Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган заём тўғрисидаги битим доирасида пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган заём тўғрисидаги битим доирасида пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Марказий Осиё Уруғчилик Компаниясини лойиҳа қатнашчиси сифатида киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;
б) 4-илова Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси иштирокидаги лойиҳани амалга оширишга жалб қилинаётган уруғчилик хўжаликларининг иловага мувофиқ рўйхати билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 11 сентябрь,
390-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
11 сентябрдаги 390-сон қарорига
ИЛОВА
Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси иштирокидаги пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширишга жалб қилинаётган уруғчилик хўжаликлари
рўйхати
Сирдарё вилояти
Сайхунобод тумани:
Султонов номидаги
Т. Ғуломов номидаги
«Шўрўзак»
«Бирлашган»
Боёвут тумани:
«Боёвут-1»
Тошкент вилояти
Чиноз тумани:
Охунбобоев номидаги
«Ўзбекистон»
С. Раҳимов номидаги