Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотишни ман қилиш;
тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўрови олди ва орқа юзасининг камида олтмиш беш фоизини ҳамда алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган, касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши;
алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият ва алкоголь маҳсулотларини умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилишга доир тартибни белгилаш;
белгиланган тартибда акциз маркалари билан тамғаланмаган, ёрлиқсиз, ифлос, яққол синиқ белгилари бўлган, тиқини бузилган, умумий кўриниши хиралашган, ёт қўшимчалари, чўкмалари бўлган бутилкаларда — алкоголь маҳсулотига нисбатан белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан тамғаланмаганда ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мос келмаганда, уларнинг реализация қилинишини тақиқлаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 август,
507-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 августдаги 507-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришларнинг намуналари 3-иловага мувофиқ;
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи белги намунаси 4-иловага мувофиқ;
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар ҳамда ушбу жойларда жойлаштирилган тиббий огоҳлантиришлар тўғрисида хабардор қилувчи кўрсаткичлар намуналари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 1-иловада:
12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотиш жойларида уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг инсон соғлигига салбий таъсири тўғрисидаги тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши керак»;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровида (қутисида) унинг олд томони юқори қисмидаги асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини ҳамда орқа томони асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак»;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тамаки маҳсулотининг блокида тамаки маҳсулоти блоки горизонтал жойлаштирилганда, чап қисмида олд ва орқа томонида ҳамда вертикал жойлаштирилганда, юқори қисмида асосий юзанинг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган тасвир ва матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак;
тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровида, ўров асосий томонлари юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган тасвир ва матн тарзида тиббий огоҳлантириш (чилимнинг ўрови бундан мустасно) бўлиши керак;
чилим сувдонида унинг юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган тасвир матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак;
алкогол маҳсулотларининг (табиий ва кўпикланадиган винолар бундан мустасно) истеъмол идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак»;
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Тамаки маҳсулотларини акциз маркалари ва рақамли идентификация воситаларисиз, шунингдек, тамаки маҳсулотлари ҳамда тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини йигирма бир ёшдан кичик шахсларга сотишга рухсат берилмайди»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият юридик шахслар томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
куйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият фақат алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишнинг тегишли санитария нормалари ҳамда қоидаларига мос келадиган омборхоналари ва асбоб-ускуналари бўлган, шаҳарларда — камида йигирма беш квадрат метрли, қишлоқ жойларда — камида ўн беш квадрат метрли (фақат алкоголь маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган ва алоҳида кириш жойига эга) савдо зали, узоқ тоғли жойларда — алоҳида савдо секцияси бўлган савдо объектларида амалга оширилиши мумкин;
тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг чакана савдоси юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилади;
тамаки маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг чакана савдоси бўйича фаолият фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш шарти билан амалга оширилади»;
58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Сифатига кўра техник регламентлар ёки стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари), шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилиши керак»;
қуйидаги мазмундаги 582 ва 583-банд билан тўлдирилсин:
«582. Тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг чакана савдоси фақат тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сақлаш ҳамда реализация қилишнинг тегишли санитария нормалари ва қоидаларига мос келадиган омборхоналари ҳамда ускуналари бўлган кўчмас савдо объектларида амалга оширилади.
