1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
(а) ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 трлн сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 млн АҚШ долларини ўзлаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
(б) Сув хўжалиги вазирлиги балансидаги насос станцияларининг эскирган 562 та насос ва 578 та электр двигателини замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, уларнинг йиллик электр энергияси сарфини 6,8 млрд кВт/соатдан 6,2 млрд кВт/соатгача камайтириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
(в) сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача қисқартириш;
(г) 2025 йилда тажриба тариқасида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 15 та насос станциясида муқобил энергия манбалари ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
(д) сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар ҳажмини 2,1 миллион гектардан 3,5 миллион гектарга, шундан томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган майдонлар ҳажмини 560 минг гектардан 853 минг гектарга етказиш;
(ж) шўрланган майдонлар ҳажмини 1 898 минг гектардан 1 732 минг гектарга, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган майдонлар ҳажмини 578 минг гектардан 460 минг гектарга қисқартириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
(з) сизот сувлари сатҳи муаммоли ҳолатда (0 — 2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари ҳажмини 893 минг гектардан 775 минг гектарга қисқартириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
(и) ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан жами 67 минг гектар суғориладиган ер майдонини қайта фойдаланишга киритиш.
II. Соҳани рақамлаштириш
2. Сув хўжалиги вазирлиги Ҳисоб палатаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
(а) республикада сув сарфи ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш, бунда 2025-2026 йилларда Давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратувчи камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатиш ҳамда марказлашган маълумотлар базасига интеграция қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
(б) 12 080 та мелиоратив кузатув қудуғида рақамли технологиялар асосида сув сарфи ҳисоби мониторингини йўлга қўйиш ва тизимдаги 1 750 та насос агрегатининг сув сарфи ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш;
(в) 12 та йирик сув хўжалиги объектини рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
(г) давлат-хусусий шериклик шартларида сув хўжалиги объектларини хусусий сектор бошқарувига бериш орқали хусусий шерикликка берилган объектларда харажатларни 15 фоизга камайтириш чораларини кўрсин.
III. Ташкилий чора-тадбирлар
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(а) Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар, мақсадли кўрсаткичлар ва параметрларнинг бажарилишини таъминлаш;
(б) сув сарфи юқори бўлган соҳаларда сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирларни (Дастурга 1 — 18-иловаларга мувофиқ) амалга ошириш.
4. Қуйидагилар:
(а) Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши (кейинги ўринларда — Республика сув кенгаши) таркиби 2-иловага мувофиқ;
(б) Республика сув кенгашининг асосий вазифалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш ва мониторингини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни;
(б) Дастурнинг 2, 3, 13 ва 14-иловаларига мувофиқ прогноз кўрсаткичлар доирасида ирригация-мелиорация тадбирларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда энергия ва бошқа ресурс тежамкор технологиялар қўлланишини;
(в) ушбу қарорда белгиланган прогноз кўрсаткичларга ўз вақтида эришилишини таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Дастурга 14-иловага мувофиқ мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш дастурларини шакллантириш ва уларда белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминлашга масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
7. Сув хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар Дастурга 7-иловадаги 15 та насос станциясига муқобил энергия манбалари (қуёш панеллари) ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Бунда Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда ушбу насос станцияларида муқобил энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига узатиш чораларини кўрсин.
8. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
(а) Дастурга 7-иловага мувофиқ муқобил энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш — 2025 йилда Давлат бюджетидан Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси харажатлари учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинадиган қисми ҳисобидан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
(б) энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш — 2025 йилда Давлат бюджетидан ушбу тадбирлар учун Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
9. Сув хўжалиги вазирлиги 2025 йил 1 октябрга қадар:
(а) Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2026 — 2028 йилларда йилига камида 20 тадан насос станциясига муқобил энергия манбалари қурилмаларини (қуёш панеллари) ўрнатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлар билан янгидан тузилаётган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда насос станцияларининг техник параметрлари ва мавжуд майдонлардан келиб чиқиб, хусусий шерикнинг насос станцияларига муқобил энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлари белгиланишини таъминласин.
10. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишда ахборот-коммуникация технологиялари, геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш технологияси ва учувчисиз учиш қурилмаларидан кенг фойдаланилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.04 Парламент назорати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
11. Сув хўжалиги вазирлиги ҳар чоракда Дастурнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига ахборот бериб борсин. Бунда мазкур ахборот кенг жамоатчилик учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
12. Сув хўжалиги вазирлиги Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда ҳудудларни танлаб олиш ҳамда тажриба тариқасида халқаро молия институтлари иштирокида сув ва энергия ресурсларини тежаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.
13. Сув хўжалиги вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлиги билан биргаликда республикада сув таъминоти ҳолатини таҳлил қилиб борсин ва зарур ҳолларда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
14. Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мамлакатимизда мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг беҳуда сарфланишининг олдини олиш бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқий онгини ва маданиятини ошириш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилишини ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилишини таъминласин.
15. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.
16. Қарор ижроси бўйича масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 август,
ПҚ-250-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 августдаги ПҚ-250-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган
Ушбу Дастур Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришни янада такомиллаштириш ва ирригация секторини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар, мақсадли кўрсаткичлар ҳамда параметрларни назарда тутади.
