Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш, касб-ҳунар ўргатишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
айрим тоифадаги ўқувчиларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) қўшимча таълимга (кейинги ўринларда — тўгараклар) жалб қилиш бўйича электрон ахборот тизимини юритиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
тўгаракларни ташкил этишда хусусий секторнинг иштироки ва уларга қўйиладиган талаблар;
ўқувчилар учун тўгарак харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби;
ўқувчиларнинг тўгараклардаги иштирокини мониторинг қилиб бориш тартиби.
2. Белгилансинки:
ўқувчиларнинг тўгаракларга жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
бир оилада турли мактабда таълим оладиган фарзандлар мавжуд бўлганда, уларнинг ҳар бири ўз қизиқиши бўйича тўгаракларда иштирок этади.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш ва уларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича электрон платформа (кейинги ўринларда — платформа) ишлаб чиқсин. Бунда:
платформани ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва келгусида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан амалга оширилади;
платформа тегишли маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида 2-иловага мувофиқ манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.
4. Белгилаб қўйилсинки:
ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш учун уларнинг ота-оналари (қонуний вакили) ҳамда тўгарак хизматларини таклиф этувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали амалга оширилади;
ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
5. Рақамли технологиялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 15 сентябрга қадар ЯИДХПда кўрсатиладиган хизматнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 июнь,
365-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июндаги 365-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишидаги) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
айрим тоифадаги ўқувчилар (кейинги ўринларда — ўқувчи) — Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўгарак — электрон платформада мавжуд бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларидаги дарслардан ташқари вақтларда касб-ҳунар, ахборот технологиялари, хорижий тил, умумтаълим фанлари йўналишларидаги, шу жумладан, 7 — 11 ёшдаги болалар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари учун) бўйича қўшимча таълим;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўгарак хизматларини таклиф этувчи ташкилот (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) — хорижий тил, ахборот технологиялари, умумтаълим фанлари, шу жумладан, 7 — 11 ёшдаги болалар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари), касб-ҳунар йўналишларида қўшимча таълим хизматларини кўрсатувчи электрон платформада рўйхатдан ўтган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари, касб-ҳунар ўргатувчи марказлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
электрон платформа — ўқувчилар учун тўгарак хизматларини таклиф этувчи ташкилот ва улардаги йўналишлар ҳақида маълумотлар базаси ҳамда ўқувчиларнинг тўгаракларга боришини мониторинг қилиш ва тўгарак харажатларини ҳисоблашга мўлжалланган ахборот тизими.
3. Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита тўгаракни танлаши ҳамда (таътил вақтлари билан бирга) 9 ойдан кўп бўлмаган даврда тўгаракка бориши мумкин.
Бунда ўқувчига умумий ўрта таълимни якунлагунга қадар ушбу Низомга мувофиқ имтиёздан икки мартагача фойдаланишларига рухсат этилади.
4. Таълим ташкилоти ўқувчиларнинг тўгарак машғулотларини олиб бориш учун барча зарур шароитларни яратади.
5. Таълим ташкилоти тўгарак вақтида ўқувчиларнинг хавфсизлиги, соғлиғи, ижтимоий тенглигини таъминлашга масъул ҳисобланади.
6. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш тартиби ушбу Низомга 2 — 4-иловаларда келтирилган ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш паспортларида акс эттирилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) таълим ташкилотларида ташкил этилган тўгаракларнинг натижадорлигини ўқувчилар эришган ютуқлар асосида рейтинг тизимида баҳолайди ҳамда йил якунида натижаларни электрон платформада эълон қилиб боради.
2-боб. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб этишнинг мақсади ва вазифалари
9. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб этишнинг мақсади — уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қизиқишларига мос бўлган тўгаракларга жалб этиш орқали шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантириш, касб-ҳунарга йўналтириш, хорижий тилларни ўрганишга жалб этиш орқали тил билиш кўникмаларини шакллантириш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари учун имкониятлар яратишдан иборат.
10. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларга дарсдан кейинги бўш вақтларида ўзлари қизиққан тўгаракларга боришларига имконият яратиш;
электрон платформа орқали ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун тўгаракларни эркин танлаш имкониятини кенгайтириш;
тўгарак харажатларини белгиланган миқдорда Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш.
3-боб. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш
11. Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ижтимоий ходим ўқувчиларнинг тўгаракларга бўлган қизиқишларини аниқлайди ҳамда тегишли хизматни Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг индивидуал режасига киритади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
13. Ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакили) (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали амалга оширилади.
14. Ариза берувчилар давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг таълим ташкилотларига тушган ва таълим ташкилотлари томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ариза берувчиларнинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги электрон платформа орқали текширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
16. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолат тасдиқланганда, ўқувчи тўгаракларга жалб этилади.
