслаҳатчиларни жалб этиш ва чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилиш билан боғлиқ ҳамда бошқа зарур харажатлар учун ишлатилиши мумкин.
24. Дирекция ходимлари штат бирликлари Агентликнинг марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бошқарув штат бирликлари доирасида ажратилади, шунингдек, Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Агентлик марказий аппаратининг ходимлари учун белгиланган разрядлардан бир поғона паст миқдорда қўлланади.
Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа шартлари бўйича Агентлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган шартлар татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
25. Ушбу Низомнинг 19-банди талабларини инобатга олган ҳолда Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича қуйидагиларга тенглаштирилади:
Дирекциянинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари Агентликнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига.
26. Жамғарма ходимларини қўшимча рағбатлантириш ва мукофотлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратилиши мумкин.
27. Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, Агентлик томонидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
28. Хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш учун Жамғармага 1 та автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
29. Жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Жамғарма харажатлари ҳамда бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлар ҳар чоракда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
30. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш.
31. Жамғарманинг йил якуни бўйича маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги молия йили учун даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда инобатга олинади.
5-боб. Жамғарманинг тушуми ва маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда жавобгарлик
32. Дирекция Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
33. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
34. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
36. Жамғарма қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ
1.
М. Оллоёров
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Кузатув кенгаши раиси
2.
Б. Захидов
—
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари
3.
А. Худаяров
—
соғлиқни сақлаш вазири
4.
О. Фозилкаримов
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
5.
М. Аллакулиев
—
адлия вазири ўринбосари
6.
Ж. Абруев
—
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари
7.
Н. Муслитдинов
—
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директори, Кенгаш котиби
Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кузатув кенгаши раиси Кузатув кенгаши таркибига бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари, мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
Ижрочи директор
Ижрочи директор ўринбосари
Жамғарма даромад ва харажатларини режалаштириш ва ҳисобини юритиш бўлими
3
Стратегик режалаштириш, прогнозлаштириш ва методология бўлими
3
Бош аудитор
1
Тўловларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўлими
6
Бош ҳисобчи
1
Бош юрисконсульт
1
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамғарма маблағлари тушумини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассислар
(ҳудудий вакил)
14
Лойиҳа менежери
1
Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
1
Изоҳ.
1. Ижро этувчи дирекциянинг бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 33 нафар.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Ижро этувчи дирекция тузилмасига бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритилиши мумкин.
3. Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
4. Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 4-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун)га мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси доирасида суғурта бадаллари ва стажлари ҳисобини юритиш, суғурталанган шахсларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) — суғурта бадалларини жамғариш, суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги (кейинги ўринларда — Агентлик) давлат мақсадли жамғармаси;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар — суғурта ҳодисаси юзага келганда суғурталанган шахсга Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган нафақалар тарзидаги давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар;
«Ижтимоий суғурта» ахборот модули — идоралараро электрон ҳамкорлик асосида суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш, тўлаш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг алоҳида модули;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
меҳнатга лаёқатсизлик варақаси — суғурталанган шахсни ишдан озод қилиш, шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни суғурталанган шахсга тайинлаш учун асос бўладиган ҳужжат;
молиявий агент — давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни суғурталанган шахсларга тўлаб беришга масъул бўлган тижорат банки;
суғурта бадали — суғурталанган шахс учун Жамғармага ўтказиладиган ажратма ёки тўлов;
суғурталанган шахс — суғурта ҳодисаларидан давлат ижтимоий суғуртаси орқали ҳимояланган жисмоний шахс;
суғурта ҳодисаси — суғурталанган шахсга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятининг юзага келиши;
суғурта қилдирувчи — суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахснинг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ижтимоий солиқ ва (ёки) суғурта бадаллари тўлайдиган шахс;
суғурта стажи — суғурталанган шахс учун суғурта бадалларини тўлови амалга оширилган давр;
тўлов рўйхат (ведомост)лари — давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тўланиши белгиланган суғурталанган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт маълумотлари, банк картаси (ижтимоий карта) орқали тўланганда тегишли тижорат банки ҳамда банк картаси (ижтимоий карта) реквизитлари ва тўланиши лозим бўлган нафақа суммасига доир маълумотлар акс эттирилган ва молиявий агентга электрон кўринишда тақдим этиладиган ҳужжат;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси — суғурталанган шахсга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда, етмиш календарь кун) давомида таътил даврида меҳнат мажбуриятларини бажара олмаганлиги учун тўланадиган кафолатли тўлов.
3. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича муносабатлар давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда қамраб олинадиган фуқароларга даромад ҳисобланган пайтдан, давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган фуқароларга суғурта бадаллари тўланган пайтдан бошлаб юзага келади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
4. Ушбу Низомга мувофиқ суғурта ҳодисалари юзага келган тақдирда суғурталанган шахсларга қуйидаги давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тўланади:
2026 йил 1 январдан бошлаб юзага келган суғурта ҳодисасига нисбатан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
2026 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган суғурта ҳодисасига нисбатан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Ушбу бандга мувофиқ суғурта ҳодисаси юзага келган сана сифатида меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган суғурталанган шахснинг ишдан озод этиладиган давр бошланадиган кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилганда ҳомиладорлик ва туғиш таътили узайтириш ҳолатлари бундан мустасно) инобатга олинади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос ҳисобланади.
6. Суғурта ҳодисаси юзага келганда суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш шартлари ва тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
7. Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади:
а) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда, бундан ушбу банднинг саккизинчи хатбошиси мустасно:
(7-банд «а» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
суғурталанган шахслар иш берувчи билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларда бўлган даврда, синов муддати ва ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшган ҳолда, бундан ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган ҳолатлар мустасно;
юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган (ишларни бажараётган) даврда;
қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
б) ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида ўн ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида олти ой суғурта стажи мавжуд бўлса.
в) ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун суғурта ҳодисаси юзага келган ойдан олдинги охирги олти ой давомида узлуксиз суғурта стажи мавжуд бўлса. Бунда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар сақланган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ суғурталанган шахсга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўланмаган ойлар ҳамда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган олти ойлик суғурта стажининг узилишига сабаб бўлмайди.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Қонунга мувофиқ суғурта бадали эри (хотини) томонидан тўланган ишламайдиган фуқаролар ва юридик шахсларнинг муассислари (иштирокчилари) сифатида даромадлар оладиган фуқаролар учун давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳисобланадиган ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган суғурта стажи асосида тайинланади. Бунда ушбу фуқаролар эр-хотин ёки юридик шахсларнинг муассислари (иштирокчилари) бўлмаган даврларда суғурта бадаллари тўланганда, ушбу даврлар суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
8. Ушбу Низом 4-бандида назарда тутилган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида суғурталанган шахсларнинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан тайинланади.
9. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона муассасаси, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ваколатли бошқа тиббий муассасалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ягона тиббий» АТ) электрон шаклда расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
10. «Ягона тиббий» АТ томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади ҳамда ушбу ахборот модулида у очилгандан бошлаб ёпилгунига қадар бўлган жараёнлар акс эттирилади.
«Ижтимоий суғурта» ахборот модулида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёпилгандан сўнг ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тегишли давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўлов тайинлаб борилади, бундан ушбу Низомнинг 34-банди бешинчи хатбошиси мустасно.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
(11-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;
ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
12. «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида:
суғурталанган шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанган давридаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва суғурта бадаллари тўлови тўғрисидаги маълумотлар — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали;
ихтиёрий давлат ижтимоий суғуртаси билан суғурталанган шахсларнинг тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар — «Ижтимоий суғурта» ахборот модулининг суғурта бадаллари реестри орқали ҳамда уларнинг фаолияти тури (ўз ўзини банд қилиш, якка тартибдаги тадбиркор ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали;
суғурталанган шахсларнинг меҳнат стажи, бандлиги ва таътиллари, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тўғрисидаги маълумотлар — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) орқали;
суғурталанган шахснинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига тўланган мажбурий бадаллари тўғрисидаги маълумотлар — АТ «Халқ банки»нинг тегишли ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
13. «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали суғурталанган шахсларнинг ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган шартларга мувофиқлиги аниқланган тақдирда, автоматик равишда тегишли давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўлов тайинланади.
Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларнинг миқдорини ҳисоблаш ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда тегишли тўловни тайинлаш билан бир вақтда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
14. Қуйидаги ҳолларда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш автоматик равишда рад этилади:
суғурталанган шахснинг ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган шартларга мувофиқ келмаслиги;
меҳнатга лаёқатсизлик варақаси янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга, ушбу мақсадларда расмийлаштирилганда;
ушбу Низомнинг 20-бандига асосан меҳнатга лаёқатсизлик даврининг нафақа тўланадиган умумий давомийлигидан ошганда.
15. «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали суғурталанган шахсга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тайинланганлиги, унинг миқдори, тўлов шакли ва муддати бўйича ёки тегишли тўловни тайинлаш рад этилганлиги ва унинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлар унинг «Ягона тиббий» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабарнома шаклида ёки Ягона давлат интерактив хизматлари порталидаги шахсий кабинетига ҳамда унинг иш берувчисининг (агар мавжуд бўлса) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
3-боб. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблаш шартлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
16. Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, уларга тайинланадиган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Нафақа миқдори=ЎОИҲ÷25,3 х СК х КС , бунда
ЎОИҲ — ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи;
25,3 — иш кунларининг ўртача ойлик сони;
СК — суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган стаж коэффициенти;
17. Меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр ичида якшанба куни ҳамда Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу кунлар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар миқдорини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
олти ойдан тўқсон олти ойгача (тўқсон олтинчи ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда — 60 фоиз;
тўқсон етти ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда — 80 фоиз.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган суғурталанган шахсларга, шунингдек, қарамоғида 18 ёшга тўлмаган тўрт ёки ундан ортиқ фарзанди бўлган ёхуд қарамоғида ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган фарзанди бўлган суғурталанган шахсларга стаж коэффициенти 20 фоиз бандга оширилган ҳолда ҳисобланади. Бунда суғурталанган шахс ушбу бандда назарда тутилган бир нечта тоифага тўғри келса, унга нисбатан фақат битта тоифа бўйича имтиёз қўлланилади;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
календарь йил давомида расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаларидаги (бундан ҳомиладорлик ва туғишга оид давр мустасно) 77 календарь кундан ошган давр учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси миқдори тегишли стаж коэффициентини 10 фоиз бандга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
20. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ бир календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади, бундан ушбу Низомнинг 21-бандида белгиланган ҳоллар мустасно.
Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасининг тегишли календарь йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг бешинчи кунигача бўлган қисми давлат ижтимоий суғуртаси билан суғурталанган шахснинг иш берувчиси томонидан (агар иш берувчиси мавжуд бўлмаса суғурталанган шахснинг ўз ҳисобидан), олтинчи кундан бошлаб эса Жамғарма томонидан тўлаб берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
21. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси суғурталанган шахс (ота-она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий ёки ҳомий)га касалланган боласини парваришлаш учун очилган ҳолларда ушбу Низомнинг 20-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври қуйидагича узайтирилади:
14 ёшгача бўлган фарзанди учун — қўшимча 20 календарь кун;
16 ёшгача ногиронлиги бўлган фарзанди учун — қўшимча 40 календарь кун.
22. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасининг иш берувчи томонидан тўланадиган қисми ўриндошлик асосидаги (шу жумладан, ички ўриндошлик асосидаги) иш жойи бўйича ҳам тўланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган ўқув таътили вақтида;
Ушбу даврлардан бошланиб давом этаётган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси суғурталанган шахс ишга чиқиши (лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
24. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:
ўн ойдан йигирма тўрт ойгача (йигирма тўртинчи ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда — 75 фоиз;
йигирма беш ойдан олтмиш ойгача (олтмишинчи ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда — 85 фоиз;
олтмиш бир ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда — 100 фоиз.
25. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ ушбу Низомнинг 17-банди талабларини инобатга олган ҳолда ҳисобланади ва тўланади. Бунда:
давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси мазкур нафақа тайинланадиган санада қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (кейинги ўринларда — МҲТЭКМ)нинг беш бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тайинланади ва тўланади;
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр тугагунча она ва (ёки) бола вафот этган ҳолда тўланган ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қайтариб олинмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
2-§. Суғурталанган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ва суғурта стажини ҳисоблаш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
26. Суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда суғурталанган шахсларга тайинланадиган тегишли давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўлов миқдори суғурталанган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Бунда суғурталанган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
суғурталанган шахсга нафақа тайинланадиган ойдан олдинги суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган ўн икки ойлик даврдаги иш ҳақи миқдорини ўн иккига бўлиш орқали;
суғурталанган шахснинг суғурта стажи ўн икки ойдан кам бўлса, нафақа тайинланадиган ойдан олдинги суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган ойлардаги иш ҳақи миқдорини мавжуд суғурта стажи ойлари сонига бўлиш орқали.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақининг нафақа тайинланадиган санада қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалда бўлган МҲТЭКМнинг ўн баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган қисми инобатга олинади.
