1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъуллар |
I. Юридик кадрлар тайёрлаш тизими узлуксизлигини таъминлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари | |||||
1. | «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича ҳуқуқнинг фундаментал тармоқларига ихтисослаштирилган йўналишлар ва янги «Рақамли ҳуқуқ» таълим йўналишини жорий этиш. Бунда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» ҳамда «Рақамли ҳуқуқ» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш танловлари халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда шунга ихтисослашган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда IQ тест ўтказиш тартибида ҳамда танловда B2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши ва ўқув жараёни инглиз тилида олиб борилиши тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил май | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
2. | ТДЮУда амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизимини жорий этиш мақсадида иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизини (назарий қисмлари) аудиторияларда, 50 фоизини (амалиёт қисми) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, консалтинг ва соҳага доир бошқа ташкилотларда ўтказиш. Бунда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, консалтинг ва соҳага доир бошқа ташкилотлар томонидан ТДЮУ тақсимоти бўйича амалиётга юборилган талабалар учун зарур шароитларни яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб доимий | - | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | Университет тажрибаси натижалари асосида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизимини «Юриспруденция» йўналиши мавжуд бошқа давлат олий таълим ташкилотларида йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | ТДЮУ фаолиятига халқаро стандартларни жорий этиш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича кенгаш таркибини тасдиқлаш. Бунда ТДЮУни кенгашнинг ишчи органи этиб белгилаш. | Адлия вазирининг буйруғи | 2026 йил декабрь | - | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ |
5. | Университет профессорлар кенгаши (Senate of Professors) низомини тасдиқлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш. | Кузатув кенгаши қарори | 2026 йил февраль | - | Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
6. | ТДЮУда таълим — тадқиқот — амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида соҳавий факультетлар тизимини академик департамент, тадқиқот маркази ҳамда амалиёт ва карьера марказидан иборат тартибда шакллантириш. | Кузатув кенгашининг қарори | 2026 йил февраль | - | Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
7. | ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейлар битирувчилари, юридик техникумлар битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга бўлган шахслар учун бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик таълим дастурига алоҳида қабул квотаси ва тўлов-контракт асосида ТДЮУга қабул қилиш ҳамда ўқитиш тартибини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил март | - | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
8. | Ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовини ташкил этиш ҳамда унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш бўйича тартибни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
9. | Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ташкил этиладиган юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсини битирган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахсларга юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил декабрь | - | Адлия вазирлиги, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти |
10. | Магистратура таълим мутахассисликлари доирасида ўтиладиган фанлар ва ихтисослик йўналишларини қайта кўриб чиқиб, таклифларни тайёрлаш ва Адлия вазирлигига киритиш. | Ахборот хати | 2026 йил февраль | - | ТДЮУ |
