Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124-7]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
231-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 11 февралдаги 231-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11 ва 13-бандларнинг саккизинчи хатбошилари, 2-бобнинг 8-параграфи номи, 160-банднинг бешинчи хатбошиси ва 164-банддаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 30-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 32-банднинг тўртинчи хатбошиси, 56 ва 70-бандлардаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 54-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. 105-банддаги «Таълим муассасаларида» ва «таълим муассасаларидаги» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат таълим ташкилотларида» ва «давлат таълим ташкилотларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 106-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим муассасалари» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 114-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 1-иловада:
048 ва 308-қаторлар чиқариб ташлансин;
060-қаторнинг номидан «048+» рақамлари чиқариб ташлансин;
330-қаторнинг номидан «308+» рақамлари чиқариб ташлансин;
412-қаторнинг номидаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 2-иловада:
018-қаторнинг номидаги «Умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
033-қаторнинг номидаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 4-иловадан «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан дебитор қарзлари» қатори чиқариб ташлансин.
11. 7-илованинг номидаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 8-иловада:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари (4-002-0-0)» қатори чиқариб ташлансин;
«Умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«4002-0-0» устун чиқариб ташлансин.
13. 13-иловада:
а) 105, 346, 436, 454-қаторлар чиқариб ташлансин;
б) 110-қаторнинг номидан «105+» рақамлари чиқариб ташлансин;
д) 350-қаторнинг номидан «346+» рақамлари чиқариб ташлансин;
е) 431-қаторнинг номидан «436+» рақамлари чиқариб ташлансин;
ф) 460-қаторнинг номидан «454+» рақамлари чиқариб ташлансин;
г) 472 ва 512-қаторларнинг номидаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ҳ) «Бюджет ташкилотларининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ижтимоий нафақаларни тўлаш учун ўтказиб берган пул маблағлари бўйича молиявий натижалари» қатори чиқариб ташлансин;
и) 610, 611 ва 620-қаторлар чиқариб ташлансин;
ж) 650-қаторнинг номидан «620+» рақамлари чиқариб ташлансин;
к) 1-иловада:
030, 080, 144 ва 324-қаторлар чиқариб ташлансин;
040-қаторнинг номидан «030+» рақамлари чиқариб ташлансин;
100-қаторнинг номидан «080+» рақамлари чиқариб ташлансин;
330-қаторнинг номидан «324+» рақамлари чиқариб ташлансин;
122 ва 342-қаторларнинг номидаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/3124-7/0247-сон)