Статистика кузатувларини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Расмий статистикани тайёрловчилар томонидан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига статистика кузатувчиларини аутсорсинг шартлари асосида жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
статистика кузатувларини аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш;
аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби;
аутсорсинг хизматини кўрсатувчи статистика кузатувчисини танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
статистика кузатувчиси ва буюртмачининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси расмий статистикани бошқа тайёрловчилар билан биргаликда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
статистика нашрларининг кенг доирадаги фойдаланувчиларга етказилишини таъминлаш мақсадида расмий статистикани тарқатиш жараёнларига аутсорсинг механизмларини жорий этган ҳолда, нашрлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари жалб этилишини йўлга қўйсин;
2025 йил 1 апрелга қадар норасмий сектор, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти бўйича танланма кузатувларни синов тариқасида аутсорсинг механизмлари асосида ташкил этиш натижалари бўйича Статистика кенгашига таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти соҳа иштирокчиларига кенг тушунтирилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 февраль,
116-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 февралдаги 116-сон қарорига ИЛОВА
Расмий статистикани тайёрловчилар томонидан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига статистика кузатувчиларини аутсорсинг шартлари асосида жалб этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом расмий статистикани тайёрловчилар томонидан расмий статистика соҳасида статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини (кейинги ўринларда — статистика кузатувчилари) аутсорсинг асосида жалб этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аутсорсинг — расмий статистика соҳасидаги айрим статистика кузатувларини амалга ошириш фаолиятини шартнома асосида статистика кузатувчисигаўтказиш;
буюртмачи — расмий статистикани тайёрловчилар;
кузатув услубиёти— статистика кузатувини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган усуллар, қоидалар ва принциплар тизими;
расмий статистикани тайёрловчилар — миллий статистика тизимининг бир қисми бўлган, статистика маълумотларини расмий статистика соҳасидаги статистика дастурларига мувофиқ тайёрлайдиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари;
статистика кузатувлари — расмий статистикани тайёрловчилар томонидан статистика услубиётларидан фойдаланган ҳолда, статистика мақсадларида амалга ошириладиган ҳамда респондентларнинг индивидуал ва бошқа маълумотларини бирламчи тўплаш жараёнлари статистика кузатувлари, статистика ҳисоботи ва танланма статистика кузатуви бўлиши мумкин;
статистика кузатувчиси — расмий статистикани тайёрловчиларга шартнома асосида аутсорсинг хизматини кўрсатувчи консалтинг компанияси, олий таълим муассасасиёки илмий-тадқиқот институти;
талабгор — ушбу Низомга мувофиқ расмий статистикани тайёрловчиларга аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган статистика кузатувчиси.
2-боб. Статистика кузатувларини аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш
3. Буюртмачи томонидан статистика кузатувчиси ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ танланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Расмий статистикани тайёрловчилар Статистика дастури доирасида амалга ошириладиган статистика кузатувларининг, шунингдек, Статистика дастурига киритилмаган статистика кузатувларининг (рўйхатга олиш, бир марталик ҳисобга олиш, танланма сўровлар) тўлиқ ёки бир қисмини аутсорсинг шартлари асосида амалга оширишлари мумкин (статистика ҳисоботлари ва статистика ҳисоботларини тақдим этишнинг онлайн тизимидан (еStat) фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган танланма статистика кузатувлари бундан мустасно).
5. Статистика кузатувларини амалга ошириш учун статистика кузатувчиларини аутсорсинг шартлари асосида жалб этиш ишлари расмий статистикани тайёрловчилар томонидан ўз ваколатлари доирасида мустақил равишда аниқланади ва ташкил этилади.
6. Аутсорсинг асосида ташкил этиладиган статистика кузатувлари республика бўйича ялпи ёки маълум бир ҳудуд, тармоқ, соҳа ва йўналишлар бўйича танланма усулда амалга оширилиши мумкин.
