Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг (кейинги ўринларда — Статистика агентлиги) Статистика кенгаши таркиби ва унинг низоми 6 ва 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сонли қарори билан тасдиқланган Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3312, 2021 йил 16 июль).
2. Статистика агентлиги тизимининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тузилмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 1 722 нафар, шу жумладан Агентлик директори ўринбосарлари сони 2 нафар ҳамда ишлаб чиқариш ходимларининг умумий чекланган сони 141 нафар этиб белгилансин.
Статистика агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг 194 нафар штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги инобатга олинсин.
3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
а) расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотларининг Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилиши йўлга қўйилсин;
б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилсин. Бунда:
расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг еттинчи хатбошиси.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан маъқулланган қўлланма (NQAF) асосида Миллий сифатни бошқариш қўлланмаси ишлаб чиқилади;
халқаро экспертларни кенг жалб этган ҳолда миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади ва натижалари эълон қилинади.
4. Статистика агентлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб, статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини (кейинги ўринларда — статистика кузатувчилари) жалб этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда:
статистика кузатувчилари томонидан бирламчи маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатланади;
статистика кузатувлари пудрат шартномаси асосида амалга оширилади, иш ҳажми, кузатув услубиёти, кузатиш муддати расмий статистикани тайёрловчилар томонидан белгилаб берилади.
Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда статистика кузатувчилари фаолиятини тартибга солишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси киритилишини таъминласин.
5. Статистика агентлиги тизимида интеграция жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида, 2024 йил якунига қадар «Статистика» интеграллашган ахборот тизими вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан қуйидаги маълумотларни олиш мақсадида интеграция қилинсин:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг корхона ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги;
Адлия вазирлигининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги;
«Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖнинг биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги;
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда нефть ва газ конденсатининг манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги;
IT-Park дирекциясининг резиденти бўлган ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.
Белгилансинки, 2024 йил якунига қадар «Статистика» интеграллашган ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади. Бунда расмий статистика маълумотларини шакллантириш мақсадида, тегишли бирламчи маълумотлар Статистика агентлиги томонидан «Электрон ҳукумат» тизимидан мустақил равишда олинади.
Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир ой муддатда статистика маълумотларини тақдим этувчи веб-сайтлардаги (siat.stat.uz, aholi.stat.uz, gender.stat.uz, nsdg.stat.uz ва бошқалар) маълумотларни мунтазам кенгайтириб бориш ва янгилаш чораларини кўрсин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. (янги таҳрири).
6. Фойдаланувчиларнинг кенг оммаси, шу жумладан бизнес вакиллари ва илмий тадқиқотчилар, халқаро ташкилотларнинг статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш ва ошириб бориш мақсадида Статистика агентлиги:
2024 йил якунига қадар «Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси» услубиётини ишлаб чиқсин;
2025 йил 1 мартга қадар фойдаланувчилар ўртасида тегишли сўровларни ўтказсин ҳамда натижаларини эълон қилсин;
2025 йил 1 апрелга қадар расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқсин ҳамда кейинги йилдан бошлаб ҳар йили 1 мартда тегишли сўров натижаларини эълон қилиб борсин.
Расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси натижалари асосида улар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотларига нисбатан ишонч даражасини яхшилаш бўйича доимий чораларни кўриб борсин.
7. Белгилансинки, Статистика агентлиги:
расмий статистика соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
расмий статистика соҳасидаги дастурларнинг ишлаб чиқилишини, амалга оширилишини ва уларни мамлакатнинг бошқа мақсадли дастурлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш чораларини кўради;
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган кўп йиллик статистика дастури ҳамда Статистика кенгаши томонидан тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастури асосида амалга оширади;
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунади ва унга ҳисобот тақдим этади, давлат буюртмаси бўйича статистика ишларининг бажарилиши тўғрисида эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот бериб боради;
расмий статистика бошқа тайёрловчиларининг статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги бўйича аудитдан ўтказади, уларни мувофиқлаштириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Статистика кенгаши билан келишган ҳолда лойиҳа гуруҳларини (офисларини) ташкил этади, консалтинг ташкилотларини жалб этади ҳамда халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик бўйича ва бошқа шартномаларни тузади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгиланган тартибда тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастурларини республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
Статистика агентлиги бир ой муддатда ҳар йилги статистика дастурини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқсин ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Статистика агентлиги расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади;
статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан, статистика кузатувларини ўтказиш, статистика маълумотларини тайёрлаш ва уларни эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди;
Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Статистика агентлигига бўйсунади;
ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори ва ўринбосарлари Статистика агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 август «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 686-сон қарори.
туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари Статистика агентлиги билан келишган ҳолда ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Статистика агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотлари доирасида ҳар йили аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳамда камбағаллик даражаси кўрсаткичларини шакллантириш ва эълон қилиб боришни таъминласин.
9. Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилишини таъминласин.
Бунда:
Статистика агентлиги тизимидаги барча ходимлар қайта тайёргарликдан ўтказилиб, натижаси бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида тест синовларини топшириши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 16-моддаси.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг статистик маълумотларни йиғиш ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ходимлари Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малака ошириш курсларида ўқитилиши;
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти хорижий ҳамкорлар, шу жумладан Корея Республикасининг Статистика тренинг институти ва Статистик тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик ўрнатиб, ўқув дастурлари янгиланиши, ўқув жараёнларига хорижий илмий педагог ходимлар жалб қилиниши ҳамда қўшма тадқиқот лойиҳалари амалга оширилиши инобатга олинсин.
10. Белгилансинки, Статистика агентлиги директори ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
11. Статистика агентлиги Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 63-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:
«Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги;
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Б.А. Бегалов белгилансин.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 март,
ПҚ-114-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
а) расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш;
б) фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш;
в) халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш;
г) статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;
д) давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
е) рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш;
ж) миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг (кейинги ўринларда — Статистика агентлиги) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
2. Статистика агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунади ва унга ҳисоб беради.
3. Статистика агентлиги расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
4. Статистика агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Статистика агентлиги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган кўп йиллик статистика дастури ҳамда Статистика кенгаши томонидан тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастури асосида амалга оширади.
6. Статистика органлари фаолиятига, шу жумладан, статистика ҳисоботларини йиғиш, статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.
7. Статистика агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарор ва буйруқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик шахслар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
8. Статистика агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади.
9. Статистика агентлигининг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, қисқартирилган номи — Статистика агентлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Statistics Agency under the President of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — StatAgency;
в) pyc тилида:
тўлиқ номи — Агентство статистики при Президенте Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство статистики.
10. Статистика агентлигининг жойлашган манзили (почта манзили): 100170, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 63-уй.
2-боб. Статистика агентлигининг тузилмаси
11. Статистика агентлиги тизимига қуйидагилар киради:
Статистика агентлигининг марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари);
туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари;
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
12. Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳасида касбий даражаси ва малакасини оширади, статистика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боради ва инновацион ишланмаларни амалга оширади.
3-боб. Статистика агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
13. Қуйидагилар Статистика агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш;
фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш;
халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш;
статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш;
миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш.
14. Статистика агентлиги ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш соҳасида:
расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда расмий статистика соҳаси ривожланишининг истиқболли мақсадлари ва йўналишларини белгилайди;
миллий статистика тизимига статистика фаолиятини ташкил этишнинг халқаро даражада тавсия этилган илғор услубиётлари ва тавсияларини жорий этиш юзасидан зарур чораларни амалга оширади;
кўп йиллик ва бир йиллик статистика дастурларининг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради ва амалга оширилишини мониторинг қилади;
расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда амалга оширади ва статистика дастурлари доирасида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
расмий статистиканинг асосий принципларига риоя этилишини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика услубиётлари ягоналигини таъминлайди, расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказади;
миллий статистика тизими фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади, расмий статистика соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
расмий статистика соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро тавсиялар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиётларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди, жорий этади ва такомиллаштиради;
ваколати доирасидаги масалалар бўйича тавсия, қўлланма ва кўрсатмалар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалиётга жорий этади;
расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш асосида статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалиётга жорий этади, статистика кузатувларини ўтказиш усулларини белгилайди;
маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ўзлари йиғадиган статистика кузатувлари шаклларини келишади.
б) фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш соҳасида:
иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сақлаш, тарқатиш ва эълон қилиш ишларини амалга оширади;
миллий статистика тизимига кирувчи расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда статистика дастурларининг бажарилишини таъминлайди;
мамлакатни, унинг ҳудудларини, тармоқлар ва соҳаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилиши жараёнлари юзасидан статистика кузатувларини ташкил этади ва амалга оширади;
