Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида 2024 — 2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясига биноан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига 2030 йилга қадар камида 30 млрд АҚШ доллари миқдорида хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадли кўрсаткичини таъминлаш, ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш учун ҳудудларда зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги муваффақиятли тажрибани бошқа соҳаларга татбиқ этиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2024 — 2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:
2024 — 2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда:
йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан Тошкент — Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024 йилда ҳамда Тошкент — Андижон йўлини 2026 йилда бошлаш;
йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;
йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш;
тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш;
400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;
илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш лозимлиги инобатга олинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Дастур лойиҳаларига халқаро молия институтлари талабини инобатга олган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги сўрови асосида ер майдонларини ажратиш учун шахсан масъул этиб белгилансин.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) халқаро ва икки томонлама ташкил этиладиган бизнес форум, республика инвестиция салоҳияти бўйича тақдимотлар (роуд-шоу) доирасида салоҳиятли хорижий инвесторларни истиқболли ДХШ лойиҳалари билан таништиришни назарда тутсин.
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республикадаги ДХШ соҳасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик ва истиқболли лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказиб борсин.
4. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Дастур доирасидаги ДХШ лойиҳаларининг сифатли амалга оширилиши, амалиётга татбиқ этилиши ҳамда атроф-муҳит ва ижтимоий хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини энг яхши халқаро амалиётлар асосида ташкил этсин.
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) маҳаллий ва хорижий стандартлардаги тафовутларни бартараф этиш ишларини мувофиқлаштиради ва тафовутларни бартараф этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) бир ҳафта муддатда оқова сувларни тозалаш иншоотларига белгиланган Европа ва миллий стандартлар ўртасидаги тафовутларни бартараф этган ҳолда Наманган вилояти оқова сувлар таъминоти тизимини модернизация қилиш ва хусусий операторга бериш бўйича лойиҳани бошлаш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда халқаро экспертлар ва хорижий маслаҳатчиларни кенг жалб этган ҳолда ДХШ тамойиллари асосидаги лойиҳалар бўйича давлат томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар (сотиб олиш ёки тўлаб бериш) ва бериладиган тасдиқ хатларининг (Comfort letter) юқори чегарасини ўрнатишнинг халқаро андозаларга мослиги ва бу борадаги хорижий тажриба юзасидан ўрганишларни ташкил этсин ҳамда 2026 йил охиригача ўрганиш якуни бўйича берилган тавсиялар асосида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
7. Дастурга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, Давлат-хусусий шериклик жамғармасига келиб тушган маблағларни самарали бошқариш, шу жумладан лойиҳаларга консультантларни жалб қилиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида давлат муассасаси шаклида «Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин.
Белгилансинки:
Лойиҳа офиси доимий равишда роуд-шоу, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш, халқаро платформалардан кенг фойдаланиш, ДХШ йўналишида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш, уларнинг амалиётини чет элда ўтказиш ҳамда халқаро сертификатлар олишни ташкиллаштиради;
Лойиҳа офисига Дастур лойиҳаларида маҳаллий контентни кўпайтириш ва лойиҳаларни миллий валютада молиялаштиришни кенгайтириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) икки ҳафта муддатда Лойиҳа офиси низомини, шунингдек, унинг тузилмаси, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини тасдиқласин.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов):
а) бир ой муддатда:
ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари ва хорижий тижорат банклари иштирокида тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаларини ташкил қилиш;
ДХШ лойиҳаларини «дастурий ёндашув» асосида салоҳиятли инвесторлар билан амалга ошириш, бунда хусусий шерик билан асосий шартларни келишиш (рентабеллик даражаси, муддатлар ва амалга ошириш механизмлари)ни кўзда тутувчи янги механизм бўйича таклифларни киритсин;
б) 2024 йил якунига қадар:
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда ДХШ лойиҳалари амалга оширилишининг ҳар бир босқичини, шунингдек, ДХШ лойиҳалари реестрини юритиш ва мониторинги олиб борилишини рақамлаштириш мақсадида ДХШ лойиҳаларининг электрон платформасини амалиётга жорий этсин;
тегишли вазирлик, идоралар ва давлат улушига эга компаниялар тизимлари мазкур платформага интеграция қилинишини таъминласин.
9. Вазирлик, идоралар ва давлат улушига эга компаниялар давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари тўғри ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига икки ҳафта муддатда тузилган барча ДХШ битимлари матни юборилишини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Каршибаев) мазкур лойиҳаларнинг истисно тариқасида соддалаштирилган тартибда Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилишини таъминласин.
Бунда ДХШ тамойилларини ўз ичига олган барча узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари, шу жумладан инвестиция тўғрисидаги қонунчилик доирасида имзоланган шартномалар ҳамда кичик лойиҳалар Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилиши таъминлансин.
10. Ҳар бир ДХШ лойиҳасини ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш учун қуйидаги тизим жорий қилинсин:
Вазирлар Маҳкамасида ҳар чоракда мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ижроси танқидий муҳокама қилиб борилиши йўлга қўйилади;
вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари томонидан ҳар йили бир марта ДХШ лойиҳаларининг ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тақдимот қилинади.
11. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар 2024 — 2030 йилларда ДХШ асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастурига киритилган ҳар бир ДХШ лойиҳаси бўйича уларни амалга оширишнинг ҳудудлар кесимида комплекс тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) Спорт вазирлиги (А. Икрамов) ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда 2024 йил якунига қадар самарасиз фойдаланиб келинаётган республикадаги йирик шифохоналар, маданият ва спорт иншоотларини (шу жумладан, маданият саройлари, стадионлар, концерт заллари, истироҳат боғлари) хатловдан ўтказиб, хусусий секторга ДХШ асосида ўтказиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Белгилансинки, вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи раҳбарлари белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларни тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 август,
ПҚ-308-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПҚ-308-сон қарорига
1-ИЛОВА
2024 — 2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳани амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Жами 16 та лойиҳа 11 646 млн долл.

