1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари рўйхати ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти тизимидаги «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари рўйхати 7 ва 7а-иловаларга мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 8, 8а ва 8б-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари 9-иловага мувофиқ;
«Термиз сув йўллари техник участкаси», «Хўжайли сув йўллари техник участкаси» ва «Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Термиз сув йўллари техник участкаси», Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Чолиш сув йўллари техника бўлими» ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Хўжайли техник участкаси» давлат муассасалари (кейинги ўринларда — давлат муассасалари) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тизимига ўтказилсин ҳамда 2024 йилда ушбу давлат муассасаларини молиялаштириш тартиби сақлаб қолинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
3. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
давлат муассасаларини молиялаштириш тегишли маҳаллий бюджетлардан республика бюджетига ўтказилади;
давлат муассасаларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тизимидаги бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда давлат муассасаларини Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тизимига белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш ишларини якунига етказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Агробанк» АТБнинг «Ўзбекистон ирригация тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича дала илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда зарур маълумотларни тўплаш билан боғлиқ харажатларни «Агробанк» АТБ ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 12-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 октябрь,
645-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Вазирлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида барча сув манбалари бўйича сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6. Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг тегишли бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
7. Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;
қисқартирилган номи — Сув хўжалиги вазирлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Министерство водного хозяйства;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Ministry of Water Resources.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги;
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш департаменти;
Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази;
Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази;
Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати;
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси;
Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси;
Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси;
Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси;
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти;
Профессионал таълим муассасалари.
3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган ҳамда муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш ва экспертиза қилиш ишларини ташкил қилиш;
ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ҳамда сув хўжалиги объектининг хавфсизлигини аниқ кўрсаткичлар ва мезонлар асосида чуқур таҳлил қилиш орқали унинг устуворлигини белгилаш ва амалга ошириш;
хавф даражаси юқори бўлган гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ва қўриқланишини ҳамда ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш жараёнида уларнинг барқарор ишлашини назорат қилиш;
сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари, давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсингни жорий қилиш;
сув хўжалиги соҳасида ресурс тежайдиган технологиялар, замонавий қурилиш материаллари, илғор хорижий тажрибани кенг қўллашни ташкил қилиш;
сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда Давлат сув кадастрини юритиш ва тегишли маълумотлар базасини шакллантиришда рақамли технологияларни жорий қилиш;
электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда унинг истеъмоли бўйича шаффофликни таъминлаш;
трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш, хорижий инвестиция ва грант маблағлари ҳамда техник кўмакларни жалб қилиш;
сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этишни тизимли ташкил қилиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш стратегиясини, шунингдек, ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича дастурларни ошкоралик асосида ишлаб чиқади;
ер усти сувлари объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишини ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;
глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг аҳоли ҳаёти ва фаолиятига салбий таъсирини камайтириш ҳамда Оролбўйи ҳудудида сув хўжалиги вазиятини барқарорлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ягона сув балансини шакллантиради, шунингдек, Давлат сув кадастри юритилишини ташкил қилади;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, иқтисодиётнинг барча тармоқларида (коммунал соҳадан ташқари) сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратади;
хавф даражаси юқори бўлган гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, ишончли ишлаши ва қўриқланиши ҳамда ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланишни ташкил қилади;
хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилади;
тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва тугатиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
давлат сиёсатининг сув хўжалиги соҳасидаги асосий йўналишлари, сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси, уларни амалга оширишнинг стратегия ва механизмлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритади;
б) республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган ҳамда муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитларни яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилиш ва сувдан комплекс фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлайди, сув хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади;
ўрта ва қуйи бўғинда сувдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, унинг зарарли таъсирларининг олдини олиш бўйича энг мақбул чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган комплекс тадбирларни ишлаб чиқади;
сув ресурслари прогнозларини комплекс таҳлил қилади ва сув ресурслари балансларини ишлаб чиқади, сув манбалари, ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда ер ости сувлари бўйича сув олиш лимитларини белгилайди;
сунъий сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар беради, табиий ер усти сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномалар беришни келишади;
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ҳамда такомиллаштиради;
оммавий ахборот воситалари, шунингдек, анжуманлар, семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали сув ресурсларини асраш ва улардан тежамли фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб боради;
таълим муассасаларининг ёш авлодни сувдан авайлаб-асраб фойдаланиш руҳида тарбиялаш ва сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тадбирларида иштирок этади;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, сув бўйича оммабоп ресурслар, билимлар базасини яратиш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилади;
в) сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш ва экспертиза қилиш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
кўп йиллик тажрибага ва етарли малакага эга бўлган халқаро консультантлар, хорижий мутахассислар билан белгиланган тартибда музокаралар олиб боради;
сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертиза қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга халқаро консультантлар, хорижий мутахассислар билан белгиланган тартибда тегишли шартномаларни расмийлаштиради ҳамда уларни халқаро нормаларга асосан жалб қилади;
сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир қиладиган ташкилотлар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишади;
г) ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ҳамда сув хўжалиги объектининг хавфсизлигини аниқ кўрсаткичлар ва мезонлар асосида чуқур таҳлил қилиш орқали унинг устуворлигини белгилаш ва амалга ошириш соҳасида:
Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги кўрсатмаларини кўриб чиқади;
устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш ва тегишли маблағларни ажратиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритади;
сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича устувор лойиҳаларнинг техник топшириқларини, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
д) хавф даражаси юқори бўлган гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ва қўриқланишини ҳамда ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш жараёнида уларнинг барқарор ишлашини назорат қилиш соҳасида:
гидротехника иншоотларининг ҳолатини ҳамда хавфсизлик декларацияларига ва мезонларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини жойида ўрганиш, натурада кузатиш ва диагностика қилиш ишларини амалга оширади;
тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда давлатлараро ва чегаравий сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини чегарадош давлатлар билан тартибга солишда иштирок этади;
гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ иншоотларнинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;
ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг соҳилбўйи минтақаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва чизиқларга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини назорат қилади;
гидротехника иншоотларини жойлаштириш ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир техник топшириқларни ҳамда фойдаланиш бўйича қоидаларни келишади;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияларини давлат экспертизасидан ўтказади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидаларини ишлаб чиқади ва мезонларини белгилайди;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини лойиҳа, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда ўрганади ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар беради;
гидротехника иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи ва Давлат комиссиялари таркибида иштирок этади ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар беради;
гидротехника иншоотларини консервациялаш ва тугатиш бўйича лойиҳаларни ўрганиб чиқади ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар беради;
е) сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари, давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсингни жорий қилиш соҳасида:
алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа ташкилотларга давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш ҳамда аутсорсингни жорий қилиш дастурларини шакллантиради;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича хусусий шериклар билан музокаралар олиб боради, уларга лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашади ва молиявий хулоса олиш, кўриб чиқиш ҳамда келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим қилади;
ижобий хулосалар олинган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳа битимини ишлаб чиқади, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда реестрга киритиш учун ваколатли давлат органига тақдим қилади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади ва самарадорлигини таҳлил қилади;
ж) сув хўжалиги соҳасида ресурс тежайдиган технологиялар, замонавий қурилиш материаллари, илғор хорижий тажрибани кенг қўллашни ташкил қилиш соҳасида:
қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни амалга оширишда талаб этиладиган маблағларни белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш учун асосланган таклифларни тайёрлайди;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини такомиллаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва янгиларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда лойиҳа-конструкторлик ишларини кенгайтириш, янги ишланмаларни амалиётга жорий қилиш ишларини ташкил қилади;
пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун белгиланган тартибда субсидия ажратади;
сув хўжалиги қурилишида ресурсларни тежайдиган технологиялар ва илғор хорижий тажрибаларни кенг қўллаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш чорасини кўради;
з) сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда Давлат сув кадастрини юритиш ва тегишли маълумотлар базасини шакллантиришда рақамли технологияларни жорий қилиш соҳасида:
йирик сув хўжалиги объектларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштиради;
сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда рақамли технологияларни жорий қилади ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;
сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, кўп йиллик маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда тегишли маълумотларни Вазирлик расмий веб-сайтида ёритиб боради;
ер ости сувларининг ҳолати ва кўрсаткичларини рақамли технологиялар асосида мониторинг қилади;
сув хўжалигини рақамлаштиришга халқаро молия институтлари, хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари ҳамда жамғармаларни жалб этади;
и) электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда унинг истеъмоли бўйича шаффофликни таъминлаш соҳасида:
насос станцияларида сувнинг ҳисоби ва электр энергияси истеъмолини рақамли технологиялар асосида мониторингини юритади;
сувдан фойдаланиш ва электр энергияси истеъмоли бўйича шаффоф тизимни жорий қилади;
сувдан фойдаланиш ва электр энергияси истеъмоли бўйича маълумотларни тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда ушбу ресурслардан ажратилган лимитлар доирасида фойдаланишни назорат қилади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар учун ажратилган электр энергияси лимитларига ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли вазирликлар ва идораларга таклифлар киритади;
й) трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш, хорижий инвестиция ва грант маблағлари ҳамда техник кўмакларни жалб қилиш соҳасида:
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси фаолиятида фаол иштирок этади;
трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суришда иштирок этади;
хорижий давлатлардаги сув хўжалиги объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қурилишида белгиланган тартибда иштирок этади;
трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, сув хўжалигини ривожлантириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда республика номидан иштирок этади;
халқаро шартномалар, хорижий мамлакатлар билан сув хўжалиги ва мелиорация соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон томонининг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган халқаро тадбирларнинг республикада ўтказилишини ташкил этади, сув хўжалиги масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокараларда қатнашади;
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Бутунжаҳон сув кенгаши, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси, Йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссия, Сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича ислом давлатлараро тармоғи ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этади;
к) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этишни тизимли ташкил қилиш соҳасида:
сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар, мутахассислар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини мунтазам равишда ташкил этади;
сув хўжалиги ташкилотларининг таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини сифатли ўтказиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади;
сув хўжалиги соҳасига замонавий ва илғор технологияларни жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашади;
якунланган илмий ишланмалар ва тавсияларни амалиётга жорий қилишни ташкил қилади;
сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассисларнинг, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ва ўқув курсларини республиканинг ихтисослаштирилган сув хўжалиги ташкилотлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, профессионал таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда белгиланган тартибда ташкил этади.