Дастур сув сарфи юқори бўлган соҳаларда сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича 1 — 18-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
I. Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш тадбирлари
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича вазифаларни бажариш учун Дастур доирасида 2025 — 2028 йилларда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
1.1. Сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш бўйича:
а) дарё ва сойларда жойлашган жами 10 та, шу жумладан, 2025 йилда 5 та, 2026 йилда 2 та, 2027 йилда 1 та, 2028 йилда 2 та гидрологик пост қурилади ва қайта тикланади (1-илова);
б) дарё ва сойларда жойлашган жами 6 та, шу жумладан, 2025 йилда 3 та, 2026 йилда 2 та, 2027 йилда 1 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланади (1а-илова);
в) 2027 йил якунига қадар соҳада мавжуд барча ахборот тизимлари маълумотларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконини берувчи «Вазиятлар маркази» ахборот тизимини такомиллаштирган ҳолда «Рақамли сув хўжалиги» ягона платформаси ишга туширилади, маълумотларни қабул қилиш, уларнинг сифатини назорат қилиш, визуаллаштириш, бошқариш ва таҳлил қилиш имконияти яратилади;
г) илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш ва соҳани ривожлантириш мақсадида университетлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади;
д) Давлат сув кадастри объектлари учун сув ресурсларини таснифлаш ва идентификациялаш бўйича ягона стандарт амалиётга жорий этилади;
ж) реал вақт режимида қор қопламини, музликларнинг эришини ва оқим ҳосил бўлиш зонасида сув захираларини мониторинг қилиш, шунингдек, масофадан зондлаш маълумотларига асосланган гидрологик прогнозлаш имконини берувчи замонавий воситалар ёрдамида дарё оқимларининг сув билан таъминланганини прогноз ва мониторинг қилишнинг янгиланган тизими жорий этилади;
з) сув ресурсларининг келажакдаги ўзгаришларини (дарё оқимининг ўзгариши), шунингдек, сувга бўлган эҳтиёжни (экинларнинг сувга бўлган эҳтиёжининг ўзгариши) аниқлаш учун иқлим ўзгаришининг таъсири баҳоланади;
и) узоқ муддатга мўлжалланган республиканинг сув ресурслари баланси ишлаб чиқилади, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фойдаланилган сув ресурсларининг тизимли мониторинги юритилиб, таҳлил қилиб борилади.
1.2. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, йирик сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида масофадан бошқариш, ресурс тежамкор замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича:
а) сув хўжалиги объектларини реконструкция ва модернизация қилиш, йирик сув хўжалиги объектларининг рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш, ресурс тежамкор замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш доирасида:
янада самарали, тежамкор ва барқарор инфратузилма лойиҳаларини режалаштириш, амалга ошириш ҳамда назорат қилишда замонавий ёндашувлар жорий этилади;
2026 йилда объектларни лойиҳалаштириш ва лойиҳа назорати бўйича янги стандартлар ишлаб чиқилиб, назорат қилишнинг янги усуллари амалиётга жорий қилинади;
2027 йилда янги стандартлар ва тизимларни амалда қўллаш бўйича ходимларнинг салоҳияти оширилади;
2025 йилда сув етказиб бериш бўйича доимий стандартлаштирилган кўрсаткичлар ишлаб чиқилади ва ушбу чора-тадбирлар бўйича ҳисобот бериш тизими яратилади;
2025 йилда тугалланган ирригация дастури натижаларини режалаштирилган дастур билан таққослаш орқали лойиҳаларни таҳлил қилиш, қамрови ва харажатларини кўриб чиқиш ҳамда дастур инвестициялари қийматини максимал ошириш мақсадида жараёнга ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади ва амалга оширилади;
ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади (2-илова):
жами 2 551,5 км узунликда, шу жумладан, 2025 йилда 586,6 км, 2026 йилда 574,2 км, 2027 йилда 664,2 км, 2028 йилда 726,5 км ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари қурилади ҳамда реконструкция қилинади;
жами 190 та, шу жумладан, 2025 йилда 40 та, 2026 йилда 61 та, 2027 йилда 67 та, 2028 йилда 22 та гидроузел ва бошқа йирик гидротехника иншоотлари қурилади ва реконструкция қилинади;
жами узунлиги 319,3 км, шу жумладан, 2025 йилда 21 км, 2026 йилда 112 км, 2027 йилда 133,4 км, 2028 йилда 52,9 км лотокли (бетон тарновли) суғориш тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади;
жами қуввати 81,6 куб м/с бўлган насос станциялари, шу жумладан, 2025 йилда 53,0 куб м/с, 2026 йилда 19,1 куб м/с, 2027 йилда 7,5 куб м/с, 2028 йилда 2,0 куб м/с бўлган насос станциялари қурилади ва реконструкция қилинади;
жами 185,3 км, шу жумладан, 2025 йилда 63,7 км, 2026 йилда 55,3 км, 2027 йилда 61,9 км, 2028 йилда 4,4 км узунликдаги қувурлар ўрнатилади ва реконструкция қилинади;
жами узунлиги 21 352 км бўлган ирригация тизими каналлари, 21 868 та гидротехника иншооти ҳамда 21 357 та гидропост таъмирланади ва тикланади (3-илова);
б) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг энергия самарадорлигини ошириш, углерод чиқиндиларини ва фойдаланиш харажатларини камайтириш, шунингдек, насосларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш юзасидан:
электр энергияси ва бошқа ресурс тежамкор замонавий технологиялар, шунингдек, муқобил энергия манбалари кенг жорий қилинади;
жами 562 та, шу жумладан, 2025 йилда 150 та, 2026 йилда 156 та, 2027 йилда 153 та, 2028 йилда 103 та эскирган насослар янгиланади (4-илова);
насос станцияларида жами 578 та, шу жумладан, 2025 йилда 166 та, 2026 йилда 149 та, 2027 йилда 154 та, 2028 йилда 109 та эскирган электр двигатель янгиланади (5-илова);
насос станцияларида жами 298 та, шу жумладан, 2025 йилда 90 та, 2026 йилда 67 та ва 2027 йилда 91 та, 2028 йилда 50 та конденсатор қурилмалари ҳамда жами 347 та частота ўзгартирувчи, шу жумладан, 2025 йилда 104 та, 2026 йилда 84 та ва 2027 йилда 87 та, 2028 йилда 72 та қурилма ўрнатилади (6-илова);
