Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июнь,
400-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида:
4 ва 5-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

4.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда мактаб-интернати ўқитувчиси

3,396

3,178

2,961

2,753

2,552

5.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда мактаб-интернати концертмейстери

2,961

2,753

2,552

2,361

2,179

»;

1.8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

1.8

Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

4,074

3,814

х

х

»;

2.7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.7

Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

3,814

3,554

х

х

»;

қуйидаги мазмундаги 2.10-банд билан тўлдирилсин:

«

2.10

Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

2,178

2,011

1,849

1,695

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомототранспорт воситаларининг эркин кириши (чиқиши)ни истисно этувчи махсус хотира билан жиҳозланган электрон шлагбаумнинг (ёки бошқа қурилма) мавжудлиги ва улар солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган бўлиши».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги XII1 бўлим билан тўлдирилсин:
«XII1. Савдоларда сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш
1011. Ҳудуди ўн минг квадрат метрдан, баҳоланган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари миқдоридан ошмаган ҳамда олти ой давомида сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектлари (Нукус шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) марказлари ҳамда Тошкент шаҳри туманлари бундан мустасно) икки йил ичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ўн йил муддатга ижарага берилади.
Бунда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шартлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади ҳамда ушбу шартлар ижара шартномасида назарда тутилади.
1012. Ушбу Низомнинг 1011-бандида белгиланган муниципал кўчмас мулк объектлари (кейинги ўринларда — муниципал мулк) бўйича ижарага олувчи шахс (кейинги ўринларда — ижарачи) томонидан тўрт йил давомида узлуксиз ижара тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини тўлиқ бажарган тақдирда, ушбу мулкни тўғридан-тўғри сотиб олиш юзасидан сотувчига ижара шартномасини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Сотувчи бир кун муддатда аризага мувофиқ тақдим этилган ижара шартномаси шартлари бажарилганлигини аниқлаш мақсадида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) тегишли ҳудудий бошқармасига сўров юборади.
Сотувчидан тегишли сўров келиб тушгандан сўнг бир кун муддатда Марказнинг ҳудудий бошқармаси ижарачи томонидан:
икки йил ичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳани амалга оширилгани юзасидан — тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига;
янги иш ўринлари яратилгани юзасидан — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига сўров юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан уч кун муддатда тегишли маълумотлар Марказга тақдим этилади.
Тегишли маълумотлар Марказга тақдим этилгандан сўнг бир кун муддатда ижарачи томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаси, яратилган янги иш ўринлари ва ижара тўловлари тўғрисидаги маълумотларни Сотувчига тақдим этади.
Сотувчи тақдим этилган маълумотлар асосида уч кун муддатда ижарачининг аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида ёзма равишда (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилгани маълум қилинадиган, шу жумладан, электрон почтадан буюртма хат орқали) хабардор қилади.
Бунда ижара шартномасида белгиланган шартлар бажарилмагани аризани қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
1013. Ижарачининг аризаси қаноатлантирилган тақдирда, муниципал мулкни сотиш ишлари ушбу Низомнинг 295-банди ҳамда 296-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1014. Ижарачи муниципал мулкни сотиб олишни рад этган ёки ижарачи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн иш кунида Сотувчининг мурожаатига ёзма равишда жавоб бермаган ёхуд ўн иш кунида олди-сотди шартномасини имзоламаган тақдирда, ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг муниципал мулк ушбу Низомда белгиланган тартибда тасарруф этилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатининг «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар» бўлимининг 18-позицияси қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«