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўз тизимидаги ташкилотлар орқали ҳал этади.
1-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирлик тизимига кирувчи ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ҳамда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида тегишли масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Вазирлик ходимларининг малакасини оширишни тизимли ташкил қилиш;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чоралар кўриш;
Вазирлик, тизим ташкилотлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали фаолиятни таъминлаш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича тадбирларда, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллар иштирокини, сув хўжалиги соҳасига хорижий инвестиция ва грант маблағлари ҳамда техник кўмакларнинг жалб қилинишини таъминлаш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда — Вазир) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касбий маҳорати, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий сифатлари кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;
сув хўжалиги масалаларига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ўз вақтида сифатли тайёрлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
14. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий функциялари ҳисобланади:
Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Вазирликнинг таркибий ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этади;
Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида« 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мунтазам назорат қилади;
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонунчилик ҳужжатларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Вазирлик тизимидаги ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат ва таҳлил қилади;
Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил қилади;
Вазирликнинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилади;
Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига ташкилий ва молиявий кўмаклашади;
идоравий мансуб профессионал таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилишга кўмаклашиш, улар билан кадрларни тайёрлаш ва сув хўжалиги ташкилотлари кадрларининг малакасини оширишда ҳамкорлик қилади;
Давлат сув кадастрини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив кадастри юритилишини ташкил қилади;
сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларини бошқаришга рақамли технологияларни жорий қилишни ташкил қилади;
республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларда молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотларида ички аудит ва молиявий назоратни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;
хорижий инвестициялар жалб этилишини ва халқаро ҳамкорликни ташкил этади;
сув хўжалиги соҳасида анжуманлар, семинарлар ва халқаро тадбирларни ташкил этади;
сув хўжалиги соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг илғор ютуқларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритишга доир ишларни амалга оширади;
Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг ҳар бир тури бўйича базавий картографик асосдан фойдаланиб, объект турлари ва ахборот турлари (рўйхатдан ўтказишга оид, ҳисобга олишга оид, баҳолашга оид) бўйича маълумотларни шакллантиради;
ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Давлат сув кадастри ахборотномасини нашр этишга тайёрлайди;
ер усти сувларининг классификаторларини ишлаб чиқади;
ер усти сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмлар ва ахборот тизимлари ҳамда дастурий таъминотлар ишлаб чиқилишини таъминлайди.
15. Марказий аппарат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-боб. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
16. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан сув хўжалиги соҳасидаги фаолияти асосий кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ходимларни белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш;
Вазирлар Маҳкамасига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга Вазирлик ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Вазирлик ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро муносабатларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш;
Вазирликка келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича ўз хулосаларини бериш;
юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлар орқали хорижий соҳа ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
сув хўжалиги соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
биноларга хизмат кўрсатиш, хўжалик инвентарлари ва ашёларини, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис жиҳозларини сақлаш ва ишлатиш, дастурий таъминотни сотиб олиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этишга илмий-тадқиқот муассасалари, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;
Вазирлик мукофотлари, кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқларини белгиланган тартибда таъсис этиш ва сув хўжалиги соҳасидаги илғор ходимларни ушбу мукофотлар билан тақдирлаш;
сув хўжалиги соҳасида муносиб фидокорлик ва меҳнатсеварлик кўрсатган, ўзининг касбий фаолиятида юксак натижаларга эришган ходимлар номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;
ўқув ва илмий-инновацион фаолиятида намуна кўрсатган бакалавр, магистр, таянч докторант ва докторантлар учун Вазирлик стипендиясини таъсис этиш.
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
17. Вазирлик:
унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалга оширилиши;
тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрларига ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;
жорий этилаётган инновациялар, ғоялар ва технологиялар, шунингдек, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
тегишли соҳани ривожлантириш дастурлари, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар ҳал этилиши;
фуқаролар ва тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилиниши таъминланиши, соҳада рақамлаштиришни таъминлаш ва коррупция омилларини бартараф этиш учун жавобгардир.
1-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
18. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлардан Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалалар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда таҳлил қилиш учун зарур бўладиган материаллар ва маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қайта тайёрланишини талаб қилиш, зарур ҳолларда ҳужжатларни қайтадан ишлаб чиқишга қайтариш;
тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ва тезкор ҳал этиш талаб этиладиган масалалар бўйича ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
тизим ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ва улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда Вазирлик буйруқлари ва унинг раҳбарияти топшириқларининг бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.
Вазирликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
19. Вазирликнинг марказий аппарати:
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва тизимидаги ташкилотлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш;
Вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиладиган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати ва экспертизадан ўтказилганлиги ҳамда Вазирлик томонидан қабул қилинаётган қарорлар ижро этилиши;
тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, иш ва чора-тадбирлар режалари, «Йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил этиш учун жавобгардир.
5-боб. Вазирлик раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
20. Қуйидагилар Вазирнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Вазирлик фаолиятини умумий бошқариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига мувофиқ Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятига оид прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Вазир ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
Вазир ўринбосарларининг ва Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини белгилаш;
Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазир ва вазир ўринбосарларининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;
Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида« 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассислигига талабларни белгилаш ва самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатларини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;
сув хўжалиги масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Вазирлик фаолиятига кирадиган масалалар бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлган ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
Вазирликка киритилган таклифлар ва қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тўлиқ ва батафсил кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилишини) таъминлаш;
Вазир ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Вазирликнинг Ҳайъат мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари талабларига Вазирлик ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишнинг мунтазам равишда ўтказилишини, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб белгиланган муддатда ва тартибда қабул қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган аризаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
штат бирликларининг белгиланган сонидан келиб чиқиб, Вазирлик марказий аппарати тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш;
Вазирлик марказий аппарати ходимлари, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахслари учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;
сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, сув хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;
сув хўжалиги ходимлари ва мутахассисларини уларнинг узоқ ва самарали фаолият кўрсатганлиги, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;
хорижий инвестициялар, грант маблағлари ҳамда техник кўмакларни жалб қилиш ҳамда сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ташкил этиш;
сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ва аутсорсингни жорий қилишни таъминлаш;
сув хўжалиги объектлари бошқарувини рақамли технологиялар асосида автоматлаштиришни ташкил этиш;
сув хўжалигида капитал қурилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда амалга оширилишини назорат қилиш;
трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш;
сув хўжалиги тизимидаги ва идоравий мансуб ташкилотлар учун электр энергиясининг йиллик лимитларини тақсимлаш;
ваколати доирасида судларга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ва судларда иштирок этиш учун (вакилларга) ишончномаларни имзолаш.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирга бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
21. Вазирнинг биринчи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш, бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;
Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Вазирликнинг Сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгашига раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
Вазирлик тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган бошқа ҳужжатларни имзолаш ва тасдиқлаш.
Вазирнинг биринчи ўринбосарига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
22. Вазирнинг сув ресурсларини бошқаришга масъул бўлган ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Вазир ва вазирнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;
ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулиятни ошириш бўйича чоралар кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
хизмат сафарларига боришни қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлари ва вазифаларини бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
Вазирлик тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ҳудудий дастурларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари, ихтисослашуви ҳамда сув ва бошқа зарур ресурслар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда, илмий асосда ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;
сувни тежайдиган технологияларни қўллаш борасида илмий ва илмий-техник фаолиятни ривожлантириш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш;
сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;
ўрта ва қуйи бўғинда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби, ҳисоботи ва мониторингини юритишни назорат қилиш;
сувдан фойдаланиш ва электр энергияси истеъмоли бўйича маълумотларни таҳлил қилиш, ажратилган электр энергияси ҳамда тасдиқланган сув олиш лимитларига ўзгартириш киритиш юзасидан ўрта бўғиндан келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқиш ва қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида Вазирга таклиф киритиш;
ягона сув баланси ва Давлат сув кадастри юритилишини ҳамда замонавий технологиялар ёрдамида такомиллаштириб борилишини ташкил қилиш.
