Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг демократик институционал тизимини яратиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини янада кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари фаолияти фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий, иқтисодий, гуманитар масалаларни ҳал этишдаги иштирокини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Жумладан, 2014 — 2024 йилларда фуқаролик жамияти институтларининг бандлик, экология, ёшлар, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳаларидаги 4 300 дан зиёд лойиҳаларига республика ва маҳаллий бюджетлардан 2 трлн. 56 млрд. сўм ажратилди.
Шу билан бирга фуқаролик жамияти институтларини мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш зарурати мавжуд.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ижросини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва соғлом рақобат принципига асосланган тизимини йўлга қўйиш, шунингдек ижтимоий фойдали дастурлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-124-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини (бундан буён матнда ҳудудий жамоат фондлари деб юритилади) қўшиб юбориш ва уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида алоҳида бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус қўллаб-қувватланганлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари томонидан тегишинча ҳудудий жамоат фондларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини қўшиб юбориш ва уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинганлиги ҳамда ушбу қарорлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан маъқулланганлиги.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг 2024 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини қўшиб юбориш ва уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлаш, бу маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари томонидан вертикал ва шаффоф тизим орқали фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар масалаларни ҳал этишда уларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишига қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун тақсимланишини ташкил этиш;
фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник жиҳатдан таъминланганлик даражасини ошириш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳамда дастурларни, уларнинг жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган, жойларда сақланиб қолаётган долзарб муаммоларни, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шунингдек амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурларнинг жорий мониторингини йўлга қўйиш;
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш;
фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг хориждаги уюшмалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ижро этувчи девонининг штатлар жадвали 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ижро этувчи девони ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди алоҳида бўлинмаларининг штатлар жадвали 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди алоҳида бўлинмалари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади) жами 45 та, шу жумладан Жамоат фондининг Ижро этувчи девони 17 та, алоҳида бўлинмалари 28 та (ҳар бири 2 тадан) штат бирлигидан иборат бўлади. Бунда, Жамоат фонди Ижро этувчи девонининг 17 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг амалдаги 3 та ва ҳудудий жамоат фондларининг биттадан штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;
Жамоат фондининг Ижро этувчи девони фаолиятини сақлаш харажатлари, ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан, алоҳида бўлинмаларининг фаолиятини сақлаш харажатлари, ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади;
Жамоат фондини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради;
Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳудудий жамоат фондларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг қайта ташкил этилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон берсин, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилсин, шунингдек ушбу жамоат фондини қайта ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ишлар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;
ҳудудий жамоат фондларининг топшириш ҳужжатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилишига кўмаклашсин;
ҳудудий жамоат фондларининг қайта ташкил этилиши билан боғлиқ ишлар ушбу жамоат фондларининг муассислари ва васийлик кенгашлари вазифаларини бажарадиган органлар томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилишини ўрганиб борсин;
ҳудудий жамоат фондларининг топшириш ҳужжатларини, шу жумладан таъсис ҳужжатларини, уларнинг кредиторлари билан ҳисоб-китоблар, шунингдек қайта ташкил этиш билан боғлиқ ишлар якунига кўра ҳудудий жамоат фондларининг мол-мулки ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиб олинишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолияти тўғрисидаги якуний ҳисоботни жорий йил 10 ноябрга қадар эълон қилсин;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг алоҳида бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин, Жамоат фондини ва алоҳида бўлинмаларни белгиланган тартибда адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини ажратиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомларнинг янги таҳририни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин. Ҳужжатлар лойиҳаларида танловлар йўналишларини шакллантириш ҳамда уларнинг муҳокамаси, лойиҳалар ва буюртмаларни тақдим қилиш, уларни кўриб чиқиш ва баҳолаш жараёнларини кузатиб бориш ҳамда талаб этиладиган ҳужжатларни давлат органларининг маълумотлар базаларидан онлайн олиш электрон платформа орқали амалга оширилиши назарда тутилади.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси тузилгунига қадар ушбу парламент комиссияси вазифаларини бажариб туради.
7. Жамоат фонди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган ҳолда 2024 йил 1 декабрга қадар «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофотининг статуэткаси ва сертификатлар намунасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Жамоат фонди ва унинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказилишига кўмаклашсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2025 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу Қўшма қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин. Бунда:
Жамоат фондини ва унинг алоҳида бўлинмаларини сақлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш харажатларида назарда тутилмайди;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек Жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш ва унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
фуқаролик жамияти институтлари учун ажратилган, ҳисобот йили охирида фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига қайтарилмайди ва улардан келгуси йили белгиланган тартибда фойдаланилади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари:
ҳудудий жамоат фондларини қайта ташкил этиш қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан амалга оширилишига кўмаклашсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган маслаҳат гуруҳларининг фаолиятини жамоатчилик асосида йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
Жамоат фонди алоҳида бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашсин.
11. Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси балансидаги Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 9-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси:
Жамоат фонди ушбу бинодан текин фойдаланишини ва Жамоат фонди жойлаштирилган қисмига хизмат кўрсатилишини;
Жамоат фондига кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. Ушбу Қўшма қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
14. Ушбу Қўшма қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 октябрь,
5005-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 28 октябрь,
КҚ-842-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади) мақоми, мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисобот бериш, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек Жамоат фондини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
2. Жамоат фонди аъзолиги бўлмаган жамоат фонди бўлиб, мустақил юридик шахсдир.
3. Жамоат фонди ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга асосан амалга оширади.
4. Жамоат фонди ўз мол-мулкига, мустақил балансига, миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақларига, шу жумладан миллий ва чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрига, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларига ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгиларига эга бўлади.
Жамоат фонди ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
5. Жамоат фондининг расмий номи:
а) давлат тилидаги:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, қисқартирилган номи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди;
б) рус тилидаги:
тўлиқ номи — Общественный фонд по поддержке институтов гражданского общества при Олий Мажлисе Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Общественный фонд при Олий Мажлисе Республики Узбекистан;
в) инглиз тилидаги:
тўлиқ номи — The Public Fund for support of civil society institutions under the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — The Public Fund under the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan.
6. Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарорига биноан ташкил этилади, унинг фаолияти мамлакатнинг бутун ҳудудида амалга оширилади.
7. Жамоат фондининг жойлашган ери (почта манзили): 100078, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 9-уй.
2-боб. Жамоат фондининг асосий мақсад ва вазифалари
8. Жамоат фондининг асосий мақсади фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва соғлом рақобат тамойилига асосланган тизимини яратиш, шунингдек давлат ва жамият ҳаётида уларнинг фаоллигини янада ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ва гуманитар соҳаларни ривожлантириш бўйича ижтимоий фойдали дастурлар самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
9. Жамоат фондининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлаш, ушбу маблағларнинг Жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари томонидан вертикал ва шаффоф тизим орқали фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар масалаларни ҳал этишда уларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишига қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун тақсимланишини ташкил этиш;
фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник таъминоти даражасини ошириш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳамда дастурларни, уларнинг жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган, жойларда сақланиб қолаётган долзарб муаммоларни, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шунингдек амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурларнинг жорий мониторингини йўлга қўйиш;
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш;
фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг хориждаги уюшмалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
10. Жамоат фонди ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқаролик жамияти институтларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш масалаларининг кўриб чиқилишида иштирок этади, республика ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағларни жамлайди;
фуқаролик жамияти институтлари томонидан жойлардаги ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ва гуманитар соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маблағлар ҳажмлари юзасидан тегишли талабномаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) киритади;
жамоатчиликни фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органларининг аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларини муҳокама қилиш учун жалб этади ва муҳокама натижаларини умумлаштиради;
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳа ва дастурларни қўллаб-қувватлаш учун танловларнинг долзарб мавзу ва йўналишларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
лойиҳа ва дастурларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ngo.gov.uz электрон тизими орқали фуқаролик жамияти институтлари учун танловлар ташкил этади;
ўтказилган танловлар натижаларига кўра ғолиб деб топилган фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳа ва дастурларини ушбу фуқаролик жамияти институтлари ва Жамоат фонди ўртасида тузиладиган шартномалар асосида молиялаштиради;
жамоатчиликни фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маблағларнинг шаффоф, адолатли ҳамда мақсадли тақсимланиши ва сарфланиши масалаларини муҳокама қилишга жалб этади;
фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда, амалга ошириш ҳамда гуманитар масалаларни ҳал этишда кўмаклашади;
фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатади;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг ютуқларини тарғиб қилиш масалалари бўйича тадбирлар (конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва шу кабилар) ўтказади;
фуқаролик жамияти институтларига давлат органлари билан ижтимоий шериклик йўналишлари асосида алоқалар ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатади;
фуқаролик жамияти институтларининг таъсирчан жамоатчилик назорати механизмларини жорий этишига ва уларнинг ташаббусларини амалиётда қўллашга кўмаклашади;
фуқаролик жамияти институтлари томонидан лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилишини улар тақдим этган ҳисоботлар асосида мониторинг қилади;
фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилган лойиҳа ва дастурларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилади;
фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ҳамда жамоатчилик экспертизасини ташкил этишда фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг миллий тажрибаларини халқаро миқёсда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб этишни қўллаб-қувватлайди;
фуқаролик жамияти институтларининг хорижий илғор тажрибани ўрганиш ва миллий тажрибани тарғиб этишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди;
халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантиради, улар билан биргаликда тадбирлар ўтказади, уларнинг грантларини аниқ ижтимоий ва умум аҳамиятга молик лойиҳаларни ҳал этишга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришни рағбатлантиришга жалб этади;
фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимига замонавий IT-технология дастурларини кенг жорий этади;
фуқаролик жамияти институтлари вакилларини, фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни тегишинча «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони, «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти билан тақдирлаш бўйича барча ташкилий масалаларни кўради;
қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий, моддий-молиявий, ташкилий жиҳатларига бағишланган адабиётлар нашр этади;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа функцияларни амалга оширади.
3-боб. Жамоат фондининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
11. Жамоат фонди қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз фаолияти соҳасига доир ахборотни давлат органларидан, фуқаролик жамияти институтларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишга ва ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш;
юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ва ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган битимлар тузиш;
мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида мол-мулкка эга бўлиш;
ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа маблағларни олиш;
судда, бошқа муассасалар ва ташкилотларда ўз манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
халқаро алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ва халқаро дастурлар ҳамда лойиҳаларда иштирок этиш.
Жамоат фонди қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Жамоат фонди:
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга ошириши;
ҳар йили ҳисобот эълон қилиши, фаолияти ва Жамоат фонди мол-мулкидан фойдаланишнинг очиқ-ошкора бўлишини таъминлаши;
рўйхатдан ўтказувчи органлар вакиллари Жамоат фонди томонидан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этишига имкон яратиши;
ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига, Парламент комиссиясига, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларга, солиқ ва статистика органларига қонунда белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.
Жамоат фонди ўз фаолиятини очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан фуқаролик жамиятининг институтларига бериладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлайди.
Жамоат фонди ўз фаолияти, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
13. Жамоат фонди юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқларидан фойдаланади. Жамоат фонди фаолияти ва уни ривожлантиришнинг ҳар йилги дастури Парламент комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
4-боб. Жамоат фондининг мол-мулки
14. Жамоат фондининг мол-мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қиймати Жамоат фонди балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.
15. Жамоат фонди маблағларини шакллантириш манбалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳамда норезидентларининг) ихтиёрийлик асосидаги ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, чет эл ташкилотларининг грантлари ҳамда беғараз бериладиган маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардир.
16. Жамоат фондининг мол-мулкидан гаров ёки мажбуриятларни таъминлашнинг бошқа воситаси сифатида, шунингдек кредитлар бериш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
17. Жамоат фонди ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўз мол-мулки билан жавоб беради.
5-боб. Жамоат фондини бошқариш
18. Жамоат фондининг фаолиятига раҳбарликни қуйидагилар амалга оширади:
Жамоат фондининг васийлик кенгаши вазифаларини бажарадиган Парламент комиссияси;
Жамоат фондининг бошқаруви вазифаларини бажарадиган Фонднинг Ижро этувчи девони.
19. Парламент комиссияси Жамоат фондининг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи органдир.
20. Парламент комиссияси:
Жамоат фонди маблағларини фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун очиқлик, шаффофлик ва адолатлилик принциплари асосида тақсимлайди, фуқаролик жамияти институтларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифларини ўрганиш асосида аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган дастурларни молиялаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;
жойлардаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари буюртмалари асосида аниқлайди ҳамда тақсимлайди;
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танловларнинг долзарб мавзу ва йўналишларини ишлаб чиқади, эълон қилади ҳамда уларни ўтказиш муддатларини тасдиқлайди;
фуқаролик жамияти институтларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг дастур ва лойиҳаларини ижтимоий шериклик соҳалари кесимида долзарб ижтимоий аҳамиятини аниқлаш, уларни молиялаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Жамоат фондининг ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиши ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг молиялаштирилган лойиҳалари ва дастурларининг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашади;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлайди;
мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти билан тақдирлайди.
Парламент комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
21. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамоат фондининг Ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
22. Парламент комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажаради.
23. Парламент комиссияси ваколатларига кирадиган масалалар Жамоат фондининг Ижро этувчи девони ёки Тафтиш комиссиясига ҳал этиш учун топширилиши мумкин эмас.
24. Парламент комиссиясининг қарорлари Жамоат фондининг Ижро этувчи девони ва бошқа органлари учун мажбурийдир.
25. Жамоат фондининг Ижро этувчи девонига Жамоат фонди директори раҳбарлик қилади.
Жамоат фондининг тузилмаси, ваколатлари ва уни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади.
26. Жамоат фонди директори Парламент комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
27. Жамоат фонди директори:
Жамоат фондининг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгардир;
Жамоат фондининг фаолиятига оид ҳужжатларни имзолайди;
давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда Жамоат фонди номидан иш кўради;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамоат фондининг фаолиятига тааллуқли шартномаларни тузади, Жамоат фонди номидан ишончномасиз иш юритади;
Жамоат фондининг харажатлари сметасини тузади ва Парламент комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
ўз ваколати доирасида буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
Жамоат фонди ва унинг филиаллари ходимларини лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади, бундан Фонд директорининг ўринбосари мустасно;
Жамоат фондининг мол-мулкини, шу жумладан пул маблағларини бошқаради;
Парламент комиссиясига Жамоат фондининг фаолияти тўғрисида йилига камида икки марта ҳисобот тақдим этади;
Парламент комиссияси кўриб чиқиши учун зарур бўлган материаллар ва таклифлар тайёрланишини ҳамда мазкур комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар ва кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
28. Жамоат фонди директорининг ўринбосари Жамоат фонди директорининг тавсияси асосида, Парламент комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Жамоат фонди директорининг ўринбосари Жамоат фонди директори йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда Жамоат фонди директорининг вазифасини бажариб туради.
6-боб. Жамоат фондининг алоҳида бўлинмалари
29. Жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларига (бундан буён матнда алоҳида бўлинмалар деб юритилади) эга бўлади.
Алоҳида бўлинмалар Парламент комиссияси томонидан тасдиқланган низом асосида фаолият юритади.
Алоҳида бўлинмалардаги мол-мулклар Жамоат фонди мол-мулки ҳисобланади. Алоҳида бўлинмаларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Парламент комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига асосан бўлинмалар бошлиқлари томонидан тасарруф этилади.