583.Чакана савдо субъекти алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини йигирма бир ёшга етмаган сотувчи-ходимлар томонидан сотишга йўл қўймаслиги шарт»;
«59. Савдо объектлари томонидан алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси вақти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
60. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, шунингдек, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг:
йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга;
йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан;
сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан, савдо автоматлари, бошқа электрон ёки механик қурилмалар воситасида;
ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан;
электрон тижорат шаклида, шу жумладан, ҳар қандай йўл билан охирги истеъмолчиларга етказиш ёрдамида (кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно);
сайёр (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо қилиш йўли билан;
кўчмас савдо объектларидан ташқарида;
дорихоналарда;
болаларга мўлжалланган товарлар реализация қилинадиган хоналарда;
болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида, савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно;
яроқлилик муддати ўтганда;
маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сақлаш ва реализация қилишга доир санитария нормалари ҳамда қоидаларига мос келмайдиган хоналар ва жойларда;
белгиланган тартибда акциз маркалари билан тамғаланмаганда — акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига нисбатан;
қалбаки акциз маркалари билан тамғаланганда;
уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини бермайдиган тарзда аниқ тамғаланмаганда;
белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан тамғаланмаганда;
уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ишлаб чиқарилганда — лицензияланадиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига нисбатан;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки уларни қонунчиликни бузган ҳолда сотган етказиб берувчидан сотиб олинганда;
алкоголь маҳсулотининг идиши ёрлиғида ёки тамаки маҳсулотининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида (қутисида) тиббий огоҳлантириш бўлмаганда;
агар тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) йигирма донадан кам сигарета бўлса — сигареталарга нисбатан;
тамаки маҳсулоти ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа товарлар билан бир тўпламда — тамаки маҳсулотига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
истеъмол ўровисиз (қутисиз, блоксиз) — тамаки маҳсулотига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) истеъмол ўровида — (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан;
темир йўл вокзалларининг, автовокзалларнинг, аэропортларнинг, дарё бандаргоҳларининг, метрополитен станцияларининг ҳудудларида ва хоналарида (бож олинмайдиган савдо дўконлари бундан мустасно) — тамаки маҳсулотларига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
энг кам улгуржи ва чакана нархлардан паст нархларда — алкоголь маҳсулотларига нисбатан (пиво бундан мустасно);
тўлиқ полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материалдан тайёрланган истеъмол идишида — алкоголь маҳсулотига нисбатан (пиво бундан мустасно);
ёрлиқсиз, ифлос (ичи ёки ташқариси), яққол синиқ белгилари бўлган (бўғзи синган, ёрилган), тиқини бузилган, умумий кўриниши хиралашган, ёт қўшимчалари, чўкмалари бўлган бутилкаларда — алкоголь маҳсулотига нисбатан (коллекция қилинадиган вино маҳсулотлари бундан мустасно);
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда реализация қилиниши тақиқланади;
тамаки маҳсулотларига ўхшатиб ишланган товарларни (тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари бундан мустасно) реализация қилиш тақиқланади;
чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини, шу жумладан, таркибида никотин мавжуд бўлган чекилмайдиган маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланади, носвой бундан мустасно.
601. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг реализация қилинишини рад этиши шарт»;
қуйидаги мазмундаги 602 — 604-бандлар билан тўлдирилсин:
«602. Чакана савдо амалга оширилаётганда тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ёйиб қўйиш ва очиқ намойиш этиш тақиқланади.
603. Чакана савдо объектлари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш жойларида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
алкоголь маҳсулотларини бепул тарқатиш;
алкоголь маҳсулотларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқаларни) сотиш;
ҳар қандай турдаги рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш.
604. Чакана савдо объектлари томонидан тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотиш жойларида тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг намуналарини бепул тарқатиш, шунингдек, уларга нисбатан чегирмалар қўллаш;
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқа шу кабиларни) сотиш;
савдо объектларининг олд томонида, кириш (чиқиш) жойларида, расталарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари тасвирларини, номларини ҳамда улар ҳақидаги бошқа ахборотни жойлаштириш;
тамаки маҳсулотлари, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқараётганда тамаки маҳсулотларига, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг тасвирларини, номларини ҳамда улар ҳақидаги бошқа ахборотни жойлаштириш;
тамаки маҳсулотлари, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқараётганда тамаки маҳсулотларига, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларига, мазкур мосламаларнинг ашёларига ёки алоҳида қисмларига ўхшатиладиган ҳар қандай атамалар, таърифлар, белгилар, рамзлар, тасвирлардан ёки бошқа аломатлардан фойдаланиш рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш»;
61-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«61. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари маҳсулотнинг тегишли тури бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак».