Вазирнинг сув ресурсларини бошқаришга масъул бўлган ўринбосарига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
23. Вазирнинг молия-иқтисод ва инвестиция йўналишига масъул бўлган ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Вазир ва вазирнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;
ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;
Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида« 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори ижросининг таъминланишини назорат қилиб бориш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
хизмат сафарини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;
ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлари ва вазифаларини бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
Вазирлик тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Вазирлик бўйича қабул қилинган буйруқлар ва бошқа амалий ҳужжатларнинг молиявий қисмини татбиқ этишга раҳбарлик қилиш, Вазирлик ва тизим ташкилотлари (республика бюджетидан молиялаштириладиган) фаолияти учун молиявий шарт-шароитлар яратиш;
ваколати доирасида белгиланган молиявий ҳисоботлар ва статистика ҳисоботлари қабул қилиниши, умумлаштирилишини ва ўз вақтида тегишли молия органларига тақдим этилишини назорат қилиш;
Вазирлик ва республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек, сув хўжалиги билан боғлиқ харажатлар сметалари (марказий аппаратнинг тегишли бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида) тайёрланиши, раҳбарият тасдиғига киритилиши ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилишини назорат қилиш;
сув хўжалиги соҳасига доир Давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторларининг ижросини баҳолаш ишларини назорат қилиш;
Вазирлик ва унинг таркибига кирувчи барча ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш назоратини таъминлаш;
сув хўжалиги соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, бошқа вазирликлар ва идоралар билан қўшма қарорлар, шунингдек, тегишли масалалар бўйича йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини таъминлаш;
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг иқтисодий ривожланиш йўналишлари, келгусидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда иш маромининг юксалиш режаларини амалга ошириш борасида ташкилий чораларни кўриш;
ходимларнинг ойлик маош тариф миқдорлари ва лавозим-мансаб маошлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш чораларини кўриш;
сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш;
сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш, уларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш мақсадида инвестиция дастурларига киритиш учун сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш дастурларини кўриб чиқиш, уларнинг шакллантирилишини таъминлаш;
Вазирлик тизимида молия-иқтисод, ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ягона сиёсат юритиш;
сув хўжалиги объектлари бошқарувини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш;
сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва электр энергияси истеъмолини рақамли технологиялар асосида «онлайн» назорат қилиш орқали сув ва электр энергиясидан фойдаланиш шаффофлигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш;
сув хўжалигига доир ахборот ресурсларини, шу жумладан, дастурий таъминотлар, мобил иловалар, маълумотлар базаси ва веб-сайтларни яратиш ҳамда уларнинг такомиллаштирилишини ташкил этиш;
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ХМИ ва ХХМТ) маблағлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш;
сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ХМИ ва ХХМТ маблағларини жалб қилиш;
ХМИ ва ХХМТ маблағлари иштирокидаги хорижий инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;
Вазирлик бўйича қабул қилинган буйруқлар ва бошқа амалий ҳужжатларнинг молиявий қисмини татбиқ этишга раҳбарлик қилиш, Вазирлик ва тизим ташкилотлари (республика бюджетидан молиялаштириладиган) фаолияти учун молиявий шарт-шароитлар яратиш;
Вазирнинг молия-иқтисод ва инвестиция йўналишига масъул бўлган ўринбосарига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
таркибий бўлинма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Вазирлик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;
таркибий бўлинма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида« 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чоралар кўриш ҳамда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
таркибий бўлинма ходимларининг ваколатларини белгилаш, таркибий бўлинма фаолиятининг муайян йўналишларини бошқариш учун уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
таркибий бўлинма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлинма чораклик иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
таркибий бўлинмада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бўлинманинг кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмаларда коррупция ва бошқа Ўзбекистон Республикасининг қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
таркибий бўлинма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар асосида зарур чоралар кўриш;
таркибий бўлинма фаолиятига доир қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш.
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг масъулияти
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
25. Вазир қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши.
26. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:
Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари томонидан уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 21, 22 ва 23-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.
27. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагилар учун масъулдирлар:
тегишли таркибий бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Вазирлик раҳбарияти
28. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир раҳбарлик қилади.
Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
29. Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
30. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
31. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
32. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари тегишли вазир ўринбосарининг (вазирнинг биринчи ўринбосарининг) таклифига кўра Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
33. Қуйидагилар Вазир буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади:
Марказий аппарат раҳбари ва ходимлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда, Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тавсиясига асосан — Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари;
тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда — Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси, Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси, Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Вазирнинг тегишли ўринбосари таклифига кўра — Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш департаменти директори ўринбосари, Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори ўринбосари, Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази директори, Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати директори, «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси бошлиғи, «Сувлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти директори, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори ва унинг ўринбосари.
Вазирлик ташкилий тузилмасига кирувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари фаолиятига доир масалалар (раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимда озод этиш) «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
35. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг тизимидаги ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлиги марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан таъминланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
36. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича тизим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда:
топшириқларни тизимидаги ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ва уларнинг бажарилиши боришини назорат қилади;
тизимидаги ташкилотларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровларни Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотларига юборади ва уларнинг бажарилиб боришини назорат қилади;
текширишларни ва ўрганишни амалга оширади, Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини умумлаштиради ва уни такомиллаштиришга қаратилган чораларни кўради;
ташкилот тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ҳамда Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти натижаларини ўрганишни ташкил қилади;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
37. Вазирликнинг тизим ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Вазирлик раҳбариятининг топшириқлари ижроси тўғрисида ахборот беради;
белгиланган фаолият соҳасида қонунчиликни амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
белгиланган тартибда ва муддатларда ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
ўз фаолиятини ваколатли органлар томонидан текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
38. Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар ушбу кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.
3-§. Вазирликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги
39. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
40. Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ўз ваколати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқин ҳамкорлик қилади.
4-§. Вазирликнинг ҳайъати, тармоқ илмий-техник кенгаши ва жамоатчилик-маслаҳат кенгаши
41. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, асосий фаолият йўналишларига мутасаддилик қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари таркибида ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
42. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Вазирликнинг ушбу Низом билан белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ўзларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чораларни кўрган ҳолда, тизимли асосда таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш;
Вазирлик фаолияти соҳасида мақсадли, ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
жойларда Вазирлик фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
43. Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
44. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда, ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
45. Ҳайъат қарорлари Вазир томонидан тасдиқланади.
46. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
47. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъати тасдиқлайдиган регламентда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
48. Вазирлик таркибида вазирнинг биринчи ўринбосари (кенгаш раиси), вазир ўринбосарлари, соҳанинг юқори малакали мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари бўлган сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаши тузилади.
Тармоқ илмий-техник кенгаши аъзолари сони, шахсий таркиби ва низоми Вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.
49. Вазирлик таркибида вазир ўринбосари, Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари бўлган жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.
Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг низоми, аъзоларининг рўйхати ва сони Вазирнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.
8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
51. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
52. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
53. Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
54. Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
55. Вазирлик марказий аппарати ходимларининг меҳнатига бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳақ тўлашда лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ҳақлар, мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
10-боб. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш тартиби
56. Вазир ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида Вазирлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
11-боб. Якунловчи қоида
57. Вазирлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
2. Агентлик тасдиқланган сув олиш лимитлари асосида сув етказиб берилишини ҳамда сувдан самарали фойдаланиш, насос станциялари иш режимини тартибга солиш, «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, мелиорация тармоқларидан фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш соҳасида республика ижро этувчи ҳокимияти органи ҳисобланади ҳамда ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳисобот беради.
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, Вазирлик буйруқлари ва унинг ҳайъати қарорларига амал қилади.
4. Агентлик ўз фаолиятини республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
6. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги;
қисқартирилган номи — Эксплуатация агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по эксплуатации объектов водного хозяйства при Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Агентство по эксплуатации;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency for the Operation of Water Management Facilities under the Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Water Facilities Operation Agency.
8. Агентлик ўз тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ташкил этади, назорат қилади ва уларга умумий раҳбарлик қилади.
2-боб. Агентлик тузилмаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
9. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;
ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;
Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси;
Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси;
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси;
ирригация тизими бошқармалари;
магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари;
насос станциялари ва энергетика бошқармалари;
мелиоратив экспедициялар;
сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари;
Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси;
Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси;
Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси;
«Термиз сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси;
«Хўжайли сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси;
«Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаси;
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси.
3-боб. Агентлик ва унинг тизим ташкилотларининг вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш;
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш;
ирригация тизими каналлари ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда улардаги иншоотларни жорий таъмирлаш-тиклаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати барқарорлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;
қуйи бўғинда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритади;
лимит асосида сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларининг сув ресурсларидан фойдаланишини таҳлил қилади;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиришда иштирок этади ҳамда тасдиқланган манзилли рўйхатларни умумлаштиради;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ижросини ташкил қилади ва мониторинг юритади;
сувни тежайдиган технологиялар жорий қилишни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда Вазирга тақдим қилади;
сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилиниши мониторингини юритиш, уларни жорий қилишни кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
сувни тежайдиган суғориш технологияларининг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фаолиятини ўрганиб боради ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилувчи пудрат ташкилотларининг фаолиятини баҳолаб боради ҳамда рейтинг тизимини юритади;
б) насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш соҳасида:
насос станцияларини бошқариш, тасдиқланган лимитлар асосида насос станцияларида сувнинг ҳисоби ва электр энергияси истеъмолининг мониторингини юритади;
сувдан фойдаланиш ва электр энергияси истеъмоли бўйича маълумотларни тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда ушбу ресурслардан ажратилган лимитлар доирасида фойдаланишни назорат қилиш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради;
насос станцияларини электр энергиясини тежайдиган ва самарали ишлайдиган замонавий насослар, электр двигателлари ва бошқа ускуналар билан жиҳозлашни таъминлаш, насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўради;
тизимдаги ташкилотлар учун ажратилган электр энергияси лимитларига ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлик ва тегишли идораларга таклифлар киритади;
в) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
белгиланган сув олиш лимитлари асосида истеъмолчиларга сув етказиб берилишини ташкил этади;
сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини назорат қилади;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехника иншоотларини соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларининг амалга оширилишини ташкил этади;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув ресурслари мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши рақамлаштирилишини назорат қилади;
г) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш соҳасида:
тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича белгиланган талаблар ва қоидаларга қатъий риоя этилиши юзасидан жавобгарлигини оширади;
сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати юзасидан лойиҳа ташкилотлари ва манфаатдор ташкилотлар иштирокида тизимли мониторинг юритади ҳамда натижасини таҳлил қилиб боради;
сув хўжалиги объектларида авария-захира материалларининг ўз вақтида яратилишини ва улардан мақсадли фойдаланишни ташкил қилади;
д) ирригация тизими каналлари ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда улардаги иншоотларни жорий таъмирлаш-тиклаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати барқарорлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
ирригация тизими каналлари ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолати ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш бўйича тизимли мониторинг юритади;
ирригация ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда улардаги иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати барқарорлигини таъминлаш ишларини ташкил қилади.
12. Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
14. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентлик тизим ташкилотлари билан биргаликда юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ҳамда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегиялари ижросини таъминлаш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси ҳамда сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда — Вазир) буйруқлари, Вазирлик ҳайъати қарорлари ва топшириқларини ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали фаолиятни таъминлаш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотлар ўрнатилишини таъминлаш.
Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
15. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий функциялари ҳисобланади:
Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлаш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда республика ижро ҳокимияти ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;
Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мунтазам назорат қилинишини таъминлаш;
Агентлик ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, молиявий, ишлаб чиқариш, хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича буйруқлар қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш.
Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
16. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;
сувни тежайдиган замонавий технологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилинишини таъминлаш;
сув ресурсларини бошқаришнинг тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чораларини кўриш;
кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ишларининг самарали ташкил этилишини таъминлаш;
сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида бошқаришни ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
17. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар самарали амалга оширилишини таъминлайди;
Вазирлик буйруқлари, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Агентлик буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
ер усти сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаради;
ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ирригация ва мелиорация тизимлари, насос станциялари, сув омборлари ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан самарали ҳамда ишончли фойдаланишни ташкил қилади;
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни тузиш, уларнинг суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мониторинг қилади;
сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилишни белгиланган тартибда ташкил қилади;
насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, магистрал каналлар бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари ва «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини назорат қилади.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-§. Насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
19. Қуйидагилар насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
насос станциялари ва энергетика бошқармаларига тегишли давлат насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар, электр узатиш ва алоқа тармоқлари, автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш;
насос станциялари ва суғориш қудуқлари ҳамда мелиорация насос станциялари ва қудуқларнинг самарали ишлашини таъминлаш;
электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш, сарфланган электр энергияси ва етказиб берилган сувларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
ажратилган маблағлардан, моддий-техника ресурсларидан, техника жиҳозларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
ўз ваколати доирасида молиявий ҳужжатлар, ойлик, чораклик ва йиллик электр энергияси ҳисоботлари, техник ҳисоботлар ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
20. Насос станциялари ва энергетика бошқармалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда дастурларни шакллантиришда устувор лойиҳалар бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
насос станциялари ва энергетика бошқармаларига тегишли насос станциялари, суғориш ва мелиорация қудуқларини, сув узатиш тармоқларини, подстанцияларни, трансформаторларни, электр узатиш тармоқларини, алоқа ва автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказади;
капитал ва жорий таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга оширади;
насос станциялари, суғориш ва мелиорация қудуқларининг ажратилган сув олиш ва электр энергияси лимитлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари доирасида тегишли шартномалар асосида самарали ишлашини таъминлайди;
сув ва ишлатилган электр энергияси ҳисоби ва ҳисоботини юритишда рақамли технологияларни белгиланган тартибда жорий қилади;
ажратилган электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;
бюджет маблағлари ҳамда хўжалик фаолиятидан тушган маблағлардан белгиланган мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди ва тегишли статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади;
насос станциялари, суғориш ва мелиорация қудуқларини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
насос станциялари, суғориш ва мелиорация қудуқларининг белгиланган тартибда тасдиқланган жадваллар асосида самарали ишлашини таъминлайди;
сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари ва бошқа шахсларга шартнома асосида сув хўжалиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади;
21. Насос станциялари ва энергетика бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5-§. Мелиорация экспедицияларининг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
22. Қуйидагилар мелиорация экспедицияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
коллектор-дренаж тармоқларини техник соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва бошқа сув истеъмолчиларига ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
23. Мелиорация экспедициялари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда дастурларни шакллантиришда устувор лойиҳалар бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси ва ер ости сувларининг ҳолати ва сифати бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, маълумотларни даврий равишда таҳлил қилади;
коллекторларда сувнинг сифати бўйича мониторинг юритади;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив кадастрини ҳамда сув ва туз балансларини ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар беради ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;
магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолати бўйича мониторинг юритади, уларни таъмирлаш-тиклаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
мелиорация насос станциялари ҳамда вертикал дренаж қудуқларининг иш режимини белгилайди ва ижроси бўйича мониторинг юритади;
коллектор-дренаж тармоқлари соҳилбўйи минтақасини муҳофаза қилиш чораларини кўради;
фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига уларнинг коллектор-дренаж тармоқларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар бериб боради.
Мелиорация экспедициялари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6-§. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
24. Қуйидагилар магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш;
магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш;
сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни яратиш;
магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилиш;
сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, магистрал канал ва улардаги гидротехника иншоотларини модернизация қилиш чораларини кўриш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
25. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда дастурларни шакллантиришда устувор лойиҳалар бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради ва уларни соз ҳолатда сақлайди;
магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларининг улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлайди;
гидропостларни техник соз ҳолатда сақлайди, уларни такомиллаштириб боради ҳамда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда мониторингини юритади;
магистрал каналлар (тизимлар), улардаги гидротехника иншоотларини ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади;
ажратилган бюджет маблағлари ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
7-§. Ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
26. Қуйидагилар ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда хавфсиз ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш;
йирик ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш;
сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда рақамли технологияларни жорий қилиш, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни яратиш;
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилиш;
сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини модернизациялаш чораларини кўриш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
27. Ирригация тизими бошқармалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради ва уларни соз ҳолатда сақлайди;
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлайди;
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш бўйича таклифлар бериш ҳамда белгиланган тартибда ижросини ташкил қилади;
гидропостларни техник соз ҳолатда сақлайди, уларни такомиллаштириб боради ҳамда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда мониторингини юритади;
сувдан фойдаланиш бўйича тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштиради, сув ресурсларини тасдиқланган сувдан фойдаланиш режалари бўйича «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга етказиб беради;
ирригация тизими каналларига ўрнатилган насос станцияларини ишлатиш режимларини белгиланган тартибда келишади ҳамда уларнинг ижросини таъминлайди;
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади;
ажратилган бюджет маблағлари ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
Ирригация тизими бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-боб. Агентлик ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
28. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга тегишли давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмасидаги бир бўлинмадан бошқа бир бўлинмага текин фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга ходимлари томонидан сув хўжалиги соҳасидаги фаолияти асосий кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, ходимларни белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш;
Агентлик доирасига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
сув қонунчилиги, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиблари бузилган ҳолларда мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қонунчилик ҳужжатлари доирасида чора кўриш юзасидан таклиф киритиш;
сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини моддий рағбатлантиришни ташкил этиш;
биноларга хизмат кўрсатиш, хўжалик инвентарлари ва ашёларини, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис жиҳозларини сақлаш ва ишлатиш, дастурий таъминотни сотиб олиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Агентлик ва унинг тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;
Вазирлик мукофотлари, кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирлашга сув хўжалиги соҳасидаги илғор ходимлар тўғрисида таклиф киритиш.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
29. Агентлик:
унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, тасдиқланган сув олиш лимитлари асосида сув етказиб берилишини ҳамда сувдан самарали фойдаланиш, насос станциялари иш режимини тартибга солиш, «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, мелиорация тармоқларидан фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларини самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилиниши таъминланиши, соҳада рақамлаштиришни таъминлаш ва коррупцион омилларни бартараф этиш;
Вазирликка Агентлик томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва пировард натижалари учун жавобгардир.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
30. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ва тезкор ҳал этиш талаб этиладиган масалалар бўйича тизимдаги ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш.
Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
31. Агентлик марказий аппарати:
Агентлик тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш;
тизимдаги ташкилотлар томонидан ўзининг фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, иш ва чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил этиш учун масъулдир.
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
32. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни тизимдаги ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;
ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича Агентликка, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
33. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари:
тизимдаги ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
тизимдаги ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
туманларда (шаҳарларда) аниқланган сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;
ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
4-§. Насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
34. Насос станциялари ва энергетика бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколати доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;
ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича тегишли ташкилотларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
ўз фаолияти учун кундалик зарур бўлган материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни белгиланган тартибда қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан харид қилиш;
сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш.
Насос станциялари ва энергетика бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
35. Насос станциялари ва энергетика бошқармалари:
тизимдаги ташкилотлар билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Агентлик тизимдаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
тизимдаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиладиган таклиф ва ҳужжатларнинг сифатли тайёрлаш;
сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
5-§. Мелиорация экспедицияларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
36. Мелиорация экспедициялари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни тизим ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш.
Мелиорация экспедициялари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
37. Мелиорация экспедициялари:
тизимдаги ташкилотлар билан биргаликда юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мелиорация экспедициялари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
6-§. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
38. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни тизим ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
ирригация тизим каналлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;
магистрал каналлар ва улардаги гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш;
фавқулодда ҳолатларда магистрал канал бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда жалб қилиш.
Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
39. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари:
тизимдаги ташкилотлари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
тизимдаги ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
ирригацияни ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
7-§. Ирригация тизими бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
40. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш;
фавқулодда ҳолатларда ирригация тизими бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда жалб қилиш.
Ирригация тизими бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
41. Ирригация тизими бошқармалари:
тизим ташкилотлари билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
тизимдаги ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
Агентлик ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
5-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентлик раҳбарияти
42. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Агентлик директори раҳбарлик қилади.