жами 272 та, шу жумладан, 2025 йилда 73 та, 2026 йилда 60 та, 2027 йилда 83 та ва 2028 йилда 56 та қуёш панеллари ҳамда жами 100 та, шу жумладан, 2025 йилда 27 та, 2026 йилда 26 та, 2027 йилда 26 та ва 2028 йилда 21 та қуёш сув иситкичлари ўрнатилади (6а-илова);
2025 йилда 15 та насос станциясига қуввати 13 890 кВт/соат бўлган муқобил энергия манбалари, 7 та конденсатор қурилмаси ҳамда 13 та частота ўзгартирувчи қурилма ўрнатилади (7-илова);
насос станцияларида муқобил энергия улушини ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш учун тадқиқотлар олиб борилади;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,1 млрд кВт/соатдан 2025 йилда 6,8 млрд кВт/соатгача, 2026 йилда 6,6 млрд кВт/соатгача, 2027 йилда 6,4 млрд кВт/соатгача, 2028 йилда 6,2 млрд кВт/соатгача (2023 йилга нисбатан 12 фоизга) камайтирилади;
рақамли технологиялар асосида насос станцияларида электр энергияси ва сув сарфининг онлайн мониторинги юритилади;
учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ўрганилади, рақамлаштириш ва лойиҳалаштириш-тадқиқот ишларининг сифати оширилади;
ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа-қидирув ишларининг сифати оширилади ҳамда илмий-амалий кузатуви таъминланади;
сув хўжалиги объектларини қуриш ва модернизация қилишда илғор технологияларни қўллаш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш улуши оширилади.
1.3. Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича:
а) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини антропоген, техноген ва табиий омиллар таъсиридан муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича жами 20 та, шу жумладан, 2025 йилда 7 та, 2026 йилда 5 та, 2027 йилда 6 та, 2028 йилда 2 та сув омбори ва бошқа йирик гидротехника иншоотларида назорат-ўлчаш ускунаси ҳамда хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими модернизация қилинади, тикланади ва янгиланади (8-илова);
б) барча йирик гидротехника иншоотларида хавфсизлик кўрсаткичларини масофадан туриб мониторинг қилиш бўйича ходимларнинг салоҳияти оширилади, автоматлаштирилган назорат тизимлари жорий этилади ҳамда барча сув омборлари ва сув хўжалиги объектларини қамраб олган ҳолда ўзаро интеграциялашган огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади;
в) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга қабул қилиш, ишлатиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервациялаш ва тугатиш бўйича илмий-асосланган миллий стандартлар тўплами ишлаб чиқилади;
назорат-ўлчов ускуналари, гидромеханик ва электротехник қурилмалар, ёритиш, алоқа ҳамда фавқулодда хабар бериш тизимларини қуриш ва модернизация қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш бўйича давлат дастурлари ишлаб чиқилади;
натура-кузатув ва диагностика ишларини тизимли равишда амалга ошириш ҳамда хавфсизлик декларацияларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлар самарали ташкил этилади;
сув хўжалиги ташкилотларини малакали ва тажрибали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда ходимлар малакасини ошириш тизимли ташкил этилади.
1.4. Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий қилишнинг устувор йўналиши бўйича:
а) сувдан фойдаланиш ва сув сарфи ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда сув хўжалиги тизим ташкилотларининг барча даражаларида сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сувнинг тезкор бошқарувини ташкил этиш бўйича:
республикада сув сарфи ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш. Бунда 2026 йил якунига қадар Давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратувчи камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатиш ҳамда марказлашган маълумотлар базасига интеграция қилиш назарда тутилади;
2025 йилда 12 та йирик сув хўжалиги объектлари рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади (9-илова);
жами 1 750 дона, шундан 2026 йилда 604 та, 2027 йилда 629 та, 2028 йилда 517 та насос агрегатининг сув сарфи ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилинади (10-илова);
жами 12 080 та, шундан 2025 йилда 2 850 та, 2026 йилда 2 952 та, 2027 йилда 3 183 та, 2028 йилда 3 095 та мелиоратив кузатув қудуғи автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказилади (11-илова);
соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш орқали сув ресурсларини бошқариш ва сувдан самарали фойдаланиш таъминланади;
б) тизимнинг турли даражаларида суғориш тизимларини бошқариш салоҳиятини ошириш юзасидан:
белгиланган қоидалар асосида суғориш минтақалари учун янгиланган сув ҳуқуқлари тизими жорий этилади, 2025 йил якунигача сувни мавсумий тақсимлаш ва режалаштириш тартиби такомиллаштирилади, шу жумладан, сув ресурсининг ўзгарувчанлиги ва қурғоқчилик шароитида сувни самарали бошқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланади;
сув олиш квотаси, шунингдек, манбалардаги мавжуд ва кутилаётган сув миқдоридан келиб чиқиб, сув хўжалиги ташкилотлари учун сув олиш лимитларини белгилаш тизимини татбиқ этиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади;
в) сув хўжалигида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда сув объектларини масофадан назорат қилиш ҳамда сувдан фойдаланишни мониторинг қилиш такомиллаштирилиб, маълумотлар алмашинувининг тезкорлиги оширилади;
г) суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, экинларни жойлаштириш ва чўлланиш жараёнлари, шунингдек, сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда масофадан зондлаш технологияси имкониятларидан фойдаланилади;
д) сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш ва интеграллашган бошқариш ҳамда инсон ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича самарали гидрологик моделлар ишлаб чиқилади.