I. Таълим соҳаси

1.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жами 14 минг ўринли 13 та умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 97 млн долл.)

1. Тендернинг иккинчи босқичини эълон қилиш.

2024 йил сентябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

2. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2025 йил март

3. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2025 йил июнь

2.

Хусусий ташаббускорлар билан жами 66 минг ўринли 100 та умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 570 млн долл.)

1. Истиқболли стратегик ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш;

2024 йил декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

(М. Азимов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

3. Хусусий шерикни танлаш.

2025 йил август

4. ДХШ битимини имзолаш.

2026 йил февраль

II. Соғлиқни сақлаш соҳаси

3.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Фарғона вилоятида 800 ўринли кўп тармоқли шифохона ташкил этиш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 306 млн долл.)

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

2. Тендернинг биринчи босқичини ўтказиш.

2025 йил февраль

3. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2025 йил август

4. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2025 йил декабрь

III. Транспорт соҳаси

5.

Жаҳон банки кўмагида Тошкент — Андижон пулли автомобиль йўлини (303 км) қуриш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати аниқлаштирилмоқда)

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил октябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Андижон вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

2. Тендернинг биринчи босқичини ўтказиш.

2025 йил март

3. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2025 йил октябрь

4. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2026 йил апрель

6.

Тошкент — Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати аниқлаштирилмоқда)

1. Энг яхши таклифларни танлаш бўйича эълон бериш.

2024 йил сентябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Сирдарё вилоят ҳокимлиги

(А. Махмудалиев),

Жиззах вилоят ҳокимлиги

(Э. Салиев)

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

2. Энг яхши таклифларни танлаш орқали пудратчини аниқлаш.

2024 йил декабрь

3. Шартномани тузиш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2024 йил декабрь

4. Қурилиш якуни билан бошқарувни ДХШ асосида хусусий операторга бошқарувга бериш.

2028 йил декабрь

7.