Шоҳимардон табиат музейи

Фарғона тумани

».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарорида:
а) номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидаги ва 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан тушадиган тушум суммасининг 3 фоизи;
электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларнинг ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда 5 фоизи»;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
12-банднинг «б» кичик банди ўн биринчи хатбошиси «меҳнатини муҳофаза қилиш» сўзларидан кейин «, меҳнат таътилларига, фойдаланилмаган меҳнат таътили ва огоҳлантириш даври учун пуллик компенсация, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда ишдан бўшатиш бўйича нафақаларга ҳақ тўлаш» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ»;
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ»;
1-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда — давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари деб аталади), Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — Ҳудудлараро инспекция деб аталади), шунингдек, Қўмита тизимига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қўмитанинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, қисқартмаси — Солиқ қўмитаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Налоговый комитет Республики Узбекистан, қисқартмаси — Налоговый комитет;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Tax Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — Tax Committee»;
8-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Қўмита тузилмасига қуйидагилар киради:
Қўмита марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари;
туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси;
юридик шахс мақомига эга бўлган тасарруфидаги ташкилотлари (кейинги ўринларда — тасарруфидаги ташкилотлар деб аталади):
«Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси;
«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси;
«Ғазалкент соғломлаштириш маркази» давлат муассасаси;
«Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази» давлат унитар корхонаси»;
«в» кичик банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк ҳисобварақлари бўйича олти ой мобайнида пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган, шунингдек, олти ой давомида электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаган, онлайн назорат-касса техникалари, виртуал касса ёки маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланмаган, ташқи савдо операцияларини амалга оширмаган корхоналарни аниқлайди»;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) маблағларнинг ғайриқонуний айланиш манбаларига барҳам бериш юзасидан мунтазам назоратни таъминлаш соҳасида:
савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шу жумладан, назорат-касса техникаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассаларни, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
тадбиркорлик субъектларида, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бажарилиши, нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши, назорат-касса техникаларининг ёки виртуал кассаларнинг, тўлов терминалларининг қўлланилиши белгиланган тартибда талон ва чекларнинг берилиши бўйича белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини ўтказади»;
«ж» кичик банднинг учинчи хатбошиси «чораларни амалга оширади» сўзларидан кейин «шунингдек, зарур ҳолларда солиқ тўловчилар ўртасида сўровномалар ўтказади» сўзлари билан тўлдирилсин;
«к» кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12) савдо, товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалардан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш масалалари юзасидан текширувларни белгиланган тартибга мувофиқ ўтказиш»;
31-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31) солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун мобайнида ёзма ариза бермаган тақдирда, солиқлар ва йиғимларнинг ортиқча тўланган суммаларини солиқ қарзини, шу жумладан, улар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобидан ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига мустақил равишда хулоса тақдим этиш»;
33 ва 34-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ даврида бўнак тўловлари суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, бўнак тўловларини солиқларнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаш;
34) бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг тўлиқ тушганлигини ва уни топшириш ҳисобини, ижара тўловини, назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалардан фойдаланилишини, ҳисоб-китоб терминалларини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишларни амалга ошириш, шу жумладан, нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, шунингдек, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш масалалари юзасидан текширувлар ўтказиш»;
5-кичик банддаги «комплекслари» сўзи «котибиятлари» сўзи билан алмаштирилсин;
20-кичик банд «қоидалари талабларига» сўзларидан кейин «ҳамда ички меҳнат тартиби қоидаларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
27-кичик банддаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
30-кичик банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33) Қўмита ходимларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ҳамда Ҳудудлараро инспекциянинг бўлим (шуъба) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари солиқ органлари фаолиятини назорат қилиш ва шахсий хавфсизлик бўлимлари (шуъбалари) ходимларини, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бошлиқлари, Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекция шахсий хавфсизлик бўлимлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш»;
20-банднинг 16-кичик банди «одоб-ахлоқ қоидалари» сўзларидан кейин «ҳамда ички меҳнат тартиби қоидалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
24-банднинг 8-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
34 ва 35-бандлардаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари фаолиятининг, шу жумладан, ҳайъат қарорларини ва Қўмита топшириқларини бажариш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларида кенгашлар ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари кенгашларининг шахсий таркиби тегишли ҳудудий солиқ бошқармаси бошлиғининг тақдимига биноан Қўмита раиси томонидан тасдиқланади»;
52-банддаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин.
58-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
591-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
601-банддаги «ва ҳуқуқий ахборот» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 602-банд билан тўлдирилсин:
«602. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизматлари органларининг:
фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 5 фоизи миқдорида;
фан доктори (DSc) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даражага) эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади»;
62-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
63-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
65 ва 66-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
68-банддаги «Комплекс» сўзи «Котибият» сўзи билан алмаштирилсин;
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ»;
1-банддаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
2-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ҳудудлараро инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, қисқартирилгани — Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция;
б) рус тилида:
тўлиқ — Межрегиональная налоговая инспекция по крупным налогоплательщикам, қисқартирилгани — Инспекция по крупным налогоплательщикам;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — Interregional tax inspection for large taxpayers, қисқартирилгани — Inspection for large taxpayers;
18-кичик банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ даврида бўнак тўловлари суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, бўнак тўловларини солиқларнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаш»;
33 ва 37-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмита марказий аппаратининг ушбу банд биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари солиқ органлари фаолиятини назорат қилиш ва шахсий хавфсизлик бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси шахсий хавфсизлик бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан тайинланадилар»;
7-банднинг бешинчи хатбошисидаги «100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари» сўзлари «161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандлари ҳамда 441-моддаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиганлар бундан мустасно.
Синов муддати мобайнида ходимга мураббий тайинланади»;
17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида» сўзлари чиқариб ташлансин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Мансабдор шахслар жисмоний тарбия-спорт бўйича уларнинг хизмат жойларида ёки бошқа спорт иншоотларида Қўмита томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
«201. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда, якка тартибда уйлар ёки квартиралар олиш ҳуқуқи берилади»;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларга аттестациядан ижобий ўтган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, изчил тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:
Қўмита марказий аппарати ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Департамент директори ва унинг биринчи ўринбосари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғи

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Департамент директори ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва унинг ўринбосарлари

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Департамент ва бошқарма бўлими бошлиғи, навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи, бошқарма бўлими бошлиғи ўринбосари, раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, давлат солиқ бош инспектори, шуъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекцияларида:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар солиқ инспекциялари бошлиқлари

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар марказларидаги шаҳарлар солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бўлимдаги шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, навбатчи қисм навбатчилари, солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, мутахассислари, солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари

Солиқ хизматининг II даражали инспектори

Солиқ инспекцияларининг етакчи мутахассислар

Солиқ хизматининг III даражали инспектори

Солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I даражали мутахассислари

Солиқ хизматининг инспектори

* Солиқ органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар Қўмита томонидан белгиланадиган эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.
Махсус унвонга тайинлаш учун мансабдор шахсларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун Қўмита ва солиқ бошқармаларида махсус комиссия ташкил этилади»;
тўртинчи хатбошидаги «давлат солиқ бошқармалари» сўзлари «солиқ бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат солиқ инспекцияси» сўзлари «солиқ инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат солиқ инспекцияси» сўзлари «солиқ инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат солиқ бошқармалари» сўзлари «солиқ бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги муассаса ва ташкилотларда ишлаган мансабдор шахсларнинг аввалги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади ҳамда улар ушбу муассаса ва ташкилотларда ишлаган вақт давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтиб келинганда махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади»;
4-илова номидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ»;
е) 5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ»;
ж) 6-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ»;
з) 7-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар)лар солиқ инспекциялари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди «б» кичик банди «сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини» сўзларидан кейин «ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги 834-сон қарори билан тасдиқланган Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси Адлия вазирлигининг «Лицензия» ахборот тизими орқали:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома;
заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида»;
«в» кичик банддаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиб боради»;
б) 4-банддаги «Давлат солиқ қўмитасида» сўзлари «Солиқ қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал солиқ текширувидан ўтказилади»;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги»;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «учун гувоҳноманинг» сўзлари «фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «гувоҳномасининг» сўзи «фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «машиналари» сўзи «техникаси» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 6-банддаги «назорат» сўзи «солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити ўтказилади»;
е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Солиқ текширувлари натижасига кўра тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади»;
ж) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

Адлия вазирлигининг «Лицензия» ахборот тизими орқали қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни, заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо тошлардан бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида тасдиқнома олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Республика ҳудудига олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси

Биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат акциядорлик жамияти ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти

Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларни реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.

Дастурий маҳсулот орқали электрон шаклда

3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Шакллантирилган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал солиқ текширувидан ўтказиш.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда

4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити ўтказиш.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда

5-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш.

Ҳолатлар аниқланганда

6-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Ўтказилган текширувлар натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш.

Ҳолатлар аниқланганда

».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорида:
а) 1-банднинг бешинчи хатбошиси «Давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизимини ва уларни рағбатлантириш ҳамда тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Давлат театрлари тоифасини ва концерт-томоша муассасалари гуруҳларини белгилаш мезонлари ва уларни баҳолаш
РЕЙТИНГИ

Т/р

Мезонлар

Кўрсаткичлар

Баллар

I. Давлат театрлари бўйича

Жами балл:

100

1.

Йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони

4 та ва ундан ортиқ

20

3 та

10

2 та

5

2.

Театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони

25 та ва ундан ортиқ

20

16 — 24 та

10

10 — 15 та

5

3.

Йил давомида намойиш этилган спектакллар сони

240 та ва ундан ортиқ

10

180 — 239 та

5

камида 100 та

3

4.

Халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони

республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ гастроль

10

республикада 3 — 5 та, хорижий давлатларда 1 та гастроль

5

республикада камида 2 та гастроль

3

5.

Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик)

70 нафар ва ундан ортиқ

10

60 — 69 нафар

5

камида 50 нафар

3

6.

Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши

15 фоиз ва ундан ортиқ

10

10 фоиз

5

камида 5 фоиз

3

7.

Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги

10

8.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиш ҳолати

80 — 100 фоиз янгилаб бориш

10

60 — 70 фоиз янгилаб бориш

5

камида 40 фоиз янгилаб бориш

3

II. Концерт-томоша муассасалари бўйича

Жами балл:

100

9.

Иштирок этган маданий тадбирлари сони*

(санъат саройлари учун, санъат саройида ўтказилган маданий тадбирлар инобатга олинади)

100 та ва ундан ортиқ

20

50 та

10

35 та

5

10.

Бевосита ташкил этган концертлар сони*

10 та ва ундан ортиқ

20

5 — 9 та

10

камида 4 та

5

11.

Гастроллар (маҳаллий, республика ва халқаро)* сони

республикада 6 та ва ундан ортиқ,

хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ

20

республикада 2 — 4 та, хорижий давлатларда 1 та

10

республикада камида 1 та

5

12.

Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик)

60 фоиз ва ундан ортиқ

10

40 — 59 фоиз

5

камида 40 фоиз

3

13.

Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши

15 фоиз ва ундан ортиқ

10

10 фоиз

5

камида 5 фоиз

3

14.

Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги

10

15.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиш ҳолати

80 — 100 фоиз янгилаб бориш

10

60 — 70 фоиз янгилаб бориш

5

камида 40 фоиз янгилаб бориш

3

Изоҳ. Ўзбекистон давлат филармонияси ушбу мезонлар асосида мавжуд жамоалари сонидан келиб чиқиб баҳоланади.
* Таркибида ижодий жамоаси мавжуд бўлмаган концерт-томоша муассасаларига мазкур мезонлар бўйича максимал балл қўйилади.»;
номи «Давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
1, 2 ва 4-бандлар «давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банд «давлат театрида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«4ˡ. Нодавлат театр ва театр-студияларида давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган спектакллар давлат театрларида намойиш этилиши мумкин»;
5-банднинг иккинчи хатбошиси, 6-банднинг еттинчи хатбошиси, 8-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари «давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
10-банддаги «давлат театрларига» сўзлари «театрлари, нодавлат театр ва театр-студияларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши «Давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«раҳбар имзоси билан тасдиқланган ижодий фаолиятга оид маълумотлар.
Талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, мазкур театр ва театр-студияларнинг мурожаатлари кўрилмасдан қолдирилади»;
саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-банд «Давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банднинг бешинчи хатбошиси «давлат театрларининг» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банднинг еттинчи хатбошиси «давлат театрлари» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студиялари» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банд «давлат театрларининг» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова белгиси ва номи «Давлат театрларида» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студияларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
«1-босқич» позициясининг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунлари «Давлат театрлари» сўзларидан кейин «, нодавлат театр ва театр-студиялари» сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида:
биринчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «олтмиш» сўзи «ўттиз» сўзи билан алмаштирилсин;
19 ва 23-бандлардаги «эллик» сўзи «ўттиз» сўзи билан алмаштирилсин;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узиш амалга оширгандан сўнг солиқ органи томонидан бир кун муддатда солиқ суммасининг қолган қисми бўйича ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади ва электрон шаклда (солиқ органлари электрон ахборот тизими) орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади»;
31-банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ДСҚ» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси солиқ органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
321-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банддаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичнинг «Бажариш муддатлари» устунидаги «эллик» сўзи «ўттиз» сўзи билан алмаштирилсин;
7-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «электрон шаклда (ДСҚ электрон ахборот тизими орқали) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборади» сўзлари «электрон шаклда (солиқ органлари электрон ахборот тизими орқали) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-3 иловалар матнидаги «давлат солиқ» сўзлари «солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 9-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «назорат-касса машинаси» сўзлари «назорат-касса техникаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илова 6-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорида:
41 ва 42 бандлардаги «38» рақами «37» рақами билан алмаштирилсин;
45 ва 46 бандлардаги «39» рақами «38» рақами билан алмаштирилсин;
б) 32-иловада:
4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари тўғрисида 2-иловага мувофиқ маълумотлар»;
1-илованинг 1-босқич «Муддатлар» устунидаги «Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 декабридан кечиктирмасдан» сўзлари «Ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 20___ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

СТИР / ЖШШИР

Корхона номи

Манзили

(МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи)

Ер майдони

(гектар)

Йиллик сув истеъмоли лимити

(м.куб)

Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми

(м.куб)

(8=9+10+11)