1.5. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудларда амалий кўргазмали ўқув-семинарлар ташкил қилиш орқали ушбу технологиялардан фойдаланиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари аъзоларининг билим ҳамда кўникмаларини ошириб бориш бўйича:
а) халқаро молия институтлари ва маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонларда, хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудларда агротехник тадбирларни амалга ошириш тартиби бўйича амалий кўргазмали ўқув-семинарлар ташкил қилинади;
б) сувни тежайдиган суғориш технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш орқали мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириб борилади (12-илова);
в) масофадан туриб зондлаш, сунъий йўлдош маълумотларига асосланган геоахборот тизимлари (GIS) ва кичик ҳажмдаги махсус баҳолаш учун қўлланадиган жойларда учувчисиз учиш қурилмалари каби замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича такомиллаштирилган мониторинг ва ҳисобот тизими яратилади;
г) турли таркибли тупроқ шароитларида томчилатиб ва бошқа турдаги сув тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режимини белгилаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилади ва амалиётга кенг татбиқ қилиш мақсадида жойларда ўқитиш ва тушунтириш ишлари олиб борилади;
д) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қурувчи пудрат ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сифатли ва ўз вақтида сервис хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.
1.6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини оширишга кўмаклашиш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ҳамда олдини олишда самарали технологияларни қўллаш бўйича:
а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича самарали технологияларни қўллаш билан боғлиқ қуйидаги тадбирлар назарда тутилади:
жами 1006,06 км, шу жумладан, 2025 йилда 168 км, 2026 йилда 246,5 км, 2027 йилда 285,6 км, 2028 йилда 305,96 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади (13-илова);
жами 44 355 км, шу жумладан, 2025 йилда 9 025 км, 2026 йилда 10 850 км, 2027 йилда 11 880 км, 2028 йилда 12 600 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари тизимли таъмирланади ва тикланади (14-илова);
б) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги мелиоратив экспедицияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларда фаолият юритаётган кадрларнинг салоҳиятини ошириш йўлга қўйилади;
в) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилишда ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан зондлаш технологияси ва учувчисиз учиш қурилмаларидан кенг фойдаланиш таъминланади;
г) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ҳамда сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви бўйича ахборот тизими такомиллаштирилади;
ж) Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти билан биргаликда минераллашган ерости сувларидан томчилатиб суғоришда фойдаланишни мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилади;
з) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади, мелиоратив техникалар сотиб олинади.
1.7. Сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойилларини татбиқ этиш, жумладан, сув ресурсларидан иқтисодий механизмлар ва воситалар орқали самарали фойдаланиш, тушган маблағларни сув хўжалиги объектларини ўз вақтида сифатли таъмирлаш-тиклашга, рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда самарали бошқаришга йўналтириш бўйича:
а) сув ресурсларини бошқариш соҳасида бозор механизмларини кенг жорий этиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда сув йўқотишларини камайтириш ва ҳисобини юритиш орқали фойдаланилган сув тўғрисидаги ҳисоботларнинг аниқлик даражаси оширилади;
б) Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига асосан сувни тақсимлаш ва етказиб беришга бозор тамойиллари жорий этилади, жумладан:
сув олиш учун узоқ муддатли (ўн йилгача) квоталар ва мавсумий (сув квотасидан фоиз ҳисобида) лимитлар белгиланади;
ажратилган квотадан тежаб қолинган сув ресурсларини гидрографик зонадаги бошқа сувдан фойдаланувчига бериш ҳамда шартномага мувофиқ сотиш имконияти яратилади;
сувдан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни рағбатлантирувчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг самарали тизими жорий этилади, шу жумладан, сув етказиб бериш ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўлов, сув олишга бошқа сувдан фойдаланувчидан квоталарни сотиб олиш учун тўлов, сув объектларида сув лимитидан фойдаланганлик учун қўшимча тўлов жорий этилади;
в) сув хўжалиги объектларининг соҳилбўйи минтақа зоналарини онлайн аукцион савдолари орқали ижарага бериш йўлга қўйилади.
1.8. Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа ташкилотларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш ҳамда тежалган маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда рағбатлантиришга йўналтириш бўйича:
2025 йил якунига қадар сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳалари учун хусусий сектор манфаатларини ҳимоя қилиш ва объектларни бошқариш мажбуриятлари ҳамда фаолият юритиш талабларини ўз ичига олган қўлланма ишлаб чиқилади;
ДХШ тамойиллари асосида жами 162 та, шу жумладан, 2025 йилда 32 та, 2026 йилда 36 та, 2027 йилда 42 та ва 2028 йилда 52 та объект бўйича лойиҳалар амалга оширилади (15-илова);
2025 йил давомида сув ресурсларини бошқариш функцияларининг бир қисмини аниқ мажбуриятлар, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган мезон ва тамойилларга мувофиқ бошқариш учун сувдан фойдаланувчиларга бериш методологияси ишлаб чиқилади.
