1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
3.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:
(1-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Тошкент шаҳрида — 1 йил давомида ҳамда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
бошқа аҳоли пунктларида — 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
б) барча турдаги ер участкаларининг (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бундан мустасно) қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади, бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно;
(1-банднинг «б» кичик бандии Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
в) ер участкалари энг яхши таклифни танлаш асосида баҳоловчи ташкилот аниқлайдиган бозор қийматида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри реализация қилинганда, ушбу ер участкаси учун қуйидаги шакллардан бирида ҳисоб-китоб қилиниши мумкин:
ер участкасининг қийматини бевосита тўлаш, шу жумладан, ушбу бандга мувофиқ бўлиб-бўлиб тўлаш;
ер участкасининг қийматини талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига 1-иловада белгиланган шартлар асосида давлат улуши сифатида киритиш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини (кейинги ўринларда — янги массивлар) шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига 2-иловада белгиланган асосий шартларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин. Бунда:
лойиҳа ташкилотлари янги массив барпо этиладиган ҳудудни танлаш, ер участкаларини қурилиш учун тайёр ҳолатга келтириш, ҳудудни зоналаштириш ва унинг мастер режасини ишлаб чиқиш, ер участкаларини лотларга бўлган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш ишларини ташкил этади;
янги массив ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш бўйича харажатларнинг 30 фоизигача қисми (аванс тўлови) тегишлича тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса, лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, ушбу янги массивдаги ер участкаларини реализация қилишдан мазкур жамғармаларга тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг)]
3. Белгилансинки, хусусий инвесторлар ташаббуси билан янги массивларни барпо этишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар 3-иловада назарда тутилган асосий шартларга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда:
хусусий инвесторга тегишли ер участкалари ҳамда улар оралиғида жойлашган кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерлар Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси асосида ягона ер участкасига бирлаштирилади;
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасида хусусий инвесторга тегишли бўлган ер участкаларининг жами майдони ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг жами майдони алоҳида кўрсатилади;
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси хусусий инвесторга бирлаштирилган ер участкасида қурилиш соҳасида рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради;
бирлаштирилган ер участкаси ҳудудида лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган объектлар эгаллайдиган жами ер майдони Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасида хусусий инвесторга тегишлилиги кўрсатилган ер участкаларининг жами майдонидан ошмаслиги шарт;
бирлаштирилган ер участкаси ҳудудида қурилиши режалаштирилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилганидан кейин, уларга асосан Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси расмийлаштирилади, унда хусусий инвесторга тегишли бўладиган ер участкаларининг, кўп квартирали уйларга туташ ерларнинг ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг янги чегаралари кўрсатилади.
4. Белгилансинки:
мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда янги массивлар, қоида тариқасида, бўш турган ер участкалари ўрнида ташкил этилади, бунда лойиҳа янги массив ҳудудидаги ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган ягона ер участкасига бирлаштириш орқали амалга оширилади;
мазкур Фармоннинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда янги массивлар, қоида тариқасида, олдиндан бўш бўлмаган ер участкалари ўрнида ташкил этилади, бунда лойиҳа янги массив ҳудудидаги ер участкаларини хусусий инвестор эгалигидаги ягона ер участкасига бирлаштириш орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар]
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янгидан ажратишда (реализация қилишда) 4-иловада белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари мажбурий равишда кўрсатилади;
янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган, бироқ уч йилдан кўп бўлмаган муддатда ер солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади, бундан Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида жойлашган ер участкалари мустасно;
қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш учун сарфланган муддат, шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд томонидан қонунга хилоф деб топилган хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида ўтказиб юборилган муддат объектни фойдаланишга топшириш муддатидан чегириб ташланади;
лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларига риоя қилинмаганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкасини бошқа шахсга реализация қилиш учун электрон онлайн аукционга чиқариш тўғрисида судга мажбурий тартибда даъво аризаси киритилади;
суд қарорига асосан ер участкасини такроран реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинган шахсга мазкур ер участкасини олиш учун ҳақиқатда тўлаган маблағлари қайтариб берилади, бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
6. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган (реализация қилинадиган) ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ асосий, шартли равишда рухсат берилган ва ёрдамчи турларда белгиланади, бунда ер участкасида жойлашган капитал қурилиш объектидан фойдаланиш мақсади ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш турига мувофиқ бўлиши шарт;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури ер участкаларини беришда (реализация қилишда), уларни баҳолаш, аукцион савдолари учун бошланғич нархини аниқлашда, қурилиш соҳасида рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатларни расмийлаштиришда, ижтимоий ва инфратузилма объектларига юкламани ҳисоблашда, солиқ ставкаларига оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллашда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда инобатга олинади;
шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ижтимоий ва инфратузилма объектларига қўшимча юкламани компенсация қилиш шарти билан йўл қўйилади, бунда ушбу тўловлар Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент доирасида киритилган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун ундириладиган тўловлар шаклида олинади;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаш ва ўзгартириш масалаларида ваколатли органлар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
7. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 сентябрь,
ПФ-135-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ер участкасининг қийматини хўжалик жамиятининг устав фондига киритишнинг
АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
1. Махсус иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун, шунингдек, қиймати 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ер участкаси ажратилганда, ушбу ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қиймати хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
2. Ер участкасининг қиймати талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг (масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият, акциядорлик жамияти) устав фондига Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хўжалик жамиятининг устав фондидаги давлат улушини бошқарувчи бошқа давлат органининг улуши ёхуд давлат органи иштирокида ташкил этилган бошқа хўжалик жамиятининг улуши (ушбу жамиятнинг устав фондидаги давлат улушини оширган ҳолда) сифатида киритилади.
3. Хўжалик жамиятининг устав фондига киритиш назарда тутилган ер участкаси давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши лозим.
4. Ер участкасининг қиймати устав фондига киритилган пайтдан бошлаб ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи хўжалик жамиятига тегишли бўлади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
5. Ер участкасининг қиймати шаклидаги давлат улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги шарт.
6. Хўжалик жамияти янги ташкил этилган ёки ер участкасининг қиймати шаклидаги улуш устав фондининг 49 фоизидан ошиб кетган тақдирда, муассисларга устав фондининг 51 фоиздан ортиқ қисмини бошқа манбалар ҳисобидан амалда шакллантириш учун таъсис ҳужжатларида келишилган, олти ойдан уч йилгача бўлган муддат берилади.
Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда, ер участкаси унда барпо этилган бино ва иншоотлар билан бирга (агар мавжуд бўлса) давлат эгалигига ўтади.
7. Хўжалик жамиятининг устав фондидаги иштирокчиларнинг биргаликда фаолият олиб бориши шартлари инвестиция битимида назарда тутилиши зарур.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
8. Ер участкасининг қиймати шаклида хўжалик жамиятининг устав фондига киритилган давлат улуши, агар бошқа муассислар томонидан уни имтиёзли сотиб олиш рад этилган тақдирда, инвестиция битимида назарда тутилган муддатда (қоида тариқасида уч йилдан кейин) қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали хусусийлаштирилиши мумкин.
Барча ҳолларда ер участкасининг қиймати ҳисобига шакллантирилган улуш мазкур улушни сотиш пайтида баҳоланган қийматида сотилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Янги массивлар ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилишнинг
АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
1. Саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини (кейинги ўринларда — янги массивлар) шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқувчи ташкилотлар учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлган, шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бўйича камида уч йиллик тажрибага эга бўлган ташкилотлар (кейинги ўринларда — лойиҳа ташкилотлари) энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
2. Энг яхши таклифларни танлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда ҳар бир янги массив учун алоҳида ўтказилади.
3. Энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди тўғрисидаги ахборот махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтига танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар]
4. Лойиҳа ташкилотлари ўз тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қуйидаги вазифаларни бажаради:
буюртмачининг талабига кўра янги массив барпо этиладиган ҳудудни танлаш;
янги массив ҳудудига киритиладиган ер участкаларининг рўйхатини шакллантириш, янги массив ҳудудининг чегараларини белгилаш ишларини ташкил этиш;
ҳудудни зоналаштириш ва шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни, хусусан, ҳудуднинг мастер-режасини ишлаб чиқиш;
ер участкаларини реализация қилишдан олдин уларни қурилиш учун тайёр ҳолатга келтириш бўйича зарур ишлар ҳажмини белгилаш;
ер участкаларини лотларга бўлган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш ишларини ташкил этиш;
ушбу асосий шартларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорида назарда тутилган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари дирекциялари зиммасига юкланган вазифаларни ҳамда шартномада назарда тутилган бошқа ишларни бажариш.