17. Келиб тушган аризаларга асосан таълим ташкилотлари гуруҳларни шакллантирган куннинг ўзида шартномани тасдиқлайди.
Мазкур шартнома имзолаш учун электрон платформа орқали ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
Ариза берувчи уч иш куни ичида ЯИДХПдаги шахсий кабинетида келиб тушган шартномани тасдиқлайди.
18. Ота-оналар (қонуний вакил) фарзандларининг тўгаракларга боришлари учун шарт-шароит яратадилар.
19. 7 — 11 ёшдаги ўқувчиларнинг тўгаракларга жалб этилиши ва уларнинг қатновини тўгарак хизматларини таклиф этувчи умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 12 — 18 ёшдаги ўқувчиларнинг тўгаракларга жалб этилиши ва уларнинг қатновини таълим ташкилоти жойлашган маҳалладаги ёшлар етакчиси назорат қилади.
20. Тўгарак хизматлари 7 — 11 ёшдаги ўқувчилар учун фақат давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан таклиф этилади.
21. Таълим ташкилотлари томонидан тўгаракни муваффақиятли тамомлаган ўқувчига тегишли ҳужжат (сертификат, маълумотнома) берилади.
4-боб. Электрон платформадан фойдаланиш
22. Электрон платформа ўқувчилар, уларнинг ота-оналари (қонуний вакили) ва таълим ташкилотларини ўзаро боғлайди.
23. Электрон платформада ўқувчиларнинг ота-оналарига (қонуний вакили) тўгаракларни танлаш ва улардан фойдаланиш учун сўров юбориш, таълим ташкилотларига тўгарак хизматларини тақдим этиш, кўрсатилган хизмат учун тўгарак тўловининг маълум қисмини қабул қилиш, давоматни юритиш, Вазирликка мониторингни амалга ошириш имконияти яратилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ электрон платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.
25. Таълим ташкилотлари электрон платформадан рўйхатдан ўтиш орқали ўз хизматларини таклиф қилади.
26. Электрон платформадан рўйхатдан ўтиш учун таълим ташкилотлари қуйидаги маълумотларни киритади:
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
пул маблағлари қабул қилинадиган банкдаги ҳисобварағи;
тўгараклар номи, тури ҳамда тўлов миқдори ва машғулотларнинг давомийлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарорига асосан ташкил этилган тўгараклар ҳақидаги маълумотларни электрон платформага жойлаштириш — умумий ўрта таълим ташкилотлари учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларининг қўшимча таълим фаолияти билан шуғулланиши «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади.
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
27. Таълим ташкилотида ўқувчиларнинг тўгаракларда иштирокининг ҳақиқий давомати шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси ёки электрон платформанинг мобил иловаси орқали юритилади.
Бунда биометрик идентификация қилиш жараёни таълим ташкилоти томонидан ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир тўгарак машғулотлари кунида бир маротаба амалга оширилади.
5-боб. Тўгарак тўловларини тўлаш
28. Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича бир нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун бир ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошишига йўл қўйилмайди:
7 — 11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан;
12 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан;
15 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг тўгарак харажатлари ушбу оила Ижтимоий реестрдан чиқарилгандан кейин ҳам тўгарак якунлангунга қадар тўлаб берилади.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
29. Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан тўланади.
30. Тўгаракларнинг ойлик тўловлари суммаси ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган ўқувчиларнинг ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда электрон платформада автоматик равишда ҳисобланади.
Таълим ташкилоти раҳбари тўгаракларга қатнайдиган ўқувчилар давоматининг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
31. Қуйидаги ҳолатларда таълим ташкилотига тўгарак тўлови қоплаб берилмайди:
ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаганда;
ўқувчиларнинг давомати таълим ташкилотининг жойлашув манзилидан (геолокацияси) бошқа жойда қайд этилганда;
таълим ташкилоти томонидан ўқувчиларнинг маълумотлари электрон платформага киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилгани аниқланганда.
32. Тўгарак тўлови учун талабномалар таълим ташкилотлари кесимида электрон платформада автоматик тарзда шаклланади.
Вазирлик кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар электрон платформада автоматик тарзда шакллантирилган тўгарак тўлови учун талабномаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
33. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн иш куни ичида Давлат бюджетидан тўгарак тўловини молиялаштириш бўйича тақдим этилган талабномалар асосида зарур маблағларни туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида очилган алоҳида ҳисобварақларига қайта тақсимлайди.
34. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари уч иш куни ичида тегишли таълим ташкилотларининг шахсий ҳисобварақларига тўгарак тўловини белгиланган тартибда ўтказиб беради.
35. Ўтган давр учун тўланмаган ёки ортиқча тўланган тўгарак тўлови кейинги ойнинг тўгарак тўлови учун талабномаларни шакллантиришда инобатга олиниб, қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда таълим ташкилотларининг тўгарак учун шартнома муддатлари тугаган ёки таълим ташкилоти хизмат кўрсатишни тўхтатган ҳолларда, ортиқча тўланган тўгарак тўлови таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
36. Ўқувчиларни тўгаракларга жалб этишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 14 ва 56-моддалари.
37. Ўқувчиларнинг тўгаракларга жалб этилишига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.
38. Таълим ташкилотлари томонидан ўқувчиларни тўгаракларга мажбуран жалб этиш тақиқланади.
39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47, 1975-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб этиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларини Давлат бюджетидан қоплаб бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Ижрочилар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Айрим тоифадаги ўқувчиларнинг ота-оналари