1.9. Сув ресурсларини замонавий бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан кафолатли таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ҳамда атроф-муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш устувор йўналиши бўйича:
а) сув ресурсларини бошқариш тизими сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш тамойилларига мувофиқ такомиллаштирилади;
б) сувга бўлган эҳтиёж келгусидаги ўзгаришларни ва иқлим ўзгаришининг учта сценарийси, шу жумладан, иқлим ва иқтисодий ўсишни келтириб чиқарадиган омилларни ҳисобга олган ҳолда давлат, ҳудуд ва сув ҳавзалари даражасида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда атроф-муҳит ва аҳолининг сувдан фойдаланиш устуворлигидан келиб чиқиб белгиланади;
в) аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, коммунал фойдаланиш, саноат, экологик мувозанатни тиклаш ҳамда қишлоқ хўжалиги учун уларнинг устуворлигидан келиб чиқиб сув олиш лимитлари белгиланади;
г) сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш даражаси ва барқарор ривожланиш мақсадларининг мамлакат бўйича 6.5.1-кўрсаткичи қуйидагилар орқали амалга оширилади:
халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг, шунингдек, бошқа донорларнинг техник ёрдамини рағбатлантириш бўйича ҳаракатлар дастурини қабул қилиш;
сув муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида маъмурий ислоҳотни амалга оширишда иштирок этиш, хусусий сектор ва жамоатчиликни жалб қилиш, идоралараро мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, сув хўжалиги соҳасида гендер тенглик тамойилларини таъминлашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш;
сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш учун турли манбалардан маблағларни жалб қилиш.
1.10. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суриш бўйича:
а) минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишлари давом эттирилади. Шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ташкилий тузилмаси ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этилади ҳамда мазкур ишларни муваффақиятли якунлаш қўллаб-қувватланади;
б) Амударё, Сирдарё ва бошқа трансчегаравий дарёлар оқимини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда халқаро битимлар асосида очиқ маълумотлар алмашиш тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича келишилган тадбирлар амалга оширилади;
в) иқлим ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида келажакдаги ривожланишни баҳолаш учун асос сифатида Амударё ва Сирдарёнинг умумҳавзавий моделларини яратиш бўйича таклиф тайёрланади;
г) трансчегаравий дарёлар ҳавзаларида йирик гидротехника иншоотларини биргаликда режалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ташаббус қилинади;
д) иқлим ўзгариши ва ривожланишнинг турли сценарийларини моделлаштириш асосида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларини ривожлантиришнинг қўшма режаларини ишлаб чиқиш ташаббус қилинади ва таклифлар тайёрланади;
ж) Ўзбекистон Республикасининг трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича халқаро ва минтақавий жараёнлардаги фаол иштироки сув билан боғлиқ халқаро конвенциялар, шартномалар ва битимлар бўйича мажбуриятлари доирасида давом эттирилади;
з) мамлакат ҳудудининг трансчегаравий сув ҳавзаларидаги қисмида трансчегаравий ҳамкорликнинг амалдаги келишувлари билан қамраб олиш даражасини (Барқарор ривожланиш мақсадларининг 6.5.2 кўрсаткичи) ошириш қуйидагилар орқали таъминланади:
сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшма органлар ва ҳамкорлик механизмлари ишини фаоллаштириш;
минтақа давлатлари вакиллари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш, бунда сув ресурсларини бошқаришнинг қўшма ёки мувофиқлашган режаларини қабул қилиш, биргаликда бажариладиган вазифаларни келишиш;
маҳаллий ва минтақавий даражада маълумот ҳамда ахборотларнинг мунтазам алмашинувини йўлга қўйиш.
1.11. Малакали кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг малака ошириш тизимини такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни ишлаб чиқаришга жорий қилишнинг устувор йўналиши бўйича:
а) сув ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги муаммоларига жавоб берадиган замонавий ўқув тизимлари жорий этилади, олий маълумотли сув хўжалиги ходимлари улуши 48 фоиздан 2025 йилда 49 фоизга, 2026 йилда 50 фоизга, 2027 йилда 52 фоизга, 2028 йилда 60 фоизга етказилади (16-илова);
б) сув хўжалиги тизими ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлашни республикадаги ўртача даражага етказиш орқали соҳада кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чоралари кўрилади;
в) Дастурни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва сув хўжалиги соҳасидаги муҳим муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган амалий илмий-тадқиқот ишлари, жумладан, сув хўжалиги соҳасида жами 134 та, шу жумладан, 2025 йилда 32 та, 2026 йилда 33 та, 2027 йилда 34 та, 2028 йилда 35 та илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда илмий ютуқлар ва ноу-хаулар амалиётга жорий қилинади (17-илова);
г) таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг салоҳиятини ошириш, замонавий ва самарали ёндашувларни сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқарувга жорий этишни, шунингдек, лойиҳалаштириш ва эксплуатация жараёнларида иқлим ўзгаришларига бардошли чораларни қўллаш салоҳиятини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади;
д) аҳолининг сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали ва тежамкор фойдаланишни ташкил этиш бўйича ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини юксалтириш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда сувдан оқилона ва тежамкор фойдаланишни тарғибот-ташвиқот қилишнинг самарали механизмлари жорий этилади;
ёш авлодни сувга нисбатан тежамкор муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш мақсадида юқори синф ўқувчилари учун сув хўжалиги объектларига экскурсиялар, мамлакатимизда хизмат кўрсатган сув хўжалиги ходимлари билан учрашувлар ташкил этилади;
ж) лойиҳа ташкилотларининг салоҳиятини ошириш, модернизация қилинадиган суғориш тизимларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш бўйича билимлари оширилади, бунда:
лойиҳаларни соҳавий экспертизадан ўтказишда тегишли қурилиш норма ва қоидаларига мос равишда атроф-муҳитга таъсири ҳамда уларни юмшатиш чораларига мувофиқ муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишга алоҳида эътибор берилади;
