Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 11-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 12-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 13-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Солиқ қўмитаси:
2024 йил 20 ноябрга қадар умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқсин ҳамда ушбу дастурни доимий такомиллаштириб бориш чораларини кўрсин;
2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини яратсин.
Бунда 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.
3. Белгилансинки:
мазкур қарорни амалга ошириш доирасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан қопланади;
мазкур қарорга мувофиқ тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ҳамда уларнинг тоифаси (юлдузи) солиқ органларининг маълумотлар базасига интеграция қилинган ахборот тизими орқали Солиқ қўмитасига онлайн тақдим этилишини ва доимий тарзда янгилаб борилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
5. Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 ноябрь,
745-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Вақтинчалик низом умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган дастур — умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
меҳмонхона — меҳмонхона хизматларини (жойлаштириш бўйича хизматларни) кўрсатувчи юридик шахс;
ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланманинг нақд пулсиз қисми — солиқ даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш бўйича айланманинг тўлов терминаллари, контактсиз онлайн тўлов тизимлари ёки банклар орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъекти — солиқ органлари маълумотлар базасига мувофиқ аниқланган, солиқ даврида тегишли фаолият тури бўйича тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг:
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туроператорлик хизмати бўйича — камида 90 фоиз;
умумий овқатланиш хизматлари бўйича — камида 80 фоиз;
тиббий хизматлар бўйича — камида 70 фоиз;
меҳмонхона хизматлари бўйича тоифасидан (юлдузидан) келиб чиқиб — камида 70 фоизни ташкил қиладиган субъектлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси — солиқ даврида умумий овқатланиш, меҳмонхона, туроператорлик, тиббий хизматларидан бирини кўрсатиш бўйича амалга оширилган Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ эътироф этилган айланма;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
туроператор — туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш учун лицензия асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс;
умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект — умумий овқатланиш соҳасида пазандалик, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахслар;
Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси.
3. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини, 2026 йил 1 январдан бошлаб тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтарилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
а) умумий овқатланиш корхоналарига уларнинг ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:
60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришда, мазкур субъектлар томонидан товарлар (хизматлар) учун тўловлар маркетплейслар орқали қабул қилинганда, ушбу тўловлар нақд пулсиз тўловга тенглаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
5. Тадбиркорлик субъекти Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
6. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
7. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:
а) тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида туроператорлик хизматининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
б) тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида меҳмонхона хизматининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда:
тоифаси (юлдузи) бир бўлган ёки тоифаси (юлдузи) бўлмаган меҳмонхоналар учун — камида 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
тоифаси (юлдузи) икки бўлган меҳмонхоналар учун — камида 85 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
тоифаси (юлдузи) уч бўлган меҳмонхоналар учун — камида 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
тоифаси (юлдузи) тўрт бўлган меҳмонхоналар учун — камида 75 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
тоифаси (юлдузи) беш бўлган меҳмонхоналар учун — камида 70 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
в) умумий овқатланиш хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
г) солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми 60 фоизгача ёки 60 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
д) тиббий хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 70 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
е) ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
9. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати берилгандан кейин бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.
10. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган тўланган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
11. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига тузатиш киритиш ушбу тузатиш киритилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
а) ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;
б) ҳисобот даврида туроператорлик хизматини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;
в) ҳисобот даврида тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 70 фоизидан кам бўлмаганда;
г) ҳисобот даврида меҳмонхона хизматини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг:
тоифаси (юлдузи) бир бўлган ёки тоифаси (юлдузи) бўлмаган меҳмонхоналар учун — камида 90 фоизидан кам бўлмаганда;
тоифаси (юлдузи) икки бўлган меҳмонхоналар учун — камида 85 фоизидан кам бўлмаганда;
тоифаси (юлдузи) уч бўлган меҳмонхоналар учун — камида 80 фоизидан кам бўлмаганда;
тоифаси (юлдузи) тўрт бўлган меҳмонхоналар учун — камида 75 фоизидан кам бўлмаганда;
тоифаси (юлдузи) беш бўлган меҳмонхоналар учун — камида 70 фоизидан кам бўлмаганда;
д) ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматлари бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 80 фоизидан кам бўлмаганда.
Бунда туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган хизматлар учун чет эл валютасидаги тушумлари барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумнинг камида 80 фоизини ташкил этганда, тўланган солиқнинг бир қисми қайтарилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
13. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 12-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.
14. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
15. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисми асоссиз қайтариб олинганлиги (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари масъул ва жавобгар ҳисобланади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
17. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш, туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш
СХЕМАСИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки my.soliq.uz орқали мурожаат юборилади.

ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан

2-босқич

Автоматлаштирилган ахборот тизим орқали

Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳар ойнинг 25-санасигача

3-босқич

Солиқ органи

Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосаси автоматик равишда Ғазначиликка юборилади.