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда суғурталанган шахс учун мазкур бандда белгиланганидан бошқа қўшимча тўловлар назарда тутилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
27. Суғурталанган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини аниқлаш:
а) давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанган шахслар учун солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиққа тортиладиган ва суғурта бадали сифатида ажратмалар ажратиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадларини инобатга олган ҳолда;
б) давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанган шахслар учун ихтиёрий тарзда ҳар ойда тўланган суғурта бадалларини ойлик иш ҳақига айлантирган ҳолда ҳисобланади.
Бунда ушбу кичик бандга мувофиқ бир ойлик иш ҳақи миқдори 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар ой тўланган суғурта бадали суммасини, уни тўлаш даврида амалда бўлган суғурта бадали ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 фоизга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Мисол: суғурталанган шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ихтиёрий равишда 2026 йил январь учун Жамғармага бир юз эллик минг сўм миқдорда суғурта бадали тўлади. Ушбу фуқарога нафақа ҳисоблашда унинг 2026 йил январь учун 3 000 000 сўм миқдорда иш ҳақи аниқланади:
Бир ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
Аниқланган бир ойлик иш ҳақи миқдори нафақа ҳисобланаётган суғурталанган шахсга ўртача бир ойлик иш ҳақи сифатида инобатга олинади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
28. Суғурталанган шахс ҳомиладорлик ва туғиш таътили ёки бола парвариши таътилидан қайтганидан сўнг ёхуд бола парвариши таътилида бўлган даврда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича такрорий нафақа тайинлаш зарурияти вужудга келганда, унга нисбатан мазкур Низом 7-бандининг «в» кичик бандида назарда тутилган олти ой давомидаги узлуксиз суғурта стажи мавжуд бўлиши бўйича талаб татбиқ этилмайди ҳамда унинг ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш учун такрорий нафақа тайинланадиган ойгача бўлган ойлик иш ҳақи ҳисобланган охирги ўн икки ой инобатга олинади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Суғурталанган шахсга такрорий нафақа тайинлаш учун унинг ўртача иш ҳақи миқдори ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ инобатга олинадиган ўн икки ойлик жами иш ҳақи миқдорини ўн иккига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Бунда суғурталанган шахс ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парваришлаш таътили даврида ёки ундан қайтгандан сўнг:
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
иш ҳақи ҳисобланган ёки ихтиёрий суғурта бадали тўланган ойлар сони 3 ойдан кам бўлса, ушбу бандга мувофиқ аниқланган ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,5 коэффициент;
иш ҳақи ҳисобланган ёки ихтиёрий суғурта бадали тўланган ойлар сони 3 ойдан 6 ойгача бўлса, ушбу бандга мувофиқ аниқланган ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,75 коэффициент қўлланилади.
Такрорий нафақа тайинлашда суғурталанган шахсга нафақа тайинлаш учун ҳисобга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлганда, мазкур шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштирилади.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
281. Туғиш қийин кечган ёки икки ёхуд ундан ортиқ бола туғилганда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида нафақани ҳисоблаш учун суғурталанган шахсга охирги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида нафақани ҳисоблашда аниқланган кўрсаткичлар ва суғурта ҳодисаси юзага келган сана қўлланилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
29. Қуйидагилар суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлашда суғурта стажи сифатида ҳисобга олинади:
2005 йил 1 январдан 2016 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўланган тақдирда;
2016 йил 1 январдан 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
2019 йил 1 январдан — иш берувчилар томонидан солиқ органларига топширилган ҳисоботларда иш ҳақи миқдори кўрсатилган тақдирда;
2026 йил 1 январдан — давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанган шахслар учун Жамғармага суғурта бадаллари тўланган тақдирда.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган тўловлар ҳисобланган ой;
иш ҳақи сақланган ҳолда таътилдаги ой;
иш ҳақи қисман сақланадиган таътилдаги ой;
ижодий таътилдаги ой;
ҳарбий ўқув ёки текширув йиғинида қатнашган ой;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган ўқув таътилидаги ой.
Ушбу банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлардан иккитаси битта календарь ойда вужудга келганида суғурта стажига фақат бир ой киритилади.
Қонунчиликка мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига бир маротаба ижтимоий солиқ тўловчи шахсларнинг ушбу тўловни тўлаган даври учун ҳисобланадиган меҳнат стажи суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно.
31. Суғурталанган шахсларга ҳисобланган ойлик иш ҳақи миқдори нафақа тайинлаш ва унинг миқдорини ҳисоблаш даврида амалда бўлган МҲТЭКМнинг бир баравари ва ундан кўп бўлган тақдирда, бир ой суғурта стажи, бир бараваригача бўлган тақдирда эса ярим ой суғурта стажи ҳисобланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади)
3-§. Айрим тоифадаги суғурталанган шахсларнинг ўртача иш ҳақи миқдорини ва суғурта стажини ҳисоблаш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
32. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатдаги ташкилотларнинг ходими ҳисобланган суғурталанган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ва суғурта стажини ҳисоблаш мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ёки инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан ташкилотнинг давлат ижтимоий суғуртаси билан суғурталанган ходимларига (суғурталанган шахсларга) нисбатан суғурта ҳодисаси юзага келганда нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб ўн кун ичида уларнинг охирги ўн икки ой давомида ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига киритиш орқали Жамғармага тақдим этади. Бунда:
а) ходимнинг (суғурталанган шахсларнинг) ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
МҲТЭКМнинг ўн бараваригача бўлган тақдирда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига ушбу миқдор киритилади;
МҲТЭКМнинг ўн бараваридан ошган тақдирда, «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига МҲТЭКМнинг ўн баравари миқдоридаги қисми киритилади;
б) давлат ижтимоий суғуртаси билан суғурталанган шахснинг суғурта стажи ўн икки ойдан кам бўлса, суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган ойлардаги иш ҳақи миқдорини мавжуд суғурта стажи ойлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
33. Фуқароларнинг ҳарбий хизматчи сифатидаги, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибидаги ва прокуратура органларидаги мартаба даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходим сифатидаги аввалги фаолияти, мазкур даврдаги иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар мазкур фуқаролар томонидан Жамғармага тақдим этилганда, уларга суғурталанган шахс сифатида нафақалар тайинлашда инобатга олинади.