«Тахтақорача» довонида янги пулли тоннель қуриш ва бошқариш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 100 млн долл.)

1. Истиқболли стратегик ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш.

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил август

3. Хусусий шерикни танлаш.

2026 йил февраль

4. ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2026 йил декабрь

8.

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 181 млн долл.)

1. Тендернинг биринчи босқичини ўтказиш.

2024 йил ноябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Хоразм вилоят ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

2. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2025 йил март

3. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2025 йил июнь

9.

Тошкент янги аэропортини қуриш ва бошқарувга бериш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 1 500 млн долл.)

1. Истиқболли стратегик ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш.

2024 йил сентябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил август

3. Хусусий шерикни танлаш.

2025 йил октябрь

4. ДХШ битимини имзолаш.

2026 йил декабрь

IV. Энергетика соҳаси

10.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 250 млн долл.)

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тендер эълон қилиш.

2024 йил октябрь

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

2. Тендернинг биринчи босқичини якунлаш.

2025 йил май

3. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2025 йил ноябрь

4. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2025 йил декабрь

11.

Халқаро молия институтлари кўмагида Самарқанд вилоятидаги газ тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати аниқлаштирилмоқда)

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

2. Тендернинг биринчи босқичини ўтказиш.

2026 йил май

3. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2026 йил ноябрь

4. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2026 йил декабрь

V. Коммунал соҳаси

12.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Наманган оқова сув иншоотларини модернизация қилиш.

(Лойиҳанинг қиймати — 96 млн долл.)

1. Тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

2. Қурилиш ишларини бошлаш.

2025 йил апрель

3. Лойиҳани ишга тушириш.

2027 йил май

13.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Бухоро вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва хусусий бошқарувга бериш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 122 млн долл.)

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

2. Тендернинг биринчи босқичини ўтказиш.

2025 йил ноябрь

3. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2026 йил июль

4. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2026 йил сентябрь

14.

Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 1 100 млн долл.)

1. Истиқболли стратегик ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш;

2024 йил сентябрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

(А. Сувонқулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2024 йил октябрь

3. Хусусий шерикни танлаш;

2024 йил ноябрь

4. Бошқарувга бериш бўйича ДХШ битимини имзолаш.

2025 йил январь

15.

Салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда Фарғона вилояти Данғара ва Бувайда туманлари, Наманган вилояти Косонсой тумани, Жиззах вилояти Зомин ва Бахмал туманлари ҳамда Бухоро вилояти Когон туманида ичимлик ва оқова сув тизимларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 100 млн долл.)

1. Истиқболли стратегик ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш.

2025 йил сентябрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Хусусий шерикни танлаш.

2026 йил март

4. Бошқарувга бериш бўйича ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2026 йил октябрь

VI. Сув хўжалиги соҳаси

16.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида 200 та йирик насос станциясини модернизация қилиш, қуриш ва бошқариш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 300 млн долл.)

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Тендернинг биринчи босқичини ўтказиш.

2026 йил январь

3. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш.

2026 йил июнь

4. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2026 йил декабрь

17.

Наманган вилоятида 28 та насос станциясини модернизация қилиш, қуриш ва бошқариш.

(Лойиҳанинг дастлабки қиймати — 125 млн долл.)

1. Истиқболли стратегик ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш.

2024 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил февраль

3. Хусусий шерикни танлаш.

2025 йил апрель

4. Бошқарувга бериш бўйича ДХШ тўғрисида битим имзолаш.

2025 йил июль

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифлари асосида лойиҳаларга бўлган талаб, ҳудудлардаги инфратузилма ҳолати, лойиҳа истиқболи ҳамда бошқа омилларга асосан лойиҳа қиймати ва муддатларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, истиқболсиз лойиҳаларни бошқа лойиҳага алмаштириш ваколатига эга.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПҚ-308-сон қарорига
2-ИЛОВА
2024 — 2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
  

Т/р

Лойиҳа номи

Ҳудуд номи

Лойиҳа битимини имзолаш муддати

Қиймати

(млн долл)

Масъуллар

Жами

30 300

I. Ижтимоий соҳа

1.1 Мактабгача таълим

1.