64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Сотувчи-ходимларнинг иш ўринлари (алкоголли маҳсулотларни қуйиб сотувчи шахслар учун) тегишли савдо ускунаси, давлат текширувидан ўтган ўлчаш мензуркалари ва ўлчаш кружкалари билан жиҳозланган ва алкоголли маҳсулотларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши, шунингдек, алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши керак»;
65-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. Харидор камчиликлари бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотиб олган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни сифатли товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидорга унинг тўлаган суммасини қайтариб беришга мажбурдир.
Сотувчи айби билан белгиланган яроқлилик муддати доирасида камчиликлари бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотиш оқибатида истеъмолчи ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак»;
66-67-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, чакана савдо корхоналарининг сотувчи-ходимлари, раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари аҳолига алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотиш тартибини бузганлик ёки ёмон сифатли алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотганлик, шунингдек, уларни сақлаш тартибини бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар»;
67. Пиво алкоголли маҳсулот ҳисобланади (алкоголсизлари бундан мустасно). Пивонинг (алкоголсизлари бундан мустасно) чакана савдосига доир фаолият юридик шахслар томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига органига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади»;
189-банднинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«алкоголь ва тамаки ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари маҳсулотларини сотиш»;
в) 2-иловада:
5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Умумий овқатланиш субъекти алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини йигирма бир ёшга етмаган сотувчи-ходимлар томонидан сотишга йўл қўймаслиги шарт»;
қуйидаги мазмундаги 81-82-бандлар билан тўлдирилсин:
«81. Умумий овқатланиш субъекти умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишни тақиқлаши лозим.
Умумий овқатланиш субъекти ҳаммага кўринадиган жойларда, шу жумладан, бинолар (хоналар) ҳудудига кириш жойларига тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилинишига, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги огоҳлантирувчи белгини жойлаштириши шарт.
Агар мижозлар мумкин бўлмаган жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилсалар ёки тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдалансалар, умумий овқатланиш субъекти уларни огоҳлантиришлари, ҳуқуқбузарлик давом эттирилган тақдирда эса ички ишлар органларига хабар беришлари шарт.
82. Умумий овқатланиш субъекти бинолар ва иншоотлардан ташқаридаги очиқ ҳавода тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишлари учун махсус жойлар ажратишлари мумкин.
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойларга тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари учун ёнмайдиган ахлатдонлар, шунингдек, бундай жойлар қаердалиги ҳақида ахборот берувчи кўрсаткичлар ўрнатилиши шарт»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият ва алкоголь маҳсулотларини умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилишга доир фаолият юридик шахслар томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига органига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотиш жойларида уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши керак»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Алкоголь маҳсулотларини қуйиб реализация қилишни амалга оширадиган умумий овқатланиш корхоналари тегишли савдо ускуналари, давлат текширувидан ўтган ўлчов мензуркалари ва ўлчовли кружкалар билан жиҳозланган бўлиши керак»;
201-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«201. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, шунингдек, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг:
йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга;
йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан;
сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан, савдо автоматлари, бошқа электрон ёки механик қурилмалар воситасида;
ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан;
электрон тижорат шаклида, шу жумладан, ҳар қандай йўл билан охирги истеъмолчиларга етказиш ёрдамида (кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно);
сайёр (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо қилиш йўли билан;
кўчмас савдо объектларидан ташқарида;
болаларга мўлжалланган товарлар реализация қилинадиган хоналарда;
болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
яроқлилик муддати ўтганда;
маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сақлаш ва реализация қилишга доир санитария нормалари ҳамда қоидаларига мос келмайдиган хоналар ва жойларда;
