Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда биржа савдоларида реализация қилинаётган мис катоди ва мис катанкасидан кўп поғонали қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарорига мувофиқ:
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилганлиги;
комиссияга биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш вазифаси юкланганлиги;
юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этган маҳаллий корхоналарни баҳолаш мезонлари ҳамда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қиладиган маҳаллий корхоналар рўйхатини шакллантириш, уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолияти ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланган тартиб талабларидан келиб чиқиб, хатловдан ўтказилишини ташкил этсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 октябрь,
682-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мис хом ашёсини қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот тизими — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси расмий веб-сайтида яратилган электрон ахборот тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
биржа савдолари — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖнинг электрон савдо майдончаларида сотувга чиқариладиган мис катоди ва мис катанкасини (кейинги ўринларда — мис хом ашёси) харид қилиш жараёни;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
ишчи орган — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси;
комиссия — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори билан тасдиқланган Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия;
маҳаллий корхоналар — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш учун ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи ёки мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этган юридик шахслар;
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш — харид қилинган мис хом ашёсидан қўшилган қийматга эга маҳсулотлар (эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва материаллар) ишлаб чиқариш фаолияти;
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолияти билан бирга мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ 40 ва ундан юқори балл тўплаган маҳаллий корхоналар;
тармоқ корхонаси — электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ҳамда иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) кодининг 24.44 синфига ҳамда ИФУТ кодининг 26 ва 27 бўлимларига мос келадиган юридик шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
қайта ишлаш корхоналари рўйхати — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини жорий этган ва биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий корхоналар рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи қайта ишлаш корхоналари рўйхати мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ шакллантирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
5. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолияти мазкур Низомга 4-иловадаги мезонларга мувофиқ баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
3-боб. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар
1-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантириш
26. Комиссия мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантиради ҳамда уни тасдиқлайди. Мазкур рўйхатга фақат маҳаллий корхоналар киритилади.
27. Маҳаллий корхоналар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.
28. Ариза қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинган ҳолда тақдим этилади:
мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР ва телефон (факс) рақами);
маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулот номи ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 10 та белгили коди (ТИФ ТН) тўғрисидаги маълумотлар;
мазкур низомга 4-иловада келтирилган маълумотлар.
29. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этган маҳаллий корхоналарга лойиҳа ишга туширилган дастлабки чорак учун мазкур Низомнинг 28-банди бўйича ўзлаштирилаётган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга рухсат берилади.
30. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 28-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга маҳаллий корхонани рўйхатга киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.
31. Комиссия сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида мурожаат этган маҳаллий корхонанинг фаолиятини ўрганиб чиқади.
Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.
32. Ўрганиш 4-иловада кўзда тутилган мезонлар асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
мис хом ашёсини эритиш печининг мавжудлиги ҳамда қайта ишлашнинг кейинги босқичи технологик ускуналари мавжудлиги;
фаолият кўрсатаётган ходимлар сони ҳамда маҳсулот мувофиқлигини назорат қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга оид моддий-техник базанинг мавжудлиги.
33. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаганда, комиссия котиби беш иш кунида мурожаатни ишчи органга қайтаради. Бунда мурожаатни ўрганиб чиққан комиссия аъзоларининг хулосаси илова қилиниши лозим.
34. Ишчи орган комиссия котиби томонидан қайтарилган мурожаат келиб тушган санадан бошлаб бир кун муддатда ахборот тизими орқали мурожаатчини у бу ҳақда хабардор қилади.
35. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, ўрганиш натижалари комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб чиқилади ҳамда якуни бўйича маҳаллий корхонани қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.
2-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатини юритиш
36. Ишчи орган комиссиянинг тегишли қарори билан тасдиқланган қайта ишлаш корхоналари рўйхатини мазкур Низомга 7-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ юритади.
37. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналар ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 8-иловада келтирилган маълумотларни ахборот тизими орқали ишчи органга тақдим этиб боради.
38. Маҳаллий корхоналар ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
39. Ишчи орган маҳаллий корхоналарнинг ахборот тизими орқали тақдим этган маълумотларини таҳлил қилади ҳамда натижаларини комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади.
40. Комиссия қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналарни қайта ўрганиш, ушбу рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатда қолдириш масалаларига оид қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
3-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш
41. Қуйидаги ҳоллар маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш учун асос бўлади:
маҳаллий корхонанинг ихтиёрий аризасига асосан;
маҳаллий корхона тугатилганда;
маҳаллий корхоналар фаолияти мазкур Низомга 32-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда;
мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар ишчи органга тақдим этмаган ҳолларда.
42. Комиссия мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда натижаларига кўра маҳаллий корхоналар мазкур Низомнинг 31-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда, маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади.
43. Ишчи орган маҳаллий корхонани маҳаллий корхоналар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг, уч иш кунида ушбу ҳақида маҳаллий корхоналарни ахборот тизими орқали хабардор қилади.
4-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналар фаолиятини мониторинг қилиш
44. Ишчи орган ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 8-иловада келтирилган маълумотларни қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналарнинг ҳар биридан ахборот тизими орқали қабул қилиб олади ҳамда ушбу маълумотларни таҳлил қилади ва натижалари ҳақида комиссияга ахборот киритади.
Бунда охирги ҳисобот даври якуни бўйича мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми ёки экспорт қилиш ҳажми камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда:
ишчи орган комиссия котибининг тегишли топшириқ хатига асосан мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини камайтирган маҳаллий корхоналарни жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади;
мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомга 4-иловадаги мезонларга мувофиқ таҳлилий материалларни тайёрлайди ҳамда комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибида кўриб чиқиш учун киритади.
45. Комиссия мазкур Низомнинг 44-бандида назарда тутилган таҳлилий материалларни кўриб чиқади ҳамда натижаларига кўра мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини асоссиз камайтирган маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади. Бунда қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш масаласини кейинги ҳисобот даври якуни билан қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
47. Тармоқ корхоналари рўйхатига ёки қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритишни рад этиш ёки ушбу рўйхатлардан чиқариш тўғрисидаги тегишли қарорлардан норози бўлган тармоқ корхонаси ёки маҳаллий корхоналар тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда комиссия номига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Маҳаллий корхоналар

Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.

Ихтиёрий

2-босқич

Ишчи орган («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси)

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга маҳаллий корхонани қайта ишловчи корхоналар рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.

бир иш кунида

3-босқич

Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия

Маҳаллий корхонанинг фаолиятини ўрганиб чиқади.

Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат мутасадди вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.

Ўн иш кунида

4-босқич

Комиссия котиби

Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, комиссия котиби мурожаатни ишчи органга қайтаради.

Беш иш кунида

5-босқич

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Ахборот тизими орқали мурожаат рад этилганлиги ҳақида мурожаатчини хабардор қилади.

Бир кун муддатда

6-босқич

Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия

Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, маҳаллий корхонани қайта ишловчи корхоналар рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(4-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолиятини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Тақдим этиладиган баллар

1.

Мис хом ашёсини эритиш печининг мавжудлиги

20

2.

Қайта ишлашнинг кейинги босқичи технологик ускуналари

35

қалайлаш дастгоҳлари

6

йирик тортиш дастгоҳлари

3

ўрта тортиш дастгоҳлари

3

майда тортиш дастгоҳлари

3

ўтказувчи симларни букиш учун ускуналар

3

экструзияловчи ускуналар

3

шакл бериш, прокатлаш ускуналари

3

пресслаш ускуналари

3

туннел шаклидаги печкалар

3

бошқа турдаги технологик ускуналар мажмуи

5

3.

Меҳнат шартномаси асосида фаолият кўрсатаётган ходимлар сони

20

10 нафаргача

10

10 тадан 20 тагача

13

20 тадан 40 тагача

15

40 та ва ундан ортиқ

20

4.

Маҳсулот мувофиқлигини назорат қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга оид моддий-техник базанинг мавжудлиги

25

ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар жорий этилганлиги

10

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини текшириш учун синов лаборатория ускуналари мавжудлиги

5

ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш бўйича техник назорат ходимлари мавжудлиги

5

маркировкалаш ускунаси ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларга маркировка қилиш жорий этилганлиги

5

Жами:

100

Изоҳ. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия заруратга кўра ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Мезонларга асосан 40 балл тўплаган юридик шахслар биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий корхоналар рўйхатига киритилади.
Ушбу Мезонлар маҳаллий корхоналар томонидан солиқ ва статистика органларига тақдим этиладиган даврий ҳисоботлари асосида тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(7-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган қайта ишлаш корхоналари
РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳаллий корхоналар номи

Асосий фаолият тури

(ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича)

Жойлашган манзили

СТИР

Тўпланган балл

Рўйхатга киритиш учун асос

1.

2.

3.

...

Олдинги таҳрирга қаранг.
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
(8-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)

_______________________________________________________________________

(қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи)

томонидан биржа савдоларида харид қилинган мис хом ашёси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Йил бошида мис хом ашёси қолдиғи

Йил бошидан харид қилинган мис хом ашёси ҳажми

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳажми *

Ҳисобот даврида мис хом ашёси қолдиғи

Қайта ишланган мис хом ашёси ҳажми

Яратилган қўшилган қиймат

(тн)

(млн сўм)

(тн)

(млн сўм)

(млн сўм)

(тн)

(млн сўм)

(тн)

(млн сўм)

(млн сўм)

фоиз

* фақат мис хом ашёсини қайта ишлаш ҳажми кўрсатилади

_______________________________________________________________________

(қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи)

 ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Маҳсулот номи

ТИФ ТН коди

Ўлчов бирлиги*

Ҳисобот даври учун:

Ҳар бир маҳсулот учун сарфланган миснинг ҳажми

(кг)

режа

амалда

ижроси,

%

(10 та белгили)

тонна

млн сўм

* товарнинг тавсифига мувофиқ ўлчов бирлиги кўрсатилади

_______________________________________________________________________

(қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи)

 экспорт экспорт ҳажмлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Маҳсулот номи

ТИФ ТН коди

Ўлчов бирлиги*

Ҳисобот даври учун:

режа

амалда

ижроси, %

(10 та белгили)

тонна

минг АҚШ доллари

* товарнинг тавсифига мувофиқ ўлчов бирлиги кўрсатилади

_______________________________________________________________________ томонидан

(қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи)

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Лойиҳа номи

Маҳсулот тури

Жами қиймати

(минг АҚШ доллари)

шундан, молиявий манбаи:

Амалга ошириш муддати

Ҳисобот даврида маблағларни ўзлаштириш

(минг АҚШ доллари):

ўз маблағи

банк кредити

хорижий инвестиция ёки кредит

режа

амалда

ижроси,

%

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2024 й., 09/24/682/0830-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)