30. Алоҳида бўлинмага Парламент комиссияси билан келишилган ҳолда Жамоат фонди директори томонидан тайинланадиган бўлинма бошлиғи раҳбарлик қилади.
31. Алоҳида бўлинма бошлиғи:
алоҳида бўлинма фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Жамоат фонди органларининг қарорларини ва уларнинг ўз ваколатлари доирасида берган бошқа топшириқларининг бажарилишини ташкил этади;
белгиланган тартибда Жамоат фондига иш режаларининг бажарилиши ва маблағлардан фойдаланиш юзасидан ҳисобот беради;
йиллик харажатлар сметаси хамда иш режасини ишлаб чиқади ва Жамоат фондига тақдим этади;
ҳудуддаги давлат органлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда бўлинма номидан иш кўради;
ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахслар билан белгиланган тартибда шартномалар ва битимлар тузади;
ажратилган мол-мулк учун жавобгар ҳисобланади;
Парламент комиссияси ва Жамоат фонди Ижро этувчи девони томонидан зиммасига юклатилган бошқа ваколатларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Алоҳида бўлинмаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари, уларни тугатиш тартиби уларнинг низомларида белгиланади.
7-боб. Жамоат фонди маблағларидан фойдаланиш
32. Жамоат фонди маблағлари фуқаролик жамиятининг институтларига уларнинг буюртманомалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ давлат субсидиялари, грантлари, ижтимоий буюртмалари тариқасида ажратилади.
Жамоат фонди маблағларнинг маълум бир қисмини давлат субсидиялари, давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари шаклида алоҳида бўлинмаларга йўналтиради.
Алоҳида бўлинмаларга ажратилган ҳамда ҳисобот йили охирида фойдаланилмай қолган маблағлар Фондга қайтарилади.
Фуқаролик жамиятининг институтларини қўллаб-қувватлаш учун Жамоат фондига ажратилган ҳамда ҳисобот йили охирида фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига қайтарилмайди, балки улардан белгиланган мақсадга мувофиқ келгуси йилда фойдаланилади.
33. Жамоат фонди маблағларини тақсимлаш тартиби Парламент комиссияси томонидан белгиланади.
8-боб. Жамоат фондининг фаолиятини сақлаш харажатлари, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш ҳамда тиббий таъминоти
34. Жамоат фондининг Ижро этувчи девони фаолиятини сақлаш харажатлари, ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан, алоҳида бўлинмалар фаолиятини сақлаш харажатлари, ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади.
35. Жамоат фонди директори ва унинг ўринбосарига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари учун белгиланган тиббий таъминот шартлари татбиқ этилади.
36. Жамоат фонди ходимларига белгиланган тариф сеткаси лавозим маоши 1,25 баравар оширилган миқдорда белгиланади.
Жамоат фонди ходимларига лавозим маоши таркибига киритиладиган 80 фоиз (ёрдамчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга 50 фоиз) миқдорида қўшимча ҳақ, 40 фоиз (ёрдамчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга 20 фоиз) миқдорида рағбатлантирувчи коэффициент, 15 фоиз (ёрдамчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга 10 фоиз) миқдорида қўшимча ҳақ ҳамда узоқ муддат хизмат қилганлик учун ушбу низомга иловада келтирилган миқдорда устама ҳақ тўланади.
Жамоат фондининг директори:
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни, шу мақсадларга икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда мукофотлаш (бунда мукофотлашнинг миқдорлари ишнинг умумий натижаларига уларнинг шахсий улушига қараб белгиланади);
бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Жамоат фондининг Ижро этувчи девони Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассисига ходим лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади.
Жамоат фонди ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағларидан фойдаланиш тартиби амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.
37. Жамоат фондининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига (ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга ходимларига лавозим маошининг 5 фоизи, фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига (ёхуд хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга ходимларига лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
9-боб. Тафтиш комиссияси
38. Жамоат фондининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун Парламент комиссияси томонидан, қоида тариқасида, беш кишидан иборат таркибда Тафтиш комиссияси сайланади.
Тафтиш комиссиясининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг вакиллари ушбу идоралар билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
39. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамоат фонди Ижро этувчи девонининг ва Парламент комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
40. Жамоат фондининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Парламент комиссиясининг қарорига биноан Жамоат фондининг йиллик фаолияти якунлари бўйича амалга оширилади.
41. Тафтиш комиссиясининг талабига кўра Жамоат фондининг мансабдор шахслари унга фонднинг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
42. Тафтиш комиссияси Жамоат фондининг йиллик ҳисоботлари ва бухгалтерия баланслари Парламент комиссияси томонидан тасдиқлангунига қадар уларни мажбурий тартибда текширишни амалга оширади.
10-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
43. Жамоат фонди бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловларни тўлайди.
44. Жамоат фонди томонидан ўтган йилги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар йили 1 мартга қадар Парламент комиссиясига тақдим этилади. Фонднинг бухгалтерия баланси ҳисоботдан кейинги йилнинг 15 мартига қадар Парламент комиссияси томонидан тасдиқланиши керак.
45. Жамоат фондининг молия-хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, рўйхатдан ўтказувчи органлар, солиқ ва бошқа органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
46. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамоат фонди ўз фаолиятининг ҳар йилги аудиторлик текширувини ўтказади.
Аудиторлик ташкилотини танлаш Парламент комиссияси томонидан амалга оширилади.
11-боб. Ушбу низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
47. Ушбу низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Парламент комиссиясининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида тасдиқланиши керак.
48. Жамоат фонди тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
12-боб. Жамоат фондини қайта ташкил этиш ва тугатиш
49. Жамоат фонди Парламент комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қайта ташкил этилиши мумкин.
Жамоат фондини қайта ташкил этишга фақат бошқа фондга қўшиб юборилган, бошқа фонд қўшиб олинган ёки бошқа жамоат фондига қўшилинган тақдирда йўл қўйилади.
50. Жамоат фондини тугатиш манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида суднинг ҳал қилув қарорига биноан амалга оширилади.
51. Жамоат фондини тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
52. Жамоат фондининг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки Парламент комиссияси, Жамоат фондининг Ижро этувчи девони, Тафтиш комиссияси аъзолари ёки Жамоат фондининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва ундан Жамоат фонди қайси мақсадда тузилган бўлса, ўша мақсадда ҳамда ҳомийлик мақсадларида ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлик учун тўланадиган устама
МИҚДОРИ