Сув ресурсларининг шаклланиш манбалари

(м.куб)

шундан, солиққа тортиладиган жами сув ҳажми

(м.куб) (12=13+14+15)

жумладан, суғоришда фойдаланилган сув ҳажми

(м.куб)

Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ресурслари

(м.куб)

(16=8-7)

шундан

Шўр ювиш учун фойдаланилган сув ресурслари

(м.куб)

ер усти манбалари

(канал, ариқ ва бошқалар)

ер ости манбалари

коллектор ва дренаж тармоғидан

Тежайдиган технологиялар жорий қилмаган ҳамда сув ўлчаш ускуналарисиз аниқланган

Тежайдиган технологиялар жорий қилган ҳамда сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган

Тежайдиган технологиялар жорий қилган ёки сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган

суғориш тармоғидан

(м.куб)

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

1.

2.

3.

»;

3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«___________ вилоятида деҳқон хўжаликлари томонидан 20___ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

СТИР / ЖШШИР

Кадастр коди

Деҳқон хўжалиги номи

Манзили

(МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи)

Ер майдони

(гектар)

Йиллик сув истеъмоли лимити

(м.куб)

Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми

(м.куб)

(9=10+11+ 12)

Сув ресурсларининг шаклланиш манбалари

(м.куб)

Шундан, солиққа тортиладиган жами сув ҳажми

(м.куб)

(13=14+15+16)

жумладан, суғоришда фойдаланилган сув ҳажми

(м.куб)

Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ресурслари

(м.куб)

(17=9-8)

шундан

Шўр ювиш учун фойдаланилган сув ресурслари

(м.куб)

ер усти манбалари

(канал, ариқ ва бошқалар)

ер ости манбалари

коллектор ва дренаж тармоғидан

Тежайдиган технологиялар жорий қилмаган ҳамда сув ўлчаш ускуналарисиз аниқланган

Тежайдиган технологиялар жорий қилган ҳамда сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган

Тежайдиган технологиялар жорий қилган ёки сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган

суғориш тармоғидан

(м.куб)

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

1.

2.

».

