Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.05.2009
 LexUZ шарҳи
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 30 сентябрда 45-сон билан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БҲМС) «Лизинг ҳисоби» (1998 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 503-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142 модда), «Лизинг тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 108 модда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 63-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.