Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-217-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш
1. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(в) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(г) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга махсус унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
(д) Экополиция ходимларини 2025 — 2027 йилларда махсус техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича дастур 5-иловага мувофиқ;
(ж) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Экология қўмитасининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази» давлат муассасаси негизида «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси ташкил этилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
(а) Экология қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор ҳисобланади;
(б) Экология қўмитаси ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда унинг фаолиятига ушбу мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади;
(в) қонуности ҳужжатларида белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари, уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, бевосита Экология қўмитаси томонидан амалга оширилади;
(г) Экология қўмитаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
(д) Экология қўмитасининг жорий фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ж) Экология қўмитаси раисининг 4 нафар ўринбосари мақоми, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосарларига тенглаштирилади;
(3-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-364-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/364/1113-сон)
(з) Экология қўмитасининг мансабдор шахслари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устама ва қўшимча тўловлар сақланиб қолади;
(и) Экология қўмитасида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни бериш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
(к) давлат экологик назоратини амалга оширадиган ходимларнинг формали кийим-бош ва фарқлаш белгиларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(л) Экополиция ходимларини махсус техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(м) Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги:
(i) директорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(ii) директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(н) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) раҳбарлари Экология қўмитаси раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
(о) ҳудудий бўлинмалар ва туман (шаҳар) бўлимлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасига кирмайди ҳамда ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва Экология қўмитаси олдида ҳисобдор бўлади;
(п) давлат органлари ва ташкилотлари экологик дипломатия бўлимлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масалаларини мажбурий тартибда Экология қўмитаси билан олдиндан келишади;
(р) Экология қўмитасига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва давлат ўрмон хўжаликлари тузилмаларини (намунавий тузилмаларини) тасдиқлаш ваколати берилади.
II. Соҳани рақамлаштириш ва экологик ишлаб чиқаришга ўтиш
4. Экология қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ягона экологик онлайн платформа фаолиятини йўлга қўйсин.
5. Ягона экологик онлайн платформага қўйиладиган асосий талаблар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифага мансуб саноат корхоналари (кейинги ўринларда — I ва II тоифадаги корхоналар) 2026 йил 1 мартга қадар ўз ҳудудларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уларни Экология қўмитасининг Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
7. 2026 йил 1 мартдан бошлаб белгиланган муддатда фон мониторинг станцияларини ўрнатмаган ва уларни Экология қўмитасининг Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилмаган I ва II тоифадаги корхоналарга нисбатан компенсация тўловларини беш бараварга оширилган ҳолда қўллаш тартиби жорий этилсин.
8. Белгилаб қўйилсинки:
(а) 2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади;
(б) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш, дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукуматнинг қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланади;
(в) Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади;
(г) қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар Экополиция ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллаш тартибига Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган асослар ва шартлар татбиқ этилади.
9. Белгилансинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Бунда:
(а) фуқаро давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади;
(б) дарахт билан қопланган ер майдони жойлашган маҳалла аҳолисининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми тақиқ қўйишга розилик билдирган тақдирда, Экология қўмитаси томонидан ушбу майдонни олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга тақиқ қўйилади;
(в) Кадастр агентлиги тегишли ер майдони хусусий мулк ҳисобланмаслиги ёки бошқа ер тоифасига кирмаслигини ўрганиб, ижобий ҳолларда Экология қўмитаси томонидан ушбу майдонга қўйилган тақиқни рўйхатдан ўтказади.
III. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқарувини такомиллаштириш
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) Экология қўмитаси тизимидаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумдавлат аҳамиятига эга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (кейинги ўринларда — табиий ҳудудлар) ҳисобланади ва уларга нисбатан қуйидаги тартиб жорий этилади:
(i) табиий ҳудудлар бошқаруви ва бўйсунуви бевосита Экология қўмитасида бўлади;
(ii) янги табиий ҳудудларни ташкил этиш ва мавжуд табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш қонуности ҳужжатлари билан амалга оширилиши мумкин;
(iii) табиий ҳудудларнинг фаолиятини тугатиш ёки улар ҳудудини қисқартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари билан амалга оширилади;
(б) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан маҳаллий аҳамиятга эга табиат боғлари, буюртма қўриқхоналари, курорт табиий ҳудудлар ва ботаника боғлари ташкил этилиши мумкин ва уларга нисбатан қуйидаги тартиб жорий этилади:
(i) бошқаруви ва бўйсунуви туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;
(ii) уларнинг фаолиятини тугатиш ёки улар ҳудудини қисқартириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорлари билан амалга оширилади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2026 йил 1 ноябрга қадар 2 тадан маҳаллий аҳамиятга эга табиат боғларини ташкил этсин.
IV. Экология соҳасида молиявий барқарорлик
12. Экология соҳасидаги умуммиллий лойиҳалар, экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлар ва амалга ошириладиган лойиҳалар дастурларини молиялаштириш учун Экология қўмитаси ҳузурида Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ташкил этилсин ва унинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) 2025 йилда республика бюджетидан ажратиладиган 900 миллиард сўм;
(6) 2026 йилда республика бюджетидан 8-иловага мувофиқ тадбирлар учун мақсадли ажратиладиган 548 миллиард сўм;
(в) 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(i) Ўзбекистон Республикаси томонидан тасарруф этиладиган углерод бирликлари савдоси натижасида ҳосил бўладиган маблағларнинг 20 фоизи;
(ii) атроф табиий муҳитнинг ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларнинг жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар, молиявий санкциялар ва пул маблағларидан 9-иловада белгиланган миқдорлардаги ажратмалар;
(iii) транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган утилизация йиғимининг 10 фоизи;
(г) 2027 йил 1 январдан бошлаб:
(i) пневматик резина шиналар ва покришкалар учун ҳамда келгусида янги жорий этиладиган утилизация йиғимларининг 100 фоизи;
(ii) транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган утилизация йиғимининг 90 фоизи.
13. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 12-бандида назарда тутилган утилизация йиғимлари бўйича даромадлар Давлат бюджети даромадлари таркибида тўлиқ акс эттирилган ҳолда Махсус жамғармага ўтказиб берилади.
14. Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасининг бошқарув кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) 10-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин. Бунда:
(а) кейинги йиллар учун Махсус жамғарма ҳисобидан аниқ молиявий маблағлар кўрсатилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар дастури олдиндан ҳар йилнинг ноябрь ойида Жамғарма кенгашида кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади;
(б) Жамғарма кенгаши Махсус жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминлайди;
(в) Махсус жамғарманинг даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация раҳбари томонидан белгиланади.
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил якунига қадар 2025 йил учун республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатларда кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Махсус жамғармага 900 миллиард сўм маблағ ажратсин.
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда юридик шахсларнинг Экология қўмитаси ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасига ажратиладиган ихтиёрий хайрия тарзидаги маблағлари ҳамда яшил боғларни барпо қилиш ва уларни парваришлаш тадбирлари учун йўналтирилган харажатларини фойда солиғидан озод қилиш бўйича қонун лойиҳасини киритсин.
17. Солиқ қўмитаси Экология қўмитаси билан биргаликда «Soliq» мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга харид суммасининг ва республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширганлик учун харажатларнинг республика бюджетидан қайтариладиган қисмини ихтиёрий равишда дарахт кўчатларини экишга йўналтириш имкониятини яратсин.
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
18. Экология қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 ноябрь,
ПҚ-343-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгаши

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция)**

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги*

«Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси*

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

(давлат ўрмон хўжаликлари — 15)

«Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» MЧЖ*

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

«Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси

«Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси*

Бош давлат ўрмон хўжаликлари

(давлат ўрмон хўжаликлари — 83)

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари

«Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази» давлат муассасаси

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси» давлат муассасаси*

«Тоза ҳудуд», «Махсустранс», «Мароқанд обод» ДМ*

«Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси» давлат муассасаси*

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» давлат муассасаси

(миллий табиат боғлари — 12, давлат қўриқхоналари — 7, буюртма қўриқхоналари — 2; мажмуа буюртма қўриқхона — 1; биосфера резервати — 1; питомник — 1)

Гидрометеорология хизмати агентлиги

«Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази» давлат муассасаси

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари)

Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази

«Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаменти» давлат муассасаси*

(давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари — 10)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий марказлари

«Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси *

«Экология соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси» давлат муассасаси