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида:
4-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси)» сўзлари «Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Солиқ хавфи даражаси мезонлари Солиқ қўмитаси томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади»;
ўн еттинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Солиқ хавфи даражаси мезонлари рўйхати очиқ ҳолатда Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади»;
3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«расмий огоҳлантириш — солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил бўлган ҳаракатларини давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиладиган тушунтириш, шунингдек, содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантириш»;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни текшириш бундан мустасно. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича сайёр солиқ текширувлари ушбу текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади»;
55-банднинг иккинчи хатбошиси, 63-банд, 79-банднинг тўртинчи хатбошиси, 83-банднинг иккинчи, бешинчи — саккизинчи ва ўнинчи хатбошилари, 123-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 126-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«солиқ органлари ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида қуйидаги солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатлар расмий огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда бартараф этилмаганлиги ёхуд такроран аниқланганда:
назорат-касса техникасини ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш;
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик;
ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш;
фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирмаслик.
Ушбу банднинг ўнинчи хатбошисида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатларни биринчи марта содир этган солиқ тўловчилар расмий огоҳлантирилади. Мазкур ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатлар расмий огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда бартараф этилмаган ва (ёки) қайта содир этилганлиги аниқланганда ушбу солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувлари ўтказилади.
Ушбу банднинг ўнинчи хатбошисида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатлар жойида аниқланганлиги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлар орқали қайд қилиниши мумкин»;
ўнинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«99. Солиқ органлари томонидан ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб олган) фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш ва ер ости бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг олдини олиш учун кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари, шунингдек, маркшейдерлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда уларнинг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Бунда маркшейдерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотларга ўлчов ишлари якуни бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартномага мувофиқ амалга оширилади»;
117-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи далолатнома ва бошқа ҳужжатлар мобил телефон, планшет ёки компьютер техникаси ёрдамида электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзо) ёхуд Face-ID ва қонунчиликка мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилиши мумкин»;
олтинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
244-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
3а-илова матнида «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илова матнида «Давлат солиқ органи» сўзлари «Солиқ органи» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ органларига сайёр солиқ текширувларини ўтказиш доирасида мобил телефон, планшетлар ва бошқа компьютер техникасидан фойдаланиш, шунингдек, сайёр солиқ текширувлари билан боғлиқ ҳужжатларни электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзо) ёхуд Face-ID ва қонунчиликка мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш ҳуқуқи берилсин»;
б) 3-илованинг 14-банди «а» кичик бандидаги ўттиз иккинчи — ўттиз бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Миллий комиссия мажлисларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талаблари бўйича БМТга тақдим этиш учун тайёрланган ҳисобот ҳамда БМТ устав ва шартномавий органларининг ушбу ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича берилган таклиф ва тавсиялари дастлабки тарзда кўриб чиқилади ва якуни бўйича тегишли тавсиялар берилади»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш;
сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш;
«Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш;
болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш;
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш;
болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг, болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Миллий комиссия ўзига юкланган асосий вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:
а) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари, алоҳида шароитларда тарбияланишга муҳтож вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалар) ва жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки тутинган (фостер) оилага олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;
б) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;
Миллий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома киритади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;
в) ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш соҳасида:
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришнинг мавжуд механизмларини яхшилаш бўйича таклифларни, шу жумладан фарзандликка олувчилар ва тутинган оилаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш бўйича тавсияларни шакллантиради;
болаларни оилага бериш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар билан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
хабардорликни ошириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун болаларни оилага бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб қилади;
г) сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш соҳасида:
болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;
болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;
14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил этишда кўмаклашади;
д) «Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилайди;
ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш орқали улар ўртасида салбий ҳолатлар, дайдилик ва тиланчилик каби ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди;
мактабларда сифатли таълим-тарбия ишларининг амалга оширилиш ҳолатини, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
мактабларда ўқувчиларнинг давоматини, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича ваколатли органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганади;
е) болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш соҳасида:
болаларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;
болаларни бўш вақт фаолиятининг турли турларига (тўгараклар, секциялар, фестиваллар) жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар, шу жумладан, қишлоқ ва олис жойлар учун спорт мусобақалари ва турнирлари ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар спортини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар самарадорлигини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш ҳамда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;
ж) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим олиш ва касбга ўргатишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини баҳолайди;
таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этилишига кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилишда кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказишда кўмаклашади;
таълим билан қамраб олинмаган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълимга жалб қилиш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини ташкиллаштиради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги ёндашувлари ва усуллари бўйича таклифларни кўриб чиқади;
з) болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш соҳасида:
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;
болаларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда мавжуд таълим дастурларини самарадорлигини баҳолайди;
болаларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб этишга қаратилган ватанпарварлик тадбирлари ва танловлар ўтказади;
и) болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш соҳасида:
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ҳолатини ўрганади;
таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганади;
болаларнинг соғлом ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади;
ҳудудларда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
к) болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро махсус Ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги кўп тармоқли стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини кўриш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро махсус Ишчи гуруҳ томонидан болаларни ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги юборилган шикоятларини кўриб чиқади;
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотни тўплайди, ўрганади ва таҳлил қилиб боради, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
л) болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
болалар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштиради;
мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чоралар кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи болаларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилувчи болаларга наркология муассасалари томонидан ўз вақтида ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатилишини назорат қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
м) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мавжуд дастур ва ташаббусларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
н) болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилади;
болалар билан ишлаш тизимидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниш тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқади;
о) давлат органлари ва ташкилотларининг, болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳудудий комиссияларининг йиллик иш режаларини келишади;
ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва таҳлил қилади, уларга ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашади;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлайди;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик таъминланишини ташкил этади.
Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Миллий комиссиянинг раиси ҳисобланади»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Миллий комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Агентликка Миллий комиссия йиғилишларини ўтказиш, унинг фаолияти учун зарур ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишга кўмаклашади.
Давлат органлари ва ташкилотлари, ўқув-тарбия муассасалари, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятини ўрганиш ва текшириш Миллий комиссия ишчи органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади»;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳамраиси» сўзи «раиси» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий комиссия раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради»;
20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳамраислари» сўзи «раиси» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ҳамраисидан бири» сўзлари «раиси» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш;
сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш;
«Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш;
болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш;
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш;
болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш.
Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг функциялари ҳисобланади:
а) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари, алоҳида шароитларда тарбияланишга муҳтож вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалар (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалар) ва жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки тутинган (фостер) оилага олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;
б) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;
Ҳудудий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома киритади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;
в) ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш соҳасида:
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришнинг мавжуд механизмларини яхшилаш бўйича таклифларни, шу жумладан фарзандликка олувчилар ва тутинган оилаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш бўйича тавсияларни шакллантиради;
болаларни оилага бериш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар билан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
хабардорликни ошириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун болаларни оилага бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб қилади;
г) сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш соҳасида:
болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;
болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;
