Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб тиббиёт ходимлари иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 октябрь,
661-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги 661-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг
ТАРИФ СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициентлари

1

1,595

2

1,755

3

1,931

4

2,123

5

2,336

6

2,570

7

2,827

8

3,137

9

3,482

10

3,866

11

4,252

Изоҳ. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2024 й., 09/24/661/0808-сон)