1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати, шунингдек, мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига (кейинги ўринларда — рўйхат) киритилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитда ёки тутқунликда сақлаш;
ёввойи ҳайвонларни давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
б) рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин.
Бунда рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳамда заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
4. Белгилансинки, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат ва мобил цирклар (шапитолар) ихтиёридаги рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар:
шартнома асосида ёввойи ҳайвонлар сақлаш учун ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларга пулли ёки бепул топширилиши;
Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлганда, улар учун мос бўлган табиий яшаш муҳитига, Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлмаганда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига қонунчиликда белгиланган тартибда чиқариб юборилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рўйхатга киритилган жисмоний шахслар ихтиёридаги, шунингдек, давлат ва мобил циркларда (шапитолар) сақланаётган ёввойи ҳайвонларни 2026 йил 1 январга қадар ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларга топширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ёввойи ҳайвонларни ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларида сақлаш учун халқаро ва донор ташкилотларнинг беғараз кўмак маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш бўйича минимал талабларни тасдиқласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 ноябрь,
736-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг
РЎЙХАТИ
Ҳайвонларнинг систематик таксонлари ва турларининг номи
Т/р
Ўзбек тилидаги номи
Рус тилидаги номи
Лотин тилидаги номи
I. Заҳарли ҳайвонлар
1.
Йирик сколопендра
Гигантская сколопендра
Scolopendra gigantea
2.
Қизил олов чумоли
Красный огненный муравей
Solenopsis invicta
3.
Бульдог-чумоли
Чёрный муравей-бульдог
Myrmecia pilosula
4.
Қизил чумоли
Красный американский муравей-жнец или Бородатый муравей-жнец
Pogonomyrmex barbatus
5.
Ўқ чумоли
Муравей пуля
Paraponera clavata
6.
Осиё йирик қовоқ ариси
Азиатский гигантский шершень
Vespa mandarinia
7.
Чаёнларнинг заҳарли турлари
Ядовитые виды скорпионов
Scorpiones
8.
Қорақурт
Каракурт
Latrodectus tredecimguttatus
9.
Қироллик бабуин ўргимчаги
Королевский паук-бабуин
Pelinobius muticus
10.
Америка сайр қилувчи ўргимчаги
Американский странствующий паук
Cupiennius salei
11.
Бразилия сайр қилувчи ўргимчаги
Бразильский странствующий паук
Phoneutria fera
12.
Сидней ўргимчаги
Сиднейский Лейкопаутинный или воронковый паук
Atrax robustus
13.
Олти кўзли қум ўргимчаги
Шестиглазый песчаный паук
Sicarius hahni
14.
Чили ўргимчаги
Коричневый паук отшельник
Loxosceles reclusa
15.
Тош балиқ
Рыба-камень (Бородавчатка)
Synanceia verrucosa
16.
Қизил арслон балиқ
Крылатка-зебра или рыба-зебра или полосатая крылатка
Pterois volitans
17.
Қозиқдум скатлар
Хвостоколовые или скаты-хвостоколы
Dasyatidae
18.
Қўнғир фугу балиғи
Такифугу или фугу
Takifugu rubripes
19.
Кирпи балиғи
Длинноиглая рыба-ёж
Diodon holocanthus
20.
Аспидлар оиласига мансуб барча турдаги илонлар (кобра, аспида, крайт ва бошқалар)
Все виды семейства Аспидовые (кобра, аспиды, крайт и другие)
Elapidae
21.
Қора илонлар оиласига мансуб барча турдаги илонлар (қора илонлар, эфа, кўлвор илон ва бошқалар)
Все виды семейства Гадюковые (гадюка, эфа, гюрза и другие)
Viperidae
22.
Узун тишли сув илонлар
Длиннозубые ужи
Rhabdophis
23.
Бумсланг
Бумсланг
Dispholidus typus
24.
Комодо эчкемари
Комодский варан
Varanus komodoensis
II. Йиртқич ҳайвонлар
25.
Кулранг акулалар оиласига мансуб барча турлар
Все виды семейства серых акул
Carcharhinidae
26.
