1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3721]
1. Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 декабрь,
27-мҳ-сон
Келишилди:
Нотариал палата раиси Д. АШУРОВ
2025 йил 17 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 6 декабрдаги 27-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом нотариусликка талабгорлар (бундан буён матнда талабгорлар деб юритилади) учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (бундан буён матнда Институт деб юритилади) махсус тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус тайёрлаш ўқув курси (бундан буён матнда ўқув курси деб юритилади) — нотариус мақомига эга бўлиш учун талабгорларнинг нотариат соҳаси бўйича ишлаш ва иш юритишга йўналтирилган зарур билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ўқув шакли;
педагог-маслаҳатчи — таълим жараёнида ўқув курси бўйича тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқиш ва билишни назорат қилувчи шахс;
талабгор — Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талабларига мувофиқ ўқув курсларида таълим олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;
тингловчи — ўқиш учун тўловни амалга оширган ва ўқув курсларига қабул қилинган жисмоний шахс;
ўқув дастури — ўқув курсларининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат.
4. Талабгорлар учун ўқув курслари бевосита Институтда ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилиши мумкин.
2-боб. Ўқув курсларини ташкил этиш
5. Ўқув курслари тўғрисидаги маълумотлар Институтнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
6. Ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган талабгорлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ёки ёзма шаклдаги ариза билан Институтга мурожаат қилади.
7. Талабгорлар календар йил давомида узлуксиз мурожаат қилиши мумкин.
8. Талабгорнинг аризаси Институт томонидан қабул қилиниб, Қонуннинг 2-моддаси талабларига мувофиқлиги аниқланган тақдирда, талабгорга ўқув курсида иштирок этиш учун шартнома тузиши мумкинлиги ҳақида уч иш кунида телефон рақами, электрон почта ёки яшаш манзилига хабарнома юборилади.
Бунда, талабгор Қонуннинг 2-моддаси талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Институт томонидан ариза рад этилганлиги юзасидан асослантирилган ҳолда телефон рақами, электрон почта ёки яшаш манзилига хабарнома юборилади.
9. Институт ўқув курсларини ташкил этишда тингловчиларни Институтнинг ички тартиб ва ўқув жараёнини ташкиллаштириш қоидалари билан таништиради, шунингдек тингловчининг ўзлаштириш кўрсаткичи ва рейтинги ҳисобини юритади.
10. Шартномада кўрсатилган ўқитиш қиймати талабгор томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўлангандан сўнг, у Институт директорининг буйруғи билан ўқув курсларига қабул қилинади.
11. Институт талабгорлар томонидан юборилган аризаларга асосан ўқув гуруҳларини шакллантиради.
12. Ўқув курсларида ўқув жараёни, қоида тариқасида, 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
13. Ўқув курсларининг ўқув дастурлари Институт томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишган ҳолда Институт томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш;
Бунда, ўқув дастури давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи модуллари, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш машғулотларини қамраб олиши лозим.
14. Ўқув курсларида ўқув машғулотлари маъруза, семинар ва амалий машғулотлар шаклида ўтказилади.
15. Ўқув курсларини бевосита Институтда ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ўқув жараёнлари Институт аудиторияларида, масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун махсус электрон платформалардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
16. Барча турдаги ўқув машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
17. Тингловчилар ўқув курсларни ташкил этиш ва ўтказиш режасига, ўқиш давомийлигига амал қилиши, шунингдек, таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.
18. Масофавий таълим шаклидаги ўқув курслари бўйича ўқитиш жараёнида бўлган тингловчиларнинг фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва йўналтириш Институт директорининг буйруғи билан бириктириладиган педагог-маслаҳатчи томонидан амалга оширилади.
Масофавий таълим шаклидаги тингловчилар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, тингловчиларга зарур методик ёрдам бериш педагог-маслаҳатчининг асосий вазифаларига киради.
Педагог-маслаҳатчи билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Педагог-маслаҳатчи билан алоқа сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин.
3-боб. Ўқув курслари якуни бўйича синов имтиҳонларини ташкил этиш
19. Ўқув курслари якуни бўйича синов имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш учун Институт директорининг буйруғи билан беш кишидан иборат комиссия шакллантирилади.
Бунда, комиссия аъзоси тингловчи сифатида синов имтиҳонида иштирок этган тақдирда, мазкур комиссия таркибидан чиқарилади.
20. Комиссия аъзоларининг камида уч нафари қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
21. Комиссия таркибидан комиссия раиси ва масъул котиб тайинланади.
22. Комиссия ҳужжатлари комиссиянинг масъул котиби томонидан юритилади.
23. Синов имтиҳонлари тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида бевосита Институтда ёки масофавий шаклда суҳбат тарзида ўтказилади.
Бунда, суҳбат саволлари ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
24. Тингловчиларга саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 15 дақиқагача вақт ажратилади.
Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг тингловчи комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.