5. Янги массивларни барпо этиш, бунинг учун лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш туман (шаҳар) ҳокимлигининг таклифига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
6. Лойиҳа ташкилоти:
янги массив ҳудудини режалаштириш ва қуриш бўйича ҳужжатлар — батафсил режалаштириш лойиҳаси, қуриш лойиҳаси, мастер-режани (кейинги ўринларда — шаҳарсозлик ҳужжатлари)ни ишлаб чиқади, ваколатли органлардан қурилиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини таъминлайди;
янги массив ҳудудини бўшатиш ва қурилиш учун тайёрлаш ишларини ташкил қилади, бунда айрим жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини янги массив ҳудудига киритиш зарур бўлган тақдирда, улар билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўртасида ихтиёрий келишув асосида ер участкасига ва бошқа кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқлардан ҳақ эвазига ихтиёрий воз кечиш тўғрисида шартнома тузилишини таъминлайди;
ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳудуд чегараларига қадар, ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳар бир лот чегарасига қадар олиб келиш ишларини режалаштиради;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган харажатларни амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги ҳақида ўз тавсияларини беради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
7. Ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини янги массив ҳудуди чегараларига қадар қуриш харажатларини бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш назарда тутилган ҳолларда, ушбу харажатлар лойиҳа ташкилотининг харажатлари таркибига киритилмайди.
8. Янги массив ҳудудидаги бўш ер участкаларининг қиймати лойиҳа ташкилоти ёки Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан жалб қилинган ташкилот томонидан олдиндан баҳоланиши шарт.
Бунда ер участкаларининг олдиндан баҳоланган қиймати ва кейинчалик электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотилган қиймати ўртасидаги ижобий ёки салбий сальдога қараб лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилганлигига баҳо берилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
9. Янги массив ҳудудидаги ер участкаларининг камида 60 фоизи шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида лотларга бўлинган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши шарт.
10. Мазкур асосий шартларнинг 6-бандида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш учун тегишлича тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 фоизгача аванс тўлови тўлашга рухсат берилади.
Харажатларнинг қолган қисми ушбу янги массив ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан юқорида кўрсатилган жамғармаларга тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
11. Мазкур асосий шартларнинг 6-бандида назарда тутилган харажатлар суммаси янги массив ҳудудидаги ер участкаларининг олдиндан баҳоланган қиймати ва кейинчалик электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотилган қиймати ўртасидаги ижобий сальдо миқдоридан ошган тақдирда, лойиҳа ташкилотига шартнома суммаси тегишли миқдорга камайтирилган ҳолда тўлаб берилади.
12. Лойиҳа ташкилоти билан тузилган шартномада бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун мукофот пули назарда тутилиши мумкин.
Мукофот пули миқдори:
лойиҳа ташкилоти билан тузилган шартнома суммасининг 10 фоизидан;
янги массив ҳудудидаги ер участкаларининг олдиндан баҳоланган қиймати ва кейинчалик электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотилган қиймати ўртасидаги ижобий сальдонинг 10 фоизидан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Хусусий инвесторлар ташаббуси билан барпо этиладиган янги массивлар ҳудудидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштиришнинг
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.03 Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.04 га қаранг)]
1. Хусусий инвесторлар томонидан қуйидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бирлаштириш орқали саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари (кейинги ўринларда — янги массивлар) барпо этилиши мумкин:
хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкалари;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари;
кўп квартирали уйлар жойлашган ерлар;
кўп квартирали уйларга туташ ҳамда умумий фойдаланишдаги ерлар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
2. Хусусий инвестор юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қуйидаги шартномалар асосида олиши мумкин:
кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси;
кўчмас мулкни айирбошлаш шартномаси, шу жумладан, мавжуд объектни келгусида қуриладиган объект билан алмаштиришни назарда тутувчи, гаров билан таъминланган айирбошлаш шартномаси;
ўзига тегишли ер участкаси ўрнида режалаштирилган янги объектни қуриш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзида қолдириш тўғрисида шартнома.
Мазкур шартномалар тарафлар томонидан ўзаро келишув ва манфаатдорлик асосида тузилади ҳамда нотариал тасдиқланади, ушбу шартномаларни тузишда тарафларга давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади.