Аутсорсинг асосида ташкил этиладиган статистика кузатувлари кўлами расмий статистикани тайёрловчилар томонидан ўз ваколатлари доирасида мустақил равишда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
7. Аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириладиган статистика кузатувлари расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тасдиқланадиган статистика кузатувлари шакллари асосида амалга оширилади (зарур ҳолларда, статистика кузатувчиси кузатув шакли бланкаси билан ўзаро келишилган шартнома асосида таъминланади).
8. Аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириладиган статистика кузатувларида респондентлар ва уй хўжаликлари ихтиёрий асосда иштирок этади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
9. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдорлари буюртмачи томонидан тегишли статистика кузатувини амалга ошириш учун сарфланадиган барча харажатлар (иш ҳақи, иш ҳақига ажратма, моддий ва бошқа харажатлар) суммасидан келиб чиқиб, шартнома асосида белгиланади.
Бунда иқтисодий самарадорликни ошириш мақсадида статистика кузатувчиси томонидан статистика кузатувини амалга ошириш учун тўланадиган ҳақ миқдори ушбу статистика кузатувини амалга ошириш учун буюртмачи томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сарфланадиган барча харажатлардан ошиб кетмаслиги керак.
4-боб. Статистика кузатувчисини танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
10. Аутсорсинг хизматини кўрсатувчи статистика кузатувчисини танлаш, аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш ва шартнома тузиш жараёнлари давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
11. Статистика кузатувларини аутсорсинг шартлари асосида амалга оширишни режалаштираётган талабгорларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалиги;
шартномани бажариш учун зарур техник, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
солиқ қарзи мавжуд эмаслиги;
ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Талабгорнинг таклифи талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарорни ушбу қарор қабул қилинган кунда талабгорнинг шахсий кабинетига юборади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
12. Агар таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва харид ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлса, у харид комиссияси томонидан расмийлаштирилган деб топилади.
13. Дастлабки электрон баённома расмийлаштирилган кунда давлат харидларининг электрон тизимида муҳокама қилиш учун икки иш кунига жойлаштирилади.
Икки иш куни ичида талабгорлар томонидан натижалар бўйича эътирозлар тушмаган бўлса, бу тўғрисида харид комиссиясининг тегишли мажлисининг электрон баённомаси расмийлаштирилади ва давлат буюртмачиси билан ғолиб деб топилган талабгор ўртасида шартнома тузилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
14. Буюртмачи томонидан харид комиссиясига тақдим этилган эътирозлар юзасидан муҳокама натижалари тўғрисидаги ахборот асосида харид комиссияси тегишли мажлисининг электрон баённомаси расмийлаштирилади ва баённома имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилади.
15. Статистика кузатувчисини танлаш натижалари асосида ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб буюртмачи ва талабгор ўртасида ўн иш кундан кечиктирмасдан шартнома тузилади.
Бунда шартнома статистика кузатувини амалга ошириш даврийлигидан келиб чиққан ҳолда ва ушбу кузатувни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида тузилади.
16. Статистика кузатувчисини танлаш натижаларига кўра шартнома электрон шаклда тузилади ҳамда Шартномаларнинг ягона реестрига киритилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
17. Статистика кузатувчисини танлаш натижаларига кўра тузилган шартномага мувофиқ статистика кузатувини амалга ошириш учун ажратилган маблағнинг 15 фоизи олдиндан ўтказиб берилади, қолган 85 фоизи ҳақиқатда кузатувни амалга ошириш натижаси буюртмачига тақдим қилингандан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ўтказилади.