Агентлик директори бир вақтнинг ўзида вазир ўринбосари ҳисобланади ҳамда унинг тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари белгиланган тартибда амалга оширилади.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июндаги 352-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2025 й., 09/25/352/0502-сон)
43. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Агентлик директори бўлмаган даврда, директор вазифасини унинг биринчи ўринбосари бажаради.
Агентлик директори ва директорнинг биринчи ўринбосари бўлмаган даврда, директор вазифасини Агентлик директори ўринбосари бажаради.
44. Агентлик ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик штат бирликлари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш, заруратга кўра штат бирликларининг умумий чекланган сонидан чиқмаган ҳолда ўзгартириш Вазир томонидан киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
45. Агентлик директори:
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
ўринбосарлар ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлайди, ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;
Агентлик марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Агентлик тизимдаги ташкилотларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Вазирликка Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлашга доир таклифлар киритади;
малакали хорижий мутахассислар ва экспертларни шартномавий ҳуқуқий асосда Вазир билан келишилган ҳолда жалб қилади;
тизимидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан моддий-техник базани ташкил этиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам беради;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилишининг назоратини ташкил этади;
Агентликни малакали, амалий тажрибага эга кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, уларни саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш соҳасида кадрлар сиёсатини юритади;
Агентликда давлат фуқаролик хизматининг муайян лавозимини эгаллаш учун талабгор бўлаётган номзодларга нисбатан иш тажрибасига ва касбий компетенциясига доир талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
47. Агентлик директори томонидан қуйидагилар лавозимларга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари тавсияларига кўра Вазирлик билан келишган ҳолда — Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари бошлиқлари, ирригация тизими бошқармалари бошлиқлари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, мелиорация экспедициялари бошлиқлари, сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари бошлиқлари;
Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқларининг тавсияларига асосан Вазирлик билан келишган ҳолда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари директорлари.
48. Агентлик тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомлар белгиланган тартибда Агентлик томонидан тасдиқланади.
2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
49. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари тизимдаги ташкилотлар билан Агентлик фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилади:
тизимдаги ташкилотларга топшириқларни етказади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
таркибий бўлинмаларнинг фаолиятига бевосита тааллуқли масалалар бўйича Агентлик тизим ташкилотларига расмий сўровномалар жўнатади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
тизимдаги ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;
тизимдаги ташкилотлар фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни, ҳисобот ва ахборот материалларини ўрганишни ташкил этади;
тизимдаги ташкилотлар амалий фаолиятини текширади, ўрганиб чиқади ва умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
раҳбарият топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот беради;
сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бажариш бўйича иш фаолияти натижалари тўғрисида маълумот тақдим этади;
тизимдаги ташкилотлар фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган иш фаолиятидаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
ўзининг фаолияти натижалари тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Агентлик марказий аппаратига ҳисобот беради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни тақдим этади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.
51. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келган келишмовчиликлар Агентлик директори топшириғига кўра унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам бартараф этилмаган бўлса, улар бўйича қарор бевосита Агентлик директори томонидан қабул қилинади.
3-§. Агентликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
52. Агентлик ўзининг вазифалари ва функцияларини бажаришда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
53. Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўзларининг ваколатлари доирасида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Агентлик тизимидаги ташкилотлар тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қилади.
6-боб. Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
54. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлик буйруқлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ҳамда мониторинги юритилишининг амалий тизимини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш, амалиётда соҳада юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар билан курашиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда бартараф қилиш;
Агентлик фаолиятини режалаштириш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
Агентликнинг йиллик ва ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун Вазирга киритиш;
Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва тизимдаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг ҳисоботларини Агентлик мажлисларида эшитиш, якунлари бўйича зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва Вазирликка киритиш;
одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;
Агентлик таркибий бўлинмалари низомлари, лавозим йўриқномаларини ва тизимдаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни ҳамда Агентликнинг бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентликка тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш.
Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
55. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентликнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан тасдиқланган тизим ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Вазирликнинг Агентлик фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Агентлик буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар киритиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Агентлик директорига таклифлар киритиш.
Агентлик директори ўринбосарлари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
7-боб. Агентлик директори ва ўринбосарларининг жавобгарлиги
56. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича;
ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
57. Агентлик директори ўринбосарлари:
Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
8-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
58. Агентлик директори Агентлик фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг юритади ҳамда Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда баҳолаб боради.
59. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазир томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларига асосланади.
60. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
61. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
62. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
63. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
64. Агентлик ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ҳақлар, мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом асосида Агентлик ташкил этилган кундан бошлаб амалга оширилади.
10-боб. Агентликнинг Вазирлик олдидаги ҳисоботи
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
65. Агентлик раҳбарияти тасдиқланган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда ишчи индикаторлари ижроси юзасидан Вазир ҳузурида шахсан ҳисобот беради.
66. Вазирлик Агентликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Агентлик раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради ва натижадорлигига холисона баҳо беради.
67. Агентлик фаолиятининг мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Агентликнинг алоҳида намуна кўрсатган мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан уларни рағбатлантириш ёки уларни жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортиш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш каби чоралар кўрилади.
11-боб. Якунловчи қоидалар
68. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVI боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
Департамент Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган ирригация-мелиорация лойиҳалари учун буюртмачи функцияларини бажарувчи ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат муассасаси ҳисобланади.
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) буйруқлари ва ҳайъат қарорлари, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
3. Департамент давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
4. Департаментнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти;
қисқартирилган номи — Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Департамент по реализации проектов водного хозяйства Министерства водного хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Департамент по реализации проектов водного хозяйства;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Department for the Implementation of Water Resources Projects of the Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Department for the Implementation of Water Resources Projects.
6. Департамент ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этади, назорат қилади ва уларга умумий раҳбарлик қилади.
2-боб. Департамент тузилмаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
7. Департамент таркибига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
«Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Андижонсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Жиззахсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Қашқадарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Навоийсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Намангансувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Самарқандсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Сирдарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Тошкентсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Фарғонасувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Хоразмсувқурилишинвест» давлат муассасаси;
«Питнаксувқурилишинвест» давлат муассасаси.
3-боб. Департаментнинг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
8. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва бош пудрат ташкилотлари танлов (тендер) асосида аниқланиши ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;
капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
9. Департамент ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
а) сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, геология, ер тузиш ва лойиҳа ташкилотлари мутахассислари, шунингдек, манфаатдор фермер ва кластерлар иштирокида жойида ҳар бир ҳудуднинг сув таъминоти, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳамда муаммоларни таҳлил қилган ҳолда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда шакллантирилган лойиҳаларни умумлаштиради, лойиҳаларнинг тақдимотларини тайёрлаш ва таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича шакллантирилган устувор лойиҳалар рўйхатининг белгиланган тартибда тасдиқланишини ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда амалга оширилишини ташкил қилади;
мамлакатда яқин истиқболда сув ресурсларини тежовчи технологиялар ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини юмшатиш ва қишлоқ хўжалигини барқарор сув ресурслари билан таъминлаш мақсадида устувор лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун Вазирликка тегишли таклифлар киритиб боради;
мақсадли давлат дастурларига киритилган лойиҳаларнинг параметрларини аниқлаштириш ва келгусида тасдиқлаш учун Вазирлик билан биргаликда Ҳукуматга белгиланган тартибда тақдим этади.
б) сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш соҳасида:
манзилли рўйхатларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
в) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва бош пудрат ташкилотлари танлов (тендер) асосида аниқланишини ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш соҳасида:
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши юзасидан бош лойиҳа ташкилотларини аниқлайди, улар билан шартномалар ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилади;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади ҳамда муаммоли масалаларнинг ечими бўйича буюртмачи ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади;
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича бош пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан тендер (танлов) савдоларининг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ва молиялаштириш очилишини назорат қилади;
г) капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш соҳасида:
«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари ҳисоботлари, шунингдек, таклифлари ва мурожаатларини таҳлил қилиб боради;
сув хўжалиги соҳасидаги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши учун давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назоратини олиб бориш бўйича шартномалар расмийлаштирилиши ва бажарилиши юзасидан мониторинг юритади;
давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назорати олиб борилишида аниқланган камчиликларнинг буюртмачилар ва бош пудрат ташкилотлари томонидан ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан назорат олиб боради;
лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишлар ва барча кўрсаткичлар бўйича ҳисоботларни Вазирликка ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга белгиланган тартибда тақдим этиб боради;
буюртмачи ва пудрат ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилади.
4-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
10. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ҳуқуқни олиш, мол-мулкка эгалик қилиш мажбуриятларини олиш ва судда даъвогар бўлиш;
сув хўжалиги қурилишига оид масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, улар ҳақида ўз хулосаларини бериш;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни тизимдаги ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
тегишли дастурлар ва концепциялар доирасида амалга ошириладиган сув хўжалиги қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Вазирлик режаларини ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини киритиш;
сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ҳамда мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан амалга оширилаётган қурилиш лойиҳаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш ва масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини қўллаш.
Департамент қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Департамент ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилган лойиҳалар бўйича, шу жумладан уларнинг натижадорлиги ҳамда сарфланган маблағларнинг самарадорлиги юзасидан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
12. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
13. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Департамент директори мақоми, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
14. Департамент директори Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.
Департамент директори бўлмаган даврда, директор вазифасини унинг ўринбосари бажаради.
15. Департаментнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Департамент штат бирликлари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш, заруратга кўра штат бирликларининг умумий чекланган сонидан чиқмаган ҳолда ўзгартириш киритиш Вазир томонидан амалга оширилади.
Департамент таркибидаги «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари алоҳида юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.
