1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.06.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини камайтириш мақсадида «Экологик транспорт» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ республика ҳудудида экологик талабларга мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситалари эксплуатациясини босқичма-босқич чеклаш, уларнинг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ 2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситалар эксплуатациясини босқичма-босқич чеклаш;
Вазирлар Маҳкамасининг «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига асосан барча тоифалардаги автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича «Экологик транспорт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш, бунда:
ҳудудларни улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида экологик зоналарга ажратиб бориш;
автотранспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини автоматик баҳолаш тизими ёрдамида экологик стикерлар бериш орқали автотранспорт воситаларини «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга ажратиб бориш;
экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
2. «Экологик транспорт» тизими биринчи босқичда 2026 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жорий этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
3. «Экологик транспорт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида қуйидагилар:
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳудудларда экологик зоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавоси бўйича электрон экологик харитасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб республикада ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини техник ҳужжатларида уларнинг экологик синфи кўрсатилади.
Бунда сотувга чиқарилаётган автотранспорт воситалари электрон ҳисоб-маълумотномаларида уларнинг экологик синфлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
автотранспорт воситаларининг электрон ҳисоб-маълумотномалари асосида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Автомототранспорт ҳисоби» модулига автотранспорт воситаларининг экологик синфига оид маълумотлар киритиб борилишини;
Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар республикада фойдаланишда бўлган, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларининг (тури, русуми, модели бўйича) ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) доир маълумотларни умумлаштириб, тасдиқланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида экологик компенсация тўловларини тўлаган ҳолда фойдаланиш учун рухсатномани ушбу қарорда белгиланган тартибда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириш ҳамда экологик компенсация тўловларини электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имкониятини яратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини;
ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиришни;
ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти жамоатчилик ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 ноябрь,
750-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарорига 1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом автотранспорт воситаларидан (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга (кейинги ўринларда — нормативлар) мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари қуйидаги транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди:
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган;
белгиланган тартибда вақтинча (тўқсон календарь кунгача) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган;
электромобиллар, электромотоцикллар, мотоцикллар, скутерлар, мопедлар, уч ғилдиракли транспорт воситалари;
тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқча билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳамда жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари);
қишлоқ хўжалиги техникалари;
«ногиронлиги бўлган шахс» белгиси ўрнатилган транспорт воситаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ифлослантирувчи моддалар — кимёвий моддалар, шу жумладан, бошқа моддалар учун белгиланган нормативлардан ортиқ миқдорда ва (ёки) концентрацияларда атроф-муҳитга, инсон ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган моддалар;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Автомототранспорт ҳисоби» модули (кейинги ўринларда — «Автомототранспорт ҳисоби» модули) — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда «экологик транспорт» тизими фаолияти билан боғлиқ электрон маълумотлар базаси;
норматив — транспорт воситасидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган миқдори;
экологик тоифа — транспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативлар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик даражаси;
экологик синф («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) — транспорт воситасидан ишлатилган газлар чиқариб юборилганда, улардаги ифлослантирувчи моддаларни миқдорига қараб тавсифловчи тасниф коди;
экологик стикер — транспорт воситасининг экологик тоифасини тасдиқловчи электрон маълумотларни ўз ичига олган ёрлиқ;
экологик оператор — Ички ишлар вазирлигининг «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг транспорт воситаларини диагностика текширувидан ўтказиш учун махсус билим ва тажрибага эга бўлган масъул ходими;
экологик стикерга талабгор — тасарруфидаги транспорт воситасининг экологик тоифасини аниқлаш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахс.
4. Транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) мувофиқ белгиланади.
5. Транспорт воситасининг экологик синфи («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқ бўлмаганда, унинг экологик тоифаси диагностика текшируви натижаларига кўра экологик оператор томонидан аниқланади.