5-боб. Статистика кузатувчисини ҳамда буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
статистика кузатувини амалга ошириш бўйича буюртмачи томонидан белгиланган тартиб, яъни кузатувларни амалга ошириш услубиёти, мақсади, вазифалари ва қоидалари билан танишиш;
буюртмачидан статистика кузатуви амалга ошириладиган ҳудуд, кузатувга жалб этиладиган респондентлар сони ва рўйхати ҳамда кузатувни якунлаш муддати тўғрисидаги маълумотларни олиш;
кўрсатилган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;
хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;
Статистика кузатувчиси қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
статистика кузатувини амалга ошириш услубиёти, мақсади, вазифалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш (статистика кузатувларини амалга ошириш усуллари буюртмачи томонидан республика бўйича ялпи ёки маълум бир ҳудуд, тармоқ, соҳа ва йўналишлар бўйича танланма усулда ўтказилиши белгиланиши мумкин);
штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар бўлиши (энг камида 1 та иқтисодий, статистика ёки социология мутахассислигига эга олий маълумотли ҳамда камида 3 йил иш стажига эга ходим бўлиши);
статистика кузатувчиси ходимларини статистика кузатувини амалга ошириш тартиби ва тамойиллари, мақсади, вазифалари, аҳамияти, ташкилий ҳамда услубий асослари бўйича билимга эга бўлиши учун ҳар икки йилда Миллий статистика қўмитасининг ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириш;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
статистика кузатувини ташкил этиш ва амалга оширишда, буюртмачи томонидан статистика кузатуви амалга оширилиши белгиланган ҳудуд, кузатувга жалб этиладиган респондентлар сони тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда кузатувни якунлаш муддатига қатъий риоя қилиш;
статистика кузатувини амалга оширишда меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий амал қилиш;
статистика кузатувини белгиланган тартибда ва муддатларда сифатли ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, кузатув натижалари бўйича маълумотларни буюртмачига белгиланган муддатда тақдим қилиш;
тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган, сифатсиз ёки белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, буюртмачи томонидан қайтарилган маълумотларни зудлик билан бартараф этиш ва тузатиш киритилган маълумотларни буюртмачига қайта тақдим этиш (муддат буюртмачи билан келишган ҳолда);
статистика кузатувини амалга ошириш даврида ёки кузатув тугагандан кейин ҳам белгиланган тартибда ахборот махфийлигига (бирламчи маълумотларнинг, шунингдек, шахсга доир маълумотларнинг ошкор этилмаслигига) қатъий риоя этиш;
шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши лозим.
Статистика кузатувчига қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
20. Аутсорсингга топширилган статистика кузатувларининг статистика кузатувчиси томонидан бошқа статистика кузатувчисига берилиши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
21. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
статистика кузатувлари аутсорсинг шартлари асосида ташкил этилишини мустақил белгилаш;
статистика кузатувчилари танловини ўтказиш ва мақбул номзодларни танлаб олиш;
статистика кузатувчилари томонидан статистика кузатувларини амалга оширишда аутсорсинг шартларига қатъий риоя этилиши ҳолатини ўрганиб бориш;
статистика кузатувини амалга ошираётган статистика кузатувчисидан кузатувнинг сифати ва самарадорлигини юқори даражада бўлишини талаб қилиш;
статистика кузатувчисининг фаолиятига аралашмаган ҳолда, статистика кузатувчиси томонидан амалга оширилаётган статистика кузатуви сифатининг кузатув ўтказиш услубиётига мувофиқлигини мониторинг қилиш ва танланма асосида мустақил ўрганиш (текшириш);
статистика кузатувчисидан статистика кузатувини белгиланган тартибда ва муддатларда ташкил этиш ҳамда амалга оширишни, кузатув натижалари бўйича маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этишини талаб қилиш;
статистика кузатувчилари томонидан бажарилган ишларни қабул қилиш;
тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган, сифатсиз ёки белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун маълумотларни статистика кузатувчисига қайтариш ва ундан камчиликларни бартараф этишни талаб этиш;
статистика кузатувчиси томонидан статистика кузатувини амалга ошириш даврида ёки кузатув тугагандан кейин ҳам белгиланган тартибда ахборот махфийлигига риоя этишини ва уларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслигини кафолатлашни талаб қилиш.
аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган статистика кузатувларини амалга ошириш услубиётини ишлаб чиқиш, кузатувлар ҳажмини ва кузатиш муддатини белгилаш;
статистика кузатувчисини статистика кузатувини амалга ошириш тартиблари, мақсади, вазифалари, аҳамияти, ташкилий ва услубий асослари билан таништириш бўйича ўқитиш;
статистика кузатувчисини электрон қурилма (планшет) орқали амалга ошириладиган статистика кузатуви шакли бўйича дастурий маҳсулот билан таъминлаш;
статистика кузатувчисини статистика кузатуви амалга ошириладиган ҳудуд, кузатувга жалб этиладиган респондентлар сони ва рўйхати ҳамда кузатувни якунлаш муддати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда кузатувни амалга ошириш услубиёти билан таъминлаш;
кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.