Осиё тараққиёт банки кўмагида 20 000 ўринли 100 та мактабгача таълим муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2025 йил IV чорак

75

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб ҳар йили камида 100 тадан мактабгача таълим муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2026 — 2030 йиллар

335

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

1.2 Мактаб таълими

3.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жами 14 минг ўринли 13 та умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш.

Тошкент шаҳри,

Тошкент вилояти

2025 йил II чорак

97

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

4.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Андижон ва Самарқанд вилоятларида 10 000 ўринли 15 та умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш.

Андижон вилояти,

Самарқанд вилояти

2026 йил I чорак

75

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Андижон вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

5.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида Фарғона ва Наманган вилоятларида 10 000 ўринли 15 та умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш.

Фарғона вилояти,

Наманган вилояти

2026 йил I чорак

75

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

6.

Хусусий ташаббускорлар билан жами 66 минг ўринли 100 та умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2026 йил I чорак

570

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

(М. Азимов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

7.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда 2027 йилдан бошлаб ҳар йили камида 100 тадан (жами 450 та) умумтаълим мактабларини қуриш ва жиҳозлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2027 — 2030 йиллар

3 300

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

1.3 Олий таълим

8.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлар кўмагида олий таълим муассасалари учун 17 000 ўринли талабалар турар жойларини қуриш.

Тошкент шаҳри

2025 йил IV чорак

176

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

1.4 Соғлиқни сақлаш

9.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида нур билан даволаш марказларини ташкил этиш.

Фарғона вилояти,

Самарқанд вилояти,

Хоразм вилояти

2027 йил IV чорак

30

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Хоразм вилоят ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

10.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Фарғона вилоятида 800 ўринли кўп тармоқли шифохона ташкил этиш.

Фарғона вилояти

2025 йил IV чорак

306

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

11.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Бухоро ва Андижон вилоятларида кўп тармоқли шифохоналарни ташкил этиш.

Бухоро вилояти,

Андижон вилояти

2027 йил IV чорак

250

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов),

Андижон вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

14.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида учта вилоятда тиббий кўрик диагностика хизматларини ташкил этиш.

Жиззах вилояти,

Наманган вилояти,

Қашқадарё вилояти

2027 йил IV чорак

45

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

II. Транспорт соҳаси

2.1 Автомобиль йўллари

15.

Тошкент — Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш.

Тошкент вилояти,

Сирдарё вилояти,

Жиззах вилояти,

Самарқанд вилояти

2024 йил декабрь

2 200

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Сирдарё вилоят ҳокимлиги

(А. Махмудалиев),

Жиззах вилоят ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

16.

Жаҳон банки кўмагида Тошкент — Андижон пулли автомобиль йўлини (303 км) қуриш.

Тошкент вилояти,

Наманган вилояти,

Фарғона вилояти,

Андижон вилояти

2026 йил II чорак

4 280

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Андижон вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдурахмонов),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозоров),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Э. Салиев)

17.

Тахтақорача довонида янги пулли тоннель қуриш ва бошқариш.

Қашқадарё вилояти

2026 йил IV чорак

100

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

18.

Самарқанд — Бухоро пулли автомобиль йўлини қуриш.

Самарқанд вилояти,

Навоий вилояти,

Бухоро вилояти

2027 — 2030 йиллар

1 000

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Навоий вилоят ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

19.

Чирчиқ шаҳрининг янги айланма йўлини (4Р5 ва 4К755А автомобиль йўлларини боғловчи) асфальт-бетон қоплама билан қуриш.

Тошкент вилояти

2025 йил IV чорак

60

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

20.

Самарқанд — Қарши йўналишидаги 4Р 87 «А378 автойўли-Қарши» автомобиль йўлининг 3 — 52 км (49 км) қисмини цемент-бетон қоплама билан реконструкция қилиш.