«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари раҳбарлари (директор, бош муҳандис ва директор ўринбосари) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти, Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Департамент директори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
6-боб. Департамент директори ва унинг ўринбосарининг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
16. Қуйидагилар Департамент директорининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлик қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ҳамда мониторинги юритилишининг амалий тизимини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Департамент тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш, амалиётда соҳада юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар билан курашиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда бартараф қилиш;
Департамент фаолиятини режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Департаментнинг йиллик ва ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун Вазирликка киритиш;
Департамент фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг ҳисоботларини Департамент мажлисларида эшитиш, якунлари бўйича зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Департамент ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва Вазирликка киритиш;
одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;
Департаментнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар, лавозим йўриқномаларини ва ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари тўғрисидаги низомларни ҳамда Департаментнинг бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Департамент ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
Департаментга тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш.
Департамент директори қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
17. Қуйидагилар Департамент директори ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Департаментнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Департамент фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан тасдиқланган Департаментнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Вазирликнинг Департамент фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Департамент директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Департамент директорига таклифлар киритиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Департамент директорига таклифлар киритиш.
Департамент директори ўринбосари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
7-боб. Департамент раҳбарларининг жавобгарлиги
18. Департамент директори:
Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 11 ва 16-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ва кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
19. Департамент директорининг ўринбосари:
Департаментнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Департаментнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича шахсан жавоб беради.
8-боб. Департамент фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
20. Департамент директори Департамент фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингни олиб боради ҳамда Департамент фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб боради.
21. Департамент фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазир томонидан тасдиқланадиган Департамент фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларига асосланади.
22. Департамент фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Департамент раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Департамент фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
23. Департамент фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. Департамент фаолиятини молиялаштириш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
24. Департамент фаолияти ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
25. Департамент ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
26. Департамент ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устама ҳақлар, мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом асосида Департамент ташкил этилган кундан бошлаб амалга оширилади.
27. Департамент раҳбарияти тасдиқланган Департамент фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда ишчи индикаторлари ижроси юзасидан Вазир ҳузурида шахсан ҳисобот беради.
28. Вазирлик Департаментга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Департамент раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради ва натижадорлигига холисона баҳо беради.
29. Департамент фаолиятининг мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Департаментнинг алоҳида намуна кўрсатган мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан уларни рағбатлантириш ёки уларни жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортиш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш каби чоралар кўрилади.
11-боб. Якунловчи қоидалар
30. Департамент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVI боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Марказ сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда — ХМИ ва ХҲМТ) маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширадиган, хорижий кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳа самарадорлигини таъминлаш юзасидан масъул ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, лойиҳаларни амалга ошириш ва техник кўмаклашишда ХМИ ва ХҲМТ билан эришилган инвестициявий халқаро келишув ва шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, Вазирлик буйруқлари ва унинг ҳайъати қарорларига амал қилади.
5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
Марказ томонидан амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа бўйича тижорат банкларида алоҳида ҳисобварақлар (махсус ҳисобварақлар) очилади ва лойиҳа бўйича харажатлар (иш ҳақи, солиқлар, ижара, корпоратив банк карталарини тўлдириш ва бошқалар) ушбу ҳисобварақлардан амалга оширилади.
Лойиҳалар бўйича очилган махсус ҳисобварақлардан Марказнинг бошқа лойиҳаларидаги қарздорлиги ва мажбуриятларини бажариш учун тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
6. Марказ ўз фаолиятини республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
7. Марказнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази;
қисқартирилган номи — Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Центр по реализации зарубежных инвестиционных проектов в водном хозяйстве при Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Центр по реализации зарубежных инвестиционных проектов в водном хозяйстве;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Center for Implementation of Foreign Investment Projects in the Water Sector under the Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Water Projects Implementation Center.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) қисқа ва узоқ муддатли дастурларини шакллантириш;
инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб қилиш ва уларни амалга ошириш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш;
лойиҳалар ва сублойиҳалар амалга оширилишининг тизимли мониторингини юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
10. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини шакллантириш соҳасида:
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва кластерлар ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда жойларда тегишли сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ўрганади;
сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилади ва устувор инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни тайёрлайди;
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокамасини ташкил қилади;
устувор инвестиция лойиҳаларининг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқади ва шакллантиради, манфаатдор вазирлик ва идораларда уларнинг тақдимотини қилади;
б) инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш соҳасида:
инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқилиши ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилишини ташкил қилади;
в) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб қилиш ва уларни амалга ошириш соҳасида:
Вазирлик ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ХМИ ва ХҲМТ кредитлари, грантлари ва техник кўмакларини жалб қилиш юзасидан тадбирлар ўтказади;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ХМИ ва ХҲМТ кредитлари, грантлари ва техник кўмакларини жалб қилиш юзасидан таклифларни таҳлил қилади ҳамда Вазирликка хулоса тақдим этиб боради;
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланувини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар ва тендер (танлов) ҳужжатларини Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқади, белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, тегишли ХМИ ва ХҲМТ билан келишади;
бош лойиҳа ташкилотларини тендер (танлов) асосида аниқлайди, улар билан шартномаларни расмийлаштиради;
лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини назорат қилади ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини тайёрлайди, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишади ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
г) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш соҳасида;
инвестиция лойиҳаларининг бош пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатлари лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда тендер комиссиясида кўриб чиқилишини ташкил қилади;
тендер ҳужжатлари лойиҳаларининг тендер комиссияси йиғилишларида шаффоф муҳокамасини, шунингдек, тендер комиссияси ҳужжатларининг расмийлаштирилиши ҳамда белгиланган тартибда ХМИ ва ХҲМТ билан келишилишини ташкил қилади;
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда ваколатли вазирлик ва идоралар билан келишади ҳамда тендерни белгиланган тартибда ўтказади;
тендер ғолиблари билан тегишли шартномаларни расмийлаштиради, уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади ва молиялаштиради;
д) лойиҳалар ва сублойиҳалар амалга оширилишининг тизимли мониторингини юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайди ҳамда батафсил ахборотларни Марказ ва Вазирликнинг расмий веб-сайтида доимий ёритиб боради;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни таъминлайди;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шартнома асосида давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назоратини ташкил қилади;
давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назорати олиб борилишида аниқланган камчиликлар бош пудрат ташкилотлари томонидан ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида юзага келадиган муаммоларни белгиланган тартибда бартараф этиш чорасини кўради;
инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар ва барча кўрсаткичлар бўйича ҳисоботларни Вазирликка, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга, шунингдек, ХМИ ва ХҲМТга белгиланган тартибда тақдим этади;
ходимлар ва пудрат ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилади.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
11. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ҳуқуқни олиш, мол-мулкка эгалик қилиш мажбуриятларини олиш ва судда даъвогар ва жавобгар бўлиш;
сув хўжалиги қурилишига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, улар ҳақида ўз хулосаларини бериш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
тегишли дастурлар ва концепциялар доирасида амалга ошириладиган сув хўжалиги қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан Вазирлик режаларини ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини киритиш;
олимлар ҳамда вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, сув хўжалиги қурилиши соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун Вазирлик билан келишган ҳолда хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Вазирлик номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ташқи ишлар вазирлигига, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига чет эл мутахассисларининг кириш ва чиқиш визаларини, уларни рўйхатга қўйиш бўйича ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган жиҳозлар бўйича тегишли мурожаатномаларни расмийлаштириш.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Марказ:
унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш;
Вазирликка Марказ томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Марказ томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг сифати ва пировард натижалари учун жавобгардир.
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
13. Марказга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
14. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири (кейинги ўринларда — Вазир) томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.
Марказ директори бўлмаган даврда, директор вазифасини унинг ўринбосарларидан бири бажаради.
5-боб. Марказ директори ва унинг ўринбосарларининг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
15. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ҳамда мониторинги юритилишининг амалий тизимини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Марказ тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш, амалиётда соҳада юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар билан курашиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда бартараф қилиш;
Марказ фаолиятини режалаштириш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
Марказнинг йиллик ва ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун Вазирликка киритиш;
Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун раҳбар-ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Марказ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;
ўз ўринбосарлари ва Марказ ходимлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Марказ фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Марказ таркибий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ойлик ва чораклик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирликнинг ҳайъат қарорлари ва буйруқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг юритишнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Марказ ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли равишда ташкил этиш;
Марказда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зарур ҳолларда ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида алоҳида жамғарма ташкил этиш ҳамда Марказнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Марказ ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабуллар ўтказиш;
Марказнинг одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;
Марказнинг таркибий бўлинмалари низомлари, лавозим йўриқномалари ва Марказнинг бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
Марказга тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Марказ ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
ходимларнинг белгиланган умумий штат бирликлар сони доирасида Марказ штатлар жадвалини тасдиқлаш ҳамда Марказ харажатлар сметасини белгиланган тартибда тузиш.
Марказ директори қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
16. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) Марказ директорининг кредит, грант ва техник кўмакларни жалб қилиш масалалари бўйича ўринбосари:
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўради, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини оширади;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Вазирликнинг Марказ фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Марказ директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Марказ директорига таклифлар киритади;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб боради;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Марказ директорига таклифлар киритади;
Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини белгиланган тартибда бажаради;
устувор инвестиция лойиҳалари аниқланишини, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлайди;
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ХМИ ва ХҲМТ билан музокаралар олиб боради ҳамда уларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмакларини белгиланган тартибда жалб қилишни ташкил қилади;
Марказ директори ўринбосари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади;
б) Марказ директорининг кредит, грант ва техник кўмаклар лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ўринбосари:
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўради, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини оширади;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Вазирликнинг Марказ фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Марказ директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Марказ директорига таклифлар киритади;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб боради;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Марказ директорига таклифлар киритади;
Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини белгиланган тартибда бажаради;
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилади;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган пудрат ташкилотлари ва консалтинг компанияларнинг лойиҳалар доирасидаги фаолиятини назорат қилади;
инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилади;
ХМИ ва ХҲМТ талабларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи мутахассисларни Вазирлик билан келишган ҳолда ишга қабул қилиш бўйича Марказ директорига таклиф киритади.