Болға бошли акулалар оиласига мансуб барча турлар
Все виды семейства молотоголовые акулы или акулы-молоты или молот-рыбы
Sphymidae
27.
Кулранг буқа акула
Тупорылая акула или серая бычья акула, или акула-бык
Carcharhinus leucas
28.
Муренадошлар оиласига мансуб барча турлар
Все виды семейства Муреновые
Muraenidae
29.
Арра тумшуқ скатлар оиласига мансуб барча турлар
Все виды семейства пилорылые скаты
Pristidae
30.
Катта барракуда
Большая барракуда
Sphyraena barracuda
31.
Африка йўлбарс балиғи
Африканская тигровая рыба
Нydrocynus vittatus
32.
Тимсоҳларнинг барча турлари ва кичик турлари
Все виды и подвиды крокодилов
Crocodilia
33.
Кайман тошбақаси
Каймановая черепаха
Chelydra serpentina
34.
Тасқара (гриф) тошбақа
Грифовая черепаха
Macrochelys temminckii
35.
Лочинсимонлар туркумига мансуб барча турлар ва кенжа турлар
Все виды и подвиды Соколообразных
Falconiformes
36.
Япалоққушсимонлар туркумига мансуб барча турлар ва кенжа турлар
Филлар оиласига мансуб барча турлар ва кенжа турлар
Все виды и подвиды слоновых
Elephantidae
58.
Носороглар оиласининг барча турлари ва кенжа турлари
Все виды и подвиды носороговых
Rhinocerotidae
59.
Отларнинг барча турлари ва кенжа турлари (хонаки отлар ва эшаклар бундан мустасно)
Все виды и подвиды лошадиных (за исключением домашних лошадей и ослов)
Equidae
60.
Оддий бегемот
Обыкновенный бегемот
Нippopotamus amphibius
61.
Бизон, зубр, Африка буйволи
Бизон, зубр, Африканский буйвол
Bison bison, Bison bonasus, Syncerus caffer
62.
Гориллаларнинг турлари ва кенжа турлари
Все виды и подвиды горилл
Gorilla
63.
Орангутанларнинг барча турлари ва кенжа турлари
Все виды и подвиды орангутанов
Pongo
64.
Павианларнинг барча турлари
Все виды павианов
Papio
65.
Шимпанзенинг барча турлари
Все виды шимпанзе
Pan
66.
Гиббонлар оиласининг барча турлари
Все виды семейство гиббоновые
Нylobatidae
67.
Кенгурулар оиласига кирувчи барча турлар
Все виды кенгуровых
Macropodidae
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
1. Мазкур Низом жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
заҳарли ҳайвонлар — организмида доимий ёки вақти-вақти билан бошқа организмлар учун заҳарли бўлган моддаларни ишлаб чиқарадиган ва сақлайдиган ҳайвонлар;
океанариум — сув ҳайвонлари сақланадиган йирик аквариум ёки сув ҳавзаси;
питомник — ёввойи ҳайвонларни маълум мақсадлар учун сақлашга мўлжалланган ва доимий инсон назорати остида бўлган ҳудуд (жой);
серпентарий — илонларни сақлаш учун мўлжалланган ҳамда ҳарорати, намлиги ва ёруғлиги инсон назорати остида бўлган махсус жой;
террариум — амфибия, судралиб юрувчилар, ҳашаротлар ва бошқа умуртқасиз ҳайвонларни сақлаш учун зарур шароитлар яратилган жой.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
3. Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонлар (кейинги ўринларда — ёввойи ҳайвонлар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин.
Бунда рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳамда заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
4. Ёввойи ҳайвонларнинг биологик тури ва индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олиб, улар яшаш учун қулай шароитларда сақланиши шарт.
5. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойлари мазкур Низомга иловадаги жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш бўйича минимал талабларга жавоб бериши лозим.