Қашқадарё вилояти

2028 йил IV чорак

75

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

(М. Азимов),

21.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган (жами 260 км) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлини эксплуатация қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2024 — 2026 йиллар

аниқланмоқда

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.2 Темир йўллар

22.

Тошкент, Самарқанд ва Қўқон шаҳарларида жойлашган («Тошкент-Марказий», Самарқанд ҳамда Қўқон) темир йўл вокзалларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

Тошкент шаҳри,

Самарқанд вилояти,

Фарғона вилояти

2026 йил IV чорак

50

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ

(Ш. Кадиров),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2.3 Аэропортлар

23.

Бухоро халқаро аэропортини қуриш ва бошқарувга бериш.

Бухоро вилояти

2024 йил IV чорак

226

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

24.

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

Хоразм вилояти

2025 йил II чорак

181

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Хоразм вилоят ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

25.

Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

Наманган вилояти

2025 йил IV чорак

140

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

26.

Андижон халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

Андижон вилояти

2025 йил IV чорак

136

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Андижон вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

27.

Тошкент янги аэропортини қуриш ва бошқарувга бериш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

1 500

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

2.4 Жамоат транспорти

28.

Шаҳар автобус йўналишларида йўловчилар ташиш хизматларини хусусий секторга бериш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш.

Пилот сифатида:

Қорақалпоғистон Республикаси,

Самарқанд вилояти,

Наманган вилояти

2025 йил IV чорак

аниқланмоқда

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

III. Энергетика соҳаси

3.1 Электр ва газ тақсимлаш тармоқлари

29.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Самарқанд вилояти

2025 йил IV чорак

250

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

30.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги электр тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

2025 йил сентябрь

аниқланмоқда

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(А. Махмудалиев)

31.

Халқаро молия институтлари кўмагида Самарқанд вилоятидаги газ тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Самарқанд вилояти

2026 йил IV чорак

аниқланмоқда

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

32.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Андижон вилояти электр тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Андижон вилояти

2027 йил IV чорак

аниқланмоқда

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

33.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Бухоро вилояти газ тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Бухоро вилояти

2027 йил IV чорак

500

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

34.

Ташаббускор компаниялар билан барча ҳудудларда электр тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2025-2026 йиллар

2 000

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

35.

Ташаббускор компаниялар билан барча ҳудудларда газ тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2027 йил IV квартал

2 000

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.2 Гидроэнергетика

36.

Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 41,6 МВт бўлган 4 та кичик ва ўрта гидроэлектр станцияларини тендер ўтказиш орқали қуриш.

Қашқадарё вилояти,

Наманган вилояти,

Тошкент вилояти

2025 йил IV чорак

160

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

37.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қуввати 200 МВт бўлган Хўжакент гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

320

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

38.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида қуввати 600 МВт бўлган Юқори Пском гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

1 020

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

39.

Жиззах вилояти Фориш туманида қуввати 300 МВт бўлган Айдаркўл гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қуриш.

Жиззах вилояти

2026 йил IV чорак

350

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев)

40.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Каратерен дарёсида қуввати 500 МВт бўлган Каратерен гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қуриш.

Жиззах вилояти

2026 йил IV чорак

477

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси

(Ф. Эрманов)

41.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида қуввати 320 МВт бўлган Қоронғитуғой ГЭСини қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

671

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

42.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 130 МВт бўлган Ойгайинг ГЭСлар каскадини қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

260

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

43.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқбулоқ дарёсида қуввати 50 МВт бўлган Оқбулоқ ГЭСини қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

120

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

44.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида қуввати 25 МВт бўлган Киштут ГЭСини қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

50

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

45.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида қуввати 20 МВт бўлган Мизот ГЭСини қуриш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

44

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

46.

Салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда ҳудудларда умумий қуввати 130 МВт бўлган микро ва кичик ГЭСлар қуриш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2024 — 2028 йиллар

325

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Коммунал соҳа

4.1 Иссиқлик таъминоти тизимлари

47.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Бухоро вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва хусусий бошқарувга бериш.

Бухоро вилояти

2026 йил III чорак

122

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

48.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Самарқанд ва Зарафшон шаҳарларида иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш.

Самарқанд вилояти,

Навоий вилояти

2026 йил IV чорак

230

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Навоий вилоят ҳокимлиги

(Н. Турсунов)

49.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Нукус ва Урганч шаҳарлари иссиқлик таъминоти тизимини когенерация технологияларини жорий қилган ҳолда модернизация қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси,

Хоразм вилояти

2026 йил IV чорак

249

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Хоразм вилоят ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

4.2 Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари

50.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Наманган оқова сув иншоотларини модернизация қилиш.

Наманган вилояти

Қурилиш ишларини бошлаш

II чорак, 2025 йил

96

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

51.

Ташаббускор компаниялар кўмагида Тошкент шаҳридаги оқова сувларини тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

Тошкент шаҳри

2026 йил II чорак

1 000

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

52.

Сурхондарё вилоятида ичимлик сув таъминотини яхшилаш.

Сурхондарё вилояти

2025 йил январь

1 100

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

53.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда Самарқанд шаҳри Ширин массиви ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимларини яхшилаш.

Самарқанд вилояти

2026 йил II чорак

250

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

54.

Салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда Фарғона вилояти Данғара ва Бувайда туманлари, Наманган вилояти Косонсой тумани, Жиззах вилояти Зомин ва Бахмал туманлари ҳамда Бухоро вилояти Когон туманида ичимлик ва оқова сув тизимларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.

Фарғона вилояти,

Наманган вилояти,

Жиззах вилояти,

Бухоро вилояти

2026 йил IV чорак

100

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

55.

Ташаббускор компаниялар билан биргаликда барча ҳудудларда ичимлик сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2027 йил IV чорак

2 000

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Сув хўжалиги соҳаси

56.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида 200 та йирик насос станциясини модернизация қилиш, қуриш ва бошқариш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2026 йил IV чорак

300

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

57.

Наманган вилоятида 28 та насос станциясини модернизация қилиш, қуриш ва бошқариш.

Наманган вилояти

2025 йил III чорак

125

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

58.

Ташаббускор компаниялар кўмагида Тошкент вилоятида насос станцияларини модернизация қилиш, қуриш ва бошқариш.

Тошкент вилояти

2026 йил IV чорак

50

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

59.

Ташаббускор компаниялар кўмагида республикадаги маънан эскирган насос станцияларини модернизация қилиш, қуриш ва бошқарувга бериш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2028 йил IV чорак

аниқланмоқда

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. Экология соҳаси

60.

Осиё тараққиёт банки кўмагида Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш.

Тошкент шаҳри

2026 йил IV чорак

50

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

61.

Салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда 4 та ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматини ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2026 йил IV чорак

50

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

VII. Қишлоқ хўжалиги соҳаси

62.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига қарашли ер майдонида янги илмий ишланмаларни жорий қилиш учун кўргазмали майдонларни ташкил қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

2025-2026 йиллар

аниқланмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

63.

Ҳудудларда биолабораторияларни модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда ДХШ асосида бошқарувга бериш.

Пилот сифатида:

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Қашқадарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

2025 йил IV чорак

аниқланмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

Андижон вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Бухоро вилоят ҳокимлиги

(Б. Зарипов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

(У. Қосимов)

Фарғона вилоят ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Хоразм вилоят ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифлари асосида лойиҳаларга бўлган талаб, ҳудудлардаги инфратузилма ҳолати, лойиҳа истиқболи ва бошқа омилларга асосан лойиҳа қиймати ва муддатларига ўзгартириш ҳамда истиқболсиз лойиҳаларни бошқа лойиҳага алмаштириш ваколатига эга.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 07/24/308/0677-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)