статистика маълумотларини йиғишни, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини, рўйхатга олишларни, бир маротабалик ҳисобга олишларни, танланма сўровларни ва бошқа статистика кузатувларини ўтказишни ташкил этади;
макроиқтисодий кўрсаткичларнинг статистик ҳисоб-китобларини амалга оширади ҳамда мамлакатдаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг дастлабки статистик таҳлилини олиб боради;
респондентларга электрон шаклдаги статистика ҳисоботларини тўлдириш ва тақдим этиш учун махсус ахборот тизимидан бепул фойдаланиш имконини яратади;
респондентларга ишончли статистика маълумотларини тақдим этишда ҳар томонлама кўмаклашади, статистика маълумотларини тақдим этиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқади;
статистика ҳисоботларини йиғиш, статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш ва эълон қилиш жараёнларига давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳар қандай аралашувини истисно қилиш чора-тадбирларини кўради;
маълумотлар базасини, статистика регистрларини, веб-сайтларни шакллантиради, юритади ва янгилаб боради, фойдаланувчиларга улардан фойдаланишга доир зарур тушунтиришлар беради;
расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан статистика маълумотлари ва метамаълумотлар алмашинувини кенг йўлга қўяди;
олинган статистика маълумотларининг махфийлигини, бирламчи ҳисобот ва индивидуал маълумотлардан юридик шахсларнинг фаолиятини, бошқа хусусиятларини ёки миқдор кўрсаткичларини расмий тасдиқлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўймасликни, давлат сирларига эга бўлган статистика маълумотларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида статистика органлари фаолияти жараёнларида олинган хизмат, банк, тижорат сирларини ва бошқа махфий маълумотларни ўз ичига олган ахборотларни сақлаш ва ҳимоялашни таъминлайди;
қўшимча равишда ишлов берилган статистика маълумотларини, босма нашрларни ва бошқа материалларни расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг сўровига кўра пулли асосда тақдим этишни амалга оширади;
шартнома асосида расмий статистика масалалари бўйича пулли хизматлар, шунингдек, Статистика дастуридан ташқари бошқа хизматларни кўрсатади ҳамда ишларни бажаради;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ статистика органлари фаолияти жараёнларида юзага келган архив ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга оширади;
в) халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш соҳасида:
расмий статистика маълумотлари расмий статистиканинг асосий принципларига риоя этган ҳолда тайёрланиши ва тарқатилишини ташкил этади;
сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва уларни расмий статистика соҳасига жорий этиш чораларини кўради;
расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган статистика кузатувлари тизимини мақбуллаштириш йўли билан холисона, сифатли ва талаб юқори бўлган ҳисобот маълумотлари тайёрланишини, танланма статистика кузатувлари сонини ва натижаларининг ишончлилиги босқичма-босқич оширилишини мувофиқлаштиради;
расмий статистика учун зарур бўлган статистик таснифлагичларни ишлаб чиқади ва юритади, халқаро стандарт таснифлагичлар асосида уларнинг мунтазам равишда қайта кўриб чиқилишини амалга оширади;
очиқ статистика маълумотларини статистика органлари, расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари, бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотларнинг интернет ресурслари ҳамда нашрларида жойлаштириш йўли билан тарқатади ва барча фойдаланувчиларга расмий статистика маълумотларидан кенг фойдаланиш учун тенг имкониятларни яратади;
бошқа мамлакатларнинг расмий статистикани тайёрловчилари ва халқаро ташкилотлар билан очиқ статистика маълумотларини ўзаро алмашади;
миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириб бориш кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда чоп этилишини таъминлаш мақсадида халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминлайди;
расмий статистика соҳасида халқаро ташкилотлар, статистика институтлари ва бошқа мамлакатларнинг расмий статистикани тайёрловчилари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби.
расмий статистика соҳасига халқаро даражада тавсия этилган илғор тизимлар ва тавсияларни жорий этиш учун халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа чет эллик донорларнинг маблағлари ҳамда грантлари (техник кўмаги)ни жалб этиш ишларини амалга оширади;
расмий статистикадан фойдаланувчилар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, статистика маълумотларининг мазмуни ва сифатини янада яхшилаш мақсадида фойдаланувчилар ўртасида тақдим этилаётган статистика маълумотларидан қониқиш даражасини баҳолаш бўйича сўровлар ўтказади;
расмий статистика маълумотларининг манбалари, уларни тайёрлаш усуллари, ишончлилиги, шаффофлиги, ошкоралиги ва сифати тўғрисида фойдаланувчиларни метамаълумотлар ёрдамида хабардор қилиб боради.
г) статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш соҳасида:
статистика ахборотларининг тезкорлик билан узатилиши ва уларни қайта ишлашни таъминловчи рақамли технологияларни статистика органлари фаолиятига жорий этади;
статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиш мақсадида, заруратга кўра, мавжуд ахборот тизимларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини босқичма-босқич йўлга қўяди;
статистика маълумотлари билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ошириш, статистика органларида фойдаланиладиган ахборот тизимларини доимий такомиллаштириш, статистика маълумотларининг ягона банкини шакллантириш, кўрсатилаётган интерактив хизматлар таркибини кенгайтириш ва сифатини яхшилашни таъминлайди;
расмий статистикадан фойдаланувчиларга реал вақт режимида статистик кўрсаткичларнинг кенгайтирилган рўйхатидан эркин фойдаланиш имконини берувчи статистика маълумотлари базасини ишлаб чиқади ва юритади;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот алмашинувининг ҳимояланган электрон шаклига босқичма-босқич ўтиш, хавфларга қарши тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш учун норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-техник базани такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
миллий ахборот макони яхлитлигини сақлаш, статистика органлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўради;
ягона таснифлаш тизими асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификациялашни, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри самарали фаолият кўрсатишини ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди;
ўзаро мос ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш учун асос сифатида статистик таснифлагичлардан фойдаланишни таъминлайди;
интернет ресурсларига жойлаштириш йўли билан статистик таснифлагичлар ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида фойдаланувчиларни хабардор қилади;
д) давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларининг Порталда эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини умумлаштириш ҳамда янгиланишнинг аниқ муддатлари ва даврийлигини белгилаган ҳолда тасдиқланишини ҳамда мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Портални янада ривожлантириш ва унинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича «йўл харита»ларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил этади;
очиқ маълумотларни етказиб берувчи давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда фойдаланувчиларга Порталдан самарали фойдаланиш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан рўйхат асосида маълумотларнинг тўлиқ жойлаштирилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида Порталда акс эттирилиши бўйича фаолиятни баҳолашда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;
Порталда эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламлари долзарблигини доимий мониторинг қилади;
очиқ маълумотларни етказиб берувчи давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларининг очиқ маълумотлар соҳасида малакаларини ошириб боришни амалга оширади;
Порталнинг функционал имкониятлари ўзгарганлиги тўғрисида ундан фойдаланувчиларнинг хабардор қилинишини ташкил этади;
мамлакатда очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
е) рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
рўйхатга олиш дастурларини ва рўйхатга олиш варақалари шаклларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди ва ўқитишни ташкил этади;
рўйхатга олиш натижалари миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун эълон қилинишини таъминлайди;
рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан, вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
ж) миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш соҳасида:
Статистика агентлиги тизими кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурини тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
статистика соҳасида кадрлар тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш ишларини ташкил этишда республика илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро статистика институтлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳасидаги билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини тасдиқлайди ҳамда амалга оширилишини ташкил этади;
кадрлар малакасини ошириш жараёнларига видеоконференцалоқа тизими ва рақамли технологияларни қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини самарали ташкил этади;
бошқарув ходимларини ишга қабул қилишда лавозимларга номзодларни очиқ танлов асосида қабул қилишни амалга оширади;
статистика органлари фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш учун муносиб шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;
статистика органлари ходимлари учун лавозим ва малака даражаларига кўтарилишда уларнинг меҳнат фаолияти, иродавий ва ахлоқий сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини холисона баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратади;
статистика органлари ходимларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чораларни кўради;
расмий статистика соҳасида амалиётга жорий этишга қаратилган илмий ва статистик тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
статистика органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида илғор статистик усуллар ва воситалар асосида инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чораларини кўради;
халқаро тавсиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб бориш мақсадида статистикага доир турли халқаро тадбирлар, семинар, тренинглар ва бошқа тадбирларда тизим вакилларининг иштирокини таъминлайди;
Статистика агентлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-боб. Статистика агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15. Статистика агентлиги ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
статистика кузатувлари шаклларини, уларни тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, статистика кузатувларини олиб бориш усулларини белгилаш ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ўзлари йиғадиган маълумотлари мазмуни, услубиёти ва рўйхатини келишиб бериш;
статистика маълумотларини тақдим этувчи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) ва бошқа респондентлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан статистика соҳасидаги бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, банклардан ҳамда бошқа юридик шахслардан (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналаридан) статистика кузатуви шаклларини олиш ва статистика кузатуви маълумотларидан статистика мақсадларида фойдаланиш;
кузатувларни, таҳлилларни ўтказиш ва расмий статистикани шакллантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий маълумотлар базаларидан, жумладан уларни ўзаро интеграциялаш орқали тўсиқларсиз фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги регистрлар ва маълумотлар базаларини яратадиган ҳамда юритадиган давлат органлари ва уларнинг тасарруфидаги ташкилотлардан статистика регистрларини шакллантириш ҳамда ўз вақтида янгилаш учун зарур бўлган ахборотларни бепул олиш;
расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларининг статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш, номувофиқлик аниқланган тақдирда ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
расмий статистика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилаш, уларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий муассасалари, бошқа ташкилотлари ва хорижий ташкилотларни, шунингдек, республиканинг етакчи олимлари ва хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 26-боби.
расмий статистикани тайёрлаш учун зарур бўлган статистика маълумотларини йиғишга жисмоний ва юридик шахсларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида жалб этиш, жисмоний шахс бўлган респондентларни статистика кузатувларида иштирок этганлиги учун моддий рағбатлантиришни мустақил равишда амалга оширишни ташкил этиш;
юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартнома асосида статистик, консалтинг, таҳлилий, ахборот, ноширлик ва статистика дастуридагидан ташқари бошқа хизматларни кўрсатиш ҳамда экспертлар, консультантлар ва ташкилотларни (шу жумладан, хорижий) жалб этиш;
статистика кузатувларида иштирок этган респондентларни моддий рағбатлантириш қийматлари ва шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини мустақил равишда белгилаш;
статистика ҳисоботларини тақдим этиш билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар бериш ва қонунга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Статистика агентлигининг махсус жамғармасини статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга қўлланадиган маъмурий жарималар ва бошқа тушумлар ҳисобига шакллантириш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