3. Юридик ва жисмоний шахслар ҳамда хусусий инвестор ўртасидаги шартнома объекти мулкдорга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган ва ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган қуйидаги кўчмас мулклар бўлиши мумкин:
ер участкалари;
бино ва иншоотлар — Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ, ушбу объектлар жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бирга;
кўп квартирали уйдаги турар ва нотурар жойлар — жой мулкдорларининг ҳар бири билан келишувга эришилган ва шартномалар тузилган тақдирда, ушбу кўп квартирали уй жойлашган ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга (бундан кўп квартирали уйларга туташ ҳамда умумий фойдаланишдаги ерларга бўлган ҳуқуқлар мустасно).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
4. Давлат органлари ва муассасаларига, давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларига тегишли ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни хусусий инвесторга ўтказиш давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади, бундан мазкур асосий шартларда назарда тутилган аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига ва улар устидаги объектларга бўлган ҳуқуқлар мустасно.
5. Тегишли ҳуқуқлар ушбу асосий шартларда белгиланган тартибда хусусий инвестор тасарруфига ўтган ерлар Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда — бирлаштириш далолатномаси) асосида ягона ер участкасига бирлаштирилади.
Бунда бирлаштирилаётган барча ер участкаларини ушбу ерларга бўлган ҳуқуқ тури, ер участкаси ва унда қурилган объектнинг тури, объектнинг қурилиши тугалланган ёки тугалланмаганлигидан қатъи назар, ягона ер участкасига бирлаштиришга йўл қуйилади.
6. Бирлаштириш далолатномасини тузишда хусусий инвесторга тегишли ер участкалари оралиғида жойлашган (ушбу ерлар билан тўлиқ ўраб олинган) қуйидаги ерлар ҳам ягона ер участкаси ҳудудига киритилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори билан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудуди чегарасига киритилган ерлар бундан мустасно):
кўп квартирали уйлар атрофидаги (уйларга туташ) ер участкалари (Ер кодексининг 63-моддаси);
аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (Ер кодексининг 64-моддаси).
Бунда ушбу ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (агар мавжуд бўлса) бирлаштириш далолатномаси расмийлаштирилган кундан тугаган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар]
7. Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳар бир янги массивда мазкур асосий шартларнинг 6-бандига асосан ягона ер участкаси ҳудудига киритиладиган кўп квартирали уйлар атрофидаги ва умумий фойдаланишдаги ер участкаларининг жами майдони мазкур асосий шартларнинг 3-бандига асосан олинган ер участкалари жами майдонининг 35 фоизидан ошмаслиги керак.
8. Бирлаштириш далолатномаси кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳамда умумий фойдаланишдаги ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини (агар мавжуд бўлса) бекор қилиш (ўзгартириш) учун ҳам асос бўлади.
9. Бирлаштириш далолатномасига киритилган ер участкаларини тўлиқ кесиб ўтган линияли объектлар — муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр, газ, алоқа, сув ва канализация тармоқлари, йўллар) уларни сақловчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда хусусий инвестор ҳисобидан кўчирилади ёки ўз ўрнида қолдирган ҳолда янги массив ҳудудини батафсил режалаштириш лойиҳаси асосида қайта реконструкция қилиниб (таъмирланиб), балансда сақловчига қайтадан топширилади.
10. Бирлаштириш далолатномасида хусусий инвесторга тегишли бўлган ер участкаларининг жами майдони ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг жами майдони квадрат метрларда ва фоизда алоҳида-алоҳида кўрсатилади.
11. Бирлаштириш далолатномаси:
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган, бирлаштириш далолатномасида кўрсатилган ер майдони ҳудудидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш;
қурилиш даврини кўрсатган ҳолда бирлаштирилган ер участкасига 49 йилгача ижара ҳуқуқини белгилаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокими ва хусусий инвестор ўртасида ер ижараси шартномасини тузиш;
бирлаштирилган ер участкасида қурилиш соҳасида рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш учун асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш]
12. Бирлаштирилган ер участкаси ҳудудида лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган объектлар эгаллайдиган жами ер майдони бирлаштириш далолатномасида хусусий инвесторга тегишлилиги кўрсатилган ер участкаларининг жами майдонидан ошмаслиги, янги лойиҳага кўра кўп квартирали уйларга туташ ерларнинг ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг майдони эса, бирлаштириш далолатномасида кўрсатилган кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг майдонидан кам бўлмаслиги шарт.
