1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаи | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон кодекси» лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Кодексни ишлаб чиқиш бўйича ишчи (эксперт) гуруҳи тузиш ва ишларни ташкил этиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил июль | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон агентлиги), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Кодекс лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш, муҳокама қилиш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. Келишилган Кодекс лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июнь | ||||
2. | Ўрмон агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | 1. Ўрмон агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил октябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон агентлиги, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
3. | Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш, аҳолини чанг-қум бўронларининг зарарли таъсирларидан асраш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида «Яшил белбоғ» барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш. | 1. «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, дарахт-буталар турларини танлаган ҳолда «Яшил белбоғ» барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экологик экспертизадан ўтказиш. 2. Лойиҳа бўйича умумий майдони 790 гектар бўлган ер участкаларида «Яшил белбоғ» ва иккита «Ботаника боғ»ларини ташкил этиш. | Жаҳон банкининг «Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш» лойиҳаси доирасида кўзда тутилган ва улардан иқтисод қилинган маблағлар | 2026 — 2028 йиллар | Ўрмон агентлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
4. | Ҳудудий ўрмон хўжаликларининг ташкилий ва бошқарув тизимини такомиллаштириш. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказида жойлашган «таянч» ўрмон хўжаликлари рўйхатини тасдиқлаш, уларга қуйидаги ваколат ва вазифаларни юклатиш: Ўрмон агентлигига тегишли ҳудуддаги ўрмон хўжаликлари ҳисоботларини умумлаштириш, хўжалик раҳбари лавозимларига номзодларни, раҳбарларнинг лавозимига мослиги тўғрисида хулосани тақдим этиш, топшириқлар ва тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш; тасдиқланган штат бирликлари доирасида ўрмон хўжаликлари фаолиятини мониторинг қилиш бўлимини ташкил этиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил август | Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
5. | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган «яшил боғ», «яшил жамоат парк», «яшил белбоғ», «яшил қоплама» ва ўрмон барпо этиш, суғориш тизимларини жорий этиш ва ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида Ўрмон агентлиги ҳузурида «Ўрмон ва яшил ҳудудларни яратиш дирекцияси»ни ташкил этиш. | 1. «Ўрмон ва яшил ҳудудларни яратиш дирекцияси» фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил октябрь | Ўрмон агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
6. | Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг илмий хулоса бериш ҳуқуқини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 1. Хориждан келтирилган дарахт-буталарнинг ниҳол ва кўчатларини республикамиз иқлим-тупроқ шароитига мослиги, маҳаллий турдаги кўчатларни экиш ва парваришлаш шароитлари ҳамда ҳолати тўғрисида илмий хулоса бериш ҳуқуқини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил октябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон агентлиги, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
7. | Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш тизимини тартибга солиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Экология соҳасига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган ҳужжатларни аниқлаш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш. 4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил сентябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси |
8. | Фарғона вилоятида Сўх давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Фарғона давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги Сўх ўрмон бўлимини алоҳида ажратиш ҳисобига ўрмон фонди ерларида Сўх давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Ўрмон агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
9. | Ўрмон агентлиги тизимидаги 18 та давлат ўрмон хўжаликларини ихтисослаштириш ва низомларини қайта кўриб чиқиш, «илм-фан — лойиҳа — амалиёт» занжирида уруғ ва кўчатчилик базаларини ташкил этиш. | 1. Кўчатчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликлари низомларини қайта кўриб чиқиш, вазифаларини аниқ белгилаш ва ўрмон хўжаликларида ижросини ташкил этиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил июль | Ўрмон агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Манзарали, ноёб турдаги ҳамда генетик жиҳатдан соғлом дарахтларнинг уруғларини жамғаришга алоҳида эътибор қаратиш, рўйхат шакллантириш. | Йил давомида | ||||
