1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.03.00 Транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг туризм жозибадорлигини ошириш, фуқаролар ва автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларининг жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришда рақамли илғор технологияларни кенг жорий этиш натижасида божхона назоратидан ўтиш жараёнини кескин қисқартиришга эришилди.
Шу билан бирга, чегара ўтказиш пунктларида фуқароларнинг ҳаракатланиш оқими ошиб бораётганлигидан келиб чиқиб ва божхона назорати тартиботларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби жорий этилган.
Чегара ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиши, улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда чегара ўтказиш пунктлари олдида автотранспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида «Fast-track» хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими биринчи навбатда жорий этиладиган Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.03.00 Транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Белгилансинки, 2025 йил 1 майдан:
жисмоний шахслар учун «Fast-track» хизмати мазкур қарорга 3-иловада қайд этилган чегара ўтказиш пунктларида амалиётга жорий этилади;
автотранспорт воситалари учун «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими мазкур қарорга 3-иловада қайд этилган чегара ўтказиш пунктларида, республиканинг қолган чегара ўтказиш пунктларида эса автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш оқимидан келиб чиқиб, босқичма-босқич жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 2025 йил 1 майга қадар барча зарур ахборот тизимларини Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасини ягона оператор этиб белгилаган ҳолда, ишга тушириш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан келишган ҳолда, мазкур қарорга 3-иловада қайд этилган чегара ўтказиш пунктлари яқинида автотураргоҳлар ташкил этилиши учун бўш турган ва захирага олинган ер майдонларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонларида тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда дипломатик каналлар орқали мазкур қарорга мувофиқ амалиётга жорий этилаётган тартиб тўғрисида хорижий давлатларни хабардор этиш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 январь,
44-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 44-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан (кейинги ўринларда — ўтказиш пункти) ҳаракатланиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
автотранспорт воситаси — автомобиль йўллари ҳамда уларда жойлашган ўтказиш пунктлари орқали товарлар ва йўловчиларни ташишга мўлжалланган барча турдаги автотранспорт воситалари;
кутиш зонаси — навбатларни бошқариш тизими жорий этилган ҳамда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган автотураргоҳлар ёки божхона терминаллари;
назорат тартиб-таомиллари — давлат назорати органлари томонидан Давлат чегараси орқали ўтадиган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
навбат варақаси — мазкур Низомга асосан транспорт воситаси учун навбат олинган вақтда тақдим этиладиган махсус штрих код, ID-рақам ва бошқа маълумотлар акс этган электрон варақа;
навбатларни бошқариш тизими — чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудидан чиқиб кетаётган автотранспорт воситаларига марказлашган ҳолда навбатларни шакллантириш имконини берувчи «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯААТ) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизими.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
3. «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиш йўналишида фақатгина «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд этилган навбатлар асосида ҳаракатланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
4. Ушбу Низомга мувофиқ кўрсатиладиган хизматдан фойдаланиш учун ваколатли шахс Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда, Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида навбат олиши мумкин.
5. Навбатларни бошқариш тизими орқали берилган навбат варақаси автотранспорт воситасини ўтказиш пунктига киритиш учун асос бўлади. Ушбу автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.
Белгиланган вақтда ўтказиш пунктига етиб келмаган автотранспорт воситаси учун такроран навбат олиниши мумкин. Такроран навбат умумбелгиланган тартибда олинади.
2-боб. Навбатларни бошқариш ҳамда мувофиқлаштириб бориш
6. Навбатлар ЯААТ орқали назорат қилинади, автотранспорт воситаси ва ташилаётган товарлардан келиб чиқиб, ЯААТдаги алгоритм асосида мувофиқлаштирилиб борилади.