ҳудуднинг эҳтиёж ва шароитларини инобатга олган ҳолда Статистика агентлиги тизимига кирувчи вилоят ёки туман (шаҳар) ёхуд туманлараро (ҳудудлараро) шаклда бўлинмалар ташкил этиш, алоҳида вазифаларни амалга ошириш учун функционал бўлинмаларни шакллантириш;
халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, расмий статистика масалалари бўйича, шу жумладан, халқаро семинарлар ва анжуманлар ўтказиш;
зарур ҳолларда, вазирлик ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш.
Статистика агентлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Статистика агентлиги:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
расмий статистиканинг асосий принципларига риоя этилишини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика услубиётларининг бирлигини таъминлаш;
мамлакатни, ҳудудларни, тармоқлар ва соҳаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилиши жараёнлари юзасидан статистика кузатувларини ташкил этиш;
статистика маълумотларини йиғишни, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини, рўйхатга олишларни, бир маротабалик ҳисобга олишларни, танланма сўровларни ва бошқа статистика кузатувларини ўтказишни ташкил этиш;
расмий статистика соҳасини ривожлантириш бўйича стратегиялар, дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
барча даражадаги фойдаланувчиларни белгиланган тартибда расмий статистика маълумотлари билан таъминлаш;
халқаро ва минтақалараро статистик қиёслашларни амалга ошириш;
статистика мақсадларида фойдаланиш учун статистика регистрлари ва таснифлаш тизимини юритиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг статистика соҳасидаги ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
5-боб. Статистика агентлиги раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
17. Статистика агентлиги зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ унинг раҳбарлари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажарадилар:
а) Статистика агентлиги директори:
Статистика агентлиги фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади;
ўз ўринбосарлари ва Статистика агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари мансабдор шахсларининг ваколатлари ҳамда шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида Статистика агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотларининг барча ходимлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарор ва буйруқлар қабул қилади;
ўз ваколати доирасида Статистика агентлиги марказий аппаратининг харажатлар сметасини ва белгиланган штатлар сони доирасида штатлар жадвалини тасдиқлайди;
белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўз ваколати доирасида Статистика агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий ташкилотларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Статистика агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармаларнинг низомлари ва Институт уставини тасдиқлайди;
ижро интизомига, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш муддатлари ва тартибига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
Статистика агентлиги тизими ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради;
б) Статистика агентлиги директори ўринбосарлари:
расмий статистика соҳасини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашни ташкил этишда иштирок этади;
Статистика агентлиги директорининг топшириқларига биноан расмий статистикани ривожлантиришга оид дастурий ҳужжатларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Статистика агентлиги марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўзлари мутасаддилик қилаётган марказий аппарат таркибий бўлинмаларида кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкиллаштиради;
Статистика агентлиги директори вақтинча иш фаолиятида бўлмаганида тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажаради;
давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатлари ва Статистика агентлиги директорининг қарор ва буйруқларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради;
в) Статистика агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:
таркибий бўлинма тўғрисидаги низомларга мувофиқ аниқ йўналишлар бўйича вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
ўзлари мувофиқлаштираётган соҳаларнинг ривожланиш ҳолатини баҳолайди ва амалга оширишнинг самарали механизмлари билан уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни Статистика агентлиги раҳбариятига киритади;
Статистика агентлиги ҳайъати қарорлари, Статистика агентлиги директорининг қарор, буйруқ, кўрсатмалари, унинг ўринбосарлари кўрсатма ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатлари ва Статистика агентлиги директорининг қарор ва буйруқларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради;
г) Статистика агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари раҳбарлари:
юклатилган вазифаларга, шунингдек, Статистика агентлиги раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқармаларнинг фаолиятини ташкил этади;
Статистика агентлиги ҳайъати қарорлари, Статистика агентлиги қарор ва буйруқлари, кўрсатмалари ҳамда топшириқлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатлари ва Статистика агентлиги директорининг қарор ва буйруқларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради.
6-боб. Статистика агентлиги раҳбарларининг жавобгарлиги
18. Статистика агентлиги директори:
Статистика агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда белгиланган Статистика агентлигининг жавобгарлик соҳалари ҳамда ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.
19. Статистика агентлиги директори ўринбосарлари:
Статистика агентлигининг ўзлари назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Статистика агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда белгиланган Статистика агентлиги мутасаддилик қиладиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари ҳамда ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.
7-боб. Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш
1-§. Статистика агентлиги раҳбарияти
20. Статистика агентлигига Статистика агентлиги директори раҳбарлик қилади.
21. Статистика агентлиги директорининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга.
Статистика агентлиги директори иш фаолиятида вақтинча бўлмаганда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ директор ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
22. Статистика агентлиги директори ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Статистика агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатига киритилади.
23. Статистика агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари Статистика агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
24. Ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари, Институт директори ва ўринбосарлари Статистика агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
25. Туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари Статистика агентлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
26. Ҳудудий статистика бошқармалари ва туман (шаҳар) статистика бўлимларининг ходимлари — ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан, Институт ходимлари — Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
2-§. Статистика агентлиги ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари
27. Статистика агентлигида Статистика агентлиги директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, Статистика агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат аъзолари сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилади.
28. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Статистика агентлиги фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Статистика агентлиги тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Статистика агентлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан статистика дастурларининг бажарилиши натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Статистика агентлиги фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан жойларда сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун статистика органлари раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Статистика агентлиги ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
29. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
30. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
31. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Статистика агентлиги директорининг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
32. Статистика агентлиги директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Статистика агентлиги директори юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
33. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
34. Статистика агентлиги ҳузурида расмий статистикани ривожлантириш, фаолият юритиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шунингдек статистика бўйича миллий экспертлардан таркиб топган коллегиал маслаҳат органи ҳисобланувчи Статистика кенгаши фаолият юритади.
Статистика кенгаши фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти Статистика агентлиги томонидан амалга оширилади.
Статистика кенгаши фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати билан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
35. Статистика агентлиги ҳузурида ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланадиган Жамоатчилик кенгаши фаолият юритади.
Жамоатчилик кенгаши таркибига статистика соҳасида намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари жалб этилади.
Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби, шунингдек, унинг низоми Статистика агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
36. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жамоатчилик манфаатларининг ҳисобга олиниши, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, Статистика агентлиги зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича Статистика агентлиги ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
мамлакатда миллий иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларининг ишончлилиги ва тўлиқлигини инобатга олган ҳолда статистика дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва келишиш;
Статистика агентлиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Статистика агентлиги фаолиятини ҳамда фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини янада оширишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Статистика агентлиги томонидан долзарб, сифатли ва ишончли статистиканинг шакллантирилишига кўмаклашиш;
мавжуд статистика маълумотлари ҳақида жамоатчиликни хабардорлигини ҳамда уларнинг статистика маълумотларига бўлган ишончини ошириш учун фойдаланувчилар билан яқиндан алоқа ўрнатиш.
37. Статистика агентлигида расмий статистика соҳасидаги ташкилий ва услубиётга оид ишларни амалга ошириш мақсадида бошқа кенгаш, маслаҳатлашув, ишчи гуруҳлар, ҳайъат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.
Уларнинг таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Статистика агентлиги директори томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
8-боб. Статистика агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
38. Қуйидагилар:
Статистика агентлиги директори, директорнинг ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан белгиланадиган фаолият самарадорлигини баҳолашнинг интеграциялашган кўрсаткичлари асосида баҳоланади;
Статистика агентлиги марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлиги — Статистика агентлиги директори томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
9-боб. Статистика агентлиги фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
39. Статистика агентлигининг мол-мулкини асосий воситалар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил этади.
40. Статистика агентлигини молиялаштириш ва унинг моддий-техника таъминоти статистика дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Статистика агентлиги бюджет маблағлари олувчиси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига зарур молиялаштириш ҳажмини белгилашда бюджет қонунчилигига амал қилади.
Статистика дастурида белгиланган ва амалга оширилган статистика ишлари учун ҳақ тўлаш статистика ишларини бажаришга шартнома ва Статистика агентлиги томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган бажарилган ишлар далолатномалари асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади.
Статистика дастурига киритилмаган ва уларни ишлаб чиқишга қўшимча харажатлар талаб қилинадиган қўшимча статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачилар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Статистика агентлиги томонидан олинган фойда, амортизация ажратмалари, шунингдек, бошқа тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда улардан статистика органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш, ходимларнинг касб маҳоратини, ўз лавозим вазифаларини сифатли бажарганлигини, ижодий фаоллигини ва ташаббускорлигини рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
41. Статистика агентлиги Статистика дастурини бажариш доирасида ажратилган маблағларнинг ва ўз ишларининг бошқа натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
10-боб. Статистика агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдорлиги
42. Статистика агентлиги раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
43. Статистика агентлиги расмий веб-сайтида ҳар чорак якунларига кўра тегишли ҳисобот даврида республикада расмий статистикани ривожлантириш ҳолати тўғрисида таҳлилий маълумотларни эълон қилиб боради.
11-боб. Якунловчи қоида
44. Статистика агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
4-ИЛОВА
Расмий статистика соқасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул орган