Иш стажи

Ойлик тариф ставкасига (лавозим маошига) нисбатан узоқ муддат хизмат қилганлик учун ҳар ойда бериладиган устама миқдори

2 йилдан 5 йилгача

10 %

5 йилдан 10 йилгача

20 %

10 йилдан 15 йилгача

30 %

15 йилдан 20 йилгача

40 %

20 йилдан 25 йилгача

50 %

25 йилдан ортиқ

60 %

Изоҳ: Устама ҳақ олиш ҳуқуқи ходимда Жамоат фондида меҳнат шартномаси асосида ишлашни бошлаган кундан эътиборан юзага келади.
Устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажи амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. Устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажига қуйидагилар киради:
а) ходимнинг фаолият туридан, мулкчилик ва хўжалик шаклидан қатъи назар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаган тақдирда давлат томонидан ижтимоий суғурта қилинадиган ҳар қандай иш даври;
б) ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, давлат хавфсизлик хизмати органларидаги, чегара қўшинларидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат даври;
в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;
г) юридик шахс тузмай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаган даври.
Ходимнинг меҳнат дафтарчасидаги иш стажига оид қайдлар иш стажини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
Устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажини ҳисоблаш Жамоат фондининг ходимлари умумий иш стажини ҳисоблаш бўйича комиссия томонидан амалга оширилади.
Жамоат фонди ходимлари умумий иш стажини ҳисоблаш бўйича комиссиянинг таркиби Жамоат фондининг директори томонидан тасдиқланади.
Жамоат фонди ходимлари умумий иш стажини ҳисоблаш бўйича комиссиянинг котиби ходимлар иш стажининг ҳисобини юритади ҳамда кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.
Устама ҳақ миқдори ходимнинг ойлик тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб ҳисобланади.
Устама ҳақ ушбу ойда амалда ишлаган вақт учун, шу жумладан ходимнинг маоши амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ёки қисман сақланиб қоладиган таътиллар вақти ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган даврлар учун тўланади.
Ходимда календарь ой мобайнида устама ҳақ олиш ҳуқуқи юзага келса, ушбу устама ҳақ миқдорини биринчи марта ҳисоблаш бундай устама ҳақ олиш ҳуқуқи юзага келгандан кейин ишлаган вақт учун амалга оширилади.
Календарь ой мобайнида устама ҳақ миқдорини ошириш ҳуқуқи юзага келган ходимга нисбатан устама ҳақнинг янги миқдори кейинги ойнинг 1-санасидан қўлланилади.
Календарь ой мобайнида тариф ставкаси (лавозим маоши) ўзгарган ходимга нисбатан устама ҳақнинг янги миқдори кейинги ойнинг 1-санасидан қўлланилади.
Ходим Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 141, 142 ва 145-моддаларида кўрсатилган тартибда вақтинча бошқа ишга ўтказилганда унга устама ҳақ асосий иши бўйича ойлик тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб ҳисобланади.
Устама ҳақ ўртача иш ҳақига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг
ТУЗИЛМАСИ

Парламент комиссияси

Тафтиш комиссияси

Директор — Ижро этувчи девон раҳбари

Директор ўринбосари

Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими

3

Дастурлар ва лойиҳаларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими

3

Танловларни таҳлил қилиш, техник баҳолаш ва мувофиқлаштириш бўлими

3

Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

2

Ташкилий ишлар ва кадрлар бўйича мутахассис

1

Ахборот технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис

1

Матбуот котиби

1

Бош юрисконсульт

1

Жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари

28

Изоҳ: Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 45 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ижро этувчи девонининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозим номи