Бунда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат чегарасидан устувор тартибда ўтказиладиган товарлар ва автотранспорт воситалари инобатга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-137-сон «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
7. Автотранспорт воситасига электрон навбат беришда ЯААТ Божхона қўмитасининг идоралараро ахборот алмашинув базасида қуйидаги маълумотларнинг мавжудлигини таққослайди:
мурожаат қилган шахснинг маълумотлари;
мурожаатда қайд этилган транспорт воситасининг маълумотлари;
мурожаатда қайд этилган транспорт воситаси ва мурожаатчининг қидирувда бўлмаслиги;
мурожаатчига расмийлаштирилган автотранспорт воситасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ёхуд уни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг мавжудлиги;
8. Навбатларни бошқариш тизими орқали электрон навбат олган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси навбатларни бошқариш тизими томонидан ўтказиш пунктига бориши мумкин бўлган вақтдан 20 дақиқадан аввал навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зонасига етиб келиб, бу ҳақида кутиш зонаси операторини огоҳлантириши лозим. Агар мазкур бандда қайд этилган муддатда электрон навбат олган автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зонасига етиб келмаса олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.
Электрон навбат олиш учун автотранспорт воситалари махсус ташкил этилган кутиш зонасига жойлаштирилганда, тегишли тўловлар ундирилиши мумкин. Бунда ундирилган тўловлар қуйидаги миқдорда навбатларни бошқариш тизими томонидан автоматик тарзда тақсимланади:
ундирилган тўловларнинг 20 фоизи навбатларни бошқариш тизими операторига.
Агарда автотранспорт воситаси ҳайдовчиси навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зонаси ҳудудида 30 дақиқадан кам муддат турган бўлса, ушбу давр учун мазкур бандда кўрсатилган тўловлар ундирилмайди.
9. Олинган навбат буюртма қилинган вақтга қадар бекор қилиниши мумкин.
10. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида ўтказиш пунктини устувор тартибда кесиб ўтиши белгиланган шахслар, улар кетаётган автотранспорт воситалари электрон навбатдан фойдаланмаган ҳолда, устувор тартибда ўтказиш пунктига киритилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.16 Бошқа божхона режимлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш]
11. Ўтказиш пунктида техник, табиий ва бошқа турдаги сабабларга кўра жисмоний шахслар ва транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш вақтинча тўхтатилган тақдирда, электрон навбатлар ўзгармаган ҳолда сақланиб қолади ҳамда мутаносиб равишда ортга сурилади, бу тўғрисида навбат олишда рўйхатдан ўтказилган телефон рақами ёки электрон почта манзилига ўзбек, рус ва инглиз тилларида хабар юборилади.
Табиий офат, енгиб бўлмас куч таъсирида ёки бошқа ҳолларда ўтказиш пункти фаолияти тўхтатилганда ёхуд тугатилганда, мазкур ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш мақсадида олинган навбатлар божхона органи томонидан бекор қилинади ва бу тўғрисида навбат олишда рўйхатдан ўтказилган телефон рақами ёки электрон почта манзилига ўзбек, рус ва инглиз тилларида хабар юборилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
12. Навбатларни бошқариш тизими жорий этиладиган кутиш зоналари ўтказиш пункти яқинида ёки унга элтувчи йўл бўйларида ташкил этилади ва бир вақтда камида 100 та автотранспорт воситасини сақлаш имкониятига эга бўлиши лозим.
13. Кутиш зоналари ҳудудида юк ортилган автотранспорт воситаларининг божхона назорати остида сақланишини таъминлаш мақсадида зарур шарт-шароит яратилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.02.00 Божхона омборлари ва бошқа божхона объектлари инфраструктуралари]
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган техник, санитария қоидалари ва меъёрларига жавоб бериши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими қонунчиликда белгиланган ҳолларда ёнғин назорати сигнализациялари ва воситаларига эга бўлиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
транспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар ҳамда божхона идентификация воситалари бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш;
ёритиш воситалари билан тўлиқ таъминланиши;
автотранспорт воситалари манёвр қилиши учун шарт-шароитлар бўлиши;
замонавий табло, монитор ва белгилар билан жиҳозланиши;
кутиш зонаси бутун ҳудуди периметри баландлиги 3 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши ва сақланиши мўлжалланган ҳудудларга қаттиқ (асфальт/бетон) қоплама ётқизилиши, сувни тиндирадиган ёмғир канализацияси ва ахлат тўплаш учун контейнерлар мавжудлиги;
ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойлар мавжудлиги. Кириш (чиқиш) жойлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини таъминлаш ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши керак;