1. Ўзбекистон Республикасининг статистика салоҳиятини ошириш йўналишида

1.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Статистика агентлиги марказий аппарати, унинг тизим ташкилотларининг тузилмалари ва штат бирликларини тасдиқлаш, шунингдек, директор ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифа ва функцияларни тақсимлаш.

Икки ҳафта муддатда

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш.

Икки ой муддатда

2.

Миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш.

1. Расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилишини жорий этиш, бу борада БМТ ЕИК билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2024 йил декабрь

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. БМТ томонидан маъқулланган Сифатни бошқариш бўйича намунавий қўлланма (NQAF) асосида Миллий сифатни бошқариш қўлланмасини ишлаб чиқиш орқали сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш.

2024 йил декабрь

3. Ихтисослашган баҳоловчи компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, тизимда статистика жараёнлари ва сифатни бошқариш бўйича (GSBPM ва NQAF талаблари асосида) стандартлар, уларга амал қилиш ҳолати ва халқаро андозаларга мослиги юзасидан ўрганишларни ташкил этиш.

2024 йил декабрь

4. Ўрганиш якуни бўйича берилган тавсиялар асосида мавжуд ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш.

2025 йил II чорак

3.

Кўп йиллик статистика дастурини ишлаб чиқиш чораларини кўриш.

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ва бошқа халқаро экспертларни жалб этиб, Глобал баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш.

2024 йил давомида

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

бошқа расмий статистикани тайёрловчилари

2. Халқаро баҳоловчиларни жалб этган ҳолда, тизим фаолияти ва статистика маълумотлари сифати бўйича ўрганишларни ўтказиш, ISO сертификатини қўлга киритиш.

2025 йил якунига қадар

3. Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, баҳолаш натижалари асосида навбатдаги 2026 — 2030 йилларда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

4.