4-боб. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
34. Ушбу Низомга мувофиқ суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.
«Ижтимоий суғурта» ахборот модулида тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тўғрисидаги тўлов рўйхат (ведомост)лари молиявий агентга қуйидаги муддатларда тақдим этилади ҳамда Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар молиявий агентга ўтказиб берилади:
ҳар ойнинг 1 — 15-саналари оралиғида тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тўғрисида мазкур ойнинг 25-санасига қадар;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
ҳар ойнинг 16-санасидан ушбу ойнинг якуний санаси оралиғида тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тўғрисида кейинги ойнинг 10-санасига қадар.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилиб, ўн кун ва ундан ортиқ давр ичида ёпилмаган бўлса, у бўйича ҳам ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган муддатларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тегишли кунлар учун ҳисобланиб тўланади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ёки дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги икки иш куни мобайнида молиявий агентга тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
35. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш учун молиявий агент томонидан Жамғармадан келиб тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва тўловларни амалга ошириш бўйича алоҳида махсус банк ҳисобварақлари очилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
36. «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали тўлов рўйхат (ведомост)лари шакллантирилади. Бунда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар:
биринчи навбатда суғурталанган шахснинг ижтимоий картаси мавжуд бўлганда, «Ижтимоий карта» ахборот тизими орқали унинг ижтимоий картасига;
суғурталанган шахснинг ижтимоий ёки банк картаси мавжуд бўлмаганда, «Ижтимоий карта» ахборот тизимида суғурталанган шахсга виртуал ижтимоий карта очилиб, тўловлар тўланади.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
37. Молиявий агент томонидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ тўлов рўйхат (ведомост)ларини тақдим этиш учун белгиланган сўнгги кундан кейинги беш иш куни ичида тўланади.
38. Молиявий агент ҳар ойнинг охирги иш кунига қадар ушбу ой учун ҳар бир нафақа олувчи суғурталанган шахс бўйича амалга оширилган тўловлар, нафақа тўланган сана ва тўланмаган маблағлар ҳақидаги маълумотларни доимий равишда «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали Жамғармага тақдим этади ва маълумотлар тўғрилигига жавобгар бўлади.
5-боб. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
39. Жамғарма томонидан суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлангандан кейин тўқсон кун ичида «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда бола туғилганлиги, шу жумладан, ўлик туғилганлиги ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали текширилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
40. «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида текшириш натижасида бола туғилганлиги, шу жумладан ўлик туғилганлиги ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганлиги қайд этилмаган ҳолатлар бўйича нафақа олувчи суғурталанган шахсларнинг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилади.
«Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали қуйидаги маълумотлар «Ягона тиббий» АТга тўғри киритилганлигини текшириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади:
шакллантирилган рўйхат бўйича нафақа олувчи суғурталанган шахсларнинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича маълумотлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган даврларда бола туғилганлиги, шу жумладан ўлик туғилганлиги ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганлиги ҳолатларига мутаносиб киритилганлиги.
41. Нафақа олувчи суғурталанган шахслар бўйича шакллантирилган рўйхат Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Жамғарма маблағлари тушумини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассислар (кейинги ўринларда — ҳудудий вакиллар) томонидан ҳар чоракда ФҲДЁ органлари ва/ёки тиббиёт муассасасига борган ҳолда танлов асосида ўрганилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
42. Ҳудудий вакиллар томонидан ўрганиш натижалари бўйича ФҲДЁ органлари ва/ёки тиббиёт муассасасининг масъул ходимлари иштирокида «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида электрон далолатнома шакллантирилиб, тегишли ФҲДЁ органлари ва/ёки тиббиёт муассасаси раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда, тегишлигича ФҲДЁ тизимига ёки Ягона тиббий ахборот тизимига юборилади.
Бунда далолатнома дастлаб ҳудудий вакил томонидан «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
43. «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида ҳар ойда, иш ҳақи ҳисобланган, аммо «ЯММТ» ИДАКда меҳнат стажи тўғрисида маълумоти бўлмаган шахслар рўйхати шакллантирилади ва мазкур рўйхат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ундаги маълумотларни ўрганиш ва зарур чоралар кўриш учун юборилади.
44. Нафақа олувчи суғурталанган шахснинг тиббиёт ёки бошқа тааллуқли муассасаларга ёлғон маълумот бериши ёхуд ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган нафақа мазкур суғурталанган шахс томонидан Жамғармага бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда:
ихтиёрий равишда Жамғармага қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағлар суд тартибида ундирилади;
ахборот тизимларида мавжуд камчиликлар ёки ўзаро электрон маълумот алмашинувидаги техник хатоликлар ёхуд такрорий маълумот алмашинувида суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган ўн икки ойлик давр ўзгарганлиги сабабли ортиқча тўланган маблағлар қайтарилмайди ҳамда Жамғарма харажатлари сифатида инобатга олинади.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги таъминлангандан сўнг Жамғарма томонидан суғурталанган шахсларга нафақа миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, белгиланган тартибда молиялаштирилиши мумкин.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
6-боб. Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида суғурта бадали ва стажлари ҳисобини юритиш тартиби
1-§. Суғурталанган шахсларни рўйхатга олиш ва уларнинг персоналлаштирилган ҳисобини юритиш
45. Суғурта бадали ва стажларининг ҳисобини юритиш, суғурталанган шахсларни идентификация қилиш ва уларнинг персоналлаштирилган ҳисобини юритиш Жамғарма томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
46. Жамғарма томонидан «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида қуйидаги маълумотларнинг алоҳида реестри юритилади:
суғурта қилдирувчилар реестри;
суғурталанган шахслар реестри;
суғурта бадаллари реестри;
ортиқча/нотўғри тўланган нафақалар реестри.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
47. Жамғармада давлат ижтимоий суғуртаси бўйича муносабатлар субъектларини рўйхатга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанган шахслар солиқ агенти томонидан мазкур шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланганда, Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидан «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига келиб тушган ҳисобот маълумотлари асосида рўйхатга олинади;
б) давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанган шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ рўйхатга олинади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
48. Ушбу Низомнинг 47-бандига мувофиқ рўйхатга олинган шахсларга «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида шахсий ҳисоб очилади. Шахсий ҳисобда қуйидагилар юритилади:
а) суғурта қилдирувчилар кесимида уларда фаолият юритаётган шахсларнинг персоналлаштирилган рўйхати;
б) суғурталанган шахслар бўйича:
суғурта бадаллари тўловлари (ойлар кесимида);
суғурта стажи сифатида ҳисобга олинган даврлар;
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўғрисидаги маълумотлар, мавжуд бўлса, маълумот манбалари кўрсатилган ҳолда;
ушбу Низомнинг 19 — 21-бандларига мувофиқ алоҳида тартиб қўлланилган даврлар.