гидротехника иншоотларида замонавий қурилиш материалларидан фойдаланишни янада кенгайтириш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, унинг асосида илғор технологиялар ва инновацион материаллардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
замонавий суғориш тизимларининг ҳуқуқий ва норматив базаси халқаро ва техник стандартларга мувофиқ такомиллаштирилади;
мавжуд онлайн курслар, тренинглар ва семинарлардан, шу жумладан, хорижий тиллардаги материаллардан фойдаланиб, халқаро мутахассислар ҳамда ушбу соҳадаги илмий, шунингдек, таълим ташкилотларининг тадқиқотчиларини жалб қилган ҳолда етакчи муҳандислар учун малака ошириш тизими яратилади;
ривожланган мамлакатлардаги етакчи хорижий университетлар ва компанияларда объектларни лойиҳалаштириш, ўқув дастурлари, малака ошириш курслари, стажировкаларда қатнашиш орқали алоҳида мутахассислар тайёрланади ҳамда лойиҳалаштириш институтлари томонидан илғор хорижий тажрибаларни эгаллаш тизими ишлаб чиқилади;
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни тизимли ташкил қилиш, илм-фан ютуқлари ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари сифатини яхшилаш чоралари кўрилади;
халқаро стандартлар ҳамда замонавий лойиҳалаштириш услубларини ўзлаштириш мақсадида лойиҳа ташкилотлари мутахассисларининг хорижий мамлакатларнинг етакчи ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларида малакасини ошириш ишлари ташкил этилади;
з) илмий изланишларни ўтказиш ва жорий этишнинг самарадорлигини таъминлаш, бунда:
сув хўжалиги соҳасидаги илмий муассасалар ва таълим ташкилотлари, шу жумладан, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг молиявий, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва салоҳиятини ошириш;
сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш кўламини кенгайтириш, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг грант маблағларини жалб этишни жадаллаштириш;
халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва миллий илмий-тадқиқот институтлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан, хорижий институт ва ҳукумат ташкилотларида амалиётлар ўташ;
сув ва электр энергияси ресурсларини тежайдиган технологиялар, жумладан, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ва консалтинг ишларини рағбатлантириш ва кенгайтириш;
сув ресурсларини режалаштириш жараёнида иқлим ўзгариши тенденцияларини моделлаштиришни ўз ичига олган тадқиқотлар ўтказиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш режаларини ишлаб чиқишда амалий тадқиқотлар ўтказиш ишлари ташкил этилади.
II. Дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Дастурни амалга ошириш натижасида 2028 йил якунигача қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришиш кутилмоқда (18-илова).
Сув кодексини иқтисодиётнинг ўзаро боғланган тармоқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда мамлакатимиз ва минтақанинг сув хавфсизлигига таъсир этувчи жиҳатларини норматив-ҳуқуқий базага мувофиқлаштириш бўйича идоралараро маслаҳатлашувлар давом эттирилади.
2.2. Сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишида:
а) тармоқ бошқаруви самарадорлигини оширишга ҳамда бошқарув тизимини янги таҳдидлар ва бозор иқтисодиётига мослаштиришга имкон берадиган сув хўжалигининг маъмурий ислоҳоти амалга оширилади;
б) Сув хўжалиги вазирлигининг қуйи (туман) бўғинида сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функциясини босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказиш ишлари амалга оширилади;
в) сувни етказиб бериш ва тақсимлаш тизимига хусусий сектор жалб этилиши, далаларга сув етказиб берадиган сув хўжалиги объектларини тадбиркорлар (фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқалар) бошқарувига берилиши таъминланади;
г) Ўзбекистон Республикасининг барча сув ресурсларидан фойдаланиш ва истеъмол қилишни тўлиқ қамраган ҳолда аҳолининг (ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар ва гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда) сув таъминоти иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳит ўртасида тақсимланади ҳамда сув ресурслари интеграциялашган ҳолда бошқарилади;
д) трансчегаравий ва ички сув манбалари ҳамда ҳудудларда охирги 10 йиллик даврда сув таъминоти даражасининг ўзгариши кузатиб борилади ва таҳлилий маълумот тайёрланади;
ж) сув хўжалигида мавжуд активларни бошқариш, муҳим активларни аниқлаш, самарадорлик, лойиҳалаштириш ва капитал қўйилмалар жараёнини ўз ичига олган сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ҳамда бошқарув усуллари бўйича ҳисобот тайёрланади;
з) 2026 йилда инфратузилма ва иқлим шароитида дарё оқимларининг турли сценарийларини симуляция қилиш ва баҳолаш, суғоришга бўлган эҳтиёжни, шу жумладан, сувни тежаш тадбирларининг суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини симуляция қилиш имконини берувчи моделлар яратилади.
2.3. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида:
а) сув олиш квотаси ҳамда сув манбаларидаги мавжуд ва кутилаётган сув миқдоридан келиб чиқиб, сув олиш лимитларини белгилаш тизими жорий этилади;
б) ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,67 дан 0,75 гача оширилади;
в) суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилашга қаратилган режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 424 минг гектардан 276 минг гектаргача камайтирилади.
2.4. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва энергия самарадор технологияларни кенг жорий этиш йўналишида:
а) ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улуши 39 фоиздан 47 фоизгача оширилади, бунда бетон қопламали каналлар узунлиги 13 559 километргача етказилади;
б) насос станцияларидаги 562 та насос ва 578 та электр двигатель замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилади;
в) насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,1 млрд кВт/соатдан 6,2 млрд кВт/соатгача камайтирилади;
г) электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун охирги 10 йиллик давр учун минтақавий ва ҳудудий миқёсда таҳлилий маълумот тайёрланади.
2.5. Сувни тежайдиган замонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш йўналишида:
а) сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонлар 2,1 млн гектардан 3,5 млн гектарга етказилади;
б) сув танқислиги бўлган ҳудудларга алоҳида эътибор берган ҳолда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ва давлат томонидан субсидиялар бериш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш имконияти яратилади.