2-боб. Транспорт воситаларининг экологик тоифасини белгилаш ҳамда диагностика текширувидан ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
6. Транспорт воситалари учун биринчи марта, шунингдек, бир йил ичида бир маротаба қайта экологик тоифани белгилаш, шу жумладан, диагностик текширувдан ўтказиш ва экологик стикер бериш алоҳида тўлов ундирилмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида Ички ишлар вазирлигининг «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
7. Транспорт воситаларини экологик тоифаларга ажратиш ҳамда нормативларга мослиги даражасини диагностика текширувидан ўтказиш уларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида, фойдаланишда бўлган транспорт воситалари эса эгасининг ихтиёрий мурожаати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
8. Ишлаб чиқарувчи томонидан экологик синфи («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) тасдиқланган транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олишда уларни диагностика текширувидан ўтказиш талаб этилмайди.
Бунда транспорт воситалари қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади:
а) бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи:
«Евро-2» ва ундан юқори экологик синфига («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) кирувчи транспорт воситалари — «тоза» экологик тоифага;
«Евро-0» ва «Евро-1» (ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) экологик синфига кирувчи транспорт воситалари — «ўрта» экологик тоифага;
б) дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи:
«Евро-4» ва ундан юқори экологик синфига («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) кирувчи транспорт воситалари — «тоза» экологик тоифага;
«Евро-3» (ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) экологик синфига кирувчи транспорт воситалари — «ўрта» экологик тоифага;
«Евро-0», «Евро-1» ва «Евро-2» (ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) экологик синфига кирувчи транспорт воситалари — «зарарли» экологик тоифага;
в) гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида (сиқилган ва суюлтирилган газ бундан мустасно) ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган транспорт воситалари — «тоза» экологик тоифага ажратилади.
9. Транспорт воситаларини экологик тоифаларга ажратиш Ўзбекистон Республикасида фойдаланишда бўлган транспорт воситаларининг тасдиқланган экологик синфига («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) доир маълумотлар базаси асосида «Автомототранспорт ҳисоби» модулида автоматик тарзда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
10. Экологик синфини («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқлаш имкони бўлмаган транспорт воситаларининг экологик тоифасини белгилаш учун улар рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида диагностика текширувидан қуйидаги тартибда ўтказилади:
диагностика текшируви экологик оператор томонидан натижаларини автоматик баҳолаш тизимига асосланган ўлчов воситаларига мувофиқ амалга оширилади;
диагностика текшируви натижалари «Автомототранспорт ҳисоби» модулида автоматик тарзда қайд этилади;
«Автомототранспорт ҳисоби» модулининг диагностика текшируви натижаларига кўра автотранспорт воситалари мазкур Низомга 1-иловадаги транспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативлари асосида «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга автоматик тарзда ажратилади.
11. Транспорт воситасининг диагностика текшируви натижалари, ўлчов воситаларининг метрологик назорати натижаларини эътироф этиш сертификати, текширувни ўтказган экологик оператор ҳамда текширув ўтказилган сана ва вақтга доир электрон маълумотлар онлайн тартибда «Автомототранспорт ҳисоби» модулида акс эттирилади.
12. Транспорт воситасининг эгаси диагностика текшируви натижаларидан норози бўлган тақдирда, транспорт воситасини ихтиёрий равишда қайта диагностика текширувидан ўтказиши мумкин. Бунда қайта диагностика текшируви мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
13. Илгари ўтказилган диагностика текшируви натижасига кўра «ўрта» ёки «зарарли» экологик тоифага ажратилган ва унга мос экологик стикер берилган транспорт воситаси эгаси ихтиёрий равишда бир йилда бир марта ушбу хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан, айнан шу транспорт воситасининг экологик тоифасини «тоза» ёки «ўрта» экологик тоифага яхшилаш мақсадида қайта диагностика текширувидан ўтказиш ва натижалари бўйича янги экологик стикерга эга бўлиши мумкин.
Транспорт воситасини мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланганидан ортиқча ҳар бир қайта диагностика текширувидан ўтказиш ва натижалари бўйича янги экологик стикер олиш хизматлари тўлов асосида кўрсатилади.
Бунда қайта диагностика текширувини ўтказиш билан боғлиқ кўрсатилган ҳар бир хизмат учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
14. Транспорт воситасини тўлов асосида қайта диагностика текширувидан ўтказишдан келиб тушадиган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси шахсий ҳисобварағига;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида транспорт воситасини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида электрон навбатдан ўтиш ва унда белгиланган вақтда транспорт воситасини диагностика текширувидан ўтказиш;
транспорт воситасининг диагностика текшируви натижаларидан норози бўлган тақдирда, уни қайта диагностика текширувидан ўтказишни талаб қилиш;
транспорт воситаси диагностика текширувидан ўтказилгандан сўнг экологик стикерни олиш ҳамда транспорт воситасининг белгиланган қисмига елимлаш.
16. Диагностика ўлчов воситалари мувофиқлик текшируви Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази томонидан ўтказилади.
3-боб. Транспорт воситаларига экологик стикер бериш тартиби
17. Илгари экологик стикер олганлигидан қатъи назар, транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишдаги «яшил», «сариқ» ёки «қизил» рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
18. Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида:
ишлаб чиқарувчи томонидан экологик синфи («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) тасдиқланган транспорт воситаларига мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида диагностика текширувларисиз аниқланадиган экологик тоифага мос бўлган рангдаги;
экологик синфини («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқлаш имкони бўлмаган транспорт воситаларига мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ўтказиладиган диагностика текширувлари натижалари асосида автоматик тарзда аниқланган экологик тоифага мос бўлган рангдаги экологик стикер расмийлаштириб берилади.
Бунда экологик стикер транспорт воситасини рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш) амалиёти ўтказилган жойда махсус техника воситаларида автоматик тарзда чоп этилади ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда бириктирилган давлат рақами белгиси билан бирга транспорт воситасининг эгасига топширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
19. Фойдаланишда бўлган транспорт воситаларига экологик стикерлар қуйидаги тартибда берилади:
а) транспорт воситасининг эгаси (кейинги ўринларда — мурожаат этувчи) ихтиёрий равишда транспорт воситасига экологик стикер олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) унинг расмий веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
белгиланган шаклдаги электрон ариза;
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг электрон шаклдаги нусхаси;
экологик стикер почта орқали юборилиши кўрсатилган манзил;
б) ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда қуйидагиларни амалга оширади:
мурожаатда кўрсатилган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотларни «Автомототранспорт ҳисоби» модули орқали текширади;
ишлаб чиқарувчи томонидан экологик синфи («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) тасдиқланган автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида «Автомототранспорт ҳисоби» модули орқали автоматик тарзда аниқлайди;
транспорт воситасининг экологик тоифасига мос экологик стикерни расмийлаштириб (стикер реквизитлари автоматик тўлдирилади) махсус техник воситаларда чоп этади ва мурожаат этувчи ҳисобидан унинг мурожаатида кўрсатилган манзилга почта орқали юборади. Бунда почта харажатлари мурожаат этувчи томонидан ваколатли орган веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш вақтида олдиндан электрон тўлов шаклида амалга оширилади.
в) мурожаатда кўрсатилган транспорт воситасининг экологик синфини («Евро» ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатларда, мурожаат этувчига транспорт воситасининг экологик тоифасини белгилаш учун диагностика текширувидан ўтказиш тўғрисида асослантирилган электрон жавоб хати юборади.
20. Транспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунадаги экологик стикерлардан бири берилади.
21. Транспорт воситасининг экологик тоифаси ва унга берилган экологик стикер реквизитлари тўғрисидаги электрон маълумотлар «Автомототранспорт ҳисоби» модулида сақланади.
22. Экологик стикер транспорт воситасининг олд ойнасининг пастки ўнг бурчагига ички томондан ўрнатилади (елимланади).
Экологик стикерни транспорт воситасининг бошқа қисмларига ўрнатиш (елимлаш) ва ўзбошимчалик билан экологик стикерни ўрнатилган (елимланган) жойидан ажратиш ва қайта ўрнатиш (елимлаш) мумкин эмас.