Марказ директори ўринбосари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
6-боб. Марказ директори ва ўринбосарларининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
17. Марказ директори:
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳамда 15-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
18. Марказ директорининг ўринбосарлари:
Марказнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалаларига доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
19. Марказ директори Марказ фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингни олиб боради ҳамда Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда баҳолаб боради.
20. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазир томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларига асосланади.
21. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
22. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
23. Марказ ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
24. Марказ ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича меҳнатига ҳақ тўлашда мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
9-боб. Марказнинг Вазирлик олдидаги ҳисоботи
25. Марказ қонунчилик ҳужжатларида, ХМИ ва ХҲМТ томонидан белгиланган шакллар ва муддатларда бухгалтерия, статистика ва бошқа ҳисоботларни манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
26. Марказ фаолияти бўйича чораклик ҳамда йиллик молиявий ҳисоботлар Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди.
27. Марказ раҳбарияти тасдиқланган Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда ишчи индикаторлари ижроси юзасидан Вазир ҳузурида шахсан ҳисобот беради.
28. Вазирлик Марказга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Марказ раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини юритади ва натижадорлигига холисона баҳо беради.
29. Марказ фаолиятининг мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Марказнинг алоҳида намуна кўрсатган мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан уларни рағбатлантириш ёки жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортиш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш каби чоралар кўрилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
30. Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Вазирликда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклида тузилади.
3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Вазирликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллашдан, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарималардан тушган тушумларнинг тегишли қисми;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;
Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларининг улар томонидан сув ресурсларини иссиқлик электр энергияси ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг эҳтиёжлари учун етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлардан ажратмалар;
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча киритилган 10 фоизгача миқдордаги маблағларнинг 50 фоизи;
вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасасининг маблағлари;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
5. Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
а) Вазирлик ва унинг тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари моддий-техник базасини ривожлантириш, шу жумладан:
техника ва технологияларни, жиҳозлар, компьютер дастурлари ва алоқа воситаларини харид қилиш;
меъёр доирасида бюджет маблағлари етишмаган ҳолатларда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш;
сув хўжалиги соҳасида ўқув-намойиш участкаларини яратиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш, олий таълим муассасалари талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-танишиш машғулотларини ўтказиш;
Вазирлик марказий аппарати бинолари ва иншоотларини таъмирлаш;
б) сув хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш, шу жумладан:
қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш;
сув ресурсларини интеграллашган бошқариш режалари ва улардан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ҳамда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш-тажриба ишларини молиялаштириш, илмий ютуқлар, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш мақсадида республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш;
конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини, шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
брошюралар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба орттиришларини ташкил этиш;
ўқув ва илмий-инновацион фаолиятида намуна кўрсатган бакалавр, магистр, таянч докторант ва докторантлар учун Вазирлик стипендиясини таъсис этиш;
сув хўжалиги соҳасига оид халқаро кўргазмалар, тадбирлар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ўтказиш ва ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;
в) Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази, Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти, Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги, шунингдек, молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, Вазирликнинг бюджетдан молиялаштириладиган тизимдаги ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ходимларни ички туризмга юбориш билан боғлиқ харажатлар;
г) сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежларида амалий машғулотларни ўтказиш учун уларни замонавий мелиорация техникаси ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш базаси билан таъминлаш;
д) Вазирлик марказий аппаратининг фаолияти учун жорий харажатлар шу жумладан, байрам (Янги йил, Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, касб байрами) тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар;
е) «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш харажатлари;
ж) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
6. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ҳолатларда бошқа мақсадларга Жамғарма маблағларини фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши асосида сарфланиши мумкин.
7. Жамғарма маблағлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси жорий йилда тушиши кутилаётган маблағлар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлардан келиб чиқиб тузилади.
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
9. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан бошқарилади ва тақсимланади.
Бунда Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади.
10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси молия йилида даромадлар прогнозидан ва келиб тушган маблағлардан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Қўшимча маблағлар келиб тушганда, даромадлар ва харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш орқали харажатлар амалга оширилади.
11. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.
12. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.
13. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
6-боб. Якунловчи қоида
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бюджет ташкилотлари ҳамда уларнинг тизимидаги бюджет ташкилотлари («Сувқурилишинвест» давлат муассасалари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан ташқари) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
2. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан:
лавозим маоши;
йилига икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;
давлат бошқарув органлари хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган миқдорда лавозим маошига устамалар;
бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан устамалар;
кўп йиллик меҳнати учун 2025 йил 1 январдан бошлаб ҳар ойлик лавозим маошига устамалар (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
10 йилдан 20 йилгача — 0,4;
20 йилдан ортиқ — 0,6.
республика ҳудудидан ташқаридаги сув хўжалиги объектларида фаолият юритадиган Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси, Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси, Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг республика ҳудудидан ташқарида бўлган даври учун 2024 йил 1 июлдан бошлаб лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устамалар тўланади;
Бунда:
ходимларнинг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари тегишли ташкилотлар учун белгиланган оширилган миқдорда қўлланилади;
Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг кўп йиллик меҳнати учун белгиланган устамаларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби 2024 йил 31 декабрга қадар сақлаб қолинади;
б) Вазирликнинг Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан:
ходимнинг кўп йиллик меҳнати учун 2024 йил 31 декабрга қадар ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;
байрам кунлари учун мукофотлар;
ходимларга хизмат мажбуриятларини ташаббускорона ва виждонан бажарганлиги учун лавозим маошларига устамалар;
ходимларнинг соғлигини тиклаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида моддий ёрдам;
йилига бир марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун моддий ёрдам;
алоҳида тоифадаги ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа устамалар.
2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни рағбатлантириш миқдори ва шартлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати, Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти марказий аппарати, Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази ходимларини рағбатлантириш, мукофотлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағлар молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг буйруғига асосан ажратилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
4. Жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар ходимларининг кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига устамалар 2024 йил 31 декабргача ҳар ойда штат жадвалига мувофиқ ҳолда, қуйидаги миқдорларда тўланади:
3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз;
10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз;
20 йилдан ортиқ — 40 фоиз.
Бунда Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг кўп йиллик меҳнати учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан устама ҳақ тўлашнинг амалдаги тартиби 2024 йил 31 декабрга қадар сақлаб қолинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
5. Ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар ходимлари:
1 январь — Янги йил, 8 март — Хотин-қизлар куни, 21 март — Наврўз байрами, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь — Мустақиллик куни, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, диний байрамлар — Рўза ҳайит (Ийд-ал-Фитр) ва Қурбон ҳайит (Ийд-ал-Адҳа) ҳамда касб байрами (қишлоқ хўжалиги ходимлари куни) муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир бараваригача миқдорида рағбатлантирилади;
хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизигача ҳар ойлик устамалар белгиланади;
бунда устаманинг аниқ миқдори Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан, ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар ходимларига тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар ходимларига мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизигача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони ушбу ташкилотлар умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим;
ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл-транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади;
ходимларига зарур ҳолларда (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки ойлик лавозим маоши миқдорида (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда моддий ёрдам пули берилади;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
6. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
7. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ташкилотнинг номи
Ташкилот сони
1.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати
1
2.
Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги
Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги марказий аппарати
1
3.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати
1
«Каттагар — Бўзатов» ирригация тизими бошқармаси
1
«Қуанишжарма» ирригация тизими бошқармаси
1
«Пахтаарна — Найман» ирригация тизими бошқармаси
1
«Суенли» ирригация тизими бошқармаси
1
Оролбўйи дельта бошқармаси
1
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси
1
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси
1
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедиция
«Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси
35
2.
«Андижонсувқурилишинвест» давлат муассасаси
34
3.
«Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси
38
4.
«Жиззахсувқурилишинвест» давлат муассасаси
31
5.
«Қашқадарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси
34
6.
«Навоийсувқурилишинвест» давлат муассасаси
22
7.
«Намангансувқурилишинвест» давлат муассасаси
33
8.
«Самарқандсувқурилишинвест» давлат муассасаси
33
9.
«Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси
28
10.
«Сирдарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси
38
11.
«Тошкентсувқурилишинвест» давлат муассасаси
30
12.
«Фарғонасувқурилишинвест» давлат муассасаси
38
13.
«Питнаксувқурилишинвест» давлат муассасаси
12
14.
«Хоразмсувқурилишинвест» давлат муассасаси
26
Жами:
432
* Бошқарув ходимларининг чекланган сонига ажратилган капитал маблағлар ҳажмига ҳамда объектлар сонига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили аниқлик киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
8-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан иш тажрибасига ва касбий малакага эга бўлган, ўз фаолиятида юксак натижаларга эришиб, фидойи меҳнати билан соҳада ажралиб турган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати, унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ходимлари мукофотланади.
3. Кўкрак нишони билан мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
4. Кўкрак нишони билан мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ташкилотлар ва Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда — вазир) тегишли ўринбосарларининг тақдимномасига асосан Вазирнинг буйруғи билан мукофотланади.
5. Мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси байрам ҳамда тантанали маросимлар кунлари арафасида вазир (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
7. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) мовий рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ мовий рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «SUV XOʻJALIGI AʼLOCHISI», учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда « -sonli guvohnoma» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи (15 миллиметрли чизиқ билан бирга) жойлашган.