3. Ихтисослашган 18 та давлат ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | Ҳар йили февраль ойи | ||||
4. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Республика ўрмон уруғчилиги маркази билан биргаликда: | 2025 — 2030 йиллар | ||||
жамғарилган уруғларни сақлаш бўйича замонавий омборхоналар ташкил этиш, селекция ишларини олиб бориш; жамғарилган уруғларнинг унувчанлиги ва сифати бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиб бориш; доимий ўрмон уруғчилик плантацияларини ташкил этиш учун ер майдони ажратиш ва экиш; вақтинчалик ўрмон уруғчилик участкаларини ташкил этиш учун ер майдони ажратиш. | Доимий | ||||
5. Интенсив ниҳолхоналар ташкил этиш ҳамда ниҳолларни парваришлаш. | Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари | ||||
10. | Кўчатчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликларининг ташкилий-хўжалик режасини тасдиқлаш. | 1. Кўчатхона ва ниҳолхоналарда комплекс тадбирларни амалга ошириш бўйича ташкилий-хўжалик режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Бунда: дарахт ва буталарнинг ниҳолларини ўстириш (уруғ бўлими), дарахт ва буталарнинг кўчатларини ўстириш («тарбия» бўлими); уруғ ва қаламчалар олиш учун дарахт ва буталарни етиштириш (оналик плантация); илмий-амалий лабораториялар, иссиқхоналар, тажриба майдончаси; интродукция қилинган ва маҳаллий дарахт-буталарнинг ноёб турлари, шакллари ва гибрид навларини тайёрлаш ҳамда ёпиқ илдизли йирик ҳажмли кўчатларни сақлаш; ер ишлари (компост тайёрлаш, сақлаш, унумдор тупроқ тайёрлаш); ниҳол-кўчатларни вақтинчалик сақлаш (кўмиш); кўчатхонанинг хўжалик (ишлаб чиқариш, маиший бино, иншоотлар, омборхоналар ва б.) бўлимларини ташкил этишни назарда тутиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил август | Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ташкилий-хўжалик режа асосида кўчатчилик бўйича барча ташкилий ва агротехник тадбирларни амалга ошириш. | Ҳисоб-китоблар асосида | Доимий | |||
11. | Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш бўйича ҳар икки йилда «йўл харитаси» ишлаб чиқиш. | 1. Ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантиришга оид прогноз кўрсаткичларни ўрмон хўжаликлари кесимида шакллантириш. | Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Ҳар йили 20 январь | Ўрмон агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Ишлаб чиқилган «йўл харитаси»ни келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Ҳар йили 30 январь | ||||
12. | Ўрмон билан қопланиш даражасини 4,1 млн гектарга ёки 9,07 фоизга етказиш. | 1. Республика бўйича давлат захира ерларидаги мавжуд ўрмонзорлар ҳисобини аниқлаштириш. 2. Ўрмон барпо этиш ва қайта ишлаш тадбирларини давом эттириш. 3. Ўрмон билан қопланган майдонлар мониторингини юритиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил декабрь | Ўрмон агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
13. | Дарахтларни сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимларини йўлга қўйиш. | 1. Дарахтларни инновацион сув тежовчи технологиялар орқали суғориш усулларини жорий этиш мақсадида хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш. 2. Музокаралар натижасига кўра дарахтларни сув тежовчи технологиялар билан суғориш тизимларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш. 3. Автомобиль йўллари бўйларида экилган дарахт ва буталарни томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишни молиялаштириш бўйича 2026 йил инвестиция дастурига киритиш учун таклифларни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025-2026 йиллар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
14. | Ўрмонларда содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва ёнғин ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кўриш. | 1. Ўрмон фонди ерларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини тасдиқлаш. Ҳуқуқбузарликлар ва ёнғин ҳодисаларининг олдини олиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма тадбирларни олиб бориш. 1. Ўрмон фонди ер майдонларида ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш, огоҳлантирувчи баннерларни жойлаштириш манзилларини белгилаш. 2. Ўрмон хўжаликларини ёнғинга қарши курашиш воситалари билан, шу жумладан, учувчисиз учиш аппаратлари, масъул ходимларнинг ҳимояланган кийими ва экипировкаси билан таъминлаш. 3. Ўрмонларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ҳамда ёнғин ҳодисаларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб, жойларда ўқув-тактик машғулотлар олиб бориш. 4. Туркиянинг Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида Туркия ўрмон мудирлигининг ёнғинга қарши курашиш ўқув марказида ўрмон хўжаликлари ходимларини ўқитиш дастурларини амалга ошириш. | Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | 2025 — 2030 йиллар давомида | Ўрмон агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