11. | ТДЮУда юридик таълим ва амалиётнинг ўзаро интеграцияси доирасида: тажрибали адвокатларни келишув асосида юриспруденция таълим йўналишидаги талабаларга «амалий ментор» сифатида бириктириш амалиётини жорий этиш; юридик клиника фаолиятига тажрибали адвокатларни жалб қилган ҳолда талабаларда жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш бўйича «малакали маслаҳат бериш» ва «ҳуқуқий таъминлаш» кўникмаларини шакллантиришни йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил февраль | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
II. Таълим жараёнларини сифатли ва самарали ташкил этиш ҳамда сунъий интеллектни жорий этиш | |||||
12. | Замонавий, содда тилда ёзилган, жозибадор ўқув адабиётларини яратиш. Бунда: замонавий, содда тилда ёзилган ва жозибадор ўқув адабиётлари (smart book) ва амалий мисолларга асосланган қўлланмалар (casebook) тайёрлаш, хорижий адабиётларни давлат тилига таржима қилиш ва нашр этиш; чет элдаги ватандош, хорижий олимлар ва мутахассислар билан ҳаммуаллифликда ҳуқуқ тамойилларининг амалда ишлашини содда тушунтириб берувчи дарсликларни яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил октябрь | ТДЮУ ва «Юриспруденция» таълим йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, ТДЮУ |
13. | Буюк Британия Олий таълим сифатини таъминлаш агентлиги (The Quality Assurance Agency for Higher Education) ва хорижий экспертлар билан шартнома асосида халқаро таълим стандартларини тегишли йўналишларда жорий этиш ҳамда ТДЮУ ва унинг таълим дастурларини халқаро институционал ва дастурий аккредитациядан босқичма-босқич ўтказиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2027 йил декабрь | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ТДЮУ |
14. | IT соҳасига ихтисослашган олий таълим ташкилотлари ҳамда хусусий IT компаниялар билан юридик соҳада Legal Tech start-up лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ |
15. | Оралиқ ва якуний назорат ишларини текшириш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Олий суд |
Процессуал фанлардан дарс жараёнларида виртуал суд мажлислари ва тергов жараёнларини имитация ва симуляцияларини виртуал реаллик технологиялари орқали амалга ошириш. | |||||
16. | Университет таъсисчилигида фаолияти ҳуқуқий амалиёт соҳасида рақамлаштириш, барча жараёнларни автоматлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилишга қаратилган «Ҳуқуқий технологиялар ва сунъий интеллект лабораторияси» спин-офф компаниясини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ |
III. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг амалий натижадорлиги ва тижоратлашувини таъминлаш, халқаро стандартларни жорий этиш | |||||
17. | ТДЮУда ҳамкор олий таълим ташкилотлари, шу жумладан, Буюк Британия, Польша, Хитой, Корея Республикаси давлатлари университетлари билан музокараларни якунлаб, натижасига кўра ҳамкорлик доирасида қўшма таълим дастурлари, хорижий ҳамкор ташкилотлар ўқув стандартлари асосида ўқитиш орқали хорижий диплом беришга асосланган таълим йўналишларини шартнома асосида очиш. Хорижий таълим ташкилотлари билан шартнома асосида таълим хизматларидан фойдаланиш ва таълим хизматларини кўрсатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ |
18. | ТДЮУда «Рақамли ҳуқуқ» соҳалараро ихтисослиги бўйича илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ, Адлия вазирлиги |
19. | ТДЮУ профессор-ўқитувчи ва докторантлар фаолиятининг амалиётдаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида тегишлилигича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат ташкилотларида стажировка ўташ ҳамда амалий муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш тизимини йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил март | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа ҳомийлик маблағлари | ТДЮУ, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
20. | ТДЮУ ўзининг ўқув режалари, мутахассислик дастурлари ва таълим усулларини франшизинг тартибида маҳаллий ва хорижий таълим ташкилотларига бериш ҳамда хорижда ТДЮУнинг филиалларини очиш орқали юридик таълим экспортини амалга ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ |
21. | Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда босқичма-босқич ТДЮУнинг халқаро ҳамкорлик йўналишидаги имиджи (ўрни)ни янги босқичга олиб чиқиш: | Комплекс чора-тадбирлар | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ТДЮУ | |
Европа университетлари билан ҳамкорликда ТДЮУда Европа ҳуқуқи (Европа иқтисодий ҳуқуқи) марказини очиш; | 2027 йил март | ||||
Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш ҳамда WTO LAW (Жаҳон савдо ташкилоти ҳуқуқи) марказини очиш; | 2027 йил апрель | ||||
АҚШ ва Буюк Британия университетлари ҳамда соҳа экспертлари билан ҳамкорлик асосида ТДЮУда Инглиз ҳуқуқи марказини ташкил этиш; | 2027 йил май | ||||
Туркия университетлари билан ҳамкорликда ТДЮУда Турк-ўзбек ҳуқуқ марказини очиш; | 2026 йил май | ||||
Хитой университетлари билан ҳамкорликда ТДЮУда Хитой ҳуқуқи марказини очиш; | 2026 йил сентябрь | ||||
халқаро юридик компаниялар ва халқаро низоларни ҳал этиш марказлари (арбитраж ва медиация марказлари) билан ҳамкорлик ўрнатиш, уларга амалиёт ўташга ТДЮУ талабаларини юбориш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил февраль | ||||
22. | ТДЮУ олий таълим ва олий юридик таълим (IAUP, AIEA, IALS, GAJE, ALU SCO ва бошқалар), шунингдек, халқаро-ҳуқуқий унификация соҳасидаги халқаро ташкилотларга (UNCITRAL, UNIDROIT, HCCH ва бошқалар) аъзо бўлиши ҳамда уларнинг мажлис ва муҳокамаларида университет раҳбарияти ва мутахассисларининг фаол қатнашишини таъминлаш, ушбу ташкилотларнинг мажлисларини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
23. | Университет талабаларининг ҳуқуқ соҳасидаги халқаро танловларда фаол қатнашиши тизимини йўлга қўйиш ҳамда халқаро тажрибага мувофиқ ҳар йиллик «International Digital Law Moot» халқаро танловини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь ойидан бошлаб | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
24. | ТДЮУнинг республикада хорижий инвесторлар билан бевосита ишловчи адвокатлик тузилмалари адвокатлари, хорижий консультантлар билан ҳамкорлигини кучайтириш доирасида уларни таълим ва тадқиқот жараёнларига жалб қилиш, ушбу тузилмаларда талаба ва магистрантларнинг амалиёт ўташи учун шароитлар яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрдан бошлаб доимий равишда | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
25. | ТДЮУда республикада юридик соҳада кўзга кўринган, машҳур юристларнинг илмий-ҳуқуқ мактабларини жорий қилиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадқиқот марказларига бириктириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил март | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги |
26. | Илмий тадқиқотлар ва илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш ҳамда интеллектуал фаолият натижаларини амалда жорий этиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахс мақомида «Spin-off» компанияларини ташкил этиш. Бунда юқори турувчи ва бошқа давлат органлари томонидан рухсат олиш талаб этилмайди ҳамда ТДЮУ улуши бошқа давлат органларига ўтказилмайди. Шунингдек, «Spin-off» компаниялари устав жамғармасига (устав капиталига) бошқа юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш мумкин. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил август | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
28. | ТДЮУ базасида юридик йўналишдаги талаба ёшлар ҳамда ёш ҳуқуқшунослар иштирокида «YOSHLAW» халқаро ёшлар форумини ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2027 йил май | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
29. | Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш мақсадида ТДЮУ инновацион жамғармаси ҳисобидан илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштиришга рухсат бериш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
30. | Хорижий олий таълим ташкилотларида «Ўзбекистон ҳуқуқ маркази» ва уларнинг кутубхоналарида «Ўзбекистон ҳуқуқий адабиётлари» бўлимини ташкил этиш орқали мамлакатимиз ҳуқуқ тизими бўйича халқаро хабардорликни ошириш. Бунда ТДЮУ томонидан инглиз тилидаги ҳуқуқий адабиётлар тайёрланиши ҳамда етакчи хорижий нашриётларда (Oxford University Press, Cambridge University Press, Wolters Kluwer, Thomson Reuters, Springer, Brill, Hart Publishing, Edward Elgar Publishing ва бошқалар) шартнома асосида нашр қилинишини ташкил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 — 2030 йиллар | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