агар ҳудуд бир неча қаторга жойлаштириладиган транспорт воситаларини сақлаш имконини берса, у ҳолда ҳудуд ичида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун полосалар ажратилиши керак;
кириш (чиқиш)нинг ажратилган жойига назоратчи операторнинг хонаси туташган бўлиши керак, у ерда кўринарли жойда ташқи томонга транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатишнинг тарифлари ва шартлари тўғрисида йирик ҳарфларда (ҳарфларнинг катталиги камида 3 см бўлиши керак) маълумот жойлаштирилади;
ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари учун камида иккита тўхташ жойи мавжудлиги;
битта транспорт воситасининг тўхташ жойи учун ҳисобланган майдон 20 кв метрга тенг деб қабул қилинади;
бинолар ва сақланаётган транспорт воситалари ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ лойиҳалаштириш нормалари талабларига мувофиқ, бироқ камида 6 метр бўлиши керак;
автотранспорт воситаларининг кутиш зонасига етиб келганлигини тасдиқлаш учун маълумотларни навбатларни бошқариш тизимига узатиш имконига эга бўлган, автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини аниқлаш тизими билан жиҳозланиши;
кутиш зонаси ҳудуди божхона органлари томонидан онлайн кузатиш ва назорат қилиш имконини берувчи ҳамда узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлайдиган видеокузатув тизими билан жиҳозланиши;
кузатув камералари, ёритиш қурилмалари ва бошқа тизимларнинг доимий ишлаб туришини таъминловчи муқобил манбалар (электр генератор, қуёш батареялари ва бошқалар) билан таъминланиши лозим.
Мазкур талабларга жавоб берган кутиш зонасида навбатларни бошқариш тизимини жорий қилиш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган ягона оператор билан шартнома тузилади. Ушбу шартнома асосида ягона оператор томонидан кутиш зонасига «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими фойдаланиш учун тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.02.00 Божхона омборлари ва бошқа божхона объектлари инфраструктуралари]
15. Навбатларни бошқариш тизими йўлга қўйиладиган кутиш зонасида ҳайдовчилар учун санитария қоидалари ва меъёрларига жавоб берадиган қуйидаги минимал шарт-шароитлар яратилади:
дам олиш хонаси;
овқатланиш хонаси;
ювиниш хонаси;
савдо шохобчалари;
биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур воситалар билан таъминланган хона;
санузеллар (эркаклар ва аёллар учун алоҳида);
автотранспорт воситаларини бирламчи таъмирлаш имкониятига эга устахона ва автоювиш жойлари, намозхона ҳамда бепул «Wi-Fi» ҳудудлари.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
16. Навбатларни бошқариш тизими йўлга қўйилган кутиш зоналари «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинган электрон табло ва мониторлар ҳамда уларга элтувчи йўлбўйларига навбатларни бошқариш тизими жорий этилганлигини билдирувчи белгилар кутиш зоналарини ташкил этган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўрнатилади.
4-боб. Навбатларни бошқариш тизими орқали олдиндан навбат буюртма қилиш
17. Электрон навбат олиш жараёни ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
18. Олдиндан электрон навбат олиш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг вакили Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтиши ва электрон навбат олиши мумкин.
5-боб. Давлат назорат органлари томонидан назорат тартиб-таомилларидан ўтказиш тартиби
19. Ўтказиш пункти орқали электрон навбат асосида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ҳамда уларда ташилаётган товарлар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
6-боб. Якунловчи қоида
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик]
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227-моддаси.
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Электрон навбат» тизимидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланадиган шахс
1. Тартиб билан танишиб чиқади.
1. Хоҳишига кўра
2. «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш учун Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади.
2. Мурожаат қилганда
2-босқич
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланадиган шахс
1. Электрон сўровнома бандларини тўлдиради.
2. Электрон навбат олиш учун оферта шартномаси билан танишади ва тасдиқлайди.
Электрон навбат олаётганда
3-босқич
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими
1. Тизимга юборилган электрон мурожаат бандларидаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлиги ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ўтказади.
2. ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтган мурожаатни қабул қилади, номувофиқ бўлганда шахсга тўғрилаш учун қайтаради.
Автоматик равишда
4-босқич
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими
1. Қабул қилинган мурожаат бўйича электрон навбатга қўйилганлиги тўғрисида махсус штрих код акс этган «Навбат варақаси»ни юборади.
