|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2026
|
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3114-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 5-мҳ-сонли «Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3773, 11.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 февраль,
1-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 февралдаги 1-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва медиация» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Танлов уларни ўтказиш бўйича тегишли хулоса тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафтадан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.
Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин танлов бўйича талабгорга унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади.».
3. 20-банддаги «беш кун олдин» деган сўзлар «бир ҳафта олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/3114-4/0113-сон)