1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 39-моддасига асосан экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни қўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби;
экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 ноябрь,
762-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 ноябрдаги 762-сон қарорига ИЛОВА
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзавиация» агентлиги) томонидан экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза билан «Ўзавиация» агентлигига мурожаат қилувчи юридик шахс;
экспериментал ҳаво кемаси — авиация техникасининг янги турларини яратиш ёки модернизация қилишда тажриба-конструкторлик, экспериментал ва илмий-тадқиқот ишларини ҳамда синовларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳаво кемаси;
экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш журнали — ҳаво кемасининг тури, заводда берилган рақами, ҳаво кемасини ишлаб чиқарувчи, ҳаво кемасини ҳисобга олиш асослари тўғрисидаги ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган журнал;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози]
3. Ҳисобга олинган экспериментал ҳаво кемасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида парвозларни амалга ошириш имкони берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
4. Экспериментал ҳаво кемаси техник жиҳатдан тартибга солиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси талабларига жавоб бериши керак.
5. Ўзбекистон Республикаси экспериментал ҳаво кемалари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ҳисобга олинади.
2-боб. Экспериментал ҳаво кемаларининг турлари ҳамда уларни ҳисобга олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
янги яратилган ёки ўзгартирилган ҳаво кемаларининг намуналари;
авиация техникасининг таркибий қисмларини парвозда тадқиқ этиш ёки синовдан ўтказиш учун учар лабораториялар.
7. Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш учун ариза берувчи «Ўзавиация» агентлигига бевосита ёки унинг электрон почта манзилига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза берувчининг ҳаво кемасида парвоз қилиш синовларини ўтказиш дастури.
8. Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
9. Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан бевосита «Ўзавиация» агентлигига тақдим этилади.
3-боб. Ҳужжатларни қўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
10. «Ўзавиация» агентлиги томонидан ҳужжатларни қўриб чиқиш ва экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш бўйича барча зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш учун йиғим ундирилмайди.
11. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар «Ўзавиация» агентлиги томонидан ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади.
12. Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, «Ўзавиация» агентлиги томонидан уч иш куни ичида ариза берувчига камчиликларни бартараф қилиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун беш иш кунидан кам бўлмаган муддат берилади.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома «Ўзавиация» агентлиги томонидан ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади.
Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
13. Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш ёки ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун «Ўзавиация» агентлигининг ваколатли ходими ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳаво кемасини техник кўрикдан ўтказади ва натижаларига кўра асослантирилган хулоса тайёрлайди.
14. Хулоса натижаларига кўра экспериментал ҳаво кемаси тўғрисидаги маълумотлар экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш журналига (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш журнали) киритилади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда экспериментал ҳаво кемаси ҳисобга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) расмийлаштирилиб, ариза берувчига берилади ёки экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш рад этилади.
15. Гувоҳнома «Ўзавиация» агентлиги директори ёки белгиланган тартибда «Ўзавиация» агентлиги директорининг буйруғи билан ваколат берилган мансабдор шахс томонидан имзоланади ва аризада кўрсатилган муддатга берилади.
16. Ариза берувчига қуйидаги ҳолларда экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш рад этилиши мумкин:
аниқланган хато ва камчиликлар ариза берувчи томонидан мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат ичида бартараф этилмаганда;
ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ҳаво кемасини техник кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра асослантирилган салбий хулоса мавжуд бўлганда.
Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
17. Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолларда, ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида электрон почта манзилига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.
18. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф қилгандан сўнг «Ўзавиация» агентлигига мазкур Низом талабларига мувофиқ такроран ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш
19. Экспериментал ҳаво кемалари «Ўзавиация» агентлиги томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
20. Ҳар бир экспериментал ҳаво кемаси ҳисобга олиш журналига мувофиқ кетма-кетлик бўйича рўйхат рақамига эга бўлади.
21. Ушбу Низомга мувофиқ «Ўзавиация» агентлигига тақдим этилган ҳужжатлар экспериментал ҳаво кемасини эксплуатация қилиш даври тугагунга қадар сақланиши лозим.
5-боб. Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобдан чиқариш
экспериментал ҳаво кемаси ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
ариза берувчи мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда экспериментал ҳаво кемасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда.
23. Ариза берувчининг мурожаати бўйича экспериментал ҳаво кемасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза «Ўзавиация» агентлиги томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
24. «Ўзавиация» агентлигининг масъул ходими экспериментал ҳаво кемасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш журналига киритади ва ариза берувчининг электрон почта манзилига экспериментал ҳаво кемаси ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни «Ўзавиация» агентлигига бевосита ёки унинг электрон почта манзилига тақдим этади.
Ариза берувчининг ихтиёрига кўра
↓
2-босқич
«Ўзавиация» агентлиги
Экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олиш ва экспериментал ҳаво кемаси ҳисобга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ёки уни ҳисобга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳаво кемасини техник кўрикдан ўтказади, унинг натижаларига кўра хулоса тайёрлайди.
Ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида
↓
3-босқич
«Ўзавиация» агентлиги
Хулоса натижалари бўйича экспериментал ҳаво кемаси тўғрисидаги маълумотларни экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш журналига киритади ва ариза берувчига гувоҳнома беради ёки экспериментал ҳаво кемасини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисида электрон почта манзилига хабарнома юборади.
Тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Фуқаро авиацияси агентлиги
директори
__________________________ га
(Ф.ИО.)
АРИЗА
________________________________________________________________________________ дан
Мазкур ҳужжатда қайд этилган экспериментал ҳаво кемаси Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига ва Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш журналига белгиланган тартибда киритилганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси
Берилган санаси:
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
М.Ў.
Фуқаро авиацияси агентлиги
Амал қилиш муддати:
директори
_____________________________
(имзо, Ф.И.О.)
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Ҳаво кемасининг тури
Серия (ишлаб чиқилган) рақами
Ҳаво кемасини ишлаб чиқарувчи
Ҳаво кемасини ҳисобга олиш асослари
Гувоҳнома рақами ва берилган санаси
Ҳисобдан чиқариш учун асослар
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 09/24/762/0927-сон)