Бир иш кунида

4-босқич

Ғазначилик

Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Бир иш кунида

Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
11-ИЛОВА
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Ушбу Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
автоматлаштирилган дастур — чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
йирик ва майда шохли моллар — юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари — қорамол, қўй ва эчки;
Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик);
чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари — мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга бўлган, солиқ даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари бўлган юридик шахслар.
3. Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида аниқланади.
4. Саноатда қайта ишланган гўшт, сут ҳамда парранда гўшти ва тухуми учун тўланган солиқнинг бир қисми қайтариб берилмайди.
2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби
5. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг 50 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.
6. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
7. Тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
8. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
9. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда уни тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
10. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:
мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга эканлиги;
солиқ даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан умумий тушум Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг 90 фоизи ва ундан ортиқ бўлиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.
11. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.
12. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқнинг бир қисмини миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда тадбиркорлик субъектининг солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган тўланган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
13. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига ўзгартирилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг тузатиш киритилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
14. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга бўлганда;
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;
ҳисобот даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил қилганда;
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
15. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 14-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.
16. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу ҳақида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
17. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисмини асоссиз қайтариб олиш (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари масъул ва жавобгар ҳисобланади.
20. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки my.soliq.uz орқали мурожаат қилади.

ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан

2-босқич

Автоматлаштирилган ахборот тизими

Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади.

Ҳар ойнинг 25 санасигача

3-босқич

Солиқ органи

Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосасини автоматик равишда Ғазначиликка юборади.

Бир иш кунида

4-босқич

Ғазначилик

Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Бир иш кунида

(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
12-ИЛОВА
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғини (кейинги ўринларда — солиқ) қайтариш тартибини белгилайди.
Ушбу Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вақтинчалик низом 2030 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган дастур — болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига (кейинги ўринларда — бюджет) тўланган солиқни қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
болалар учун мўлжалланган контентлар — юридик шахслар томонидан яратиладиган болаларга миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар ҳақида тушунчалар беришга, уларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмасини ривожлантиришга ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилишга мўлжалланган миллий контентлар, шунингдек, чет эл контентларининг болаларнинг онги ва қалбига таъсир этувчи зарарли трендлар, хатарли челленжларга қарши яратиладиган контентлар, жумладан, аудиовизуал ва санъат асарлари, ноширлик ва рақамли маҳсулотлар;
Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси;
товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси — солиқ даврида умумий болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича амалга оширилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ эътироф этилган айланма;
юридик шахслар — болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар ва Болалар контентини ривожлантириш маркази.
3. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи ҳамда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) асосида солиқ органларининг маълумотлар базасидаги мавжуд ички ва ташқи манба маълумотларида таққослаш йўли билан автомат тарзда аниқланади.
2-боб. Тўланган солиқни қайтариш тартиби
4. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқ суммаси бюджет ҳисобидан қайтарилади.
5. Тўланган солиқ ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
6. Юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
7. Юридик шахслар томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Юридик шахсларнинг товар айланмаси ва тўланган солиғини аниқлаш ҳамда юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
8. Юридик шахсларнинг товар айланмаси ва тўланган солиғи қуйидаги мезонларни инобатга олинган ҳолда, автоматлаштирилган дастур асосида аниқланади:
юридик шахснинг солиқ даврида болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида) жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан юридик шахснинг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўлиқ тўланганлиги.
9. Автоматлаштирилган дастур орқали юридик шахснинг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва юридик шахснинг мурожаати берилгандан кейин бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.
10. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида юридик шахснинг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқни миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда юридик шахсда солиқлар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича тайинланган молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқ биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик юридик шахснинг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
11. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига тузатиш киритиш ушбу тузатиш киритилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.
4-боб. Юридик шахсларга тўланган солиқни қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
12. Юридик шахсларга тўланган солиқ қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда (бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади);
ҳисобот даврида болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этганда.
13. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 12-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, юридик шахсларга тўланган солиқни қайтариш автоматик равишда рад этилади.
14. Солиқ органи тўланган солиқни қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига солиқни қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
15. Юридик шахслар солиқ суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Юридик шахслар томонидан тўланган солиқни асоссиз қайтариб олинганлиги (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
17. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига юридик шахслар масъул ва жавобгар ҳисобланади.
18. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъект

Тўланган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш учун солиқ органларининг махсус мобил иловаси ёки Электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали мурожаат юборади.

ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг

2-босқич

Автоматлаштирилган ахборот тизим

Тўланган ҚҚСни қайтариш ҳисобот даврида юридик шахснинг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилади.

Ҳар ойнинг 25-санасигача

3-босқич

Солиқ органи

Электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали мурожаати асосида солиқ органининг тўланган ҚҚСни қайтариш бўйича хулосаси автоматлаштирилган дастурдан автоматик равишда Ғазначиликка юборади.

Бир иш кунида

4-босқич

Ғазначилик

Ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида автоматик тарзда солиқ суммасини тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказади.