15. | 1,5 минг тонна дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш. | 1. Пишиб етилиш муддатига боғлиқ ҳолда уруғларни жамғариш ва мониторингини юритиш ҳамда Республика ўрмон уруғчилиги маркази билан биргаликда лаборатория таҳлилидан ўтказилишини ташкил этиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2026 йил январь | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
2. Жамғарилган уруғларни вақтинчалик омборхоналарда сақлаш, ниҳолхоналарга ва ўрмон барпо қилиш тадбирлари учун экилишини ташкил этиш. | 2026 йил баҳор ва куз-қиш мавсуми | ||||
16. | Тупроқ-иқлим шароитига мос равишда жами 126 млн дона ниҳол ва кўчатларни етиштириш. | 1. Ўрмон хўжаликлари томонидан ер танлаш ва тайёрлаш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил давомида | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
2. Агротехник тадбирларни ҳамда парваришлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш. | Доимий | ||||
17. | Ўрмон фонди ҳудудларида жами 253 минг гектар майдонда ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш тадбирларини амалга ошириш. | 1. Ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш тадбирлари учун ер майдонларини танлаш ва тайёрлаш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил баҳор ва куз-қиш мавсуми | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
2. Ўрмон хўжаликлари томонидан танланган майдонларга кўчат экиш ишларини ташкил этиш ва мониторингини юритиш. Ўрмон барпо этилган майдонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилишни амалга ошириш. | Доимий | ||||
18. | Ўрмон фонди ерларида 2,7 минг гектар ҳимоя (иҳота) ўрмонзорлари барпо этиш. | Ҳимоя дарахтзорларини барпо этиш бўйича «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида кўчат экиш ишларини амалга ошириш. | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар | 2025 йил баҳор ва куз мавсуми | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари, «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти |
19. | 500 гектар тоғ ва тоғолди ҳудудлари майдонида «терраса» усулида дарахт ва бута кўчатлари экиш. | 1. Узун, Сариосиё Бойсун, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Ургут, Қўшработ, Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Поп туманларидаги тоғ ва адир қияликларида 500 гектар майдонда «терраса» усулида ўрмон барпо этиш бўйича «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | Жаҳон банкининг кредит маблағи | 2025 йил август | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари, «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида «терраса» усулида ўрмон барпо этиш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил ноябрь | ||||
20. | Республикада яшиллик даражасини 14,1 фоизга етказиш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида 200 млн дона кўчат ва қаламчалар экилиши тўғрисидаги маълумотларни «yashil makon.eco» платформасига киритиб бориш, мониторингини юритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
2. Мониторинг ва ўрганиш натижаларига асосан яшиллик даражасини аниқлаш ва 14,1 фоизга етказиш бўйича амалий чораларни жадаллаштириш. | 2025 йил декабрь | ||||
21. | Ҳудудларда 257 та яшил боғ барпо этиш чораларини кўриш. | 1. Вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан барпо этиладиган яшил боғлар тўғрисидаги таклифларни олиш, умумлаштириш. | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар | 2025 йил август | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ва яшил боғлар барпо этиш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил ноябрь | ||||
22. | «Менинг боғим» лойиҳалари доирасида яшил боғ ва яшил жамоат паркларини барпо этиш. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари буюртмачилигида «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга ошириш. Бунда: | Ушбу тадбирлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
1. «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида майдонларни жойида кўриб чиқиш, талаб этиладиган кўчатларни экиш ишларини ташкил этиш ва «менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишни тўлиқ якунлаш. | 2025 йил ноябрь | ||||
2. Ўрмон хўжаликлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги якуний ҳужжатларни Агентликка тақдим этиш. | 2025 йил декабрь | ||||