белгиланган тартибда акциз маркалари билан тамғаланмаганда — акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига нисбатан;
қалбаки акциз маркалари билан тамғаланганда;
уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини бермайдиган тарзда аниқ тамғаланмаганда;
белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан тамғаланмаганда;
уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ишлаб чиқарилганда — лицензияланадиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига нисбатан;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки уларни қонунчиликни бузган ҳолда сотган етказиб берувчидан сотиб олинганда;
алкоголь маҳсулотининг идиши ёрлиғида ёки тамаки маҳсулотининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида (қутисида) тиббий огоҳлантириш бўлмаганда;
агар тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) йигирма донадан кам сигарета бўлса — сигареталарга нисбатан;
тамаки маҳсулоти ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа товарлар билан бир тўпламда — тамаки маҳсулотига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
истеъмол ўровисиз (қутисиз, блоксиз) — тамаки маҳсулотига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) истеъмол ўровида — (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан;
темир йўл вокзалларининг, автовокзалларнинг, аэропортларнинг, дарё бандаргоҳларининг, метрополитен станцияларининг ҳудудларида ва хоналарида (бож олинмайдиган савдо дўконлари бундан мустасно) — тамаки маҳсулотларига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
энг кам улгуржи ва чакана нархлардан паст нархларда — алкоголь маҳсулотларига нисбатан (пиво бундан мустасно);
тўлиқ полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материалдан тайёрланган истеъмол идишида — алкоголь маҳсулотига нисбатан (пиво бундан мустасно);
ёрлиқсиз, ифлос (ичи ёки ташқариси), яққол синиқ белгилари бўлган (бўғзи синган, ёрилган), тиқини бузилган, умумий кўриниши хиралашган, ёт қўшимчалари, чўкмалари бўлган бутилкаларда — алкоголь маҳсулотига нисбатан (коллекция қилинадиган вино маҳсулотлари бундан мустасно);
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда реализация қилиниши тақиқланади;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг реализация қилинишини рад этиши шарт»;
қуйидаги мазмундаги 202 — 206-бандлар билан тўлдирилсин:
«202. Алкоголь маҳсулотлари намуналарини бепул тарқатиш тақиқланади.
203. Тамаки маҳсулотларига ўхшатиб ишланган товарларни (тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари бундан мустасно) ишлаб чиқариш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш тақиқланади.
204. Чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини, шу жумладан, таркибида никотин мавжуд бўлган чекилмайдиган маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланади, бундан носвой мустасно.
205. Умумий овқатланиш корхоналарида тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ёйиб қўйиш ва очиқ намойиш этиш тақиқланади.
Умумий овқатланиш корхоналарида таклиф этилаётган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари тўғрисидаги ахборот сотувчи ёки официант томонидан харидорлар эътиборига савдо залида сотиладиган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхатини жойлаштириш орқали етказилади, рўйхатнинг матни оқ фонда бир хил ўлчамдаги қора рангли ҳарфлар билан ёзилади ва рўйхат альфавит тартибида, сотиладиган тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг нархи кўрсатилган ҳолда, бирор-бир график тасвирлар ва расмлардан фойдаланмасдан тузилади.
Умумий овқатланиш корхоналарида тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини харидорга намойиш этиш унинг талабига кўра сотиладиган тамаки маҳсулотлар ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхати билан танишиб чиққанидан кейин амалга оширилиши мумкин.
206. Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг намуналарини бепул тарқатиш, шунингдек, уларга нисбатан чегирмалар қўллаш;
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқа шу кабиларни) сотиш;
умумий овқатланиш корхоналарининг олд томонида, кириш (чиқиш) жойларида, расталарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг тасвирларини, номларини ҳамда улар ҳақидаги бошқа ахборотни жойлаштириш;
тамаки маҳсулотлари, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқараётганда тамаки маҳсулотларига, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларига, ушбу мосламаларнинг ашёларига ёки алоҳида қисмларига ўхшатиладиган ҳар қандай атамалар, таърифлар, белгилар, рамзлар, тасвирлардан ёки бошқа аломатлардан фойдаланиш;
рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш»;
25-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотиш»;
г) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришларнинг
НАМУНАЛАРИ
1. Алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришнинг бири жойлаштирилиши лозим:
а) «21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотлари сотилмайди.