Мисол учун: янги массив барпо этиш режалаштирилган ҳудуд майдони — 5 гектар. Шундан 3,3 гектарини бино ва иншоотлар остидаги ерлар, қолган 1,7 гектарини (34 фоизини) кўп квартирали уйлар атрофидаги ва умумий фойдаланишдаги ерлар ташкил қилади.
Бунда янги массивнинг батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳасида ҳам камида 1,7 гектар (34 фоиз) кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерлар назарда тутилган бўлиши шарт.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
13. Бирлаштирилган ер участкаси ҳудудида қурилиши режалаштирилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилганидан кейин, уларга асосан Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда — бўлиш далолатномаси) расмийлаштирилади.
14. Бўлиш далолатномасида хусусий инвесторга тегишли ер участкаларининг, шу жумладан, кўп квартирали уйлар жойлашадиган ер участкаларининг, шунингдек, кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг майдони ва янги чегаралари кўрсатилади.
15. Бўлиш далолатномаси унда кўрсатилган чегараларга мувофиқ кўп квартирали уйлар жойлашган ер участкалари, кўп квартирали уйлар атрофидаги (туташ) ер участкалари ҳамда умумий фойдаланишдаги ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқини ушбу Фармонга 4-илованинг 12-бандида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишлича кўп квартирали уй мулкдорларига ва фойдаланувчи ташкилотларга топшириш учун асос бўлади.
16. Янги массив ҳудудига киритилган ерлардаги кўп йиллик дов-дарахтлар бирлаштириш далолатномаси тузилишидан олдин Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари томонидан ҳисобга олинади ва рақамланади. Бунда:
ҳудуддаги жами кўп йиллик дарахтлар сони ва яшил ҳудудлар майдони камаймаслиги шарт;
батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳасида 10 йил ва ундан олдин экилган дарахтларни кесиш назарда тутилмаслиги ва қурилиш даврида ушбу дов-дарахтларга зарар етказилмаслиги шарт;
10 йил ичида экилган дарахтларни янги массив ҳудуди ичида бошқа жойга кўчиришга ҳар бир дарахт ўрнига шу турдаги 10 та янги кўп йиллик дарахтни янги массив ҳудудининг ўзида экиш ва уларни камида беш йил парваришлаш шарти билан рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Янги ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш, қурилишни якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларини белгилашнинг
АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.03 Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.04 га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05 га қаранг);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.05 Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи]
1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаларини мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратишда (реализация қилишда) ушбу ер участкасида рухсат этилган фойдаланиш турига мувофиқ барпо этиладиган бино ва иншоотлар сони ва тури мажбурий равишда кўрсатилади.
2. Янги ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш, қурилишни якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари ер участкасини ажратиш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланади.
Заруратга кўра, ушбу муддатлар ер участкасини ажратиш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатга илова қилинадиган режа-графикда белгиланиши мумкин.
3. Муддатларни белгилашда ер участкасида барпо этиладиган объектни фойдаланишга топшириш муддати ер участкаси ажратилган санадан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаслиги керак:
ер участкасининг майдони 0,1 гектаргача бўлганда — 2 йил;
ер участкасининг майдони 10 гектардан ортиқ бўлганда — 5 йил.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида ушбу ҳужжатлар асосида қуриладиган объектларни фойдаланишга топшириш бўйича бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.
4. Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган, бироқ уч йилдан кўп бўлмаган муддатда ер солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланади, бундан Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида жойлашган ер участкалари мустасно.
Бино ва иншоотлар ўз вақтида фойдаланишга топширилмаган тақдирда, ушбу солиқ имтиёзи суммаси Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисобланган ҳолда тўлиқ ундирилади.
5. Мазкур асосий шартларда назарда тутилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликка мувофиқ бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) ёки гаровга қўйилиши мумкин.
Бунда бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш, қурилишни якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари ўзгармайди, ушбу муддатларга риоя қилинишини таъминлаш мажбурияти ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг янги эгасига ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
6. Битта ер майдонида бир нечта бино ва иншоотлар қуриш назарда тутилган тақдирда, мазкур асосий шартларда назарда тутилган талаблар ҳар бир бино ва иншоот учун алоҳида-алоҳида белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
7. Лойиҳалаш, қурилишни бошлаш, қурилишни якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларига риоя қилинмаганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкасини бошқа шахсга реализация қилиш учун электрон онлайн аукционга чиқариш тўғрисида судга мажбурий тартибда даъво аризаси киритилади.