Автоматик равишда
2. Электрон навбат олган шахс божхона чегарасини кесиб ўтиши белгиланган вақтга қадар олган навбатини бекор қилиши мумкин.
Офлайн равишда
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 44-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида «Fast-track» хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан (кейинги ўринларда — ўтказиш пункти) ҳаракатланишида «Fast-track» хизматидан (кейинги ўринларда — хизмат) фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомга мувофиқ кўрсатиладиган хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳаракатланишдан олдин электрон ёки ўтказиш пунктига ҳаракатланиш чоғида оғзаки равишда мурожаат қилади.
3. Хизматдан фойдаланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорати ушбу хизмат учун ажратилган алоҳида жойларда (йўлак, VIP зал ва бошқалар) давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга оширилади, мазкур хизматдан фойдаланаётган жисмоний шахслар навбати бундан мустасно.
4. Хизматдан фойдаланганлик учун тўлов 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс учун навбат олинадиган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида тўланади, тўловлар ушбу хизматдан фойдаланишдан олдин мобил иловалар орқали ёки ўтказиш пунктида мавжуд тижорат банклари шохобчасида амалга оширилиши мумкин.
Хизматдан фойдаланувчи шахслар ҳамроҳлигида ҳаракатланаётган 18 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек, кузатувчисиз ҳаракатлана олмайдиган ақли заиф ёки жисмоний имконияти чекланган (ногирон) жисмоний шахслар ушбу хизмат учун тўлов тўламаган ҳолда ҳаракатланади.
5. Хизматни кенгайтириш ҳамда ўтказиш пунктларида жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун ўтказиш пунктларини замонавий назорат-техник воситалар билан таъминлаш мақсадида ушбу хизматдан фойдаланганлик учун ундириладиган тўловларнинг:
80 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобига;
20 фоизи — Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳисобига ўтказилади.
6. Хизмат доирасида жисмоний шахсларга қуйидаги қулайликлар яратилади:
автотранспорт воситаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг навбатдан ташқари паспорт ва божхона назорати жараёнларини тезлаштирган тартибда амалга ошириш учун алоҳида йўлак;
банк шохобчаси;
она-бола хонаси;
намозхона;
санузел (эркаклар ва аёллар учун алоҳида);
таом ва ичимликлар харид қилиш бурчаги (бар);
шахсларнинг дам олиши ва овқатланиши учун «VIР» зал (юмшоқ ўриндиқ ва стол-стуллар, телевизор, бепул «Wi-Fi» ҳудудлари ҳамда бошқалар билан жиҳозланган);
чегарадош давлатлар, уларнинг географик-этник жойлашуви ҳамда ўтказиш пунктидаги мавжуд шарт-шароитни инобатга олган ҳолда, жисмоний шахсларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бошқа хоналар ва хизматлар ташкил этилиши мумкин.
Мазкур бандда назарда тутилган хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва (ёки) Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
2-боб. Хизматдан фойдаланишни бекор қилиш ва тўланган тўловларни қайтариб олиш тартиби
7. Жисмоний шахслар ўтказиш пункти орқали белгиланган ҳаракатланиш вақтига қадар ўтказиш пункти орқали ҳаракатланиш учун буюртмани бекор қилишлари мумкин.
Буюртма қилинган вақтга қадар электрон навбат бекор қилинганда, амалга оширилган тўлов мурожаатда келтирилган банк реквизитлари ёки тўлов карталарига автоматик тарзда қайтарилади. Ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
8. Тўланган тўлов буюртма қилинган вақтга қадар буюртма берган шахс томонидан тўлов қайтариладиган банк реквизитлари, тўлов карталари ҳамда электрон навбатни бекор қилиш сабабини кўрсатган ҳолда, Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтига мурожаат қилиш орқали қайтарилади. Мурожаат ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтганда, тўланган тўлов автоматик қайтарилади.
10. Агарда ўтказиш пунктида юзага келган техник, табиий ва бошқа турдаги сабабларга кўра жисмоний шахсларни назоратдан ўтказиш вақтинча тўхтатилган тақдирда, хизматдан фойдаланиш учун олинган варақалар сақланиб қолади.