Истеъмол нархлари индекси базис йили бўйича маълумотлар эълон қилинишини таъминлаш.

1. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларини, жумладан, индекснинг базис йили бўйича ҳисоб-китобларини яхшилаш борасида Жаҳон банки мутахассисларидан зарур тавсияларни олиш.

2024 йил IV чорак

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Халқаро экспертлар тавсияларини инобатга олган ҳолда шакллантирилган маълумотларни эълон қилиш мақсадида, Жаҳон банкининг тегишли маълумотлар базаларига тақдим этиб бориш.

Доимий

5.

Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш.

1. Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти талабларидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви сектори операциялари қамровини (бюджетдан ташқари ҳисоблар, ташқаридан молиялаштириладиган харажатлар ва кредитлашни қўшиш орқали) кенгайтириш.

2. Марказий ҳукумат операциялари қамровини (бюджетдан ташқари ҳисоблар, мақсадли фондлар, Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ижтимоий суғурта фондларини қўшиш орқали) кенгайтириш ва маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти талабларига мослаштириш.

3. Марказий ҳукумат қарзи кўрсаткичларида ташқи ва ички қарзни, бюджетдан ташқари ҳисоблар ва фондлар мажбуриятларини акс эттириш ҳамда тўлов муддатларини, кафолатланган қарз, валюта ва молиявий воситалар бўйича тақсимланиш ҳолатини кўрсатган ҳолда такомиллаштириш.

4. Ишлаб чиқилган ҳужжатлар ва ҳисоб-китобларнинг маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти талабларига мослиги юзасидан Халқаро валюта жамғармаси экспертларининг ижобий хулосаларини олиш.

ХВЖнинг махсус режасига мувофиқ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

6.

Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини қуйидаги йўналишларда тизимли давом эттириш:

аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлаш;

2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштириш;

халқаро тажриба ва экспертларнинг тавсиялари асосида «Аҳолини рўйхатга олиш» ахборот тизимини такомиллаштириш;

«STATA» амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиш ва унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириш;

аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил давомида

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

масъул вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ишларини амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

3. Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини тайёрлаш ва эълон қилиш ишларини амалга ошириш.

2026-2027 йиллар

7.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишга доир услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2024-2025 йиллар

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

масъул вазирлик ва идоралар

2. 2022 йилда ўтказилган синов натижалари асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш саволномалари шаклини такомиллаштириш.

2024-2025 йиллар

3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.

2024-2025 йиллар

4. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.

2025-2026 йиллар

5. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2027-2028 йиллар

8.

Статистик регистрларни халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириш.

1. Статистик регистрларни ташкил этиш ва юритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда вазирлик ва идоралар маъмурий маълумотлар базаларига интеграция қилиш орқали статистик регистрларнинг рақамли базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2024-2025 йиллар

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Харажатларни мақбуллаштириш ва маълумот алмашиш самарадорлигини ошириш мақсадида, статистик регистрлар асосида бизнесни рўйхатга олишни ташкил этиш юзасидан ҳуқуқий асосларни яратиш ва тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил

3. Бизнесни рўйхатга олишни статистик регистрларнинг рақамли базаси ёрдамида ташкил этиш бўйича ишларни амалга ошириш.

Белгиланган муддатларда

9.

Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари (БРМ) мониторингини юритиш ишларини янада такомиллаштириш.

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) глобал индикаторлари асосида миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторларини такомиллаштириб бориш.

2. Глобал индикаторлар тизимидан келиб чиқиб, миллийлаштиришни талаб қиладиган кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиётини ишлаб чиқиш ва эълон қилишни таъминлаш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

тегишли вазирлик ва идоралар

10.

Камбағаллик даражаси кўрсаткичлари эълон қилинишини таъминлаш.

1. Ўзбекистоннинг Халқаро таққослаш дастури (ХТД) доирасидаги тадбирларда иштирокини давом эттириш.

2. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро статистика қўмитаси билан ҳамкорликда дастлабки натижаларни шакллантириш ва эълон қилиш.

Махсус режага мувофиқ

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев)

3. Жаҳон банки томонидан белгиланган мамлакатлар бўйича халқаро камбағаллик чегараси (ХТД маълумотлари асосида кунига 2,15 АҚШ доллари) асосида камбағаллик даражасини аниқлаш бўйича услубиётни ишлаб чиқиш ҳамда аниқлашда фойдаланиладиган маълумотлар билан таъминлаш.

2025 йил IV чорак

11.

Ишчи кучи кузатувини ўтказишни ташкил этиш ва маълумотлари эълон қилинишини таъминлаш.

1. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертларини жалб қилган ҳолда, ишчи кучи кузатувлари ўтказишнинг такомиллаштирилган услубиёти (саволнома, танланма, услубий ҳужжатлар ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланишини таъминлаш.

2024 йил IV чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Ишчи кучи кузатуви натижаларини кичик маълумотлар шаклида ХМТ сайтида ва/ёки Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилишни йўлга қўйиш.

2025 йил IV чорак

12.

Бандлик статистикасини юритиш услубиётини янада такомиллаштириш.

Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш бўйича (ишчи кучи кузатувлари) ўтказиладиган сўровномани халқаро тавсияларга мослаштириш орқали амалдаги бандлик мақоми таснифини Бандлик мақоми халқаро таснифлагичи (ICSE) асосида шакллантиришни йўлга қўйиш.

2025 йил IV чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

13.

Жинс ва ёш бўйича бандлик даражаси кўрсаткичлари эълон қилинишига эришиш.

1. Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш бўйича (ишчи кучи кузатувлари) ўтказиладиган сўров ва бандлик кўрсаткичларини ҳисоблаш методикасини Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқиш.

2024 йил IV чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб қилинган бандлик кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутни 10 фоиз пунктдан ошмаган ҳолда ҳисоблаш.

2025 йил IV чорак

14.

ЮНИСЕФнинг оналар ва болалар турмуш тарзига доир глобал «Мультииндикатор кластер кузатувлари» 7-раундида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш.

1. 2024 — 2026 йилларда ЮНИСЕФнинг оналар ва болалар турмуш тарзига доир глобал «Мультииндикатор кластер кузатувлари» 7-раундида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Тадбирларни молиялаштириш масалалари ҳар йили тасдиқланадиган Статистика дастурига киритилишини таъминлаш.

2024 — 2026 йиллар

II. Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тарқатиш ва халқаро ҳамкорлик йўналишида

15.

Статистика маълумотларидан фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантириш.

1. Йиллик статистика дастурлари доирасида фойдаланувчиларни ишончли, объектив ва долзарб статистик маълумотлар (макроиқтисодий кўрсаткичлар, нарх-наво, экспорт-импорт таркиби, инвестицион оқимлар, аҳоли даромадлари ва бошқа) билан мунтазам таъминлаб бориш.

2. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати бўйича ойлик тезкор пресс-релизлар, чораклик ахборотномалар ва йиллик статистик тўпламларни тайёрлаш, чоп этиш ҳамда қоғоз ва электрон кўринишда фойдаланувчиларга тарқатиш.

Статистика дастурида белгиланган муддатларда

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

3. Алоҳида мавзулар бўйича таҳлилий статистика маълумотларини тайёрлаш ва тақдим этиш.

сўров асосида

4. Республика шаҳар ва туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ахборотномаларини тайёрлаш ва фойдаланувчиларга етказишни йўлга қўйиш.

ҳар йили

16.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини такомиллаштириш.

1. Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Очиқ маълумотлар порталида, ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.

2. Портални такомиллаштиришда ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтлари, донор мамлакатларнинг маблағларини, шу жумладан, грантлари (техник кўмаги)ни жалб этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг «Open Data Watch» ташкилоти «Open Data Inventory» жаҳон мамлакатлари рейтингида ўрнини яхшилаш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

тегишли вазирлик ва идоралар

17.