2-боб. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш бўйича талаблар
6. Ёввойи ҳайвонларга эгалик қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни сақлаш шароитлари, шу жумладан, жиҳозланган қафаслар, аквариумлар, террариумлар, сузиш ҳавзалари, тўсиқлар ва бошқа махсус жойлар ва (ёки) бинолар (кейинги ўринларда — сақлаш жойлари) мавжуд бўлганда сақланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
7. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойларида ўз майдони ва ҳажмига кўра уларнинг ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан, чиқиндилардан тозалаш, шамоллатиш ҳамда ортиқча сувни чиқариб ташлайдиган дренаж тизимлари мавжуд бўлиши;
ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши;
ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари уларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган қурилмалар (уялар, бошпаналар) билан жиҳозланганлиги ва барча жиҳозлар, шу жумладан, электр жиҳозлари ҳайвонларга шикаст етказмасдан ўрнатилганлиги;
ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари ёмғир, қор, шамол ёки қуёш нурлари тушишидан бошпана билан таъминланган бўлиши;
ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойларининг ҳарорат режими, шамоллатиш тизими ва ёритилиши ҳайвонларнинг турига мувофиқ таъминланганлиги;
ёввойи ҳайвонлар доимий равишда етарли миқдорда тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги;
ёввойи ҳайвонларга ноқулайлик (стресс) ва жароҳат етказмасдан уларни боқиш ва парвариш қилиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларни ветеринария соҳасидаги мутахассислар иштирокида даволаш учун шароитлар яратилганлиги;
ёввойи ҳайвонларнинг касалликларга қарши эмлаб борилиши;
ёввойи ҳайвонлар маълум бир турнинг эҳтиёжларини ва ҳар бирининг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, озуқа рационига мувофиқ озиқлантирилиши.
8. Ёввойи ҳайвонлар бошқа ҳайвонларга зарар етказишининг олди олинишини, шунингдек, ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун хавфсизлик шароитларини таъминлаган ҳолда сақланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
9. Ёввойи ҳайвонлар ҳисоби ҳар йили 1 январь ва 1 июль ҳолатига кўра Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади ва бу тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади. Бунда далолатнома уч нусхада тузилиб, Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва юридик шахс вакиллари томонидан имзоланади ҳамда унинг бир нусхаси ўзида қолдирилиб, иккинчи ҳамда учинчи нусхалари юридик шахс ва Экология вазирлигига тақдим этилади.
10. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ёввойи ҳайвонларни давлат ҳисобига қўймасдан сақлаш;
ёввойи ҳайвонларни белгиланмаган жойларда сақлаш;
Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокисиз ҳайвонот боғлари ва питомникларда сақланаётган ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш;
касалликларга қарши эмланмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш;
ёввойи ҳайвонларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эгалик қилиш;
ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш (кўпайтириш);
ёввойи ҳайвонларни овлаш ва табиатга қўйиб юбориш;
ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш;
ёввойи ҳайвонларни сотиб олиш, сотиш, совға қилиш ва (ёки) бошқа тарзда реализация қилиш;