4-боб. Экологик стикерларнинг амал қилиш муддати
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
23. Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
24. Қуйидаги ҳолатларда экологик стикерлар тўлов асосида қайта расмийлаштирилиши мумкин:
транспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишда ёхуд фуқаронинг доимий яшаш манзили ёки юридик шахснинг рўйхатга олинган манзили ўзгариши, қайта ташкил этилиши муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилганда, шунингдек, транспорт воситасининг давлат рақамлари ўзгартирилганда;
экологик стикернинг шикастланиши ёки рангининг ўчиши натижасида ундаги транспорт воситасининг давлат рақамини ўқиш имкони бўлмаганда;
транспорт воситасининг олд ойнаси яроқсиз ҳолга келганда.
25. Экологик стикерлар мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган
* 1986 йил 1 октябрдан аввал ишлаб чиқарилган М ва N тоифадаги транспорт воситалари «тоза» экологик тоифага ажратилмайди;
** ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган юқори нормативларидан ошган транспорт воситалари «зарарли» экологик тоифага ажратилади.
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини ифода этувчи экологик стикерлар намуналари
Автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини ифода этувчи экологик стикерлар намуналарининг тавсифи
«Тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга мансуб автотранспорт воситаларига бириктириладиган экологик стикерлар диаметри 90±2 мм ўлчамдаги доира шаклида, мос равишда яшил, сариқ ва қизил рангда, автотранспорт воситасининг ичкари томонидан олд ойнасига ёпиштириладиган эластик мустаҳкам материалдан тайёрланади. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади.
Экологик стикерда қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот алмашиш имконини берувчи электрон белги бўлади.
Экологик стикер қалбакилаштиришдан ҳимоялашни таъминлайдиган DMC (QR) код билан ишлаб чиқарилади ҳамда 10 та белгидан иборат серия ва рақамларга эга бўлади.
Экологик стикернинг юқори қисмидаги чети бўйлаб «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмидаги чети бўйлаб «Avtomototransport vositasining ekologik toifasi» сўзлари, юқори ўрта қисмида турли рангларда товланувчи дарахт барги шаклидаги экологик белги ва «ECO PASS» сўзлари, ўрта қисмида унинг қайси экологик тоифасига мансублигига мос номланиши: «TOZA», «OʻRTA» ёки «ZARARLI» сўзлари туширилади.
«OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Avtomomototransport vositasining ekologik toifasi» сўзлари икки томондан саккиз қиррали юлдузчалар билан ажратилади.
Экологик стикерда, шунингдек, оқ фонда автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва экологик стикер берилган сана мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳудудларда экологик зоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавоси бўйича электрон экологик харитасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳудудларда экологик зоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавоси бўйича электрон экологик харитасини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудларда атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда экологик зоналар ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атмосфера ҳавосининг ифлосланиш мониторинги — атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ўтган, ҳозирги ҳолатини баҳолаш ҳамда келажакдаги ҳолатини прогнозлаш мақсадида маълумот берувчи вақт ва макондаги доимий узоқ давом этадиган кузатувлар тизими;
атроф-муҳитни ифлослантириш манбаи — ифлослантирувчи моддалар ташламалари орқали атроф-муҳитни ифлослантирувчи антропоген стационар ва (ёки) кўчма манбалар объекти;
стационар кузатиш пункти (пост) — атмосфера ҳавоси намуналарини мунтазам олиш ва кейинчалик кимёвий таҳлил қилиш учун мўлжалланган приборлар ва ускуналар, шу жумладан, автоматик станциялар ўрнатилган ер участкасини ўз ичига олган, атроф табиий муҳитнинг ҳолатини ва унга таъсир кўрсатувчи манбаларни олдиндан тадқиқ этиш асосида танланган жойларда жойлашган комплекс;
«экологик транспорт» тизими — атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи;
экологик зоналар — атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, «экологик транспорт» тизими жорий этиладиган экологик мақомга эга ҳудудлар;
электрон экологик харита — инновацион технологияларни татбиқ қилиш орқали ўзида барча экологик зоналар ҳақида умумлашган маълумотлардан иборат бўлган мамлакатнинг атмосфера ҳавоси бўйича электрон харитага киритилган даврий маълумотлар базаси.