Штат бирлиги сони

Директор

1

Директор ўринбосари

1

Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Танловларни таҳлил қилиш, техник баҳолаш ва мувофиқлаштириш бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Дастурлар ва лойиҳаларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

2

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Ахборот технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис

1

Матбуот котиби

1

Бош юристконсульт

1

Ташкилий ишлар ва кадрлар бўйича мутахассис

1

Жами

17

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ижро этувчи девони ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Директор

18

Директор ўринбосари

17

Бўлим бошлиғи

16

Бош мутахассис

15

Матбуот котиби

15

Бош юристконсульт

15

Етакчи мутахассис

14

Ташкилий ишлар ва кадрлар бўйича мутахассис

13

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди алоҳида бўлинмаларининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозим номи

Штат бирлиги сони

Бўлинма бошлиғи

14

Бош ҳисобчи

14

Жами

28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди алоҳида бўлинмалари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Бўлинма бошлиғи

14

Бош ҳисобчи

12

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси тўғрисидаги
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) вазифаларини, ваколатларини, фаолиятининг асосий йўналишларини, шунингдек унинг ишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Парламент комиссияси фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
3. Парламент комиссияси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади) васийлик кенгаши вазифаларини ҳам бажаради, Жамоат фонди фаолиятининг устувор йўналишларини шакллантиради, мазкур фаолият устидан назоратни амалга оширади.
4. Парламент комиссияси ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
2-боб. Парламент комиссиясининг ваколатлари
5. Парламент комиссияси:
Жамоат фонди маблағларини фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун очиқлик, шаффофлик ва адолатлилик принциплари асосида тақсимлайди, фуқаролик жамияти институтларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифларини ўрганиш асосида аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган дастурларни молиялаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;
жойлардаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари буюртмалари асосида аниқлайди ҳамда тақсимлайди;
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танловларнинг долзарб мавзу ва йўналишларини ишлаб чиқади, эълон қилади ҳамда уларни ўтказиш муддатларини тасдиқлайди;
фуқаролик жамияти институтларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг дастур ва лойиҳаларини ижтимоий шериклик соҳалари кесимида долзарб ижтимоий аҳамиятини аниқлаш, уларни молиялаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Жамоат фондининг ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиши ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг молиялаштирилган лойиҳалари ва дастурларининг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашади;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлайди;
мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти билан тақдирлайди.
Парламент комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Парламент комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар Жамоат фондининг Ижро этувчи девонига ёки Тафтиш комиссиясига ҳал этиш учун топширилиши мумкин эмас.
7. Парламент комиссияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
3-боб. Парламент комиссиясининг тузилмаси ва комиссия фаолиятини бошқариш
8. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Сенатининг аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Парламент комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат бўлади.
Парламент комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенатининг аъзоси навбатма-навбат раислик қилади.
9. Парламент комиссиясининг раиси:
Парламент комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
Парламент комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
Парламент комиссияси иш режаси лойиҳасининг тайёрланишини ташкил этади ва Парламент комиссиясининг тасдиқланган иш режаси бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Парламент комиссияси қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижро этилишига доир ишларни ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Парламент комиссиясининг раиси йўқлигида унинг вазифасини раис ўринбосари бажариб туради.
10. Парламент комиссиясининг масъул котиби Парламент комиссиясининг мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади, Парламент комиссияси мажлисларининг баённомаларини юритади, шунингдек Парламент комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
11. Парламент комиссиясининг таркибини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан амалга оширилади.
Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига раисни, раис ўринбосарини, масъул котибни, айрим аъзоларни муддатидан илгари вазифасидан озод этиш тўғрисидаги масалани Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг учдан икки қисмининг талабига кўра киритиши мумкин.
12. Парламент комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажаради.
Парламент комиссияси раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларининг ўз вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни уларнинг асосий иш жойидаги маблағлар ҳисобидан қопланади.
13. Парламент комиссияси белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариши учун экспертлар кенгаши ва ишчи гуруҳларини тузиши мумкин. Экспертлар кенгаши ва ишчи гуруҳларнинг фаолияти Парламент комиссияси томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.
14. Экспертлар кенгаши Парламент комиссиясининг қарорига асосан соғлиқни сақлаш, экология, таълим, ёшлар, бандлик ва бошқа соҳалардаги давлат органларининг 7 — 9 нафар вакилларидан иборат шаклда 2 йил муддатга тузилади ва янгиланиб борилади. Экспертлар кенгашини шакллантиришда экспертларнинг касбий ва ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади.
15. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамоат фонди Ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
4-боб. Парламент комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
16. Парламент комиссиясининг мажлислари, заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Парламент комиссиясининг мажлислари Парламент комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан чақирилади, улар бу ҳақда комиссия аъзоларини, қоида тариқасида, камида икки кун аввал хабардор қилади.
Парламент комиссияси мажлисининг кун тартибида кўриладиган масалалар Парламент комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари, шунингдек Жамоат фонди директори томонидан киритилиши мумкин.
Парламент комиссиясининг мажлислари, агар уларда Парламент комиссияси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
Парламент комиссиясининг мажлисини Парламент комиссиясининг раиси ёки унинг ўринбосари олиб боради.
Парламент комиссиясининг мажлиси очиқ тарзда ўтказилади. Зарурат бўлганда Парламент комиссияси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
17. Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлиси Парламент комиссияси раисининг ташаббуси билан, шунингдек Парламент комиссияси аъзоларининг ёки Жамоат фонди Тафтиш комиссияси аъзоларининг ёзма талабига биноан чақирилади.
18. Парламент комиссиясининг аъзолари унинг мажлисларида ҳозир бўлиши шарт. Парламент комиссияси аъзолари мажлисларда иштирок эта олмаслиги ҳақида Парламент комиссияси раисини ёки масъул котибини олдиндан ёзма равишда хабардор қилади.
19. Парламент комиссиясининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади, Парламент комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.
20. Парламент комиссиясининг қарори унинг мажлисида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлисда Парламент комиссиясининг масъул котиби томонидан баённома юритилади ва у раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Парламент комиссиясининг қарорлари Жамоат фондининг Ижро этувчи девони ижро этиши учун мажбурийдир.
21. Парламент комиссиясининг мажлисларига давлат органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
5-боб. Ушбу низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
