1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Электрон шаклда фойдаланиладиган давлат хизматларининг салмоғини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишга доир тартибларни соддалаштириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
электрон рақамли имзонинг амал қилиш муддатини тугатиш асосларини белгилаш;
болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартибини жорий этиш;
айрим давлат хизматларидан фойдаланиш учун марҳумнинг яқин қариндошларига ариза билан мурожаат қилиш ваколатини бериш;
автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларидан композит шаклда фойдаланиш тартибини жорий этиш.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси:
ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган ахборот тизимидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тақдим этилишининг узлуксизлигини таъминласин;
Адлия вазирлиги томонидан вафот этган шахслар ҳақида тақдим этилган маълумотлар асосида марҳумнинг амалда бўлган электрон рақамли имзо калитларининг амал қилишини тугатиш чораларини кўрсин.
3. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 3 июль,
380-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Электрон давлат хизматини кўрсатиш регламентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим бўлими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг биринчи хатбошиси, 16-банднинг бешинчи хатбошиси, 20, 25 ва 27-бандлардаги тегишли келишикдаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун отаси ёки онаси (фарзандликка олувчиси) мустақил равишда ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.
Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилиш мумкин.
Болани ЯИДХП орқали ташкилотга навбатга қўйиш (сўровномадаги телефон рақамини ўзгартириш) фақат унинг отаси ёки онаси (фарзандликка олувчиси) томонидан амалга оширилади»;
биринчи хатбошидаги «Мактабгача таълим вазирлигининг» сўзлари «Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи болани ташкилотга қабул қилиш шартлари, амалга ошириладиган тўловлар, ўзаро ҳуқуқ-мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи оммавий офертани тасдиқлайди»;
е) 10-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сўровнома юборилгандан сўнг уни исталган вақтда бекор қилиш»;
ж) 13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бунда ҳар бир кирувчи SMS-хабар учун тўловлар ариза берувчи Давлат хизматлари марказлари орқали ариза юборганда — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — Рақамли технологиялар вазирлигининг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган миқдорда амалга оширилади»;
з) қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин;
«181. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун берган сўровномасидаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириши мумкин. Ариза берувчи сўровномадаги телефон рақамини ўзгартириш бўйича Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади. Бунда сўровномадаги телефон рақами янги киритиладиган телефон рақамига келадиган тасдиқлаш кодини киритиш йўли билан ўзгартирилади»;
«агар болалар эгизак бўлса, бир вақтда эгизакларнинг сўровномалари (гуруҳда иккинчи болага бўш ўрин бўлмаган тақдирда, гуруҳнинг қувватини ошириш ҳисобига)»;
к) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«22. МТБАТ томонидан болаларни ташкилотга жойлаштириш бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномалар танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юборилади»;
«23. Болаларни ташкилотга қабул қилиш ариза берувчи хабарномадаги тасдиқ кодини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ташкилотнинг буйруғини чиқариш орқали расмийлаштирилади.
Болаларни ташкилотга қабул қилиш ташкилотнинг ёки буйруқ расмийлаштиришда иштирок этувчи бошқа идораларнинг айби билан кечикканда, йўлланма ўз кучида қолади.
Болаларни ташкилотларга хабарномасиз қабул қилиш тақиқланади, ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно»;
«Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ишларини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги
Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш
Доимий равишда
2-босқич
Ариза берувчи
Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш
Хоҳишига кўра
3-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сўровномани мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш
1. 1 соат ичида
2. Автоматик тарзда
4-босқич
Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими
а) боланинг ташкилотга қабул қилинганлиги бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлса;
б) сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қўйилганлиги ҳақида хабарномани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлмаса;
в) хабарномани танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
Ариза берувчи
Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича хабарномадаги тасдиқ кодини ташкилотга тақдим этиш.
Хабарнома шакллангандан сўнг 15 иш кунида
6-босқич
Мактабгача таълим ташкилоти
Тасдиқ коди асосида болани ташкилотга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқариш.
Тасдиқ коди ташкилотга тақдим этилгандан сўнг 2 иш кунида
».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«Бунда Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровнома ариза берувчининг шахси биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқланади.
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинган ҳолларда, мурожаат қилувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради ҳамда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали ўз шахси ва маълумотларини тасдиқлайди»;
«Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали тўғридан-тўғри йўлланган ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровнома ваколатли органнинг ахборот тизимига келиб тушади»;
«11. Ваколатли органнинг ахборот тизимида Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган ва Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали келиб тушган маълумотлар кўриб чиқилиб, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификати расмийлаштирилади ёки ЭРИ калитининг сертификатини бериш асосли равишда рад этилади»;
е) қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
ЭРИ калитининг эгаси вафот этганда;
ЭРИ калити эгаси ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддатини тугатиш бўйича мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда.
Мазкур банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши ЭРИ калити эгасининг мурожаатларисиз тугатилади»;
«Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1а-ИЛОВА
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси, шунингдек, мобил иловада шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими билан тасдиқлаш орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Мурожаат қилувчи
1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали ваколатли органга шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими билан тасдиқлаб юбориш.
Хоҳишига кўра
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Ваколатли орган
1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.
2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.
3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш ва SMS-хабар шаклида ЭРИ сертификатининг олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот жўнатиш.
4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини мурожаат қилувчига юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
Мурожаат қилувчи
1. Ягона портал ёки расмий ахборот ресурсидаги шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.
2. ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлиги ҳақида тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш.
1 соат ичида
»;
з) 2-иловадаги сўровноманинг «2-1-4» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний шахснинг биометрик паспорт (ID-карта) серияси ва рақами ёки ЖШШИР маълумотлари».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи ушбу давлат хизмати бўйича сўровнома тўлдираётганда, ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиши мумкин»;
б) 15-банднинг иккинчи хатбошиси «ЭРИ билан тасдиқланган хабарнома» сўзларидан кейин «(PDF шаклдаги далолатнома илова қилинган ҳолда)» жумлалари билан тўлдирилсин;
в) 2-илованинг «I (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:» бўлими қуйидаги мазмундаги 21-22-позициялар билан тўлдирилсин:
«
21. Ф.И.О. (вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилганда):
22. Вафот этган шахснинг ва ариза берувчининг паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):
».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
а) 10-илованинг 5-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) муассис битта шахсдан иборат бўлса, таҳририят устави (низоми)»;
б) 16-илованинг 5-позицияси учинчи устунидаги «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) ов қуролини сақлаш ва олиб юриш учун амалдаги рухсатноманинг нусхаси (жисмоний шахслар учун) ваколатли орган томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда сўраб олинади»;
8-позициянинг учинчи устунидаги «15 иш куни» сўзлари «10 кун» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) автотранспорт воситасини бир вақтнинг ўзида икки турдаги газ (сиқилган табиий ва суюлтирилган газ) ёқилғисида ишлаш учун қайта жиҳозлаш тақиқланади»;
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати:
I. Автомототранспорт воситасини бир турдан бошқа турга ўзгартириш:
махсус транспорт воситаларига ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш;
автотранспорт воситасига газ баллон ва жиҳозларини ўрнатиш.
Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 613-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 13-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали ариза берувчининг қарздорлик ҳолати текширилиб, қарздорлик мавжудлиги аниқланган тақдирда».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)