«Эко-Медиа маркази» давлат муассасаси*

«Тошкент ҳайвонот боғи» МЧЖ,

«Фарғона ҳайвонот боғи» давлат муассасаси,

«Термиз ҳайвонот боғи» давлат муассасаси

«Яшил лойиҳа» лойиҳалаш институти*

«Иқлим ўзгариши миллий маркази»давлат муассасаси

Ўзбекистон давлат табиат музейи

Экология, иқлим ўзгариши, ўрмон соҳаларидаги ННТлар

* Бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, ажратмалар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар ҳисобидан молиялаштирилади.
** Юридик шахс мақомига эга бўлмайди.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПҚ-110-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 07/26/110/0287-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, тизими, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
2. Экология қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
3. Экология қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, шунингдек, атроф-табиий муҳит ва иқлим ўзгариши мониторинги соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гидрометеорология ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади.
4. Экология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Экология қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Экология қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг тегишли бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Экология қўмитасининг расмий номи:
(а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, қисқартирилган — Экология қўмитаси;
(б) рус тилида:
тўлиқ — Национальный комитет Республики Узбекистан по экологии и изменению климата Республики Узбекистан, қисқартирилган — Комитет по экологии;
(в) инглиз тилида:
тўлиқ — National committee on ecology and climate change of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган — Ecology committee.
8. Экология қўмитаси жойлашган манзили (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 7а-уй.
2-боб. Экология қўмитасининг тузилмаси
9. Экология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
Экология қўмитасининг марказий аппарати;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари;
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги;
Гидрометеорология хизмати агентлиги;
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги;
«Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси;
«Давлат экологик экспертиза маркази» давлат муассасаси;
«Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси;
«Иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси;
«Овчиликни ривожлантириш департаменти» давлат муассасаси;
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» давлат муассасаси;
«Оролбўйи халқаро инновация маркази» давлат муассасаси;
«Эко-медиа маркази» давлат муассасаси;
«Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети» давлат муассасаси;
«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси» давлат муассасаси;
«Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти» давлат муассасаси;
«Ўзбекистон давлат табиат музейи» давлат муассасаси;
«Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасаси;
«Фарғона ҳайвонот боғи» давлат муассасаси;
«Термиз ҳайвонот боғи» давлат муассасаси;
«Лойиҳаларни бошқариш гуруҳи» давлат муассасаси;
«Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси давлат муассасаси;
«Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» МЧЖ.
3-боб. Экология қўмитасининг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Экология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, чиқиндиларни бошқариш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва мослашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудларни яратиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
гидрометеорология соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилмаслигини таъминлаш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек, экологик таълим ва маърифат тизимини ташкил этиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат экологик назорати ва гидрометеорология, ўрмон хўжалиги замонавий рақамли технологиялар ва дастурларни жорий этиш;
экологик таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш масалаларида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва иқлим ўзгариши мониторинги халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ва бошқа мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
Экология қўмитаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
11. Экология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
(а) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, чиқиндиларни бошқариш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва мослашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
жонли табиатнинг турлари ва генетик фонди, экологик тизимлар, ландшафтлар ва ноёб табиий объектларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда экологик хавфсизликни таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлашга қаратилган ягона давлат сиёсатининг устувор ва стратегик йўналишларини шакллантириш ва амалга ошириш;
давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона давлат экологик сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилишни ташкил этиш, Экология қўмитаси тизимида коррупцияга олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш, жамиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳисобга олган ва илмий асосланган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Экология қўмитаси тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга зарарли таъсири, атроф табиий муҳит сифатининг экологик хавфсизлиги, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни назарда тутувчи норматив ва стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашнинг ҳамда оқизишнинг йўл қўйиладиган нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида экологик сертификатлаштириш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда иштирок этиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
бошқа давлат органлари билан биргаликда табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ҳамда гидрометеорология соҳасида таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли ваколатли органларга киритиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича режаларни ишлаб чиқиш тартибини белгилаш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда атроф табиий муҳитни, экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва тиклаш, ҳудудларни, шу жумладан, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида давлат дастурларини тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш;
атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлашнинг иқтисодий механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида давлат бошқарувини амалга ошириш;
режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;
«яшил» ривожланиш тамойилларини жорий этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш бўйича давлат дастурлари ва стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
иқтисодиёт тармоқлари бўйича иссиқхона газлари ташламаларини миқдорий баҳолаш ва текширишни ташкил этиш;
иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш, шу жумладан, ички ва ташқи бозорларда углерод (эмиссия) квоталари бўйича савдони тартибга солиш бўйича бозор воситаларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятига нисбатан «Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG)» номолиявий ҳисоботини ишлаб чиқиш ва баҳолашга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда экология, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги йиллик инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;
миллий аҳамиятга молик табиий мерос объектлари, шу жумладан, ноёб ва такрорланмас экологик тизимлар, биологик хилма-хиллик турлари ва табиий ландшафтлар рўйхатини шакллантириш ва юритиш;
Ўзбекистон миллий табиий мероси объектлари ҳамда ҳар томонлама беқиёс қимматга эга бўлган бошқа табиий объектларни (ҳудудларни) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига ва бошқа халқаро вакиллик рўйхатларига киритиш учун ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитасига ва бошқа халқаро ташкилотларга тақдим этиш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни белгилаш;
атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси фаолиятини таъминлаш;
(б) ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудларни яратиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг устувор ва стратегик йўналишларини шакллантириш ва амалга ошириш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўрмон барпо этиш орқали уларнинг майдонларини кенгайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
ўрмон тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ўрмон фонди ерларида биотехник тадбирларни амалга ошириш;
барча ўрмонларда ўрмон тузишнинг ягона тизимини белгилаш;
ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларни кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил этиш;
чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш;
ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда уларнинг қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат етиштириш, доривор ўсимликларни тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиш;
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудларни яратиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш;
(в) гидрометеорология соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
тизимли гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши устидан кузатувлар ўтказиш;
метеорологик ва гидрологик прогноз маълумотларни тайёрлаш, атмосферанинг ифлосланиш даражаси прогнозлари, шунингдек, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг юқори ва экстремал юқори ифлосланиш даражаси тўғрисида олдиндан огоҳлантиришлар тузиш ва бериш;
ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;
республикада халқаро ва фуқаро авиацияси метеорологик таъминотини ташкил қилиш ва тақдим этиш;
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорологик ахборот давлат фондини шакллантириш, тўлдириш, сақлаш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;
гидрометеорологик кузатувларнинг давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизация қилишни таъминлаш;
ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти объектларидан олисда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жойлашган атроф табиий муҳитнинг барча объектларида ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги даражасининг узоқ муддатли тизимли кузатуви тарзидаги фон мониторингини амалга ошириш;
гидрометеорологик ахборот тайёрлаш ҳамда атроф табиий муҳит ҳолати ва ифлосланишининг мониторинги халқаро тизимларини мувофиқлаштириш ва интеграция қилиш;
(г) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
давлат экологик назорати соҳасидаги бошқа махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат экологик назоратида иштирок этиш учун идоравий ва ишлаб чиқариш экологик хизматларини жалб қилиш;
идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатларни ва хабардор қилиш тартиб тамойиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат берувчи ҳужжатларни бериш, шунингдек, уларнинг ҳисобини юритиш;
ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни кўпайтириш ва уларни сақлаш бўйича питомникларнинг, шунингдек, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат кадастри ва мониторингини юритиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ифлосланган ва бошқа зарарли таъсирларга учраган атроф-муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги ягона республика маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
давлат экологик назорати натижаларини тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни янада такомиллаштириш ва экологик назорат тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
(д) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилмаслигини таъминлаш соҳасида:
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотларини таҳлил қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан жойлардаги ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликни ташкил этиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ундириш;
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш;
(ж) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек, экологик таълим ва маърифат тизимини ташкил этиш соҳасида:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аҳоли билан очиқ мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш, шу жумладан, Экология қўмитаси тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш шунингдек, коррупциянинг олдини олиш, давлат хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини ошириш;
кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Экология қўмитаси тизими ваколатига кирувчи масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш;
зарур ахборот-таҳлилий маълумотларни ҳамда кўрсатилаётган ихтисослаштирилган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни Экология қўмитасининг расмий веб-сайтида ва бошқа ахборот ресурсларида жойлаштиришни ташкил этиш;
Экология қўмитасида жамоатчилик кенгаши ва бошқа маслаҳат-эксперт органлари фаолиятини ташкил этиш, долзарб экологик муаммоларни муҳокама қилиш ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш, шу жумладан, тегишли давлат дастурларига киритиш, уларда фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ва олимларнинг иштирокини таъминлаш;
оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда аҳолининг атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш масалалари борасидаги хабардорлигини ошириш;
аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектларига атроф-муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотни тизимли равишда тақдим этиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назорати тизимини ривожлантириш, уни мувофиқлаштириш, ушбу тизим самарадорлигини таъминлаш чораларини кўриш, шу жумладан, назоратчиларни ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган махсус билим ва кўникмаларга бепул ўқитишни ташкил этиш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда мукофот тўловларини амалга ошириш;
атроф-муҳитни асрашга оид ташкил этилиши режалаштирилган акциялар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, фаол волонтёрларни рағбатлантириш тартиби ва волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхатини махсус платформага жойлаштириб бориш;
аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг экологик брендини тарғиб қилиш;
махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда экологик тарбия ва таълим тизимини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, экологик хавфсизликни таъминлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасида билимларни тарғиб қилиш ишларининг олиб борилишини таъминлаш;
ёш авлодда табиатга муҳаббатни уйғотиш, уларни табиат ҳимоячиси этиб тарбиялаш мақсадида республика таълим муассасаларида давлат органлари билан биргаликда «Ёш экологлар» ёшлар экологик ҳаракатини ривожлантириш;
туманлар, шаҳарлар ва республика даражасида экология масалалари бўйича инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танловларини ўтказиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим экологик саналарга бағишланган тадбирларни доимий асосда ташкил этиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, мамлакатимиз табиий ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, кундалик ҳаёт ва меҳнат фаолиятида унга зарар етказилишининг олдини олиш муҳимлигини тарғиб қилувчи, шунингдек, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жавобгарлик чораларининг моҳияти ва мазмунини акс эттирувчи қисқа метражли видеофильмлар, ҳужжатли фильмлар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга аудио-видео материаллар яратиш;