14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил этишда кўмаклашади;
д) «Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилайди;
ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш орқали улар ўртасида салбий ҳолатлар, дайдилик ва тиланчилик каби ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди;
мактабларда сифатли таълим-тарбия ишларининг амалга оширилиш ҳолатини, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
мактабларда ўқувчиларнинг давоматини, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича ваколатли органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганади;
е) болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш соҳасида:
болаларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;
болаларни бўш вақт фаолиятининг турли турларига (тўгараклар, секциялар, фестиваллар) жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар, шу жумладан, қишлоқ ва олис жойлар учун спорт мусобақалари ва турнирлари ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар спортини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар самарадорлигини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш ҳамда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;
ж) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим олиш ва касбга ўргатишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини баҳолайди;
таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этилишига кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилишда кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказишда кўмаклашади;
таълим билан қамраб олинмаган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълимга жалб қилиш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини ташкиллаштиради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги ёндашувлари ва усуллари бўйича таклифларни кўриб чиқади;
з) болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш соҳасида:
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;
болаларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда мавжуд таълим дастурларини самарадорлигини баҳолайди;
болаларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб этишга қаратилган ватанпарварлик тадбирлари ва танловлар ўтказади;
и) болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш соҳасида:
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ҳолатини ўрганади;
таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганади;
болаларнинг соғлом ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади;
ҳудудларда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
к) болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги кўп тармоқли стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини кўриш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотни тўплайди, ўрганади ва таҳлил қилиб боради, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
л) болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
болалар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштиради;
мутасадди давлат органлари, ташкилот ва идоралар билан биргаликда болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чоралар кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи болаларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилувчи болаларга наркология муассасалари томонидан ўз вақтида ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатилишини назорат қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
м) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мавжуд дастур ва ташаббусларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
н) болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилади;
болалар билан ишлаш тизимидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниш тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқади;
о) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳудудий комиссиянинг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва миллий комиссия билан келишган ҳолда тасдиқлайди, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг йиллик иш режаларини келишади;
туман (шаҳар) комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради ва таҳлил қилади, уларга ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашади;
туман (шаҳар) комиссиясининг қарорлари устидан келган шикоятларни ўрганади, ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қилади;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлайди;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик таъминланишини ташкил этади.
Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари ҳудудий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ҳудудий комиссияларнинг йиғилишларини ўтказиш, уларнинг фаолияти учун зарур ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишга кўмаклашади»;
16-банддаги «ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари мудирлари» сўзлари «ҳокимликларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти масъул ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири» сўзлари «аппарати масъул ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш;
сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш;
«Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш;
болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш;
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш;
болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш.
Туман (шаҳар) комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссиясининг функциялари ҳисобланади:
а) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки тутинган (фостер) оилага олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;
б) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;
туман (шаҳар) комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома киритади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;
в) ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш соҳасида:
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришнинг мавжуд механизмларини яхшилаш бўйича таклифларни, шу жумладан фарзандликка олувчилар ва тутинган оилаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш бўйича тавсияларни шакллантиради;
болаларни оилага бериш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар билан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
хабардорликни ошириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун болаларни оилага бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб қилади;
г) сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш соҳасида:
болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;
болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;
14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил этади;
д) «Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилайди;
ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш орқали улар ўртасида салбий ҳолатлар, дайдилик ва тиланчилик каби ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди;
мактабларда сифатли таълим-тарбия ишларининг амалга оширилиш ҳолатини, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
мактабларда ўқувчиларнинг давоматини, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича ваколатли органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганади;
е) болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш соҳасида:
болаларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;
болаларни бўш вақт фаолиятининг турли турларига (тўгараклар, секциялар, фестиваллар) жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар, шу жумладан, қишлоқ ва олис жойлар учун спорт мусобақалари ва турнирлари ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар спортини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар самарадорлигини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш ҳамда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;
ж) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим олиш ва касбга ўргатишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини баҳолайди;
таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этилишига кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказишда кўмаклашади;
таълим билан қамраб олинмаган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълимга жалб қилиш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини ташкиллаштиради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги ёндашувлари ва усуллари бўйича таклифларни кўриб чиқади;
з) болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш соҳасида:
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;
болаларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда мавжуд таълим дастурларини самарадорлигини баҳолайди;
болаларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб этишга қаратилган ватанпарварлик тадбирлари ва танловлар ўтказади;
и) болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш соҳасида:
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ҳолатини ўрганади;
таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганади;
болаларнинг соғлом ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
к) болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги кўп тармоқли стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини кўриш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотни тўплайди, ўрганади ва таҳлил қилиб боради, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
л) болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
болалар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштиради;
мутасадди давлат органлари, ташкилот ва идоралар билан биргаликда болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чоралар кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи болаларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилувчи болаларга наркология муассасалари томонидан ўз вақтида ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатилишини назорат қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
м) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мавжуд дастур ва ташаббусларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
н) болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилади;
болалар билан ишлаш тизимидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниш тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқади;
о) давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
туман (шаҳар) комиссиясининг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссия билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайди;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланишини ташкил этади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Туман (шаҳар) комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
47-банд «комиссиялари» сўзидан кейин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Миллий гвардия органлари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банддаги «туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «ногирон болаларни жойлаштириш» сўзлари «тиббий муолажага муҳтож» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўрсатилган ходимлар сони кейинчалик қайта ҳисоботлар билан кўпайтириб ёки камайтириб кўрсатилганда ушбу давр учун янги яратилган иш ўрни деб ҳисобланмайди»;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ушбу Низом талаблари бузилишида, шунингдек, яратилган янги иш ўринлари тегишли ўрганишлар натижасида ҳақиқатда мавжуд эмаслиги аниқланганда мазкур тадбиркорлик субъектлари ва айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-боб қуйидаги мазмундаги 182-банд билан тўлдирилсин:
«182. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳудуди ўн минг квадрат метрдан, баҳоланган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари миқдоридан ошмаган ҳамда олти ой давомида сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектлари (Нукус шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) марказлари ҳамда Тошкент шаҳри туманлари бундан мустасно) икки йил ичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида:
тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ўн йил муддатга;
халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки йил ижара тўлови ундирмасдан, беш йил муддатга кейинчалик унинг муддатни узайтириш шарти билан ижарага берилади.
Бунда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шартлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади ҳамда ушбу шартлар ижара шартномасида назарда тутилади»;
б) 22-банд «қонунчилик ҳужжатларида» сўзларидан кейин «ҳамда мазкур Низомнинг 182-бандида» сўзлари билан тўлдирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:
«18. Тоғ-кон ва металлургия саноати корхона ва ташкилотларининг технологик транспорт, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари, очиқ ва ёпиқ турдаги маъдан (руда) қазиб олиш конларининг ишчи ҳамда ходимлари, кон маъданларини (рудани) бойитиш ва эритиш корхоналарининг ишчи ва ходимлари, ушбу корхона ва ташкилотларнинг марказий (ижро) аппарати, бошқарув ҳамда муҳандис-техник тоифага мансуб ходимлари, шунингдек, бош бухгалтерлари, бухгалтерлари, харидлар ва сотиш учун масъул ходимлари, инсон ресурслари (HR)га масъул ходимлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 910-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектлар, уларнинг якуний бенефициар (фойда олувчи) жисмоний шахслари, уларнинг тўлаган солиқлари ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги
МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Имтиёз ва преференция берилган субъектнинг номи

