1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги «Давлатлараро сув манбаларининг сув ресурсларидан биргаликда фойдаланишни бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида» 1992 йил 18 февралдаги (Олма-Ота шаҳри) Битимга асосан «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари (кейинги ўринларда — Бирлашмалар) Марказий Осиё давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг ижро этувчи ва идоралараро назорат органлари ҳисобланиши;
дарёлар ва сув манбаларидаги Бирлашмалар томонидан эксплуатация қилинадиган барча иншоотлар бошқага бериш ва сотиб олиш ҳуқуқисиз уларга вақтинча фойдаланишга берилгани;
Бирлашмалар бюджет ташкилотлари эканлиги, уларнинг хизмат кўрсатиш харажатлари, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудида жойлашган гидротехника иншоотлари, гидропостлар ва каналларнинг эксплуатация харажатлари улар жойлашган манзилдан келиб чиққан ҳолда, томонларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилангани;
б) Бирлашмаларнинг асосий вазифалари этиб:
Амударё ва Сирдарё дарёларининг сув ресурсларини самарали бошқариш ва тасдиқланган сув олиш лимитларига асосан давлатлар ўртасида сув тақсимлаш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш;
трансчегаравий сув ресурсларини тезкор ва самарали бошқариш мақсадида барча гидротехника иншоотларини босқичма-босқич замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимига ўтказиш бўйича зарур чораларни кўриш;
сел-тошқин мавсумида сел-тошқин сувларининг хавфсиз ва беталофат ўтказилишини таъминлашда иштирок этиш;
трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва тақсимлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллашни ташкил қилиш;
кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш орқали билим ва салоҳиятини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Бирлашмаларга берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув хўжалиги иншоотларини доимий ишчи ҳолда сақлаш учун ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда тегишли маблағлар кўзда тутилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг марказий аппаратлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 1-иловага мувофиқ;
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 2-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
4. «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари фаолиятини молиялаштириш ҳамда ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
5. Белгилансинки, Бирлашмалар фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида) ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги 154-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 июнь,
375-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 375-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг марказий аппаратлари бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича
РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозим номи
Ягона тариф сеткаси бўйича разряд
1.
Бирлашма бошлиғи
17
2.
Бирлашма бошлиғининг ўринбосари-Бош муҳандис
16
3.
Бирлашма бошлиғининг ўринбосари
16
4.
Бошқарма бошлиғи
14
5.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
14 — 5%
6.
Бош ҳуқуқий маслаҳатчи
14
7.
Бош бухгалтер
13
8.
Бош бухгалтер ўринбосари
13 — 5%
9.
Бўлим бошлиғи
13
10.
Инсон ресурсларини ривожлантириш, ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
11
11.
Бош мутахассис
11
12.
Етакчи мутахассис
10
13.
Мутахассис
9
Изоҳ. «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг сони 24 штат бирлиги ҳамда «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг сони 35 штат бирлигидан иборат.
Фаолияти Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ишлаб чиқариш ходимлари сони Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган нормативларга асосан аниқланади. Бунда нормативлар ишлаб чиқилгунга қадар амалдаги лавозимлар ва штатлар сони сақлаб қолинади.
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 375-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича
РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозим номи
Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари
1-гуруҳ
2-гуруҳ
3-гуруҳ
1.
Бошқарма бошлиғи
15
14
13
2.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари (Бош муҳандис)
15 — 5%
14 — 5%
13 — 5%
3.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
15 — 8%
14 — 8%
13 — 8%
4.
Бош бухгалтер
12
11
10
5.
Бош бухгалтер ўринбосари
12 — 5%
11 — 5%
6.
Бўлим бошлиғи
12
11
11
7.
Участка бошлиғи
11
11
11
8.
Бош ҳуқуқий маслаҳатчи
11
10
9
9.
Инсон ресурсларини ривожлантириш, ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
10
10
10
10.
Бош мутахассис
10
10
10
11.
Етакчи мутахассис
9
9
9
12.
Бухгалтер
7
7
7
Изоҳ. «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг сони мос равишда 31 ва 62 штат бирлигидан иборат.
Фаолияти Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ишлаб чиқариш ходимлари сони Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган нормативларга асосан аниқланади. Бунда нормативлар ишлаб чиқилгунга қадар амалдаги лавозимлар ва штатлар сони сақлаб қолинади.
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар:
1-гуруҳ: Давлатлараро «Амударё» ирригация каналлари ва Қуйидарё бошқармалари;
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 375-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари фаолиятини молиялаштириш ҳамда ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари (кейинги ўринларда — Бирлашмалар) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
2. «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси ҳамда унинг Юқоридарё бошқармаси Термиз бўлинмаси, Ўртадарё бошқармаси Аму-Бухоро бўлинмаси, Давлатлараро «Амударё» ирригация каналлари бошқармаси, Қуйидарё бошқармаси, шунингдек, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси ҳамда унинг Норин-Қорадарё сув иншоотлари бошқармаси, Чорбоғ сув омбори бошқармаси, Юқоричирчиқ сув иншоотлари бошқармаси, Гулистон сув иншоотлари ва «Дўстлик» канали бошқармаси фаолиятини молиялаштириш, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
2-боб. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдори ва шартлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
3. Ушбу Низомнинг 2-бандида келтирилган ташкилотларнинг фаолияти ҳамда уларга бириктирилган объектларнинг тоифаси ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришни молиялаштиришда 2025 йил 1 январдан бошлаб республика бюджетидан қуйидагилар назарда тутилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
а) ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши, бунда лавозим маошини ҳисоблашда тасдиқланган тариф разрядлари тариф коэффициенти Бирлашмалар марказий аппарати бошқарув ходимларига 3 бараварга, ишлаб чиқариш ходимларига 2 бараварга ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига 1,4 бараварга оширилган миқдорида қўлланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
б) Бирлашмаларнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари лавозим маошларига 40 фоиз ва ҳудудий бошқармаларнинг бошқарув ходимлари лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш (рағбатлантирувчи коэффициент) учун оширилган тариф коэффициентни ҳисобга олган ҳолда устама ҳақ;
в) йилда бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
г) йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот пули;
д) ҳар чорак якуни билан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот пули;
е) бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
ж) бошқарув, ишлаб чиқариш ходимлари ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи) ходимларига кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик қўшимча устама ҳақи:
1 йилдан 5 йилгача — 20 фоиз миқдорида;
5 йилдан 10 йилгача — 30 фоиз миқдорида;
10 йилдан 20 йилгача — 40 фоиз миқдорида;
20 йилдан ортиқ — 60 фоиз миқдорида.
Бунда ходимларнинг кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устамалар рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ва миқдорларда ходимларнинг сув хўжалиги соҳасида Давлат ва халқаро ташкилотларидаги иш стажидан келиб чиқиб, Бирлашмалар томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида тўланади.
Мазкур банднинг «д» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чоралари ва устамалар 2025 йил 1 июлидан бошлаб қўлланилади.
3-боб. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тадбирларини молиялаштириш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 44, 62, 63, 152 ва 153-моддалари, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 58-моддаси.
5. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 18-боби.
4-боб. Якунловчи қоида
6. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/375/0520-сон)