(з) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат экологик назорати ва гидрометеорология, ўрмон хўжалиги соҳаларида замонавий рақамли технологиялар ва дастурларни жорий этиш соҳасида:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, гидрометеорология, шунингдек, бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, унинг очиқлигини таъминлаш, инсон омилини ва маъмурий харажатларни камайтириш мақсадида мониторинг ва давлат экологик назорати жараёнига замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини ушбу хизматлар сифати ва улардан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш мақсадида автоматлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
ахборот алмашинуви ва таҳлили самарадорлигини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва гидрометеорология соҳасида бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини ошириш бўйича вазият маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш;
рақамли ахборот-кутубхона ва архив фондларини шакллантириш ва юритиш, уларнинг ички ва идоралараро интеграциялашувини таъминлаш;
рақамли ва телекоммуникация инфратузилмасининг технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(и) экологик таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш масалаларида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида:
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, гидрометеорология, ўрмон хўжалиги соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;
Экология қўмитаси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассисликларига талаблар белгилаш, самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни бошқариш ва барқарор ривожланиш соҳасида миллий, минтақавий ва халқаро инновацион тизимларни қўллаб-қувватлаш учун янги билимларни татбиқ этиш ва фанлараро тадқиқотларни амалга ошириш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун узлуксиз таълим тизимини, шунингдек, бошқарув ходимлари учун махсус таълим дастурларини яратиш;
илмий-тадқиқот ва амалий билимларни интеграция қилиш, кластер асосида фаолиятни йўлга қўйиш, академик ва касбий тажриба алмашиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини жорий қилиш;
экология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини мувофиқлаштириш, маҳаллий ва хорижий эксперт ва илмий-академик доираларни жалб қилган ҳолда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга кўмаклашиш;
ўрмон хўжалиги ҳудудларида, шу жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудларни яратиш учун лойиҳа-тадқиқот ишлари тизимини ривожлантириш;
ноширлик фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, экспертлар ҳамжамияти ва кенг жамоатчиликни долзарб экологик муаммолардан хабардор қилиш учун илмий-оммабоп ва таҳлилий материаллар тайёрлаш, шунингдек, ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг нашр этилишини таъминлаш;
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини, шунингдек, бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш;
атроф-муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузаларни мунтазам тайёрлаш ва чоп этиш;
(к) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва иқлим ўзгариши мониторинги халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ва бошқа мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш соҳасида:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, гидрометеорология, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши мониторинги, шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
иқтисодий механизмларни, шунингдек, гидрометеорологик фаолиятни жорий этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, экологик сертификатлаштириш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш;
донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағларини кенг жалб қилиш бўйича халқаро алоқаларни амалга ошириш;
Экология қўмитаси тизими ходимларини хорижий илмий-таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш ва рағбатлантириш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гидрометеорология ва Экология қўмитаси ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича халқаро кўргазмалар, лойиҳа ва дастурларда иштирок этишни ташкил этиш ва таъминлаш;
долзарб экологик муаммолар, шу жумладан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича халқаро ҳамкорлик соҳасини ривожлантириш бўйича республикада ва хорижда конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш;
Экология қўмитаси ваколатига киритилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятлари бажарилиши ва ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;
Экология қўмитаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12. Экология қўмитаси вазирлик, идора, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган қуйидагилар тўғрисида тақдимномалар киритади:
ушбу органларнинг фаолиятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган қонунбузарликларни, тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш;
метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини камайтириш;
табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, утилизация йиғимлари, шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари интизомига амал қилиш.
13. Экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалари ва бўйсунувчи ташкилотларнинг вазифа ва функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, Раис томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.
4-боб. Экология қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Экология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, Экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш;
Экология қўмитаси ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Экология қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Экология қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистика маълумотларини давлат статистика органларидан бепул олиш;
Экология қўмитасига келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича ўз хулосаларини бериш;
Экология қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;
Экология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотларига қарашли давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида, белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;
Экология қўмитаси, унинг идоравий мансуб ва тизимидаги ташкилотлар ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятларининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарганликларини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Экология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Экология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ўз вазифалари ва функциялари доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий давлатлар органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқа ва ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритиш;
Экология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро муносабатларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гидрометеорология ўрмон хўжалиги соҳа муаммолари бўйича жамоатчилик, консультатив, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссияларини ташкил этиш;
Экология қўмитаси ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим ташкилотлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;
табиий ресурсларни ифлослантириш, уларга шикаст етказиш, камайтириш ва улардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғатиш, шунингдек, ундирилган суммани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфлаш;
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисидаги тақдимномаларни банк ва бошқа кредит ташкилотларига киритиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотлар, бино-иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш;
атроф-муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатадиган юридик шахслар раҳбарларидан тасарруфидаги объектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши)ни узлуксиз назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган пунктлар (постлар) барпо этиш, бундай пунктларнинг (постларнинг) иши юзасидан назоратни амалга ошириш ва ушбу пунктлардан (постлардан) олинган маълумотларни тизимли равишда тақдим этишни талаб қилиш;
ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш, шунингдек, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиий ресурслар ва атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш;
Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
Экология қўмитаси ваколатига кирувчи жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман), ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юкланган мажбуриятларга асосан атроф-муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган Экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юриш ва сақлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурларни амалга ошириш борасида Экология қўмитаси тизимидаги мансабдор шахслар томонидан давлат экологик назорати соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
ваколатли органларнинг тегишли маълумотлар базалари, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
республика ҳаво ҳудудидан фойдаланиш, шу жумладан, парвозлар ва учувчисиз учиш аппаратларини ишга тушириш учун бепул асосда аризалар (талабномалар) тақдим этиш;
ўқув ва илмий-инновацион фаолиятида намуна кўрсатган бакалавр, магистр, таянч докторант ва докторантлар учун Экология қўмитаси стипендиясини таъсис этиш;
Экология қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Экология қўмитаси:
унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалга оширилиши;
тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрларига ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;
жорий этилаётган инновациялар, ғоялар ва технологиялар, шунингдек, Экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Экология қўмитаси томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
тегишли соҳани ривожлантириш дастурлари, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар ҳал этилиши;
фуқаролар ва тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминланиши, соҳада рақамлаштиришни таъминлаш ва коррупция омилларини бартараф этиш учун жавобгардир.
5-боб. Экология қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
§-1. Экология қўмитаси раҳбарияти
16. Экология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Раис — Бош давлат экологик инспектори бошчилик қилади.
17. Раис:
Экология қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари билан Экология қўмитасига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади;
Экология қўмитаси зиммасига юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир;
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар, уларнинг ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар ва топшириқлар беради;
Экология қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва бўйсунувчи ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлайди, ходимларнинг белгиланган умумий сони ва ажратилган бюджет маблағлари доирасида ўзгартиришлар киритади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Экология қўмитаси тизими ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
ўз ўринбосарлари ва Экология қўмитаси тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва мажбуриятларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Экология қўмитасининг иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Экология қўмитаси ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
Экология қўмитаси тизимида кадрларни танлаш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг мутахассислигига қўйиладиган талабларни белгилайди, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратади, Экология қўмитасининг кадрлар захирасини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига киритилган бўш лавозимларга таклиф этилаётган кадрларнинг, шунингдек, Экология қўмитаси томонидан ишга қабул қилинган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва малакасини, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади, зарур ҳолларда эса бошқа давлат органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилади;
Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва бўйсунувчи ташкилотлари раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Экология қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш шу жумладан уларнинг ўз лавозимларида ишини давом этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширади;
Экология қўмитаси тизими ходимларига белгиланган тартибда махсус унвонлар беради;
Экология қўмитаси, ҳудудий бошқармалари ва бўйсунувчи ташкилотларнинг давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказади;
Экология қўмитаси тизимида молиявий мувозанатни таъминлаш мақсадида ҳудудий бўлинмалар ва тасарруфидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағларини қайта тақсимлайди.
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
19. Раис бўлмаган вақтда унинг ваколатлари Раиснинг буйруғига асосан Раиснинг биринчи ўринбосари, у бўлмаганда эса бошқа ўринбосарлари томонидан амалга оширади.
20. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Раис билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари, шунингдек, бўйсунувчи бошқа ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Раис томонидан амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
21. Экология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва бўйсунувчи ташкилотлари тўғрисидаги низомлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, Раис томонидан тасдиқланади.
22. Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари (Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бундан мустасно) раҳбарларининг иккита ўринбосари бўлади.
23. Экология қўмитаси тизими ходимлари жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус кийим-бош (форма) билан таъминланади.
Экология қўмитаси тизими ходимларига Раис томонидан тасдиқланган Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги низомга мувофиқ хизмат гувоҳномалари берилади.
§-2. Экология қўмитасининг марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва бўйсунувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
24. Экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
25. Экология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан қуйидаги масалалар юзасидан ҳамкорлик қилади:
топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юбориш ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилиш;
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текшириш ва ўрганиш, натижаларни умумлаштириш, такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этиш;
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўриш;
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқиш.
26. Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Экология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан қуйидаги масалалар юзасидан ҳамкорлик қилади:
Экология қўмитаси раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот бериш;
фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Экология қўмитаси марказий аппаратига ахборот тақдим этиш;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот бериш;