а) мелиорация тадбирларини амалга ошириш орқали жами шўрланган майдонлар 1 898 минг гектардан 1 732 минг гектарга, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 578 минг гектардан 460 минг гектарга қисқартирилади;
б) сизот сувлар сатҳи муаммоли ҳолатда (0 — 2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари 893 минг гектардан 775 минг гектарга камайтирилади.
2.7. Сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўналишида:
а) суғоришга бўлган талабни аниқлаш, сув тақсимоти ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш, шунингдек, сувдан фойдаланиш бўйича қарорларни қабул қилишда замонавий усул ва технологиялар, шу жумладан, рақамли технологиялар ҳамда бошқа инновацион технологиялар жорий этилади;
б) дарё ва сойларда 6 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланади;
в) 12 та йирик сув хўжалиги объектида сувни бошқариш жараёнлари рақамли технологиялар асосидаги бошқарувга ўтказилади;
г) мавжуд мелиоратив кузатув қудуқларининг 12 080 тасида рақамли технологиялар орқали мониторинг олиб борилади;
д) 2026 — 2028 йилларда 1750 дона насос агрегатида рақамли технология асосида сувни онлайн режимда мониторинг қилиш ускуналари ўрнатилади;
2.8. Соҳада бозор механизмларини жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида:
а) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 162 та лойиҳа амалга оширилади;
б) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тизими такомиллаштириб борилади ҳамда Давлат бюджетига солиқдан тушадиган тушумлар ҳисобидан сув етказиб бериш харажатларининг бир қисми қопланиши таъминланади;
в) 2025 — 2028 йилларда сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, илмий ва инновацион салоҳиятни ошириш орқали илмий ютуқлар ва ноу-хаулар амалиётга жорий қилинади;
г) сув ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги муаммоларига жавоб берадиган замонавий ўқув тизимлари жорий этилади;
д) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар ва бошқарув ходимларининг малакаси доимий равишда ошириб борилади;
ж) сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш харажатлари республика ва ҳудудлар миқёсида етказиб берилган сув учун тўловлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан ўз-ўзини қоплашини таъминлаш юзасидан таҳлилий маълумот тайёрланади;
з) қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бир гектар майдонни суғоришга сарфланадиган сув ҳажмини 20 фоизгача камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.
2.9. Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш тамойилларини кенг жорий қилиш йўналишида:
а) экологик сув оқимини баҳолаш ва сувга бўлган талабларни аниқлаш асосида табиий сув манбаларини ҳамда сувга боғлиқ бўлган экотизимларни сақлаш, шу жумладан, Оролбўйи ҳудудини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилади;
б) ерусти, ерости ва қайтар сувларни интеграллашган ҳолда бошқаришга эришиш орқали, энг аввало, ичишга яроқли бўлган ерости чучук сув захираларини асраш ва улардан барқарор фойдаланиш таъминланади;
в) 2026 йилда Барқарор ривожланиш мақсадлари 6.5.1 индикатори, сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқаришни амалга ошириш даражаси бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастурига (UNEP) кейинги уч йиллик ҳисобот тақдим этилади. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистоннинг сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш тамойилларини амалга оширишда ўртачадан юқори (55 — 75 балл) даражага чиқиши таъминланади.
III. Дастурда устувор йўналишлар бўйича белгиланган тадбирлар амалга оширилишини мониторинг қилиш
Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишни тизимли мониторинг қилиш ва республикада ирригация секторини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда халқаро экспертлар томонидан тайёрланади.
Мониторинг натижалари ҳар ярим йилда Сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисларида танқидий муҳокама қилиб борилади.
Дастурда белгиланган тадбирларнинг ижроси, эришилган натижалар ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бўйича ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб борилади.
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 1-ИЛОВА
2025 — 2028 йилларда дарёлар ва сойлардаги гидрологик постларни қуриш ва қайта тиклаш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Гидрологик постлар номи
Қуриладиган ва қайта тикланадиган гидрологик пост сони*, дона
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 7-ИЛОВА
2025 йилда Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларини электр энергияси таъминотида муқобил энергияга ўтказиш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Насос станциялари номи
шундан:
қуёш панеллари қуввати,
кВт/соат
частота ўзгартирувчи қурилмалар,
дона
конденсатор қурилмалари,
дона
Қорақалпоғистон Республикаси
Суенли
1 000
1
1
Шихжамал
1 000
1
1
Мангит арна
1 000
1
1
ПНС-7,5 № 59
1 000
1
1
Наманган вилояти
Эски-ер
1 000
1
Самарқанд вилояти
Сувли
1 000
Сувчи
1 000
1
Тошкент вилояти
Дархон
1 000
1
Ойбулоқ
1 000
1
Бирлик
1 000
1
Олмазор-1-2
550
1
Фарғона вилояти
Бағдод
1 000
1
1
Бешариқ
1 000
Найман-2
340
1
1
Наврўз
1 000
1
1
ЖАМИ
13 890
13
7
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 8-ИЛОВА
2025 — 2028 йилларда сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа йирик гидротехника иншоотларида назорат-ўлчаш ускуналари ҳамда хабар бериш ва маълумот етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилиш, тиклаш ва янгилаш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
2025 — 2028 йилларда,
дона
шундан:
2025 йилда
2026 йилда
2027 йилда
2028 йилда
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
1
1
Жиззах вилояти
3
2
1
Қашқадарё вилояти
3
1
1
1
Навоий вилояти
2
1
1
Наманган вилояти
2
1
1
Самарқанд вилояти
3
1
1
1
Сурхондарё вилояти
3
1
1
1
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
1
1
Фарғона вилояти
2
1
1
Хоразм вилояти
ЖАМИ:
20
7
5
6
2
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 9-ИЛОВА
Изоҳ: қурилмалар биринчи навбатда дарёлар, магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш учун ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 10-ИЛОВА
* Ҳар йили тасдиқланадиган маҳаллий бюджет параметрлари доирасида аниқликлар киритиб борилади.