31. | Хорижий мамлакатлар давлат хизматчилари учун «Ўзбекистон ҳуқуқий тизими» қисқа муддатли ўқув дастурини жорий этиш ва бу орқали Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва миллий ҳуқуқий қадриятлар билан халқаро ҳамжамиятни таништириш фаолиятини йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
32. | Аниқ режа-графикка асосан уч йилда камида бир маротаба: ТДЮУ профессор-ўқитувчилари ва ходимларини хорижий стажировкага, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, малака ошириш курсларига уларнинг соҳасидан келиб чиқиб юбориш; ТДЮУ раҳбар ходимларини етук хорижий университетларнинг профессионал таълим дастурларида (Executive Programs) малака ошириши тартибини жорий қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, миллий ва халқаро грант маблағлари, халқаро ташкилотлар маблағлари | ТДЮУ |
33. | ТДЮУнинг тадқиқот марказлари томонидан тегишли соҳа ва йўналишлар бўйича қонун лойиҳалари ҳамда халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиш бўйича қонун лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда қонун лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказишда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчиларни ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, ТДЮУ |
IV. ТДЮУда иш жараёнини рақамлаштириш, унинг моддий-техника базасини яхшилаш ва молиявий мустақилликни янада кучайтириш | |||||
34. | ТДЮУда бошқарув жараёнларини рақамлаштириш доирасида: талабалар йиғмажилдлари ҳамда маълумотларини тўлиқ рақамлаштириб, электрон шаклда амалга ошириш; ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, ўқув жараёнига доир ҳужжатлар айланишини рақамли форматда ташкил этиш; ходимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичларини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда улар асосида иш ҳақини тайинлашда рақамли ёрдамчи воситалардан фойдаланиш орқали шаффофликни ошириш; университетнинг электрон таълим платформасини мавжуд соҳага оид ахборот тизимлари билан интеграциялаш орқали ягона рақамли экотизимни шакллантиришга эришиш. | Адлия вазирлиги буйруғи | 2026 йил февраль | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
35. | Янги Тошкент ҳудудидан ТДЮУнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилишини таъминлаш. Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮУнинг замонавий кампусини қуриш ишларини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил декабрь | ТДЮУ ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлар | «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси», Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси», Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Бунда ТДЮУнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этиш чораларини кўриш. | 2025 — 2028 йиллар | ||||
36. | ТДЮУнинг Янги Тошкент ҳудудида барпо этиладиган биносининг лойиҳалари, ўқув жараёнларини ва амалий машғулотларни, илмий тадқиқотларни сифатли ташкил этиш доирасида яратиладиган шароитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тақдимот қилиш. | Амалий-чора тадбир | 2026 йил апрель | - | Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, ТДЮУ |
37. | ТДЮУнинг етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурлари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган инфратузилма яратиш мақсадида қўшимча бино ажратиш, уни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фондлари билан таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ва ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ТДЮУ |
38. | ТДЮУда фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаси асосида фаолият юритадиган хорижий профессор-ўқитувчилар учун хонадонларни шартнома асосида ТДЮУ ҳисобидан ижарага олиш. Шунингдек, хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни ТДЮУга кенг жалб этиш чораларини кўриш. Бунда хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар билан ўзаро келишилган миқдорларда тўловларни амалга ошириш ҳамда хорижий валютада тўғридан-тўғри хорижий ҳисоб рақамларига тўловларни ўтказишга рухсат этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