49. Жамғарма ҳар ой якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида суғурталанган шахсларнинг шахсий ҳисоблари ҳолатини янгилаб боради.
Суғурталанган шахс «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали ўзининг шахсий ҳисоби тўғрисидаги маълумотномаларни электрон тарзда олиши мумкин.
2-§. Давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанадиган шахслар томонидан суғурта бадалларини тўлаш ва ҳисоблаш тартиби
50. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанган шахслар учун суғурта бадали сифатида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тегишли ажратмаларни Жамғарманинг ғазна ҳисобварақларига ўтказиб боради.
Бунда давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори (ставкаси) белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан Жамғарманинг ғазна ҳисобварақларига ўтказилган ой бир ойлик суғурта стажи сифатида ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
51. Солиқ қўмитаси:
суғурта қилдирувчиларнинг солиқ агентлари сифатида тақдим этган маълумотлари асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги бўйича жисмоний шахслар кесимидаги ҳисоботларни юритади ва бу тўғрисидаги маълумотларни ўз базасида сақлайди;
ҳар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача суғурталанган шахсга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳамда мазкур даромадлар бўйича ҳисобланган (тўланган) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдорлари тўғрисидаги ҳисоботларни «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборади.
52. Жамғарма Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали юборилган маълумотлар асосида суғурталанган шахслар кесимида уларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳамда мазкур даромадлар бўйича ҳисобланган (тўланган) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдорлари бўйича уларнинг персоналлаштирилган ҳисобини «Ижтимоий суғурта» ахборот модулининг ушбу Низомнинг 46-бандида белгиланган тегишли реестрларда юритади.
3-§. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанадиган шахслар томонидан суғурта бадалларини тўлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
53. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанадиган шахслар суғурта бадалини у тўланадиган ойнинг исталган даврида тўлаши мумкин.
Бунда давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанадиган шахслар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам суғурта бадали тўланган ой бир ойлик суғурта стажи сифатида ҳисобланади.
54. Суғурталанган шахслар томонидан ҳар ойлик ихтиёрий суғурта бадаллари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланган тартибга асосан тўланади.
4-§. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий (мажбурий) асосда суғурталанишдан мажбурий (ихтиёрий) асосда суғурталанишга ўтиш (конвертация)
55. Шахслар бир вақтнинг ўзида давлат ижтимоий суғуртаси билан ҳам мажбурий асосда, ҳам ихтиёрий асосда суғурталанганда, улар учун давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанганлиги бўйича амалга оширилган суғурта бадали инобатга олинади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.03 Ихтиёрий суғурта;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
56. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанишдан давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанишга ўтиш:
суғурталанган шахс давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий суғурталанган ойда, мазкур ойнинг биринчи кунидан бошлаб амал қилади;
давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанган даврлар учун тўланган суғурта бадаллари ҳисоби сақланади ва суғурта стажи ҳисобланишида инобатга олинади.
57. Давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда суғурталанишдан давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанишга ўтиш давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий суғурталанишга асос бўлган меҳнат фаолияти тугаган ойнинг кейинги ойидан амал қилади. Бунда суғурталанган шахс давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталаниш бўйича рўйхатдан ўтиб, суғурта бадалларини мустақил тўлайди.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
7-боб. Якунловчи қоидалар
58. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан суғурталанган шахслар тўғрисидаги электрон шаклда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Тегишли вазирликлар ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида суғурталанган шахслар тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
59. Ушбу Низомга мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш учун асос ҳисобланган Жамғармага тегишли ахборот тизимлари орқали юборилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ахборот тизимларига маълумотларни киритган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ахборот тизимлари орқали тақдим этилмаганлиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилиши натижасида суғурта нафақалари ортиқча ёхуд кам тўланиши учун жавобгарлик ушбу ахборот тизимларнинг эгаси бўлган вазирлик ва идораларга юкланади.
Суғурталанган шахс ва (ёки) суғурта қилдирувчилар томонидан нафақалар тайинлаш ва тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Жамғармага хабар бермаганлиги ёки улар томонидан содир этилган суиистеъмолликлар натижасида унга нафақалар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли Жамғармага етказилган зарарни тўлаш мажбурияти суғурталанган шахс ва (ёки) суғурта қилдирувчиларга юкланади.
60. «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида техник носозликлар ҳамда маълумотлар алмашинуви жараёнида узилишлар юзага келганда, ушбу ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар меҳнатга лаёқатсизлик варақасидаги электрон маълумотларни киритиш, нафақаларни тайинлаш ва тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин.
61. Суғурталанган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта стажлари ёки амалга оширилган суғурта бадаллари ёхуд бошқа масалалар юзасидан тўғридан-тўғри шунингдек, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали Жамғармага мурожаат қилиши мумкин.
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона муассасаси ёхуд меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ваколатли бошқа тиббий муассаса
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ягона тиббий» АТ) электрон шаклда расмийлаштирилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик даври бошланган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида
2-босқич
«Ягона тиббий» АТ
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади.
Автоматик тарзда
3-босқич
«Ижтимоий суғурта» ахборот модули
1. Суғурталанган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёпилгандан сўнг, уларга тегишли маълумотлар Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли ахборот тизимлари орқали текширилади.
Автоматик тарзда
2. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ҳамда тўлов рўйхат (ведомост)ларини шакллантиради ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларнинг миқдори, тўлов шакли ва муддати ёки рад этишнинг сабаблари бўйича суғурталанган шахсга СМС-хабарнома юборади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш учун тегишли маблағларни молиявий агентга ўтказиб беради.