ёввойи ҳайвонларни намойиш қилиш, улар иштирокида кўргазма, экологик ва маърифий ишларни амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.29.00 Мажбуриятларнинг бошқа турлари]
13. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда юридик шахслар:
ёввойи ҳайвонларни давлат ҳисобига қўйиш учун белгиланган тартибда Экология вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиши;
ёввойи ҳайвонларни белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда сақлаши;
ёввойи ҳайвонларни маълум бир тури ва ҳар бирининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, озуқа рационига мувофиқ озиқлантириши;
ёввойи ҳайвонлар уларнинг биологик хусусиятларига мувофиқ сақланиши, уларга нисбатан инсонийлик тамойиллари асосида муносабатда бўлишни, озуқасиз ва сувсиз қолдирмасликка, касалланган ҳолатларда эса малакали ветеринария ёрдами кўрсатилишини таъминлаши;
ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари ва уларга туташ ҳудудни ветеринария-санитария ва зоогигиена талабларига мувофиқ сақлаши;
ёввойи ҳайвонларни кўздан кечириш, диагностик тадқиқотлар ва даволаш-профилактика ишларини амалга ошириши ҳамда эмлаш учун ветеринария мутахассисларига имконият яратиб бериши;
ёввойи ҳайвонларни сақлаш талабларига риоя этиш юзасидан Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажариши;
ёввойи ҳайвонлар инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, уларнинг мол-мулкига, шунингдек, бошқа ҳайвонларга зарар етказишининг олдини олиши;
ёввойи ҳайвонлар инсон ёки ҳайвонларга ҳар қандай жароҳатларни етказганда, уларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасасига (ветеринария поликлиникасига) олиб бориши;
ёввойи ҳайвонлар тўсатдан нобуд бўлиши, бир неча ҳайвоннинг бир вақтда касалланиши ёки улар ўзларини одатдан ташқари ҳолатда тутиши тўғрисида ветеринария мутахассисларини хабардор қилиши;
ветеринария мутахассислари етиб келгунга қадар соғлом ёввойи ҳайвонларни касаллик белгилари борлигига шубҳа қилинаётган ёввойи ҳайвонлардан, шунингдек, касаллик туфайли нобуд бўлган деб шубҳа қилинаётган ёввойи ҳайвонларнинг жасадларини алоҳида сақлаши;
нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан кремация қилинишини таъминлаши шарт.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат]
15. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назорат Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, давлат ветеринария назорати ва ички ишлар органлари билан биргаликда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90, 92, 921-моддалари.
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш бўйича
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
I. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш учун вольерлар
Ёввойи ҳайвон турлари
Гуруҳдаги сони
Очиқ вольер
Ички вольер
Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун
Тавсия этиладиган майдон ва баландлиги
майдон
(м2)
ҳажми
(м3)
майдон
(м2)
ҳажми
(м3)
очиқ вольер
(м2)
ички вольер
(м2)
1. Сут эмизувчи ҳайвонлар учун вольерлар ўлчами
Халталилар:
Ўрта кенгуру, валлаби
4
200
600
15
-
15
3
Катта кенгуру (кулранг, малла ранг)
4
300
900
20
-
30
4
Приматлар:
Павианлар
5
50
200
30
150
4
4
баландлиги 4-5 м
Гиббонлар
3
50 — 100
500
40
240
8
8
120 м2 очиқ вольер, баландлиги 6-7 м
Шимпанзе, орангутанлар, бабунлар
3
150
800
50
200
8
8
баландлиги 4 — 6 м
Гориллалар
3
150
800
50
200
10
10
баландлиги 4 — 6 м