39. | ТДЮУнинг йиллик умумий молиявий даромадининг 5 фоизидан ошмайдиган қисмини талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирокидаги стартаплар, LegalTech ва тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтириш ҳамда юридик инновация ва бизнес-лойиҳаларни молиялаштириш, акселерация дастурлари, mentorship ва incubation дастурларини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
40. | Сунъий интеллект тизимларига уланиш ва улардан ўқув, илмий-тадқиқот жараёнларида асосли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Рақамли технологиялар вазирлиги |
41. | Қашқадарё юридик техникуми негизида ТДЮУ академик лицейини ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ТДЮУ |
42. | ТДЮУ электрон таълим платформасини «УзАСБО» дастурий мажмуаси ҳамда HEMIS — Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига ҳамда бошқа электрон тизимларга (kontrakt.edu.uz, billing.edu.uz, prof.edu.uz, emis.edu.uz, pedagog.edu.uz) интеграция қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | - | ТДЮУ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
43. | Миллий ҳуқуқ тизими қадриятларини ва юридик касбга жамият эътиборини ошириш ҳамда ҳуқуқ устуворлиги принципларини кенг сингдириш ва қонунга ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида ТДЮУнинг амалдаги биноларида: ТДЮУ ҳузуридаги Ўзбекистон ҳуқуқи тарихи музейини; Ўзбекистон низоларни ҳал этиш марказини; ТДЮУ Рақамли ҳуқуқ марказини; Рақамли суд экспертиза марказини жойлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | ТДЮУ янги бинога кўчирилгандан сўнг олти ой муддатда | ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари | ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адвокатлар палатаси (келишув асосида), Нотариал палата, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
44. | ТДЮУнинг бўш турган маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча даромадларни ошириш мақсадида Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоизларда энг яхши таклифларни мустақил танлаб олиш йўли билан тижорат банкларига депозитга жойлаштириб бориш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | - | ТДЮУ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2-ИЛОВА
« | ||
15. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти | Юриспруденция Ҳуқуқшунослик |
». |
« | |||
32. | Институт переподготовки и повышения квалификации юридических кадров при Министерстве юстиции Республики Узбекистан | Правоведение | Республика Каракалпакстан, области и г. Ташкент |
». |
3-ИЛОВА
Т/р | Индикатор (субиндикатор) номи | Ўлчов бирлиги | Жорий ҳолат (йиллик) | Мақсадли кўрсаткичлар | Маълумот беришга масъул идоралар | ||||||||
2025 | 2026 | 2027 | 2028 | 2029 | 2030 | ||||||||
1 | 2 | 3 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | |||
МАҚСАД: АМАЛИЙ ЎҚИТИШ ВА «КЛИНИК ВА ДУАЛ ТАЪЛИМ» ТАМОЙИЛИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ | |||||||||||||
I. Ресурс кўрсаткичлари | |||||||||||||
1.1. | Таълим дастурларининг амалий қисмларини ўтиш учун суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, консалтинг ва соҳага доир бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини тузиш | сон | 10 | 12 | 14 | 16 | 18 | 20 | 22 | Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Нотариал палата, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |||
1.2. | Таълим дастурларининг назарий қисмларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан босқичма-босқич уйғунлаштириб бориш | фоиз | 10 | 15 | 20 | 40 | 70 | 90 | 100 | ТДЮУ | |||
II. Амалиёт кўрсаткичлари | |||||||||||||
2.1. | Таълим дастурларининг амалий қисмларини ўтиш учун ҳамкорлик ўрнатилган суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, консалтинг ва соҳага доир бошқа ташкилотлар улуши | сон | 100 | 150 | 180 | 210 | 240 | 270 | 300 | Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Нотариал палата, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |||
