Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида
Миллий маданиятимизни янада ривожлантириш, аҳолига маданий ва ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш, ноёб маданий бойликларимизни асраб-авайлаш ва оммалаштириш билан шуғулланиб келаётган театр, цирк, концерт-томоша ташкилотлари, маданият марказлари, кутубхона ва музейларда фаолият олиб бораётган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ушбу қарорга иловадаги рўйхатга мувофиқ давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб — 20 фоизга, 2025 йил 1 июлдан бошлаб — яна 15 фоизга оширилсин.
2. Тегишли вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизимини жорий қилсин.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб мазкур қарорнинг 1-бандига асосан иш ҳақи миқдорлари оширилиши муносабати билан зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
4. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 ноябрь,
ПҚ-400-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-400-сон қарорига
ИЛОВА
Ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилаётган давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари номи

1. Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар

1.

«Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

2.

Давлат театрлари, «Дийдор» ва «Томоша» театр-студиялари

3.

Фарғона вилояти театр ва концерт саройи

4.

«Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасаси

5.

Маданият марказлари ва уларнинг ҳузуридаги бадиий ҳаваскорлик жамоалари

6.

«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси

7.

Республика бахшичилик санъати маркази

8.

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўзи ожизлар кутубхоналари ҳамда уларнинг филиаллари

9.

«Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси

10.

«Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасаси

11.

«Халқлар дўстлиги» санъат саройи

12.

«Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази» давлат муассасаси

13.

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги «Мусиқий театр-студияси»

14.

Ўзбекистон давлат планетарийси

15.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги «Ўқув театри» ва студиялар

16.

«Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари

17.

Ўзбекистон кино санъати тарихи музейи

18.

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти» давлат муассасаси

19.

«Ўзбекцирк» давлат муассасаси

2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотлар

20.

Болалар кутубхоналари

21.

Республика илмий педагогика кутубхонаси

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар

22.

Соғлиқни сақлаш музейи

23.

Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси ва ҳудудий тиббиёт кутубхоналари

4. Спорт вазирлиги тизимидаги ташкилот

24.

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи

5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилот

25.

Давлат геология музейи

6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги ташкилотлар

26.

«Ипак йўли» музейи

27.

Ўзбекистон давлат табиат музейи

7. Маданий мерос агентлиги тизимидаги ташкилотлар

28.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг бўлим ва филиаллари

29.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи

30.

«Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг бўлим ва филиаллари

31.

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг филиаллари

32.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи

33.

«Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг бўлим ва филиаллари

34.

Мемориал музейлар ва уй-музейлар

35.

«Мозийдан садо» журнали таҳририяти

36.

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг филиаллари

37.

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг филиаллари

38.

Оққўрғон тумани ўлкашунослик музейи

39.

Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи

40.

«Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг бўлим ва филиаллари

41.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг филиаллари

42.

Термиз археология музейи

43.

«Термиз» давлат музей-қўриқхонаси

44.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тарихи музейи

45.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи

46.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг филиаллари

47.

«Шаҳрисабз» давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиали

48.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи

49.

Ўзбекистон давлат санъат музейи ва унинг филиали

50.

Ўзбекистон замонавий санъати музейи ва унинг филиаллари

51.

Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

52.

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг филиаллари

53.

«Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг филиаллари

531.

Самарқанд шаҳри «Ипак йўли» давлат музейи

8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги ташкилотлар

54.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

55.

Республика йиғма электрон каталоги маркази

56.

Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари

57.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари

9. Бадиий академия тизимидаги ташкилотлар

58.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси

59.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи

60.

Тошкент фотосуратлар уйи

61.

Халқаро маданият карвонсаройи

62.

«Санъат» журнали таҳририяти

10. Фанлар академияси тизимидаги ташкилотлар

63.

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи

64.

Темурийлар тарихи давлат музейи

65.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

651.

Фанлар академияси Асосий кутубхонаси

11. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимидаги ташкилотлар

66.

Республика болалар кутубхонаси

12. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ташкилотлар

67.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

68.

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройи

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2026 й., 07/26/153/0401-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2024 й., 07/24/400/0967-сон; 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон; 22.04.2026 й., 07/26/153/0401-сон)