2-боб. Ҳудудларда атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда экологик зоналарни ташкил этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорига мувофиқ:
мазкур Низомнинг 6-бандида кўзда тутилган экологик индикаторларга асосан ҳудудларнинг экологик зоналари чегаралари белгиланади ҳамда ўзгартирилади;
мазкур Низомга иловадаги намуна бўйича экологик зона паспорти тасдиқланади.
5. Ҳудудларда экологик зоналарни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер фондига тегишли барча ер тоифалари инобатга олинади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
6. Ҳудудлар экологик зона ташкил этиш учун қуйидаги экологик индикаторларга асосан баҳоланади:
СО2 эмиссияси (СО2 интенсивлиги ва уни қисқартириш стратегияси);
энергия (энергия истеъмоли, маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарф бўладиган энергия миқдори, қайта тикланувчан энергия манбалари жорий этилгани);
бино (турар жой биноларининг энергия истеъмоли, энергия тежовчи бинолар бўйича ташаббуслар);
транспорт (экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш, улар учун инфратузилма яратилгани);
ердан фойдаланиш (ердан «яшил» фойдаланиш сиёсати, «яшил» ҳудудларнинг мавжудлиги);
чиқиндилар (маиший чиқиндилар ҳосил бўлиши, чиқиндиларни қайта ишлаш ва камайтириш сиёсати);
Юқорида келтирилган экологик индикаторлар асосида 100 балли баҳолаш тизими орқали энг паст баллга эга бўлган ҳудудлар экологик зона тоифасига номзод ҳудуд сифатида кўрсатилади. Бунда индикаторлар бўйича балларни ҳисоблаш тартиби Экология қўмитаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
7. Экология қўмитасининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ёки уларнинг айрим ер участкалари, шунингдек, экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган ҳудудлар баҳоланмасдан уларда экологик зоналар ташкил этилиши мумкин.
8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
9. Экологик зоналар ҳудудида «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга мансуб ҳамда экологик стикери мавжуд бўлмаган автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланади, белгиланган тартибда рухсатнома олган ҳолда ҳаракатланиш ҳоллари бундан мустасно.
10. «Экологик зона ҳудудида «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга мансуб автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланган» йўл белгиси Давлат стандарти талаблари асосида ўрнатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
11. «Зарарли» ва «ўрта» тоифадаги автотранспорт воситалари эгалари ихтиёрий равишда автотранспорт воситаларининг экологик тоифасига кўра белгиланган экологик компенсация тўловларини тўлаш орқали тегишли рухсатнома асосида экологик зоналар ҳудудида ҳаракатланиши ҳуқуқига эга бўлади, бунда рухсатнома бир йил муддатга берилади.
Рухсатнома бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.
«Зарарли» ва «ўрта» тоифадаги автотранспорт воситалари эгалари экологик зоналарга кириши учун қуйидаги миқдорда экологик компенсация тўловларини тўлайди:
«ўрта» экологик тоифадаги автотранспорт воситалари эгалари — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
«зарарли» экологик тоифа автотранспорт воситалари эгалари — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида.
Бунда экологик компенсация суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
40 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
60 фоизи — Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
12. Экологик компенсация тўловлари тўланган автотранспорт воситаси ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Автомототранспорт ҳисоби» модулида автоматик тарзда ҳисобга олинади.
13. Шошилинч ва тезкор хизмат транспорт воситаларидан ҳамда жамоат транспортидан (такси ва йўналишли таксидан ташқари) барча экологик зоналар ҳудудида ҳеч қандай чеклов ва тақиқларсиз фойдаланилади.
Экологик зона ҳудудида доимий яшовчи ёки меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар, шунингдек, экологик зона ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларига кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ташриф буюрувчилар мазкур ҳудудда чеклов ва тақиқларсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Атмосфера ҳавоси бўйича электрон экологик харитани шакллантириш ва юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
14. Атмосфера ҳавосининг ҳолатини кузатиш, у ҳақидаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва истиқболни белгилаш атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда атмосфера ҳавосининг давлат мониторинги қуйидагилардан иборат бўлади:
Атмосфера ҳавосининг давлат мониторинги натижаларига асосан ҳудудларда улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, экологик зоналар ташкил этилади ҳамда уларнинг динамик электрон экологик харитаси юритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
15. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш (эмиссия) даражаси қонунчиликда белгиланган талабларни ҳисобга олинган ҳолда тегишли методикалар бўйича амалга оширилади.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш манбалари мониторинги бир ойда бир марта ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
16. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторинги республиканинг шаҳарлари ва аҳоли пунктларида жойлашган стационар кузатув пунктларида (постларида) амалга оширилади.