СТИР рақами

Имтиёз берилган солиқ тури

Имтиёз ва (ёки) преференция қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Жами тўланган солиқ миқдори

(минг сўмда)

Қўлланилган имтиёзнинг умумий миқдори

(минг сўмда)

Шундан ҚҚС бўйича ноль ставка

(минг сўм)

1

2

3

4

5

6

7

8

(Ҳисобот йилининг маълумотлар эълон қилинаётган чораги)


 

Маълумотлар эълон қилинаётган давр бўйича жами:

Ҳисобот йилининг ўтган даври бўйича жами:

Изоҳ:
1. Маълумотлар солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шу жумладан, алоҳида имтиёзлар берилган ҳар бир субъект асосида шакллантирилиб (1, 2, 3 ва 4-чораклар қўшилганда, жадвалнинг «Ҳисобот йилининг ўтган даври бўйича жами» сатрида 6-8-устунларнинг кўрсаткичлари ҳисобот йили давомида ўсиб борувчи тартибида киритилади), Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар порталидаги саҳифасида жойлаштирилади;
2. Маълумотлар имтиёз ва преференция қўлланилган ҳар бир субъект кесимида, ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар, йил якуни бўйича 5 март кунига қадар белгиланган ахборот ресурсида жойлаштириб борилиши лозим».
Изоҳ. Ушбу илованинг 2-банди 2026 йил 1 январдан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)