Экология қўмитасининг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиш;
Экология қўмитасининг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юбориш;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот бериш;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот бериш.
27. Экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Раиснинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўриб чиқиш натижасида келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Раис томонидан қабул қилинади.
§-3. Экология қўмитасининг бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
28. Экология қўмитаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
29. Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларининг ҳудудий органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
30. Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
§-4. Экология қўмитасининг ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив, эксперт органлари
31. Экология қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, Экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳайъат тузилади.
Ҳайъат аъзолари сони ва таркиби Раис томонидан тасдиқланади.
32. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
ушбу Низомда белгиланган Экология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Экология қўмитаси тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирларини қабул қилиш, таркибий, ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;
Экология қўмитаси фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
жойларда кенгайтирилган ҳайъат йиғилишларини ташкил этиш, Экология қўмитаси фаолияти соҳасидаги долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Экология қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимига лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Экология қўмитаси номенклатурасига киритилган лавозимларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Экология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳайъат Экология қўмитаси ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
33. Ҳайъат мажлисига давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклиф қилиниши мумкин.
34. Ҳайъат мажлисда унинг аъзоларининг ярмидан кўпи ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
35. Ҳайъат қарорлари Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади.
36. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Президентига етказишлари мумкин.
37. Ҳайъатнинг ишлаш тартиби Экология қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
38. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги, кимё, энергетика, саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида экологик инновацион технологиялар ва лойиҳаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Экология қўмитаси ҳузурида Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича тармоқ эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Тармоқ эксперт кенгаши) тузилади.
Тармоқ эксперт кенгашига Раис бошчилик қилади.
39. Экология қўмитасида Жамоатчилик кенгаши ташкил қилинади.
Жамоатчилик кенгаши таркибига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасидаги мутахассислар ва олимлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, илмий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киради.
Жамоатчилик кенгашининг таркиби, шунингдек, унинг низоми Раис томонидан тасдиқланади.
40. Экология қўмитаси Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш, шунингдек, ушбу соҳаларда давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш;
Экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ўтказиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тарбиявий, маънавий-маърифий ишларнинг ўтказилишида ва ўсиб келаётган ёш авлодда табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантиришда иштирок этиш;
Экология қўмитаси ва унинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати ва фуқаролик жамияти институтларининг экологик ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилашда тавсиялар ишлаб чиқиш.
41. Экология қўмитаси шунингдек унинг ваколатига кирувчи долзарб масалаларни ҳал этиш учун бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органларини ҳам тузиши мумкин.
6-боб. Экология қўмитаси фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
42. Экология қўмитаси фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
43. Экология қўмитаси самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган Экология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
44. Экология қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижаларига кўра қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:
Экология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Экология қўмитаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
7-боб. Экология қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва бўйсунувчи ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
45. Экология қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Давлат бюджети маблағлари;
Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар;
вақтинча бўш пул маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
46. Экология қўмитаси марказий аппаратига 9 та бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 2 та махсус (1 та йўлтанламас, 1 та меҳмонларни кутиб олиш учун), 2 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади.
Бунда Экология қўмитасига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.
47. Экология қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўйсунувчи ташкилотларни моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
48. Экология қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
49. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Экология қўмитаси марказий аппарати бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги марказий аппарати бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,8 бараварга оширилган миқдорда;
(б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» давлат муассасаси, «Экологик мониторинг миллий маркази» ва «Иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,4 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади;
(в) 2026 йил 1 январдан бошлаб Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Экология қўмитаси марказий аппарати, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги марказий аппарати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» давлат муассасаси, «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси ва «Иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) ҳар ойлик устама қуйидагича тўланади:
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан ортиқ — 1,5.
Кўп йиллик ишлаганлик учун ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Раис томонидан тасдиқланган тартибга кўра ҳисобланади;
(г) 2026 йил 1 июлдан бошлаб Экология қўмитаси фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ходимларига махсус унвонлар учун устама тўланади.
50. Экология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмаган ходимларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўловлари қоплаб берилиши мумкин.
51. Экология қўмитаси марказий аппарати, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» давлат муассасаси, «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси ва «Иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси ходимларининг ягона тариф сеткаси разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорининг 3-иловаси ҳамда Экология қўмитаси ҳудудий бўлинмалари ходимларига мазкур қарорнинг 9-иловасида назарда тутилган миқдорларда белгиланади.
52. Экология қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимларига Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган байрам кунларида ва бошқа муҳим саналарда мукофотлаш, шунингдек, устама, рағбатлантириш ва қўшимча ҳақ, мукофотлар, иш ҳақига бошқа тўловлар ва Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра бошқа тўловлар ҳамда уларнинг миқдори Экология қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан амалга оширилади.
8-боб. Экология қўмитасининг ҳисобдорлиги
53. Раис ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Экология қўмитаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
9-боб. Якуний қоида
54. Экология қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
3-ИЛОВА
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) (кейинги ўринларда — Экополиция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Экополиция Экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисига (кейинги ўринларда — Раис) бўйсунади.
3. Экополиция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Экополиция ўз фаолиятини Экология қўмитасининг бошқа таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, жисмоний шахслар билан ҳамкорликда қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади.
5. Экополиция фаолиятининг асосий йўналиши — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ўрнатиш ҳисобланади.
Экополиция экологик хавфсизликни таъминлаш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган махсус давлат тузилмаси ҳисобланади.
6. Экополиция тузилмаси ва унинг штат бирлиги Раиснинг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.
2-боб. Экополиция вазифалари ва функциялари
7. Экополициянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича таъсирчан чораларни қўллаш;
атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш ва қонуний чоралар кўриш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
ўрмонлардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларнинг ер устида ва авиация ёрдамида қўриқланишини ташкил этишни назорат қилиш;
ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш, ўғирлаш, йўқ қилиш ва ўрмон тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа бузилишларини олдини олиш, шунингдек, ўрмон фонди ерларини муҳофаза қилиш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан дарахтларни кесиш ва ёғоч сотишга оид қоидалар бажарилиши, шунингдек, пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя этилишини таъминлаш устидан назорат қилиш;
Ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш концепцияси асосида белгилаб берилган топшириқлар, прогноз кўрсаткичлар, параметрлар ҳамда тасдиқланган «йўл харитаси» юзасидан амалга оширилган ишлар ижросини ўрганиш;
ўрмон фонди ерлари, ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, реестрини юритиш ҳамда ижарага берилган ўрмон фонди участкаларининг ижара тўлови, пеня, жарималарнинг ўз вақтида тўлиқ туширилиши устидан назорат қилиш;
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ва натижадорлигини назорат қилиш;
республиканинг туман ва шаҳарларида атроф табиий муҳит давлат экологик мониторинги тизими натижаларидан фойдаланган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва қонуний чоралар кўриш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.
8. Экополиция ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:
(а) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича таъсирчан чораларни қўллаш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, жисмоний шахсларнинг молиявий фаолиятига аралашмасдан давлат экологик назоратини амалга оширади;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларни (рейдларни) ташкил этади;
ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга оширади;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасидаги амалий тизимни самарали ташкил этади;
лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рухсат берувчи характердаги ҳужжатларни бажариш шартлари устидан давлат назоратини таъминлайди;
кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш қоидалари устидан давлат экологик назоратини амалга оширади;
атроф-муҳитни ифлослантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик ҳолатлари бўйича геологик-маркшейдерлик ўлчовларини амалга оширади;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда кўриб чиқади, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарима солиш, шунингдек, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар натижасида атроф-муҳит ва табиий ресурсларга етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўради;
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисида судларга ариза ва даъволар киритади;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўпланган материалларни белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборади;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга ошириш самарадорлигини ошириш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
(б) атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш соҳасида:
атроф-муҳит ҳолатини кузатиш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келиши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлайди;
корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади;
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилади;
(в) амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш ва қонуний чоралар кўриш соҳасида:
янги ва реконструкция қилинган корхоналарни, шунингдек, бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топширишда ўрнатилган экологик талабларга риоя этилишини назорат қилади;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлайди;
қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида «Хавфни таҳлил қилиш» тизими бўйича келишилган, хабардор этган ҳолда текширишлар ўтказади;
давлат экологик экспертизаси хулосалари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисида тақдимномалар киритади;
(г) юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш соҳасида:
юридик ва жисмоний шахсларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
(д) ўрмонлардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларнинг ер устида ва авиация ёрдамида қўриқланишини ташкил этишни назорат қилиш соҳасида:
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширади;
(ж) ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш, ўғирлаш, йўқ қилиш ва ўрмон тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа бузилишларининг олдини олиш, шунингдек, ўрмон фонди ерларини муҳофаза қилиш:
ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартибини, шунингдек, ўрмон кесиш чиптаси (ордери)да ёки ўрмон чиптасида белгиланган бошқа талабларни бузиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олади;
(з) юридик ва жисмоний шахслар томонидан дарахтларни кесиш ва ёғоч сотишга оид қоидалар бажарилиши, шунингдек, пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан дарахтларни кесиш ва ёғоч сотишга оид қоидалар бажарилиши, шунингдек, пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа қоидаларига риоя этилишини назорат қилади ва қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда чора кўради;
ғайриқонуний равишда кесилган ёки йўқ қилинган дарахтлар ва буталар ўрнига дарахт ва бута кўчатлари экилиши ҳамда парвариш қилиниши устидан назорат қилади;
(и) ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя этилишини таъминлаш устидан назорат қилиш соҳасида:
ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш, ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари, нормалари ва муддатлари, шунингдек, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
ўрмон ресурсларини, қимматбаҳо табиий ландшафтларни, шунингдек, ўрмонларнинг экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ва бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреация) функциялари сақланиши бўйича назорат тадбирларини амалга оширади;