Бир иш кунида

(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
13-ИЛОВА
Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш ҳамда солиқ базасини аниқлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
автоматлаштирилган дастур — заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар — солиқ даврида жами даромадининг камида 80 фоизини заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) улар билан чакана савдо қилишдан олган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар.
3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) уларни чакана сотувчилар мазкур фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномалар асосида аниқланади. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида аниқланади.
2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби
4. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб бюджетга тўланган солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.
5. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
6. Тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
7. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
8. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда уни тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
9. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:
мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган кўчмас мулкка эга эканлиги;
солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) чакана сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг 80 фоизи ва ундан ортиқ бўлиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.
10. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик) юборилади.
11. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқнинг бир қисмини миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда тадбиркорлик субъектининг солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
12. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига ўзгартирилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг тузатиш киритилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
13. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;
ҳисобот даврида солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 80 фоизини ташкил қилганда;
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
14. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.
15. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу ҳақида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
16. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
5-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан солиқ базасини аниқлаш тартиби
17. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар солиқ базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди. Бунда:
заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархидан фақат «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва биржа савдолари орқали бошқа субъектлардан сотиб олинган қимматбаҳо металлар нархини ҳамда импорт қилинган қимматбаҳо тошлар нархини чегириб ташлашга рухсат этилади;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар зиммасига реализация қилинаётган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига ушбу буюм ва маҳсулотларнинг асиллик даражаси, улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар миқдори ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни киритиш вазифаси юкланади;
заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориладиган нархлардан келиб чиқиб ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
18. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисмини асоссиз қайтариб олиш (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади.
20. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан

2-босқич

Автоматлаштирилган ахборот тизими

Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади.

Ҳар ойнинг 25-санасигача

3-босқич

Солиқ органи

Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосани автоматик равишда Ғазначиликка юборади.

Бир иш кунида

4-босқич

Ғазначилик

Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Бир иш кунида

(13-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга харид қилганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштириладиган сабзавотлар, картошка, полиз маҳсулотлари, мевалар, гуруч, дуккакли экинлар, гўшт ва сут;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотувчи — деҳқон ва томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
харидор — жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга харид қилган тадбиркорлик субъектлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Низом харидорлар томонидан харид қилиш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда бирламчи ҳисоб ҳужжатлари юритишни истисно этмайди.
4. Харидорлар томонидан сотувчилардан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича далолатнома расмийлаштирилганда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ ва молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсадида солиқ органлари томонидан электрон тарзда шакллантирилган далолатномалар реестри юритилади.
2-боб. Далолатномани расмийлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита сотувчилардан нақд пулга харид қилганда, мазкур Низомга иловага мувофиқ электрон шаклдаги далолатномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали шакллантиради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.
8. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчилардан нақд пулга харид қилишда далолатнома маҳсулот харид қилинган кундан кечиктирмасдан расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома тасдиқланганда, реал вақт режимида солиқ органлари маълумотлар базасида матрицали штрих-код (QR-код) қўйилган ҳолда шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжат рақами ва санаси;
харидорнинг СТИР ва номи;
сотувчининг шахсий идентификация рақами (ихтиёрий равишда);
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;
маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.
Бунда ҳужжат рақами ва санаси харидорнинг барча маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати автоматик тарзда шакллантирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Далолатномага тузатиш киритиш тартиби
10. Харидорлар томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича қуйидаги ҳолларда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматига уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилади ва ушбу тузатиш қўшимча далолатнома тузиш орқали киритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ва (ёки) миқдори ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар хато киритилганлиги аниқланганда.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қўшимча далолатнома мазкур ҳолатлар рўй берган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
11. Қўшимча далолатнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
далолатнома қўшимча эканлиги тўғрисидаги белги;
қўшимча далолатноманинг тартиб рақами ва санаси;
тузатиш киритилаётган далолатноманинг тартиб рақами ва санаси;
тузатиш киритиш миқдори (кўпайтириш ёки камайтириш);
нархларга тузатиш киритиш (кўпайтириш ёки камайтириш).
12. Қўшимча далолатномани тузишда тузатиш киритилаётган далолатноманинг тартиб рақами ва санаси киритилганда, барча маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.
13. Харидорлар томонидан далолатномани расмийлаштирмаслик ҳолатлари Солиқ кодексига мувофиқ солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Харидорларнинг раҳбарлик ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслари электрон шаклда шакллантирилган далолатномадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
15. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Харид қилиш далолатномаси

_______________

____________________

(ҳужжат рақами)

(расмийлаштирилган сана)

СТИР:

Номи:

Сотувчи ЖШШИР*:

Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинди:

Т/р

Маҳсулот номи ва идентификация коди

(Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Қиймати

1.

2.

3.

...

Жами:

* Ихтиёрий равишда тўлдирилади.

QR-код

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/745/0901-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон