1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган
27.06.1998 й. 60-сон 11/10-сон Баённома
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДА
Низом
(янги таҳрири)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 октябрда 496-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1122, 15.04.2002 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
I. УМУМИЙ КОИДАЛАР
1.1. «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида» ги Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республиканинг бутун иқтисодий маконида ҳисоб-китобларни узлуксиз бажарилишини таъминлаш учун мўлжалланган.
1.2. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш принципларидан келиб чиқади ва улар шартномаларда мустаҳкамланади, хўжалик субъектларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди.
1.3. Мазкур Низом барча юридик ва жисмоний шахсларга —Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига (кейингида «мижоз») татдбиқ қилинади.
1.4. Ўзбекистон Республикаси банклари хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган шаклларда ташкил этадилар ва амалга оширадилар.
1.5. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда Марказий банк томонидан ўрнатилган қуйидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари шаклларидан фойдаланилади:
Уларнинг намуналари 1—6-иловаларда келтирилган. Тўловчи ва маблағ олувчи орасидаги ҳисоб-китоблар шакли шартнома (розилик) асосида белгиланади.
1.6. Банклар мижозлар билан ҳисоблашишда ва операцияларини ўтказишда мемориал ордер ва тўлов топшириқномалардан фойдаланишлари мумкин.
Банк тўловчи сифатида қатнашганда мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан тасдиқланади, қолган ҳолларда эса бош бухгалтернинг ва ушбу банк ҳисобварағини юритувчи бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади.
Мемориал ордерлар билан бажариладиган операцияларнинг тўғри бажарилиши юзасидан банк раҳбари ва бош бухгалтери жавобгардирлар.
1.7. Ҳисоб-китоб операциялари банклар томонидан мижозларнинг уларда очган ҳисобварақлари бўйича бажарилади.
Банк мижозларнинг пул маблағларини уларнинг ҳисобварақларида сақлайди, бу ҳисобварақларга келиб тушган маблағларини ҳисоблаб ёзади, ҳисобварақлардан пул маблағларини ўтказиш, бериш ҳақидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган банкнинг бошқа операциялари бўйича фармойишларни бажаради.
1.8. Тўловлар тўловчиларнинг ўз маблағлари, баъзи ҳолларда эса банк кредити ҳисобига бажарилади, агарда банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.
1.9. Маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, чеклар билан ва VIII бўлимнинг 8.18-банди билан назарда тутилган ҳолларда пластик карточкалар билан ҳисоблашишлар бундан мустасно.
(1.9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 2 сентябрда 60-2-сон билан тасдиқланган 2-сон қўшимча таҳририда (рўйхат рақами 496-2, 16.09.2000 й.))
1.10. Хўжалик субъектларининг ҳисобварақларидаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағларини ҳисобварақлардан ўчириш амалдаги қонунчиликда ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.11. Ҳисоб-китоблар бўйича тўловчи ва олувчилар орасидаги ўзаро эътирозлар қонунда белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилади.
1.12. Банклар қарздорнинг кредиторга шартнома бўйича мажбурияти бажарилмаган ёки тегишли суратда бажарилмаган ҳолларда тўлаб бериши лозим бўлган пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Сотиб олувчи (тўловчи) юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган тартибда тўлайди, агарда банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.
1.13. Банк операцияларини бажариш юзасидан банкка билдирилган эътирозлар сабабларини аниқлаш учун мижоз томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка жўнатилади.
Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома асосида ўзаро ҳал қилинади. Мавжуд низоларни ўзаро ҳал қилиш имконияти бўлмаганда, улар хўжалик судлари орқали ҳал қилинади.
1.14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклараро ҳисоб-китоблар тижорат банкларининг Марказий банкнинг Ҳудудий Бош Бошқармалари (Ҳисоб-китоблар Маркази)да очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали электрон тўловлар тизими бўйича миллий валютада амалга оширилади.
II. ПУЛ-ҲИСОБ-КИТОБ ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
2.1. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Марказий банкнинг талаблари ва андозаларига мос келиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами;
ҳужжат ёзиб берилган сана, ой ва йили (КК.ОО.ЙЙЙЙ) ;
тўловчининг номи;
тўловчининг ҳисобварақ рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (чек ва аккредитивларда кўрсатилмайди);
тўловчи банкнинг номи;
тўловчи банкнинг коди;
олувчининг номи;
олувчининг ҳисобварақ рақами;
олувчи банкнинг номи;
олувчи банкнинг коди;
тўловнинг суммаси рақам ва ёзувда кўрсатилиши;
тўловнинг мақсади (чекларда кўрсатилмайди).
Тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чекларида қўшимча равишда қуйидагилар ёзилади:
ҳисоб-китоб чекининг серия ва рақами;
жисмоний шахс паспортининг серияси ва рақами;
чек ҳақиқий «КК.ОО.ЙЙЙЙ» гача;
Аккредитивга ариза қўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
аккредитивнинг амал қилиш муддати;
аккредитив очилаётган шартнома рақамини;
буюртма рақами;
буюртма санаси;
товар ёки хизматнинг номи;
аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури;
қўшимча мажбуриятлар;
Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришда банклар ва мижозларнинг ишига халал бермайдиган тарзда тўловчи ва олувчининг номини рационал даражада қисқартириш мумкин.
Хўжалик субъектларининг сотган маҳсулоти ва кўрсатилган хизматлари учун қўшимча қиймат солиғи ҳисобланса, ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришда қўшимча қиймат солиғи суммаси алоҳида қаторда кўрсатилади. Қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (кўрсатилган иш ва хизматлар) учун ҳисоблашишда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларида қўшимча қиймат солиғисиз (Без НДС) сўзи ёзилади ёки шу ёзув ёзилган штамп қўйилади.
2.2. Тўлов топшириқномалари техник воситалардан фойдаланган ҳолда бир мартанинг ўзида нусха кўчириш (копировка ёрдамида) ёки биринчи нусхани ҳисоб-китобда қатнашувчи барча томонлар ва банк учун етарли бўлган нусхалар сонида кўпайтириш йўли билан ёзиб берилади.
Чеклар барча турдаги сиёҳли (бинафша, кўк ёки қора рангда) ручкаларда қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёзиб берилади.
Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тозалашга йўл қўйилмайди.
2.3. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк томонидан ижро қилиш учун қабул қилинади:
юридик шахслардан биринчи нусхада ҳисоб-китоб ҳужжатида имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзоси ва корхона муҳрининг изи мавжуд бўлганда;
юридик шахс мақомига эга бўлмай фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан бажариладиган операциялари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари муҳризисиз, имзолар намунаси кўрсатилган карточкада битта имзо мавжуд бўлганда, битта имзо билан бажариш учун қабул қилинади.
Имзолар ўз қўли билан қўйилиши шарт.
Барча пул-ҳисоб-китоб-ҳужжатларида имзо изи туширилган штампларни (факсимиле) қўйиш тақиқланади.
2.4 Мижозлардан ҳужжатларни қабул қилиш, шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, бутун кун давомида банкнинг мижоз билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда амалиёт (операцион) вақт мобайнида банк томонидан корхоналардан қабул қилинган ҳужжатлар шу куннинг ўзидаёқ ижро қилинади.
2.5. Тўловчининг ҳисобварағидаги маблағларни инициатор-банкда ҳисобдан чиқариш фақат ҳисоб-китоб ҳужжатларининг биринчи нусхаси ёки «Банк-Мижоз» шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларнинг тизимидан фойдаланувчилардан электрон алоқа орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
(2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 2 сентябрда 60-2-сон билан тасдиқланган 2-сон қўшимча таҳририда (рўйхат рақами 496-2, 16.09.2000 й.))
2.6. Мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилинаётган маблағлар банкларда дастурий йўл билан электрон тўловлар тизими орқали келиб тушадиган тижорий банкнинг шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларнинг ва ҳисоб-китоб чекининг асл нусхаси асосида амалга оширилади.
(2.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 2 сентябрда 60-2-сон билан тасдиқланган 2-сон қўшимча таҳририда (рўйхат рақами 496-2, 16.09.2000 й.))
2.7. Маблағларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос бўладиган пул-ҳисоб-китоб ва электрон пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча нусхалари ҳужжатни қабул қилиш ва тўлаб бериш саналари кўрсатилган ҳолда бухгалтер имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиши шарт.
2.8. «Банк-Мижоз» тизимидан фойдаланувчи банклар расмийлаштирилган электрон тўлов ҳужжатларини мижознинг ҳисобварағига маблағлар қўшиб ёзилгандан ёки ўчирилгандан кейин тегишли почта қутисига жойлаштиради.
III. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҚИЛИШ
3.1.Тўлов топшириқномаси (кейинги ҳолларда топшириқнома) мижоз ўз ҳисобварағидан унга хизмат кўрсатувчи банкка маълум бир суммани бошқа мижознинг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.
3.2. Тўловчи топшириқномани мазкур Низомнинг 1.5.1-бандида белгиланган шаклда банкка тақдим этади.
3.3. Топшириқномалар билан товарлар, иш, хизматлар ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
3.4. Топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак; улар мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро учун қабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар бундан мустасно).
3.5. Топшириқномалар банк томонидан ҳисобварағда маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади, агарда шартнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларда бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.
3.6. Почта ва телекоммуникация агентлиги орқали (пенсиялар, алиментлар ва ҳ.к.) маблағларни тўлов топшириқномалари билан кўчиришда, илова қилиниши лозим бўлган барча ҳужжатларни (ўтказмалар рўйхати, маълумотномалар ва бошқалар) мижоз бевосита Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги корхоналарига ўрнатилган тартибда тақдим этади.
3.7. Ҳисобварағлардан кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағларни ҳисобдан чиқариш хўжалик субъектларининг топшириқларига асосан амалдаги меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Топшириқномаларда «кечиктириб бўлмайдиган тўловлар ҳисобидан» сўзи ёзилиши лозим.
Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун ҳисобланган маблағлар миқдорини тўғри ҳисобланишини назорат қиладилар.
а) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топшириқномалар банкка уч нусхада тақдим этилади:
биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси эса тўловни (маблағни) олувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади;
учинчи нусхаси тўловчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
б) банклараро ҳисоб-китобларда яъни тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилган ҳолда топшириқномалар банкка икки нусхада тақдим этилади:
биринчи нусхаси тўловлар — амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
3.9. «Банк-Мижоз» тизимидан фойдаланадиган мижозлардан алоқа канали орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари дастурий назоратдан ўтказилади, зарурат туғилганда қоғозга чиқарилади ва тегишли текширувдан сўнг банк амалиёт кунига қайта ишлаш учун узатилади. Тўловлар амалга оширилгандан кейин мижозлардан олинган электрон топшириқномалар икки нусхада қоғозга чиқарилади:
бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси олингунга қадар таққослаш учун банкда қолдирилади, таққослангандан сўнг белгиланган тартибда банкнинг алоҳида ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади.
3.10. Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари маблағларни олувчи банкда икки нусхада қоғозга чиқарилади:
биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусха эса тўловни (маблағни) олувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
3.11. Ваколатли вакиллар номига ўтказмалар.
3.11.1. Корхона ва ташкилотларнинг маълум вазифаларни бажариш учун узоқ муддатга бошқа жойларга хизмат сафарига жўнатилган ходимлари (ушбу ходимлар кейингисида вакиллар деб номланади) банк бўлимларида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағлар очиш ҳуқуқига эга.
3.11.2. Вакиллар учун маблағларни ўтказишга доир топшириқномалар умумий белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва банк бўлими раҳбарларининг ёзма рухсати билан ижрога қабул қилинади. Вакил хўжалик идорасининг иккинчи бўлиб имзо қўйиш ҳуқуқига эга мансабдор шахси бўлган ҳолларда, унинг имзоси билан унинг ҳисобварағига маблағ ўтказиш бўйича топшириқномалар бажариш учун қабул қилинмайди.
3.11.3. Вакиллар ҳисобварағларида фақат уларни хизмат сафарига жўнатган ташкилотлардан тушган маблағлар ўтказиб берилиши мумкин.
3.11.4. Вакилларнинг ҳисобварақларидан нақд пул билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин. Ушбу операцияларнинг ўзига хос хусусиятини назарда тутиб, банк ҳар бир ҳолатда нақд пулга талабларни асослилигини ва нақд пулсиз тартибда ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини кўриб чиқиши шарт.
3.11.5. Вакилларга нақд пулларни бериш шахсан вакилнинг ўзи томонидан тўлдириладиган чиқим касса ордерлари бўйича бажарилади. Ваколатли вакиллар томонидан пулни олиш ҳуқуқини бошқа шахс зиммасига юклаш ман этилади.
3.11.6. Ўз манзилидан ташқарида жойлашган ҳарбий қисм бўлинмалари ва муассасаларининг командирлари (бошлиқлари)га ўтказмалар бўйича маблағлар «Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва уларга тегишли корхоналарига банк ҳисобварақларини очиш» қоидаси талабларига мувофиқ равишда берилади.
3.11.7. Барча тўловлар ва ваколатли вакилларнинг ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш банк раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Бунда маблағларни олувчи (ўтказма берувчи)нинг шахсини аниқловчи ҳужжатларини текшириб кўриб, чиқим касса ордери ёки тўлов топшириқномасининг тескари томонида керакли маълумотлар ёзиб қўйилади.
3.11.8. Ваколатли вакил учун ўтказилган маблағлар келиб тушган кундан бошлаб ёки тўловнинг охирги санасидан кейин икки ой давомида вакил томонидан талаб қилинмаган ҳолда ўтказмалар берувчининг банкига қайтарилиши лозим. Маблағларни ишлатилмаган қолдиғи муддатидан олдин маблағ берувчининг аризасига мувофиқ қайтарилиши мумкин.
Ўтказма берувчи ваколатли вакилга ўтказилган маблағларни фақат унга хизмат қилувчи банк бўлими орқалигина чақириб олиши мумкин. Бунда банк томонидан маблағларни қайтариш ваколатли вакилнинг ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар қолдиғи доирасида бажарилади.
IV. ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҚИЛИШ
4.1. Тўлов талабномаси (кейингида «талабномалар») бу маҳсулот етказиб берувчининг (маблағни олувчи) тўловчига белгиланган суммани банк орқали тўлаши тўғрисидаги талабини ўз ичига олган ҳисоб-китоб ҳужжатидир.
4.2. Маҳсулот етказиб берувчи (маблағларни олувчи) талабномаларни мазкур Низомнинг 1.5.2-бандида белгиланган шаклдаги бланкаларда банкка тақдим этади.
4.3. Талабномалар қўйилиши мумкин:
юклаб жўнатилган товарлар учун;
бажарилган ишлар учун;
кўрсатилган хизматлар учун;
бошқа тўловлар учун, амалдаги қонунчиликда, меъёрий ҳужжатлар ёки шартномада кўзда тутилган бўлса.
4.4. Талабнома мазкур Низомнинг 2.1-бандида кўрсатилган реквизитларни ўз ичига олиши шарт. Бундан ташқари маҳсулот етказиб берувчи талабномада қуйидагиларни кўрсатиб ўтиши шарт:
Шартнома санаси ва рақамини;
Контрактация шартномалари бўйича маҳсулот етказиб беришда тўлов талабномасининг мос устуни(графаси)да «контрактация шартномаси» деб кўрсатиши лозим.
Маҳсулотларни юклаб жўнатиш (бериш) санасини ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақамини ва транспорт турини, товарларни почта ва телекоммуникация агентлиги орқали жўнатганда эса — почта квитанцияларининг рақамини кўрсатиши лозим.
Маҳсулот сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда «Кв/юк хат №... жўнатиш усули» қаторида «Сотиб олувчининг транспорти билан олиб чиқиб кетилган, №... сонли ишонч хати» кўрсатилади;
Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа реквизитлар.
4.5. Талабномаларга товар-транспорт ёки уларни ўрнини босадиган ҳужжатлар илова қилиниши лозим, бу ҳужжатларда мол етказиб берувчи юкланган товарлар ёки кўрсатилган хизматларнинг асосланган баҳосини кўрсатиши шарт, агарда мол етказиб берувчи ва тўловчи ўртасидаги шартномада бошқа тартиб белгиланмаган бўлса.
4.6. Маҳсулот етказиб берувчи талабномани товар-транспорт ёки уларни ўрнини босадиган ҳужжатлар билан бирга маҳсулот юклаб жўнатилганидан (хизмат кўрсатилганидан) кейин шартномада белгиланган муддатдан кечиктирилмасдан инкассо учун топширади.
4.7. Талабномалар томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан акцептланган ва акцептланмаган бўлиши мумкин.
4.8. Маҳсулот етказиб берувчи битта операция бўйича талабномаларни қайта тақдим қилиш ҳуқуқига эга эмас. Қуйидаги ҳолатлар бундан истисно:
тўловчи банкига дастлабки талабнома келиб тушмаганлиги ҳақида хабар мавжуд бўлса;
агар талабнома корхонага ёзилган бўлиб юк манзили ўзгартирилганда. Бундай ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи дастлабки талабномаларни тўловчининг банкидан чақиртириб олиши шарт.
4.9. Талабномалар, маҳсулот етказиб берувчилар томонидан рўйхат (реестр) билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Бунда:
4.9.1. Рўйхат — тўлов талабномаларининг барча реквизитларини ўз ичига олган ҳолда икки нусхада тузилади. Рўйхатнинг биринчи нусхаси корхона (ташкилот)нинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, корхона муҳрининг изи билан тасдиқланиши лозим.
Рўйхатнинг биринчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда бухгалтернинг имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиб банкда қолдирилади.
Рўйхатнинг иккинчи нусхаси қабул қилинган сана, бухгалтернинг имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиб мол етказиб берувчига қайтарилади.
4.9.2. Талабномалар:
а) тўловчи ва маблағларни олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса 3 нусхада тақдим этилади:
талабноманинг биринчи нусхаси тўлов амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
талабноманинг иккинчи нусхаси эса тўлов амалга оширилгандан кейин тўловни (маблағни) олувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади;
топшириқноманинг учинчи нусхаси тўлов амалга оширилгандан кейин тўловчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
б) банклараро ҳисоб-китобларда яъни тўловчи ва олувчига турли хил банк томонидан хизмат кўрсатилган ҳолда топшириқномалар банкка икки нусхада тақдим этилади:
Талабномаларнинг биринчи ва иккинчи нусхалари почта алоқаси орқали тўловчининг банкига жўнатилади:
биринчи нусхаси тўловини кутиб банкда қолади;
иккинчи нусхаси, унга товар-транспорт ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар билан бирга кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан ҳужжатни қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда тўлов тўғрисида маълумот сифатида ва акцептлаш учун тўловчига берилади ёки мижознинг почта қутисига жойлаштирилади. Тўловчи акцепт ҳақида белги қўйган ҳолда талабномаларни белгиланган муддатда банкка қайтариши шарт. Акс ҳолда, талабномалар умумий тартибда акцептланади ва тўловлар амалга оширилгандан сўнг:
биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси эса тўловчига шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирма билан биргаликда берилади;
4.10. Маблағларни олувчи банкда электрон тўлов тизими орқали олинган электрон талабномалар икки нусхада қоғозга чиқарилади:
биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади.
иккинчи нусхаси эса тўловни (маблағни) олувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
4.11. Тўловчининг депозит ҳисобварағида маблағ бўлмаганда талабномалар 2-картотекада тўловини кутаётган ҳужжатлар қаторига жойлаштирилади, бу ҳақда маҳсулот етказиб берувчининг банкига хабар берилади ва тўловлар ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар доирасида амалдаги қонунчиликда ва меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
4.12. Тўловчининг депозит ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаганда талабномалар бўйича тўловлар мавжуд маблағлар доирасида қисман амалга оширилади. Қолган сумма эса 2-картотекада тўловини кутаётган ҳужжатлар қаторига жойлаштирилади, бунда Талабноманинг орқа томонида қисман тўланган сумма ёзиб борилади.
4.13. Маҳсулот етказиб берувчининг илтимосига кўра унга хизмат кўрсатувчи банк бўлими тўловчининг банкига тўлов талабномаларининг тўланмаслиги сабаблари тўғрисида почта сўровини юборади. Сўров бўйича жавоблар тўловчининг банки томонидан улар почта орқали келиб тушгандан кейин 3 кундан кечиктирмасдан юборилади. Зарурат туғилганда маҳсулот етказиб берувчининг илтимосига кўра банк сўровни қайтадан юборади.
4.14. Акцептлаб тўланадиган тўлов талабномалари.
4.14.1. Банк томонидан тўловчиларга талабномаларни қуйидагича акцептлаш тартиби ва муддати ўрнатилади:
бир шаҳар ичида жойлашган мижозлар учун — талабномаларни банкка келиб тушган кунни ҳисобга олмаган ҳолда, уч иш куни;
бошқа шаҳарларда жойлашган мижозлар учун талабномаларни банкка келиб тушган кунни ҳисобга олмаган ҳолда, беш иш куни;
Агар банкда 1-картотеканинг ҳисоби дастурий йўл билан олиб борилмаса, ушбу талабномалар қабул қилинган куни «Тўлов учун акцептланишини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» дафтарида қуйидаги реквизитларни кўрсатган ҳолда банк томонидан қайд этилади: келиб тушиш санаси ва тўлов муддати, тўловчининг ҳисобварағи номери, тўловчининг номи, талабноманинг номери ва унинг суммаси. Дафтарда ҳар бир тўлов муддати бўйича талабнома суммалари йиғиндиси ва бу йиғиндиларнинг жами суммаси кўрсатилган бўлиши лозим.
4.14.3. Тўловчиларни тўловлар тўғрисида хабардор қилиш ва акцептлаш учун мўлжалланган талабномаларнинг нусхаси уларга илова қилинган товар-транспорт ҳужжатлари билан тегишли ташкилотларга улар олинган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан топширилади.
4.14.4. Тўловчи белгиланган муддатда ёзма равишда унга хизмат қилувчи банк бўлимига акцептлашни қисман ёки тўлиқ рад қилиш ҳуқуқига эга (товар-материал қимматликларини жўнатишда, хизматлар кўрсатишда ва бошқаларда шартнома шартларига амал қилинмаганда, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига асосан).
Белгиланган муддатда корхона ёзма равишда акцептлашни рад этмаса талабнома акцептланган ҳисобланади.
4.14.5. Акцептлашни рад қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар доирасини банк бўлими раҳбари белгилайди.
Банклар акцептлашни рад қилиш моҳияти бўйича бўлган баҳсларни кўриб чиқмайдилар.
4.14.6. Тўловчидан талабномани тўлаш тўғрисида ёзма шаклда эътироз (бузулиш тури кўрсатилган ҳолда) олинганда, талабномалар шу куннинг ўзидаёқ 1-картотекадан олинади ҳамда товар-транспорт ҳужжатлари ва бошқа иловалар билан бирга маҳсулот етказиб берувчининг банкига ижросиз қайтариб юборилади.
4.14.7. Талабномани акцептлашдан қисман бош тортганда, тўловчи томонидан акцептланган сумма бўйича тўловлар амалга оширилади, маблағлар бўлмаганда эса № 2 картотекага жойлаштирилади. Ушбу ҳолда талабноманинг дастлабки суммаси ўчирилади ва ёнида тўловчи акцептлаган талабнома суммаси қўйилади.
Бунда банк тўловчи томонидан акцептлашни қисман рад қилинганлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) банкига ёзма равишда хабар бериши шарт.
4.14.8. Банк 2-картотекадаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловларни амалга оширишда тўловчиларга пеня ҳисоблаш ва олувчилар фойдасига ўтказиш ҳуқуқига эга, агар бу банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада келишилган бўлса.
Банк тўловчилардан маблағларни олувчилар фойдасига муддати ўтказиб юборилган тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қонунда белгиланган миқдорда пеня ундиради.
4.14.9. Муддати ўтказиб юборилган тўловлар бўйича қуйидаги ҳолларда пеня ҳисобланмайди:
қайтарилган тара учун;
сифати талаб даражасида бўлмаган маҳсулот учун ортиқча тўланган суммаларни талабномалар асосида қайтарилишида;
4.14.11. Агарда талабнома қисман акцептланган бўлса, унда пеня тўловчи акцептлаган суммадангина ундирилади.
4.14.12. Ундириладиган пеня тўловчининг муддати ўтказиб юборилган тўловнинг асосий суммаси тўланган ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади ва маҳсулот етказиб берувчининг муддати ўтказиб юборилган ҳисоб-китоб ҳужжатининг асосий суммаси туширилган ҳисобварағига ёзилади.
4.14.13. Талабнома суммаси қисман тўланганда пеня ҳисоблаш қисман тўланган тўловларнинг ундирилиши билан тўлов муддати кунидан тортиб то тўловнинг суммасини тўловчи ҳисобварағидан қисман ҳисобдан чиқазилган кунига қадар ҳар бир тўлов учун алоҳида бажарилади. Қисман тўловлар учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммалари, талабноманинг тескари томонига ёзиб қўйилади. Ҳисоблаб ёзилган пеня охирги тўловда ундириб олинади.
4.14.14. Тўловчининг ҳисобварағида талабнома бўйича муддати ўтказиб юборилган тўловнинг асосий суммасини тўлаш учун маблағлар бўлса, ушбу суммани тўлаш ушлаб турилмайди ва тўловчининг ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар доирасида бажарилади. Пеняни тўлашга етарли бўлмаган сумма «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига асосий тўловнинг дастлабки муддатига риоя этган ҳолда кирим қилинади.
4.14.15. Муддати ўтган ҳужжатнинг асосий суммасини тўлашда ундириб олинмаган пеня суммаси учун пеня ҳисоблаб ёзилмайди.
Шунингдек, талабномага киритилаётган пеня ва жарима суммаси учун пеня ҳисоблаб ёзилмайди.
4.15. Акцептсиз тўланадиган тўлов талабномалари.
4.15.1. Тўловчиларнинг ҳисобварақларидан маблағларни акцептламасдан ҳисобдан чиқариш агар томонлар ўртасида тузилган шартномада акцептсиз ҳисобдан чиқариш кўрсатилган бўлса коммунал хизмати (амалдаги тариф ва ўлчов асбоблари кўрсаткичлари асосида газ, сув, иссиқлик ва электр энергияси) телефон, канализация, почта-телеграф ҳаражатлари ҳамда ташилган мусор учун талабномада «Акцептсиз» деган сўз ёзилган ёки шу ёзув ёзилган муҳр қўйилган ҳолда, тўлов мақсади графасида «ҳисоблаш асбоблари кўрсаткичлари» ёки «тариф асосида» деган ёзув мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Шунингдек, қарздор томонидан тан олинган сумма ҳақидаги жавоб хатининг асл нусхаси илова қилинган ҳолда, талабнома хат(претензия) бўйича қарздор томонидан тан олинган суммани акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқаришга рухсат берилади, бошқа ҳолларда талабномада «Акцептсиз» деган ёзув ёзилган ҳолда қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
4.15.2. Талабноманинг тўлов мақсади графасида ушбу тўловларни акцептламасдан ҳисобдан чиқариш белгиланган меъёрий (норматив) ҳужжат ёки шартноманинг санаси рақами ва тегишли банди кўрсатилади. Бунда банк фақатгина илова қилинган ҳужжатларнинг талабномада кўрсатилган уларнинг реквизитларига мослигини текшириб кўради, лекин уларнинг мазмуни ва ҳужжатларини йўлда йўқотилганлиги учун жавоб бермайди.
4.15.3. Амалиёт (операцион) кун давомида келиб тушган акцептсиз тўланадиган талабномалар шу куннинг ўзидаёқ тўланади, тўловчининг ҳисобварағида маблағлар йўқлиги ёки камлигида тўланмаган сумма «Ўз муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (картотека № 2) картотекасидаги ҳисобварақларга жойлаштирилади.
Амалиёт (операцион) кун тугагандан кейин келиб тушган акцептсиз талабномаларда «кечки» деган штамп қўйилади ва улар кейинги иш куни тўланади ёки № 2 картотекага кирим қилинади.
4.15.4. Муддати ўтказиб юборилган талабномалар бўйича пеня ҳисоблаш ва ундириш 4.14.8—4.14.15-бандлар талаблари асосида амалга оширилади.
V. АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
5.1. Аккредитив — мижознинг топшириғига кўра шартнома бўйича унинг контрагенти фойдасига берилаётган банкнинг шартли пул мажбуриятидир. Унга кўра аккредитив очган банк (Банк эмитент), маҳсулот етказиб берувчига тўловни бажариш ёки мол етказиб берувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганда ва аккредитивнинг барча шартлари бажарилганда мол етказиб берувчининг банкига бу турдаги тўловларни бажариш учун ваколат бериш мажбуриятини олади.
5.2. Тўловчи банкка мазкур Низомнинг 1.5.3-бандида белгиланган шаклда аккредитив учун аризани тақдим этади.
5.3. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар қилиш тартиби ва унинг амал қилиш муддати тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи (маблағларни олувчи) ўртасидаги шартномада белгиланади.
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
банк-эмитентнинг номи;
аккредитивнинг тури ва уни бажариш усуллари;
аккредитивни очилганлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчини хабардор қилиш усули;
аккредитивлар бўйича маблағларни олиши учун маҳсулот етказиб берувчи тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифномаси;
маҳсулотлар юклаб жўнатилгандан (ишлар бажарилгандан, хизмат кўрсатилгандан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга доир талаблар;
5.5. Банкларда аккредитивлар кўзда тутилмаган ҳоллар бўйича алоҳида ҳисобварақларда ва 22602 — «Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ҳар бир маҳсулот етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисобварақлари очилади.
5.6. Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ёки чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Ушбу белги мавжуд бўлмаган ҳолатда аккредитив чақириб олинувчи ҳисобланади.
5.7. Чақириб олинувчи аккредитив банк-эмитент томонидан мол етказиб берувчи билан олдиндан келишиб олинмасдан ҳам ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. (Масалан, шартномада кўзда тутилган шартларга риоя этилмаганда, банк-эмитент аккредитив бўйича тўловларни кафолатлашдан воз кечганда). Тўловчи маҳсулот етказиб берувчига чақириб олинадиган аккредитивнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиниши тўғрисидаги барча фармойишларни фақат банк-эмитент орқали бериши мумкин, ушбу банк маҳсулот етказиб берувчининг банки (бажарувчи банк)ни у эса маҳсулот етказиб берувчини хабардор қилади. Бажарувчи банк айни пайтда, маҳсулот етказиб берувчи тақдим этган ва маҳсулот етказиб берувчининг банки томонидан қабул қилинган аккредитив шартларига тегишли бўлган ҳужжатлар бўйича тўловларни мазкур банк аккредитивини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани олгунга қадар тўлаши шарт.
5.8. Маҳсулот етказиб берувчининг розилигисиз, унинг фойдасига очилган чақириб олинмайдиган аккредитив ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
а) аккредитив муддати тугагандан кейин. Бажарувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида банк-эмитентга хабар беради.
б) маҳсулот етказиб берувчининг муддатидан олдин аккредитивни ишлатишдан воз кечиш тўғрисидаги аризасига кўра агарда бу шартномада кўрсатилган бўлса. Банк-эмитентга бажарувчи банк томонидан билдиришнома юборилади. Ишлатилмаган сумма тўловчининг банкига маблағлар қайси ҳисобварағдан депонент қилинган бўлса ўша ҳисобвараққа ўтказилади.
в) сотиб олувчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги аризасига кўра, агар бу аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса, аккредитивлар 22602-«Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар доирасида банк-эмитентдан хабар етиб келган куни қисман ёки тўлиқ қопланади. Аккредитивнинг ёпилиши тўғрисида банк-эмитентга хабарнома юборилади.
5.11. Аккредитивлар бўйича депозит ҳисобварағлардан нақд пул берилишига ва аккредитивларни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштиришга рухсат этилмайди.
5.12. Қопланган (депонентланган) аккредитив.
5.12.1. Аккредитивлар очилганда банк-эмитент тўловчининг шахсий маблағларидан ёки унга берилган кредит ҳисобидан мол етказиб берувчининг банки тасарруфига алоҳида «Аккредитивлар» баланс ҳисобварағига маблағларни банк-эмитентнинг мажбуриятларини бутун амал қилиш давомида ўтказиб берса бундай аккредитивлар қопланган (депонентланган) дейилади.
5.12.2. Аккредитивларни очиш тўғрисидаги ариза банк-эмитентга 2 нусхада тақдим этилади:
биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси эса тўловчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади;
Бир вақтнинг ўзида аккредитив суммаси кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига кирим қилинади.
5.12.3. Тўланган аккредитив суммаси электрон тўлов тизими орқали маблағларни олувчи банкка жўнатилади ва маҳсулот етказиб берувчининг аккредитив ҳисобварағига туширилади. Ижрочи банк маблағни келиб тушганлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчига хабар беради.
5.12.4. Маҳсулот етказиб берувчининг банкида аккредитивларни очиш тўғрисидаги электрон ариза 2 нусхада қоғозга чиқарилади:
биринчи нусха банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» 1-картотекага жойлаштирилади.
5.12.5. Маҳсулот етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига у томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка аккредитивнинг барча шартларини бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандагина маблағлар ўтказиб берилади.
5.12.6. Аккредитив бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, аккредитив муддати ўтгунга қадар маҳсулот етказиб берувчи томонидан банкка тақдим этилади.
5.12.7. Бажарувчи банк маҳсулот етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартларига риоя қилинганини ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб кўриши шарт.
5.12.8. Ушбу шартларнинг лоақал биттаси бузилганида ҳам аккредитивлар бўйича тўловлар бажарилмайди.
5.12.9. Маҳсулот етказиб берувчи банкка тасдиқловчи ҳужжатларни икки нусхада тақдим этади.
5.12.10. Маҳсулот етказиб берувчининг депозит ҳисобварағига маблағларни тушириб беришда бажарувчи банк тўрт нусхада мемориал ордер ёзади, тўлов мақсади графасида тўлов қайси шартнома асосида амалга оширилаётган бўлса, шу шартноманинг номери ва санасини кўрсатади:
мемориал ордернинг биринчи нусхаси тасдиқловчи ҳужжатнинг бир нусхаси билан бирга кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи ва учинчи нусхалари, уларга тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда банк-эмитентга жўнатилади;
мемориал ордернинг тўртинчи нусхаси эса маҳсулот етказиб берувчи (маблағларни олувчи) га шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирма билан биргаликда берилади;
Бир вақтнинг ўзида аккредитив бўйича тўланган сумма 1-картотекадан ҳисобдан чиқарилади.
5.12.11. Банк-эмитент аккредитивни ишлатилганлиги тўғрисида ижрочи банкдан ҳужжатларни олгандан кейин мемориал ордерга асосан кўзда тутилмаган ҳоллар ҳисобварағидан аккредитив суммасини ҳисобдан чиқазади ва тасдиқловчи ҳужжатларни мемориал ордер нусхаси билан бирга тўловчига беради.
5.12.12. Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи аккредитив тўлиқ ишлатилмаган ва у сотиб олувчи банкдаги тўловчининг депозит ҳисобварағига қайтарилган ҳолатда ҳам ёпилади.
5.12.13. Мол етказиб берувчининг банкида аккредитивлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилганда тўланган сумма банк-эмитентда кўзда тутилмаган ҳоллар ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилади.
5.13. Қопланмаган (кафолатланган) аккредитив.
5.13.1. Қопланмаган (кафолатланган) аккредитив банк-эмитент билан тўғридан тўғри вакиллик муносабатлари мавжуд бўлганда ижрочи банкка банк-эмитентнинг унда юритилаётган вакиллик ҳисобварағидан (мол етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган ҳолда) аккредитивнинг бутун суммасини ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини бериш йўли билан ижрочи банкда очилади.
5.13.2. Кафолатланган (қопланмаган) аккредитивнинг барча шартлари маҳсулот етказиб берувчи ва тўловчи ўртасида. шунингдек банклар ўртасида тузилган шартномада келишиб олинади.
5.13.3. Қопланмаган (кафолатланган) аккредитивни қўйиш тўғрисидаги корхонанинг илтимосномаси банк-эмитент томонидан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида алоҳида кирим қилиб борилади.
5.13.4. Аккредитивдан тўлиқ фойдаланилмаганда банк-эмитент қисман тўланган суммаларни мижознинг ҳисобварағидан банкнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказади ва бир вақтнинг ўзида аккредитивнинг тўлиқ суммасини кўзда тутилмаган ҳоллар ҳисобварағидан ҳисобдан чиқаради.
5.13.5. Қопланмаган аккредитивлар бўйича маблағларни банк-эмитентнинг вакиллик ҳисобварағидан маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобварағига кирим қилиш мазкур Низомнинг 5.12.5.—5.12.8.-бандлари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилади.
VI. ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҚИЛИШ
6.1. Инкассо топшириқномаси — мижознинг банкка тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги талабини англатади.
6.2. Мижоз банкка инкассо топшириқномасини мазкур Низомнинг 1.5.4-бандида белгиланган шаклда тақдим этади.
6.3. Инкассо топшириқномалари қуйидаги ундирувчилар томонидан банкка тақдим қилиниши мумкин:
ўз вақтида тўланмаган солиқлар ва Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар (пеня, жарималар)ни ундириб олишда солиқ идоралари;
бюджетдан ташқари фондлар — ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олишда, агарда бу қонуний ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса;
божхона органлари — ўз вақтида тўланмаган божхона тўловларини ундиришда;
суд органлари уларга берилган ижро ҳужжатлари бўйича;
қонуний ҳужжатларга асосан бошқа органлар.
6.4. Ижро ҳужжатлари деб қуйидагилар тан олинади:
хўжалик судининг буйруқлари;
судлар томонидан берилган ижро варақлари;
нотариуслар томонидан ҳисобга олинган ижро устхатлари.
6.5. Тўловчиларнинг ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш банк бўлимлари томонидан ҳужжатларнинг нусхалари бўйича эмас, балки фақат асл нусхаси ёки уларнинг дубликати бўйича бажарилади.
6.6. Хўжалик судининг қарори бўйича суммаларни ундириб олишда инкассо-топшириқномаларида ушбу қарорнинг санаси ва рақами кўрсатилиб, бунда қарз суммаси ва давлат божи харажатлари алоҳида ажратиб кўрсатилиши лозим.
6.7. Хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига маблағларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳужжатлар Қонунда белгиланган муддатдан ўтказилиб тақдим қилинган бўлса, банк бўлимлари ушбу ҳужжатларни инкассо учун қабул қилмайдилар.
6.9. Хўжалик судининг судьяси томонидан берилган суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач амалга оширилади.
(6.9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 26 июнда 60-1-сон билан тасдиқланган қўшимча таҳририда (рўйхат рақами 496-1, 13.07.1999 й.))
6.10. Банкка ёки суд ижрочисига бажариш учун ижро ҳужжатлари тақдим қилинганда, уларнинг тақдим қилиш муддатини ўтиши тўхтатилади.
Ҳужжат банк ёки суд ижрочиси томонидан ундирувчига қайтарилган ҳолатда муддат қайтарилган кундан ҳисобланади.
6.11. Банклар фақат қуйидаги ҳоллардагина ундириб олишни вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш ҳуқуқига эга:
ундириб олувчиларнинг аризаларига кўра;
хўжалик судининг тегишли қарори тақдим этилганда;
тергов органларининг қидирув ва жиноий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорларига кўра.
Юқоридаги ҳужжатларда ундириб олиш тўхтатиб қўйилган ёки тўхтатилиши лозим бўлган ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилган бўлиши шарт.
Ундириб олувчи, шунингдеқ банк бўлимига ундириб олишни бошқа йўл билан бажариш учун ижро ҳужжатини суд ижрочисига топшириш тўғрисида фармойиш бериш мумкин. Ундириб олиш тўхтатилган ҳужжат, ундириб олувчига қайтарилиши шарт.
6.12. 6.11.-бандга мувофиқ банк ҳужжатни топшириш ёки жўнатишда банкнинг бухгалтери ва бош бухгалтери томонидан имзоланади, банк муҳри билан мустаҳкамланиб ҳужжатни лозим жойида қуйидагиларни кўрсатиб устхат ёзади:
ҳужжатнинг банкка келиб тушган санасини;
агарда банк бўлими томонидан ҳужжат қисман тўланган бўлса, ундириб олинган сумманинг миқдорини (ёзма равишда);
банк бўлими томонидан ҳужжатни ундириб олувчи ёки суд бажарувчисига топшириш ёки жўнатиш санасини.
6.14. Инкассо топшириқномалари тўловчиларнинг ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш учун бир шаҳар ичида ҳисоб-китобларда хизмат кўрсатувчи банкка ёки бевосита тўловчининг ҳисобварағи юритилаётган банк бўлимига, шаҳарлараро (ҳудудлараро) ҳисоб-китобларда эса фақат ундириб олувчига хизмат кўрсатувчи банк бўлимига тақдим этилади.
6.15. Инкассо топшириқномаси банк бўлимига уч нусхада иловалар билан бирга тақдим этилади:
1) агар маблағ олувчи ва тўловчига битта банкда хизмат кўрсатилганда:
инкассо топшириқномасининг биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси тўловчига ижро ҳужжатлари иловаси ва шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирма билан биргаликда берилади;
учинчи нусхаси тўловни олувчига шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирма билан биргаликда қайтарилади.
биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси тўловчига ижро ҳужжатлари иловаси ва шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирма билан биргаликда берилади;
учинчи нусхаси тўловни олувчига шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирма билан биргаликда қайтарилади.
3) банклараро ва шаҳарлараро (ҳудудлараро) ҳисоб-китоблар қилишда инкассо топшириқномалари ундирувчиларга хизмат кўрсатувчи банк бўлимига тақдим қилинганда:
биринчи ва иккинчи нусхалари ижро ҳужжатлари билан бирга почта орқали тўловчининг банкига бухгалтер томонидан имзо қўйилиб ва банкнинг унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиб ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда жўнатилади;
учинчи нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда бухгалтер томонидан имзоланиб ва банкнинг унга бириктирилган штампи билан тасдиқланиб мижозга қайтарилади.
6.16. Алоҳида фуқароларнинг фойдасига ундириб олишда тўловчининг ҳисобварағи жойлашган банк бўлими ижро ҳужжатларини фақат банк жойлашган туман суд идорасининг суд ижрочиси орқали қабул қилади.
6.17. Суд ижрочилари инкассо топшириқномасини ижро ҳужжатларини илова қилган ҳолда банк бўлимига уч нусхада тақдим этадилар, тўловлар амалга оширилгандан кейин:
биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси ижро ҳужжатлари билан бирга тўловчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади;
учинчи нусхаси маълумот сифатида суд ижрочисига қайтарилади.
6.18. Ундирувчининг банкида электрон тўлов тизимидан қабул қилинган электрон инкассо топшириқномаси икки нусхада қоғозга чиқарилади:
биринчи нусха банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхаси ундирувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
6.19. Банк айби билан мижозларнинг инкассо топшириқномалари ижро қилинмаган ёки нотўғри ижро қилинган ҳолларда амалдаги қонунчилик асосида ва ҳажмида банк жавоб беради.
VII. ЧЕКЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҚИЛИШ
7.1. Ҳисоб-китоб чеки (кейинги ҳолларда чеклар деб номланувчи) бу мижознинг хизмат кўрсатувчи банкка чек берувчининг ҳисобварағидан чек қабул қилувчининг ҳисобварағига маълум миқдордаги маблағларни ўтказиб бериш учун банкнинг махсус бланкасида — банкка берган топшириғидир.
7.2. Чек бланкалари тижорат банклари буюртмасига кўра, уларнинг фаолияти учун етарли бўлган миқдорда Марказий банк қошидаги «Давлат белгиси» (Госзнак) ишлаб чиқариш корхонасида, мазкур Низомнинг 1.5.5-бандида белгиланган шаклда тайёрланади. Бунда чек рақами ва серияси, банк-эмитентнинг номи ва фирма белгиси типография усулида ёзилади.
7.3. Ҳисоб-китоб чеклари фақат товар ва хизматлар учун хўжалик субъектлари ва жисмоний шахслар орасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қилишда қўлланилади.
7.4. Ҳисоб-китоб чекининг максимал суммасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилади, минимал суммаси эса тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.
7.5. Банк чек берганда жисмоний шахснинг аризасига асосан чекнинг суммасига 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилингунга қадар депозитлари» баланс ҳисобрақамида алоҳида иккиламчи ҳисобварағи очади ва тўловларни фақат шу ҳисобварағдан амалга оширади.
7.7. Чек икки қисмдан: ҳисоб-китоб чеки ва милк (корешок) дан иборат. Ушбу милк ҳисоб-китоб чекида кўрсатилган суммаларни тасдиқлаш учун белгиланган назорат рақамларини ўз ичига олади.
7.8. Чекнинг амал қилиш муддати тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.
7.9. Агар чек амал қилиш муддатида банкка тақдим қилинмаган бўлса, чек суммаси 29842 — «Ҳаракатсиз депозитлар» баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Чек эгаси амал қилиш муддати тугаган чек билан банкка мурожаат қилган тақдирда, банк қаршиликсиз чек эгасининг паспорти асосида чекни қабул қилиши ва тўлаб бериши лозим.
7.10. Чекларни бериш ва тўлаш тартиби.
7.10.1. Банк ходими ҳисоб-китоб чекини беришда қуйидаги реквизитларни тўлдириши шарт:
чек берилган санани;
чек бўйича бериладиган суммани рақамлар ва сўз билан;
Кўрсатилган реквизитлар тўлдирилгандан кейин банкнинг масъул ходими ҳисоб-китоб чекига имзо қўяди ва ҳисоб-китоб чекининг милки(коршок)ни назорат рақамлари жойлашган полоса бўйича чекдан шундай қирқиб ажратадики, бунда кесиш чизиғида қолган сонлар чек суммасига мос келиши лозим ва бу муҳр билан тасдиқланади.
Ҳисоб-китоб чекини олувчи томонидан чекни олганлиги ҳақида милк (корешок)га имзо қўйилади. Алоҳида дафтарга ҳисоб-китоб чекининг серияси ва рақамини, чек номига ёзилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ва чек суммасини (омонат бўйича ҳисобварақда сақланаётган маблағлар ёки депозит ҳисобварағидан кўчирилган ҳамда нақд пулларда қўйилган маблағлар ҳисобига берилганлиги алоҳида кўрсатилиб ёзиб қўйилади.
7.10.2. Кассир банкнинг масъул бажарувчисидан барча зарурий ҳужжатларни олгач:
ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва уларни имзолайди;
ҳисоб-китоб чекини олувчидан чек бериладиган суммада нақд пулларни ва чек учун тўловни қабул қилади;
ҳисоб-китоб чекини олувчига чек ва омонат дафтарчасини топширади;
чек милки(корешок)ни амалиёт кун охиригача ўзида қолдиради.
7.10.3. Амалиёт кун охирида банк кассири бандеролларда ҳисоб-китоб чекларининг милк(корешок)ларида белгиланган реквизитлар билан бирга, нақд пулларда қабул қилинган суммани ва жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунга қадар депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқазилган суммани кўрсатади, бундан кейин чек милки (корешок)ни масъул бажарувчига топширади.
Ҳисоб-китоб чекининг милки рақамлари ва саналари бўйича тўланган ёки қопланган чек таққослаш ёки чек суммаси брон қилинган 20206 — Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олунгунга қадар депозитлари» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш учун банкка келгунга кадар сақланади.
Шундан сўнг ҳисоб-китоб чеки милк(корешок)лари электрон ҳисоб-китоб чеклари билан бирга кунлик ҳужжатлар йиғма жилдига тикиб қўйилади.
7.10.4. Агарда ҳисоб-китоб чеки варағини тўлдиришда хатога йўл қўйилса, унда ушбу варақ бузилган деб ҳисобланади ва унинг ўрнига ҳисоб-китоб чекининг янги варағи тўлдирилади. Бундай ҳолларда ҳисоб-китоб чеки қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:
ҳарфлар билан ёзилган «Ҳисоб-китоб» сўзидан бир қисми қирқиб олинади;
чек варақасининг ўртасига «бузилган» деган устхат ёзилади ва сана кўрсатилади;
бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади.
7.10.5. Қабул қилинган, ишлатилган ва қайтарилган чек бланкаларининг ҳисоби қатъий назоратдаги бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиб борадиган дафтарда кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида юритилади. Кун давомида ишлатилган ҳисоб-китоб чек бланкалари чиқим ордери билан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағидан чиқарилади.
7.10.6. Ҳисоб-китоб чекини қабул қилиш ваколатига эга бўлган савдо ташкилоти ходими маҳсулот тўлови учун ҳисоб-китоб чекини қабул қилаётганда ҳисоб-китоб чеки белгиланган намунадаги бланкада тўлдирилганлигини, ўчириб тузатишларни йўқлигини, назорат рақамлари чекда ёзилган суммага мувофиқлигини, чек муддати ўтказиб юборилмаганлигини, унда банк бўлими мухрининг аниқ изи ва имзолар мавжудлигини текшириб кўради. Шундан кейин шахсиятини тасдиқловчи паспортини кўради.
Текширув бажарилган ва маҳсулот учун чек тўловга қабул қилингандан сўнг, савдо идораси ходими ҳисоб-китоб чекининг тескари томонига, савдо ташкилотининг штампини ва мансабдор шахснинг имзосини қўяди.
7.10.7. Агар сотилаётган маҳсулотнинг қиймати ҳисоб-китоб чеки суммасидан паст бўлса, у ҳолда савдо ташкилоти ушбу чек суммасининг 25 фоизидан ошмаган миқдордаги қийматини нақд пулда беради.
7.10.8. Маҳсулот тўлови учун қабул қилинган ҳисоб-китоб чеклари савдо ташкилотлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи банк бўлимларига пул тушуми билан бирга инкассатор орқали белгиланган тартибда топширилади.
7.10.9. Банкка қабул қилинган чеклар бўйича тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) чек берувчи ва чек қабул қилувчига битта банкда хизмат кўрсатилганда:
Чек суммаси савдо ташкилотининг ҳисобварағи кредити ва «Инкасса қилинган пул тушумлари ва чеклар» ҳисобварағи орқали чек берувчининг ҳисобварағи дебити бўйича ўтказилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
2) чек берувчи ва чек қабул қилувчига бошқа-бошқа банкларда хизмат кўрсатилганда:
чек қабул қилувчининг банки чекда кўрсатилган суммани қабул қилинган чекка асосан чек қабул қилувчининг ҳисобварағига ёзиб беради. Тижорат банкларининг электрон ҳисоб-китоб чеклари электрон тўлов тизими орқали чек берувчининг банкига жўнатилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
чек берувчининг банкида чек суммаси электрон ҳисоб-китоб чеки асосида дастурий йўл билан автоматлаштирилган тарзда чек берувчининг иккиламчи ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади. Электрон чек банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
7.10.10. Ҳисоб-китоб чеклари меросхўр ва бошқа шахслардан нотариал идора тасдиқлаган ҳужжат мавжуд бўлган ҳолдагина қабул қилинади, қанча муддат ўтганлигидан қатъий назар. Банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери ҳужжатларни текшириб кўргандан кейин чек суммасини тўлаб берилишига рухсат беради.
ҳисоб-китоб чекини банк бўлимининг бош бухгалтерига беради, паспорт эгасига қайтарилади.
7.10.12. Чек йўқотилган тақдирда, банк йўқотилган чек бўйича ҳисобварағлардан маблағлар ҳисобдан чиқарилганда жавоб бермайди.
VIII. Пластик карточкалар билан ҳисоб-китоб қилиш
8.1. Пластик карточка (матн давомида — карточка) банк томонидан чиқарилган бўлиб, ўзида шахслаштирилган тўлов воситасини ифода этади, карточка эгасининг тегишли банкда ҳисобварағи мавжуд эканлигини тасдиқлайди ва нақд пул тўламаган ҳолда чакана савдо тармоғида товарлар ёки хизматларни сотиб олиш ҳуқуқини беради.
8.2. Пластик карточкада эмитентни сўзсиз идентификация қилувчи унинг номи ва логотипни мавжуд бўлиши шарт.
8.3. Карточкалар жисмоний юридик шахслар ва савдо ёки сервис корхоналари ўртасида нақдсиз ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек, нақд пул бериш пунктлари (ПВН) ва банкоматларда нақд пул маблағлари олишда қўлланади.
8.4. Ваколатли банклар халқаро пластик карточкаларни чиқаришлари ва хизмат кўрсатишлари мумкин, бунда улар халқаро тўлов тизимлари билан тузилган шартномаларга ва мазкур Низомга мувофиқ операцияларни амалга ошириш қоидаларига риоя этишлари лозим.
(8.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил 14 майдаги 11/5-сон қарорига асосан чиқариб ташланган (рўйхат рақами 496-3, 24.05.2001 й.))
8.5. Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш шартномасида қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:
тарафларнинг номлари;
шартнома предмети;
тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
тарафларнинг жавобгарлиги;
ҳисоб-китобларни ўтказиш шартлари;
шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;
низоларни ҳал этиш шартлари;
тарафларнинг ҳуқуқий манзиллари.
8.6. Карточкалар уларнинг мансублигига кўра шахсий, оилавий ва корпоратив карточкаларга бўлинади:
Шахсий карточка, бу — жисмоний шахсга берилган карточкадир.
Оилавий карточка, бу — шахсий карточка эгасининг ишончномаси асосида фойдаланувчига берилган карточкадир.
Корпоратив карточка, бу — юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган карточкадир. Корпоратив карталардан иш ҳақи тўловларини ва ижтимоий тусдаги бошқа тўловларни тўлаш учун, шунингдек, нақд пул маблағларини тўлаш учун фойдаланиш тақиқланади.
8.7. Амал қилиш режимига кўра карточкалар қуйидаги турларга бўлинади:
дебет карточкаси — ушбу карточкадан фойдаланиш унинг эгасига эмитент ва мижоз ўртасидаги шартнома шартларига кўра унинг карточка ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағларини товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учун ва/ёки нақд пул маблағларини олиш учун (корпоратив карточкалар бундан мустасно) тасарруф этиш имконини беради.
кредит карточкаси ушбу карточкадан фойдаланишнинг унинг эгасига эмитент билан тузилган шартнома шартларига кўра эмитент томонидан тақдим этилган кредит линияси миқдорида товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш бўйича операцияларни бажариш ва/ёки пластик карточкадаги маблағлар қолдиғи чегарасида нақд пул маблағларини олиш (бундан корпоратив карточкалар мустасно) имконини беради.
электрон кисса — жисмоний шахснинг карточкаси, ундан фойдаланиш унинг эгасига товарлар ва харажатлар ҳақини тўлашни амалга ошириш ва/ёки пластик карточкадаги маблағлар қолдиғи чегарасида нақд пул маблағларини олиш имконини беради.
Битта карточкада бир нечта «электрон киссалар» жойланиши мумкин.
идентификациялаш маълумотлари (картанинг рақами ва туркуми ва бошқалар);
эмитент банкнинг коди;
ҳисобварақ рақами ва карточка эгасининг исм-шарифи (ташкилотнинг номи);
карточканинг амал қилиш муддати.
Карточкада бир нечта киссалар мавжуд бўлган ҳолда идентификация маълумотлари ҳар бир киссани сўзсиз идентификациялаши керак. Кўрсатиб ўтилган реквизитлардан ташқари карточкага операциялар ва ҳисобларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
8.9. Такроран шахслаштириладиган, қайтарилган карточкаларни ҳисобга олиш 93609 «сақланишдаги қимматликлар» кўзда тутилмаган вазиятлар ҳисобининг алоҳида ҳисобварақларида юритилади.
8.10. Пластик карточкаларни қўллаб бажариладиган операциялар ҳужжатларнинг қоғоз ташувчиларда (слип, электрон терминал квитанцияси) ва/ёки электрон шаклда (терминалнинг ёки банкоматнинг электрон журналидаги ҳужжат), шунингдек, ҳисоб-китоблар қатнашчилари ўртасида тузилган шартномаларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (банкомат квитанцияси ва бошқалар) мажбурий тузилишини кўзда тутилади.
8.11. Квитанциялар транзакцияларни қўлда тиклаш учун барча зарур ахборотларга эга бўлиши керак.
8.12. Ҳужжатлар ҳисоб-китобларда қатнашувчи тарафларнинг ҳаммаси учун зарур нусхалар миқдорида тузилади.
8.13. Пластик карточкаларни қўллаган ҳолда операцияларни бажаришда тузилган ҳужжатлар реквизитлари тарафлар томонидан келишилган, пластик карточкалар реквизитлари ва карточка эгаларининг банк ҳисобаварақлари, шунингдек, корхоналар, нақд пулларни бериш пунктлари, банкоматлар идентификаторлари ва корхона банк ҳисобварақлари ўртасидаги мувофиқликни ишончли тарзда аниқлашга имкон берувчи белгиларга эга бўлиши шарт.
8.14. Электрон ҳужжатлар шартномада келишилган даврийликда эквайер банк, эмитент банк ёки клиринг марказига юборилади.
8.15. Карточкалар бўйича бир банк бўлинмалари ўртасидаги ҳисоб-китоблар технологияси бош банк томонидан ўз имкониятлари ва фойдаланиладиган карточка туридан келиб чиқиб мустақил тарзда белгиланади.
8.16. Карточкалар бўйича банклараро ҳисоб-китоблар технологияси қуйидаги вариантларни кўзда тутади:
1) Ҳисоб-китобларни амалдаги электрон тўловлар тизими (сэп) орқали ялпи асосда ўтказиш;
2) Ҳисоб-китобларнинг ҳисоб-китоблар қатнашчилари томонидан ташкил этилган процессинг марказлари орқали, ўзаро мажбуриятлар натижаларини мажбурий ҳисоб-китоб қилиш ва тижорат банкларининг корреспондентлик ҳисобварақлари орқали ўзаро якуний ҳисоб-китоблар суммасини ўтказишни кун давомида амалга ошириш.
8.17. Пластик карточкаларни қўллаб сэп орқали амалга оширилган операциялар бўйича ялпи ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда бажарилади:
1) Авторизацияламаган ҳолда эмитент банк томонидан ҳисоб-китоб қилинганда:
Эквайер банк хизмат кўрсатиладиган савдо ва сервис корхонасидан олинган, карточкани қўллаш билан тузилган электрон ҳужжатлар асосида унинг ҳисобварағига маблағларни ёзиб ўтказишни амалга оширади, бунда ўз-ўзидан электрон дебет мемориал ордери шаклланади, у электрон тўловлар тизими бўйича эмитент банкка жўнатилади;
Эмитент банкда, олинган электрон дебет мемориал ордери асосида дастурий равишда маблағларнинг мижознинг карточка ҳисобварағидан чиқарилиши амалга оширилади. электрон дебет мемориал ордери босмадан чиқарилади ва кундалик ҳужжатларга тикиб қўйилади.
2) Эмитент банк томонидан олдиндан мажбурий авторизация қилинган ҳисоб-китобларда:
Эквайер банкда хизмат кўрсатиладиган савдо ва сервис корхонасидан олинган, карточкани қўллаш билан тузилган электрон ҳужжатлар асосида, фойдаланиладиган технология қоидаларига мувофиқ ўз-ўзидан электрон маълумот шаклланади, у сэп орқали эмитент банкка проводкаларни авторизациялаш ва амалга ошириш учун жўнатилади.
Эмитент банк олинган электрон маълумот асосида транзакцияни авторизациялашни ўтказади, мижознинг карточка ҳисобварағидан маблағларни чиқаришга электрон мемориал ордерни ўз-ўзидан шакллантиради. у электрон тўловлар тизими орқали савдо ёки сервис корхонасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига маблағларни ҳисобга қўйиш учун эквайер банкка жўнатилади.
Эквайер банкда эмитент банкдан олинган электрон мемориал ордер асосида маблағларни савдо ёки сервис корхонасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ёзиб қўйиш амалга оширилади. Мемориал ордер босмадан чиқарилиб банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади.
8.18. Ҳисоб-китобларни процессинг марказлари орқали ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
кун давомида карточкалар бўйича барча транзакциялар процессинг марказлар орқали ҳисоб-китоб қатнашчилари томонидан тасдиқланган тартибда ўтказилади ва ҳар бир банк — ҳисоб-китоблар иштирокчиси учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда қайд этилади;
ҳисоб-китоблар қатнашчиларининг келишиб олиши бўйича якуний суммалар тижорат банкларининг марказий банк ҳисоб-китоблар марказларида очилган корреспондентлик ҳисобварақлари орқали шартномада келишилган даврийликда ўтказилади;
процессинг марказидан олинган ахборот асосида банклар карточкаларни қўллаган ҳолда амалга оширилган операциялар бўйича маблағларни мижозларнинг ҳисобварақларига ҳисобга қўйиш ёки ҳисобдан чиқаришни амалга оширадилар.
(8.5—8.18-бандлар тартиб рақамлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил 14 майдаги 11/5-сон қарори таҳририда (рўйхат рақами 496-3, от 24.05.2001 й.))
IX. КОРХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИЛИШИ ПАЙТИДА МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ
9.1. Корхонани қайта ташкил этиш (қўшилиш, бирлашиш, ажралиб чиқиш, қайта ташкил этиш шаклида)да ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлаш ваколатли органнинг қарорига асосан дастлабки тўловчининг мажбуриятлари бўйича жавобгарлик юкланган корхонанинг асосий депозит ҳисобварағидан бажарилади.
9.2. Ундириб олувчи ва қабул қилиб олувчи (правоприемник) ташкилотлар орасида низо пайдо бўлган ҳолларда қабул қилиб олувчи ташкилотнинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш фақат хўжалик судининг тегишли қарори асосидагина бажарилади.
9.3. Корхонани тугатишда тугатиш комиссияси тузилиб, комиссия хўжалик субеъктининг тугатилаётганлиги тўғрисида унинг кредиторлари ҳамда бошқа қизиқиши бўлган томонларга белгиланган тартибда маълумот беради ва тугатиш комиссиясининг ҳисобварағи жойлашган банк бўлимига тугатиш комиссиясининг розилигисиз унинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқазишни тўхтатиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
Тугатилаётган корхонанинг барча ҳисобварағлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтказилади, шу муносабат билан тугатилаётган корхонанинг муҳр изи ва раҳбар ходимлари имзо намунаси туширилган карточка бекор қилинади ва тугатилаётган корхона ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар имзо намуналари ва тугатиш комиссиясининг муҳр изи туширилган карточка расмийлаштирилади.
9.4. Тугатиш комиссиясининг ҳисобварағидан унинг розилигисиз маблағларни ҳисобдан чиқазиш, фақат мазкур Низомнинг 6.3-бандида кўзда тутилган ҳоллардагина амалга оширилади.
9.5. Агар тугатиш тўғрисидаги қарорга биноан, тугатиш баланси ёки хўжалик судининг қарорига кўра тугатилаётган корхонанинг мажбуриятлари бўйича жавобгарлик бошқа ташкилот зиммасига юкланган бўлса, 8.3-банддаги кўрсатмалар қўлланилади.
X. НАЗОРАТ ВА ТАЪСИР ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ
10.1. Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган банклар ҳисоб-китоб ва кредит операцияларини бажариш бўйича амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан белгиланган банк операцияларини амалга ошириш қоидаларига асосан жавобгардирлар.
10.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўловларни ўз вақтида ўтказилиши ва тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақлари ҳолатини назорат қилади. Банк вакиллик ҳисобварағида маблағ йўқлиги сабабли корхоналарнинг ҳисобварақларидан тўловларини ўтказилишини доимий равишда ушланиб қолишига йўл қўювчи тижорат банкларининг бўлимларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўради.
10.3. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтадиган тўловлар бўйича барча операциялар, агарда овердрафт кўзда тутилмаган бўлса, қатъий равишда вакиллик ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар доирасида бажарилади.
10.4. Шартнома шартлари бузилган ёки талаб даражасида бажарилмаган ҳолларда томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
10.5. Мазкур Низомда белгиланган қоидаларга амал қилмаслик ёки сифатсиз бажарилган ҳолларда банк ва уларнинг мижозлари амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Мазкур Низомни чиқарилиши билан Марказий банкнинг 1995 йил 4 сентябрдаги № 60 сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидалари тўғрисида»ги Йўриқнома ва унга киритилган 1997 йил 6 декабрдаги № 367 ўзгартириш ва 1995 йил 28 ноябрдаги № 1; 1996 йил 29 апрелдаги № 2; 1996 йил 23 майдаги № 3; 1998 йил 24 январдаги № 4; 1998 йил 20 февралдаги № 5 қўшимчалари ўз кучини йўқотади.
(IX ва X бўлим, ҳамда ички рақамланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 2 сентябрда 60-2-сон билан тасдиқланган 2-сон қўшимча таҳририда (рўйхат рақами 496-2, 16.09.2000 й.))
Марказий банк Бошқаруви раисининг ўринбосари М. ЖУМАГАЛДИЕВ