Буюртмачи томонидан статистика кузатувларига жалб этиладиган респондентлар рўйхатини тузишда зарур ҳолларда (кузатувда иштирок этишдан бош тортиш, манзилда бўлмаслик ва бошқалар) уларни алмаштириш имконини берувчи қўшимча захира рўйхат ҳам шакллантирилиши кўзда тутилиши лозим.
23. Аутсорсинг хизматларини ташкил этишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича буюртмачи ва статистика кузатувчиси масъул ҳисобланади.
6-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш
24. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторинг буюртмачи томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.
25. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан амалга оширилади.
26. Комиссия таркиби буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Комиссия таркибига статистика соҳасида етарли тажрибага эга бўлган камида уч нафар мутахассис киритилиши лозим.
27. Комиссия:
аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг юритади, жумладан, статистика кузатуви амалга оширилган респондентлар ўртасида танлов асосида сўровномалар ўтказади;
мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва статистика кузатувчисига тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;
статистика кузатувчисининг фаолиятига аралашмаган ҳолда, статистика кузатувчиси томонидан амалга оширилаётган статистика кузатуви сифатининг кузатув ўтказиш услубиётига мувофиқлигини мониторинг қилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
28. Буюртмачи кузатув натижалари бўйича статистика кузатувчиси томонидан тақдим этилган маълумотлардан расмий статистика маълумотларини шакллантириш мақсадида фойдаланади.
29. Аутсорсинг ўтказиш давомида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Расмий статистикани тайёрловчилар томонидан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига статистика кузатувчиларини аутсорсинг шартлари асосида жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Буюртмачи
1. Тоқ сонли ва камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.
2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.
3. Статистика кузатувчисини танлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Буюртмачи
Харид ҳужжатлари, шартнома ва статистика кузатувчисини танлаш ҳақидаги эълоннинг матнини ишлаб чиқиб, Харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда тақдим этади.
Статистика кузатувчисини танлаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг уч иш куни давомида
3-босқич
Харид комиссияси
Харид ҳужжатлари, шартнома ва статистика кузатувчисини танлаш ҳақидаги эълоннинг матнини кўриб чиқади ва келишилган ҳужжатларни буюртмачига юборади.
Уч иш куни давомида
4-босқич
Буюртмачи
1. Харид комиссияси билан келишилган харид ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
2. Харид ҳужжатлари, шунингдек, статистика кузатувчисини танлаш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.
1. Бир иш куни ичида
2. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида беш иш кунидан олдин
5-босқич
Талабгор
Электрон таклифни ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.
Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай
6-босқич
Давлат харидларининг электрон тизими
1. Таклиф этилаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини, бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.
2. Таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда талабгорнинг таклифини рад этади.
3. Таклиф талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарорни талабгорнинг шахсий кабинетига юборади.
Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар
Қарор қабул қилинган кунда
7-босқич
Давлат харидларининг электрон тизими
1. Танлаш тўғрисидаги таклифнинг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди.
2. Таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижалари бўйича дастлабки электрон баённомани шакллантиради.
Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
Автоматик тарзда
8-босқич
Харид комиссияси аъзолари
Дастлабки электрон баённомани электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда имзолайди.
Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
9-босқич
Давлат харидларининг электрон тизими
1. Дастлабки электрон баённомани муҳокама учун жойлаштиради.
2. Электрон баённома муҳокамасини ўтказади.
Автоматик тарзда
Икки иш куни ичида
10-босқич
Харид комиссияси
Талабгорлардан танлов ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар тушмаган бўлса, бу ҳақда тегишли электрон баённома расмийлаштиради.
Икки иш куни ичида
11-босқич
Буюртмачи
Ғолиб деб топилган талабгор билан электрон шаклда шартнома тузади.
Ўн иш куни ичида
12-босқич
Давлат харидларининг электрон тизими
Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.
Автоматик тарзда
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/116/0206-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)