«Guvohnoma» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган раҳбар ёки ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда «Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__-y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «SUV XOʻJALIGI AʼLOCHISI» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi.» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли бир сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда «VAZIR» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
«VAZIR» сўзидан сўнг, имзо учун 20 миллиметрли чизиқ чизилган. Унинг тагига «(imzo)» сўзи ёзилган. Ундан пастда чап томонда муҳр ўрни учун «M.Oʻ.» сўзлари ёзилган.
«Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони
ГУВОҲНОМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари
Лавозимлар номи
Хизмат автотранспорт воситасининг сони
Иш сменаси
Энг юқори нархи, базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан
Двигателнинг энг юқори қуввати,
см3
Шахсан бириктирилган
Навбатчи
I. Республика ташкилотлари: Сув хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш департаменти, Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази, Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти
Раҳбар
1
1,5
1000
2 700
Навбатчи
1
1,5
700
1 500
II. Ҳудудий ташкилотлар: Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари
III. Вилоятлараро ташкилотлар: Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси, Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси, Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси, Жанубий Мирзачўл магистрал канали бошқармаси, Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси, Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси, Жиззах бош насос станцияси бошқармаси, Аму-Бухоро машина канали Олот тумани ва Қизилтепа тумани бошқармалари, Насос станциялари ва энергетика бошқармалари
IV. Туманлараро ташкилотлар: Ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, Оролбўйи дельта ва Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси, Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехник иншоотларидан фойдаланиш бошқармалари, Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари, «Термиз сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси, «Хўжайли сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси ва «Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаси
Йўл босиш йиллик лимити Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори ва амалдаги қонунчилик талаблари асосида амалга оширилади;
Электродвигателга эга бўлган автотранспорт воситалари (гибрид қувватли автотранспорт воситалари бундан мустасно) учун йўл босиш йиллик лимити чекланмайди;
* Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарлари ўринбосарларига татбиқ этилади;
** Навбатчи автотранспорт воситаларининг умумий чекланган сони кўрсатилган бўлиб, ташкилотлар кесимидаги лимит Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
10-ИЛОВА
«Термиз сув йўллари техник участкаси», «Хўжайли сув йўллари техник участкаси» ва «Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Дастлабки қиймати
Молиялаштириш манбаи
Масъул ижрочилар
I. Моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича
1.
«Термиз сув йўллари техник участкаси» давлат муассасасидаги мавжуд дизель земснаряднитаъмирлаш (совитиш тизимини қайта жиҳозлаш).
1. Земснарядни таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
2. Таъмирлаш ишларини бажариш бўйича белгиланган тартибда пудрат ташкилотини аниқлаш.
3. Таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ва ишга тушириш.
2024 йил 20 август
400 млн сўм
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети
Сув хўжалиги вазирлиги,
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2.
«Қарши магистрал канали» ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги битта дизель земснарядни «Термиз сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси балансига ўтказиш.
1. Земснарядни кўчириш (демонтаж қилиш, кўчириш ва монтаж қилиш) ишлари учун талаб этиладиган маблағ миқдори ва молиялаштириш манбаини аниқлаш.
2. Земснарядни демонтаж қилиш, кўчириш ва монтаж қилиш.
3. Земснарядни белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилиш ишларини якунлаш.
2024 йил 20 август
600 млн сўм
Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
3.
«Термиз сув йўллари техник участкаси», «Амударё сув йўллари Хўжайли техник участкаси» ва «Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаларини техник флот кемалари, ёрдамчи кемалар ва механизмлар билан жиҳозлаш.
1. Муассасаларни қўшимча равишда машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича эҳтиёжни аниқлаш.
2024 йил ноябрь
Ҳисоб-китобларга кўра
Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш.
2024 — 2026 йиллар
3. Экспертизанинг ижобий хулосаси ва техник топшириқ шартлари асосида тендер савдоларини ўтказиш ва ғолиб ташкилотлар билан шартномаларни расмийлаштириш.
2024 — 2027 йиллар
4. Машина ва механизмларни харид қилиш учун молиялаштиришни очиш ва харид қилиш.
2024 — 2027 йиллар
4.
«Амударё сув йўллари Хўжайли техник участкаси» ва «Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаларининг техник флот ва ёрдамчи кемаларини таъмирлаш.
1. Техник флот ва ёрдамчи кемаларни хатловдан ўтказиш ҳамда нуқсон далолатномаларини расмийлаштириш.
2024 йил сентябрь
Ҳисоб-китобларга кўра
Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Таъмирлаш-тиклаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
2024 йил декабрь
3. Таъмирлаш-тиклаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва шартномаларни расмийлаштириш.
2025-2026 йиллар
4. Шартномага мувофиқ таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.
2025 — 2027 йиллар
5.
Амударёда баҳор мавсумидаги сел-тошқин даврида техник флот кемаларининг хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида сақлаш жойини танлаш.
1. «Сув йўллари техник участкаси» давлат муассасалари учун алоҳида кемаларни сақлаш жойини аниқлаш.
2024 йил ноябрь
Маблағ талаб этилмайди
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
2. Аниқланган сақлаш жойини ваколатли идоралар билан келишиш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқини бериш.
2025 йил январь
3. Белгиланган тартибда ажратилган ҳудудга муассасаларнинг техник флот кемаларини жойлаштириш.
2025 йил февраль-март
6.
Амударёдан кафолатли сув олинишини таъминлаш мақсадида Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш:
а) техника ва механизмлар харид қилиш:
5 та (3 та электр токи ва 2 та дизель ёқилғиси билан ишлайдиган) земснаряд;
1 та буғ билан ишлайдиган қайиқ (теплоход) ва 1 та БМК русумли қайиқ;
4 та бульдозер;
1 та автокран ва 2 та йўлтанламас автомашина;
б) земснарядларни электр билан таъминлаш ва сув олинишини яхшилаш:
10,0 км узунликдаги электр линиясини реконструкция қилиш;
2,5 км узунликда сув олиш каналини (водозабор) қуриш.
1. Техник топшириқлар, тендер ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
2024 йил декабрь
Ҳисоб-китобларга кўра
Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари,
хорижий грантлар
Сув хўжалиги вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Техник топшириқлар, тендер ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.
2025 йил февраль
3. Экспертизанинг ижобий хулосаси ва техник топшириқ шартлари асосида тендер савдоларини ўтказиш ва ғолиб ташкилотлар билан шартномалар расмийлаштириш.
2025 йил апрель
4. Машина ва механизмларни харид қилиш учун молиялаштиришни очиш ва харид қилиш.
2025 йил май
5. Электр линиясини реконструкция қилиш ва сув олиш каналини қуриш ишларини амалга ошириш.
2025 йил май — декабрь
7.
Сув йўллари техник участкаси давлат муассасаларига ўз фаолиятини амалга ошириш даврида қазиб чиқарилган қурилиш материалларини (қум, шағал) юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилишдан олинадиган фойданинг бир қисмини йўналтириш.
Сув йўллари техник участкаси давлат муассасаларига ўз фаолиятини амалга ошириш даврида қазиб чиқарилган қурилиш материалларини (қум, шағал) юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилишдан олинган фойдани Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ давлат муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ва ишчи-ходимларни рағбатлантириш учун йўналтириш.
Доимий
Маблағ талаб этилмайди
Сув хўжалиги вазирлиги
II. Амударёнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтган участкаларида ўзанни тўғрилаш, чуқурлаштириш ва тозалаш ишларини бажариш ҳамда габарит ўлчамларининг сақланишини таъминлаш бўйича
8.
«Амударё ўзанининг оқими ўзгариб кетган 32 км қисмини қайта тиклаш (прорезь)» объекти бўйича қурилиш ишларини амалга ошириш.
1. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш.
2025 йил декабрь
Ҳисоб-китобларга кўра
Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштириш.
2026-2027 йиллар
3. Қурилиш ишларини ташкил этиш ва белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш.
2026-2027 йиллар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили фаолияти тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. ОҚХЖнинг Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва ОҚХЖ ижроия қўмитасининг Нукус филиали ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидагича амалга оширилади:
а) Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда 2024 йил 1 июлдан бошлаб, ОҚХЖнинг Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ходимлари учун — 4 баравар, ОҚХЖ ижроия қўмитасининг Нукус филиали ходимлари учун — 3 баравар оширилган коэффициентлар қўлланилади;
б) давлат ташкилотларида кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўланади:
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
10 йилдан 20 йилгача — 0,4;
20 йилдан ортиқ — 0,6;
в) байрамлар муносабати билан йилига икки ойлик лавозим маоши миқдорида ва ҳар чорак якуни билан бир ойлик лавозим маоши миқдорида мукофот пуллари ҳамда йилига бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам тўланади;
г) бюджет ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг қонунчиликда белгиланган миқдорда моддий рағбатлантириш махсус фонди қўлланилади;
д) илмий даражага эга ходимларга 2025 йил 1 январдан бошлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари татбиқ этилади.
ОҚХЖнинг Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва ОҚХЖ ижроия қўмитасининг Нукус филиали ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ барча харажатлари ва сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг бадали (улуши) сифатида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан тўланади».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шўрини ювиш ишларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 апрелдаги 190-сон қарорида:
«5. Сув истеъмолчиларининг сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман Кенгашлари қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади ва уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) томонидан сув истеъмолчиларига етказилади»;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорида:
а) 1-илованинг 11-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири» сўзлари «Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«*** Махсус техникалар харид қилиш учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан қўшимча махсус техникалар харид қилинади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг буйруғига мувофиқ тақсимланади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорига
12-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 7 июлдаги 372-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 18 июлдаги 388-сон қарорига 1-илова 2-бандининг«б» кичик банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 2-илованинг 23-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига 3-илова ҳамда 5-илованинг 20-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорига 5-илованинг 3-банди.