Табиий офат, енгиб бўлмас куч таъсирида ёки бошқа ҳолларда ўтказиш пункти фаолияти тўхтатилганда ёки ёпилган тақдирда, мазкур ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш мақсадида олинган навбатлар божхона органи томонидан бекор қилинади ва бу тўғрисида навбат олишда рўйхатдан ўтказилган телефон рақами ёки электрон почта манзилига ўзбек, рус ва инглиз тилларида хабар юборилади.
Бундай холларда тўланган тўловлар навбат олган жисмоний шахслар томонидан юборилган электрон ариза асосида ушбу Низомга мувофиқ қайтарилади.
3-боб. Хизматдан фойдаланиш учун зарур ҳужжатлар
11. Хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг ваколат берилган вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, рўйхатдан ўтади ва тўловни амалга оширади:
жисмоний шахс ўзи ва ҳамроҳлигидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О, телефон рақамлари);
жисмоний шахс ўзи ва ҳамроҳлигидаги шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тўғрисидаги (паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами, берилган санаси) маълумотлар;
жисмоний шахс ўзи ва ҳамроҳлигидаги шахснинг туғилган санаси;
ўтказиш пунктини кесиб ўтишда тақдим этилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар.
12. Тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ мурожаат рад этилади.
Бундай ҳолларда шахслар хизматдан фойдаланиш учун такроран мурожаат этишлари мумкин.
Хизматдан фойдаланишда сўровнома маълумотларидаги хатоликлар хизматдан фойдаланиш вақтига қадар ўзгартирилиши ёки уларга қўшимчалар киритилиши мумкин.
4-боб. Хизматдан фойдаланиш тартиби
13. Хизматдан фойдаланиш жараёни ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
14. Хизматдан фойдаланиш учун Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали рўйхатдан ўтиб ва тўловни амалга ошириб, хизматдан фойдаланиш учун навбат олиш мумкин.
15. Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки тўлов тизимлари орқали мурожаатга киритилган маълумотлар автоматик тарзда ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ўтади ва номувофиқликлар аниқланган тақдирда, мурожаат рад этилади.
ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтган мурожаатлар белгиланган тўловлар тўланганидан сўнг инсон омилисиз хизматдан фойдаланиш навбатига қўшилади ва сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга келиб тушади, фойдаланувчига махсус штрих кодли электрон кўринишдаги хизматдан фойдаланиш варақаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида автоматик тарзда шаклланади ва тақдим этилади.
Хизматдан фойдаланиш учун олинган электрон навбат бир марталик ҳисобланиб, навбат олинган кундан эътиборан бир йил давомида амал қилади.
16. Хизматдан фойдаланиш учун ўтказиш пунктига келгандан сўнг мурожаат қилинганда, шахслар ўтказиш пунктларида мавжуд тижорат банклари шохобчалари орқали тўловни амалга оширади ва тўлов варақаси асосида ҳаракатланадилар.
Турли сабабларга кўра хизматдан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмаган тақдирда, шахслар ортга қайтарилади ва умумий белгиланган тартибда ўтказилади.
5-боб. Хизматдан фойдаланадиган шахсларни давлат назорат органлари томонидан назорат тартиб-таомилларидан ўтказиш тартиби
17. Хизматдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланадиган шахслар ҳамда улар ҳаракатланадиган автотранспорт воситаси ўтказиш пункти ҳудудига устувор тартибда киритилади.
Хизматдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланадиган шахс ўз бошқарувидаги автотранспорт воситасида электрон навбатга мўлжаллаган алоҳида йўлаклар орқали ҳаракатланиши мумкин.
18. Ўтказиш пункти орқали хизматдан фойдаланган ҳолда ўтадиган шахслар ва улар томонидан олиб ўтиладиган товарлар ҳамда транспорт воситалари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
19. Ўтказиш пункти орқали хизматдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорат тартиб-таомилларидан тезкор равишда қуйидаги устувор тартибда ўтказилади:
а) божхона органлари томонидан хизматдан фойдаланиш учун Божхона қўмитасининг расмий веб-сайт орқали тўлдирилган сўровнома асосида тегишли маълумотлар ҳамда хизматдан фойдаланиш учун тўланиши лозим бўлган тўловлар тўланганлиги текширилади;
б) чегара назорати бўлинмалари томонидан Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва паспорт назоратидан ўтказилади;
в) санитария-карантин бўлинмаси томонидан назоратдан ўтказилади;
г) божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг қуйидаги вазифаларини ҳам амалга оширади:
фитосанитария ва ветеринария назорати предметлари мавжудлиги тўғрисида оғзаки сўровни амалга ошириш;
фитосанитария ва ветеринария назорати талаб қилинадиган товарларни олиб ўтиш учун рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлигини ўрганиш;
қўл юки ва багажни назорат қилиш жараёнида фитосанитария ва ветеринария назорати объектлари ҳамда олиб ўтилиши тақиқланган товарларнинг мавжудлигини назорат техник воситалари ёрдамида кўздан кечириш;
фитосанитария ва ветеринария назорати объектларининг ҳужжатлари назоратини амалга ошириш.