Тўлов рўйхат (ведомост)ларини тақдим этиш билан бир вақтда
5-босқич
Молиявий агент
Суғурталанган шахсларнинг ижтимоий картаси ёки бошқа банк карталарига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга оширади.
Тўлов рўйхат (ведомост)ларини тақдим этиш учун белгиланган сўнгги кундан кейинги беш иш куни ичида
Суғурталанган шахсларга амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали тақдим этади.
Доимий равишда
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахсларни рўйхатга олиш ва ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
I. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахсларни рўйхатга олиш тартиби
1-босқич
Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахслар
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида юритиладиган электрон рўйхатга кириш учун биометрик паспорт (ID-карта) маълумотлари ва телефон рақами кўрсатган ҳолда, қуйидаги усуллардан бири орқали мурожаат қилади:
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ёки унинг мобил иловаси орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП);
Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари (кейинги ўринларда — ҳудудий вакиллар) орқали.
Хоҳишига кўра
2-босқич
«ЯМИҲ» АТ ёки унинг мобил иловаси ёхуд ЯИДХП
Мурожаат қилувчи шахс томонидан мустақил равишда киритилган маълумотлар, у томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг, «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида юборилади.
Автоматик тарзда
«Инсон» маркази ёки ижтимоий ходимлари ёхуд ҳудудий вакиллар
1. «ЯМИҲ» АТда мурожаат қилувчи шахснинг тегишли маълумотлари, унинг номидан киритилади.
Мурожаат қилинган вақтда
2. Киритилган маълумотлар мурожаат қилувчи томонидан кўриб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.
Мурожаат қилинган вақтда
3. Мурожаат қилувчининг тасдиқланган маълумотлари «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади.
Автоматик тарзда
3-босқич
«Ижтимоий суғурта» ахборот модули
Мурожаат қилувчи шахс «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида юритиладиган электрон рўйхатга киритилади.
Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда
II. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахслар томонидан суғурта бадалларини тўлаш тартиби
1-босқич
Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахслар
Ҳар ойлик энг кам миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган суғурта бадалларини ихтиёрий равишда исталган тижорат банкига мурожаат қилиш орқали ёки мустақил равишда «Ижтимоий карта» ахборот тизими ёки унинг «Барака» мобил иловаси орқали амалга оширади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Тижорат банки
Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тўловни расмийлаштиради ва маблағларни Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказади.
Мурожаат қилувчи шахсга тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Мурожаат вақтида
Тижорат банки орқали ихтиёрий асосда тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар суғурталанган шахслар кесимида «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади.
Тўлов амалга оширилган вақтда автоматик тарзда
3-босқич
«Ижтимоий суғурта» ахборот модули
Суғурталанган шахс томонидан тўланган суғурта бадалларини ҳисобга олади ва маълумотлар базасида сақлайди.
Автоматик тарзда
4-босқич
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси
Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда қамраб олинадиган шахслар томонидан амалга оширилган суғурта бадаллари ҳисоботини юритади.
Доимий равишда
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 5-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича
МЕДИА-РЕЖА
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш шакли
Муддат
Масъул ижрочи
1.
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича республиканинг барча ҳудудлари кесимида матбуот анжуманларини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-206-сон Фармони мазмуни-моҳияти, нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш механизмлари юзасидан жамоатчиликнинг фаол аъзолари иштирокида брифинглар ўтказиш.
2025-2026 йиллар давомида
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
2.
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича телевидение ва радио орқали ахборот ва тушунтиришлар бериш.
Телевидение ва радио учун қисқа тушунтириш роликлари, интервьюлар ва ток-шоулар тайёрлаш; эксперт ва манфаатдор шахслар иштирокида эфирлар ташкил этиш.
2025-2026 йиллар давомида
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
3.
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича ижтимоий тармоқларда контентлар тайёрлаш ва жойлаштириш.
Ижтимоий тармоқлар («Telegram», «Instagram», «Facebook» ва бошқалар) орқали инфографика, видео лавҳалар ва мақолалар ҳамда мутахассислар фикри, ижтимоий шарҳ тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, хэштеглар орқали оммалаштириш.
2025-2026 йиллар давомида
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази
4.
Маҳалла марказлари ва Давлат хизматлари марказлари ҳамда маҳалладаги мавжуд тадбиркорлик субъектлари объектларида давлат ижтимоий суғуртасига оид турли материаллар тарқатиш.
Маҳалла марказлари ва Давлат хизматлари марказлари ҳамда маҳаллалар ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича буклет, брошюра ва баннерларни ижтимоий ходимлар орқали етказиш.
2025-2026 йиллар давомида
Савдо-саноат палатаси,
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Солиқ қўмитаси,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
5.
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида тадбиркорлар субъектлари билан учрашувлар ташкил этиш.
Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ва маслаҳат сессияларини ўтказиш.
2025-2026 йиллар давомида
Савдо-саноат палатаси,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Миллий медиа бирлашмаси
6.
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимига оид тартиб-таомиллар бўйича онлайн платформалар орқали хабарномалар жойлаштириш.
«my.gov.uz», «lex.uz», «ihma.uz», «imv.uz», «soliq.uz», «mehnat.uz», «ЯММТ» ахборот тизими, «Ягона давлат назорати» ахборот тизими, «chamber.uz» ва бошқа онлайн платформаларда мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ҳаракатланувчи ёзув (scrolling text) шаклида ахборот баннерларини жойлаштириш.
2025-2026 йиллар давомида
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
7.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг расмий сайтида махсус бўлим яратиш (чат-бот, калькулятор).
1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг расмий сайтларида фуқаролар учун мурожаат қилиш (кўп бериладиган саволлар ва уларга жавоблар) ҳамда тайинланадиган нафақалар миқдорларини онлайн ҳисоблаш имкониятини яратиш.
2. Фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртаси тизими доирасидаги мурожаатларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Call-маркази билан қамраб олиш.
3. Онлайн чат хизмати фаолиятини кенгайтириш, давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими бўйича автоматик маълумот ботини жорий этиш.
2026 йил I чорак
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
8.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун вебинарлар ташкил этиш.
1. Ходимлар учун давлат ижтимоий суғурта тизими ва унинг амалиётдаги аҳамияти, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби, Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига маълумот юбориш ва ҳисобот бериш жараёнлари, бунда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг масъулияти каби мавзуларда ўқув-семинарлар ташкил қилиш.