25. Тингловчиларга саволларга тайёргарлик кўриш вақтида алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиши ҳамда бошқа шахслар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
26. Тингловчиларнинг билими ва ўзлаштириш даражаси комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан бошқа аъзоларидан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенида 100 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда, комиссиянинг ҳар бир аъзоси талабгорларни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:
берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши — 86 — 100 балл;
берилган саволларга аниқ, бироқ тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қила олиши — 71 — 85 балл;
берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши — 56 — 70 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билмаслиги — 41 — 55 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги — 1 — 40 балл;
берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги — 0 балл.
Тингловчига комиссия аъзолари томонидан қўйилган баллар умумлаштирилиб, олиниши мумкин бўлган максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлмаган балл қўйилганда тингловчи ўқув курсини ўзлаштирган ҳисобланади.
27. Баҳолаш бюллетенларидаги баллар комиссия котиби томонидан ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш натижалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги йиғма баҳолаш бюллетенига киритилади ва комиссия аъзоларига тақдим этилади.
28. Тингловчилар томонидан тўпланган баллар синов имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида тингловчиларга комиссия раиси томонидан ўқиб эшиттирилади.
29. Комиссия якуни бўйича синов имтиҳони баённомаси тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Бунда, синов имтиҳони баённомаси бир иш куни ичида тасдиқланиб, унинг кўчирма нусхаси тингловчиларга юборилади.
30. Синов имтиҳонини муваффақиятли топширган кундан бошлаб беш иш куни ичида тингловчига сертификат берилади.
31. Тингловчи синов имтиҳонини муваффақиятли топширмаган деб топилган тақдирда синов имтиҳонини қайта топшириш учун навбатдаги имтиҳонларда иштирок этиши мумкин.
Бунда, синов имтиҳонини қайта топшириш учун тўлов ундирилмайди.
32. Синов имтиҳонини муваффақиятли топширмаган ва қайта топшириш натижасида ҳам синов имтиҳонидан ўтолмаган тингловчига сертификат берилмайди.
33. Синов имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда қайд қилинади ҳамда Институт томонидан бир йил мобайнида сақланади.
4-боб. Синов имтиҳони натижалари юзасидан апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
34. Тингловчи синов имтиҳони натижасидан норози бўлган тақдирда, у синов имтиҳони баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб беш иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
35. Апелляция комиссияси Институт директорининг буйруғи асосида беш нафардан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссияси таркибидан комиссияси раиси ва масъул котиб тайинланади.
Апелляция комиссиясига бошқа ташкилотлардан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.
36. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида уч нафари қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
37. Бир шахс бир вақтнинг ўзида синов имтиҳони комиссияси ва апелляция комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
38. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
39. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчини шикоятни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
40. Апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
41. Апелляция шикоятини кўриб чиқишда апелляция комиссияси синов имтиҳони билан боғлиқ материалларни ҳар томонлама ўрганади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида тингловчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
42. Апелляция шикоятини кўришда тингловчининг синов имтиҳони натижасида олган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
43. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
синов имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
синов имтиҳони натижаларига ўзгартириш киритиш.
44. Апелляция комиссиясининг кўриб чиқилиши натижаси комиссияда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
45. Тингловчи апелляция комиссияси йиғилишида бевосита иштирок этган тақдирда комиссия қарори шикоят кўриб чиқилган куннинг ўзида эълон қилинади.
Тингловчи апелляция комиссияси йиғилишида иштирок этмаган тақдирда комиссия қароридан кўчирма баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни ичида тингловчига юборилади.
46. Апелляция комиссияси томонидан синов имтиҳони натижаларига ўзгартириш киритилганда ҳамда тингловчи синов имтиҳонларини муваффақиятли топширган деб топилганда унга сертификат берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
47. Апелляция комиссияси қарори устидан тингловчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
5-боб. Якуний қоидалар
48. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:
ўқув интизомини ва ички тартиб-қоидаларни бузганда;
ўқув курсидаги дарс машғулотларини узрли (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошининг вафоти) сабабларсиз 18 соат ва ундан ортиқ қолдирганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига
_______________________________________
_______________________________________
(талабгорнинг яшаш манзили ва Ф.И.О.)
АРИЗА
Мени Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг нотариусликка талабгорлар учун ташкил этилган шартномага мувофиқ ўқитиладиган махсус тайёрлаш ўқув курсига қабул қилишингизни сўрайман.
Телефон рақамим: ___________________________________
Электрон почта манзилим: _________________________________
Паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларим:
__________
_______________
______________________
(серияси)
(рақами)
(ЖШШИР)
__________________________
______________
_____________________
(Ф.И.О)
(Имзо)
(сана)
Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Синов имтиҳонининг
БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ
Т/р
Тингловчининг Ф.И.О.
Қўйилган балл
1.
2.
3.
...
Комиссия аъзоси
_______________
_______________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Синов имтиҳонининг
ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ
Т/р
Тингловчининг Ф.И.О.
Комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва улар томонидан қўйилган баллар
Ф.И.О.
Ф.И.О.
Ф.И.О.
Ф.И.О.
Ф.И.О.
1.
2.
3.
...
Комиссия аъзоси
_______________
_______________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзоси
_______________
_______________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзоси
_______________
_______________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3721/1136-сон)