Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги «Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-427-сон қарорига ҳамда 2023 йил 21 декабрдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-208-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 2025-2026 йилларда ажратилиши назарда тутилган маблағнинг бир қисмини 2023 йил ёз мавсумида дам олган болаларнинг йўлланма харажатларини ҳамда 2024 йил ёз мавсумига 59 та оромгоҳни тайёрлаш мақсадида олиб борилган таъмирлаш ишлари бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун йўналтиришга рухсат бериш;
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 январь,
ПФ-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлари» сўзлари «вазирлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармонининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги ПФ-6255-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021 — 2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясининг 2-боби 3-параграфи «г» кичик бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелдаги ПФ-49-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркибининг 12-бандидан «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-210-сон Фармони билан тасдиқланган Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия таркибининг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||
19. | Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари |
». |
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2993-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4235-сон қарори 4-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4342-сон қарори 8-бандининг «б» кичик бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4513-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарорида:
5-банднинг «г» кичик банд и чиқариб ташлансин;
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5116-сон қарорида:
10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 7, 11 ва 16-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 майдаги «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-199-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган маблағларни 2023 йил ёз мавсумида дам олган болаларнинг йўлланма харажатлари учун тегишли йилда амалда бўлган тартиб асосида компенсация тўлаш ҳамда 2024 йилда Федерация тизимидаги оромгоҳларни ёз мавсумига тайёрлаш мақсадида олиб борилган таъмирлаш ишлари бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун йўналтиришга рухсат этилади».
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарорига 4а-иловада:
а) 15-позициянинг «Ахборот тизими номи» устунидаги «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими» сўзларидан кейин «*» белгиси билан тўлдирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«*Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)