(к) Ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш концепцияси асосида белгилаб берилган топшириқлар, прогноз кўрсаткичлар, параметрлар ҳамда тасдиқланган «йўл харитаси» юзасидан амалга оширилган ишлар ижросини ўрганиш соҳасида:
Ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш концепцияси асосида белгилаб берилган топшириқлар, прогноз кўрсаткичлар, параметрлар ҳамда тасдиқланган «йўл харитаси» юзасидан амалга оширилган ишлар ижросини ўрганади;
(л) ўрмон фонди ерлари, ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, реестрини юритиш ҳамда ижарага берилган ўрмон фонди участкаларининг ижара тўлови, пеня, жарималарнинг ўз вақтида тўлиқ туширилиши устидан назорат қилиш соҳасида:
ўрмон фонди ерлари, ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, реестрини юритиш ҳамда ижарага берилган ўрмон фонди участкаларининг ижара тўлови, пеня, жарималарнинг ўз вақтида тўлиқ туширилиши устидан назорат қилади;
(м) «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ва натижадорлигини назорат қилиш соҳасида:
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ва натижадорлигини назорат қилади;
«Яшил макон» платформасига киритилган ахборотнинг ишончлилигини ҳар томонлама ўрганади, ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чоралар кўради;
(н) республиканинг туман ва шаҳарларида атроф табиий муҳит давлат экологик мониторинги тизими натижаларидан фойдаланган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва қонуний чоралар кўриш соҳасида:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритади, маълумотларни таҳлил қилади;
(о) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш соҳасида:
экологик назоратни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик экология назоратчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда кўмаклашади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик назорат соҳаси билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқади;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан боғлиқ фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар масалалари бўйича семинарлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, тушунтиришлар ўтказади.
3-боб. Экополициянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Экополиция ўзига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик назорати масалалари бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотларга сўровномалар юбориш;
давлат органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан назорат функцияларини бажариш учун зарур ҳужжатлар, изоҳлар, ахборот, статистик маълумотлар ва маълумотномалар олиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари юритувидаги ишлар ва материаллар бўйича фуқароларни, мансабдор шахсларни экология органларига чақиртириш, улардан зарур маълумотлар, ҳужжатларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини олиш;
давлат экологик назоратини ўрнатиш соҳасида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари ҳолатлари, шунингдек, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитлар бўйича фуқаролар ва мансабдор шахслардан тушунтириш хатларини талаб қилиш ва олиш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб туриш ва ички ишлар органларига олиб бориш;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш;
ваколатли органларнинг тегишли маълумотлар базалари, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
қонуности ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ягона намунадаги формали кийим-бош кийиш, махсус унвонлар ва фарқловчи белгиларга эга бўлиш;
хизмат вазифаларини бажариш жараёнида формали кийим-бош кийиш, шахсий бириктирилган хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда жисмоний кучни, махсус воситалар ва хизмат қуролини ишлатиш;
ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш, транспорт, сузиш воситаларини маъмурий тўхтатиб туриш, буюмлар, транспорт воситалари ва кемалар, ов ва балиқчилик воситалари, териб ва йиғиб олинган ёввойи ўсимликларни, овланган ва тайёрлаб қўйилган маҳсулотларни ва бошқа буюмларни кўздан кечириш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, овчилик, ўрмон овчилиги ва балиқчилик хўжаликларининг кордонлари, бинолари, омборхоналари ҳамда ўрмон назоратчилари ва малакали овчиларнинг (егерларнинг) бошқа иншоотларини белгиланган тартибда кўздан кечириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ноқонуний терилган ва овланган маҳсулотларни олиб қўйиш ва белгиланган тартибда тайёрлаш, қайта ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ билан шуғулланувчи ташкилотларга шартномавий нархларда, «Меҳрибонлик» уйларига, «Ғамхўрлик» марказларига, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига, интернат, мактаблар ва шифохоналарга, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бепул топшириш;
(9-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
ҳуқуқбузарликни содир этиш воситалари ҳисобланган асбоб, қурол, ўқ-дорилар ҳамда овчилик ва балиқчиликнинг бошқа буюмларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Экополицияга юклатилган вазифалар ва функциялар доирасида Экология қўмитасининг таркибий бўлинмалари ва ташкилотларига кўрсатмалар ва топшириқлар бериш;
Экополиция қонун ҳужжатлари ва мазкур низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Экополициянинг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдир:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф қилиш бўйича вазифалар ва функцияларни ўз вақтида ва тўлиқ даражада бажариш;
давлат сирини, қонун билан ҳимоя қилинадиган маълумотларни сир сақлаш;
коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
11. Экополициянинг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажаришда давлат ҳокимияти вакили ҳисобланади ва давлатнинг ҳимояси остида бўлади.
Экополиция ходимларига хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳар қайси шаклдаги ҳар қандай таъсир кўрсатиш ёхуд улар фаолиятига аралашиш, ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим қилмаслик тақиқланади.
12. Экополиция ходимлари учун мўлжалланган хизмат қуроли ва унга ўқ-дорилар турлари, туркумлари (моделлари), миқдори, махсус воситалар, шунингдек, уларни харид қилиш, сақлаш, ташиш, топшириш, қабул қилиб олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Экология қўмитаси томонидан белгиланади.
4-боб. Экополиция фаолиятини ташкил қилиш
13. Экология қўмитаси Раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади.
Экология қўмитаси Раиси ўринбосари бир вақтда Экополиция бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади ва Экополициянинг тезкор штабига раҳбарлик қилади.
Экополицияга унинг ҳудудий бўлинмаларини маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олмаган ҳолда табиий экологик ҳудудлар чегаралари доирасида ташкил этишга рухсат этилади.
14. Экополиция бошлиғи:
Экополиция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Экополицияга юклатилган вазифа ҳамда функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Экополиция ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, Экополиция тузилмасини белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартириш, Экополиция ва ҳудудий Экополициялар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш;
ваколатлари доирасида Экополициянинг фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир Экополициянинг барча ходимларига, шунингдек, ҳудудий Экополициялар учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва топшириқлар беради;
Экополиция ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил қилади;
Экополициянинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг ҳисоботларини эшитади;
Экополиция фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;
Экополиция бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
15. Экополиция бошлиғи ўринбосарлари ўзига бириктирилган масалалар юзасидан қуйидаги вазифаларни бажаради:
ҳудудий Экополициялар томонидан уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини оширади;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;
Экополиция бошлиғининг топшириқлари ва кўрсатмалари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади;
Экополиция бошлиғига Экополиция фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Экополиция бошлиғи ўринбосари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
16. Экополиция ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни жойларга чиққан ҳолда ўзи томонидан ёки бевосита Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва ҳудудий Экополициялари орқали ҳал қилади ҳамда ўз фаолияти йўналишлари бўйича қуйидагича ҳамкорлик қилади:
кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Экополициянинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровномалар юборади ва уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилади;
фаолиятини текширади ва ўрганади, давлат экологик назорати соҳасидаги иш амалиётини умумлаштириш, ушбу йўналишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
экологик назорат соҳасида иш режаларини таҳлил қилади, ўз фаолиятини ваколатлар доирасида режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;
ҳудудий Экополициялардан давлат экологик назорати механизмларини такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади;
ҳудудий Экополициялардан ҳисоботларини олади ва уларни умумлаштиради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бўлинмалар ва қуйи ташкилотлар иштирокини ташкил этади, улардан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади.
5-боб. Экополицияни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
17. Қуйидагилар Экополиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Давлат бюджети маблағлари;
Экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
18. Экополиция ходимлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қўлланилган жарима ҳамда атроф-муҳит ва табиий ресурсларга етказилган зарар суммаси ҳисобидан белгиланган тартибда пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Экополиция ходимларига Экология қўмитаси раисининг буйруғи билан бошқа рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланиши мумкин.
6-боб. Экополицияга ишга қабул қилинган ходимлар томонидан қасамёд қабул қилиш қоидалари
19. Экополиция ходимлари биринчи маротаба ишга қабул қилинаётганда экология органлари ходимларининг қасамёдини қабул қилади.
20. Қасамёд якка тартибда қабул қилинади. Қасамёд қабул қилувчи шахс қасамёд матнини овоз чиқариб ўқийди ва унга имзо чекади.
Имзоланган қасамёд матни варағи ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.
Қасамёд қилиш матни Экология қўмитасининг буйруғи билан тасдиқланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
4-ИЛОВА
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга махсус унвонлар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) тизимидаги давлат экология инспектори мақомига эга бўлган ходимлар (кейинги ўринларда — давлат инспекторлари)га махсус унвонлар бериш тартибини белгилайди.
2. Экология қўмитаси тизимидаги давлат инспекторига хизмат мажбуриятларига муносабати, малака ошириш курсларини ўтаганлиги, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда қуйидаги махсус унвонлар берилади:
I, II, III даражали давлат экология маслаҳатчилари;
I, II, III даражали экология маслаҳатчилари;
I, II, III даражали экологлар.
3. Давлат инспекторлари касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш учун ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Экология қўмитаси раиси буйруғига биноан ўтказилади.
Давлат инспекторларини аттестациядан ўтказиш тартиби Экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
2-боб. Давлат инспектори лавозимига тайинлаш
4. Давлат инспектори лавозимига ўзининг касб малакаси, ишчанлик, шахсий ва маънавий-ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра экологик назорат соҳасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланадилар.
5. Қуйидаги шахслар давлат инспектори лавозимига тайинланмайди:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;
жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланганлигидан қатъи назар (эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно);
белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари бўйича ишдан бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар.
6. Давлат инспекторлари Экология қўмитасининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек, қўмита томонидан тасдиқланган формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этишга мажбурдирлар.
7. Давлат инспекторларига:
ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);
иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари шаънига доғ тушириш;
хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
8. Қуйидаги давлат инспекторларининг тоифалари Экология қўмитаси номидан давлат экологик назоратини амалга ошириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ваколат доирасида қонуний чора кўриш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:
Экология қўмитаси раиси — Экология қўмитасининг Давлат бош экология инспектори;
Экология қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Экополиция бошлиғи ўринбосарлари — Экология қўмитасининг назорат қилиш йўналишлари бўйича давлат бош экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг марказий аппарати департамент, бошқарма бошлиқлари, Экополиция таркибий бўлинмалари бошлиқлари, шунингдек, «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси директори — Экология қўмитасининг назорат қилиш йўналишлари бўйича ўринбосарлари, давлат катта экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг марказий аппарати департамент, бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, Экополиция бош мутахассислари, шунингдек, «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси директор ўринбосари — давлат катта экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг марказий аппарат бош мутахассислари — давлат катта экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг марказий аппарати етакчи мутахассислари ва мутахассислари, шунингдек, «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси бош ва етакчи мутахассислари — давлат экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари — Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаларининг давлат бош экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экополиция бошлиқлари — Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари назорат қилиш йўналишлари бўйича давлат бош экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаларининг бўлим ва шўъба бошлиқлари, туман ва шаҳар экология бўлимлари бошлиқлари, Экополициянинг ҳудудий бош мутахассислари ва тезкор назорат гуруҳи ходимлари — тегишли равишда Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаларининг давлат катта экология инспекторлари;
Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари, туман ва шаҳар экология бўлимларининг бош, етакчи мутахассислари ва мутахассислари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва ходимлари — Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари давлат экология инспекторлари.
3-боб. Давлат инспекторига махсус унвон бериш тартиби
9. Малака талабларига жавоб берадиган давлат инспекторларига, аттестациядан ўтган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, изчил тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвон берилади:
Экология қўмитасининг марказий аппаратида:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Фарқлаш белгилари