Алкоголнинг ҳар бир томчиси соғлик ва жамият учун хавфни оширади.
Алкогольная продукция не продаётся лицам, не достигшим 21 года.
Каждая капля алкоголя повышает риск для здоровья и общества»;
б) «21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотлари сотилмайди.
Хавф алкоголнинг биринчи томчисиданоқ юзага келади.
Алкогольная продукция не продаётся лицам, не достигшим 21 года.
Риск возникает с первой каплей алкоголя»;
в) «21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотлари сотилмайди.
Алкоголь саломатлигингизга зарар келтиради!
Алкоголь вредит вашему здоровью!».
Алкогольная продукция не продаётся лицам, не достигшим 21 года.
2. Тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари реализация қилинадиган жойларда қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришнинг бири жойлаштирилиши лозим:
а) «21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилмайди.
Тамаки ва никотин чекиш кучли қарамликни чақиради.
Табачная продукция, устройства для употребления табака и никотина не продаются лицам, не достигшим 21 года.
Употребление табака и никотина вызывает сильнейшую зависимость»;
б) «21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилмайди.
Тамаки ва никотин чекиш саратон касалликларини чақиради.
Табачная продукция, устройства для употребления табака и никотина не продаются лицам, не достигшим 21 года.
Употребление табака и никотина вызывает рак»;
в) «21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилмайди.
Тамаки ва никотин чекиш инфаркт, инсульт ривожланиш хавфини оширади.
Табачная продукция, устройства для употребления табака и никотина не продаются лицам, не достигшим 21 года.
Употребление табака и никотина повышает риск развития инфаркта и инсульта».
3. Ёзувлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
а) ёзувлар Arial шрифти асосида камида А3 (297 мм х 420 мм) ёки ундан катта форматдаги қоғозга (ёки бошқа ахборот ташувчига) чоп этилиши лозим. Агар қоғознинг (ёки бошқа ахборот ташувчининг) ўлчами катталаштириладиган бўлса, ёзувларнинг ўлчами ҳам пропорционал равишда ўзгартирилиши лозим.
Қоғозга (ёки бошқа ахборот ташувчига) мазкур илованинг 1 ва 2-бандларида келтирилганидан бошқа ҳар қандай маълумотларни (матн, тасвирлар, белгилар, рамзлар) чоп этилишига йўл қўйилмайди.
б) ҳарфларнинг ўлчами 48 кеглдан ёки пунктдан кам бўлмаслиги, қаторлар орасидаги интервал 1,2 бўлиши лозим.
в) ёзувлар оқ рангли фонда қора рангли шрифт билан чоп этилиши лозим. Қоғознинг оқлиги камида 80 фоиз бўлиши шарт. Бошқа ахборот ташувчилардан фойдаланиладиган бўлса, фоннинг ва ҳарфларнинг рангини ўзгартириш мумкин эмас.
г) ёзувлардаги сўзлар катта ҳарфларда «ярим қора» шрифт билан ёзилиши лозим. Ёзувларнинг биринчи ҳарфлари «ярим қора» шрифт билан бош ҳарфларда ёзилиши керак.
д) плакат кўринадиган жойда полдан камида 1,5 метр ва 2,0 метрдан ошмайдиган баландликда жойлаштирилиши лозим»;
д) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи белги
НАМУНАСИ
1. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи белги:

2. Белгининг аниқ кўринишини таъминлаш учун белги турли технологиялар ёрдамида расм кўринишида тасвирланиши ёки чоп этилиши мумкин. Ўлчамлари камида А5 форматда (148 мм х 210 мм) бўлиши лозим.
3. Белгини «Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади» ёзуви ва ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жарима миқдори тўғрисидаги маълумотлар билан бирга қўйишга рухсат этилади»;
е) қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 13-февралдаги 75-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар қаердалигини хабардор қилувчи лавҳа ҳамда бундай жойларда жойлаштирилган тиббий огоҳлантиришлар
НАМУНАЛАРИ
1. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар қаердалигини хабардор қилувчи лавҳа:

Бунда лавҳа:
қоғознинг оқлиги камида 80 фоиз бўлиши;
ёзувлар Arial шрифти асосида чоп этилиши лозим.