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 15-ИЛОВА
2025 — 2028 йилларда сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Амалга ошириладиган жами лойиҳалар сони,
та
шундан:
2025 йил
2026 йил
2027 йил
2028 йил
Қорақалпоғистон Республикаси
15
2
3
4
6
Андижон вилояти
12
2
3
4
3
Бухоро вилояти
9
2
3
3
1
Жиззах вилояти
7
2
2
2
1
Қашқадарё вилояти
13
2
3
3
5
Навоий вилояти
8
2
2
2
2
Наманган вилояти
16
3
3
3
7
Самарқанд вилояти
16
3
3
4
6
Сурхондарё вилояти
14
3
3
3
5
Сирдарё вилояти
8
2
2
3
1
Тошкент вилояти
15
3
3
4
5
Фарғона вилояти
16
3
3
4
6
Хоразм вилояти
14
3
3
3
5
ЖАМИ:
162
32
36
42
52
Изоҳ: хусусий шерикнинг ташаббусидан келиб чиқиб, лойиҳа сони ўзгариши мумкин
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 16-ИЛОВА
2025 — 2028 йилларда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларни олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлашнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш режаси,
нафар
шундан:
Олий маълумотли мутахассислар билан таъминланганлик кўрсаткичи,
фоиз
2025 йилда
2026 йилда
2027 йилда
2028 йилда
Қорақалпоғистон Республикаси
160
40
40
40
40
51
Андижон вилояти
120
30
30
30
30
50
Бухоро вилояти
160
40
40
40
30
53
Жиззах вилояти
140
35
35
35
30
49
Қашқадарё вилояти
200
50
50
50
50
50
Навоий вилояти
100
25
25
25
25
50
Наманган вилояти
160
40
40
40
40
46
Самарқанд вилояти
160
40
40
40
40
47
Сурхондарё вилояти
160
40
40
40
40
46
Сирдарё вилояти
160
40
40
40
40
50
Тошкент вилояти
200
50
50
50
50
55
Фарғона вилояти
160
40
40
40
40
50
Хоразм вилояти
120
30
30
30
30
52
ЖАМИ:
2000
500
500
500
500
60
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 17-ИЛОВА
2025 — 2028 йилларда сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, илмий ва инновацион салоҳиятни ошириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Жорий қилиш режаси,
та
шундан:
2025 йилда
2026 йилда
2027 йилда
2028 йилда
Қорақалпоғистон Республикаси
9
2
3
2
2
Андижон вилояти
8
2
2
2
2
Бухоро вилояти
15
3
4
4
4
Жиззах вилояти
10
2
2
2
4
Қашқадарё вилояти
15
4
3
4
4
Навоий вилояти
8
2
2
2
2
Наманган вилояти
8
2
2
2
2
Самарқанд вилояти
12
3
3
3
3
Сурхондарё вилояти
8
2
2
2
2
Сирдарё вилояти
9
2
3
2
2
Тошкент вилояти
11
3
2
3
3
Фарғона вилояти
10
2
2
3
3
Хоразм вилояти
11
3
3
3
2
ЖАМИ:
134
32
33
34
35
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурига 18-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш натижасида эришиладиган
Насос агрегатларининг сув сарфи ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш
дона
1743
2347
2976
3493
%
33
45
56
66
VI. Соҳада бозор механизмларини жорий этиш ва илмий-тадқиқот фаолиятни такомиллаштириш
14.
Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш
лойиҳа
52
32
36
42
52
15.
Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари кўламини кенгайтириш, илмий ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилиш
дона
30
32
33
34
35
VII. Соҳани олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш ва ходимларни молиявий қўллаб-қувватлаш
16.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларни олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш
нафар
500
500
500
500
500
%
48
49
50
52
60
17.
Сув хўжалиги ходимларининг ойлик иш ҳақини республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига етказиш (ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан)
%
95
96
98
100
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 августдаги ПҚ-250-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши
ТАРКИБИ
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси
2.
Ж.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика комиссияси раиси ўринбосари
3.
Ш.Р. Хамраев
—
сув хўжалиги вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари
4.
А.А. Абдухакимов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
5.
Б.Ф. Исламов
—
тоғ-кон саноати ва геология вазири
6.
И.Ю. Абдураҳмонов
—
қишлоқ хўжалиги вазири
7.
Ш.С. Хидоятов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
8.
Ж.Т. Мирзамаҳмудов
—
энергетика вазири
9.
Ш.Х. Шерматов
—
рақамли технологиялар вазири
10.
Лавозимига кўра
—
Бош прокурор ўринбосари
11.
И.И. Норқулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
12.
Б.Қ. Юсупалиев
—
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси
13.
Ш.Х. Хабибуллаев
—
Гидрометеорология хизмати агентлиги директори
14.
Б.С. Мирзаев
—
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ректори
15.
Р.Б. Рахимов
—
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
16.
А.Б. Уразкелдиев
—
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчиси
17.
Т.Ю. Рапиков
—
Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Республика комиссияси котиби
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 августдаги ПҚ-250-сон қарорига 3-ИЛОВА
Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгашининг асосий вазифалари
Қуйидагилар Республика сув кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(а) сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш, сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(б) сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
(в) сув муносабатлари бўйича ваколатли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг, шунингдек, сувга оид масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳисоботини эшитиб бориш;
(г) Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
(д) Дастурни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича бажарилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2025 й., 07/25/250/0741-сон)