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси

I даражали давлат экология маслаҳатчиси

Просветларсиз 22 мм.лик учта юлдуз

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

II даражали давлат экология маслаҳатчиси

Просветларсиз 22 мм.лик иккита юлдуз

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг ўринбосарлари ва Экополиция бошлиғи ўринбосари

III даражали давлат экология маслаҳатчиси

Просветларсиз 22 мм.лик битта юлдуз

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг департамент, бошқарма бошлиқлари, Экополиция бошлиғи ўринбосари, Экополиция бўлим бошлиқлари

I даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик учта юлдуз

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг департамент, бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда Экополиция бош мутахассислари

II даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик иккита юлдуз

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг бош мутахассислари

III даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик битта юлдуз

Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар)лар экология бўлимлари:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Фарқлаш белгилари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари

I даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик учта  юлдуз

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, ҳудудий Экополициянинг бошлиқлари

II даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик      иккита юлдуз

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари марказий аппаратининг бўлим ва шўъба бошлиқлари, туман ва шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бўлимлари бошлиқлари ҳамда ҳудудий Экополициянинг бош мутахассислари

III даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик битта юлдуз

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари марказий аппаратининг бош мутахассислари ҳамда ҳудудий Экополициянинг етакчи мутахассислари

I даражали эколог

Битта просветли, марказда 13 мм.лик учта юлдуз

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари марказий аппаратининг мутахассислари ҳамда туман ва шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бўлимларининг бош мутахассислари

II даражали эколог

Битта просветли, марказда 13 мм.лик иккита юлдуз

Туман ва шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бўлимларининг мутахассислари

III даражали эколог

Битта просветли, марказда 13 мм.лик битта юлдуз

Ўрмон хўжаликлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Фарқлаш белгилари

Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари, давлат табиий питомниклари, давлат биосфера резерватлари миллий табиат боғлари директорлари;

давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари директорлари

II даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик иккита юлдуз

давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари, давлат табиий питомниклари, давлат биосфера резерватлари миллий табиат боғлари директорлари ўринбосарлари;

давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари директорлари ўринбосарлари

III даражали экология маслаҳатчиси

Иккита параллель просветли, 20 мм.лик битта юлдуз

Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари, давлат табиий питомниклари, давлат биосфера резерватлари миллий табиат боғлари бўлим бошлиқлари ва бош мутахассислари;

давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари бўлим бошлиқлари ва бош мутахассислари

I даражали эколог

Битта просветли, марказда 13 мм.лик учта юлдуз

Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари, давлат табиий питомниклари, давлат биосфера резерватлари миллий табиат боғлари бўлим бошлиқлари ва бош мутахассислари;

давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари бош мутахассислари

II даражали эколог

Битта просветли, марказда 13 мм.лик   иккита юлдуз

Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари, давлат табиий питомниклари, давлат биосфера резерватлари миллий табиат боғлари бўлим бошлиқлари ва мутахассислари;

давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари бўлим бошлиқлари ва мутахассислари