а) ёзувлар Arial шрифти асосида камида А4 (210 мм х 297 мм) ёки ундан катта форматдаги қоғозга (ёки бошқа ахборот ташувчига) чоп этилиши лозим. Агар қоғознинг (ёки бошқа ахборот ташувчининг) ўлчами катталаштириладиган бўлса, ёзувларнинг ўлчами ҳам мутаносиб равишда ўзгартирилиши лозим;
б) ҳарфларнинг ўлчами 82 кеглдан ёки пунктдан кам бўлмаслиги, қаторлар орасидаги интервал 1,2 бўлиши лозим;
в) ёзувлар оқ рангли фонда қора рангли шрифт билан чоп этилиши лозим. Қоғознинг оқлиги камида 80 фоиз бўлиши шарт. Бошқа ахборот ташувчилардан фойдаланиладиган бўлса, фоннинг ва ҳарфларнинг рангини ўзгартириш мумкин эмас.
г) ёзувлардаги сўзлар катта ҳарфларда «ярим қора» шрифт билан ёзилиши лозим. Ёзувларнинг биринчи ҳарфлари «ярим қора» шрифт билан бош ҳарфларда ёзилиши керак.
Лавҳани аниқ кўринишини таъминлаган ҳолда турли технологиялар ёрдамида тасвирлаш ёки чоп этиш мумкин.
2. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойларда қуйида келтирилган тиббий огоҳлантиришларнинг бири жойлаштирилиши лозим:

Бунда тиббий огоҳлантиришлар:
а) камида А5 (148 мм х 210 мм) форматдаги қоғозга (ёки ахборот ташувчига) туширилиши лозим. Агар қоғознинг (ёки бошқа ахборот ташувчининг) ўлчами катталаштириладиган бўлса, тасвирларнинг ўлчами ҳам мутаносиб равишда ўзгартирилиши лозим.
б) тиббий огоҳлантиришлар кўринадиган жойда полдан камида 1,5 метр ва 2,0 метрдан ошмайдиган баландликда жойлаштирилиши лозим.
Тиббий огоҳлантиришларни аниқ кўринишини таъминлаган ҳолда турли технологиялар ёрдамида тасвирлаш ёки чоп этиш мумкин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори рус тилидаги матнига 1-иловадаги 2-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
||
|
№ |
Наименование |
Сфера ограничения |
|
1. |
Алкогольные (за исключением игристых и натуральных вин) и табачные изделия, устройства для употребления табака и никотина. |
внутренний рынок |
|
». |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 18 майдаги 290-сон қарорида:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари мазкур қарор билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент амалга киритилган кундан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин»;
1-илова 47-бандининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тасвир билан банд бўлмаган майдон қолганда ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ва импорт қилувчи томонидан ушбу майдонни тиббий огоҳлантириш тасвири билан тўлдириш мақсади билдирилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли тиббий огоҳлантириш тасвиридаги ахборотнинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда, ушбу тасвирнинг ўлчамлари ва (ёки) мазмунини ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс ва импорт қилувчи томонидан тақдим этилган истеъмол ўрови ва блокларнинг ўлчамларига мувофиқ уларнинг асосий юзасининг камида 65 фоизини қоплайдиган қилиб ўзгартириб беришга рухсат этилади. Бунда ўзгартирилган тиббий огоҳлантириш тасвирлари қўлланилганда, истеъмол ўрови ва блокларнинг асосий юзаси тасвир билан банд бўлмаган, лекин бунинг учун ажратилган майдон қолганда, ушбу тиббий огоҳлантиришнинг томонлари нисбати Техник регламентнинг 48 — 50-бандларида белгиланган тартибда ўзгартирилади ва Pantone 448С рангидан фойдаланиш талаб этилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 09/24/507/0619-сон; 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)