23. | Туман (шаҳар)ларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилаётган кўчатларни парваришлаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Туман (шаҳар)лар кесимида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кейинги 3 йил давомида дарахт ва буталар экиладиган ҳудудлар манзили, уларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган кўчатлар тури ва сони, суғориш воситаларига бўлган талаб, парваришлаш учун масъул ташкилотлар тўғрисида маълумотларни ўз ичига олувчи «ҳудудда яшилликни ошириш режаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ҳудудларда барча тоифадаги яшил майдонларда ушбу тизимни жорий этиш. | Ушбу тадбирлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида | 2025 — 2030 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
24. | «Сояли сайр кўчалари» дастурида йўлаклар бўйида ўрмон хўжаликлари томонидан кўчатларни экиш ва парваришлаш. | 1. «Сояли сайр кўчалари» дастурларини ишлаб чиқиш. 2. «Сояли сайр кўчалари» дастури асосида кўчат экиш ишларини амалга ошириш. | Ушбу тадбирлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида | 2025 — 2030 йиллар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
25. | Оролбўйи ҳудудларида 250 минг гектар, шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 115 минг гектар «яшил қоплама»лар барпо этиш. | 1. «Яшил қоплама»лар барпо этишни «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида молиялаштириш. 2. «Яшил қоплама»лар барпо этиш ишларини амалга ошириш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил декабрь | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари |
26. | Ўрмон хўжаликларида асал етиштиришни кўпайтириш. | 1. Ўрмон хўжаликларида хусусий сектор субъектлари билан биргаликда асалари оилалари сонини 240 мингтага етказиш. 2. Ўрмон хўжаликлари томонидан 16 тонна асал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил ноябрь | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
27. | Лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон тендер («e-tender» платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали: Нукус, Қоракўл, Муборак туманлари ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида галофитлардан ташкил топган боғларни ташкил этиш учун лойиҳалаш ва инфратузилма объектларини қуриш; интродукция қилинган, уруғидан ва қаламчасидан қийин кўпаядиган манзарали ва мевали дарахт ва бута ўсимликлари турларини кўпайтириш мақсадида «in-vitro» лабораториясини ташкил этиш ва қуриш; 2025 йилда санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш дастури бўйича қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва тупроқ қатлами билан ёпиш, шунингдек, қайта юклаш станцияси учун зарур бўлган бино иншоотларни қуриш ҳамда тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминлаш; хорижий ва маҳаллий сайёҳларга туризм объектларига киришда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда ташланаётган турли хилдаги чиқиндиларни тозалашни назорат қилиш ва атроф табиий муҳит давлат мониторингини ошириш учун Хива шаҳри «Дўстлик» маҳалласи Гулзор кўчаси 32 уйда жойлашган бинони Ситуацион марказ биносига айлантириш ишларини амалга ошириш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари рўйхатини шакллантириш. 3. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | Ушбу тадбирлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида | 2025 йил декабрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон агентлиги |
28. | Ўрмон агентлиги тизимидаги ҳар бир давлат ўрмон хўжалигининг электрон кадастр паспортини расмийлаштириш. | 1. Ҳар бир давлат ўрмон хўжалигини ер ва бино-иншоотларга кадастр паспорти расмийлаштирилганлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижасига асосан ер ва бино-иншоотга кадастр паспорти мавжуд бўлмаган давлат ўрмон хўжаликларининг кадастр паспортини расмийлаштириш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил давомида | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари, Кадастр агентлиги «Ўзбеккосмос» агентлиги |
29. | Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг 2986 гектар майдонда плантацияларини барпо этиш ва хомашё тайёрлаш ҳажмини 3342 тоннага етказиш. | 1. Ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликларни етиштириш мумкин бўлган ерларни танлаш. 2. Зарур бўлган уруғлик материалларини жамғариш. 3. Танланган ер майдонларини экишга тайёрлаш ва экиш ишларини амалга ошириш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил ноябрь | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
30. | Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида доривор ўсимликлар хомашёлари ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш. | 1. Мавжуд биноларни жорий таъмирлаш. 2. Лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш. 3. Ходимларни малака ошириш курсларида ўқитиш. 4. Лабораторияни аккредитациядан ўтказиш ишларини якунлаш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025-2026 йиллар | Ўрмон агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари |
31. | Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳудудида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаларининг чегара ҳудудларида дарахт ва буталар экиш. | 1. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳудудида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаларининг чегаралари туташган нуқтага олиб борувчи автомобиль йўлининг бўйларида кўчатлар экиладиган ҳудудларни аниқлаш. 2. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сувсизликка чидамли дарахт ва буталар турларини танлаш ҳамда экиш чораларини кўриш. | Маҳаллий бюджет маблағлари | 2025-2026 йиллар | Ўрмон агентлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги |
32. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг сўровига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ҳамда халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш учун зарур бўлган маблағларни Давлат бюджетининг прогноз параметрларида назарда тутиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар. | Давлат бюджети маблағлари | 2025 йил ноябрдан бошлаб, доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
33. | Ўрмон барпо этишнинг янги технологик хариталарини ишлаб чиқиш. | 1. Ўрмон барпо этиш бўйича технологик хариталар ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. 2. Аниқланган маблағлар ҳисобидан технологик харита ишлаб чиқиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда пудрат ташкилотларини аниқлаш. | Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | 2025 йил ноябрь | Ўрмон агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
34. | Мавжуд яйловларнинг ҳолатини ўрганиш, уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида «GIS» дастурлари асосида яйлов майдонлари хариталарини ишлаб чиқиш. | 1. Республикадаги деградацияга учраган яйлов ер майдонларини хатловдан ўтказиш орқали «GIS» электрон харитасини яратиш. | Ҳар йили ажратиладиган | 2025 йил сентябрь | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги |
2. Яйлов ер майдонларини таҳлил қилиш орқали самарадорлик ва сув билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқиш, деградацияга учраган яйлов ер майдонларини қайта тиклаш чораларини кўриш. | Давлат бюджети маблағлари | ||||
3. Жаҳон банкининг «Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш» лойиҳаси маблағлари ҳисобидан Ўрмон агентлиги тасарруфидаги барча ўрмон фонди ерларини космик мониторинг ва дала хатлови ёрдамида тўлиқ қамраб олган рақамли карталарини яратиш. | Жаҳон банки маблағлари | ||||
35. | Деградацияга учраган, қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан, яйлов ва шўрланган ерларда тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш. | 1. Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан, яйлов ва шўрланган ерларни аниқлаш. 2. Тажриба-синов лойиҳаси сифатида 5 минг гектар майдонда сувга ва шўрланишга чидамли бўлган дарахт-буталар ва чўл яйлов уруғларини мотодельтапланлар ёрдамида экиш (айлант, қайрағоч, саксовул, жийда ва б.) ҳамда кўчатларни механизациялашган тарзда экишни ташкил этиш. | Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | 2025-2026 йиллар | Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари, Ўрмон агентлиги |
36. | Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш. | 1. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти мақсадли илмий даражали кадрлар тайёрлаши учун 2025 — 2030 йиллар давомида магистратура ва докторантура учун камида 40 та квота ажратиш. 2. Илмий даражага эга бўлган ходимларни тайёрлаш учун 2025 йилда 4 нафар ва 2026 — 2030 йилларда 7 нафардан ходимларнинг докторлик диссертация ҳимояларини ташкил этиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 — 2030 йиллар давомида | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
37. | Уруғлар генетик банкини (генбанк) ташкил қилиш. | 1. Ўзининг генетик хусусиятларини ўзгартирмаган дарахт-буталар, турли хилдаги ноёб ўсимликларнинг уруғлари базаларини аниқлаш, генбанк ташкил қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича молиявий, ташкилий ва амалий чораларни кўриш. 3. Ўсимликларнинг уруғлари ва генетик материалларини йиғиш ва консервация қилиш учун уруғлар генетик банкини (генбанк) ташкил қилиш. | Экология жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар | 2025-2026 йиллар давомида | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
38. | Илмий даражага эга бўлган кадрлар тайёрлашни ривожлантириш ҳамда ихтисослашган илмий кенгашни ташкил этиш. | 1. «Доривор ўсимликлар етиштириш технологияси, интродукцияси ва агрофармакологияси» ихтисослиги бўйича илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш таркибини ва зарур ҳужжатлар портфелини шакллантириш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил сентябрь | Ўрмон агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этишга оид ҳужжатлар тўпламини Олий аттестация комиссиясига тақдим этиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