2025-2026 йиллар давомида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Солиқ қўмитаси
2. Барча давлат ва нодавлат ташкилот бухгалтерлари ва НR-мутахассислари учун янги тизимнинг моҳияти, қонунчиликка киритилган янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисида семинар ва вебинарлар ташкил қилиш.
Савдо-саноат палатаси,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Солиқ қўмитаси
9.
Медиамониторинг ва жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Ижтимоий тармоқлардаги фикрлар, мурожаатлар ва саволларни таҳлил қилиш, онлайн сўровнома ва контент самарадорлигини баҳолаш.
Ҳар чоракда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
10.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими бўйича подкастлар ташкил қилиш.
«Ижтимоий суғурта ҳақида» мавзусида подкастлар тайёрлаш (kun.uz, daryo.uz, qalampir.uz) ҳамда блогерлар орқали ахборот тарқатиш.
2025-2026 йиллар давомида
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази
11.
Жамоат жойларида ўрнатилган ахборот тарқатиш воситалари орқали тарғибот ишларини амалга ошириш.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан савдо марказлари, метро, транспорт воситалари ва LED-экранларда қисқа видеоролик ёки баннерлар жойлаштириш.
2025-2026 йиллар давомида
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази,
«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. 2025 йил декабрь ойидан бошлаб Қашқадарё вилоятида, 2026 йил 1 май ойига қадар республиканинг қолган ҳудудларида тажриба-синов тариқасида ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари (кейинги ўринларда — Реабилитация марказлари)га йўллаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади. Бунда:
Реабилитация марказларига йўлланма олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали ёхуд бевосита оилавий шифокорга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
ногиронлиги бўлган шахсларни Реабилитация марказларига йўллаш учун қарши кўрсатмалар мавжудлигини аниқлаш оилавий шифокор томонидан амалга оширилади;
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида Реабилитация марказларига электрон тарзда йўллаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
б) 8-илованинг 30-банди иккинчи хатбошисидаги «75» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги «Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 314-сон қарорида:
2-банд қуйидаги мазмундаги «а1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«а1) Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақанинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-иловасига мувофиқ:
туғиш вақтида ёки туғишдан кейинги даврда она вафот этганда, туғилган болани (болаларни) фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида нафақа тўланиши;
нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланиши ва тўланиши»;
«1. Ушбу Низом вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини белгилайди. Бунда:
а) ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлашга доир нормалар «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун татбиқ этилмайдиган ташкилотларнинг ходимларига ушбу турдаги нафақани тайинланиши ва тўланиши билан боғлиқ муносабатларни;
б) вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлашга доир нормалар:
«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун татбиқ этилмайдиган ташкилотларнинг ходимларига ушбу турдаги нафақани тайинланиши ва тўланиши билан боғлиқ муносабатларни;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даврининг иш берувчи томонидан тўланадиган қисми бўйича вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади»;
«Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга республика бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган нафақани қоплаб бериш тартиби 11-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Иш берувчиларнинг ушбу нафақани тўлаш бўйича мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган нафақа миқдорида камайтирилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 11-ИЛОВА
«Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақанинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга янги туғилган болани фарзандликка олганлиги ёки унга васий қилиб белгиланганлиги муносабати билан бериладиган нафақанинг (кейинги ўринларда — нафақа) бир қисмини республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг алоҳида модули — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик асосида нафақани «проактив» шаклда тайинлаш ва тўлашни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг таркибий қисми (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ);
нафақа олувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходим (якка тартибдаги тадбиркор);
тўлов рўйхат (ведомост)лари — нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт маълумотлари, банк картаси орқали тўланганда тегишли тижорат банки ҳамда нафақа олувчининг банк картаси реквизитлари ва тўланиши лозим бўлган нафақа суммасига доир маълумотлар акс эттирилган, нафақа бўйича тўловларни амалга оширувчи тижорат банкига электрон кўринишда тақдим этиладиган ҳужжат.
3. Ушбу Низом бюджет ташкилотларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимларга татбиқ этилмайди.
4. Нафақа туғиш вақтида ёки туғишдан кейинги даврда она вафот этган кундан бошлаб, туғилган болани (болаларни) фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган шахсга (ходимга), бола туғилган кунидан эътиборан эллик олти календарь куни, икки ёки ундан ортиқ бола туғилганда етмиш календарь кунигача бўлган муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тайинланади ва тўланади.
Бунда нафақанинг миқдори у тайинланган даврда амалда бўлган минимал истеъмол харажатларининг миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
6. Нафақани тўлаш ва нотўғри тайинланган нафақани қайтариш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) мазкур мақсадларда ажратилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Нафақа олувчининг асосий иш жойи ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Агентлик томонидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади.
8. Нафақа «Ягона реестр» АТ томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланади ва тўланади.
2-боб. Нафақани тайинлаш тартиби
9. Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.
10. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона муассасаси, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ваколатли бошқа тиббий муассасалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Ягона тиббий» АТ) электрон шаклда расмийлаштирилади.
11. «Ягона тиббий» АТ томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда «Ягона реестр» АТга юборилади.
12. «Ягона реестр» АТ томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисидаги маълумотлар келиб тушгандан сўнг, автоматик равишда нафақа олувчининг охирги олти ой давомида:
узлуксиз иш стажига эга эканлиги ва юридик шахсда бандлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК), якка тартибдаги тадбиркорларда бандлиги Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали;
бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали автоматик равишда текширилади.
13. Нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, юридик шахсларда «ЯММТ» ИДАКдаги ва якка тартибдаги тадбиркорларда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар олти ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.
Бунда ушбу даврда ўттиз бир кундан кўп бўлмаган танаффуслар бўлганда, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан олдинги ўн икки ой давомидаги кетма-кет даврлар иш стажини ҳисоблашда қўлланилади. Агар охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи даврида ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлмаса, ушбу давр иш стажини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Болани парваришлаш учун таътилда бўлган ходимнинг иш стажини Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали текширишда унинг таътилга чиқишидан олдинги даври ҳисобга олинади.
14. Нафақа ходим йиллик (асосий ва қўшимча) меҳнат таътилида, болани парваришлаш учун таътилда ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлганда ҳам тўлаб берилади.
15. Нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи давридаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлса ва «ЯММТ» ИДАКда иш стажи тўғрисидаги маълумот бўлмаган тақдирда, бу ҳақда «Ягона реестр» АТ томонидан автоматик тарзда нафақа олувчининг «Ягона тиббий» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига хабарнома юборилади.
