1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078-6]
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 август,
279-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 15 августдаги 279-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 701 —703-бандлар билан тўлдирилсин:
«701. 102 420 «Давлат муассасалари маблағлари» субсчётининг дебетида давлат муассасаларига пул маблағларининг келиб тушиши ва субсчётнинг кредитида пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
702. 102 421 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари» субсчётида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар, тушумлар ва ушбу субсчётлардан амалга ошириладиган харажатлар ҳисоби юритилади.
703. 102 422 «Бошқа жамғармалар маблағлари» субсчётида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг бошқа жамғармалари бўйича даромадлар, тушумлар ва ушбу субсчётдан амалга ошириладиган харажатлар ҳисоби юритилади.».
«Бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари олиш учун транзит ҳисобварақларига маблағлар ўтказилганда, 111 100 «Бюджет ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар» ва 111 300 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар» субсчётлари дебетланади ва тегишли пул маблағларини акс эттирувчи счётларнинг субсчётлари кредитланади.».
«90. 111 500 «Ҳисоб-китоб клиринг палатасига ўтказилган ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлар» субчётида бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат харидлари бўйича Ҳисоб-китоб клиринг палатасининг транзит счётларига тўловлари ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлари ҳисоби юритилади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар «ўтказилган» деган сўздан кейин «ва ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 1332-банд билан тўлдирилсин:
«1332. 170 000 «Товар-моддий захираларга харажатлар» субсчётида товар-моддий захираларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
Ушбу субсчётнинг дебетида товар-моддий захираларнинг қиймати акс эттирилади ва 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» ёки 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» счётларининг тегишли субсчётлари кредитланади.
6. Қуйидаги мазмундаги 2751-банд билан тўлдирилсин:
«2751. 504 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш» субсчётида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалардан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловлар суммаси ҳисобга олинади.».
7. Қуйидаги мазмундаги 2991-банд билан тўлдирилсин:
«2991. 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади.».
8. Қуйидаги мазмундаги 3171-банд билан тўлдирилсин:
«3171. 987 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари бўйича молиявий натижа» субсчётида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Харажатларнинг аналитик ҳисобида ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади.
Субсчёт кредитида йил мобайнида бюджетдан молиялаштирилган маблағларнинг (амалга оширилган тўловларни) ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда 504 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш» субсчёти дебетланади.
Ҳар молия йилининг охирида жорий йил молиявий натижалари 987 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича молиявий натижа» субсчётига ўтказилгандан сўнг 504 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан молиялаштириш» ва 760 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётларида қолдиқ қолмайди.».