III даражали эколог

Битта просветли, марказда 13 мм.лик битта юлдуз

Изоҳ.
Махсус унвонда иш фаолиятини олиб бориш муддатларидан қатъий назар давлат инспекторларининг энг юқори махсус унвонларни олиш даражаси қуйидагича:
туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари учун — III даражали экология маслаҳатчиси;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари марказий аппарати ходимлари учун — II даражали экология маслаҳатчиси;
ўрмон хўжаликлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ходимлари учун — III даражали экология маслаҳатчиси.
Давлат инспекторларига махсус унвон бериш уларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида Экология қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида махсус комиссия ташкил этилади.
Айрим ҳолларда алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларга Экология қўмитасининг раиси ваколати доирасида юқори махсус унвонлар берилиши мумкин.
10. Давлат инспекторларига биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар:
I, II ва III даражали давлат экология маслаҳатчиси махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
I, II, III даражали экология маслаҳатчиси ва I, II, III даражали экологлар махсус унвонлари — Экология қўмитаси раиси томонидан берилади.
11. Давлат инспекторлари учун махсус унвонда хизмат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
III даражали эколог — 2 йил;
II даражали эколог — 2 йил;
I даражали эколог — 3 йил;
III даражали экология маслаҳатчиси — 3 йил;
II даражали экология маслаҳатчиси — 4 йил;
I даражали экология маслаҳатчиси — 4 йил;
I, II ва III даражали давлат экология маслаҳатчиси махсус унвонларида хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
12. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати махсус унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади.
Давлат инспекторларининг махсус унвони пасайтирилган тақдирда, унинг аввалги унвони қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат даври навбатдаги унвон бериш учун хизмат муддатига қўшилмайди.
13. Давлат инспекторлари юқорироқ даражадаги унвон белгиланган лавозимга ўтказилганда, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтган бўлса, лавозимига қачон тайинланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвон тақдим этилади, бироқ мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.
14. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, Экополиция тузилмасидаги давлат инспекторларининг махсус унвони бундан мустасно.
15. Интизомий жазо қўлланган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган давлат инспекторларини навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рағбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш жавобгарликдан озод қилиш асослари бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди.
16. Истисно тартибида, давлат инспекторлари навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турган штатдаги лавозими бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезон бўйича олишлари мумкин:
хизмат вазифаларини виждонан бажаргани учун — эгаллаб турган лавозими бўйича махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар.
Мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турган штатдаги лавозими бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.
17. Назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси берилиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга қабул қилинган ёки ўтказилган шахсларга махсус унвонлар, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Экология қўмитаси раиси томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ берилади.
18. Давлат инспекторларига берилган махсус унвонлар лавозимда бўлган даврда амал қилади.
19. Давлат инспекторлигига қайта қабул қилинган шахсларга илгари берилган махсус унвонлар тикланади.
Бунда агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади.
Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.
20. Юқори ёки тенг лавозимга вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар вазифа бажарувчи этиб тайинлангунга қадар эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси бўйича берилади.
21. Экология қўмитаси марказий аппарати, Экополиция, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач бир ой муддатда навбатдаги махсус унвон бериш бўйича тақдимномани Экология қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги махсус комиссияга тақдим этишга мажбурдир.
Давлат инспекторларини навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда юқорида келтирилган шахслар меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади.
22. Давлат инспекторларига навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Экология қўмитаси раиси, Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражалардаги бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур тарзда бажармаганлик учун амалга оширилади.
Махсус унвони пасайтирилган давлат инспекторлари илгариги махсус унвонига Экология қўмитаси раиси, Экология қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражалардаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланади.
Давлат инспекторлари илгариги махсус унвонга тиклангунгача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.
23. Давлат инспекторлари махсус унвондан:
ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларидан бўшатилганда;
Экология қўмитаси раиси буйруғи асосида;
жиноят содир этганлик учун — суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан маҳрум этилиши мумкин.
24. Махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларга ҳар ойда махсус унвон учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
4-боб. Якунловчи қоида
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга махсус унвонлар бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Экология ва иқлим ўзгариши органлари махсус унвонларининг бошқа давлат органлари унвон ва мартаба даражаларига нисбатан
ТАҚҚОСЛАНМАСИ

Т/р

Экология ва иқлим ўзгариши органларининг махсус унвонлари

Давлат солиқ хизмати органларининг махсус унвонлари

Ички ишлар органларининг махсус унвонлари

Миллий гвардия органларининг махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органларининг махсус унвонлари

Прокуратура органларининг мартаба даражалари

(шу жумладан ҳарбий прокуратура)

Адлия органларининг мартаба даражалари

Суд органларининг мартаба даражалари

1.

III даражали эколог

Солиқ хизматининг
III даражали инспектори

Лейтенант

Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

3-даражали юрист,

адлия лейтенанти

3-даражали юрист

3-даражали юрист

2.

II даражали эколог

Солиқ хизматининг
II даражали инспектори

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

2-даражали юрист,

адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,

2-даражали юрист

3.

I даражали эколог

Солиқ хизматининг
I даражали инспектори

Капитан

Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани

1-даражали юрист,

адлия капитани

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,

1-даражали юрист

4.

III даражали экология маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг
III даражали маслаҳатчиси

Майор

Майор

Майор

Божхона хизмати майори

Адлия кичик маслаҳатчиси,

адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,

3-даражали адлия маслаҳатчиси

5.

II даражали экология маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг
II даражали маслаҳатчиси

Подполковник

Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Адлия маслаҳатчиси,

адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,

2-даражали адлия маслаҳатчиси

6.

I даражали экология маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг
I даражали маслаҳатчиси

Полковник

Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Адлия катта маслаҳатчиси,

адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси,

1-даражали адлия маслаҳатчиси

7.

III даражали давлат экология маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг
III даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-майор

Генерал-майор

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака даражаси

8.

II даражали давлат экология маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг
II даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9.

I даражали давлат экология маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг
I даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-полковник

Генерал-полковник

Генерал-полковник

Божхона хизмати генерал-полковниги

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генерал-полковниги

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга махсус унвонлар бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Экология ва иқлим ўзгариши органларининг махсус унвонлари учун ҳар ойлик устама ҳақ
МИҚДОРЛАРИ

Махсус унвон номи

Лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)

I даражали давлат экология маслаҳатчиси

0,50

II даражали давлат экология маслаҳатчиси

0,47

III даражали давлат экология маслаҳатчиси

0,44

I даражали экология маслаҳатчиси

0,40

II даражали экология маслаҳатчиси

0,36

III даражали экология маслаҳатчиси

0,32

I даражали эколог

0,28

II даражали эколог

0,24

III даражали эколог

0,20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
5-ИЛОВА
Давлат экологик назорат инспекцияси ходимларини 2025 — 2027 йилларда махсус техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича
ДАСТУР

Т/р

Моддий-техника воситаси номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Нархи

Суммаси

(млн сўм)

2025 йилда харид қилинадиган воситалар

1.

Енгил замонавий автотранспорт

дона

4

170

680

2.

Электрошокер қурилмаси

жамланма

100

3

300

3.

Хизмат планшети

дона

20

10

200

4.

GPS ускуналар

дона

80

0,7

56

5.

Махсус яшил рангли маёқча (мигалка, сирена)

дона

80

9

720

6.

Учувчисиз учиш аппарати (дрон)

жамланма

1

50

50

Жами

2 006

2026 йилда харид қилинадиган воситалар

1.

Йўлтанламас махсус автотранспорт

дона

5

450

2 250

2.

Енгил замонавий автотранспорт

дона

60

170

10 200

3.

Электрошокер қурилмаси

жамланма

400

3

1 200

4.

Хизмат планшети

дона

80

10

800

5.

GPS ускуналар

дона

75

0,7

53

6.

Махсус яшил рангли маёқча (мигалка, сирена)

дона

55

8

440

7.

Радиоалоқа воситаси (қўлда олиб юрадиган, идентификацион рақамни аниқловчи)

жамланма

300

2,5

750

8.

Радиоалоқа воситаси (стационар)

жамланма

40

12

480

9.

Катер

дона

2

350

700

10.

Учувчисиз учиш аппарати (дрон)

жамланма

4

50

200

11.

Сервер ва УПС

жамланма

2

500

1000

12.

Эхолот (сув ўлчаш аппарати)

жамланма

1

500

500

13.

Кран манипулятор

дона

1

1000

1000

14.

Тунда кўриш мосламаси

дона

50

80

4 000

15.

Автомобиль видеорегистратори

жамланма

200

2

400

16.

Бодикамера

дона

500

6

3000

17.

Гидроцикл

дона

2

500

1 000

18.

Квадроцикл

дона

4

150

600

19.

Планшет учун ғилоф

дона

1 100

1

1 100

Жами

29 673

2027 йилда харид қилинадиган воситалар

1.

Йўлтанламас махсус автотранспорт

дона

5

450

2 250

2.

Енгил замонавий автотранспорт

дона

36

170

6 120

3.

Электрошокер қурилмаси

жамланма

500

3

1 500

4.

Хизмат планшети

дона

100

10

1 000

5.

GPS ускуналар

дона

90

0,7

63

6.

Махсус яшил рангли маёқча (мигалка, сирена)

дона

65

8

520

7.

Радиоалоқа воситаси (қўлда олиб юрадиган, идентификация рақамини аниқловчи)

жамланма

200

2,5

500

8.

Учувчисиз учиш аппарати (дрон)

жамланма

1

450

450

9.

Эхолот (сув ўлчаш аппарати)

жамланма

1

500

500

10.

Чодир (палатка)

дона

20

2

40

11.

Мотоцикл

дона

20

50

1 000

12.

Зирҳли нимча (яширин кийиб юриладиган)

дона

100

3

300

13.

Буюмлар солинадиган халта (вещмешок)

дона

450

2

900

14.

Ноутбук

дона

120

10

1 200

15.

Принтер 3/1

дона

250

5

1 250

16.

Қўл кишани ғилофи билан

дона

500

0,3

150

17.

ПМ тўппончаси (9 х 19 мм)

дона

500

15

7 500

18.

ПМ тўппончасига 9 х 19 мм. резина ўқлар

дона

500

0,01

5

19.

Кран манипулятор

дона

1

1000

1 000

Жами

26 248

Ҳаммаси

57 927

Изоҳ: Ушбу рўйхатдаги махсус моддий-техника воситаси ва транспорт воситаларининг тури Экология қўмитаси раисининг буйруғига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
6-ИЛОВА
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада кучайтириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Ишлаб чиқиш учун — маблағ талаб этилмайди

Амалга ошириш учун — утилизация йиғимидан келиб тушган,

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига ҳар йили ажратиладиган, ҳомийлик ва хайрия,

маҳаллий бюджет маблағлари

Экология қўмитаси,

Фанлар академияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатиш.

2025 йил 1 декабрдан бошлаб,

доимий равишда

Маблағ талаб этилмайди

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Экология қўмитаси

3.