Нафақа олувчининг иш стажи номутаносиблиги (нотўғри киритилганлиги ёки киритилмаганлиги) хабарнома олинган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунига қадар «ЯММТ» ИДАКда иш берувчи томонидан тўғриланиши лозим.
16. Хабарнома юборилган нафақа олувчиларнинг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунида қайта текширилади.
Номутаносиблик тўғриланмаган ҳолларда, нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
17. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.
18. «Ягона реестр» АТ томонидан:
нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, нафақанинг тўлов шакли ва муддати бўйича;
нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари бўйича нафақа олувчининг «Ягона тиббий» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
3-боб. Нафақани тўлаш тартиби
19. Ушбу Низомга мувофиқ тайинланган нафақани тўлаб бериш Агентлик томонидан тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилган тижорат банки томонидан амалга оширилади.
20. «Ягона реестр» АТ томонидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари тижорат банкига тақдим этилади ҳамда Агентликнинг махсус ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда тижорат банкига ўтказиб берилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги 2 иш куни мобайнида тижорат банкига тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
21. Нафақани тўлаш учун тижорат банкида алоҳида махсус банк ҳисобварақлари очилади.
22. «Ягона реестр» АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк картаси бўйича шакллантирилади. Бунда тегишли банклараро репроцессинг марказларидан нафақа олувчининг номига очилган, актив ҳолатда бўлган, охирги олтмиш кун давомида охирги транзакция амалга оширилган банк пластик картаси танлаб олинади.
Нафақа олувчининг банк картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.
23. Тижорат банки томонидан нафақа тўлов амалга ошириладиган ойнинг 27-санасига қадар тўлаб берилади.
24. Тижорат банки томонидан нафақани нақд пул кўринишида нафақа олувчининг мурожаатига асосан, бироқ нафақа тайинланганлиги тўғрисида СМС-хабар юборилган кундан бошлаб тўқсон кун давомида белгиланган тартибда тўланади.
25. Жорий ой мобайнида нафақа олувчилар томонидан талаб қилинмаган маблағларни тижорат банкининг махсус ҳисобварақлардан келгусида тўлаш учун Агентлик махсус ғазна ҳисобварағига қайтарилади.
26. Тижорат банки ҳар ойнинг охирги иш кунига қадар ушбу ой учун ва йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар ҳақидаги маълумотларни «Ягона реестр» АТга тақдим этади.
27. Нафақа олувчиларга тижорат банки томонидан нафақани нақд пул шаклида тўлаб берганлик учун банк хизмат ҳақи миқдори тижорат банки ва Агентлик ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ, бироқ нақд пул шаклида тўлаб берилган нафақа миқдорининг 0,5 фоизидан ошмаган миқдорда белгиланади.
28. Нафақа олувчининг виждонсизлиги ёки ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган нафақа нафақа олувчи томонидан Агентликка бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади.
Ушбу бандда кўрсатилган асослардан бошқа сабаблар билан нотўғри тўланган нафақа хатоликка йўл қўйган ташкилот ходимидан белгиланган тартибда ундирилади.
Нотўғри тўланган нафақа тижорат банки орқали нафақа олувчидан хизмат ҳақи ундирилмаган ҳолда қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
30. «Ягона реестр» АТда ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида техник носозликлар ҳамда маълумотлар алмашинуви жараёнида узилишлар юзага келганда, ушбу ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар меҳнатга лаёқатсизлик варақасидаги электрон маълумотларни киритиш, нафақани тайинлаш ва тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин.
31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради».
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 июлдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни расмий бандлиги таъминланган ойда ишга қабул қилинган санадан қатъий назар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича шарт бажарилган тақдирда, мазкур ногиронлиги бўлган шахс бир ой давомида расмий банд қилинган деб ҳисобланади»;
б) 19-банднинг биринчи хатбошиси «бажарилиши таъминлангандан кейин» сўзларидан кейин «олти ой ичида» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 25-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) сурдотаржимон ёки психолог хизматини кўрсатмоқчи бўлган шахслар мазкур соҳада олий маълумотга эга бўлиши ёки давлат таълим ташкилотларида касбий ва педагогик қайта тайёрлов курсларини тамомлаган бўлиши талаб этилади.
Республика касбий кўникмалар маркази ёки Ўзбекистон карлар жамияти томонидан сурдотаржимонлик йўналишида ташкил этиладиган ўқув курслари ёки қайта тайёрлов курсларини ўқиб тугатган шахслар томонидан сурдотаржимон хизмати кўрсатилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат таълим ташкилотларининг касбий ва педагогик қайта тайёрлов курсларини тамомлаган ёки республика касбий кўникмалар маркази ёхуд Ўзбекистон карлар жамияти томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари ёки қайта тайёрлов курсларини ўқиб тугатган шахслар, ушбу маълумотни тасдиқловчи ҳужжатларни (диплом, сертификат) илова қилиш орқали»
е) 27-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан ушбу Низомнинг 26-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, мурожаат этилган тақдирда, мазкур ҳужжатлар «ЯМИҲ» АТ орқали Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, текширилади»;
биринчи хатбошиси «маълумотлар мавжудлиги аниқланган» сўзларидан кейин «ёки ўз тасдиғини топган» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошиси «маълумотларнинг мавжуд эмаслиги» сўзларидан кейин «ёки ўз тасдиғини топмаганлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
з) 39-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар бандликка кўмаклашиш субсидияси ёки иш ўринларига мослаштириш субсидияси тадбиркорлик субъектлари томонидан нотўғри киритилган (кўрсатилган) маълумотлар асосида ёки техник камчиликлар ёхуд ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган тақдирда, мазкур маблағлар уларнинг нотўғри тўланганлиги аниқланган санадан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан Жамғармага бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда Жамғармага қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади»;
и) 3-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
«Изоҳ.
Бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратилишига асос бўлган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун тадбиркорлик субъектига субсидия тақдим этилган бўлса, мазкур ногиронлиги бўлган шахс учун бошқа тадбиркорлик субъектига ушбу турдаги субсидия ажратилишига йўл қўйилмайди.
Тадбиркорлик субъектларига бандликка кўмаклашиш субсидиясини тайинлашда, унинг миқдори ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган шартлар бажарилган ёки бажарилиши таъминланган даврда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2025 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида:
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги «Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 515-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 640-сон қарорига илованинг 8-банди.