2.2. | Амалиётдан келиб чиқиб такомиллаш-тирилган модуллар контенти | фоиз | 30 | 50 | 60 | 70 | 80 | 90 | 100 | ТДЮУ | |||
2.3. | Таълим жараёнига жалб этилган амалиётчи ходимлар | нафар | 60 | 70 | 110 | 150 | 200 | 220 | 250 | ТДЮУ | |||
III. Натижадорлик кўрсаткичлари | |||||||||||||
3. | Иш берувчилар томонидан ижобий баҳоланган битирувчилар улуши | фоиз | - | - | 70 | 75 | 80 | 85 | 90 | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ | |||
МАҚСАД: «ТАЪЛИМ — ТАДҚИҚОТ — АМАЛИЁТ» ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ | |||||||||||||
I. Ресурс кўрсаткичлари | |||||||||||||
4. | Академик департаментлар таркибида кичик йўналиш шўъбаларини ташкил этиш | сон | 0 | 0 | 20 | 22 | 24 | 27 | 30 | ТДЮУ | |||
II. Амалиёт кўрсаткичлари | |||||||||||||
5.1. | Бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш | сон | 44 | 44 | 50 | 65 | 70 | 75 | 80 | Адлия вазирлиги, ТДЮУ | |||
5.2. | Амалиётга жорий этилган таклифлар | сон | 30 | 35 | 50 | 55 | 60 | 65 | 70 | ТДЮУ | |||
III. Натижадорлик кўрсаткичлари | |||||||||||||
6. | Фаолиятни ижобий баҳолаган ҳамкор давлат органлари ва бошқа амалиёт ташкилотлари | фоиз | - | - | 50 | 65 | 70 | 75 | 80 | Адлия вазирлиги, ТДЮУ | |||
МАҚСАД: ЮРИДИК ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ ВА СИФАТИ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ | |||||||||||||
I. Ресурс кўрсаткичлари | |||||||||||||
7.1. | Сифат сиёсати ва ички регламентларни танқидий кўриб чиқиб, қайта қабул қилиш | фоиз | 60 | 65 | 70 | 75 | 80 | 90 | 100 | ТДЮУ | |||
7.2. | Таълим сифати тренингларидан ўтган профессор ўқитувчилар | нафар | 30 | 40 | 50 | 60 | 70 | 80 | 100 | ТДЮУ | |||
II. Амалиёт кўрсаткичлари | |||||||||||||
8.1. | Double-marking/peer-review амалиёти қўлланган якуний ишлар | фоиз | 0 | 0 | 30 | 40 | 50 | 60 | 70 | ТДЮУ | |||
8.2. | Сунъий интеллект ёрдамида баҳолаш қўлланилган модуллар | фоиз | 0 | 0 | 30 | 50 | 70 | 80 | 90 | ТДЮУ | |||
8.3. | Баҳолаш юзасидан апелляцияларни кўриб чиқишнинг ўртача муддати | кун | 7 | 7 | 7 | 6 | 5 | 4 | 3 | ТДЮУ | |||
8.4. | Антиплагиат текширувларидан ўтган ишлар | фоиз | 0 | 0 | 30 | 40 | 50 | 60 | 70 | ТДЮУ | |||
8.5. | QAA ва бошқа нуфузли ташкилотлар талабларига мувофиқ ўтказилган ички аудитлар | сон | 1 | 2 | 3 | 3 | 4 | 4 | 5 | ТДЮУ | |||
III. Натижадорлик кўрсаткичлари | |||||||||||||
9.1. | Битирувчиларнинг 6 ой ичида соҳада бандлиги | фоиз | 60 | 65 | 70 | 75 | 80 | 85 | 90 | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ | |||
9.2. | Халқаро олимпиада ва танловларда совринли ўринлар | сон | 4 | 4 | 5 | 6 | 9 | 12 | 15 | Адлия вазирлиги, ТДЮУ | |||
МАҚСАД: ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ 2030 ЙИЛГА ҚАДАР НУФУЗЛИ QUACQUARELLI SYMONDS РЕЙТИНГИДА ҲУҚУҚ СОҲАСИ БЎЙИЧА «ТОП-1000» УНИВЕРСИТЕТЛАР ҚАТОРИГА КИРИШИНИ ТАЪМИНЛАШ | |||||||||||||
I. Ресурс кўрсаткичлари | |||||||||||||
10.1. | Халқаро аккредитациядан ўтган таълим дастурлари улуши | сон | - | - | - | 1 | 3 | 5 | 8 | ТДЮУ | |||
10.2. | Хорижий профессор-ўқитувчилар улуши | фоиз | 1 | 3 | 5 | 8 | 10 | 12 | 15 | ТДЮУ | |||
10.3. | Қўшма таълим дастурлари сони (шу жумладан, франшизинг ва аккредитация асосида ўқитиш) | сон | 8 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ | |||
10.4. | Таълим ва илм-фан соҳасига оид халқаро ташкилотларда фаол аъзолик | сон | 2 | 2 | 3 | 5 | 7 | 9 | 10 | Адлия вазирлиги, ТДЮУ | |||
II. Амалиёт кўрсаткичлари | |||||||||||||
11.1. | Scopus базасида индексацияланган мақолалар | сон | 40 | 44 | 50 | 70 | 90 | 110 | 130 | ТДЮУ | |||
11.2. | Scopus базасида цитаталар | сон | 20 | 20 | 30 | 40 | 50 | 60 | 70 | ТДЮУ | |||
11.3. | «Ўзбекистон ҳуқуқий тизими» халқаро қисқа муддатли курсдан ўтган хорижий мутахассислар | нафар | - | 8 | 10 | 12 | 14 | 16 | 20 | Адлия вазирлиги, ТДЮУ | |||
III. Натижадорлик кўрсаткичлари | |||||||||||||
12. | ТДЮУнинг QS рейтингида ҳуқуқ соҳаси бўйича ўрни | ўрин | - | - | - | - | - | - | Топ-1000 | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ | |||