1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 ноябрдаги ПФ-200-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади;
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги ариза ва унга илова қилинадиган маълумотларни давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилиш, мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда мазкур ариза бўйича жамоатчилик вакиллари томонидан фикр-мулоҳаза қолдириш имконияти яратилади;
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (қаноатлантириш ва рад этиш асослари) давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилинади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ ва заруратга кўра Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан хулосалар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига тақдим этилади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Бунда Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш юзасидан якуний хулоса Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ариза берувчига тақдим этилади.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризаларни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиш;
юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар:
ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконияти яратилишини;
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолияти доирасида давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддаси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда:
Ягона етказиб берувчилар реестрини қайта кўриб чиқсин;
ягона етказиб берувчилар билан шартнома жараёнлари махсус ахборот портали орқали электрон шаклда тузилишини йўлга қўйсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 197 — 205-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 февраль,
102-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сон қарорига ИЛОВА
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда – давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
давлат харидлари махсус ахборот портали (кейинги ўринларда — Портал) — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечириш, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайт (махсус электрон платформа).
талабгор — Ягона етказиб берувчилар реестрига ягона етказиб берувчи сифатида кириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган шахс, шу жумладан, давлат буюртмачилари;
Ягона етказиб берувчилар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ваколатли орган томонидан Порталда юритиладиган ахборот ресурси.
3. Реестрга киритиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
4. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП ҳамда ваколатли орган ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви идоралараро электрон тизимлар орқали бир иш соати мобайнида амалга оширилади.
5. Давлат харидларида Реестрга киритиш бўйича давлат хизматлари ушбу Маъмурий регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
6. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
7. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — талабгор мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда тўлдиради.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.
Давлат хизматлари маркази томонидан талабгордан ушбу банд ва ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Ариза тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, бармоқ изи ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматида бўлиши керак.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ариза Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган шахснинг номидан тақдим этилганда, аризага ишончнома ёки унинг номидан ҳаракат қилиш ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Аризада кўрсатилган маълумотлар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган шахс номидан ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс жавобгар ҳисобланади.
11. Аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар ваколатли орган ҳамда ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идоралар томонидан Электрон ҳукумат тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали мустақил олиниши мумкин.
12. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
13. Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш бўйича ваколатли органга ҳамда ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга ҳамда ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларга юборилади.
14. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб ўн беш иш кун ичида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.
Маъмурий регламентнинг 18-бандида белгиланган ҳолларда аризани бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши мумкин, бу ҳақида талабгорга Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилинади.
15. Талабгорнинг Реестрга киритиш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида Порталга мажбурий жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.
Қонунчилик ҳужжатларида ягона етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлар томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинадиган маълумотлар, шунингдек, тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар бундан мустасно. Фойдаланиладиган ахборотнинг очиқланиши ариза берувчи ва (ёки) бундай ахборотни берган ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
Тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар талабгор томонидан ваколатли органга бевосита тақдим этилади.
Талабгор аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар Порталга жойлаштирилган кундан бошлаб жамоатчилик вакиллари уч иш куни давомида ариза ва унда кўрсатилган маълумотлар бўйича ўз фикр ва эътирозларини қолдириши мумкин.
Ваколатли орган жамоатчилик вакиллари томонидан қолдирилган фикр ва эътирозларни асосли деб топган ҳолларда, талабгор аризасини кўриб чиқиш давомида инобатга олиши мумкин.
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган муддат якунланганидан сўнг жамоатчилик вакиллари томонидан қолдирилган фикр ва эътирозлар инобатга олинмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
16. Талабгор томонидан ушбу Маъмурий регламентда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорга камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали беш иш кунидан кам бўлмаган муддат (имконият) беради.
Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича аризани кўриб чиқиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Агар ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган аризани қабул қилишни рад этади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
17. Талабгор аризаси ушбу Маъмурий регламент талабларида назарда тутилган маълумотлар билан тўлиқ тақдим этилганда, ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан ЯИДХП орқали кўриб чиқилади.
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушган ариза бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК беш иш куни давомида ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, талабгорни ягона етказиб берувчи сифатида Реестрга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса тақдим этади.
Тақдим этилиши лозим бўлган хулосанинг намунавий шакли ваколатли орган ҳамда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Бунда талабгор ва унинг аризасида кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича хулосалар:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан — табиий монополия субъектлари, шунингдек, бозорда муқобиллари бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрида мавжудлиги, бозорда муқобиллари бўлмаган техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) эканлиги, Реестрга киритишнинг соғлом рақобат муҳитига таъсири;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан — мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар, сифат менежменти тизимлари, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг, давлат синовларидан ўтган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилганлиги ҳамда мавжуд муқобиллари;
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан — бозорда муқобиллари бўлмаган техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ҳисобланиши, муқобили мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва бошқа муҳим маълумотлар ўрганиб чиқилган ҳолда тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
18. Агар аризада кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида очиқ манбалардан маълумотлар олиш имконияти бўлмаганда ёки товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳолларда, ваколатли орган бозорда ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муқобили мавжудлигини аниқлаш учун ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида, ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идоралардан ташқари бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига ЯИДХП орқали аризани юборади.
19. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ваколатли орган томонидан юборилган ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, аризада кўрсатилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бозорда муқобили мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосасини тақдим этади.
20. Аризани кўриб чиқиш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг хулосалари талаб этилган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш муддати ариза тушган кундан бошлаб бир ой муддатдан ошмаслиги зарур.
21. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган хулосалар ҳамда аризани кўриб чиқиш давомида тўпланган бошқа маълумотлар асосида аризани қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.01.00 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
22. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда аризани қаноатлантиради:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бозорда муқобили мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосаларга мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.01.00 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
23. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда аризани қаноатлантиришни рад этади:
талабгор томонидан ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада кўрсатилган шаклдаги маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда;
ҳужжатларда нотўғри, ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
талабгор томонидан ушбу Маъмурий регламентнинг 16-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
ариза уни берувчининг номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан тақдим этилганда;
ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларнинг аризани рад этиш ҳақидаги хулосалари асосида;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) муқобиллари мавжудлиги ҳақидаги хулосаларига мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.01.00 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
24. Агар ариза қаноатлантирилса, бу ҳақида талабгорга ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда — Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Талабгорнинг аризаси қаноатлантирилганда, реал вақт режимида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритилади.
25. Ваколатли орган томонидан аризани қаноатлантириш рад этилганда, рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилган ҳолда, ушбу Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда — Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
26. Давлат хизматлари маркази давлат хизматининг натижасини ариза келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Агар талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга давлат хизматининг натижаси электрон ёки қоғоз шаклида берилиши шарт.
27. Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги ариза ва унга илова қилинган маълумотлар ҳамда Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар бундан мустасно, фойдаланиладиган ахборотнинг очиқланиши ариза берувчи ва (ёки) бундай ахборотни берган ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади) Порталда очиқ эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
28. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига Реестрда мавжуд ягона етказиб берувчи ҳақида қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда юборилади:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Реестрда мавжуд ягона етказиб берувчининг тугатилганлиги;
Реестрда мавжуд ягона етказиб берувчининг фаолият тури ва номи ўзгарганлиги.
29. Реестр ваколатли орган томонидан ушбу Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ Порталда электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
30. Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритилган шахслар қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан Реестрдан чиқарилиши мумкин:
табиий монополия субъектининг Табиий монополия субъектлари давлат реестридан чиқарилиши;
ваколатли органнинг хўжалик юритувчи субъектни Реестрдан чиқариш ҳақидаги хабарномаси;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз ваколат доирасида фақат ушбу органлар ёки уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилишини тўхтатиши;
31. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
32. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
33. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддаси.
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон шаклда ҳудудий адлия органига юборади.
Реал вақт режимида
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
1. Аризани тўлдириб, ваколатли органга ҳамда тегишли идораларга юборади.
1. Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада
2. ЯИДХП
2. Тўлдирилган аризани автоматик тарзда ваколатли органга ҳамда тегишли идораларга юборади.
2. Автоматик равишда
3-босқич
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда тегишли идоралар
Талабгор аризаси ушбу Маъмурий регламент талабларида назарда тутилган маълумотлар билан тўлиқ тақдим этилганда тегишли органлар томонидан ЯИДХП орқали кўриб чиқилади.
Ариза тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида
4-босқич
Рақобат қўмитаси,
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
«Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушган ариза бўйича идоралар ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда талабгорни ягона етказиб берувчи сифатида Реестрга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса тақдим этади.
Беш иш куни мобайнида
5-босқич
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги
(заруратга кўра)
Агар аризада кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида очиқ манбалардан маълумотлар олиш имконияти бўлмаганда ёки товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳолларда, ваколатли орган бозорда ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муқобили мавжудлигини аниқлаш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига ЯИДХП орқали аризани юборади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида
6-босқич
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари
Ариза бўйича ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, унда кўрсатилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бозорда муқобили мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ЯИДХП орқали хулоса тақдим этади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида
7-босқич
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги
Аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан якуний хулоса ёки хабарнома тайёрлайди.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида
8-босқич
Давлат хизматлари маркази
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса ёки хабарномани ариза берувчига тақдим этади.
Келиб тушган бошлаб 10 дақиқа ичида
9-босқич
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги
Талабгорнинг аризаси қаноатлантирилганда, уни Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритади.
Реал вақт режимида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига ягона етказиб берувчи сифатида киритиш бўйича
АРИЗА
Т/р
Аризачи тўғрисида маълумотлар:
Изоҳ
1.
Ариза берувчи:
юридик шахс — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва келиб чиққан давлати;
жисмоний шахс — номи.
2.
Юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР/ЖШШИР)
Жисмоний шахс учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
3.
Табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилганлиги (мавжуд бўлса, ким томонидан берилган, санаси, рақами, қайси товар (иш, хизмат) билан киритилган)
4.
Товар (иш, хизмат)лар номи
5.
Ўнта рақамдан иборат ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди (ТИФ ТН коди) (мавжуд бўлса)
6.
Товарнинг (ишнинг, хизматнинг) ягона миллий классификатор коди:
7.
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (МХИК) коди (мавжуд бўлса)
8.
Бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар шартларининг спецификацияси, техник ва фармакологик хусусиятлари
9.
Товар (иш, хизмат) ўлчов бирлиги
10.
Бир ўлчов бирлиги учун товарнинг (ишнинг, хизматнинг) лимит нархи
11.
Етказиб бериладиган ёки ишлаб чиқариладиган товарнинг йиллик ҳажми (ишлаб чиқариш қуввати)
12.
Маданий қимматликларнинг тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамияти (мавжуд бўлса, ким томонидан берилган, санаси, рақами, қайси товар (иш, хизмат) бўйича берилган)
13.
*Асослар: (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа)
14.
*Ҳақиқий амал қилиш муддати (агар мавжуд бўлса, асословчи ҳужжатлар бўйича)