Тошкент шаҳрида экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш ҳамда яшил ҳудудлар қамровини кенгайтириш мақсадида «Яшил Тошкент» лойиҳасини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаш ва унинг вазифаларини белгилаш. Бунда:

ишчи гуруҳ фаолиятини Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш, ҳимоявий ва рекреация аҳамиятига эга яшил ҳудудлар майдонини кўпайтириш, замонавий ландшафт ва шаҳар экотизимини ривожлантириш, суғориш ва парваришлаш инфратузилмасини янгилаш, энергия тежамкор ва рақамли мониторинг ечимларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга йўналтириш;

ишчи гуруҳ таркибига Экология қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини киритиш.

2025 йил ноябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Экология қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши ва бошқа экологик талабларни амалга оширишни назарда тутувчи «Қурилишда экологик фаолият стандарти талаблари»ни ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Ижрочилар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология қўмитаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

5.

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалигини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалигининг вазифа ва асосий фаолият йўналишларини белгилаш;

ўрмон хўжалигининг штат бирликлари ва моддий-техника базасини ташкил қилишни назарда тутиш.

2025 йил декабрь

Ишлаб чиқиш учун — маблағ талаб этилмайди

Ташкил қилиш учун — маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўрмон агентлиги

6.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда шамол йўналишлари (роза ветров) ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда қурилишни амалга оширишни назарда тутувчи стандарт ишлаб чиқиш. Бунда шамол йўналишини инобатга олган ҳолда:

бино ва иншоотларга қўйиладиган талабларни белгилаш;

бино ва иншоотларнинг жойлашувини, шамол ўтишини ҳисобга олиш;

қурилиш ишларини бошлашдан олдин қурилиш, экология ва кадастр органларининг хулосаларини олиш тартибини белгилаш.

2026 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология қўмитаси,

Кадастр агентлиги,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

7.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида шамол йўналишини доимий ўрганиб бориш ва шамол йўналиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш.

2025 йил ноябрдан бошлаб, доимий равишда

Ижрочилар маблағлари

Экология қўмитаси

8.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида мавжуд иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича зарур ташкилий-техник чора-тадбирлар тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:

мавжуд иссиқхона хўжаликларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи, мавжуд қувватлар ва тармоқларга уланиш имкониятларини таҳлил қилиш;

иссиқхона хўжаликлари жойлашган ҳудудлардаги газ тақсимоти тармоқларининг техник ҳолати ва мавжуд қувватини хатловдан ўтказиш;

энергия тежамкор иситиш технологияларини жорий этиш, шу жумладан, табиий газдан самарали фойдаланиш ва альтернатив манбалар (биогаз, қуёш энергияси) билан уйғунлаштириш имкониятларини ўрганиш;

табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича мавсумий графиклар, лимит ва тариф механизмларини такомиллаштириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятида узилишларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

2025 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Энергетика вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология қўмитаси

9.

Мазут ва шунга ўхшаш юқори ифлослантирувчи ёқилғи турларидан фойдаланган ҳолда атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

10.

Тошкент шаҳри ҳудудида юк ташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини тиғиз вақтларда чеклаш амалиётини йўлга қўйиш.

Бунда Ички ишлар вазирлиги ушбу тартиб жорий қилинадиган кўчаларни алоҳида белгилаб беради.

2025 йил декабрдан бошлаб, доимий равишда

Маблағ талаб этилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ички ишлар вазирлиги

11.

Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш тартибини такомиллаштириш. Бунда дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш учун рухсатномани коллегиал овоз бериш тартибида кўриб чиқиб, кесишга рухсат беришни назарда тутиш.

2026 йил февраль

Маблағ талаб этилмайди

Экология қўмитаси,

Фанлар академияси,

Адлия вазирлиги

12.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқарув ходимлари фаолиятига баҳо бериб, уларнинг аттестациядан ўтказилишини таъминлаш.

Бир ой муддатда

Маблағ талаб этилмайди

Экология қўмитаси

13.

Экология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаларини белгиланган тартибда бино ва иншоотлар билан таъминлаш.

Бир ой муддатда

Ажратилган маблағлар доирасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари ва «Яшил ҳудуд» давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Икки ой муддатда

-

Экология қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ягона экологик онлайн платформага қўйиладиган
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
1. Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини масофавий аниқлаш имкониятларини яратиш.
2. Масофавий назорат механизмларини жорий қилиш орқали бошқарув жараёнида инсон омилини қисқартириш.
3. Экологик маълумотлар асосида атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи табиий ва антропоген ҳолатларни таҳлил қилиш.
4. Атмосфера ҳавоси ҳолати билан боғлиқ бўлган хавфли ҳодисалар тўғрисида аҳолини эрта огоҳлантириш.
5. Экология соҳасидаги сертификат, экспертиза ва рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни тақдим қилиш.
6. Тўпланган маълумотлар асосида ҳуқуқбузарларга онлайн равишда таъсир чораларини белгилаш имкониятини яратиш.
7. Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашнинг самарали усулларини ва онлайн давлат экологик назорати технологияларини жорий қилиш.
8. Соҳага сунъий интеллект, «Big data» технологияларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
8-ИЛОВА
2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасига мақсадли ажратиладиган
МАБЛАҒЛАР

(млн сўм)

Кўрсаткичлар

2026 йил режа

Жами

548 000

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини юритиш харажатлари учун

8 000

Чўлланиш ва қум кўчишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонларини (иҳота) яратиш

73 715

Ўрмон хўжалигида махсус техникаларни харид қилиш

66 285

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги харажатлар

250 000

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар

150 000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
9-ИЛОВА
Атроф табиий муҳитнинг ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларнинг жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар, молиявий санкциялар ва пул маблағларидан ажратмалар
МИҚДОРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

2025 йилда белгиланган миқдорлар

2026 йилдан бошлаб

Экология жамғармасига

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасига

1.

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

60

45

15

2.

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари

87

50

37

3.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари

87

50

37

4.

Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотлар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотлар учун ундириладиган маблағлар

87

50

37

5.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесганлик учун тўловлар

78,25

50

28,25

6.

Ёввойи ҳайвонларни овлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома тўловлари

60

50

10

7.

Ўсимлик дунёси объектларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома тўловлари

78,25

50

28,25

8.

Яланғоч қизилмияни қайта ишлаш маҳсулотини (суюқ ва кукунсимон экстрактларини), шунингдек, яланғоч қизилмияни маҳсулот сифатида четга олиб чиқишга берилган рухсатнома учун ундириладиган маблағлар

100

100

9.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларни ҳамда ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини олиб чиқиш учун ундириладиган маблағлар

100

50

50

10.

Ёввойи ҳайвонларни тутишга, ёввойи ўсимликларни (ғамлаш) тўплашга, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда ёввойи ўсимликларни тўплашга рухсатномалар учун аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган маблағлар

78,25

50

28,25

11.

Ички ишлар органлари профилактика (бош, катта, кичик) инспекторлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундириладиган маблағлар

90

50

40

12.

Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундириладиган маблағлар

90

50

40

13.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундириладиган маблағлар

30

30

14.

Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини олиб чиқиш учун ундириладиган маблағлар

100

50

50

15.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларида назарда тутилган маблағлар

100

50

50

16.

Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган маблағлар

100

50

50

17.

Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик ва атроф-муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун чет эл фуқаролари, шунингдек, бошқа давлатларнинг юридик шахсларидан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва маблағлар (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонунчилик бузилгани учун ундириладиган жарималар ва маблағлар бундан мустасно)

74

50

24

18.

Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага беришдан тушадиган тушумлар

100

50

50

19.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар ер участкаларини ва давлат мулки объектларини ижарага беришдан тушадиган маблағлар

40

40

20.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари ҳудудига кириш учун тўловлардан тушадиган маблағлар

30

30

21.

Норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплашдан тушадиган маблағлар

87

50

37

22.

Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириладиган маблағлар

100

50

50

23.

Ифлослантирувчи моддалар авария туфайли кўплаб чиқариб ташланиши (оқова оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) туфайли атроф-муҳитга етказилган зарар учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағлар ва жарималар

74

50

24

24.

Табиий ресурслардан ҳамда улардан олинадиган хомашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун табиатдан фойдаланувчилар тўловлари

40

40

25.

Хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағлар

40

40

26.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар

100

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарорига
10-ИЛОВА
Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси бошқарув кенгашининг
ТАРКИБИ

1.

Лавозимига кўра

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Кенгаш раиси

2.

А. Туйчиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси

3.

А. Хамзаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фракция раҳбари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

4.

А. Захидов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Департамент директори

5.

Мустақил аъзо

Жамоатчилик вакили

6.

Мустақил аъзо

Жамоатчилик вакили

7.

Мустақил аъзо

Жамоатчилик вакили

8.

Мустақил аъзо

Жамоатчилик вакили

9.

Лавозими бўйича

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бошқарма бошлиғи, Кенгаш котиби

Изоҳ: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисига бошқарув кенгаши таркибини ўзгартириш ва унинг таркибига қўшимча аъзоларни киритиш ваколати берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 07/25/343/1061-сон; 29.11.2025 й., 07/25/364/1113-сон; 30.03.2026 й., 07/26/110/0287-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)