Кузатув пункти жойлашган жойдан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган асосий ва ўзига хос ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги юзасидан атмосфера ҳавосидан намуналар олиш ҳамда уларни синаш камида суткада уч марта ўтказилади.
Кузатув постида автоматик мониторинг станцияси мавжуд бўлган тақдирда, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ҳолати тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига узатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
17. Харита «Экологик транспорт» тизимини амалга оширишда экологик зоналарда атмосфера ҳавосининг мониторингини юритиш орқали уларнинг чегараларини даврий равишда ўзгартириб бориш учун маълумотлар манбаи сифатида юритилади.
Харита экологик зоналарнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланиш (эмиссия) даражасини кузатиб бориш, манбаларни аниқлаш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадларида ташламалар чиқарилишининг олдини олиш борасида тезкор чоралар кўришда қўлланади.
Харита Экология қўмитаси томонидан шаҳарларда ўрнатилган стационар кузатув пунктлари маълумотларини ягона тизимга интеграция қилиш орқали маълумотлар алмашиш ва мониторинг юритиш кўринишида амалга оширилади.
Атмосфера ҳавоси сифати устидан кузатувлар автоматик мониторинг станциялари ва стационар кузатув постларида ўтказилади ҳамда харитага интеграция қилиниши орқали ҳудудларнинг атмосфера ҳавоси бўйича мониторинги шакллантирилади.
Харита маълумотлари электрон платформа орқали эълон қилиб борилади ҳамда жамоатчилик учун доимий очиқ ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ушбу Низом талабларини бажармаслик билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибида ҳал этилади.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳудудларда экологик зоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавоси бўйича электрон экологик харитасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Экологик зона паспортининг
НАМУНАСИ
Экологик зона номи:
Экологик зона мақоми берилган сана:
Экологик зона мақомининг кучга кириш санаси:
Экологик зона ҳудудида ҳаракатланиши мумкин бўлган автотранспорт воситаларининг экологик тоифаси:
Экологик зона ҳудудида ҳаракатланиши тақиқланганавтотранспорт воситаларининг экологик тоифаси:
Жарима миқдори:
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 1-иловада:
а) қуйидаги мазмундаги 3.35-банд билан тўлдирилсин:
«3.35. Экологик зона ҳудудида «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга эга автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланган.
3.35 белгиси экологик зона ҳудудига киришдан 150 — 300 метр олдин ўрнатилади»;
б) Йўл белгиларининг тасвирлари туширилган қисми қуйидаги тасвирдаги йўл белгиси билан тўлдирилсин:
3.35. «Экологик зона ҳудудида «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга эга автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланган».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом қуйидаги мазмундаги 67-илова билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 67-ИЛОВА
Экологик тоифаси экологик зонага мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаларида экологик зоналар ҳудудида экологик компенсация тўловларини тўлаш орқали ҳаракатланиш учун рухсатнома
ПАСПОРТИ
1.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:
Экологик тоифаси экологик зонага мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаларида экологик зоналар ҳудудида экологик компенсация тўловларини тўлаш орқали ҳаракатланиши учун рухсатнома
2.
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):
«Экологик зона» сифатида белгиланган ҳудудларда тоифаси «ўрта» ва «зарарли» деб топилган автотранспорт воситаларининг экологик компенсация тўловлари тўланган ҳолда ҳаракатланиши
3.
Ариза берувчилар тоифаси:
Жисмоний ёки юридик шахслар
4.
Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
5.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
Ариза.
Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи, СТИРи, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;
жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;
рухсатнома олинаётган автотранспорт воситасининг техник паспорти;