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) ахборот тизимларида мамлакатнинг асосий макроиқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини акс эттиришни таъминлаш.

1. Халқаро валюта жамғармасининг Кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ)дан Маълумотларни тарқатишнинг махсус тизими (МТМТ)га ўтиш.

2024 йил

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

2. Халқаро валюта жамғармасининг Халқаро молия статистикаси саҳифасида талаб этиладиган асосий макроиқтисодий ва айрим ижтимоий статистика кўрсаткичларининг эълон қилиб борилиши таъминлаш.

Доимий

18.

Халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш.

1. БАА, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Буюк Британия, Канада давлатларининг миллий статистика идоралари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2024-2025 йилларда

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Халқаро статистика ташкилотлари билан уларнинг саволномалари асосида, шунингдек, БМТнинг «Комтрейд», ХВЖнинг к-МТУТ ва ЮНИСЕФнинг «TransMonee» ахборот тизимлари орқали ахборот алмашинувини таъминлаш.

Доимий

19.

Статистика соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

Статистика агентлиги тизими ходимларининг БМТ, ЕИК, МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси, ЭСКАТО, ХВЖ, SESRIC, ХЭА, ЮНФПА, ЮНИСЕФ, ФАО ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил қилинадиган халқаро конференция, семинар, давра суҳбатлари ва треннингларда иштирокини таъминлаш.

Доимий, таклиф асосида

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

20.

Расмий статистика фойдаланувчилари билан очиқлик тамойили асосида ўзаро алоқаларни яхшилаш.

1. Мунтазам равишда олий ўқув юртларида давра суҳбатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинглар, матбуот анжуманлари ва бошқа турдаги учрашувларни, ҳудудларда раҳбарларнинг сайёр қабул кунларини ўтказиб бориш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровлар ўтказиб бориш, фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич яхшилаб бориш чораларини кўриш.

2024-2025 йиллар давомида

21.

Респондентлар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш, жумладан, тадбиркорлик субъектларига статистика ҳисоботларини тақдим этишда қулай муҳит яратиш.

1. Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари билан профилактика ишларини ўтказиб бориш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Респондентлар орасида статистика ҳисоботларининг мазмуни юзасидан танланма статистика кузатувларини ўтказиб бориш.

Ҳар йили

3. Респондентларга ҳисобот юкламасини қисқартириш ҳамда статистика ҳисоботларининг мақсадга мувофиқлиги, уларни соддалаштириш ва топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш мақсадида, вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари шаклига ўтказиш ҳамда тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқиш орқали мақбуллаштириш.

Махсус режа-жадвалга мувофиқ

III. Статистика соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш йўналишида

22.

«Статистика» интеграллашган ахборот тизимининг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш.

1. Статистика дастури доирасида шакллантирилаётган расмий статистика маълумотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали «Статистика» интеграллашган ахборот тизимида эълон қилинаётган маълумотлар таркибини янада кенгайтириш.

2. «Статистика» интеграллашган ахборот тизимидан фойдаланган ҳудудлар ва соҳалар кесимида солиштиришларни амалга ошириш имкониятларини жорий этиш.

3. «Статистика» интеграллашган ахборот тизимини давлат бошқаруви органларининг ахборот тизимларига босқичма-босқич интеграциялаш.

2024 йил давомида

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

тегишли вазирлик ва идоралар

23.

Корхона ва ташкилотлар томонидан статистика ҳисоботларини тақдим этиш жараёнларини рақамли технологиялар ёрдамида янада такомиллаштириш.

Статистика ҳисоботларини онлайн режимда тақдим этишнинг e-Stat 4.0 ахборот тизимига сунъий интеллект (artificial intelligence) технологиясини жорий этиш, жумладан:

илғор халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

ўрганиш натижаларига мувофиқ, мос келган ечимларни ахборот тизимига синов тариқасида жорий этиш.

2024-2025 йиллар

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

24.

«Статистик регистрларнинг рақамли базаси» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Ахборот тизими тамойилларини ва фойдаланиш жараёнларини ўз ичига олган низом ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил октябрь

3. Ахборот тизимни яратиш ва интеграция ишларини олиб бориш.

2025 йил август

25.

Биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали электрон шаклда идоралараро алмашишни йўлга қўйиш.

1. Интеграция ёрдамида олинадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда интеграцияни йўлга қўйиш бўйича техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ

(З. Бадриддинов),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Тасдиқланган техник йўриқнома асосида интеграцияни йўлга қўйишнинг техник ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.

2024 йил декабрь

26.

Корхона ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги статистика маълумотларини интеграция қилиш орқали олишни йўлга қўйиш.

1. Интеграция ёрдамида олинадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда интеграцияни йўлга қўйиш бўйича техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Тасдиқланган техник йўриқнома асосида интеграцияни йўлга қўйишнинг техник ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.

2024 йил декабрь

27.

Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.

1. Интеграция ёрдамида олинадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда интеграцияни йўлга қўйиш бўйича техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил июль

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Тасдиқланган техник йўриқнома асосида интеграцияни йўлга қўйишнинг техник ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.

2024 йил декабрь

28.

Расмий статистикадан эркин фойдаланиш имконини ошириш учун веб-ресурслардаги статистик маълумотлар таркибини кенгайтириш.

Статистик кузатувлар натижалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан тўпланган идоравий маълумотлар асосида шаклланган кўрсаткичларни Агентликнинг расмий веб-сайти (www.stat.uz), статистика интеграллашган ахборот тизими (www.siat.stat.uz), гендер статистикаси веб-сайти (www.gender.stat.uz), аҳолини рўйхатга олиш веб-сайти (www.aholi.stat.uz) ва Миллий барқарор ривожлантириш мақсадлари веб-сайтида (www.nsdg.stat.uz) жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

Доимий равишда, йиллик асосда

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

тегишли вазирлик ва идоралар

29.

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш.

1. Геофазовий маълумотларни жойлаштириш имкониятларини яратиш.

2024 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилган маълумотлар тўпламлари сонини ошириш.

2024 йил октябрь

IV. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш йўналишида

30.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида таълим жараёнларини такомиллаштириш.

1. Тизим ходимларини касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларида замонавий ўқитиш услублари ва таълим воситалари, хусусан, виртуал моделлар, интерактив технологиялар ёрдамида сифатли таълимни ташкил этиш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

2. Тизимда замон талабига жавоб берадиган, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида, катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data), булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект, блокчейн, буюмлар интернети, мобил, виртуал реаллик каби рақамли технологиялари ҳақида тушунчалар бериш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

2024 йил II чорак

3. Тизим ходимларининг рақамли иқтисодиёт технологиялари бўйича малакасини ошириш мақсадида «Рақамли иқтисодиётда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data) ва сунъий интеллект» ўқув курсини ташкил этиш.

Доимий

4. Соҳа бўйича малакали кадрларни тайёрлашни самарали йўлга қўйиш мақсадида, таълим-фан интеграциясини амалга ошириш, жумладан, олий таълим муассасалари талабаларининг амалиёт ўташларини ташкил этиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида «Статистика» лабораторияларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш.

Доимий

31.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти билан Корея статистика институти ўртасида «твиннинг» асосида интеграцияни амалга ошириш.

1. Корея тажрибаси асосида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил II чорак

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида, Корея тажрибаси асосида онлайн малака ошириш курслари учун давлат бюджетидан Статистика агентлигига ажратилган маблағлар доирасида электрон платформа яратиш ва ишга тушириш.

2024 йил IV чорак

32.

Статистика соҳасида ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш.