Йиртқич сут эмизувчилар:
Итсимонлар:
Кичик тулкилар (корсак, катта қулоқли)
2
30
-
8
20
4
1
Тулкилар (караган, Туркистон тулкиси)
2
60
-
-
-
10
-
Чиябўри, қизил бўри
4
100
-
-
-
15
-
Ёлдор бўри
2
150
-
20
60
20
2
Бўри турлари
4
200
-
15
45
20
-
Айиқлар:
Малай айиғи
2
100
-
50
150
20
-
Айиқлар (қўнғир, Химолой)
2
150
-
-
-
20
-
Катта панда
1
300
100
400
Оқ айиқ
1
150
-
15
-
-
-
Сусарлар:
Росомаха
2
120
-
30
-
-
-
Асалхўр
2
60
-
30
-
4
4
Виверралар:
Ягуарунди
2
50
150
20
60
5
5
баландлиги — 2,5-3 м. дан кам бўлмаган
Мушуксимонлар:
Кичик мушуксимонлар (манул, қоплонли мушук
2
20
60
10
30
4
4
Силовсин, сервал, қорақулоқ, тутунли қоплонлар
2
85
250
20
80
10
10
Пума, ягуар, қоплон, қор қоплони
2
200
1000
50
250
15
12
Йўлбарс, шер
2
200
60
180
20
15
Гепард
2
200
-
40
120
20
-
Сиртлонлар:
Ербўри
2
100
-
20
60
10
6
Сиртлон
2
200
-
20
-
20
-
Хартумлилар:
Фил эркаги
1
150
200
1400
100
1 бош ҳайвон учун 500 м2 дан кам бўлмаган
Фил урғочиси
2
500
200
1400
100
гуруҳ учун 2000 м2 дан кам бўлмаган
Тоқтуёқлилар:
Текислик зебраси, кулон, Пржевал оти, Осиё ёввойи эшаги
4
1000
50
150
100
Тоғ зебраси, Африка ёввойи эшаги
4
1000
-
100
-
100
-
Носорог
2
500
-
100
300
150
-
Жуфт туёқлилар:
Бегемот
2
500
-
200
1000
50
10
Буйвол, бизон, зубр
2
500
-
120
360
80
-
2. Қушлар учун вольерлар ўлчами
Туяқушлилар:
Казуар
2
125 + 125
-
60+60
180+180
50
6
Лочинсимонлар:
Йирик бургутлар ва тасқаралар, жўрчи
2 — 6
450 — 500
2 000
-
-
10
баландлиги 4 — 10 м
Кичик бургутлар, сорлар, бўктаргилар ва бошқалар
2
20
60
-
-
8
Йирик лочинлар (кречет, оддий лочин, итолғи, саҳро лочини)
2
20
60
-
-
4
Урта ва кичик лочинлар (жиғилтой, турумтой, миққий)
2
10
30
-
-
2
Япалоққушлар:
Йирик япалоққушлар, укки
2
20
50
-
-
6
Урта ва кичик япалоққушлар
2
10
25
-
-
3
II. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш учун сув ҳавзалари
Су г эмизувчилар учун сув ҳавзалари ўлчами
Ҳайвон турлари
Гуруҳдаги сони
Майдон
(м2)
Чуқурлиги
(м)
Ҳажми
(м3)
Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун
Амур йўлбарси
1
10
1
10
10
Айиқлар
2
10
1
10
2
Оқ айиқ
1
80
2
160
20
Осиё носороги
2
10
1
10
5
Митти бегемот
2
20
0,8
16
-
Бегемот
2
30
1,5
45
8
III. Судралиб юрувчи ҳайвонлар учун вольерлар
Ҳайвон турлари
Гуруҳдаги сони
Қуруқлик майдон
(м2)
Сув ҳавзаси майдон
(м2)
Ҳажми
(м3)
Баландлиги
(м)
Ҳар бир қўшимча ҳайвон учун
қуруқлик майдон
(м2)
сув ҳавзаси, майдон
(м2)
Йирик тошбақалар
2
30
-
-
-
5
Сув тошбақалари (кайман, гриф ва бошқалар)
2
1-2
16
32
-
-
8
Тимсоҳ, гавиал
2
10
20
20
2
5
5
Миссисипи аллигатори, қора кайман, йирик тимсоҳ турлари
2
10
20
20
2
5
5
Кайманлар, Хитой аллигатори
2
8
8
8
1,5
2
2
Тимсоҳ ва кайманларнинг кичик турлари
2
6
6
6
1,5
2
2
Йирик эчкемарлар (комодо)
2
24
2
1
2
10
0,5
Эчкемарларнинг бошқа турлари
2
6
1
0,2
2
2
0,2
Бўз эчкемар
2
3
-
-
1
1
-
Йирик питонлар (тўрли, қора йўлбарс, тўрсимон ва бошқалар)
2
умумий узунлигидан 2/3 х 1/2
-
-
умумий узунлигидан 1/2, 2,2 м гача
ер сатҳидан 1/7
-
Анаконда
2
умумий узунлигидан 2/3 х 1/2
умумий узунлигидан 1/4 х 1/4, энг ками 1 м2
сув ҳавзасининг майдони умумий узунлигидан 0,1
умумий узунлигидан 1/2, 2,2 м гача
ер сатҳидан 1/7
0,2
Бошқа бўғма илонлар (Куба, гиламсимон питон ва бошқалар)
2
умумий узунлигидан 2/3 х 1/3
-
-
умумий узунлигидан 1/2, 2,2 м
ер юзасидан 1/7
-
Заҳарли илонлар
Аспидлар оиласига мансуб барча турдаги илонлар (кобра, аспид, крайт ва бошқалар)