(қонуний вакили)

(кейинги ўринларда — ариза берувчилар)

 

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади ва шартнома тузиш учун ариза юборади.

 

Ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Тўгарак хизматларини таклиф этувчи ташкилот (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти)

 

Шартномани тасдиқлайди.

 

Келиб тушган аризаларга асосан таълим ташкилотлари гуруҳларни шакллантирган куннинг ўзида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Электрон платформа

 

Шартнома тасдиқлаш учун ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ариза берувчилар

 

ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали шартномани тасдиқлайди.

 

Уч иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Электрон платформа

 

Таълим ташкилотлари кесимида тўгарак тўлови учун талабномалар шакллантирилади.

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

 

Давлат бюджетидан тўгарак тўловини молиялаштириш бўйича тақдим этилган талабномалар асосида зарур маблағларни туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида очилган алоҳида ҳисобварақларига қайта тақсимлайди.

 

Ўн иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

 

Тегишли таълим ташкилотларнинг шахсий ҳисобварақларига тўгарак тўловини белгиланган тартибда ўтказиб беради.

 

Уч иш кунида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Айрим тоифадаги ўқувчиларни дарсдан кейинги қўшимча таълимга (узайтирилган кун гуруҳлари) жалб этиш
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий ёрдам номи

Тўгарак харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур

7 — 11 ёшдаги болалар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари)

3.

Ижтимоий ёрдам миқдори

Тўгарак харажатларининг 80 фоизи

4.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси

7 — 11 ёш

5.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Таълим ташкилоти билан тузилган шартнома

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари

Тўгаракларга мунтазам қатнашиш ҳамда тўгаракни муваффақиятли якунлагани тўғрисидаги маълумотнома ёки сертификатни олиш;

ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

7 — 11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълимда (узайтирилган кун гуруҳлари) фаол иштирокини таъминлаш.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги

9 ойдан кўп бўлмаган муддатга

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли

Таълим ташкилотларига шартномага мувофиқ электрон платформа орқали ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
(3-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Айрим тоифадаги ўқувчиларни умумтаълим фанлари бўйича тўгаракларга жалб этиш
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий ёрдам номи

Тўгарак харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур

12 — 18 ёшдаги болалар учун умумтаълим фанлари бўйича тўгарак

3.

Ижтимоий ёрдам миқдори

Тўгарак харажатларининг 80 фоизи

4.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси

12 — 18 ёш

5.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Таълим ташкилоти билан тузилган шартнома

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари

Тўгаракларга мунтазам қатнашиш ҳамда тўгаракни муваффақиятли якунлагани тўғрисидаги маълумотнома ёки сертификатни олиш;

ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

12 — 18 ёшдаги ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тўгаракларда фаол иштирокини таъминлаш.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги

9 ойдан кўп бўлмаган муддатга

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли

Таълим ташкилотларига шартномага мувофиқ электрон платформа орқали ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
(4-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Айрим тоифадаги ўқувчиларни хорижий тил, ахборот технологиялари ҳамда касб-ҳунар йўналишидаги тўгаракларга жалб этиш
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий ёрдам номи

Тўгарак харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур

15 — 18 ёшдаги болалар учун хорижий тил, ахборот технологиялари ҳамда касб-ҳунар йўналишидаги тўгарак

3.

Ижтимоий ёрдам миқдори

Тўгарак харажатларининг 80 фоизи

4.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси

15 — 18 ёш

5.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Таълим ташкилоти билан тузилган шартнома

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари

Тўгаракларга мунтазам қатнашиш ҳамда тўгаракни муваффақиятли якунлагани тўғрисидаги сертификатни олиш;

ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

15 — 18 ёшдаги ўқувчиларнинг хорижий тил, ахборот технологиялари ҳамда касб-ҳунар йўналишидаги тўгаракларда фаол иштирокини таъминлаш.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги

9 ойдан кўп бўлмаган муддатга

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли

Таълим ташкилотларига шартномага мувофиқ электрон платформа орқали ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июндаги 365-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш ва уларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича электрон платформага интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Маълумотлар номи

Тақдим этиш учун масъул вазирлик ва идора номи

1.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2.

UzASBO

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Шахсга доир маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти

4.

Фойдаланувчига илгари тақдим этилган ЖШШИР (агар мавжуд бўлса) ҳақида маълумот

5.

Қўшимча таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари

Адлия вазирлиги

6.

Ўқувчи таълим олаётган умумий ўрта таълим (мактаб ва бошқа) ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (ЖШШИР орқали)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

7.

Юридик шахсларнинг муассислари тўғрисидаги маълумотлар

Солиқ қўмитаси

8.

Репетиторлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги маълумот

9.

Умумтаълим фанлари йўналишида тўгараклар ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга оид маълумотлар

Изоҳ. Заруратга кўра бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига ҳам интеграция қилиниши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2025 й., 09/25/365/0509-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)