Йўловчиларнинг қўл юки ва багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органи томонидан фитосанитария ҳамда ветеринария назоратига тушадиган объектлар аниқланганда, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун тегишли давлат назорат органи жалб қилинади. Ушбу ҳолатда божхона органининг талабига асосан фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари божхона назорати жараёнида иштирок этади.
20. Хизматдан фойдаланган ҳолда устувор тартибда ҳаракатланаётган шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ улар жавобгарликка тортилади, бундай ҳолларда хизматдан фойдаланиш учун тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227-моддаси.
6-боб. Якунловчи қоида
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида «Fast-track» хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат чегарасини «Fast-track» хизматидан фойдаланган ҳолда кесиб ўтиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Хизматдан фойдаланадиган шахс
1. Хизматдан фойдаланиш учун Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтда рўйхатдан ўтади.
1. Хоҳишига кўра
2. Тартиб билан танишиб чиқади.
2. Мурожаат қилганда
2-босқич
Хизматдан фойдаланадиган шахс
1. Мурожаат бандларини сўралган маълумотлар билан тўлдиради.
2. Хизматдан фойдаланиш учун оферта шартнома билан танишади ва тасдиқлайди.
3. Тўланиши лозим бўлган тўловни тўлайди ва мурожаатни ваколатли органлар кўриб чиқиши учун юборади.
Мурожаат қилганда
3-босқич
Ваколатли орган
1. Юборилган мурожаат бандларидаги маълумотлар тўғри шакллантирилганлиги ва тўлов суммаси тўлиқ тўланганлиги тизим томонидан автоматик тарзда ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ўтказилади.
2. ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтказилган мурожаатни қабул қилади, номувофиқ бўлганда тўғрилаш учун қайтаради.
3. Қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатчига Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган ҳолда, онлайн режимда автоматик тарзда жавоб қайтаради.
Автоматик равишда
4-босқич
Хизматдан фойдаланиш учун тўланган тўловни қайтариш
1. Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида электрон ариза бандлари тўлдирилади.
2. Хизматдан фойдаланиш учун тўланган тўловни қабул қилувчи банк реквизитлари, тўлов карталари рақами аниқ кўрсатилади ва мурожаат юборилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 44-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими биринчи навбатда жорий этиладиган Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Чегара божхона пости жойлашган ҳудуд
Чегарадош давлат
Чегара божхона пости
Чегара ўтказиш пункти
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Қозоғистон
Довут-ота
Даут-Ата
2.
Андижон вилояти
Қирғизистон
Дўстлик
Дўстлик
3.
Бухоро вилояти
Туркманистон
Олот
Олот
4.
Сирдарё вилояти
Қозоғистон
Сирдарё
Гулистон
5.
Сурхондарё вилояти
Афғонистон
Айритом
Термиз
6.
Сурхондарё вилояти
Тожикистон
Сариосиё
Сариосиё
7.
Тошкент вилояти
Қозоғистон
Яллама
Яллама
8.
Тошкент вилояти
Қозоғистон
С. Нажимов
Тошкент
9.
Тошкент вилояти
Қозоғистон
Навоий
Зангиота
10.
Тошкент вилояти
Қозоғистон
Ғишткўприк
Ғишткўприк
11.
Тошкент вилояти
Тожикистон
Ойбек
Ойбек
12.
Фарғона вилояти
Қирғизистон
Ўзбекистон
Ўзбекистон
Изоҳ: Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари оқими ўзгариши натижасида «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизими ушбу қарор талабларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан бошқа чегара ўтказиш пунктларида ҳам ташкил этилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/44/0101-сон)