8. Суд қарорига асосан ер участкасини такроран реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинган шахсга мазкур ер участкасини олиш учун ҳақиқатда тўлаган маблағлари (навбатдаги аукционда тушган маблағдан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади, бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинади.
Ер участкаси ҳудудини аввалги ҳолатга қайтариш, қурилган объектларни бузиш ва ҳудудни тозалаш ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинган шахс ҳисобидан амалга оширилади.
9. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд томонидан қонунга хилоф деб топилган хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида, шу жумладан, қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнида ўтказиб юборилган муддат объектни фойдаланишга топшириш муддатидан чегириб ташланади.
10. Форс-мажор ҳоллари юз берганда мазкур асосий шартларда назарда тутилган муддатлар суд томонидан узайтирилиши мумкин.
11. Барча ҳолатларда қуйидаги ер участкалари уларда барпо этиладиган объектларни қуриб битказиш ва фойдаланишга қабул қилиш муддатига ижара ҳуқуқи билан ажратилади (реализация қилинади):
кўп квартирали уйлар қуриладиган ва унга туташ ер участкалари;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилиб, давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топшириладиган объектлар қуриладиган ер участкалари.
12. Мазкур асосий шартларда назарда тутилган ер участкаларида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича рухсатнома, ер участкасига бўлган ҳуқуқ туридан қатъи назар, қуйидаги ер участкаларига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади:
кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкалари, шу жумладан, мазкур Фармон кучга киргунига қадар доимий фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқлар билан тегишли ер участкаларида қуриб фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларига нисбатан — кўп квартирали уй мулкдорлари номига;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилиб, давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топшириладиган объектлар эгаллаган ерларга нисбатан — тегишли давлат органи, муассасаси, корхонаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номига.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича
Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи «Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларининг ягона классификаторини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш:
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори;
Илгари ҳисобга олинган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишнинг маъмурий регламенти.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
Бир ҳафта
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров, А. Раматов, Ж. Ходжаев)
3.
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш.
Қонун лойиҳаси
Икки ой
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров, А. Раматов, Ж. Ходжаев)
4.
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш туридан келиб чиққан ҳолда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартибини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси
Бир ҳафта
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров)
5.
Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўллашга ўтиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси,
Амалий чора тадбирлар
Бир ой
Давлат активларини бошқариш агентлиги
6.
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатларни ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштириш тартибини жорий этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
Бир ой
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
7.
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ ер солиғи ставкаларига оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўллаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
Икки ой
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси
8.
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш ҳамда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларига ўзгартиришлар киритиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
Икки ой
Кадастр агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
9.
Рухсат этилган фойдаланиш тури ўзгартириладиган ер участкасида лойиҳалаштириладиган объект учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш вақтида муҳандислик тармоқларига уланишнинг техник шартларидан ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ижтимоий ва инфратузилма объектларига қўшимча юклама миқдорини аниқлаш ва ушбу юкламани компенсация қилиш манбаларини белгилаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
Уч ой
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Кадастр агентлиги
10.
Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишни жадаллаштириш, бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш ҳамда улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
Бир ой
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев),
Солиқ қўмитаси
11.
Ушбу Фармон талаблари асосида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.
Қонун лойиҳаси
Бир ой
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
12.
Қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
Икки ой
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
13.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қурилиш, кадастр идоралари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини қўллаш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2024 йил сентябрь — декабрь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Кадастр агентлиги
Изоҳ: заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг турларига ўзгартириш киритилиши, улар бирлаштирилиши ва ажратилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-33-сон Фармони 3-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича ўтказилган электрон онлайн-аукцион ғолибларига лот қийматини қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонининг 2-бандида:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-153-сон Фармонининг 4-банди бешинчи хатбошисидан «ер майдонлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-264-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларига ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда сотиб олиш қийматини қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб тўлаш имкониятини яратиш».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги «Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-376-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошисидаги «10 йил муддатда тенг улушларда» сўзлари «қонунчиликда белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарорининг 4-банди «б» кичик бандидан «ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги «Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-89-сон қарорининг 31-банди учинчи хатбошисидан «ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарорининг 6-бандида:
а) «а» кичик банддан «ва сотиб олиш тўловларининг 15 фоизини уч ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади» сўзлари чиқариб ташлансин;