22. Ушбу низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан киритилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Парламент комиссиясини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қўшма қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг мажлисларида тасдиқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
8-ИЛОВА
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти (бундан буён матнда Миллий мукофот деб юритилади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Миллий мукофот билан тақдирлаш анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар ўртасида ўтказилади.
3. Миллий мукофотга номзодлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим, илм-фан, маданият, экология, тиббиёт, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш, ҳомийлик, хайрия, меценатлик, тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа муҳим йўналишларда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар орасидан кўрсатилиши мумкин.
4. Миллий мукофотга номзодлар «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита (бундан буён матнда Ташкилий қўмита деб юритилади) хулосаси ҳамда кенг жамоатчилик танлови асосида танлаб олинади.
Ташкилий қўмита жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ташкилий қўмитанинг ишчи органи (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.
Ташкилий қўмита ишчи орган тақдим этган номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар ва маълумотларни пухта кўриб чиқиб, Миллий мукофотга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
Ташкилий қўмита қарори йиғилиш баёни билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Миллий мукофот учун номзодларни танлаб олиш қуйидаги номинациялар асосида ташкил этилади:
1) «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари фаоли;
2) «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш фаоли»;
3) «Ташаббускор экология фаоли»;
4) «Ижтимоий ҳимоя фаоли»;
5) «Хотин-қизлар бўйича ижтимоий фаол».
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
6. Миллий мукофот номинациялари бўйича маълумотлар Миллий мукофот тақдим этиладиган йилнинг 1 июлига қадар ишчи орган томонидан оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинади.
7. Номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда — сўнгги икки йилда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим, илм-фан, маданият, экология, тиббиёт, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш, ҳомийлик, хайрия, меценатлик, тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва шу каби ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа муҳим йўналишларда эришган ютуқларидан келиб чиққан ҳолда номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади;
иккинчи босқичда — Ташкилий қўмита хулосасига мувофиқ фаолияти энг юқори баҳоланган номзодлар жамоатчилик танловидан ўтказилади.
8. Миллий мукофот билан тақдирлаш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Миллий мукофот билан тақдирлаш учун номзодларни танлаб олиш мезонлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Миллий мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилаётган номзодлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшганлиги;
ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, таълим, бандлик, тадбиркорлик ва маънавий-маърифий тарбия борасида фидокорона фаолият кўрсатганлиги;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолида экологик маданиятни ошириш борасида, хусусан чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва ҳаво тозалиги, дарахт экиш акциялари, «яшил иқтисодиёт», қайта тикланувчи энергия манбалари ёки экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида илмий-амалий ишлар қилганлиги, инновацион ечимлар ва технологиялар яратганлиги;
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни, етим ва кам таъминланган болаларни, кексаларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилаётганлиги, шу билан бирга хайрия ишларини, волонтёрлик фаолиятини амалга оширганлиги ёки саховат кўрсатганлиги;
жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини, ўрни ва нуфузини ошириш, оила ва жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ёки республика миқёсида юксак ҳисса қўшиб келаётганлиги.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
3-боб. Миллий мукофотга номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар (номзодлар) ўзлари, қонуний вакиллари ёки фаолият юритаётган ташкилоти орқали Миллий мукофот билан тақдирланадиган йилнинг 1 октябрига қадар аризаларни белгиланган тартибда ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ngo.gov.uz электрон тизими орқали тақдим этади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
номзоднинг маълумотнома-объективкасини (анкетани);
номзоднинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг (шаҳодатноманинг, дипломнинг) нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
номзодга берилган ижодий тавсифномани (тасдиқланган шаклда);
номзоднинг иш, ўқиш жойидан ёки ҳарбий хизматни ўташ жойидан ёхуд номзод яшаб турган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан номзодга берилган, тасдиқланган тавсифномани;
номзод томонидан амалга оширилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар (мавжуд бўлган тақдирда);
номзод ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган хабар ёки материалларни, мамлакатимизда ва хорижда чоп этилган мақолалар ҳаволасини (мавжуд бўлган тақдирда);
номзоднинг фаолияти ва эришган ютуқларини акс эттирувчи ҳужжатларни (сертификат, фахрий ёрлиқ, диплом нусхаси ва шу каби бошқа ҳужжатларни);
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатни ёки бундай ахборотни ҳомийлик хайрияларини олган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг веб-сайтларида (мавжуд бўлган тақдирда) эълон қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни (иловани), ҳомийлик хайрияларининг банк операцияси орқали ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган меценатлик кўмагини бериш тўғрисидаги шартнома нусхасини ва меценатлик кўмаги кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни.
Белгиланган муддатни кечиктирган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
11. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқлиги ишчи орган томонидан 1 — 20 октябрь кунлари давомида ўрганилиб, кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ташкилий қўмитага тақдим этилади.
12. Ташкилий қўмита 20 — 30 октябрь кунлари давомида ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижаларга эришган 3 нафардан номзодни саралайди.
13. Номинациялар бўйича тақдим этилган номзодларнинг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмаган тақдирда, Ташкилий қўмита мазкур номинацияларга ғолиблар аниқланмаслиги юзасидан хулоса қабул қилиши мумкин.
14. Ташкилий қўмитанинг тегишли қарори билан Миллий мукофотга муносиб деб топилган уч нафар номзод тўғрисидаги маълумотлар кенг жамоатчилик томонидан уларга овоз берилиши учун оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинади.
15. Овоз бериш жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали 1 — 20 ноябрь кунлари давомида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Овоз бериш натижаларига кўра ҳар бир номинация бўйича уч нафар номзод ичидан энг кўп овоз тўплаган номзод Миллий мукофот совриндорига айланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Миллий мукофот совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг тегишли қарори асосида тақдирланади ҳамда уларга мазкур жамоат фонди маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти, Миллий мукофот махсус статуэткаси ва сертификати топширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
4-боб. Тақдирлаш маросимини ташкил этиш ва ўтказиш
21. Миллий мукофотнинг жорий ғолибларини тақдирлаш маросими декабрь ойининг биринчи ҳафтасида «Фуқаролик жамияти ҳафталиги» доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
22. Миллий мукофот билан тақдирланадиган фуқаролик жамияти институтлари ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар рўйхати республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
5-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом талабларининг бузилиши билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти билан тақдирлаш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ишчи орган

Номинацияларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилади

Миллий мукофот тақдим этиладиган йилнинг 1 июлига қадар

2-босқич

Фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар ёки номзодлар

Ариза ва ҳужжатларни ишчи органга тақдим этади

Миллий мукофот тақдим этиладиган йилнинг 1 октябрига қадар

3-босқич

Ишчи орган

Тақдим этилган номзодлар ҳужжатларини ўрганади ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун Ташкилий қўмитага тақдим этади

Миллий мукофот тақдим этиладиган йилнинг 1 — 20 октябрь кунлари давомида

4-босқич

Ташкилий қўмита

Тақдим этилган номзодларни саралайди

Миллий мукофот тақдим этиладиган йилнинг 20 — 30 октябрь кунлари давомида

5-босқич

Ташкилий қўмита, кенг жамоатчилик

Ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижаларга эришган 3 нафар номзод рўйхатини Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилади ҳамда кенг жамоатчилик томонидан овоз берилади

Миллий мукофот тақдим этиладиган йилнинг 1 — 20 ноябрь кунлари давомида

6-босқич

Ишчи орган

Совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг тегишли қарори асосида тақдирланади.

Миллий мукофот тақдим этиладиган йил декабр ойининг биринчи ҳафтасида

(илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
9-ИЛОВА
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ

1.

Сафоев Содиқ Солихович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита ҳамраиси

2.

Ходжаева Мавлудахон Исламовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ташкилий қўмита ҳамраиси

3.

Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси

4.

Абдуллаев Бахром Исмоилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

5.

Козихонова Орзигул Мўйдиновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

6.

Агзамова Гулрух Анваровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси

7.

Мухторова Назира Абдусаттаровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси

8.

Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси

9.

Ташкулов Акбар Жўрабоевич

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

10.

Тиллабоев Мирзатилло Алишерович

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари

11.

Ходжаев Асаджон Азатбекович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

12.

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси

13.

Ишанходжаев Камолиддин Нуриддинович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

14.

Куранбаев Кахрамон Кучкарович

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

15.

Хусанов Отабек Нишонович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори, Ташкилий қўмита масъул котиби

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янги сайланган (тайинланган) ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 16 июндаги 968-V/КҚ-199-V-сонли Қўшма қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қўшма қарорлари
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 842-I/513-I-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 409-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 843-I/515-I-сонли Қўшма қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 410-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги 873-I/552-I-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 529-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2014 йил 28 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 855-II/113-II-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 3, 84-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 132-III/КҚ-15-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 219-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 442-III/КҚ-87-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 5, 150-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш ҳақида»ги 1605-III/КҚ-330-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 259-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида»ги Низомга ўзгартиш киритиш ҳақида»ги 2493-III/КҚ-537-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 326-модда).