1. Тизим ходимларининг касбий маҳоратларини ошириб бориш бўйича Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини сифатли ташкил этиш ва доимий такомиллаштириб бориш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида вазирлик, идора ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг статистика бўйича масъул ходимларининг «Статистика асослари» курси бўйича шартнома асосида малакасини ошириб боришни ташкил этиш.

Доимий

3. Ҳисобот топширувчи, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг статистика бўйича саводхонлигини ошириб бориш мақсадида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан статистика йўналишида қисқа муддатли сайёр ўқув курсларини ташкил этиш.

Доимий, режа-график асосида

4. Тизим ходимлари томонидан статистик таҳлилда кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида «STATA» амалий дастурий пакетларнинг алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни (Big data) қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, ўргатиш.

2024-2025 йилларда

33.

Тизимда илм-фан, инновация ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш.

1. Статистика соҳасида сифатли илмий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида маҳаллий ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар имзолаш ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2024 йилда, доимий, ҳар йили

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Статистика услубиёти ва амалиётида мавжуд муаммоли масалалар бўйича статистик тадқиқотларни амалга ошириш жараёнига илмий фаолият билан шуғулланувчи етук олимлар ва соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш.

Буюртма асосида

3. Статистика агентлиги, бошқа вазирлик ва идоралар буюртмалари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва статистика амалиётига илғор халқаро тажрибалар ҳамда инновацион ишланмаларни жорий этиш.

Доимий

4. Статистика соҳасидаги долзарб илмий мавзуларда мақола, монография, илмий рисолалар чоп этиш, докторлик диссертация ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини тизим амалиётига жорий қилиш.

Доимий

V. Бошқа йўналишларда

34.

Энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жалб қилиш.

Статистика агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий статистика бошқармалари биноларига қуёш фотоэлектр станцияларини ва қуёш сув иситкичларини давлат бюджетидан Статистика агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ўрнатиш.

2024-2025 йиллар, махсус режа-жадвалга мувофиқ

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамахмудов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

35.

Тизимда амалга ошириладиган давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш.

Амалга ошириладиган давлат харидлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида тизимда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, биринчи раҳбарлар ва харидларга масъулларнинг шахсий масъулиятини ошириш, Агентликнинг расмий сайтида алоҳида саҳифани очиш ва юритиш.

2024 йил II чорак, доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов)

36.

Тизимда коррупция ва уни юзага келтирувчи омилларнинг олдини олиш.

1. Статистика органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ривожлантириш орқали жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат руҳини шакллантириш.

Доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурхонов)

2. Комплаенс назорати тизими доирасида «Коррупциядан ҳоли қонунчилик» тамойили асосида қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиб бориш.

Доимий

3. Статистика соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва аниқланган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш.

Доимий

4. Статистика тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISC)-37001:2016 Коррупцияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таъминлаш.

2025 йил IV чорак

5. Тизим фаолиятини халқаро ташкилотларнинг тавсиялари асосида тартибга солиш орқали «Статистика — коррупциясиз соҳа» йўналишидаги миллий рейтингларда юқори натижаларга эришиш.

2025 йил IV чорак

37.

Статистика фаолиятига аутсорсинг механизмларини жорий этиш.

1. Статистика нашрларининг фойдаланувчилар кенг доирасига етказилишини таъминлаш мақсадида маълумотларни тарқатиш ишларини амалга ошириш жараёнларига аутсорсинг механизмлари асосида ушбу йўналишдаги савдо, шу жумладан электрон тижорат хизматини кўрсатувчи ташкилотларни жалб этиш.

2024 йил, доимий

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Норасмий сектор, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти бўйича танланма кузатувларни синов тариқасида аутсорсинг механизмлари асосида ташкил этиш.

2024 йил

38.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (товар, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) ҳамда улар бандлигининг ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритилишини таъминлаш.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи 2-таҳрири (ИФУТ-2)га мослаштириш.

2024 йил 1 июль

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташқулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

2. Якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил 1 август

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

2023 йил

Мақсадли кўрсаткичлар

2024 йил

2025 йил

1. Фаолиятнинг асосий йўналишларида

1.

Жаҳон банкининг мамлакатлар статистика салоҳиятини баҳолаш индексида рейтингни ошириб бориш (Статистика фаолияти самарадорлиги индекси)

баллда (100 балли шкалада)

70,8

71,0

71,2

2.

Статистика услубиёти ва таснифлагичларининг илғор халқаро тажрибага мослигини таъминлаш

фоизда

80

85

90

3.

Статистика ҳисоботлари шаклларини такомиллаштириб бориш (халқаро тавсиялар асосида)

шакллар сонидан фоизда

50

55

60

4.

Халқаро статистика услубиётини ўзлаштириш — халқаро ташкилотларнинг статистика саволномаларини уйғунлашган кўрсаткичлар билан тўлдирилишини таъминлаш

фоизда

70

75

80

II. Очиқликни таъминлаш йўналишларида

5.

Статистика агентлиги веб-сайтида эълон қилинадиган статистик маълумотлар («Очиқ маълумотлар» бўлимидаги маълумотлар тўплами) сонини ошириб бориш

бирликда, йилда

400

450

500

6.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари веб-сайтида жойлаштириш учун индикаторларнинг сонини умумий тасдиқланган индикаторларга нисбатан улушини ошириб бориш

фоизда

55,8

60,2

65,0

7.

Гендер статистикаси бўйича www.gender.stat.uz веб-сайтидаги индикаторлар сонини ошириб бориш

бирликда

140

190

200

8.

Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун маълумотлар тўпламлари сонини халқаро тажриба асосида ошириб бориш

бирликда

7 000

9 000

11000

9.

Халқаро ташкилотлар маълумотлар базаларида эълон қилинаётган индикаторларни Очиқ маълумотлар порталида қамраб олиш даражасини ошириш

фоизда

65

70

80

10.

Халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашинувини таъминлаш (саволномалар ва ахборот тизимлари)

бирликда

51

54

56

11.

Очиқ маълумотлар шаклида эълон қилиб борилаётган умумфойдаланишдаги кўрсаткичлар улушини ошириш

фоизда

85

90

95

12.

Ойлик пресс-релизлар, чораклик ахборотномалар ва йиллик статистика нашрларини тайёрлаш ва фойдаланувчиларга етказилишини таъминлаш

бирликда

165

170

175

III. Респондентлар билан самарали алоқани йўлга қўйиш йўналишида

13.

Ҳисобот топширувчи субъектларнинг қониқиш даражаси бўйича танланма кузатувларда иштирок этувчи респондентлар сонини ошириб бориш

бирликда, йилда

20 000

20 000

22 000

14.

Эълон қилинаётган статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш

сўров сони, йилда

4

4

4

15.

Фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини ишлаб чиқиш ва ошириб бориш

индекс

-

1,0*

1,02

IV. Статистика фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш йўналишида

16.

Идоралараро ахборот алмашинувини жорий қилиш орқали идоравий ва маъмурий статистика маълумотларини йиғиш жараёнларини автоматлаштириш

маълумот турлари сони

12

15

20

17.

Фойдаланишда бўлган IT ускуналари ва дастурий таъминотларни янгилаш ва қайта жиҳозлаш (умумий сонга нисбатан фоизда)

фоизда

10

10

10

18.

Статистика агентлиги веб-сайти фойдаланувчилари (ташрифлар) сонини ошириш

мингта, йилда

600

650

700

19.

Кўрсатилаётган давлат хизматлари ва интерактив хизматлар сонини ошириб бориш

бирликда

12

14

16

20.

Тақдим этилаётган хизматлар сифати юзасидан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш

сўров сони, йилда

4

4

4

21.

«Статистика» интеграллашган ахборот тизимида динамик қаторларда келтирилган статистик кўрсаткичларни визуал кўринишда тасвирлаш

фоизда

50

80

100

V. Кадрлар ва статистика салоҳиятини ошириб бориш йўналишларида

22.

Статистика тизими ходимларининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириб боришнинг қуйи чегараси

ходимлар сони, йилда

1 296

1231

950**

23.

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг статистика бўйича масъул ходимларини Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириб боришнинг қуйи чегараси

нафар, йилда

430

440

450

24.

Статистика агентлиги тизими ходимларини халқаро семинар, тренингларда иштирокини таъминлашнинг қуйи чегараси

нафар, йилда

170

175

180

25.

Олий таълим муассасаларида давра суҳбатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинглар, пресс-конференциялар ва бошқа турдаги учрашувларни ўтказиб бориш

бирликда, йилда

25

28

32

* базавий даража;
** мазкур қарор билан штат бирликларини мақбуллаштиришни инобатга олган ҳолда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Статистика кенгаши
ТАРКИБИ

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Статистика кенгаши раиси

Б.А. Бегалов

Статистика агентлиги директори, Статистика кенгаши раисининг ўринбосари

О.А. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

Ш.Х. Назаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

М.М. Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Б.С. Ҳамраев

Марказий банк раиси ўринбосари

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

У.К. Абидходжаев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори

А.А. Икрамов

Статистика агентлиги директори ўринбосари, Статистика кенгаши котиби

Изоҳ:
Статистика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Зарур ҳолларда, Статистика кенгаши ишига, унинг таркибига кирмаган бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар экспертлари ва хорижий маслаҳатчилар жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Статистика кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Статистика кенгаши расмий статистикани ривожлантириш, фаолият юритиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича коллегиал маслаҳат органидир.
2. Статистика кенгашининг таркиби давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек статистика бўйича миллий экспертлар орасидан шакллантирилади.
2-боб. Статистика кенгашининг вазифалари
3. Статистика кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
расмий статистика соҳасидаги амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, миллий статистика тизимини самарали ташкил этишда кўмаклашиш;
мамлакат миллий статистика тизимида умумий тушунчалар, таърифлар ва таснифлар изчил қўллаб борилишини таъминлаш;
давлат статистика органлари, статистика маълумотларини юритиш ваколатига эга бўлган давлат ташкилотлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг расмий статистика соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
миллий статистика тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, инновацион ёндашув ва технологияларни жорий қилиш, статистика услубиётларини такомиллаштириш ва статистика фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тавсиялар бериш;
расмий статистиканинг энг муҳим тамойилларига, биринчи навбатда, статистика маълумотларининг ишончлилиги, холислиги, тушунарлилиги ва шаффофлигига риоя этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, статистик ҳисоботларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашувни истисно этувчи статистика ишларини ташкил этиш тизимини яратишда кўмаклашиш;
статистика маълумотлари сифатини ошириш, хусусан, миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини ва уларни ҳисоблаш услубиётини халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ такомиллаштиришда иштирок этиш;
расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқариш жараёнларининг миллий моделини ва GSBPM халқаро стандарт моделига мувофиқ, сифатни бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишни мувофиқлаштириш;
статистик маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш орқали статистика фаолияти самарадорлиги кўрсаткичи рейтингини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
халқаро статистика ташкилотларининг электрон маълумотлар базалари ва махсус нашрларида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги статистик маълумотларни жойлаштиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини ривожлантиришга кўмаклашиш;
давлат статистика органлари, шунингдек, маъмурий маълумотларни юритиш бўйича ваколатли давлат органлари фаолиятининг натижаларини ҳар йили кўриб чиқиш, статистика кузатувларининг респондентларга бўлган юкини камайтириш, уларни унификация қилиш, соддалаштириш ва оптималлаштириш мақсадида статистика ҳисоботлари ва кузатув шаклларини, шунингдек, услубиётлар ва таснифларнинг қайта кўриб чиқилишини таъминлаш;
мамлакатда миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларини ҳисобга олишда ишончлилик ва тўлиқликни таъминлашни инобатга олган ҳолда бир йиллик Статистика дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
статистик тўпламлар ва бюллетенлар нашрини ташкил этиш, уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали статистика маълумотларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш.
3-боб. Статистика кенгашининг функциялари
4. Статистика кенгаши асосий вазифаларидан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳукумат, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига статистика сиёсатининг барча жиҳатлари бўйича маслаҳат бериш;
миллий статистика тизими фаолиятининг ишончлилик, холислик, беғаразлик, тушунарлилик ва шаффофлик каби асосий тамойилларини амалга оширишда кўмаклашиш;
статистик маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашувни истисно қилишни таъминлаш;
кўп йиллик ва бир йиллик статистика дастурларини кўриб чиқиш, бир йиллик статистика дастурини тасдиқлаш ҳамда уни амалга ошириш масалаларини мониторинг қилиш ва ҳал қилишда кўмаклашиш;
статистика услубиётларини такомиллаштириш ва маълумотларни шакллантиришда фойдаланувчилар эҳтиёжларини ҳисобга олиш масалаларини кўриб чиқиш;
статистик ва иқтисодий таҳлилнинг замонавий услубларини, халқаро стандартларга мос ва бозор иқтисодиёти тамойилларига жавоб берадиган кўрсаткичлар тизимини амалиётга жорий этиш бўйича ишларни ташкил этиш;
давлат статистика органлари фаолиятига инновацион ёндашувлар ва замонавий технологияларни самарали жорий этиш;
сифатни бошқаришнинг замонавий халқаро усулларини ҳисобга олган ҳолда расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқариш жараёнларининг миллий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш;
Статистика агентлигига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширишда кўмаклашиш.
4-боб. Статистика кенгашининг ваколатлари
5. Статистика кенгаши юклатилган вазифаларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан расмий статистикани такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда маълумот сўраш ва олиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни.
давлат идоралари вакилларининг ахборот йиғиш жараёнларини ташкил этиш масалалари, шунингдек, сўралаётган ахборотлар билан расмий статистика ва (ёки) маъмурий маълумотларда мавжуд маълумотлар ўртасида такрорланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотларни ва ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда бошқа ташкилотлар вакилларининг ахборотларини эшитиш;
Статистика кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз йиғилишларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча расмий статистикани тайёрловчилар ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
расмий статистиканинг айрим масалаларини кўриб чиқиш учун эксперт комиссияларини тайинлаш.
5-боб. Статистика кенгаши фаолиятини ташкил этиш
6. Статистика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
7. Статистика кенгаши аъзолари уларнинг касбий малакаси ва статистика соҳасидаги салоҳияти асосида тайинланади.
8. Статистика кенгашини Статистика кенгаши раиси бошқаради.
Раис бўлмаган тақдирда унинг вазифасини унинг ўринбосари ёки Статистика кенгаши аъзоларидан бири раиснинг фармойишига мувофиқ амалга оширади.
9. Статистика кенгаши мажлислари унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми миқдорида кворум мавжуд бўлганда ваколатли ҳисобланади.
10. Статистика кенгашининг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Статистика кенгаши аъзоларининг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
11. Статистика кенгашининг қарорлари Статистика кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.
Қарорларнинг ижросини назорат қилиш Статистика кенгаши котиби томонидан амалга оширилади.
Статистика кенгашининг фаолияти ва унинг қарорлари оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
12. Статистика агентлигининг тегишли бўлинмаси Статистика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3165-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон қарорига 3 ва 4-иловалар ҳамда 6-илованинг 1 ва 3-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2024 й., 07/24/114/0183-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)