39. | Ўрмон хўжалиги соҳасини ёш ва замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан таъминлаш. | 1. Ўрмон агентлиги марказий аппарати ходимлари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий, иқтисодий ва касбий билимларини баҳолаш бўйича аттестация ўтказиш. | Маблағ талаб этилмайди | Тасдиқланган график асосида | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон агентлиги |
2. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича вакант лавозимларни ёш ва замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан тўлдириш. | Заруратдан келиб чиқиб | ||||
3. Ўрмон хўжалиги тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда танқидий кўриб чиқилган ва белгиланган тартибда янги таҳрирда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларни тасдиқлаш. | Ҳар йили тасдиқланган график асосида | ||||
40. | Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда доривор ўсимликлар агротехнологиясини ишлаб чиқиш. | 1. Доривор ўсимликлар турлари ўсадиган ҳудудларни танлаш. 2. Доривор ўсимликларни парваришлаш жараёнида ўтказиладиган агротехнологик жараёнларни белгилаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йилдан бошлаб, доимий | Ўрмон агентлиги |
41. | Stat.urmon.uz тизимини такомиллаштириш орқали Агентлик марказий аппарати ва ҳудудлардаги ўрмон хўжаликларини бирлаштириш. | 1. Ижрочи ташкилот билан шартнома тузиш. | Ажратиладиган маблағлар доирасида | 2025 йил сентябрь | Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти |
2. Тизимни қайта ишга тушириш. | 2025 йил ноябрь | ||||
42. | Кўчатхоналарда экилган дарахт-буталар тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи каталогни яратиш. | 1. Ўрмончилик ва кўчатчилик йўналишлари бўйича ижодий ёндашган ҳолда фотосуратлар ҳамда таҳлилий маълумотларни йиғиш. 2. Каталог ишлаб чиқиш ва чоп этиш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил декабрь | Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
43. | Янги барпо этиладиган яшил майдонлар, ўрмон барпо этиладиган ҳудудларни акс эттирадиган интерактив картани ишлаб чиқиш. | 1. Янги барпо этиладиган яшил майдонлар (яшил боғлар, яшил белбоғ, менинг боғим), ўрмон барпо этиладиган ҳудудларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш. | Ҳисоб-китоблар асосида | 2025 йил сентябрь | Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти |
2. Рўйхат асосида янгидан барпо этиладиган ҳудудларини акс эттирадиган интерактив карталарни ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | ||||
44. | «Келажакка нафас» шиори остида кўчат экиш тадбирларини ташкил этиш. | 1. Кўчат экиш тадбирларида ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатлари турларини экиш. 2. «Келажакка нафас» шиори остида ташкил этиладиган тадбирнинг республика, вилоят, туман ва шаҳарлар миқёсида ўтказиш. | Ҳар йили ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Ҳар йилги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида | Ўрмон агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
45. | Ўрмончилик, кўчатчилик ҳамда ўрмон муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Ўрмон хўжалиги мутахассисларининг АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикасида малака ошириши бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. 2. Ўрмон хўжалиги соҳаси ривожланган давлатларда ўтказиладиган халқаро ўқув курси ва семинарларда белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги мутахассислари иштирокини таъминлаш. | Донор ташкилотлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Доимий | Ўрмон агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
46. | Халқаро ўрмонлар кунига бағишланган форум ташкил этиш. | 1. Халқаро форум ўтказиладиган шаҳар ва жойни аниқлаш, бошқа ташкилий чораларни кўриш. | Грант, донор ташкилотлар маблағлари, Экология жамғармаси маблағлари | 2026 йил февраль | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш, инновацияларни жорий этиш йўналишлари бўйича муҳокамалар, йиғилишларни ўтказиш. 3. Форум якуни бўйича баённи расмийлаштириш ва тасдиқлаш. | 2026 йил апрель |
3-ИЛОВА
« | ||||
2. | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги | 120 | 63 | 57 |
шу жумладан директор ўринбосарлари сони | 2 | 2 | ||
»; | ||||
« | |||
11.2 | Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги | Ўрмон агентлиги | Агентство по лесу |
». |
« | ||||
31. | Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонига 2-илованинг 2-позициясини атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун иншоотлар ўрнатиш, ускуналар, жиҳозлардан, шунингдек, атмосферага чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик масалалари бўйича тезкор назорат тадбирини ўтказишга оид ўнинчи хатбоши билан тўлдириш назарда тутилади. | 2025 йил апрель | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахобов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
»; |
« | ||
25. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Монреаль протоколи кўп томонлама жамғармасининг траст жамғармаси |
Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг траст жамғармаси | ||
Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция | ||
Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси траст жамғармаси | ||
Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи траст жамғармаси | ||
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси траст жамғармаси | ||
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи | ||
Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги Конвенциянинг траст жамғармаси | ||
Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг траст жамғармаси | ||
Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенциясининг траст жамғармаси | ||
Африка, Европа ва Осиёдаги кўчиб юрувчи сув-ботқоқ қушларини муҳофаза қилиш бўйича битим | ||
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳит дастурининг Атроф-муҳит жамғармаси | ||
Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг Биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи траст жамғармаси | ||
». |
« | ||
6. | «Экология соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси» ДМ | «Экология соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси» ДМнинг асосий вазифаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги экология, туризм, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳасида инвестиция лойиҳаларини, жумладан тўғридан-тўғри инвестиция, грант, техник кўмак ва кредит лойиҳалари ва дастурларни бошқариш, мувофиқлаштириш, самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда уларнинг соҳани ривожлантириш стратегияси билан уйғунлигини таъминлашдан иборат. 2025 йилнинг 1 январдан бошлаб «Экология соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси» ДМ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади: Экология жамғармаси маблағлари; грант маблағлари; жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. |
»; |
Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгаши | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туризм қўмитаси | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги* | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» MЧЖ** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари | Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (давлат ўрмон хўжаликлари — 12) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази» давлат муассасаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
давлат ўрмон хўжаликлари — 67, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича давлат ўрмон хўжаликлари — 12 | «Оролбўйи халқаро инновация маркази» давлат муассасаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Миллий PR-маркази» давлат унитар корхонаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси | «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази» давлат муассасаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси» давлат муассасаси** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Ипак йўли» офиси УК | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси» давлат муассасаси** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» давлат муассасаси (миллий табиат боғлари — 12, давлат қўриқхоналари — 7, буюртма қўриқхоналари — 2; мажмуа буюртма қўриқхона — 1; биосфера резервати — 1; питомник — 1) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Яшил ҳудуд» ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти» давлат муассасаси** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Гидрометеорология хизмати агентлиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Эко-Медиа маркази» давлат муассасаси** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари* | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий марказлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари | «Тошкент ҳайвонот боғи» МЧЖ, «Фарғона ҳайвонот боғи» MЧЖ, «Термиз ҳайвонот боғи» MЧЖ | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Иқлим ўзгариши миллий маркази»давлат муассасаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти** | Ўзбекистон давлат табиат музейи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон соҳаларидаги ННТлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Тоза ҳудуд», «Mахсустранс», «Mароқанд обод» ДМ** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||